energomenejer | Unsorted

Telegram-канал energomenejer - EnergoMenejer

973

Ushbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi. skb.uz Sarvar Qurbonov +998977031706

Subscribe to a channel

EnergoMenejer

Хар йили бўлар такрор.
Электр энергия ишлаб чиқариш нархи қанча тушиши ва уни қанча сотиш зарурлигини энергетика вазиргили очиқлаб, аниқ фактлар билан кўрсатмас экан бу иш доим такрорланади. Тизимдаги носозлик ва коррупция холатларини ҳам бартараф қилиш шарт. Шундагина электр энергияси узоқ қишлоқларга ҳам боради.
пс. Хозир тошкентда ҳам ўчябди.

каналга уланиш👇👇👇
/channel/energomenejer

Читать полностью…

EnergoMenejer

Кўпчилик савол беради инверторга 100А лик аккумулятор қўйсам қанча энергия оламан қанчага ктади деб.
Жавоб:
12*100=1200*08(юпс КПД)=960Вт*0,8(аккумулятор запаси)=768=0,8кВт*соат энергия беради.
Максимум 1 соат, ўртача 30-40минутга етади агар юклама 800Вт бўлса.

800Вт нима бўлиши мумкин?
ТВ+ газ котели+ёритиш+ кичикроқ холодилник.

Читать полностью…

EnergoMenejer

Латр магнит ўзагини тайёрлаш ва ўраш ишлари.

Читать полностью…

EnergoMenejer

"Delta Uzbekiston" "Delta Maxx" 10kVA стабилизаторини Зуфар ака томанидан обзор видеоси
@energomenejer.

Читать полностью…

EnergoMenejer

"Delta Uzbekiston" катта қувватли стабилизаторларни перекоз фазда текшириб кўрдик

Читать полностью…

EnergoMenejer

Delta ЮПС лар ишлаб чиқариш ва танишиш.

Читать полностью…

EnergoMenejer

https://telegra.ph/EHnergiya-resurslarini-tezhab-%D1%9Ezimizni-asrajlik-10-21

@energomenejer
@undpuzbekistan

Читать полностью…

EnergoMenejer

Яшил уйга 3 та коллектор 500литр сув бойлерини сувини иситади, 1этажга 10 кВА ва 2 этажга 5кВА тармоқ инвертори инвертор. 13,5кВт, 36 та 375Вт монокристал қуёш панеллари, 200А дан 20дона аккумулятор, иссиқлик насоси 1,8кВт қувватли, 5кВт иссиқлик энергияси билан 200литр сувни иситади, хар бир хонага рекуператор, 5кВтлик электр котел. Уй 7 хона 2та санузел ва ёпиқ гараждан иборат.
Уйга ҳамма харажатлари билан 150000$ пул сарфланган

@energomenejer
@undpuzbekistan

Читать полностью…

EnergoMenejer

Энергия тежаш бўйича тавсиялар.
Энергия ресурслар тежаш бу маблағ тежаш ва табиатни асрашдир.

Читать полностью…

EnergoMenejer

#Is_gazi
Ис газидан вафот этганлар сони ортиб борябди, нима қилиш керак.
1. Дуд бўронларни тозалатинг ва уни хаво тортишини текширинг.
2. Совуқ кунлари иложи борича уйларни печка бор хонасини эшик пастида тирқиш қолдиринг (тоза хаво кириши учун) .
3. Бинони иложи борича иссиқликдан изоляция қилинг. Бунинг анча арзон усуллари бор. Бу хақида кейин ёзаман.
4. Имкон бўлса 40000-100000 сўмга ис газидан датчиклар сотади. Шу хонага ўрнатинг званок билан. https://m.olx.uz/d/obyavlenie/datchik-ugarnogo-gaza-co-i-dyma-ID2hf8O.html?reason=extended_search_extended_category
5. Қўлбола иситиш ускуналаридан фойдаланманг. Фойдалансангиз ҳам яхши уста ёрдамида ўрнатинг.

