O'zingizni qiziqtirgan dori preparati haqidagi ma'lumotni ,, ТАБЛЕТКА " kanali orqali bilib oling 😊 @Rg_Agentlik reklama xizmati Toshkent Tibbiyot Akademiyasi ( Toshmi ) talabasi : Admin : @Mallayev_Ulmas KANAL MUNDARIJASI 👇 @FARMAKOLOGIYA_TTA
💊Бола қандай ривожланади???
🔴 1 ойлигида – ўйинчоқ ушлайди
🔴1-1,5 ойлигида – жилмаяди
🟢2 ойлигида – "гу-гу" қилади
🟢 4 ойлигида – товуш ажрата бошлайди ва овоздан танийди
🔵 3-4 ойлигида – предметни ушлайди, қўлларини чалиштиради
🔵 4-5 ойлигида – кулади
🟡 7-8 ойлигида – нарсаларни жойини ўзгартиради, ўтира бошлайди
🟡 10 ойлигида – нарсаларни қаттиқ ушлаб туради
⚫️ 11 ойлигида – биринчи сўзини айтади
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Тинчлантирувчи восита!!!
💊Валидол
🗓Қўлланилиши:
- Неврастения ва функционал кардиалгияни мажмуавий даволашда қўлланади.
📝Қўллаш усули ва дозалари:
– Препарат тил остига қўлланади.
– Капсулани тўлиқ эриб кетгунигача оғизда ушлаб туриш керак.
– Бир капсуладан кунига 2-3 марта қўлланади.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Антисептика мақсадида қачон ёд, қачон бриллиант яшили (зеленка) ???
✅Биламизки, ёд ва бриллиант яшили турли мақсадларда, ўз таъсир механизмига кўра қўлланилади. Бугун уларнинг фарқи тўғрисида бироз тўхталамиз.
♻️ЁД.
Ушбу маҳсулот тўқимага жуда яхши "ишлов беради". Лекин, ёд билан ишлашда жуда эҳтиёткотлик билан ишлаш лозим (агар миқдор ошириб юборилса, у терини қиздириши мумкин). Бунда, теридаги ярага ишлатмоқчи бўлсангиз, дезинфекция мақсадида қўллайсиз. Ёдни ярага тушишидан сақланинг, аксинча уни яра атрофига ишлов беришда фойдаланинг. Бундан ташқари ёддан тўқимага қон қуйилишида ҳам фойдаланса бўлади, масалан лат еганда, тўқима шикастланганда "ёдли сетка" кўринишида.
♻️БРИЛЛИАНТ ЯШИЛИ.
Ушбу маҳсулот ҳам фойдали антисептик ҳисобланиб, ёддан фарқли ўлароқ юмшоқ тўқималар учун ҳам фойдаланиш мумкин. Айнан яра ўчоғига ишлатса бўлади. Унинг кўп миқдори терини қиздирмайди. Бундан ташқари бриллиант яшилини ўта сезувчан тўқималар учун ҳам фойдаланиш мумкин.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊СОҚОЛ ВА МЎЙЛОВЛИ АЁЛЛАР!!!
Кўчада юрганда айрим аёллар ва қизларда соқол ёки мўйлов борлига кўзимиз тушади. Ха бу бўлиши мумкин бўлган холат. Бунда аёлларда эстроген гармони миқдори камроқ, тестостерон гармони миқдори кўпроқ бўлади.
🧑💼Эстроген гармони кўпроқ бўлиши юзларга соқол чиқмаслиги, овозларни майин бўлиши ва аёлларга хос белгиларни ривожланишига олиб келади.
Тестостерон гармони кўп бўлиши эркакларда соқолларни чиқиши, овозларни дағал бўлиши ва эркакларга хос белгиларни ривожланишига олиб келади.
