1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун
Барча хамкасбларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!
Бугун "Листок Жизни" биносида экологик маркировка 1тури программасини яратиш ва куллаб кувватлаш буйича малакасини ошириш программасини учинчи куни. "Листок жизни"нинг халкаро даражадаги эксперт аудитори Екатерина Богомолова билан ""Листок Жизни" лицензиатлари билан сертификатлаштирилгандан кейинги ишлар, Синов лабораториялар марказлари билан хамкорликлик олиб бориш" мавзусида видеовебинар утказилди. Шу билан бирга, экомаркировкани эксперт фаолияти ва иш куникмаларини утказиш учун юзма-юз аудити хамда хужжатли текширув буйича амалий тавсиялар хакида маьлумотлар олинди.
Читать полностью…"Давэкосертификат"МЧЖ томонидан Россия Федерациянинг "Листок Жизни" компанияси вакиллари билан билим-малакаларини алмаштириш хамда хамкорликни мустахкамлаш максадида узаро меморандум имзоланганди.
"Давэкосертификат"МЧЖ ходимлари Россия Федерациянинг "Листок Жизни" компанияда экологик маркировка 1тури программасини яратиш ва куллаб кувватлаш буйича малакасини оширишни бошлашди. Жорий йилнинг 20 сентябрь куни экологик маркировка концепцияси, GEN- бутунжахон экологик маркировка ассоциацияси, Стандарт ISO 14024 буйича маьлумотлар берилмокда.
“Давэкосертификат” ДУК томонидан олиб борилган бир қанча ишлар, амалга оширилди жумладан:
жумладан Республика корхона
ва ташкилотларида ИСО 9001 ва 14001 халқаро стандартларига мувофиқ экологик менежмент тизимларини жорий этиш максадида марказ томонидан бир канча ишлар амалга оширилди. “Аккредитация маркази” ДУК томонидан ўтказилган инспекцион назорат натижаларига кўра аккредитация сохасига асосан менежмент тизимларини сертификатлаштириш учун “Аккредитация маркази” ДУК томонидан 0'z DSt lS0/lEC 17021-1:2019 стандарт талабларига мувофиқ баҳоланганлигини ва аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи 2021 йил
19 июлида аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома
№ O’ZAK.MT.0014 олинди.
Ушбу килинган ишлар юзасидан
02.08.2021 йилда марказ директори, орган раҳбарлари ва марказ ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб утди. Ушбу сухбат давомида экологик сертификатлаштириш идораси томонидан 2021-2022 йилларда вазифалар белгилаб олинди ва чукур тушунчалар белгилаб ўтилди.
“Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” ДУК томонидан халқаро стандартларга мувофиқ, ИСО 9001 сифат менежменти ва ИСО 14001 Экологик менежмент тизимларини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ваколати "Аккередитация маркази" ДУКнинг 2021 йил 19 июл куни O'ZAK.MT.0014-сонли Аккредитация гувохномасига эга бўлди.
Читать полностью…Ассалому алайкум!
Сизларни муборак Курбон ҳайити билан чин калбдан табриклайман!
Ушбу қутлуғ кунда хонадонингизга тинчлик-ҳотиржамлик, файзу барака тилайман. Оилангиздан бахт ва қувонч, фаровонлик ҳеч қачон аримасин.
Яқинларингиз бахтига соғ ва омон бўлинг. Бошлаган ишларингиз ҳар доим ҳайрли бўлсин. Муборак кунда қилган ибодатларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!
Сиз ташлаган чиқинди қаерга кетади?!
Куда девается выброшенный вами мусор?!
Telegram /channel/mrservis
Instagram https://instagram.com/rahnamoservis
Facebook https://www.facebook.com/MironshoxRahnamo/
Ассалом алайкум ҳурматли Баҳодир Мўминжон ўғли!!!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Сизга узоқ умр, бошлаган эзгу ишларингизни амалга оширишда сабр бардош ва зафарлар тилаб қоламиз. Эл юртимиз ва халқимиз фаровонлиги йўлида толманг. Она ватанимиз табиатини асрашдаги шарафли ишингизда толье ёр бўлсин, Илоҳим доимо соғ-саломат бўлинг.
