💊Танада қон ўрнини бошқа суюқлик эгаллаши мумкинми???
🩸Одам 70 фоизгача қон йўқотиш билан омон қолиши мумкин, аммо қон томирларидаги суюқлик миқдорини тўлдириш учун тезда қон қуйиш муҳимдир.
🥥Янги етилган кокос ёнғоғи (кокос суви) шарбати қон таъминотига яқин, бунинг натижасида кокос ёнғоғи шарбати қуйилиши мумкин (фавқулодда ҳолатларда).
🌊Шунингдек, таркибида денгиз суви қонга яқин бўлиб, у оғир қон йўқотиш ҳолатларида қон ўрнини босувчи сифатида қуйилиши мумкин.
🩸Аммо қон ўрнини босадиган ҳар қандай суюқлик кучи вақтинчаликдир. Кўп қон йўқотгандан сўнг албатта тегишли гуруҳ қонини қабул қилиш керак.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ИНEКЦИЯ ТEХНИКАСИ!!!
Инъекциянинг 6 хил тури:
➡️Вена ичига – энг кенг тарқалиб бевосита вена қон томири ичига дори жўнатилади. У икки хил бўлади: капелнисада томчилаб юбориш ва шприц орқали бирданига билан юбориш;
➡️Мускул орасига – дори юборишнинг энг кенг қўлланиладиган тури бўлиб, оддийлиги ва мускул тўқимасига осон туша олиш билан характерланади;
➡️Тери остига – энг мураккаб муолажа хисобланиб, катта малака талаб этади. Бунда шприц игнаси майда қон томирларга бой бўлган тери ости ёғ клетчаткасига киргизилади;
➡️Тери ичига – бу дори препаратини қонга кам тушишини таъминлаш мақсадида ингичка игна ёрдамида терининг мугуз қаватига юбориш бўлиб, анестезиология ва диагностика мақсадларида қўлланилади.
➡️Суяк ичига – махсус малакали тиббий персоналлар томонидан алохида кўрсатмаларга асосан бажарилади. Масалан, семизлиги ортиқча бўлган пасиентлар ёки анестезия мақсадида.
➡️Артерия ичига – кам қўлланиладиган усул бўлиб, реанимасион чора тадбирлар пайтида қўлланилади. Асоратлари кўп учрайди.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
💊Асабий ва хотираси пастлар учун яхши тавсия!!!
💊СЕДАВИТ💊
➥ Қўлланилиши:
➖Асабийлашиш, ташвиш, қўрқув, чарчоқ, бепарволик, хотира бузилиши, ақлий чарчоқ билан кечадиган неврастения ва неврастеник реакцияларни қўллаш;
➖Асабий тарангликдан келиб чиққан бош оғриғи.
➥ Қўллаш усули ва дозалари:
Катталар ва 12 ёшдан ошганлар учун кунига 3 марта 5 мл дан буюрилади. Агар керак бўлса, битта доз 10 мл га оширилади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ЭНУРЕЗНИНГ ТАБИИЙ ДАВОСИ БОРМИ???
Халқ табобатида сийиб қўйиш (энурез) касаллигининг давоси бор. Бунинг учун қуйидаги муолажалар тавсия этилади:
✅Жийда мевасининг қайнатмасидан кунига уч маҳал 100 граммдан 5 кун ичилса, энурезга яхши фойда қилади.
✅Бир қошиқ укроп уруғига 1 стакан қайноқ сув солинади. Ва 2-3 соат дамлаб қўйилади. Тайёр бўлган дамламани уч маҳал бир пиёладан овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади.
✅Қоразира, кашнич уруғи ва седана тенг миқдорда олиниб, майдаланади. Бу аралашманинг 60 грамми 200 грамм асал билан аралаштирилиб, бир ош қошиқдан эрталаб ва кечқурин қабул қилинади.
Муолажа давомийлиги – 2-3 ҳафта.
✅2 боғ исириққа бир челак сув қуйиб, 25 дақиқа паст оловда қайнатилади. Кейин тоғорага қуйиб, шу сувга 30 дақиқа ўтирилади.
Ушбу муолажа 20 кун давомида уйқуга ётишдан олдин қайтарилиши лозим.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ҚОРА ЗИРАНИНГ ФОЙДАСИ!!!
✔️Иммунитетни мустаҳкамлаш, буйрак ва ўт пуфагида тошларни майдалаш учун: 0,5 стакан майдаланган қора зира, 1 стакан асал, 0,5 стакан майдаланган занжабил илдизи (ёки саримсоқ)ни аралаштириб, эрталаб наҳорга 1 чой қошиқдан ичилади.
