216667
#Bismillah... Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal 🤲 Kunlik Duolar 📿 Zikrlar 🔊 Suralar ۞ Oyatlar 📄 Hadislar 📚 Hikoyalar 📖 Hikmatlar 🌹 Rivoyatlar Murojaat uchun @Tijorat24bot
Илтижо
🤲 Роббим, бизга раҳм қил!
▪️Роббим, “вақтиқи, ер ўзига хос зилзилага тушса..”, бизга раҳм қил!
▪️Роббим, “..вақтики, ер парча-парча қилиб юборилса..”, бизга раҳм қил!
▪️Роббим, “..юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда”, бизга раҳм қил!
▪️Роббим, «У Кунда на мол ва на ўғиллар манфаат бермас. Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно», бўлган вақтда бизга раҳм қил!
▪️Роббим, “...вақтики кар қилувчи овоз келса”, бизга раҳм қил!
▪️Роббим, “..вақтики катта офат (қиёмат) келса…”, бизга раҳм қил!
▪️Роббим, «.. у Кунда киши ўз ака-укасидан қочадир… ва онаси ва отасидан… ва хотини ва бола-чақасидан. У Кунда улардан ҳар бир кишини овора қилувчи ўз иши бор», вақтда бизга раҳм қил!
▪️Роббим, “..вақтики қуёш букланса.., “вақтики, осмон ёрилса..”, бизга раҳм қил!
▪️Роббим, “У Кунда одамлар оламлар Робби ҳузурида тик турарлар”, бўлган кунда бизга раҳм қил!
▪️Роббим, “Ўша Кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У Кунда иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир” бўлган чоғда бизга раҳм қил!
Изоҳ: Сура номлари ва оятлар :
1. Воқеа сураси, 1-оят.
2. Залзала сураси, 1-оят.
3. Фажр сураси, 21-оят.
4. Оли Имрон сураси, 106-оят.
5. Шуаро сураси, 88-89-оятлар.
7. Нозиъот сураси, 34-оят.
8. Абаса сураси, 34 - 37-оятлар.
9. Таквир сураси, 1 оят, Абаса сураси, 33-оят.
10. Мутоффиффийн сураси, 6-оят
11. Инфитор сураси, 19-оят.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
Маркаб
📜Улов (ёки автомашина) сотиб олганда айтиладиган дуо
حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَعَبْدُ اللَّهِ بْنُ سَعِيدٍ قَالَا: حَدَّثَنَا أَبُو خَالِدٍ عَنِ ابْنِ عَجْلَانَ عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِهِ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِذَا تَزَوَّجَ أَحَدُكُمُ امْرَأَةً أَوِ اشْتَرَى خَادِمًا فَلْيَقُلِ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَمِنْ شَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ وَإِذَا اشْتَرَى بَعِيرًا فَلْيَأْخُذْ بِذِرْوَةِ سَنَامِهِ وَلْيَقُلْ مِثْلَ ذَلِكَ»
. قَالَ أَبُو دَاوُدَ: زَادَ أَبُو سَعِيدٍ: «ثُمَّ لِيَأْخُذْ بِنَاصِيَتِهَا وَلْيَدْعُ بِالْبَرَكَةِ فِي الْمَرْأَةِ وَالْخَادِمِ».
🌙 Амр ибн Шуайб отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангиз бир аёлга уйланса ёки ходим сотиб олса, «Аллоҳумма, иннии ас’алука хойроҳаа ва хойро маа жабалтаҳа ъалайҳи ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва мин шарри маа жабалтаҳаа ъалайҳи», десин. Туя сотиб олса, унинг ўркачининг тепасидан ушлаб туриб ҳам худди шундай десин».
Абу Довуд айтади: «(Ровий) Абу Саъид «(У зот хотин ва ходим ҳақида) «Сўнгра унинг пешона сочидан ушлаб, барака тилаб дуо қилсин», дедилар» деб қўшимча қилган».