Аёлларга бундай пайтда эстроген гармонлар берилади:
⚡️Овулен
⚡️Ригевидон
⚡️Микрогинон
⚡️Марвелон
⚡️Триквилар
⚡️Антеовин
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Фарзанд жинсини олдиндан режалаштириш усуллари!!!
♻️Фарзанд жинсини режалаштириш мавзуси доим қизиқишларга сабаб бўлиб келган. Бўлажак ота-оналарнинг баъзилари оиласида ўғил дунёга келишини истаса, бошқаси қиз туғилишини интиқлик билан кутади. “Лайлак”ка маълум бир буюртмани бериш имкони бўлганида, бу шубҳасиз, бўлажак ота-оналарни бахтиёр этган бўларди.
🎗️Фарзанднинг жинси нимага боғлиқ?
🔰Хўш, фарзанднинг жинси нимага боғлиқ? Бу эркак кишига, аниқроғи, тухумҳужайрани айнан қандай сперматозоид уруғлантиришига боғлиқ. Аёл тухумҳужайрасида жинс учун жавоб берувчи хромосома доим битта — Х хромосома бўлади. Эркак сперматозоиди эса Х ёки Й хромосомага эга бўлиши мумкин.
👶Агар тухумҳужайра Х хромосомали сперматозоид билан уруғлантирилса, қиз, Й хромосомали сперматозоид билан уруғлантирилса, ўғил дунёга келади.
📯Демак, боланинг жинси юз фоиз ҳомиладор бўлиш вақтидаги вазият зайлига боғлиқ дейиш мумкин. Зарур вақтда керакли хромосомага “тўғри келиш” учун нима қилиш керак?
⭐️Парҳез усули
🔰Баъзи фикрларга кўра, парҳез бола жинсини режалаштиришда асосий омилдир. Узоқ вақт давомида риоя қилиш орқали ўғил ёки қиз фарзанд кўриш мумкин бўлган парҳез франсузча парҳез деб номланади. Ушбу услубда белгиланган ратсиондан чиқилса, натижа бўлмаслиги айтилади.
Бўлғуси ўғил учун кўпроқ калий зарурлиги туфайли ота-она ҳомиладорликкача пишлоқ, қўзиқорин, картошка, нўхат, банан, апелсин, хурмо, олхўри, чой ва қаҳва истеъмол қилиши керак. Қиз фарзанд эса калсий талаб этади, шунинг учун ота-она тухум, сут маҳсулотлари, манний бўтқаси, лавлаги, бақлажон, пиёз, олма, асал, ёнғоқ ейиши зарур.
🎗️Қон янгиланиши усули
🔰Мавжуд европача тиббий назарияга кўра, фарзанд жинсини қон янгиланишига қараб белгилаш мумкин. Бунда жинсий ҳужайраларнинг уруғланишидан олдин кимнинг қони янги бўлса, ўша жинсдаги фарзанд пайдо бўлади. Буни олдиндан билиш учун қуйидаги оддий ҳисоблашни билиш кифоя: эркак кишининг қони ҳар 4 йилда, аёлнинг қони эса ҳар 3 йилда янгиланади. Чунинг учун отанинг ёшини 4 га, аёлнинг ёшини эса 3 га бўлиш керак. Қон янгиланишини балоғат ёшидан бошлаб оладиган бўлсак, аёл қони 12, 15, 18, 21, 24, 27, 30… ёшида, эркак қони эса, 12, 16, 20, 24, 28, 32… ёшларида янгиланади.
Қуйида келтирмоқчи бўлган мисолимизда аёл 26 ёшда (қони икки йил олдин янгиланган), эркак эса 29 ёшда (қони бир йил олдин янгиланган). 29: 4 = 7(1), 26: 3=8(2). Ҳисоблашдаги қолдиқдан ҳам кўриниб турибдики, эркакнинг қони бир йил олдин янгиланган (1). Бу ҳолатда ўғил бола дунёга келиши эҳтимоли юқори.