✔️Ошқозон-ичак йўли касалликларида: 3 ош қошиқ майдаланган қора зира, 2 ош қошиқ майдаланган қизилмия илдизи, 1 ош қошиқ майдаланган арпабодиён (анис) уруғини аралаштириб, чой каби дамланг. Таъбга кўра асал қўшиш мумкин.
✔️Уйқусизлик, невроз, стрессда: 1 чой қошиқ майдаланган қора зира уруғига бир стакан иссиқ сут қуйиб, 30 дақиқа дам едиринг. Уйқуга ётишдан олдин қултумлаб ичасиз.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🌐ЛАВЛАГИ СУВИНИНГ МЎЖИЗАЛАРИ!!!
1️⃣Қизил лавлагининг суви энг кучли саратон олдини олувчидир ва қон ишлаб чиқарувчиларидан биридир.
2️⃣Петрушка ва селдир барглари қизил лавлагининг фойдасини ортиради.
3️⃣Қизил лавлаги сувини, карам, исмалоқ, сабзи ёки семизўти суви билан аралаштириш мумкин.
4️⃣Сабзи суви билан яримга-ярим аралаштирилган қизил лавлаги суви ҳар куни 400 граммдан ичилса, эритроцитлар миқдорини қисқа вақт ичида кўпайтиради.
5️⃣Томирларда тўпланган минерал кальцийни яхшигина эритадиган ҳам лавлаги сувидир.
6️⃣Мўррисафий, зарчуба ёки долчин билан пиширилган қизил лавлаги жигар ва талоқдаги қопламаларни очади.
7️⃣Буйрак ва сафро косасини (ўт пуфагини) тозалайди.
8️⃣Пиширилиб эзилган қизил лавлаги шишларга сурилса, уларни йўқотади.
9️⃣Қизил лавлаги сувини ичиш бачадондаги фиброма ва миомалар ҳамда кўз пардасини эритади, юксак қанд ва ҳароратни туширади.
🔟Простатит, туберкулез ва асаб касалликларига фойдали.
1️⃣1️⃣Қулоққа илиқ лавлаги суви томизиш қулоқ оғриғини кесади ва яллиғланишни тўхтатади.
1️⃣2️⃣Бош терисига суриш кепакни кетказади.
1️⃣3️⃣Қизил лавлаги сувини ичаётиб 30-50 граммдан бошлаб 400 граммгача чиқариш мумкин. Аввалига 50 гр қизил лавлаги 150 гр сабзи суви билан аралаштирилади, сўнг 75 гр қизил лавлаги 125 гр сабзи суви билан, сўнг 100 гр қизил лавлаги 100 гр сабзи суви билан, кейин эса соф қизил лавлаги сув билан аралаштирилиб ичилади.
💊ПЕРОРАЛ КОНТРАЦЕПТИВЛАР!!!
📖Қўлланилиши:
➖Хомиладорликдан сақланиш;
➖Хайз циклининг турли бузилишларида.
💊Регулон
💊Регивидон
💊Белара
💊Новинет
💊Жанин
💊Ярина
💊Диане 35
💊Линдинет 20
💊Мидиана
💊Джес
❗️Юқоридаги препаратлар гормонал дорилар бўлиб, уларни фақатгина врач гинеколог тавсияси билан қабул қилиш лозим.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР!!!
🩸Овқатланиш тартибига сут – қатиқ маҳсулотларини киритиш жуда фойдали. Бу қон қайишқоқлигини меъёрига келтиради.
🩸Агарда кунига 1-2 дона лимонни шакар ёки асал билан қабул қилинса, қуюқ қон меъёрига келади.
🩸Қонни суюлтириш учун бир кунда бир неча марта тана ҳароратидаги хом сув ичиш керак. Сув қонни суюлтирувчи энг яхши воситадир.
🩸Кўк пиёз, бодринг, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, тарвуз, саримсоқпиёз, узум, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилиб туриш керак.
🩸2 дона каштан ёнғоғи майдаланади ва 600 мл сувга солиниб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Кечқурун тиндириб қўйилади.
Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Давомийлиги бир ҳафта.
🩸Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришда кўмак беради: 2 ош қошиқ олма сиркасидан олиб, 200 мл. илиқ сувга аралаштирилади. Буни оч қоринга фақат эрта билан кунига бир марта қабул қилинади. Муолажа давомийлиги – 2-3 ойдир.
❗️Қонни ҳаддан ташқари суюлтириб юборишга ҳаракат қилмаслик даркор, нега деганда, қон кетиш ҳолати хавфи юзага чиқмаслигичун.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊БОДОМ ЁҒИ — НАФАС ЙЎЛИГА ФОЙДА!!!
➡️Ошқозон ширасини камайтиради;
➡️оғриқ қолдирувчи;
➡️тинчлантирувчи;
➡️юмшатувчи таъсирга эга.