* Маъноси: «Аллоҳим, Сендан унинг яхшилигини ва Сен унда яратиб қўйган нарсанинг яхшилигини сўрайман, унинг ёмонлигидан ва Сен унда яратиб қўйган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман». Абу Довуд ривояти.
🟢Изоҳ: Автомашина (автотранспорт воситаси) ҳам ҳайвон (уй ҳайвони) ва туянинг ҳукмидадир. Уларнинг барчаси улов, уларнинг барчасидан яхшилик умид қилинади ва ёмонликдан қўрқилади. Шунинг учун машина сотиб олганда, эгалик қилганда, юқоридаги дуони қилиш жоиздир.
Олимлардан бири: "У зотнинг шариати шуни қарор топдирдики, бир нарсанинг ҳукми унга ўхшаш нарсанинг ҳукмидекдир. Аллоҳнинг шариати ҳеч қачон икки ўхшаш нарсанинг орасини ажратмайди ва ҳеч қачон икки зид нарсани бирлаштирмайди... " деди. "Зодул маъод"дан.
🔖Гарчи бу автомашина инсон томонидан ясалган нарса бўлса ҳам, ясовчи ва унинг ясалган нарсаси ҳаммаси Аллоҳ таолонинг махлуқларидир.
Худди ҳайвон (уй ҳайвони) Аллоҳ уни яратган нарсага кўниктирилган, бўйсундирилганидек, машиналар ва уларга ўхшаш одамлар минадиган жонсиз нарсалар ҳам Аллоҳ уларни яратган нарсага бўйсундирилган, кўниктирилган нарсалардир.
Яъни, Гарчи машина инсон томонидан ясалган бўлса ҳам, унинг ҳаракати ва тақдири Аллоҳнинг иродаси ва тақдирига боғлиқлиги бу дуони айтишга асос бўлади.
Шунинг учун, уламоларнинг кўпчилиги янги машина сотиб олганда улов (ҳайвон) сотиб олингандаги дуони айтишга рухсат берадилар ва буни мустаҳаб амал деб ҳисоблайдилар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
«Одамларнинг уйига "кўр" бўлиб кир ва "кар" бўлиб чиқ. Уларнинг уйлари ҳамда сенинг у ерда кўрган ва эшитганларингнинг ҳеч ҳам аҳамияти йўқ».
Нажиб Маҳфуз.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Qabrga tushkanda sõraladigan birinchi amal
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
📌ЭРТАГА ШАЪБОН ОЙИ БОШЛАНАДИ
⚡️Шаъбон Қуръон тиловати ва закот ойидир
📖Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: “Анас айтади: мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида заиф ва мискинларга қўллаб-қувватлов бўлиши учун молларидан закотларини чиқарар эдилар”, дедилар.
“Латоифул маъориф” асаридан.
📝Изоҳ: Ҳубайб ибн Абу Собит шаъбон ойи кирса: "Бу ой қорилар ойидир", дер эди.
Ҳасан ибн Саҳл: "Шаъбон айтаркан: "Эй Робб, мени икки улуғ ойнинг ўртасида қилдинг, менга нима (улуш) бор?", Аллоҳ унга: "Сенда Қуръон қироатини (кўп ўқилишини жорий) қилдим", дер экан", дедилар.
🔖Мисрлик олим, Ислом ишлари олий ҳайъати аъзоси шайх Холид Жундий DMC фазовий телеканалида эфирга узатиладиган “Лаъаллаҳум яфқоҳуун” номли кўрсатувда жумладан: “Закот чиқаришнинг энг афзал вақти шаъбон ойидир. Бу ҳолат саҳобаларнинг ҳаётларида очиқ-ойдин зоҳир бўлган. Шунинг учун ҳам закот чиқаришда улкан ажр-савоблар бор бўлиб, уни комил бажаришда савоблари бир неча баробар зиёда бўлади", деди, ҳамда "...закот фарз ибодат бўлиб, Ислом арконларининг учинчи рукнидир”, дея қўшимча қилди.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
🆘🆘🔴🆘🆘🔴🆘🆘 16.01.2026
КУН ХОЛАТИ ЖУДА ОГИРЛАШИБ КОЛГАН
АХЛИ МУСУЛМОН ЮРТДОШЛАР ЁРДАМИГИЗНИ АЯМАНГ🤲🙏
🔴ВИДИОНИ ТИНГЛАНГ!!!