🎗️Тақвим усули
🔰Шунингдек, бола жинсини режалаштиришда ёрдам берадиган махсус тақвимлар бўлиб, улардан бири Хитой тақвимидир. Қадимий хитойликлар боланинг жинси бутунлай аёл кишига боғлиқ, деган фикрда бўлган. Хитойча тақвим бўлажак онанинг ҳомиладорлик вақтидаги ёши ҳамда ушбу ёшда ўғил ёки қиз туғилишига энг қулай бўлган ойга асосланади.
💠Тақвим юқорида берилган👆
М-ўғил
Д-қиз
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊КОКА-КОЛА ичимлиги чақириши мумкин бўлган 11 касаллик!!!
➡️Асосий таркиби: сув, кофеин ва шакар бундан ташқари, лимон эссенцияси, метил спирти, карамель, (СО2), канцероген қўшимча: калий ацесульфам (Е 950), ранглар ва аспартам (Е 951).
СО2, Е 950, Е 951 — организм учун токсик моддалар ҳисобланади.
📝КОКА-КОЛАни тез-тез истеъмол қилиш қуйидаги касалликлар ривожланишига сабаб бўлади:
🟢Тиш касалликлари
🟢 Семизлик
🟢 Юрак қон-томир касалликлари, гипертония
🟢 Бепуштлик
🟢 Депрессия
🟢 Суякларни мўртлашиши
🟢Тери касалликлари
🟢Онкологик касалликлар
🟢 Буйраклар ишини бузилиши
🟢 Қандли диабет
🟢 Ошқозон яра касаллиги
✅Севиб ичадиганларга юборинг!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Кўнгил айнишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
🔵Холесистит. Ўт пуфагида яллиғланиш жараёни ёки бу аъзода ҳосил бўлган тошлар одатда овқат истеъмоли пайтидаёқ бошланадиган кўнгил айнишига сабаб бўлади. Қориннинг кенгайиб оғриши билан бирга оғиздан аччиқлик ёки металл таъми келиши, метеоризм, ўнг қовурға остида оғриқ сезилиши билан бирга кечади.
🔵Баъзи дорилар қабули. Кўп дори воситаларининг ножўя таъсири орасида кўнгил айниши ҳам мавжуд. Одатда буларга темир препаратлари, антивирус, антигелминт воситалар, антибиотиклар, яллиғланишга қарши дорилар киради.
🔵Заҳарланиш. Бу энг оддий, лекин энг кенг тарқалган сабаблардан бири. Кўнгил айнишининг этиологик омилларидан бири — нотўғри сақланган, сақланиш муддати тугаган, эски маҳсулотларни истеъмол қилишдир.
🔵Гастрит. Ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши кўнгил айнишига (айниқса овқатланишдан сўнг кузатилади) сабаб бўлади. Бу эпигастриядаги оғриқ, кенгайиш ҳисси билан бирга кечади. Уни бартараф этиш учун тўғри рационга риоя қилиш ва бевосита гастритни даволаш тавсия этилади.
🔵Мигрень. Сурункали бош оғриғи кўнгил айниши ва бош айланиши билан бирга кечиши мумкин.
🔵Пиелонефрит. Буйракларнинг яллиғланиши кўнгил айнишини келтириб чиқаради, баъзан қайт қилишгача олиб боради. Муҳим фарқловчи аломатларга бел оғриғи, сийдик чиқариш вақтидаги оғриқлари киради.
🔵Гипертония. Қон босимининг доимий юқори бўлиши кўпинча эрталаб кўнгил айниши, шунингдек, бош айланиши, танадаги шишишлар, юзнинг қизариши билан кечади.
🔵Мия жароҳати. Мия чайқалиши, мия жароҳатлари неврологик табиатли кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.