⭐Куйганда: бир ош қошиқ бодом ёғига 2 томчи чой дарахти (чайного дерева) эфир мойини аралаштириб, куйган жойга суртилади.
⭐Қулоқ оғриганда: кунига 8 марта 2-3 томчидан бодом ёғи томизилади.
⭐Ҳайз олди оғриқларида:
қорин пастига бодом ёғи суртиб, енгил уқаланади.
⭐Бронхит, бронхиал астма, томоқ оғриғи, йўтал, ўпка шамоллашида кунига 3 маҳал 10 томчи бодом ёғи қабул қилинади.
‼️Мумкин эмас: деярли ҳаммага тўғри келади. Аммо бодом ёғини меъёрдан ортиқ қабул қилиш нафас қисишига олиб келиши мумкин.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ТАҲОРАТНИ МУКАММАЛ ҚИЛСАНГИЗ, КАФТ ВА БАРМОҚЛАРДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН ҚУТИЛАСИЗ!!!
Ёнимга бир бемор келди. Билак, кафт ва бармоқлари зинғиллаб ғашини келтирар экан. Ҳамма чораларни кўрдим, фойдаси бўлди-ю, батамом тузалиб кетмади. Ундан: «Таҳорат олганингда, сувни чиғаноқ (тирсак) томондан пастга оқизасанми?» деб сўрадим. «Қаёқдан билдингиз?» деди у. «Нега таҳоратни тўғри олмайсан?» деб сўрадим. «Билмадим, ўрганиб қолганман», деди у. «Эринма, энди тўғри таҳорат ол, тузалиб кетасан», дедим. У тузалди. Мен бу нарсага гувоҳ эдим. Бир дўстим шундай қилар эди ва билак, кафт, бармоқлари зинғиллашидан шикоят қилар эди. Уни таҳоратни тўғри олдириш билан даволаган эдим. Чиғаноқ ва билакларни ювганда, сув пастга оқизилса, иссиқ сувда ҳам, совуқ сувда ҳам томирлар торайиб кенгайиши натижасида кафт ва билакларда қон ҳаракати ўзгариб, қон тўпланиб қолади. Бу нерв толаларининг озиқланиши ва тозаланишига путур етказади. Сув чиғаноқ (тирсак) томон оқизилганда эса қон юрак томон интилади ва муаммо бўлмайди. Дарҳақиқат, динимизда ҳикмат кўп. Иймонингиз зиёда бўлсин!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Якшанба Тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Чақалоқ учун газ ҳайдовчи массаж!!!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Соғлом озиш, яхши хотира ва тери саломатлиги — ёнғоқ сувининг фойдали хусусиятлари ҳақида !!!
😄Ёнғоқ мевасининг жуда кўп фойдалари борлиги барчага аён. Аммо бу мевани сувга ивитиб, сувини ичишнинг кўпчиликка номаълум хусусиятлари бор.
Ушбу шарбат танадаги ортиқча ёғни камайтириш, қондаги шакар миқдори ва юрак уришини меъёрга солиш, Альцгеймер (хотира заифлашиши) касаллиги хавфини камайтириш, қабзиятни даволаш ва бошқа қатор касалликларга қарши курашда фойда беради.
🟥Қандай тайёрланади?
Кечқурун ухлашдан олдин, бир стакан сувга пўстидан тозаланган бир дона ёнғоқнинг ҳаммаси солиб қўйилади. Эрталаб уйғонгач, оч қоринга фақат суви ёки ёнғоқлари билан ичилади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ПОМИДОРда инсон учун энг ФОЙДАЛИ модда бор!!!
⚠️Помидор: бунда энг фойдали модда, антиоксидант – ликопин муҳим аҳамият касб этади.
❗️ПОМИДОР:
саратон(рак);
юрак-томир хасталикларидан ҳимоя қилади;
вазнга-вазн қўшилишидан асрайди;
жинсий фаолият ва асаб тизими фаолиятини рағбатлантиради.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Лавлаги шарбати – спортчилар ичимлиги!!!
✅Тадқиқотларга кўра, кимки кун давомидаги машғулотлардан сўнг 1 стакан лавлаги шарбати ичган бўлса, уларда мушак оғриқлари деярли кузатилмайди.
⚠️Чунки машғулотлардан сўнг 48-72 соат давомида лавлаги шарбати истеъмол қилмаган инсонларга қараганда уларнинг мушаклари тезроқ тикланади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Тиббиёт ходимларининг байрам кунлари қачон ???