Канал томонидан текширилган.
ЭТИБОРСИЗ КОЛДИРМАНГ🙏🙏🙏
Сиз излаган хакдор оила🙏🙏🙏
Яхши инсонлар кумагига мухтожмиз.
Зудлик билан ёрдам зарур
Туну кун яна суддоргиси кучайиб кайталаняпти
ДОРИ ДАРМОНЛАРИ ЖУЛА КИММАТ
ЭХСОН КИЛИШДА Ёрдамингизни Аяманг🙏🙏🙏
Тошкент шаҳри Сергели туманида
Саховатлик инсонлар сизлардан илтимос.
Азизлар фарзандимиз Шухратова Мубина зудлик билан даволаниши керак
ДЦП АУТИЗМ ХАМДА
ИНСУЛТ аломати аникланди
Фарзандим Мубина 2020 йил 5 ойлигидан талсава Хуружига чучишга аклий ва нуткий ривожи оркада колган харакатлари чекланган гапира олмайди.
🟢🟢🟢💳Узкард8600052994202198
Шахноза.О
🟢🟢🟢💳Узкард
5614 6818 1549 9219
Ж.Ш
93.890.4424
"Ва Аллохнинг йулида нафака килинг.
Узингизни халокатга дучор килманг. Эхсонкилинг албатта, Аллох эҳсон килувчиларни хуш курадир"
Кулингиздан келганча ёрдамингизни аяманг илтимос 🙏.
Зеро килган эхсонингиз машхарда саябон булсин🙏🙏🙏
Уяли телефон шу қадар кучли ва инқилобий воситаки, у:
1. Стационар телефонни ўлдирди.
2. Телевизорни ўлдирди.
3. Компьютерни ўлдирди.
4. Соатни ўлдирди.
5. Камерани ўлдирди.
6. Радиони ўлдирди.
7. Чироқни ўлдирди.
8. Ойнани ўлдирди.
9. Газета, журнал ва китобларни ўлдирди.
10. Видео ўйинларни ўлдирди.
11. Чўнтак ҳамёнини ўлдирди.
12. Стол тақвимини ёки кундаликни ўлдирди.
13. Пластик карталарни ўлдирди.
14. Энг ёмони эса шундаки, кўплаб (никоҳларни) ўлдирди.
15. Кўплаб оилаларни ўлдирди.
16. Ёшларимизни тарбиясини ўлдирди.
17. Аста-секин кўзларимиз нурини ҳам ўлдирмоқда.
Қанд, босим ва юрак уришини ўлчаб берса ҳам, бу бизнинг умуртқа поғонамизни ва бўйин умуртқамизни ўлдирмоқда, ақлимизни ўлдирмоқда.
У келажак авлодни йўқ қилиш босқичида турибти. Агар ўзимизни назорат қилмасак, у бизнинг рухимизни ҳам ўлдиради.
Тафаккур қилинг!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Боламнинг омадин бергин Худойим
Анқонинг уруғи менга қариндош
Дард тўлиб кетганда топилмас сирдош
Нокас-у, номардга ҳеч эгмасин бош
Боламнинг омадин бергин Худойим
Илк қадам ташлади тўғри йўлингда
Ер-у кўк айланар сенинг изминга
Мархамад айлабон ожиз қулинга
Боламнинг омадин бергин Худойим
Фарзанд сараси, кўнгли оқ содда
Кечаги арази қолмайди ёдда
Сўрайман дуолар қилиб бомдодда
Боламнинг омадин бергин Худойим
Қарисам ҳол сўраб йўқлаб келгувчи
Қадримни ҳар недан устун билгувчи
Мендан сўнг изимдан дуо қилгувчи
Боламнинг омадин бергин Худойим
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
ЖУДА ҚИЗИҚАРЛИ САВОЛ
Бу саволга дунёда 5% одам туғри жавоб бера олади. Уз ақлингизни синаб куринг тўғри тополасизми ? 🤯
Қайси хотин эрини қаердалигини хар доим билиб туради ?