Туғилган кунингизни нишонлаётган шундай шукуҳли кунларда сизга соғлик-саломатлик, узоқ ва сермазмун умр, келгусидаги ишларингизда юксак марралар тилаймиз.
Хамиша яратган паноҳида бўлинг илоҳим!!!
Ҳурмат билан “Давэкосертификат”ДУК жамоаси!
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ж. Казбеков ва Россиянинг “Листок жизни” компанияси вакиллари ўртасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экологик маркировкалаш йўналишида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган икки томонлама учрашув бўлиб ўтди, унинг доирасида томонлар ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди.
Читать полностью…Азиз дўстлар, ватандошлар! Бугун, 5 июнь - бутун дунё атроф-муҳитни мухофаза қилиш куни. Ушбу кун билан барчангизни "Давэкосертификат" ДУК меҳнат жамоаси номидан чин юракдан табриклаймиз!
Ушбу кундаги тилакларимиз шуки, ҳеч қачон табиатимиз орқага қараб кетмасин, доимо мусаффо бўлсин! Зилол сувларимиз янада кўпайсин. Бутун дунёда ям-яшиллик доимо ҳукмрон бўлсин!
Шу тилаклар қатори оилангиз доимо тинч бўлишини тилайман. Хонадонингиздан қут-барака аримасин!
Шу қаторда бугунги байрам муносабати билан атроф-муҳит масаласида тер тўкаётган барча ҳамкасбларни ҳам чин юракдан табриклайман. Доимо экология соҳасида ҳолмай-толмай меҳнат қилиш насиб қилсин!
Ҳурмат билан Тимурлан Айтмуратов,
"Давэкосертификат" ДУК директори.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Ҳар бир инсон фарзанди учун яшайди, фарзандларига умрини бахшида этади. Ҳар бир инсоннинг асосий мақсади – улғайиб келаётган дилбандининг келажакда маънан бой, жисмонан соғлом ва ахлоқан пок бўлиб вояга етказишдир.
“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади.
“Халқаро болалар куни” учун махсус байроқ ҳам ишлаб чиқилган. Мазкур байроқ ўзининг рамзий маъносига эга. Орқа фондаги яшил ранг юксалиш, беғуборлик, фаровонлик рамзи бўлса, марказдаги Ер шари ва унинг атрофидаги қизил, кўк, сариқ, оқ ва қора ранглар дунёнинг исталган бурчагидаги болалар ирқи, миллатидан қатъий назар тенг эканлигини ифодалайди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек, биз учун биринчи ўринда болаларимизнинг маънавияти, билими, соғлиғи.
Хулоса қилиб айтганда, “Болаларни ҳимоя қилиш куни” байрамининг мақсади болаларнинг ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.
Нигора Турсунова
“Давэкосертификат” ДУК директори маслаҳатчиси
Таҳлилнома | Оролбўйи экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айланади
#23may #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
2021 йил 19 май куни Австрия давлатининг AVL компанияси мутасадди раҳбари Улфрайд Эрҳбар билан “Давэкосертификат” ДУК негизида автотранспорт воситаларининг М ва N категориялар бўйича Евро даражаларини аниқлайдиган ускуналарни харид қилиш юзасидан дастлабки музокаралар олиб борилди. Учрашувда шунингдек бинони қуришни ўз ичига олувчи лойиҳани Ўзбекистондаги экологик синов лабораториясини ташкил этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мазкур музокара давомида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, автотранспорт воситаларининг М ва N категориялар бўйича Евро даражасини аниқлайдиган ускунанинг қиймати 5 млн.Евро атрофида, мобийл ускуна қиймати эса тахминан 250 минг доллар атрофида бўлишини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари ускуналарнинг эксплуатация муддати 10-15 йилни, уларни Ўзбекистонга етказиб бериш муддати 100 фоизлик пул тўлови амалга оширилган сўнг 2-3 ойни ташкил этиши, ускунанинг афзалликлари, стационар ускуналар билан жиҳозланган лабораторияни қуриш масаласи камида 6 ойдан бир йилгача вақта талаб этиши, эталон ёқилғи сарфи шартлари, замонавий лабратория учун мутахассисларни ўкитиш Австрия, Туркия, Европа, Жанубий Корея, Ҳиндистон каби мамлакатларда амалга оширилиши мумкинлиги бўйича маълумот берилди.
