dorilar_tma | Unsorted

Telegram-канал dorilar_tma - ТАБЛЕТКА

-

O'zingizni qiziqtirgan dori preparati haqidagi ma'lumotni ,, ТАБЛЕТКА " kanali orqali bilib oling 😊 @Rg_Agentlik reklama xizmati Toshkent Tibbiyot Akademiyasi ( Toshmi ) talabasi : Admin : @Mallayev_Ulmas KANAL MUNDARIJASI 👇 @FARMAKOLOGIYA_TTA

Subscribe to a channel

ТАБЛЕТКА

💊БАЪЗИДА БОШИМИЗ ОҒРИБ ЁКИ ШУНЧАКИ САБАБСИЗ УХЛАБ ҚОЛИШГА ҚИЙНАЛАМИЗ!!!

Бундай холатларда шу уйқудан олдин қилинадиган массажни бир қўллаб кўринг. Ухлаб қолишингиз хам яхшиланади, уйқу сиффати хам ошади. Сўнг тонгда кучга ва уйқуга тўйиб уйғонасиз. Кунингиз хам мароқли ўтади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Болалар соғлиги учун бананнинг фойдалари!!!

🍌Суякларни мустаҳкамлайди. Банан ўзида Cа(кальций) сақлайди ва у ичаклардан яхши сўрилади. Суякларда йиғилади, рахитни олдини олади ва уларни тезроқ ўсишини таъминлайди.

🍌Қабзият. Банан клечаткага бой бўлганлиги сабабли ич келишини яхшилайди.

🍌Ошқозон ҳимояси. Ошқозон деворини ўраб олади ва уни ҳар хил механик(қаттиқ овқат) ва кимёвий(хлорид кислота) таъсирлардан ҳимоя қилади.

🍌Ҳазм фаолиятини яхшилайди. Банан таркибидаги ферментлар истеъмол қилинган овқатни тезроқ ҳазм бўлишига ёрдам беради.

🍌Стрессга қарши таъсири. Банан кўп миқдорда магний(Мg) сақлайди ва у нерв тизими фаолиятини нормаллаштиради.

© Doctor Ganiyev


Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

​​💊ҚЎЛТИҚ ТЕРЛАШИГА ҚАРШИ 8 МАСЛАҲАТ!!!


Табиий матолардан тикилган кийимларни кийинг.
Ҳар куни ваннага тушганда эман, ромашка суви билан чайининг. Ухлашдан олдин қўлтиқга улардан тайёрланган аччиқ дамламаларни суртиш ҳам самаралидир.
1 чой қошиқ истеъмол содасини 1 стакан қайнатилган сувда эритиб олинг. эритма совигач, 3 томчи эфир мойи аралаштириб, тоза қўлтиққа суртилади. Буни ётиш олдидан 3 марта қуритиб-қуритиб суртсангиз, яхши натижага эришасиз.
1 стакан қайнаган сувга 2 ош қошиқ туз соласиз. Эригач, пахта шимдириб, қўлтиқ остига сурасиз. Бу 10 кундан кейин ўз самарасини беради.
Ҳар хил дезодорантлардан фойдаланманг. Имкон бўлса спирт аралашмаган дезодорантларни ишлатинг, бадан ачишмай, қизармай қуруқ юради.
Спрейни ҳаддан ташқари кўп тер чиққанда ишлатиш керак. Махсус дезодорант-кремлар махсус таъсирчан терилар учун чиқарилган.
Дезодорантни тоза, ювилган қўлтиққа суркаш зарур. Терлаб турган бадан устига суртилганда тери аллергия бўлиб, иссиқлик ташиши мумкин.
Кечда ётишда қуруқ совунни қўлтиғингиза суркаб ётсангиз, нохуш ҳид бироз бўлсада пасаяди.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

​​💊Тарвуз қайси касалликларни даволашда қўл келади!!!