Ким топади бу қизиқарли жавоб...
Тўғри жавобни кўриш 👇
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Тўғри жавоб 👇
#Гӯзал_қироат
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
Инсон вафот этганда, миясидаги барча билимларни унутади.
Аммо "қалбидаги муҳаббатлар" ўзгармай қолади.
Қалбида қайси муҳаббат бўлса, ўша муҳаббат билан вафот этади ва қиёмат куни ўша муҳаббат билан қабрдан тирилади...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
ҲАЗРАТИ ФОТИМАНИНГ КЎЗЁШЛАРИ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўн йил хизмат қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳикоя қилади: Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хасталиги оғирлашганидан сўнг машаққатлари ҳам ортди. Буни кўрган ҳазрати Фотима:
- Воҳ, отажоним, қандай катта машаққатларингиз бор! - деб ғамга ботди. Пайғамбар алайҳиссалом унга:
- Бугундан эътиборан отангнинг машаққати қолмайди, - дедилар. Расули акром алайҳиссалом азиз руҳини Мавлосига топширганларида Фотима онамиз бундай деб йиғлади:
“Оҳ, менинг Раббисининг даъватини қабул этиб кетган, отажоним. Оҳ, менинг Раббисига бир даража яқин бўлган, отажоним. Оҳ, менинг макони Фирдавс жаннати бўлган, отажоним. Оҳ, менинг ўлим хабарини Жаброил алайҳиссалом билан баҳам кўрадиганимиз, отажоним”.
Пайғамбар алайҳиссаломни дафн этганларидан сўнг Анасни учратган ҳазрати Фотима унга мана бу гапларни айтди: "Эй Анас! Аллоҳнинг Расулининг устига тупроқ отишга қандай қўлингиз борди? Бунга кўнглингиз қандай рози бўлди?”
«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
#Табобат
СЕДАНА ЖИЛО БЕРАДИ, ШИФОДИР ЯНА...
Седана уруғи таркибида 40 фоиз мой, эфир мойи, С дармондори, кемпферол, алкалоидлар, липаза, минерал моддалар бор. Эфир мойида эса олеин, линол, миристин, пальмитин ва бошқа кислоталар бор.
Тарихга бир назар
Буюк аллома Абу Али ибн Сино седана борасида “Тиб қонунлари” асарида қуйидагича ёзиб қолдирган: “...ўткир, тозаловчи, балғам кўчирувчи. Осилиб турувчи сўгалларни, холларни, доғни кетказади. У шиллиқли ва қаттиқ ўсмаларни шимдиради. Сирка билан қўшиб шиллиқли яраларга ва яраланган қўтирга қуйилади. Тумовга фойда қилади, седана мойини бош оғриғи билан касалланган кишининг пешонасига суртилса, фойда қилади. Агар уни кечаси сирка билан ивитиб қўйиб, эрталаб янчилса ва касалнинг бурнига томизилса, самара беради. Бош оғриқлари ва юз фалажига фойда қилади. Сиркада қайнатилгани билан оғиз чайқалса, тиш оғриғига фойда қилади.
Седана ингичка гижжани ва қовоқ уруғига ўхшаш гижжани ўлдиради. У асал ва илиқ сувга қўшиб ичилса, қовуқ ва буйракдаги тошларни кетказади. Иситмани қолдиради. Унинг тутунидан газандалар қочади”.
Халқ табобатида қўлланилиши
Унинг уруғи эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиришда, юрак хасталикларида, ич қотиш (қабзият)да сурги дори сифатида тавсия этилади. Бавосил (геморрой)ни даволашда 1 гр. уруғдан 3 марта ичилади. Вазелин ёки мол ёғи билан омухта қилиб, суртма мазь ҳосил қилинади. Сўнг кунига 2 марта жароҳатга сурилади.