Бизни кузатиб боринг👇
Телеграм | Марказ сайти
❗️Ўзбекистонда экологик қоидабузарлик содир этганлар 3 йилгача қамалиши мумкин
Мазкур қоидабузарликлар учун кўриладиган чоралар тартиби ўзгарди
«Қонунга кўра, жиноят кодексининг 198-моддаси билан жазо санкциялари оширилиб, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниш жазоси жорий қилинди.
Бундан ташқари, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилиб, жавобгарлик масалалари анча кучайтирилди. Бу қонун кучга кирди. Дарахт кесиш билан боғлиқ жиноятларга аввал ҳеч ҳам бундай чоралар кўрилмаган», —деди Абдурашид Содиқов.
АХБОРОТ Расмий Канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
Google қидирув тизими 22 апрель-Бутунжаҳон Ер куни муносабати билан ролик тайёрлаб, асосий саҳифасига қўйди. Роликда ҳар бир инсон келажак учун ниҳол экиб, Ерни яшнатиши кераклигига урғу берилган.
Читать полностью…Исматов Хуршид Исмат ўғли - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йилнинг 11 ноябрь кунидаги 329-К-сон буйруғига асосан “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” маъсулияти чекланган жамияти директор ўринбосари лавозимига тайинланди.
Хуршид Исматов 1985 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, Тошкент Давлат Техника Университетини тамомлаган. мутахассислиги Атроф муҳит муҳофазаси, атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва табиий манбалардан самарали фойдаланиш.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Х.Исматов Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” МЧЖнинг Маркировкалаш бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.
Куннинг иккинчи ярмида "Листок Жизни" компанияси аудит-экспертлари томонидан тайёрланган кириш имтихонларига малака оширадиган ходимларимиз ёзма имтихон топширишди.
Хамда экологик сертификатлаштириш жараёнининг холислиги ва шаффофлигига хавф тугдириши мумкин булган омилларни куриб чикиш хакида сухбат олиб борилди.
“Давэкосертификат”ДУК томонидан
21 август умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат фармойиши ва Давлат
экология қўмитасининг буйруғини ижросини таъминлаш,
шунингдек, 2021 йил 21 август куни бўлиб ўтадиган умумхалк
ҳайрия ҳашарида фаол равишда иштирокини таъминлаш
мақсадида “Давэкосертификат”ДУК томонидан
умумахалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Марказ ходимлари томонидан “Давэкосертификат”ДУК
жойлашган бино ҳамда бинонинг ён-атрофини
ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилди.
Янгиликлар 24 | Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Ўзбекистон Республикасида экологик фаолият самарадорлигининг 3-шарҳи» тақдимоти
#20july #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ассалом алайкум Улугбек ака Маматсаев!
Шукрона кунингиз билан табриклайман! Хамиша соғ саломат бўлинг, умрингиз зиёда ризқингиз кенг бўлсин. Ҳамиша ўйлаган ниятларингизга етиб юринг. Ишларингизга омад, мартабаларингиз бунданда улуғ, илмингиз зиёда бўлсин.
Ота-онангиз сизларни роҳатларингни кўриб қувнаб юрсинлар илоҳим. 🥳🥳🥳🥳🥳
🌏 В продолжении празднования Всемирного Дня отказа от Пластика Carrefour Uzbekistan совместно с Государственным комитетом Республики Узбекистан по экологии и охрана окружающей среды с 5 июля запускает месячную экологическую кампанию "Love our Planet".