🔵Офтоб уриши. Қуёш оситда кўп вақт қолиб кетиш, айниқса ёзнинг жазирама кунларида, офтоб уришига олиб келади. Иссиқ ва нам шароитларда кўп жисмоний зўриқиш, сувсизланиш каби омиллар ҳам иссиқ уришига ва кўнгил айнишига сабаб бўлиши мумкин.
🔵Аппендицит. Ушбу ҳолатда кўнгил айниши қайт қилишгача олиб боради, қорин оғриғи кузатилади, оғриқ дастлаб қориннинг юқори қисмида кузатилади,сўнг пастки ўнг соҳага тушади.
🔵Юрак хуружи, юрак муаммолари. Бу ҳолатда ҳам кўнгил айниши қайт қилишгача боради ва енгиллик бермайди, қорин оғриғи, ҳиқичоқ тутиши, терининг оқариб кетиши ва бўғилиш ҳисси кузатилади.
🔵Менингит. Бунда кўнгил айниши неврологик табиатга эга, у билан бирга юқори иситма, ёруғликдан қўрқиш ва энсада босим ҳисси сезилади.
🔵Паразитар инвазия. Баъзи гижжа турлари овқатланиш билан боғлиқ бўлган ёки боғлиқ бўлмаган кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.
🔵Транспортда чайқалиш. Заиф вестибуляр аппарат кўпинча транспортга миниб кетаётганда чайқалиш туфайли кўнгил айнишини чақириши мумкин.
🔵Ичак инфекцияси. Қайт қилиш билан кечадиган кўнгил айниши кузатилади, қорин бўшлиғида оғриқ, ҳарорат ортиши, кучсизлик қайд этилади. Бундай ҳолларда даволанишни кечга қолдирмасдан, дарҳол бошлаш керак, чунки ичак инфекциялари одатда ич кетишига, у эса ўз навбатида ҳаёт учун хавфли бўлган сувсизланишга олиб келади.
🔵Очлик. Очлик ҳам кўнгил айнишига сабаб бўлиши мумкин.
🔵Ширинликлар. Эпигастриядаги ёқимсиз туйғулар оч қоринга бир бўлак ширинлик ёки торт истеъмолидан сўнг пайдо бўлиши мумкин.
🔵Стресс. Кучли ҳаяжон ва ҳиссий зўриқиш кўпинча кўнгил айнишига сабаб бўлади, бу қонда адреналин даражасининг ошиши билан боғлиқ.
🔵Панкреатит. Меъда ости бези ёмон озиқ-овқат, спиртли ичимликлар, ёғли овқатларга жуда сезгир. Унинг яллиғланиши ҳам кўнгилни айнитади, чап томондаги оғриқ, қорин дам бўлиши билан бирга кечади.
🔵Гипотиреоз. Қалқонсимон без гормонлари етишмаслиги бироз кўнгил айниши, шунингдек иштаҳа йўқолиши, серуйқулик билан кечиши мумкин.
🔵Ҳазм қилиш трактидаги ўсмалар. Улар яхши ва ёмон табиатли ўсмалар бўлиши мумкин.
🔵Ҳомиладорлик. Биринчи триместр (12 ҳафтага) қадар, токсикознинг асосий белгилари — кўнгил айниши — уйғонишдан сўнг дарҳол намоён бўлади.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Тиббий атамалар:
1.Цистит-қовуқнинг яллиғланиши.
2.Пиелонефрит-буйрак жомининг яллиғланиши.
3.Анурия-сийдикнинг ажралмай қолиши.
4.Гематурия-сийдикда қон булиши.
5.Уретер-сийдик йўли.
8.Кетонурия-сийдик билан кетон таначаларининг ажралиши.
9.Уретрит-сийдик найи яллиғланиши.
10.Анурия - сийдикнинг мутлақо ажралмаслиги.
11.Олигурия - сийдикнинг кам ажралиши.
12.Полиурия - сийдикнинг кўп ажралиши.
13.Гипостенурия- доимо нисбий зичлиги паст сийдик ажралиши-буйраклар функцияси бузилади.