Танада совуқлик ортиб кетганда, седана фойда беради. У ўпка шамоллаганда, сариқ касалида, бронхит, диққинафас, кўнгил айнишга қарши қўлланилади. Бу хасталикларни даволашда седана уруғи пиширилган ёки сув, асал билан аралашган ҳолида ичилади. Узоқ вақт мобайнида уни мойга аралаштириб, эрталаб истеъмол қилиб юрилса, юз терисини тозалайди.
Седанани узум сиркаси билан хамирга қориб боғланса, сўгаллар, чипқонлар ва қаттиқ шишларни даф этади.
Седана мойи
Седана мойининг мизожи иссиқ ва қуруқдир. Бу мойни истеъмол қилиш ва суртиш бўғим касалликларида, қон томирлардаги тиқилмаларни даф этишда яхши самара беради. Седана мойи толиқиш, беланги (бел оғриғи), кишиларга ғайрат бағишлашда шифо бўла олади.
Седана уруғи истеъмолининг меъёри қанча?
Ҳар бир неъматнинг қабул қилиш меъёри бор. Хусусан, седана уруғи ва мойини истеъмолида ҳам, албатта, меъёрга амал қилиш зарур. Седана мойидан бир кунда бир марта қабул қилиш меъёри 7 мл.дан ошмаслиги керак. Уруғидан бир марта истеъмол қилиш миқдори совуқ мизожли кишилар учун 7 гр., иссиқ мизожларга эса 1,75 гр. кифоя.
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
доришунос.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
🆘🆘 ILTIMOS YORDAM BERINGLAR
VIDIONI TINGLANG HECH BIR GO'DAK OGIR DARD BILAN SINALMASIN
SAXOVATPESHALAR BEFARQ QOLDIRMAN😢🙏
17.01.2025 HOLATI
ADMIN TAMONIDAN TEKSHIRILGAN
Azizlar exson qilyotganlardan alloh rozi bo'lsin kassalikda yolg'iz tashlab qo'ymang🙏
ILTIMOS YURTDOSHLAR YORDAMINGIZNI AYAMANG🙏 5OYDIRKI JONLANTIRISH BOLIMIDAMIZ
SUDDORGISI KUCHAYIB RANIMATSIONIDAMIZ.
HARAJATLARI DORI DARMONLARIGA YORDAMINGIZNI AYAMANG.MABLAGIMIZ YETMAYAPTI
EXSON QILYATGANLARDAN ALLOH ROZI BO'LSIN
QASHQADRYO VILOYATI QARSHI TUMANI
FARZANDIM IMRONBEK 2021-YIL 4 YOSHDA
SHIFOKORLAR INSULT DSP INSIFALIT KASSALIGI ORQA MIYYAGA QON QUYILISH TEZ TEZ SUDDORGI QAYTALANISHI TASHXISI QOYISHGAN SHIFOKORLAR GEPATIT S OG'IR BOSQICHLIK TAXSHISI QOYISHDI BOLAJONIM BU DUNYODA YASHASHI UCHUN YORDAM BERING🙏
🔴🔴💳XUMO9860160143568436
ODILJANOVA.Sh
Onasi Ulangan raqam
90.690.2022
🔴🔴📲💳UZCARD XALQ BANK8600061050277879
Barchinoy.X
ALLOH IZNI SIZLAR SABAB BOLAJONIMIZNI SAQALAB QOLAYLIK.🙏🙏🙏🙏QILGAN EXSONLARINGIZ
MADHXARDA SAYABON BO'LSIN.
СИРДОШИМ ОПАМ
Мен ой бўлсам, сиз қуёш,
Оқизманг ҳеч кўзёш,
Мағрур тургинг, эгманг бош,
Дейди опам, зўр сирдош.
Икки дунё кўрманг ғам,
Сиз бўлсангиз чиқмас кам,
Сиз билан бўламиз жам,
Опам ўзи зўр сирдош.