➡️Испаниялик олимлар янги узилган тарвуз ёки унинг шарбати инсон организми мускулларидаги оғриқни даволашда энг яхши ёрдамчи эканлигини аниқлашди. Бундан ташқари улар тарвуздаги L-цитруллин аминокислотаси мускулларда керагидан ортиқча пайдо бўлган сут кислотасини зарарсизлантиришга хизмат қилишини тадқиқотлар натижасида исботлашди. Улар L-цитруллин аминокислотаси ҳар қандай бошқа мевалардан тарвуз таркибида кўпроқ эканлигини амалда кўришди. Тарвузнинг фақат 120 грамида L-цитруллин аминокислотаси 150 мг дан зиёд бўлиши маълум бўлди.
Бундан ташқари тарвузнинг юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшиловчи А, С ва В6 витаминлари ва магнийга бой эканлиги, юқори қон босимини меъёрига келтиришга хизмат қилиб, буйраклар фаолиятини яхшилайди.

Испаниялик олимлар янги узилган тарвуз ёки унинг шарбати инсон организми мускулларидаги оғриқни даволашда энг яхши ёрдамчи эканлигини аниқлашди. Бундан ташқари улар тарвуздаги L-цитруллин аминокислотаси мускулларда керагидан ортиқча пайдо бўлган сут кислотасини зарарсизлантиришга хизмат қилишини тадқиқотлар натижасида исботлашди. Улар L-цитруллин аминокислотаси ҳар қандай бошқа мевалардан тарвуз таркибида кўпроқ эканлигини амалда кўришди. Тарвузнинг фақат 120 грамида L-цитруллин аминокислотаси 150 мг дан зиёд бўлиши маълум бўлди.
Бундан ташқари тарвузнинг юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшиловчи А, С ва В6 витаминлари ва магнийга бой эканлиги, юқори қон босимини меъёрига келтиришга хизмат қилиб, буйраклар фаолиятини яхшилайди.

Тарвуз уруғлари – буйракда пайдо бўлган тошларга қарши мислсиз фойдали восита

Тарвуздан ташқари унинг уруғлари ҳам инсон саломатлиги учун кўпгина фойдали хоссаларга эга. Унинг уруғлари Хитой анъанавий табобатида асрлар давомида буйракда пайдо бўлган тошлардан халос бўлишда ишлатиб келинган. Тарвуз уруғлари бу хасталикка қарши фаол курашувчи ва яхши натижа берувчи калий ва магнийга бойдир. Агар сиз буйракдаги тошлардан фориғ бўлишни хоҳласангиз, янги узиб олинган тарвуздан олинган 4 стакан уруғларини эзиб, майдалаб, 2 литр сувда 10 минут давомида паст оловда қайнатиб ичишингиз лозим бўлади. Бу албатта мутахассис маслаҳати билан амалга оширилади. Қайнатилган тарвуз уруғили сув докадан ўтказилиб, уч маҳал овқатланишдан олдин ярим пиёладан ичилади.

Фойдалари ва тарвуз истеъмол қилиш

Тарвуз ҳуснбузар, атеросклероз, анемия, артрит, ўт пуфаги, астма, буйракдаги тошлар, бош оғриғи, бронхит, пасайиб кетган иммунитет, холестерин миқдорининг кўпайиши, юқори ҳарорат, пешоб йўллари ва сийдик халтаси, ҳашаротларнинг чақиши, семириб кетиш, тери шамоллаши каби касалликларни даволашда ишлатилади.
Бу полиз маҳсулоти инсон жисмини тозаловчи мислсиз воситадир. Бу эса, унинг таркибида сув миқдорининг кўплиги ва калориялиликнинг паст миқдорда эканлигидандир. Бундан ташқари тарвуз мис, бета-каротин, В1-В6,С витаминларига, кальцийга, олма кислотасига, йод, калий, азот кислотаси, оқсил, қанд целлюлозаси, цинк, фосфор, фолий кислотаси, тўқималар, ликопен, лимон кислотаси ва магнийга жуда бой. Таркибида бета-каротин моддаси ва С витамини миқдорининг баландлигидан тарвуз юрак хасталиклари ва сурункали шамоллашларни бартараф қилади. У таркибидаги В6 витамини воситасида ақлий қобилиятни яхшилайди қаттиқ ҳаяжон (стресс)ни пасайтиради.
Тарвуз қон таркибидаги рН миқдорини меъёрида сақлайди. Бир вақтнинг ўзида у қон томирларини ҳарқандай ёғ қуйқаларидан тозалайди.