14.Пиурия - сийдикда йиринг пайдо бўлиши.
15.Альбуминурия - сийдикда оксил пайдо бўлиши.
16.Поллакиурия -тез-тез сийги қисташи.
17.Лейкоцитурия – сийдикда лейкоцитларнинг кўпайиши.
18. Диурез – сийдик ажралишининг ўзгариши.
💊Билиб қўйган яхши!!!
😄Чақалоқларда газлар чиқиб кетишини осонлаштирадиган умумий тавсиялар ҳам мавжуд:
🟥Ҳар бир овқатлантиришдан олдин болани 5 дақиқага қорни билан ётқизиш тавсия этилади. Буни куннинг исталган вақтидаамалга ошириш мумкин — қорин массажланади, мушаклари эса чиниқади;
🟥Қоринни соат йўналиши бўйича уқалаш ҳам мунтазам муоалажага айланиши керак;
🟥Ҳар бир озиқлантиришдан сўнг чақалоқни тик қилиб 10-15 дақиқа ушлаш керак. Шунда ортиқча ҳаво чиқиб кетади, овқат эса ошқозонга етиб боради;
🟥Кундалик ҳаётда бола оёқларини эркин ҳаракатлантиришига имкон бериш учун қаттиқ қилиб йўргаклашдан сақланиш лозим;
🟥Сут билан бирга ҳаво ҳам кетмаслиги учун чақалоқни кўкракка тўғри қўйишни ўрганиш. Эмизиш даврида таомномани кузатиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади;
🟥Сунъий озиқлантиришда аралашмаларнинг тез-тез ўзгариши туфайли боланинг ошқозон-ичак трактини шикастламаслик учун пребиотик сақловчи турини олишга ҳаракат қилиш зарур.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Ушбу соҳада ҳуснбузарларни сиқиб чиқаришга мумкин эмас!!!
✔️Юздаги жой ўлим учбурчаги деб аталади.
📍Нима учун?
Бу ерда ишлайдиган томирлар тўғридан-тўғри миядаги томирлар билан алоқа қилади.
Бу шуни англатадики, барча юқумли жараёнлар деярли чақмоқ тезлигида тарқалади.
Оддий угри менингит, мия саратони, асаб фалажи, кўриш қобилияти бузилиши ва бошқа нохуш нарсаларга олиб келиши мумкин.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🌐Шифокорларни ҳайратда қолдирган сир‼️
👨⚕️Бу сурфантанга боғлиқ булиб.
Сурфактан - бу ўпка ҳужайралари томонидан ишлаб чиқариладиган ва нафас чиқаргандан сўнг ўпка алвеолалари бир-бирига ёпишиб қолмаслигини,тўғриланишини таминлайди(агар сурфактан етишмаса ўпка алвеолари ёпишиб қолиши ҳисобига нафас олиб бўлмайди).
✅Ҳомиладорликни 7 ойлигида бу модда бўлади,лекин бу вақтинчалик.Ҳомиладорликни 8 ойлигида сурфактан ишлаб чиқарувчи ҳужайралари қайта қурилади.Ушбу ҳужайралар ҳақиқий ва доимий сурфактан ишлаб чиқара бошлайди,аммо у ҳали етарли бўлмайди.Шунинг учун 8 ойлигида туғулган бола нобуд бўлиши мумкин.
❗️Аммо ҳозирги кунда суний сурфактан ишлаб чиқарилган,бу эса эрта туғулган чақалоқларни даволаш ва ўпкалари очиш имконини беради.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊1 ойдан 12 ёшгача бўлган болаларда пневмонияни даволаш антибиотикларнинг дозалари!!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Қайси дори воситаларини биргаликда қабул қилиш ҳаёт учун хавф туғдиради???