🌱В рамках этой кампании в течение месяца в супермаркетах Carrefour вы можете получать MyClub баллы за покупку и использование многоразовых сумок, а также будет запущена активность по сбору пластиковых бутылок и крышек.
#InternationalPlasticBagFreeDay
🌏Dunyo bo'ylab plastikga qarshi kunini nishonlashni davomida Carrefour Uzbekistan Kompaniyasi O'zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo'mitasi bilan birgalikda 5-iyuldan boshlab "Love Our Planet" aksiyasini boshlaydi
🌱Ushbu aksiya doirasida siz Carrefour supermarketlarida bir oy davomida qayta ishlatiladigan sumkalarni sotib olish va ulardan foydalanish bo'yicha MyClub ballarini to'plashingiz mumkin va plastik butilkalar va qopqoqlarni yig'ish bo'yicha faoliyat boshlamoqda.
Бугун, 30 июнь куни экологик маркировкалаш йўналишига бағишланган семинарнинн иккинчи қисми давом эттирилди. Бугунги ихтиёрий сертификатлаштириш ва экологик маркировкалаш жараёнини амалга ошириш жараёнлари ва унинг амалга ошириш тартиби бўйича Россиянинг “Листок жизни” компанияси вакиллари Кузнецова Евгения Михайловна ва Гусева Юлия Владимировналар семинар ўтказишди.
Бу борада Россия ва Ўзбекистон ўртасида экологик маркировкалашнинг ўзаро ўхшаш жиҳатлари ва уларни уйғунлаштириш, томонлар ўртасида ўзаро тажриба алмашинуви ҳамда “Листок жизни” компанияси билан “Давэкосертификат” ДУК ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш лозим бўлган мавзуларга асосий эътибор қаратилди.
Хорижий компания вакиллари томонидан презентациялар намойиши тугаганидан сўнг, хорижий компания вакиллари билан “Давэкосертификат” ДУК мутахассислари ўртасида ўзаро савол-жавоб шаклида семинар ўтказилди ва мутахассисларимиз тегишли тартибда маълумотларга эга бўлишди.
Бугун соат 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ж.С.Казбеков ва Россиянинг “Листок жизни” компанияси вакиллари Кузнецова Евгения Михайловна, Гусева Юлия Владимировналар билан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экологик маркировкалаш йўналишида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди.
Меморандумда:
- ҳамкорлик соҳасига оид маълумотлар алмашинуви;
- томонлар фаолияти билан боғлиқ ва ўзаро манфаатли масалалар бўйича маслаҳатлашувлар;
- ушбу Меморандум мақсадларига эришишга қаратилган биргаликдаги тадбирларни режалаштириш;
- маҳсулотларни экологик маркалаш бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарларни ташкил этиш ва биргаликда иштирок этиш;
- экология ва атроф-муҳит соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
- ахборотни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан Интернет-ресурслар саҳифаларида;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича органларнинг мутахассислари учун малака оширишни амалга ошириш.
Шундан сўнг, Россиянинг “Листок жизни” компанияси вакиллари томонидан соат 14:30 дан соат 17:00 га қадар тасдиқланган дастур доирасида товар, иш ва хизматларни экологик маркировкалаш бўйича “Листок жизни” компаниясининг фаолиятидаги ютуқлар ва режалар, уларни Ўзбекистон шароитида амалга ошириш юзасидан компания вакиллари томонидан семинар тарзидаги ўқув ташкил этилиб, амалий тавсиялар айтиб ўтилди.
Семинар давомида “Давэкосертификат” ДУК мутахассислари томонидан маҳсулот, хизмат ва ишларни экологик маркировкалаш бўйича саволлар “Листок жизни” компанияси вакилларига берилиб, тегишли тартибда улардан берилган саволларга аниқ жавоблар олинди.
Семинар 2021 йил 30 июн ва 1 июл кунлари ҳам давом эттирилади.