Тарвузни қандай истеъмол қилиш лозим

Тарвузни совутиб (албатта, муздек ҳолда эмас) истеъмол қилиш тавсия этилади. Уни бошқа мевалар билан қўшиб истеъмол қилишнинг ҳам зарари йўқ. Тарвуз организмда йўқотилган минераллар ва суюқликлар ўрнини тўлдиради. Бир вақтнинг ўзида организмни зарарли токсин моддалардан тозалайди ва кўпгина касалликларнинг олдини олади. Мана шунинг учун ҳам биз тарвузни мунтазам, айниқса ёз-кузнинг иссиқ кунларида иложи борича кунига истеъмол қилишимиз кераклигини билдиради.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊ШИФОКОРЛАР: «КЎП СУВ ИЧИНГ» ДЕЙИШИ САБАБИНИ БИЛАСИЗМИ???

Соғлом одам кунига ўрта ҳисобда 2 литр сув ичиши дуруст. Бу шифокорларнинг тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув ила ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотишини (дегидрация) олдини олган бўламиз.
Кофеинсиз (шарбатлар, чой) ҳамда тузга бой бўлмаган ичимликлар сув ўрнини босиши мумкин.
Кофеинли ичимликлар (аччиқ қора чой, қаҳва) танада сув йўқотилишига сабаб бўлгани учун, ортидан сув ичиб юборилгани маъқул.

➡️Етарли миқдорда сув ичилмаса:
- Мия секинлашиб, одам дангасалашади.
- Қон қуюлади.
- Қабзият юз беради.
- Пешоб сарғайиб кетади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍃Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

Глицерин - кучли дори, аммо дорихонада бу ҳақда сизга айтишмайди❗️

Бизнинг танамизни бузадиган 100 та кераксиз дори ўрнига глициринни тўғри ишлатишни фақат 5% одамлар билади. Глицеринни фақат товон ёрилганда эмас, аксинча ушбу 5 усулда ишлатилса, ҳаётингизни +7 йилга узайтиришга ва 10 йилга ёшаришига ёрдам беради.
Маълум бўлишича, ...

Батафсил 👇👇👇

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Ичак микрофлорасини нормаллаштирувчи восита!!!

Lacto G

🗓Қўлланилиши:
- ичак микрофлорасининг мувозанатини бузилиши – дисбактериозни олдини олиш ва даволаш;
– антибиотиклар ва химиотерапевтик воситалар билан даволаниш вақтида болалар ва катталарда ривожланадиган дисбактериозлар.

📝Қўллаш усули ва дозалари:
– 2-12 ёшли болаларга суткада 1-2 капсуладан овқатдан олдин.
– Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга суткада 2-3 капсуладан овқатдан олдин.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Тинчлантирувчи восита!!!

💊Валидол

🗓Қўлланилиши:

- Неврастения ва функционал кардиалгияни мажмуавий даволашда қўлланади.

📝Қўллаш усули ва дозалари:
– Препарат тил остига қўлланади.
– Капсулани тўлиқ эриб кетгунигача оғизда ушлаб туриш керак.
– Бир капсуладан кунига 2-3 марта қўлланади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Нимесил парашокини қандай ҳолларда қўллаш мумкин эмас!!!

💎12 ёшгача болаларда
💎Ҳомиладор аёлларда
💎Кўкрак сути билан озиқлантириш даврида
💎Бронхиал астмада
💎Қон ивиши бузилганда
💎Жигар етишмовчилиги касаллигида

🔷Препаратни шамоллаш ва ЎРВИ пайтида ичманг.Парасетамол,диклофенак,
ибупрофен билан қуллаш мумкин эмас.

🔷Чунки препаратни юқоридагилар билан бирга қўллаш унинг жигарга зарарли таьсирини кучайтириб юборади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Балғам кўчирувчи восита!!!

🔝 Пертуссин

🗓 Қўлланилиши:
– Препарат ўткир респиратор касалликларда, трахеит, бронхит, ҳамда болаларда кўкйўталда буюрилади.