@energomenejer

Читать полностью…

EnergoMenejer

Isitish qozoni komfort
Bu kanalda qishni sovuģiga qarshi kurashib sizni ortiqcha harakatlardan halos qiluvchi isitish qozonlari samarasi namoyish qilinadi.
Isitish qozoni kerak bòlsa.
Tel; +998997488823
Tel; +998990593886
/channel/isitishqozoni

Читать полностью…

EnergoMenejer

Электр ва газ бизда 30 йилдан бери ечилмас муаммо. Лекин нега шундай қийинчилик ва муаммода эканимизни билмайман. Қанча газ ёки электр керагу, ҳукумат нега булар билан таъминлай олмаётганини тушунмайман. Кичик ва ночор бир рўзғорда ҳам муаммолар аста-секин ечилади. Лекин катта ва энергия ресурсларига бой мамлакатда бир неча ўн йиллардан бери бу масала нега ҳал этиб бўлмаётганини англамайман.
Совуқ хонада тонг оттириш нима эканини эса биламан. Тана ҳолсизланиб, совуйдиган, шу сабабли ташқаридан иссиқликка муҳтож бўлган қари ва хасталарнинг ҳолларини яхши тушунаман. Қоронғуда дарс тайёрлай олмаётган авлоднинг келажагини, метангаз заправкаларида вақтлари увол бўлаётган аҳолининг дардларини яхши ҳис қиламан. Буларни шунинг учун ёзяпман.
Демакки, муаммо бор, ечим йўқ экан (ҳукуматда), келинглар масалани оммага ошкор қилайлик. "Аҳолимизга қанча газ ва қанча электр керак, шундан қанчасини ҳукумат етказа олади ва қолганини қай йўл билан ҳосил қилиш мумкин". Шу каби саволларга жавобларни ҳамма билсин ва ҳамма бош қотирсин. Чунки нон каби зарур бу эҳтиёжларни халқ ҳар йили умид билан кутади. Ёлғон ваъдаларга ишонади ва катта қисми совуқ ва зулматдан қийналиб қиш ўтказса, оз бир қисми ис газидан заҳарланади ва бир неча ўнлаби ўлиб кетади. Қишда машинасини ҳайдай олмайди, қоронғу ва совуқда болалари дарс тайёрлай олмайди. Касал, заиф ва қарилари совуқ ва қоронғуликдан туни билан инграб чиқади.
Муаммо ҳамманики экан, ҳамма бош қотирсин. Уларнинг ечилмас эканини билса, англаса сабр қилсин ва ваъдаларга суянмасин. Кўмирини, тезагини ғамласин, ёқиб-битирилган дарахтзорларнинг ўрнини тўлдирсин, кейинги ўн йилликлардаги қишларга тайёрлансин. Ҳар кузда дардини достон қилавермасин.
Европа қитъаси уруш гирдобида. Мамлакатларнинг асосий ғами ва бош оғриғи - аҳолини иссиқ ва ёруғликда қишдан олиб чиқиш бўлиб қолган. Россия газидан узилган иқтисодлар олти ой ўтмай энергиянинг янги манбаларини излади, уланди, келтирди ва масалани ҳал қилди. Аҳолисининг энергия таъминотини ечди. Ҳатто урушнинг маркази - Украина учун ҳам босқинчиларга қарши жанглардан кейинги ўринда аҳолини газ ва электр билан таъминлаш асосий масала бўлиб турибди. Рус қўшини электр манбаларига ракета зарбаси берганда, яксон бўлган электрлинияларни тезкор янгилаш ёки таъмирлашга ҳаракат қиляпти. Қўшни давлатлар бу борада ҳамкорлик қиляпти.
Тўғри, бизда ҳам қуёш ва шамол энергиясини ҳосил қилувчи улкан лойиҳалар амалга оширилмоқда. Янги газ конлари очилаётгани ҳақида тез-тез ўқиб турибмиз. Лекин ҳар куз муаммо ўша-ўшаку. Нега бундай бўлмоқда? Нега оз бўлса-да ҳолат яхшиланмаяпти? Ўзи энергия муаммоси қачон батамом ҳал бўлади?
Қишда уйи иссиқ ва ёруғ бўлиши ҳамманинг эҳтиёжи ва ҳаққи. Бу ҳақни омматан бера олинмаса ва ҳал қила олинмаса, жуда бўлмаганда муаммо нимада эканини айтиб, ҳисоб-китобни маълум қилиш лозим. Халқнинг ўзи билан маслаҳатлашиш керак. Балки яхши ечим ва таклифлар бўлиб қолар, балки ҳақиқат юзага чиқса, қишга олдинроқдан ўзи тайёргарлик кўрар ёки ҳеч қандай имкони бўлмаса, сабр қилиш учун халқ сабабга эга бўлар.
Лекин нима бўлганда ҳам муаммодан кўз юммаслик керак. Ваъда ва режалар билан аллаламаслик керак. Ҳақиқатнинг юзига тик қараш керак. Ечим бўлса ечиш, бўлмаса изланиш керак. Аммо булардан ноласи осмонга ўрлаётганлар хабардор бўлиши керак. Шояд уларнинг қарғишлари дуога, норозиликлари тушунишга ва энг асосийси муаммолари ечимга айланса!
Mubashshir Ahmad