Сиз бор, армон бўлмаган,
Шахтим сира сўлмаган,
Йиқилсам ҳам, кулмаган,
Опам менга зўр сирдош.
Омадим бор, бахтим бор,
Опа, сиздай тахтим бор,
Синмайдиган шахтим бор,
Опам ўзи зўр сирдош.
Бирам меҳрибон одам,
Кўзларимда бўлмас нам,
Опам билан олсам дам,
Опам ўзи зўр сирдош.
Чиройликда шу малак,
Мен дея жони ҳалак,
Малҳамим доим керак,
Менинг опам зўр сирдош.
Бахтимга омон бўлинг,
Дунё тургунча туринг,
Даври давронлар суринг,
Опам менга зўр сирдош.
Менинг опам зўр сирдош.
✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳрихоний)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
"Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир" (Залзала сураси, 7-8-оятлар).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
ОСОН САВОБ ИШЛАР!
✅ Масжидга битта курси қўйиб қўйинг. Унда намоз ўқиган инсоннинг ажрини оласиз!
✅ Хонангизнинг деразасига қушлар учун бир идишга сув, бошқасига дон - дун солиб қўйинг!
✅ Қишнинг аввалида, ўзингизнинг эҳтиёжингиз тушмайдиган иссиқ кийимларни олиб, совуқда ишлайдиган, муҳтож ишчиларга беринг!
✅ Хонангизга қутича қўйинг. Ҳар гуноҳ қилганингизда унга маълум миқдор жарима пули солинг. Ҳар ойнинг охирида уни очиб, садақа қилинг!
✅ Иссиқ кунларда ўзингиз билан муздек сув оволинг! Қуёш остида ишлаётганларга бериб ўтинг!
✅ Масжидга мусҳаф қўйинг! Уни ўқиганнинг савобидан баҳраманд бўлинг!
✅ Ичган сувингиздан ошиб қолса, ерга тўкмасдан, бирор ўсимлик остига тўкинг!
✅ Табассум қилинг, салом беринг, чиройли гапиринг... булар - садақа.
✅ Ухлашдан олдин, сизни ғийбат, чақимчилиқ, зулм билан ёмонлик қилганни кечиринг.
✅ Жанозага эргашинг!
✅ Масжиднинг тозалиги, хушбўй бўлишига оз бўлсада ҳиссангизни қўшинг!
✅ Юрган йўлингизда зикр билан машғул бўлинг!
✅ Буни бошқаларга хам жўнатинг ва савобу ажрга эга болинг!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
АЁЛИНГИЗГНИЗНИ қайси ойда туғилганлигига
қараб феъл-атворини билиб олинг.
💬 Савол: Сизнинг жуфтингиз қайси ойда туғилган?
🌸👉Январь. Февраль. 👈🌸
🌸👉Март. Апрел. 👈🌸
🌸👉Май. Июн. 👈🌸
🌸👉Июл. Август. 👈🌸
🌸👉Сентиябр Октябр. 👈🌸
🌸👉Ноябр. Декабрь. 👈🌸
АЁЛЛАР👩💼💞
қайси ойда туғилганлигизга
қараб феъл-атворизни билиб олинг.
Икки киши дунёси учун ҳаракат қилмай қўяверсин.
▫️Бири ота-онасининг дуосини олган одам,
▪️иккинчиси уларнинг қарғишини олган одам.
Ота-онасининг дуосини олган одам ғам емасин, Аллоҳ унинг дунёсини обод қилади, барака топади.
Ота-онасининг қарғишига қолган кимса овора бўлмасин, барибир косаси оқармайди, барака топмайди.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Танангизда бир дона холингиз бўлса ҳам буни билиб қўйишингиз шарт❗️
Бир куни маҳалламиздаги ёши энг катта онахонни кўргани боргандим. Ёшлари ҳам 100 дан ошиб қолган. Гаплашиб бўлиб дуо қилинг дегандим, қўлларини дуога очиб юзингдаги хол бахтинга таъсир қилмасин деб қолдилар. Онахондан бу сўзларни маъносини сўрадим. Танамдаги холлар аслида нимадан дарак беришини эшитиб қотиб қолдим.