👉4 феврал — Онкологлар куни
👉9 фефрал — Стоматологлар куни
👉21 феврал — Фельдшерлар куни
👉22 март — Патанатомлар куни
👉24 март — Туберкулёз (сил)га қарши кураш куни
👉27 март — Нефрологлар куни
👉5 апрел — Неoнатологлар куни
👉7 апрел — Дерматовенерологлар куни
👉28 апрел — Тез ёрдам куни
👉5 май — Акушерлар куни
👉12 май — Халқаро тиббиёт ҳамширалари куни
👉17 май — Пульмонологлар куни
👉20 май — Травматологлар куни
👉3 июн — Дунё тиббиёт ишчилари куни
👉26 июн — Наркологлар куни
👉15 июл — Гинекологлар куни
👉25 июл — Тиш техниклари куни
👉8 август — Халкаро офтальмологлар куни
👉3 сентябр — Хирурглар куни
👉9 сентябр — Косметологлар куни
👉24 сентябр — Кардиологлар куни
👉29 сентябр — Оториноларингологлар куни
👉Октябрнинг душанба куни — Бутунжахон ШИФОКОРЛАР куни
👉1 октябр — Геронтологлар куни
👉2 октябр — Урологлар куни
👉10 октябр — Психиатрлар куни
👉16 октябр — Анестезиолог ва Реаниматологлар куни
👉16 октябр — Аллергологлар куни
👉17 октябр — Терапевтлар куни
👉8 ноябр — Рентгенологлар куни
👉14 ноябр — Эндокринологлар куни
👉20 ноябр — Педиатрлар куни
👉1 декабр — Неврологлар куни
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Оксолин мази!!!
✔️Таъсирлари
Вирусга қарши
✔️Қўлланилиши
🟢Сўгални даволашда(маҳаллий)
🟢Вирусли ринитларни даволашда(назал)
🟢Гриппни олдини олишда(назал)
✔️Қўллаш усули
✅Сўгални даволашда кунига 2-3 маҳал 2 ҳафтадан 2 ойгача сурилади.
✅Грипп профилактикасида 2-3 маҳал бурун шиллиқ қаватига сурилади.
✅Вирусли ринитни даволашда кунига 2-3 маҳал 3-4 кун давомида бурун шиллиқ қавати сурилади.
👉Аналоглари
💊Назоксивир
💊Оксолин Тева
💊Оксолин Вест
💊Оксолин Нижфарм
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ТАВСИЯ: БАЛҒАМ КЎЧИРУВЧИ РЕЦЕПТ
✅500 грамм пиёз, 400 грамм шакар, 1 литр сув ва 50 грамм асал олинг. Пиёзни тўғраб, сувга солинг, шакарни ҳам қўшасиз. Паст оловда тахминан 3 соат қайнатинг. Совигач, унга асал аралаштирасиз. Шиша идишга солиб, оғзини маҳкам беркитасиз. Овқатланишдан кейин 4-5 ош қошиқдан истеъмол қиласиз. Қарабсизки, балғам кўчириш муолажаси тезда таъсир эта бошлайди.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
#қизиқарли
💊Бир литр қадоқланган сувда 240 000 дан ортиқ пластик зарралари бўлади.
✅Олимлар 3 хил бренд сувларини текшириб кўриб, уларда 110 мингдан 370 минггача пластик зарралари бўлишини аниқлашди. Ушбу зарраларнинг 90% дан ортиғи нанопластик ҳисобланади.
✅Изланиш муаллифлари фикрича, нанопластик организм учун ҳавфли бўлиб, организмдаги ҳужайралар ичигача кириб бориши, ҳамда органларни зарарлаши мумкин.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🌐Беҳи томоқни юмшатади, астмани даволашда қўл келади!!!
✅Беҳи меваси бироз қаттиқ бўлса-да, у ўт ҳайдашда, камқонликни даволашда ва бошқа бир қатор касалликларда фойда беради.
❗️Шифобахшлиги:
✅пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлгани учун юрак ва буйрак хасталикларини тузатишда ёрдам беради;
☑️жигар ва ичак касалликларини даволашда ўт ҳайдовчи дори ҳисобланади;
✅меъда шиллиқ қавати яллиғланганда, камқонлик ва қандли диабетда дори сифатида ишлатилади;
☑️баргларидан тайёрланган қайнатма гипертонияда кўп қўлланади;
✅уруғи дамлаб ичилганда овоз бўғилиши, томоқ шамоллаши, ўпка яллиғланишига даво бўлади.
✅Aбу Aли ибн Сино:
📍Чўғга кўмиладиган беҳи ичини ковлаб уруғи чиқарилади ва ичига асал солиб усти лойланади, сўнг қўрга кўмилади. Бу истеъмол қилиш енгил озуқага айланади.
📍Беҳининг сиқиб олинган суви астмада фойдали.