📝 Қўллаш усули ва дозалари:
• Катталарга 1 ош қошиқдан кунига 3 марта; болаларга ёшига қараб, 1/2 чой қошиқдан то 1 десерт қошиққача кунига 3 марта буюрилади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

#мўъжиза

Ҳаттоки қулоқчин яъни наушникнинг симлари ҳам чалкашиб кетадиган бу дунёда, Аллоҳ таоло 97 000 километрлик томирларни чалкаштириб юбормаган... Аллоҳ ҳар қандай хато ва камчиликлардан покдир!

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Бaлғам кўчирувчи дори воситалари!!!

Балғам ажратувчи дори воситалари қуюқ ва ёпишқоқ бронхиал балғамни эритиб нафас йўлларидан йўтал рефлекси орқали чиқариш учун фойдаланилади.

🔹АЦЦ 600 таб
🔹Карбоцистеин
🔹Бромгексин
🔹Амброксол
🔹Лазолван
🔹Серказол
🔹Туссин
🔹Колдрекс бронхо

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Барча оғриқлардан қутилиш учун бу эритма билан кечқурун ванна қилинг!!!

Челакка 2-3 литр илиқ сув қуйинг, кир совунини эритиб юборинг, шунда сув сут каби оқ рангга айланади.

Илиқ сувга бир ҳовуч сода ва денгиз тузи қўшинг, эригунча аралаштиринг ва 10 томчи йод қўшинг. Оёғингизни бу эритмага 15 дақиқа давомида тўпиқгача ботириб қўйинг – бир дақиқа кўпроқ эмас, акс ҳолда тескари жараён бошланади!

Бу вақт ичида эритма барча оғриқларни оёқлардан чиқаради. 10-12 процедурани (кунлик), кейин танаффус қилинг, кейин ўзингизни яхши ҳис этинг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Терингизда муаммо борми? Универсал таъсирга эга "СИНАФЛАН"ни қўлланг!!!

📜Қўлланилиши;

➖себореяли дерматит,
➖атопик дерматит,
➖эритематоз темиратки,
➖ясси темиратки,
➖аллергик контакт экзема,
➖қизил югурик,
➖ўтказиб юборилган псориазда қўлланилади.


♻️Қўллаш усули ва дозаси
Препарат терининг шикастланган жойларига кунига 1-2 марта, юпқа қилиб қўйилади ва енгил ишқаланади

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Махфий қурол:олма сиркаси!!!

✔️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиркани мевалар, узум ёки тарвуздан ҳам кўпроқ яхши кўрганликларини билсизми? Бевосита ошхона вазифаларидан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бўлган Али ибн Абу Талиб розияллоҳу анҳу сиркадан даволаш мақсадларида ҳам фойдаланган.
✔️Саримсоқ, асал ва олма сиркаси дамламасини қабул қилсангиз, сиз бир нечта нишонга аниқ зарба берасиз: вирусли инфекцияни юқтириш эҳтимолини камайтирасиз, танадаги озуқавий моддалар етишмаслигини қоплайсиз, асаб тизимини мустаҳкамлайсиз.
✔️Дамламани тайёрлаш учун сизга қуйидагилар керак бўлади: бир стакан олма сиркаси; бир стакан табиий асал; 25 мл саримсоқ шарбати. Ушбу таркибий қисмларнинг барчасини аралаштириш ва сув ҳаммомида иситиш керак. Диққат: қайнатиш мумкин эмас! Олинган дамламани совутгичда сақланг.
✔️Иммунитетни кўтариш учун 2 ҳафта давомида саримсоқ, асал ва олма сиркаси дамламасини ичиш кифоя. 2 ош қошиқ овқатдан олдин 30 дақиқа давомида кунига уч марта, илиқ сувда эритилган ҳолда қабул қилинг. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд, дамламани ишлатишдан олдин даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

​​💊БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН
10 ТА ХАТОЛИК!!!