✅Ҳар бир кекса одамда қон суюлтирувчи (Аспирин) дори топилади. Ундан қонни суюлтириш ва юрак хуружининг олдини олиш учун фойдаланилади.
✅Шундай инсонда оғриқ қолдирувчи воситалар ҳам бўлиши мумкин. У ибупрофенни оқриқ қолиши учун қабул қилади, бир-икки ой ўтгач, тўсатдан инсультдан вафот этади. ⠀
✅Тонгда ибупрофен ичиб, икки соат ўтгач, қон суюлтирувчи дори ичилса, Аспириннинг таъсири ибупрофен томонидан блокланади. Натижада қон ёпишқоқ бўлади, қон ивиши ҳосил бўлади ва томирларда тромб йиғилади. Бемор тромб кўчиши натижасида вафот этади.
❗️Нега буни барча билиши муҳим? Қон суюлтирувчи воситалар кардиологияда энг кўп қўлланиладиган дори, ибупрофен эса оғриқ қолдирувчи воситалардан энг кўп сотиладиган туридир! Кўплаб одамлар уларни қабул қилишади
❗️Ёдда сақланг: Қон суюлтирувчи дорини ибупрофенни қабул қилишдан ярим соат олдин ёки камида 8 соатдан кейин ичиш мумкин.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Климакс (мастопатия)!!!
✅Климакс даври – жинсий фаолиятнинг сусайиб, кексалик даврига ўтиш палласи. Климаксда аёлларнинг ҳайз кўриш жараёни ўзгаради. Бу жараён, одатда, 45-50 ёшларда бошланади.
✔️Белгилари:
➖юрак уриши, уйқусизлик,
➖оёқ ёки қўллардаги титроқ,
➖бош айланиши, мушак оғриғи
➖тўсатдан кайфият ўзгариши,
➖асабийлашиш, тушкунлик,
➖нафас қисилиши, бош оғриғ,
➖ хотира пасайиши
➖климадинон;
➖климаксан;
➖ременс;
➖анжелик;
➖фемостон;
➖ци-клим.
💊Балғам кўчирувчи восита!!!
🔝 Пертуссин
🗓 Қўлланилиши:
– Препарат ўткир респиратор касалликларда, трахеит, бронхит, ҳамда болаларда кўкйўталда буюрилади.
📝 Қўллаш усули ва дозалари:
• Катталарга 1 ош қошиқдан кунига 3 марта; болаларга ёшига қараб, 1/2 чой қошиқдан то 1 десерт қошиққача кунига 3 марта буюрилади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊NAPHTIZIN®!!!
➡️Дори шакли: назал томчилар
➡️Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
🟥фаол модда: 0,5 мг (0,05%) ёки 1 мг (0,1%) нафазолин нитрати;
🟥ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, инъекция учун сув.
➡️Фармакотерапевтик гуруҳи: шишга қарши ва бурун бўшлиғининг касалликларида
маҳаллий қўллаш учун бошқа препаратлар.
✅Интраназал қўлланганда терапевтик таъсирига 5 минут давомида эришилади ва 4-6 соат давом этади.
🟢Қўлланилиши
Ўткир ринит, буруннинг ёндош бўшлиқларнинг яллиғланиш касалликлари, евстахиит, ўрта қулоқни яллиғланиши.
Диагностик ва даволаш муолажаларида шишни камайтириш учун қўлланади.
❗️Қўллаш усули ва дозалари
Нафтизин® ҳар бир бурун йўлига, бошни бироз орқага ташлаб ва чап бурун йўлига томизишда уни ўнгга оғдириб ва ўнг бурун йўлига томизишда – чапга оғдириб томизилади.
➖Даволаш мақсадида.
✅Катталар ва 15 ёшдан катта болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1-3 томчидан 0,05% – 0,1% ли эритма.
✅3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 0,05% ли эритма қўлланади – 1 томчидан,
✅6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан.