📍У қон туфлашни ҳам тўхтатади.
📍Уруғи томоқ қирилишини йўқотиб, ўпка найини юмшатади.
✖️Шуни ҳам айтиш керакки, беҳини жуда кўп истеъмол қилиш асаб оғриқларини келтириб чиқаради.
✅Беҳи қайнатмаси:
🕖Қандли диабет ва хафақон учун беҳи барги ва новдаси қуритиб майдаланиб ҳолда унинг 2 ошқошиғи 2 стакан сувда паст алангада 30 дақиқа қайнатилади.
🍹Қайнатма ўз тафти билан совигач, сузиб олиб, шарбатидан 1 ошқошиқдан кунига 3 маҳал ичилади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊САБЗИНИНГ ФОЙДАЛАРИ!!!
✅Сабзида каратиноидлар, витамин К, В1, В2, РР, С, пантотенат кислотаси, инозит бор.
✅Халқ табобатида сабзи илдизи, мевалари ўткир сурункали гепатитларда, сариқ касаллигида, шабкўрлик пайтида, зарда қайнаганда, қабзият бўлганда буюрилади.
✅Бадан териси ёрилганида, ҳуснбузар тошганида сабзи сувини тухум сариғи ёки асалга аралаштириб суртилади.
✅Буйрак-тош касаллигида, қабзият вақтида, қорин дам бўлганида сабзи уруғидан фойдаланилади.
✅Сабзи баргларининг суви гуш, диатез, нейродермитда, илдиз мевасининг суви эса хавфли ўсмаларни даволашда ишлатилади.
✅Ибн Сино сабзи уруғи билан баргларини яраларни тезроқ битирадиган, сийдик ҳайдайдиган дори сифатида ишлатган, илдиз меваларини эса плеврит, сурункали йўталда, ичак оғриқларида, баданга шиш келганда буюрган.
✅Сабзи сафроларни суюлтиради, ички аъзоларнинг битиб қолган жойларини очади, меъдани бақувват қилади.
✅Тадқиқотларда аниқланишича, сабзи истеъмол қилиш ўпка, кўкрак, ичаклар саратони хавфини камайтиради.
✅Сабзи тиш тозалаш маъжунидан кам бўлмаган таъсирни кўрсатади, тишларни тозалашга ёрдам беради.
✅Бундан ташқари қўшимча сўлак ишлаб чиқариб, бактериялар кўпайишига тўсқинлик қилади.
✅Ҳафтасига 6 тадан кўп сабзи истеъмол қилиш инсультга чалиниш хавфини камайтиради.
✅Жигар, буйрак касалликларида, бавосирда қирилган сабзи буюрилади.
✅Сабзи сувидан эса яра, жароҳатлар, совуқ олган жойларга, ангина, стоматитларга даво сифатида фойдаланилади.
💊ИНСОН УЧУН ЗАРУР ДАРМОНДОРИЛАР!!!
✅А дармондориси
Агар инсон организмида бу дармондори етишмаса, кўриш қобилияти пасаяди, жумладан, қоронғи бўлганида кўра олмайдиган ёки шабкўр бўлиб қолади, болалар, ўсмирлар организми ўсиши сусаяди.
👉А дармондориси сабзи, помидор, ўрик, кўк нўхат, қовун, апельсин, балиқ ёғида бўлади.
✅В, В1 дармондорилари
В, В1 дармондорилари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари ҳадеб ёшланаверади, камқонлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблари бичилиб кетади, лаблар устида ажинлар пайдо бўлади.
👉Бу дармондори тухум, қўй гўшти, гуруч пўстлоғи, ёнғоқ, мол жигари, хамиртуруш, пишлоқда бўлади.
✅В6, В витаминлари
В6, В гуруҳига кирувчи дармондорилар инсон организмида камайиши натижасида юрак ўйнайдиган бўлиб қолади.
👉Бундай дармондорилар карам, сабзи, қовоқ, сузма, балиқда бўлади.
✅С дармондориси
С дармондориси инсон танасида камайиб кетса, унда милк оғриғи пайдо бўлади, бўғимлар оғрий бошлайди, яралар тез битмайди, одам бирпасда чарчайдиган бўлиб қолади.
👉С витамини ҳўл меваларда, кўкатларда, сабзавотларда, айниқса, лимон, апельсин, мандарин, карам, помидор, пиёз таркибида кўп бўлади.
✅Д витамини
Д дармондориси организмда камайиб кетиши оқибатида кишини тез-тез офтоб урадиган бўлиб қолади, сочлари тўкила бошлайди.
👉Бу дармондори балиқ ёғида, тухум сариғида, сут, сут маҳсулотларида кўп бўлади. Шунингдек, қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида одам терисида ҳам ҳосил бўлади.