Онахоннинг айтишича танадаги хол сизни булардан огоҳлантиради... Батафсил👇
БОРИНГИЗГА ШУКУР ОНА!
Ҳолимни сўраб турган,
Қалбимни ўраб турган.
Юрак сиз сабаб урган
Яхшиям сиз бор она!
Дарду ғамимни туйган,
Ёнсам мен билан куйган.
Мен ёмонни ҳам суйган
Яхшиям сиз бор она!
Ёримга керак таним,
Гоҳо ўз болам ғаним.
Муштипаргинам маним
Яхшиям сиз бор она!
Ғариб бошимни силаб,
Доим омадим тилаб.
Исмингиздан шод бу лаб,
Яхшиям сиз бор она!
Беминнатдир меҳрингиз,
Бўлсам эди фахрингиз.
Очиқ кўнгил шаҳрингиз
Яхшиям сиз бор она!
Қанот бериб шаҳдимга,
Собит қилган аҳдимга.
Мен нодоннинг бахтимга
Яхшиям сиз бор она!
Ҳамиша сиз дуода,
Умрим тилаб зиёда.
Бу ёлғончи дунёда
Яхшиям сиз бор она!
© НИЛУФАР ТEМУР қизи
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
БАЛКИ, БУ НАЖОТИНГДИР...
❗️
...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...
....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга киритганингни кўрасан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
🆘🆘 ILTIMOS YORDAM BERINGLAR
VIDIONI TINGLANG HECH BIR GO'DAK OGIR DARD BILAN SINALMASIN
SAXOVATPESHALAR BEFARQ QOLDIRMAN😢🙏
17.01.2025 HOLATI
ADMIN TAMONIDAN TEKSHIRILGAN
Azizlar exson qilyotganlardan alloh rozi bo'lsin kassalikda yolg'iz tashlab qo'ymang🙏
ILTIMOS YURTDOSHLAR YORDAMINGIZNI AYAMANG🙏 5OYDIRKI JONLANTIRISH BOLIMIDAMIZ
SUDDORGISI KUCHAYIB RANIMATSIONIDAMIZ.
HARAJATLARI DORI DARMONLARIGA YORDAMINGIZNI AYAMANG.MABLAGIMIZ YETMAYAPTI
EXSON QILYATGANLARDAN ALLOH ROZI BO'LSIN
QASHQADRYO VILOYATI QARSHI TUMANI
FARZANDIM IMRONBEK 2021-YIL 4 YOSHDA
SHIFOKORLAR INSULT DSP INSIFALIT KASSALIGI ORQA MIYYAGA QON QUYILISH TEZ TEZ SUDDORGI QAYTALANISHI TASHXISI QOYISHGAN SHIFOKORLAR GEPATIT S OG'IR BOSQICHLIK TAXSHISI QOYISHDI BOLAJONIM BU DUNYODA YASHASHI UCHUN YORDAM BERING🙏
🔴🔴💳XUMO9860160143568436
ODILJANOVA.Sh
Onasi Ulangan raqam
90.690.2022
🔴🔴📲💳UZCARD XALQ BANK8600061050277879
Barchinoy.X
ALLOH IZNI SIZLAR SABAB BOLAJONIMIZNI SAQALAB QOLAYLIK.🙏🙏🙏🙏QILGAN EXSONLARINGIZ
MADHXARDA SAYABON BO'LSIN.
Тарихдаги буюклар
📜Аҳмад ибн Ҳанбал ва зиндондаги ўғри
Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ҳикоя қилади: "Отамнинг кўпинча: "Эй Аллоҳ, Абул Ҳайсамни мағфират қил... Эй Аллоҳ, Абул Ҳайсамга раҳм қил!" деганларини эшитар эдим.
Шунда мен у зотга: "Отажон, Абул Ҳайсам ким?!" дедим.