❗️Нафтизин® кунига 3 марта қўлланади, лекин кўпинча ҳар 4 соатдан кўп эмас. Нафтизин®ни катталарда 1 ҳафтадан ортиқ ва болаларда 3 суткадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
❗️Такроран Нафтизин®ни фақат бир неча сутка ўтгач қўллаш мумкин.
Қон кетиши ҳолларда препаратнинг 0,05% ли эритмаси билан намланган тампонлар ишлатилади.
➡️Диагностика мақсадида. Бурун бўшлиғи тозаланганидан кейин ҳар бир бурун йўлига 3-4 томчи 0,05%-0,1% ли эритма томизилади ёки 0,05%-0,1% ли эритмада намланган тампон 1-2 минутга киритилади.
💉Овоз бойламлари шиши холларида 1-2 мл препаратни хиқилдоқ учун шприцлар ёрдамида пуркалади.
Болалар.
❗️Нафтизин 0,05% ни 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин.
❗️Нафтизин 0,1% ни 15 ёшдан катта бўлган болаларда қўллаш мумкин.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Хуснбузарларга қарши воситалар хақида гаплашамиз !
💎ЗИНЕРИН АДАПАЛЕН ЛОСЬОН 💎
💊Таркиби: Адапален, натрий гидроксид, гексадиен кислотаси, феноксиетанол, этил спирти.
✅Фармакотерапевтик гуруҳи: Яллиғланишга, микробларга қарши ва комедонилитик таъсирга эга восита.
📝Қўлланилиши:
➖ёғ ажралишини меёрлаштиради
➖хуснбузар тошмаларини тезда юқотади
➖пигмент ва турғун доғларни юқотади
➖ажинларни текислайди
➖бактерицит ва антисептик таъсири бор.
📜Қўллаш усули ва дозалари: Кунига бир марта уҳлашдан олдин юпқа қилиб суртилади. Давомийлиги 8-12 ҳафта.
➕Эркаклар ва аёллар учун буюрилади. Ўринбосар сифатида ЗИНЕРИТ тавсия қилинади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
#ҳеарт #ауссултатион
💊Юрак аусткултация қилиш нуқталари:
1⃣. Митрал клапан
2⃣. Аортал клапан
3⃣. Ўпка артерияси
4⃣. Трикуспидал клапан
5⃣. Боткин-Эрба. нуқтаси
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Якшанба Тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Оёқ ҳидланишини фурацилин билан даволанг!!!
✔️Тайёрлаш:
1️⃣Бунинг учун 3 та таблеткани 1 литр иссиқ сувда эритинг ва 5 дақиқа қолдиринг.
2️⃣Кейин 2 литр илиқ сув қуйиб, оёғингизни 10 дақиқа ванна қилинг.
✅Қўллаш: Буни хар куни кечқурун бажариш ва 10 кун такрорланг керак. Қарабсизки, нохуш ҳидлардан қутуласиз.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Гипертония касаллигини даволаш учун қўлланиладиган воситалар( намуна сифатида);
1⃣ Празозин 1.0; 2.0; 5.0 мг; 1таб - 1 махал.
2⃣ Норваск 5-10мг; 1 таб - 1 махал.
3⃣ Фуросемид 1% - 2мл м/о (в/и) ёки (40мг 1 таб - 1 махал)
4⃣Небивол 5мг; 1 таб - 1 - 2махал.
5⃣Берлиприл 5-10-20мг; 1 таб - 1-2 махал.
6⃣Пумпан 10 томчидан, кунига 3 маротаба.
7⃣Корвалол 15-20 томчидан, кунига 2-3 маротаба.
💊Турпли муолажалар!!!
✅Ангинада: турпни сувда қайнатиб, шу сувга сирка солинган асал билан ичилса, энг оғир турдаги томоқ касалини ҳам тузатади.