Уй бекаларига маслаҳатлар

КУЙГАН ЖОЙГА ЁҒ СУРТМАНГ!
Тери куйганда дарров ғоз мойини қидиришга тушсангиз, хато қиласиз. Мойни куйган жойга суртишингиз заҳоти у ерда парда ҳосил бўлиб, ҳаво кирмайди, оқибатда яра битиши қийин бўлиб, анча вақтгача оғритади ҳам.
➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Энг яхшиси, куйган жойни совутиш керак. Агар кичик жой куйган бўлса, совуқ сувга тутинг. Халқона чоралардан энг самаралиси – хўжалик совунидан суртиш. Совун бу ишқор, куйиш эса кимёвий таъсир. Ишқор доим кислотали таъсирни босади, қарабсизки, куйган жойда пуфак ҳам ҳосил бўлмайди, ачишмайди ҳам. Бу айтганларимиз кунда юз берадиган куйишларга тегишли. Аммо жароҳат анча чуқур ва оғриқли бўлса, уни совуқ сувда ювиб, устига стерил мато ( пахта эмас) қўйиб, тезроқ шифохонага бориш керак.

ЙОД ВА БРИЛЛИАНТ ЯШИЛИ ҚАНИ?!
Йиқилиш натижасида қўл ёки тиззада катта, очиқ яра пайдо бўлса дарров йод ёки бриллиант яшили билан ишлов беришга шошилманг. Бу шикастланган терини янада куйдириб, кейинчалик чандиқ қолдириши мумкин.
➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Ярани микроблардан тозалаш учун водород пероксиди ёки бошқа бир антисептик воситани жароҳат четига суртиб, устидан стерил бинтда боғланг. Майда кесилиш ва яралар учун йод ва бриллиант яшилидан бемалол фойдаланиш мумкин.

ТИТРОҚ БОСДИМИ, ЎРАНИШДАН НАФ ЙЎҚ!
Иситма чиққанда одам қалтирай бошлайди. Бундай пайтда иссиқ ўрангандан фойда йўқ. Ахир ҳароратни тушириш лозим.
➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Пешонага совуқ сувда хўлланган докани қўйиб, шифокор кўрсатмасига кўра, иситма туширувчи дори ичинг.

ТИҚИЛИБ ҚОЛДИНГИЗМИ, ЕЛКАГА АСЛО УРА КЎРМАНГ!
Овқат пайтида тиқилиб қолган одамни елкасига аямай қоқамиз. Шу билан шўрликка ёрдам берган бўлсак, қанийди?! Нафас йўлларига ёт жисм кириб қолганида уни йўтал орқали чиқармоқчи бўламиз. Бу табиий усул. Овқат пайтида тиқилиб қолган одамни елкасига қоқсангиз, ёт жисм янада ичкари кириб, нафас йўлларини буткул ёпиб қўйиши ҳам мумкин.
➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Олдинга эгилиб, чуқур, секин нафас олиб, чиқариш керак. Борди-ю, одам нафас олишга қийналса, уни олдинга эгилтириб, кафт қирраси елкадан бўйинга ҳаракатлантирилади.

БУРУН БИТСА, ИССИҚ НАРСА ҚЎЙМАНГ
Бурун битса, нималар қилмаймиз. Қопчага қиздирилган қум, туз, пишган тухум солиб икки қош орасига қўямиз. Ҳатто, бу ҳолат ёқиб, анча енгиллаб қоламиз. Аслида, бу одам учун хавфли. Тумов кучли бўлса, бурундаги томирлар кенгаяди. Иссиқлик шишни янада кўпайтиради, натижада шилимшиқ чиқиб кетиш ўрнига бурунда йиғилаверади. Вақтида чора кўрмасангиз, яллиғланиш мияга етиб бориши мумкин.
➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? Бундай пайтда томирларни қисқартириш керак. Томчи дорилар айнан шу вазифани бажаради, қарабсизки, тумовдан асар ҳам йўқ.

ЖАРОҲАТ ИССИҚНИ ЁҚТИРМАЙДИ
Пай чўзилиши, урилиш, бўғим чиқишида танада доим шиш пайдо бўлади. Бундай пайтда шикаст етган жойга иссиқ нарса қўйманг. Оғриқ баттар кучайиб, шиш катталашиши мумкин.
➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Ҳаракатни чеклаш, оғриган жойга муз қўйиб, тезроқ травматология бўлимига бориш керак.