✅К витамини
К дармондориси етишмаслиги сабаб одам жигар, буйрак, ичак хасталикларига чалинади, қони яхши ивимайди.
👉Бу дармондори пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, жигар, тухумда кўп бўлади.
✅Н витамини
Н дармондориси инсон организмида камайиб кетиши оқибатида тананинг ёғ безлари хасталикка чалинади, фаолияти бузилади, сочлари тез оқаради, тўкилади.
👉Бу дармондори гуручли овқатлар, жўхори гўжа, жигарда кўп бўлади.
✅РР витамини
РР етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар, буйрак дардига тез чалинувчан бўлиб қолади.
👉Шунинг учун карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, кўкатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.
✅Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, одам организмидаги барча ҳаётий муҳим физиологик жараёнлар нормал ўтишида, болалар ўсишида витаминлар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун кундалик овқат билан витаминларга бой маҳсулотларни, айниқса, кўкатларни, мевасабзавотларни янги узилган ҳолда, сут, сут маҳсулотларини, тухум, нўхат, ловия кабиларни мунтазам истеъмол қилиб туриш зарур.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🧑⚕19 май – Бутунжаҳон оилавий шифокорлар куни
Ҳар йили 19 майда Бутунжаҳон оилавий шифокорлар куни нишонланади. Ушбу байрам 2011 йилда Оилавий шифокорлар ташкилоти бутунжаҳон кенгаши томонидан таъсис этилган.
Мазкур сана соғлиқни сақлаш тизимидаги оилавий шифокорлар (умумий амалиёт шифокори) учун аталган.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
СЕДАНА ВИРУСЛАРГА ҚИРОН КЕЛТИРАДИ. АПТЕКАГА ЮГУРМАСДАН ЁҒИНИ ТОПИБ ИЧИНГ!!!
🗯
Кора седана қон тозаловчи, иммун тизимини мустахкамловчи, аллергияга қарши восита сифатида кенг кулланилади.
🗯
Ёг бронхит, астма, невропатияга карши ажойиб восита.
🗯
Қон босимини ва ундаги холестерин миқдорини нормаллаштириб туради.
🗯
Қон айланишини яхшилайди
🗯
Қора седана ёғининг даво-профилактик ҳусусиятлари:
🗯
1992-йил хинд олимлари олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қора седана таркибига кирувчи фойдали моддалар инсон организмидаги зарарли микроорганизмлар билан курашади. Юрак қон-томир тизимига унинг фойдаси жуда катта, унинг таркибига кирувчи витамин комплекслари Омега-6, Омега-9,флавоноидлар, фитостероллар, витаминлар А, С ва Е, эфир ёғлари юрак қон-томир тизимини яхшилайди, капиллярлар фаолиятини яхшилайди, уларда тромблар пайдо бўлишини олдини олади, қон босимини меъёрлаштиради, қондаги холестерин миқдорини камайтиради.
🗯
Қора седана ёғи хазм қилиш тизимининг фаолиятини яхшилайди, иштаха очувчи, ичаклардаги микрофлорани яхшиловчи ҳусусиятларга эга. Унинг таркибига кирувчи фосфолипидлар жигарни тозалаш ҳусусиятига эга.
🗯
Қора седана ёғини кунлик овқат ратционига киритиш қуйидаги беъморлар учун жуда ҳам фойдалидир;
🗯
Қанд касаллиги бор кишилар;
🗯
Семизликка мойиллиги бор кишилар;
🗯
Эмизикли оналар;
🗯
Нафас йўли касалликлари бор беъморлар;
🗯
Аёллар ва эркаклардаги репродуктив касалликлар;
🗯
Сийдик йўли касалликларида;
🗯
Хотирани яхшилашда ва асаб тизимини яхшилашда;
🗯
Сурункали чарчоқ ва оғир ақлий меҳнатда;
🗯
Иммун тизимини яхшилашда ва онкологик касалликларни олдини олишда .
📝
Қора седана ёғини ташқи қўллаш учун:
🗯
Тери касалликларида (бактерияларга қарши, яллиғланишга қарши, вирусларга қарши ҳусусиятлари мавжуд бўлиб, хусунбузар, дерматит, аллергик дерматит, теридаги замбуруғлар, экзема, псориаз, учуқ ва сўгалларда самарали восита);
🗯
Оғриқ билан кечадиган бўғим ва мушаклардаги оғриқларда;
🗯
Қулоқ ва бурун касалликларида;
🗯
Бавосилда самарали қўлланилади.
🗯
Ҳар доим соғлом ва гўзал бўлишни истайсизми? Унда “Ҳемани” фирмасининг қора седана ёғи сиз учун. Ёғ совуқ сиқув( холодный отжим) йўли билан олингани сабабли, ўзида барча элементларни сақлаб қолади
💊Витамин D етишмаса!!!