✅Аритмияда: юракнинг қисқариш фаолияти бузилган тақдирда қора турп шарбати истеъмол қилинса, фойда беради. Қора турпни қирғичдан ўтказиб, докадан сувини сиқиб чиқариб, асал аралаштириб, 1:1 нисбатига 1 ошқошиқдан кунига 2-3 маҳал истеъмол қилинса, жуда фойдалидир.
✅Артритда: турп уруғи ҳавончада майдаланиб, ун шаклига келтирилади. Иссиқ сувда хамир қилиб қорилади. Шу хамир илиқ ҳолида оғриётган бўғимларга тез-тез боғлаб турилса, яхши шифо бўлади. Лўқиллаб оғриши тўхтайди.
✅Асаблар зўриқишида: бир дона турп сувига икки ҳисса миқдорда қайнатиб совитилган сув қўшилади. Ҳар куни ётиш олдидан юз граммдан ичиб турилади. Муолажа муддати ўн кун.
✅Бўғин ревматизмида: турп шарбати керосин билан аралаштирилиб оғриётган жойга сурилади.
Буйрак-тош касаллигида: турп япроғининг суви, турпнинг ингичка ва сўлимагани, нўхат суви буйракдаги тошларни ҳайдаб туширади.
✅Гижжада: турп шарбати асал ёки шакар билан аралаштириб ичилса, гижжалар тушади. Косметологияда юз терисидаги доғларни кетказишда ҳам самаралидир.
✅Дармонсизлик ва камқонликда: лавлаги, турп, сабзи шарбатларидан тенг миқдорда олиб, қора рангли шиша идишга солинади. Оғзи яхшилаб ёпилгач, устидан хамир ёпиштирилади. Уч соатга газ печига ўртача оловда қўйилади. Ҳосил бўлган аралашмадан кунига уч маҳал бир ошқошиқдан овқатдан олдин истеъмол қилинади.
✅Жигар ва ошқозон касаллигида: турп шарбатидан бир стакан олиб, тенг миқдорда асал қўшиб аралаштирилади. Кунига уч маҳал бир ошқошиқдан жигар, ўт ва ошқозон касалликларида ичиб турилади.
✅Жигар-тош касаллигида: жигар ва буйрак тошига қарши кунига 3 маҳал икки ҳафта давомида бир ошқошиқдан турп шарбати ичиш тавсия этилади.
✅Ич кетишида: турп уруғи сут билан ичилса, қорин оғриғи қолади.
✅Ич қотиши, қабзиятда: турп шарбати ва тузланган карам сувидан тенг миқдорда олиб, кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичиш керак.
✅Қулоқ шанғиллашида: турп ва пиёз сувидан тайёрланган суюқликни пиликка шимдириб, қулоққа томизилса, сув кирганда фойда қилади.
✅Семиришда: турп шарбатини чорак стакандан овқатдан 1 соат кейин 3 маҳал ичилади. Бу парҳезда гўшт, ёғли овқат, крахмал, тухум, хамирли овқатлардан ва ширинликлардан ўзингизни тийишингиз керак.
✅Витилиго (теридаги оқ доғ)да: турп уруғининг 300 граммини 200 грамм саримсоқ билан қайнатиб, 15 кун мобайнида 3 маҳалдан суртилса, фойда беради.
✅Эслатма: меъда-ичак яраси, гастрит, энтерит, юрак нуқсонларига учраган беморлар турп истеъмол қилмагани маъқул.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Мезим, фестал каби дориларни ўрнини босувчи овқат ҳазмини яхшиловчи табиий рецепт!!!
▫️300 гр лимон.
▫️100 гр саримсоқпиёз.
▫️100 гр петрушка.
🍃Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🔮Психологик тест🔮
Суратдаги оилалардан қайси бири сохталигини топинг!
Жавобингиз сиз хақингиздаги сирларни сўзлаб беради!
Вариантлардан бирини танланг👇
🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Психологик тест
Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...
Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!
Варианлардан бирини танланг👇