каналга уланиш👇👇👇
/channel/energomenejer

Читать полностью…

EnergoMenejer

Стабилизатор қувватини кириш кучланиши бўйича қувватини аниқлаш:
Мисол тариқасида 30000ВА қувватили (ВА- тўла қувват) стабилизатор қувват коэффициенти хисобга олганда 24000Вт номинал актив қувват - 220В да кучланишда. Масалан 140В кириш кучланишида номинал қуввати 15200 Вт га тушади. Шуни ёдда тутиш керакки актив ва реактив истеъмолчиларни хисоб китоб қилиб қувват коэффициенти аниқлаш керак.
Актив қувват истеъмолчилар – накал лампа, иситгичлар, электрплита, дазмол ва бошқалар. Актив қувват истеъмолдаги  тўла қувватни бошқа тур энергияга ўзгартиради, иссиқлик, ёруғлик. Масалан фақат шундай истеъмолчилар 1кВт бўлса 1кВА стабилизатор олиш мумкин.
Реактив қувват истеъмолчилари –  электр дивигателлар, битавой техника яъни индуктив ва сиғим характерли истеъмолчилар. Реактив қувват истеъмолчилари бўлса унинг қувват коэффициентини аниқлаш ва шу орқали юқорида айтганимиздай актив қувват аниқланади. Кондиционерларимиз ҳам рактив қувват истеъмолчилари хисобланади ва уларни қувват коэффициенти 0.6-0.7 атрофида бўлади. Инверторли кондиционерларни пуск моментлари деярли йўқ бўлиб қувват коэффициенти 1 га яқин бўлади.
каналга уланиш👇👇👇
/channel/energomenejer

Читать полностью…

EnergoMenejer

Стабилизаторлар дадаси билан олиб борилган сухбатимиз.
Бу бренд сифати ва қандайлигини билмоқчи бўлсангиз бу Сиз учун.
@energomenejer

Читать полностью…

EnergoMenejer

Сафарга келган Республикамизни энг яхши электриклардан Юрий акани сухбатга тортдик

Читать полностью…

EnergoMenejer

20кВА online UPS ни реал нагрузкада текшириб кўрдик.
Кўрсатилган параметрда ишлаябди.

Читать полностью…

EnergoMenejer

⚡️ UzEnergyExpo 2022

Assalomu alaykum hurmatli do'stlar, hamkasblar.

▪️ Sizlarni 26-27-28- oktabr kunlari O'ZEKSPOMARKAZda bo'lib o'tadigan UzEnergyExpo 2022 Xalqaro ko'rgazmasiga taklif etamiz.

▪️ Ko'rgazmaga tashrif buyurish uchun reg-x.uz saytida orqali ro'yhatdan o'ting!

📲 Call center:
+998 95 476-76-76

Читать полностью…

EnergoMenejer

Яшил уй.
Green home.
Кеча уйнинг қурилиш учун ишлатилан хом-ашё.

@energomenejer
@undpuzbekistan

Читать полностью…

EnergoMenejer

Энергия сарфи, тежаш ва уни сабаблари бўйича видеоролик.

@undpuzbekistan
@energomenejer

Читать полностью…

EnergoMenejer

Qadrli "EPS" hamjamiyati a'zolari, sizning e'tiboringizga mutaxassis Sarvar Qurbonovning sharhini taqdim etamiz.
O'rnatilgan stabilizatorli isitish tizimlari uchun UQM (LINE-INTERACTIVE) TEPLOCOM-500+

Ushbu video lavhada uning funksionalligi va UQMning yuklamalar ostida qanday ishlashi namoyish etilgan

UQMni, shuningdek, "BASTION" kompaniyasining mahsulotlarini EPS do'konida rasmiy kafolat bilan xarid qilishingiz mumkin.

Veb-sаyt | Instagram | Facebook | Telegram |

Дорогие участники сообщества EPS, представляем вашему вниманию обзор от специалиста Сарвара Курбанова.
ИБП для систем отопления со встроенным стабилизатором (LINE-INTERACTIVE) TEPLOCOM-500+

В данном видеообзоре он показал функционал и как работает при нагрузках ИБП

Данный ИБП, а так же продукцию компании БАСТИОН вы можете приобрести официально с гарантией в магазине EPS.

Сайт | Instagram | Facebook | Telegram |

Читать полностью…

EnergoMenejer

Ассалому алайкум барчага. Барча Рамазон муборак!
Яна қайтдик, Аллоҳ насиб қилса энерготежовчи уйлар хақида мавзулар қўйиб борамиз!

Читать полностью…
Subscribe to a channel