❗️Сут ва дон сингари кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари D витамини билан бойитилганлигини биласизми?
✅Ҳақиқат шундаки, анъанавий озиқ-овқат манбаларидан ушбу бебаҳо дармондорини етарли даражада олиш жуда қийин. Ва бу модда сизнинг суякларингиз, мушакларингиз, тишларингиз ва ҳатто иммун тизимингиз соғломлиги учун жуда муҳимдир.
📝Агар организм D витаминини керакли миқдорда олмаса, саломатлик билан боғлиқ ҳар қандай муаммолар бошланади:
➡️Мушакларда кучсизлик ва оғриқ
✅D витамини мушакларнинг тўғри ишлашига ёрдам беради, унинг етишмаслиги эса кучсизлик ва оғриқларга сабаб бўлади. Вужудингиз худди гриппга ўхшаб оғришни бошлайди. Ва агар сиз танқисликни тўлдирмасангиз, вазият янада ёмонлашиши турган гап.
➡️Бош оғриғи ва бош айланиши
✅D витамини етишмаслиги «сокин қотил» деб номланган юқори қон босимига олиб келади. Аксар одамлар гипертонияни сезмайдилар, ҳозирда жиддий юрак муаммоларини келтириб чиқаришга айнан шу сабаб бўлмоқда. Агар сизни тез-тез бош оғриғи ва бош айланиши безовта қилса, бу ҳолда албатта шифокорга мурожаат виллинг.
➡️Юқумли касалликлар
✅Агар сиз тез-тез грипп ва шамоллашни юқтириб олсангиз, демак, иммун тизимингиз жуда кучсиз. Ушбу муаммонинг сабабларидан бири иммунитет ҳужайраларининг ишлаши учун зарур бўлган D витамини етишмаслиги бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу модда етишмовчилиги муаммоси бўлмаган болаларнинг касал бўлиш эҳтимоли жуда кам.
➡️Oшқозон билан боғлиқ муаммолар
✅Агар сизга целиакия (мултифакториал хасталик, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши), ичак яллиғланиши ташхиси қўйилган бўлса ёки жиғилдонингиз қайнаса ва ичингиз қотса, D витамини иллатларни енгиллаштиради.
➡️Кўп терлаш
✅Aгар бирор бир сабабсиз ортиқча терлашни сезсангиз, дарҳол шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак. Терлашнинг кўпайиши сабабларидан бири ҳам D витамини камлигидир.
➡️Тушкунлик
✅D витамини етишмаслигининг яна бир аломати бу руҳий тушкунлик, асоссиз қайғу ва хафагарчиликдир. Аммо организм керакли миқдордаги моддани олиши биланоқ, бу муаммоларнинг барчаси иссиз йўқолади.
📝Витамин D танқислигини тўлдириш мумкин
✅Агар сизда шунга ўхшаш аломатлар бўлса, аввало шифокорга мурожаат қилинг. Оддий қон таҳлили вазиятни аниқлаб беради. D витамини етишмовчилигининг бартараф этишнинг жуда кўп оддий йўллари бор:
🗯Ўз рационингизни D витаминига бой озиқ-овқатлар: тухум сариғи, қизил икра, мол гўшти, жигари, пишлоқ, балиқ, сут маҳсулотлари, дуккаклилар ва шарбатлар билан тўлдиринг.
Витаминга эга бўлишнинг яна бир самарали усули – қуёшда тобланиш. Ҳафтасига уч марта 15 дақиқадан қуёш нурлари остида ётиш етарлидир. Фақат бу вақтда қуёшдан ҳимояловчи кремлар суртмаслик керак.
📖Хулоса қилиб айтганда, D витамини танқислиги жиддий саломатлик учун оқибатларга олиб келиши мумкин. Аммо тўғри овқатланиш ва мўътадил қуёш ванналари бу муаммони ҳал қилади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ТОМОҚ ОҒРИҒИНИ ДАВОЛАРИ!!!
✔️Томоқ оғриғи асосан бод, балғам, қон, муртакнинг шамоллаши каби омиллар пайдо бўлади. Уни даволашда аввал ана шу омилларни аниқлаб, сўнг муолажага киришиш керак.
✔️Томоқ балғамдан оғриганда оғриқ унча билинмай, оғиз тўлиб сув келади. Шунда анжирни қайнатиб, ҳар чанқаганда сувини ичиш фойда беради.
✔️Хуноқ (ангина)да тезда қон олдириш керак. Иложи бўлмаса, нилуфар шарбатини олхўри сувига аралаштириб, ҳам ичиш, ҳам томоқни ғарғара қилиш керак.