У зот (Аҳмад ибн Ҳанбал) айтадилар: "У, мен ҳатто юзини ҳам кўрмаган бир аъробийдир! Мени қамчилашдан бир кун олдин, тунда қоронғу зиндонга ташлашди. Шунда бир киши мени туртиб: "Сен Аҳмад ибн Ҳанбалмисан?!" деди.
"Ҳа", дедим.
"Мени танийсанми?" деди.
"Йўқ", дедим.
Шунда у: "Мен Абул Ҳайсам Айёрман, киссовур ўғриман, амирул мўмининнинг девонида менга ўн саккиз минг марта қамчи урилганлигим ҳақида қайднома ёзиб қўйилган. Мен ўша қамчиларга шайтоннинг йўлида, дунёга эришиш илинжида сабр қилдим. Сен эса булар(ҳақ йўлда етадиган алам-уқубатларга)га Аллоҳнинг йўлида сабр қил, эй Аҳмад!" деди.
Имом Аҳмад айтадилар: "Мени боғлаб, қамчилашни бошладилар. Ҳар сафар елкамга қамчи тушганида, Абул Ҳайсамнинг гапини эслардим ва ичимда: "Аллоҳ йўлида сабр қил, эй Аҳмад!" дердим".
"Маноқиби имам Аҳмад" ва "Сифатус Сафва" китобларидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
Қарз беришнинг, қийналганга муҳлат беришнинг фазилати
Динимизда қарз бериш қул озод қилиш билан тенг қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки ун(инг қарзи)дан кечиб юборса, Аллоҳ Қиёмат кунида – Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уни Аршнинг соясига олади» (Имом Термизий ривояти).
Яна бир ривоятда «Ким камбағалга муҳлат берса ёки бир қисмини ўтиб юборса, Аллоҳ уни Аршнинг соясига олади», дейилган (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳнинг соясида сояланадиганларнинг биринчиси – қарз олган камбағал бирон нарса топгунича унга муҳлат берган ёки талаб қилиб турган нарсасини унга садақа қилиб, «(Қарзга берган) молим Аллоҳ розилиги учун сенга садақа» деб, аҳдномасини йиртиб ташлаган кишидир» (Имом Табароний ривояти).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
Қуръон қироатига бериладиган ажр
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлади” деганларини эшитдим”. Муслим ривояти.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким Аллоҳнинг Китобидан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ёзилади, ёзилганда ҳам ўн баробар қилиб ёзилади. “Алиф лам мим” битта ҳарф демайман. Балки, “Алиф” битта ҳарф, “Лам” битта ҳарф, “Мим” битта ҳарфдир”.
Термизий ривояти.
Агар Қуръони каримдаги ҳарфларнинг сони тахминан 340740 та деб олсак, Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилган кишининг ажри жуда улкан бўлишини билиб оламиз. Яъни, ҳар бир ҳарфига бир яхшилик ўн баробар қилиб ёзилишини ҳисобга олсак, Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққан одамга бериладиган ажр 340740 та бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир ҳасана ўн баробар қилиб ёзилишини унутмайлик. Демак, 340740 ни 10 га кўпайтирсак, натижа 3407400 бўлади. Бунча ажр Қуръонни бир марта ўқиган кишига берилади. Агар биз ҳар ойда Қуръонни бир мартадан хатм қилиб борсак, у ҳолда Аллоҳнинг изни билан бир йилда 40888800 та ажрга, ҳасанага эга бўламиз.
Ҳа, азизлар, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У зот бизга берган ваъдасига асло хилоф қилмайди. Фақат биз ихлос билан, чин қалбимиздан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб адо этсак, ваъда қилинган ажру мукофотларга албатта эришамиз.
Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни доимий тарзда ўқиб, унга амал қилувчилардан қилсин. Омин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Қиз фарзанди бор инсонга Жаннат вожиб бўлади. Қандай ҳолатта вожиб бўлади? ☝🏻 Тўғри тарбия бериб, ўз жойига узатсез, Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаёли қилиб тарбияласез вожиб бўлади ин шаa Аллоҳ.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.