БУРУНДАН ҚОН ОҚСА, БОШНИ ОРҚАГА ТАШЛАБ ЎТИРМАНГ!
Бурун қонаган пайтда бошни орқага ташлаб ўтиришни тавсия қиламиз. Лекин бу мутлақо нотўғри. Қон ҳалқум, ошқозонга бориб, сизни баттар беҳузур қилиши мумкин.
➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? Букчаймасдан тик ўтириб, бошни бироз олдинга энгаштиринг. Водород пероксиди эритмасида пахтани намлаб, бурун ичига жойланг. Икки қош ўртасига эса муз қўйилади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊ТИЛНИ ҲАМ ТОЗАЛАШ КЕРАКМИ???

➡️Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, таом егандан кейин оғиз бўшлиғида тиш эмалини емирадиган қанд ва бошқа ингредиентларнинг туриб қолиши ҳақида кўплаб илмий тадқиқотлар ўтказилган. Бу моддалар асосан тиш карашида ва тиш-милк чўнтакларида йиғилади. Лекин 90 фоизгача қанд, айнан тилда ушланиб қолади.

➡️Маълумки, бирорта ширинликни егач, анча вақтгача оғиздан ширин маза келиб туради. Тилда баланд ва нотекис юзага эга бўлган махсус сўрғичлар бор, ширин нарсалар эса аввало шу ерда йиғилади. Мана шунинг учун ҳам тишларни тозалагандан кейин тиш чўткасини бир неча марта тил устида юргизса яхши бўлади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

​​💊БОДРИНгНИНГ ШИФОБАХШ ҲУСУСИЯТЛАРИ!!!

👇Жигар оғриганда, буйрак дардларида, қандли диабетда, семириш ва қон босими ошганда кунига 2-3марта чорак пиёла бодринг шарбатини ичиб туриш керак. (Асал билан бўлса, янада фойдалироқ.)

Оч қоринга ичилган 100 гр бодринг шарбати ични юмшатади.

Бодринг шарбати ҳуснбузарларни даволашда энг зўр воситадир. Бир ҳафта давомида кунига 4-5 пиёладан ичиб турилади. Бу қон ва лимфани тозалайди. Натижада юзнинг рангини тиниқлаштиради.

Бодринг шарбатини асал билан истемол қилиш йўтал, умуман, йўқори нафас йўллари касалликларида фойда қилади. (Кунига уч маҳал 2-3 ошқошиқдан)

Гастирит ва ошқозон яраси ҳуруж қилган пайтларда, шунингдек, жиғилдон қайнаганда кунига икки маҳал овқатдан бир соат олдин ярим пиёладан бодринг шарбати ичиш керак!

Буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни туширишда, жигар ва простата бези касалликларида кунига 2-3 маҳал сабзи, лавлаги ва бодринг шарбатининг тенг миқдоридаги аралашмасини ичиш тавсия қилинади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Помидорни саримсоқ (чиснок) билан истеъмол қилиш фойдалироқ!!!

➡️Помидорда ликопен мавжуд бўлиб, у кўздаги тўр пардани ҳимоя қилади ва кўрликнинг олдини олади. Ликопен шунингдек, простата ва кўкрак саратони ривожланишининг олдини олади. Саримсоқ диаллин дисулфидининг манбаи бўлиб, эркин радикалларни зарарсизлантиради.

➡️Саримсоқ ликопен таъсирини кучайтиради. Шунинг учун помидорни саримсоқ билан бирга истеъмол қилиш фойдалироқ.

Томат пастаси (шарбати) янги помидорга қараганда 10 баробар кўп ликопенни ўз ичига олади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Пероксид водород орқали бир қанча ноқулайликларни бартараф этиш мумкун!!!

➡️Шамоллашни бартараф этиш учун, ҳар бир қулоғингизга 3 томчи пероксидни томизинг - шунда шамоллаш йўқолади!

➡️ Тоғарачага 0,5 литр пероксидни 3,5 литр сувда суюлтиринг ва ҳаводаги бактерияларни ўлдириш учун ҳонага қўйиб қўйинг.

➡️ Тишларингизни оқартириш учун 2 ош қошиқ сувга 1 ош қошиқ пероксидни аралаштириб тишларингизни ювгандан сўнг, оғзингизни ушбу аралашмада чайиб олинг.

➡️ Aгар бурнингиз битиб қолса, пероксидни ўз қопқоғига қуйиб, ҳар бир стакан сувга аралаштириб олинг ва бурнингизни ювинг.

➡️ Aкне (ҳуснбузар) билан курашиш ва терингизга соғлом порлаш бериш учун юзингизни пероксид билан артиб олинг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Бола эмлангандан кейин ёш оналар қандай тавсияларга амал қилиши зарур???

➡️Эмлашдан сўнг бола тана ҳарорати кўпи билан 38.5 даражагача кўтарилса, бу нормал реакция ҳисобланади. Болага кўп суюқлиқ ичириш тавсия этилади. Керак бўлса, иситма туширувчи сироп ичириш ҳам мумкин.

😷Болада шамоллаш аломати кечаётган бўлса, эмлаш мумкин эмас. Бола бутунлай тузалгандан сўнг, эмлашни амалга оширса бўлади;

📆эмлашлар орасидаги муддат камида 1 ой бўлиши керак;

🚫эмлашдан олдин ва ундан бир неча кун кейин бола билан одамлар кўп тўпланган жойларга бормаслик тавсия этилади.

💧Эмлашдан сўнг бола тана ҳарорати кўпи билан 38.5 даражагача кўтарилса, бу нормал реакция ҳисобланади. Болага кўп суюқлиқ ичириш тавсия этилади. Керак бўлса, иситма туширувчи сироп ичириш ҳам мумкин.

🩺Эмлашга бўладиган реакция кўпи билан 2 кун давом этиши керак. Ундан ортиқ давом этса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

🥗 бир ёшгача бўлган болалар расионига эмлашдан бир неча кун олдин ва кейин янги маҳсулотларни киритиш мумкин эмас;

🤱эмлаш даврида эмизишни давом этиш жуда муҳим;

👨‍👩‍👧‍👧болани эмлаётганингизда бола ва унинг оила аъзолари соғлом бўлиши керак;

🚿эмлашдан сўнг болани камида бир кун давомида чўмилтирмаслик лозим.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Ўнг томонда оғирлик хисси, оғизда тахир ва аччиқ таъм - Жигар "чарчаган"лигини кенг тарқалган белгилари хисобланади. Лекин буни тезда тиклаш мумкин!

Жигар учун энг фойдали ўсимлик бу - РАСТОРОПША (олабута).
Зиғир уруғи (семена льна) хам жуда фойдали. Бунинг учун, зиғир уруғини кофе майдалагичда (кофемолка) майдалаб олинади.
Эрталаб қуйидаги схемада қабул қилинади:
1-хафта. 1 чой қошиқ зиғир уруғи+100 г ёғсиз йогурт / творог / кефир.
2-хафта. 2 чой қошиқ+100 г сут махсулотларидан бири.
3-хафта. 3 чой қошиқ+100 г сут махсулотларидан бири.

🟡Жигар учун энг фойдали 10 та махсулот:

🔴Олма. Пектин моддасига бой. Кунда 2 та олма ейиш тавсия қилинади.
🔴Тўқ сариқ рангли сабзавотлар. Асосан: ошқовоқ ва сабзи.
🔴Денгиз карами. Бунда хам пектин моддаси кўп ва ўзи эса пархез махсулот.
🔴Қизилча. Шўрваларга ва салатларга қўшиб еса хам бўлади. Яхши тозалаш учун 2 та лавлагини бинафша ранг бир хил масса хосил бўлгунча қайнатилади, сузгичдан ўтказилади ва 2 махал овқатдан олдин 1/2 стакандан ичилади.
🔴Банан. Жигарга керакли Калий элементига бой.
🔴Қуруқ мевалар. Майиз, туршак.
🔴Сачратқи (цикорий). Жигарда қон айланишини ва моддалар алмашинувини кучайтиради. Уйқусизликда хам фойда беради.
🔴Бўтқалар (каша). гречка ва овсянкали.
🔴сут ва сут махсулотлари.
🔴Ёғсиз гўшт ва балиқ.

Тўғри таомланмас экансиз, қиладиган муолажаларингиз фойда бермаслиги хақида эслатиб ўтмоқчиман.
Ёғли, аччиқ махсулотлар, айниқса очқаб туриб бирдан кўп еб қўйиш жигар учун зарар!

Жигарингизга рахмингиз келсин,
Худо хайрингизни берсин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Қовоқ мураббоси озишга ёрдам беради!!!

Ортиқча вазн кўпинча метаболик касалликлар туфайли пайдо бўлади. Қовоқ мураббоси ёрдамида сиз ортиқча вазндан халос бўлишингиз, организмни токсинлардан тозалашингиз мумкин.

🔸Рецепт:
• уч килограмм қовоқ;
• иккита апелсин;
• битта лимон.

♻️Қовоқни ички қисмини тозалаб, бўлакларга бўлиб, лимон ва апелсинни ҳам қўшиб, паст оловда мураббони пиширинг. Ширин таъм учун бироз асал қўшинг. Икки ҳафта давомида кунига икки маҳал мураббони истеъмол қилинг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Оздирувчи дориларнинг зарарли томонлари!!!

🔺Кўпчилик аёллар кўр кўрона озиш учун дорилар ичишади.

📜 Асосий зарарлари:

♦️ Гармонал бузилишлар;
♦️ Бепуштлик;
♦️ Ҳар хил жинсий азолар ўсмаси;
♦️ Буйрак касалликлари;
♦️ Жигар циррози;
♦️ Нерв ва психик бузулишлар;
♦️ Баттар семириш:


Азиз обуначилар мутахасис маслаҳатисиз дори ичманг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Сийдик тута олмаслик!!!

Ёш болаларда бу Энурез деб аталади ва асосан тунги вақтда пешобни тутолмаслик кузатилади.

бу касаллик деб аташ учун бола 6 ёшга кириши керак. Сабаби пешобни борлигини билдирувчи нервлар сийдик қопи деворида ва нерв системасида 6 ёшда такомиллашади.

Болангизда 6 ёшдан ошганда ҳам пешоб тутолмаяптими демак ўша нервлар такомили турли сабаблар туфайли кечикмоқда.

🔴Чораси

▶️пешоб будилниклари яъни болани кечаси маълум вақтда турғазиб сийишга одатлантириш.

▶️ётишдан аввал мумкин қадар камроқ сув ичириш

▶️стресслардан асраш ( кўпинча ота она жанжали туфайли бола шундай бўлиб қолади.

▶️Дорилардан охирги йилларда десмопрессин ва трициклик антидепресантлар яхши эфект бермоқда. Зинхор ўзингизга даво қилманг. Доктор буюрсин. Десмопрессинларнинг бурунга ёки таблетка кўринишида бор. Аммо арзон турмайди 200-300 ўртасида

▶️бола ички кийимларини озода ва кенгроқ бўлишини таъминланг

▶️ётадиган жойи хам қулай бўлсин.

▶️сийиб қўйса уялтирманг, урманг ва стрессга солманг. Бутун умрга шундай бўлиб қолиши мумкин

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Барча оғриқлардан қутилиш учун бу эритма билан кечқурун ванна қилинг!!!

Челакка 2-3 литр илиқ сув қуйинг, кир совунини эритиб юборинг, шунда сув сут каби оқ рангга айланади.

Илиқ сувга бир ҳовуч сода ва денгиз тузи қўшинг, эригунча аралаштиринг ва 10 томчи йод қўшинг. Оёғингизни бу эритмага 15 дақиқа давомида тўпиқгача ботириб қўйинг – бир дақиқа кўпроқ эмас, акс ҳолда тескари жараён бошланади!

Бу вақт ичида эритма барча оғриқларни оёқлардан чиқаради. 10-12 процедурани (кунлик), кейин танаффус қилинг, кейин ўзингизни яхши ҳис этинг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍃Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…
Subscribe to a channel