Бизни кузатиб боринг👇
Телеграм | Марказ сайти
Бир ўлкаки, ёзларида ҳам баҳор мужассам. Зомин давлат қўриқхонаси юртимизнинг ана шундай сўлим ва бетакрор гўшаларидан бири саналади. Ролик Жиззах вилояти Экология бошқармаси томонидан тақдим қилинган.
Читать полностью…Давлат тилида иш юритиш – муҳим вазифа
Ўзбек ҳужжатчилигини шакллантириш ва такомиллаштиришдаги энг муҳим ва долзарб масалалардан бири ҳужжатларнинг тили ва услуби масаласидир.
Ҳужжат тайёрлаш ва расмийлаштиришда, энг аввало, ўзбек тилининг барча асосий қонуниятлари ва қоидаларини маълум даражада тасаввур этиш зарур. Ҳар бир раҳбар, ходим, умуман олганда фаолияти иш қоғозларини тузиш билан боғлиқ киши ўзбек тилининг имлосини, тиниш белгилари ва услубий қоидалари юзасидан маълум малакага эга бўлиши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилини давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850 сонли Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Давэкосертификат” ДУКда ҳам шахсий таркиб ўртасида давлат тилининг қонуниятларига риоя этилиши, давлат тилида иш юритиш бўйича доимий равишда ўқув машғулотлари, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли, “Давэкосертификат” ДУКда ҳам ушбу масалага жиддий эътибор қаратилиб, доимий равишда ходимларнинг давлат тилида иш юритиш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.
“Давэкосертификат” ДУК маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси НигораТурсунова
Жорий 2021 йил 20 май куни Японияни "Хориба" компаниясининг Россиядаги филиали мутахассислари Николай Хазов ва Михаил Гиринович билан "Давэкосертификат" ДУК негизида ғилдиракли автотранспорт воситаларининг экологик тоифасини аниқлаш бўйича замонавий лаборатория комплексини ташкил этиш юзасидан видеоконференцалоқа режимида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашув доирасида, таклиф этилаётган лабораторияларда қандай автотранспорт воситалари махсус синовлардан ўтказилиши, синовлар ўтказиш тартиби, уларнинг муддати, лабораторияларни миллий ва хорижий аккредитациядан ўтказилиш тартиби, керакли бўлган қурилма ва асбобларнинг қиймати ҳамда ходимларни ўқитиш тартиби каби бир қатор масалаларга аниқлик киритилди.
Мазкур музокара давомида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, автотранспорт воситаларининг М ва N категориялар бўйича Евро даражасини аниқлайдиган стационар ускунанинг қиймати 2 млн. доллар атрофида, мобил ускуна қиймати эса тахминан 150 минг доллар атрофида бўлиши таъкидлаб ўтилди.
Бугун 3 май - меҳнат жамоамизда устоз саналмиш Давлат экологик стандартлаштириш бўлими бошлиғи Мирағзам Азимовнинг таваллуд топган кунлари.
Ҳурматли Мирағзам Худайбердиевич, Сизни мана шу муқаддас кунларга тўғри келган 68 ёш саналмиш таваллуд айёмингиз билан барча "Давэкосертификат" ДУК ходимлари томонидан чин қалбимиздан табриклаймиз. Доимо оилавий бахт, фарзанд ва невараларингизни касб-у камолини кўриб юриш насиб этсин. Биз шогирдларингиз меҳнат фаолиятида устоз бўлиб юришингизни тилаймиз.
Ҳурмат ила "Давэкосертификат" ДУК ходимлари!
1 майдан экология йўналишида қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?
Ўзбекистонга олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулотларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби жорий этилади.
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом 2021 йил 1 майдан кучга киради.
"Давэкосертификат" ДУК ходимлари хафтанинг дам олиш кунлари ҳудудларни ободонлаштириш учун ўз ҳиссаларини қўшишди.
Бизни кузатиб боринг👇
Телеграм | Марказ сайти