✔️Томоққа яра чиқса, анзират билан гул уруғини туйиб, уни мум ёғига (оқ мум ва гул ёғидан тайёрланади) қўшиб, оз-оздан истеъмол қилиш керак.
✔️Кепакни бодом ва қанд билан қайнатиб томоқни ғарғара қилса, оғриқни йўқотади.
✔️Томоқ ва ўпка йўли қуруқшаганда исмалоқ ёғ билан истеъмол қилинса, шифо бўлади.
✔️Ерқалампир илдизини майдалаб, ундан тайёрланган дамламада оғиз-томоқни чайқаб ғарғара қилинса, дард чекинади.
✔️Бир чой қошиқдаги ичимлик содасини ва шунча тузни бир пиёла қайноқ сувда эритиб, илиқ ҳолида томоқ чайилса, оғриқни даф қилади.
✔️Хардал (горчитса) суви билан томоқ ғарғара қилиниб чайилса ҳам, оғриқни қолдиради.
✔️Муртак безлари яллиғланаётганида тоза керосинга пахта пилигини намлаб, ҳар ярим соатда томоқ тозалаб турилса, томоқ оғриғидан асар ҳам қолмайди.
✔️Турпни сувда қайнатиб, сувини сирка солинган асал билан қўшиб ичилса, энг оғир томоқ касалини ҳам даволайди.
✔️Бир бош саримсоқпиёзни бир кеча-кундуз мобайнида сиркада ушлаб, ўша сирка билан томоқни ғарғара қилсангиз, энг оғир томоқ оғриғи ҳам кўрмагандай бўлиб кетади.
✔️Хурмо томоқ бодомча безлари яллиғланишида, йўталда, танглай оғриганда шифобахш малҳам саналади.
💊МАНА КЎРИНГЧИ, БИР ДОНА ГАЗЛИ ИЧИМЛИК ОРГАНИЗМДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАРГА ОЛИБ КЕЛАДИ???
🕐 10 дақиқадан сўнг организмингизга 10 чой қошиқ шакар тушадгандек бўлади - бу эса бир кунги шакар нормасига тенг. Шунча шакар миқдоридан кўнглингиз айниб кетиши керак, аммо фосфор кислотаси мавжудлиги сабабли шу холат рўй бермайди;
🕐 20 дақиқадан сўнг қондаги қанд миқдори кескин ошиб кетади - бу вазиятда организм инсулин гормонини ишлаб чиқаришни бошлайди. Жигар, хайрон қолиб, ортиқча қандни ёғга айлантра бошлайди.
🕐 40 дақиқадан сўнг кўз қорачиғлари кенгаяди, қон босими ошади. Жиигар эса ортиқча қандни қонга чиқазиб юборади. Миянгизни аденозин рецепторлари блокланиб қолади - шунга сиз чарчоқни сезмай қоласиз.
🕐 2 соатдан сўнг ичимлик таркибидаги кофеиннинг сийдик хайдаш хусусиятлари ўз хақида эслатади - сиз хожатга югурасиз. Суякларингизга мўлжалланган кальций ва магний сийдик билан ювилиб кетади. Улар билан бирга натрий, электролитлар ва сув чиқиб кетади.
🕐 2 соатдан кўпроқ соат ўтгач эйфория хисси ўтиб кетиб, сиз асабий бўлиб холсизланиб қоласиз.
⚠️ ГАЗЛИ ИЧИМЛИК ИЧИБ, СИЗ ОРГАНИЗМИНГА МУХИМ БЎЛГАН БАРЧА МОДДАЛАРНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРДИЗ! ‼️
💀 Суяк ва тишларингизни мустахкамлаш ўрнига сиз уларни кучсизлантирдиз. Қандли диабет касаллиги ривожланиш хавфини янада оширдингиз. ❗️
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !ғ
💊ОРГАНИЗМИНГИЗНИ ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР БИЛАН ЗАХАРЛАВЕРМАНГ!!!
😄4та фойдали ичимлик! Ўзингиз бемалол тайёрлай ололасиз.
✅Токсинларни тозаловчи детокс ичимлик - 3 бўлак занжабил, 2та лимон суви, устига сув қуйинг - тайёр!
✅Оздирувчи детокс ичимлик - яримта лимон, яримта лайм, яримта грейпфрут, 1 бодринг, устига сув қуйинг - тайёр!
✅Модда алмашинувини тезлаштирувчи детокс ичимлик - 1 стакан кесилган манго, 3 бўлак занжабил, устига сув қуйинг - тайёр!
✅Витаминли бомба - 1 лимон, 15та қулпнай, 5та ялпиз барги, устига сув қуйинг - тайёр!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !