ЙЎҚОТДИМ, ДЕБ ЎЙЛАМА, АСЛИДА НИМАГА ЭГА БЎЛГАНИНГНИ ЎЙЛА!
Гоҳида сендан юз ўгириб кетган инсонлар аслида шахсан сенга адовати борлиги сабабидан бундай қилмайдилар. Хақиқатда, уларни сендан Аллоҳ Таолонинг Ўзи Қудрат Камоли ила четлатади, чунки сен ва уларнинг борадиган манзилингиз бир эмас.
Баъзан биз учун ўта қадрли инсонлар мақсадимизга эришишимизда тўсиқ ёки ортиқча юк бўлишлари, мақсад йўлида юришдан тўхтатиб қолишлари ҳам мумкин.
Шунинг учун сен билан юз бераётган ҳамма ўзгаришларни фақат Ягона Аллоҳ Таолодан деб бил, Унинг чексиз Қудрат Камолидан миннатдор бўл, Ўзигагина суян ва ишон! Гоҳида сенинг катта йўқотишинг аслида улкан топилмангдир!
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Мазкур ҳужжатга кўра давлат органлари ва ташкилотлари жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилишига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмайди.
2020 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиш тақиқланади:
1.Яшаш жойидан маълумотнома;
2.Ариза берувчи яшаш жойи бўйича яшаётганлиги (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисида маълумотнома;
3.Доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома;
4.Доимий яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган маълумотнома;
5.Яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома;
6.Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
7.Ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисида маълумотнома;
8.Фуқаронинг ёлғиз яшаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
9.Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
10. 80 ёшга тўлган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган кекса ёшдаги одамни парвариш қилган вақтни тасдиқловчи маълумотнома;
11.Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
12.Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
13.Вафот этган ходим билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи маълумотнома;
14.Шахсий ёрдамчи хўжаликларида ишловчи фуқароларнинг бандлигини тасдиқловчи маълумотнома;
15.Шахс ҳақиқатан ногиронни парвариш қилаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
16.Ишсизлик тўғрисидаги маълумотнома;
17.Вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, ака-укаси ёки опа синглисидан бири вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
18. Вафот этган шахснинг ота-оналари, турмуш ўртоғи ёки оиланинг бошқа аъзоси вафот этган шахснинг уч ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
19. Ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа тайинлаш тўғрисидаги маълумотнома;
20. Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномаларни олиш учун вояга етмаган шахснинг ёки паспорт олмаган шахснинг фотосурати ёпиштирилган маълумотнома;
21 .Васийликка олинганларни таъминлаш ва уларни зарур даражада парваришлаш бўйича қариндошларининг бунга қодирлигини тасдиқловчи маълумотнома;
22. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ишламайдиган шахслар учун маълумотнома;
Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
23. Ўзи тайёрлаган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланиши учун шароитлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома;
24. Касалликка чалинган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) аёлларнинг алоҳида хонада яшаши кераклиги тўғрисида маълумотнома;
Кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган аёллар тўғрисида маълумотнома;
25. Жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларнинг тавсифи билан маълумотнома;
26. Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.
27. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда амалга оширилишини маълум қилди.
Қозоғистоннинг собиқ Президенти “Элбоши” Нурсултон Назарбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) фахрий раиси бўлиши мумкин. Б уҳақда Sputnik Kazakhstan нашри хабар тарқатди.
Хабар қилинишича, жорий йилнинг 29 майида ўтказилиши режалаштирилган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) беш йиллигига бағишланган саммитда Нурсултон Назарбоев катта эҳтимол билан ушбу лавозимга тайинланади.
Маълумот учун, Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида май ойнинг сўнгида ўтказилади. Саммитда ташкилотга аъзо мамлакатлар – Қозоғистон, Россия, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон каби давлатларнинг президентлари иштирок этиши кутилмоқда.
Хабарингиз бор, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг 19 мартида президнтлик лавозимидан истеъфога чиққан эди.
Россия президенти Владимир Путин Италияга сафари чоғида ушбу мамлакатнинг Corriere della Sera газетасига интервью берди.
Қуйида ана шу суҳбатнинг асосий нуқталари билан танишишингиз мумкин.
Маълумки, 2024 йилдан сўнг РФнинг ҳозирги раҳбари ваколатлари ўз ниҳоясига етади. Шундан кейинги режалар ҳақида берилган саволга жавоб:
“Бу ҳақида гапиришга ҳали эрта. Олдинда яна беш йиллик ғайратли меҳнат турибди. Ҳозир биз дунёда кузатаётган бундай шиддатли суръатда тахминлар қилиш қийин. Ишонинг, ҳозир мен ўзим эгаллаб турган жойда қиладиган ишларим бор”.
Санкциялар ҳақида:
“Киритилган ноқонуний санкцияларга қарши чора-тадбирларни қабул қилишда биз танлаб-танлаб ҳаракат қила олмадик, чунки акс ҳолда Жаҳон савдо ташкилоти билан муаммоларга дуч келардик”.
Ўрта ва яқин узоқликдаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома ҳақида:
“Халқаро хавфсизлик тизимининг инқирози АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тўғрисидаги шартномадан бир томонлама чиқишидан сўнг бошланди. Бу қурол-яроғлар устидан назоратнинг барча тизимлари учун асос бўлди”.
Россия ва АҚШ ўртасидаги қуролланиш пойгаси ҳақида:
“Россия мудофаага(қарийб 48 млрд. доллар) қанча сарфлашию АҚШнинг ҳарбий бюджети(700 млрд.дан зиёд) қанча эканлигини солиштириб кўринг. Қани унда бу ерда қуролланиш пойгаси? Биз бундай пойгада иштирок этмоқчи эмасмиз, аммо биз ўз хавфсизлигимизни кафолатлашга масъулмиз”.
Россиянинг АҚШдаги сайловларга “аралашуви” ҳақида:
“Россияни Америкадаги сайловларга аралашганликда айблаш энг бемаъни гап бўлди. Буларнинг барчаси нима билан тугади – ҳеч нарса билан. Мюллер комиссиясининг бундай тил бириктириш бўлмагани ҳақидаги хулосалари ҳам аниқ. Ҳеч қандай аниқ фактларни йиғиш мумкин эмас – чунки у ерда ҳеч нарса йўқ”.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳақида:
“Украина фуқаролари Зеленский ва унинг жамоасидан декларацияларни эмас, балки аниқ ҳаракатлар ва қисқа муддатда яхши томонга ўзгаришларни кутяпти. Ва албатта, Киев расмийлари Россия ва Украина ўртасидаги қарама-қаршилик – бу умумий манфаат эмаслигини, балки ишонч ва ўзаро тушунишга асосланган прагматик ҳамкорлик эканлигини тушунишлари керак. Биз бунга тайёрмиз”.
Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқимиз меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди.
“Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади” деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.
Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Читать полностью…2019 йил сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва спорт соҳаларида қайси воқеалар ва ҳодисалар билан эсда қолди.
2019 йил барча соҳаларда жиддий воқеаларга бой бўлди. Хусусан, йил давомида кўплаб халқаро ташрифлар амалга оширилди. Шавкат Мирзиёев илк бор Беларус, Германия, БАА, Озарбайжон ва Японияга ташриф буюрди.
Бундан ташқари, республикага Россия Давлат Думаси спикери Вячаслав Володин ва Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко келди.
Дипломатия соҳасида ҳам кўплаб тадбирлар: Россияда учта – Владивосток, Қозон ва Ростов-Дон шаҳриларда бош консулхоналар очилди. Бундан ташқари, Тошкентда МГИМО филиали очилди.
Йил якунида эса муҳим воқеа – Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказилди. 22 декарбда 125 нафар депутат сайланди. 2020 йил 5 январда яна партаментнинг 25 ўринга такрор овоз бериш ўтказилади.
Мамлакат 2019 йил қандай бўлганини Sputnik инфографикасида томоша қилишингиз мумкин.
Бугун Zarnews.uz сайтида юқоридаги сарлавҳа остида мақола эълон қилинди. Юртимиздаги нашриётлар томонидан чоп этилаётган “Жаҳон халқлари эртаклари” номли китобчалар ичида эртакларга ҳақли эътироз билдирилган.
Ушбу суратлардаги эртакларга эътибор беринг, “ошиқ-мошиқнинг келишувлари”, “Келинига ошиқ бўлган шоҳ” каби жумлалар наҳотки, болаларни эзгуликка етакласа, дея ҳақли савол берилади.
Ислом шариатида аёл кишига қайнотаси ҳам маҳрам бўлиши айтилган. Қайнота ҳам ўз отаси қаторида кўрилади. Шундай экан улар ўртасида муҳаббатни (аслида фаҳшни) тарғиб қилувчи эртакларни таржима қилиш орқали нашриёт ходимлари нимани сингдирмоқчи бўлишяпти?
Тўғри, биз ҳуқуқий-демократик жамиятда яшаяпмиз. Ҳар бир одам ўзи истаган ишни қила олиш ҳуқуқига эга. Аммо бу ҳар бир одам ўзи истаган одамни (яъни келинини) севиб қолиши мумкин, мана шундай нарсаларни халқимизга тақдим этса бўлади деган хулосага келиб қолмаслимигимиз шарт.
Ушбу китоб қайси нашриётгда чоп этилганини ҳозирча аниқлай олмадик. Zarnews.uz ходимлари ҳам истиҳола қилиб, номини кўрсатишмаган чоғи. Аммо мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан чора кўрилиши ва китоб йиғиб олиниши мақсадга мувофиқ деб биламиз.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасида “2020 йил – Илм- маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. Шундан кейин фуқароларда “рақамли иқтисодиёт” атамаси ҳақида кўплаб саволлар туғила бошлади. Huquqiy axborot канали “рақамли иқтисодиёт” атамасининг мазмунини очиб берувчи мақола эълон қилди.
Рақамли иқтисодиёт нима?
Рақамли иқтисодиёт – бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-иқтисодиёт деган терминлар билан ҳам ифодаланади.
1995 йилда америкалик дастурчи Николас Негропонте “рақамли иқтисодиёт” терминини амалиётга киритди. Ҳозирда бу истилоҳни бутун дунёдаги сиёсатчилар, иқтисодчилар, журналистлар, тадбиркорлар – деярли барча қўлламоқда. 2016 йилда Бутунжаҳон банки дунёдаги рақамли иқтисодиётнинг аҳволи ҳақида илк марта маъруза эълон қилди (“Рақамли дивидендлар”).
Рақамли иқтисодиётнинг оддий иқтисодиётдан фарқи нимада?
Масалан, харидорга пойафзал керак. Уни бозорга тушиб ўзи бевосита танласа ва нақд пулга сотиб олса, бу анъанавий иқтисод. Телеграмдаги бирон савдо боти орқали ўзига маъқул товарни танлаб, товар эгасига пулни электрон тўлов тизими орқали тўлаш ва товарни етказиб бериш хизмати орқали олиш – рақамли иқтисодиёт дейилади. Бу масалани энг содда маиший мисол орқали тушунтиришдир. Аслида, ҳаммамиз аллақачон рақамли иқтисодиёт ичидамиз, унинг қулайликларидан фойдаланамиз. Масалан, ойликларимиз пластик карталарга тушади, электрон тўлов орқали коммунал хизматлар, телефон, интернет ва бошқа маҳсулот ва хизматларга тўлов қиламиз, электрон тарзда солиқ декларацияси топширамиз, картадан картага пул узатамиз, уйга таом буюртма қиламиз ва ҳоказо.
Рақамли иқтисодиёт – бу нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир.
Белгилари:
юқори даражада автоматлаштирилганлик;
электрон ҳужжат алмашинуви;
бухгалтерлик ва бошқарув тизимларининг электрон интеграциялашуви;
маълумотлар электрон базалари;
CRM (мижозлар билан ўзаро муносабат тизими) мавжудлиги;
корпоратив тармоқлар.
Қулайликлари:
1. Тўловлар учун харажатлар камаяди (масалан, банкка бориш учун йўлкира ва бошқа ресурслар тежалади).
2. Товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот олинади.
3. Рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш имкониятлари катта.
4. Фидбек (истеъмолчи фикри)ни тез олиш ҳисобига товар ва хизматлар жадал такомиллаштирилади.
5. Тезроқ, сифатлироқ, қулайроқ.
Яққол мисол...
Рақамли платформаларнинг ривожланиш соҳасидаги ёрқин мисоллардан бири сифатида “Алибаба” электрон савдо тизимига эга бўлган Хитой компаниясини келтириб ўтиш мумкин. Ундан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, маълумотлар тўплаш жараёнида иқтисодиётнинг турли секторларига экспансия учун ўта рақобатли устунликлар яратилади. “Алибаба” бу – оддийгина рақамли платформа эмас, балки платформалар экотизимидир.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бизга нима беради?
Рақамли иқтисодиёт инсонларнинг турмуш даражасини сезиларли даражада оширади, бу унинг асосий фойдасидир.
Assalomu aleykum. Rahmat
Sabr juda ham ajoyib va tog’ri. Lekin sabr ham 2 hil bo’ladi
1- sabr hech narsa qilmasdan shunchaki sabr qvomman kutvomman db o’tirish. Bunda inson o’zini va hayotini o’zgartirishni hohlamiydi. Atrofdigilaga o’zini qiynalvotgande ko’rsatadi. Harakat qilishni umuman hohlamiydi. U uchun kimdurla qilib berishi kerak va majbur chunki u sabr qvotti u chidavotti O’zini hayotini ma’sulyatini bo’yniga olishdan qo’rqadi. Shunchaki harakatsiz sabr qilib kutida. Eng qizig’i natijani kutadi qachon bo’ladi db
2- sabr turi. Harakat qiladi yechim izliydi. Qo’lidan nima kelsa qiladi boshqalarning yordamidan unumli foydalanadi. Hamma harakatni qiladi lekin natijani kutmiydi. Natijaga bog’lanmiydi. Bu insonla sabr qilib natijaga bog’lanmiy tog’rirog’i natijani yaratuvchiga qo’yib berib harakat qilashadi.
Sizlar ham bir o’ylab ko’rila qaysi turga kirasila va hulosa qanday?
t.me/PSIXOLOG_SevaraRavshanovna
ЁМОНЛАШ – бу сиз ва борлик, ўртасида деворнинг хосил бўлишидир.
📌️ Ёмонлаш омадни тўсувчи девор.
📌️ Ёмонлаш имкониятни тўсувчи девор.
📌️ Ёмонлаш соғайишни тўсувчи девор.
📌️ Ёмонлаш кайфиятни тўсувчи девор.
📌️ Ёмонлаш осмондан сизга қуёш нури ўтмаслиги учун девор.
🔴️ Дарахтнинг учида девор турса, қандай ўсади деб ўйлайсиз?
Сизнинг пулингизнинг ўсмаслиги раҳбариятни ёмонлашингиз, касбингизни ёмон кўрганлигингиз ва сиз орқали ризқ олувчиларни ҳам ёмон кўрганингиз оқибатидир.
🔴️ Фарзандларингизнинг тарбияси ёмонлиги, ўқимаслиги, аҳлоқи ёмонлиги уни ҳам ёмон деб уни ёмонлаганингиз учундир.
🔴️ Аёлингизнинг кундан-кунга ёмонлашиб, овқати уволга чиқиб, ўзи ухлаб қолаётганлиги, дазмол қилганида ҳам кийимларни куйдириб қўйиши уни ёмонлашингиз оқибатидир.
🔴️ Фарзандингиз иши юришмасдан, йўлини топа олмасдан юрибдими?
Демак, отасини ёмонлагансиз муҳтарама аёл.
🔴️ Қизингиз сизни орингизни ўйламай қўйдими?
Демак, аёлингизни жудаям ёмон кўриб кетаяпсиз. Сизнинг уйингизга қўнувчи ориятни ёмонлаш орқали девор билан тўсиб, беорлик билан қолиб кетаяпсиз.
🔴️ Ойлигингиз етмасдан, ҳар куни “Раҳбарингизни кўришга кўзингиз йўқ, отишга ўқингиз йўқ” бўлиб юрибсизми?
Демак, сизга ризқ келишига сабабчи одамни ёмонлаб, осмон билан ўзингиз ўртасизга девор қуриб қўйдингиз. Пул бору, барака йўқ.
🔴️ Онангиз билан муносабатларингиз ёмонми?
Демак, сиз онангизни сизга бирор нима қилиб бермаганлигида айблаяпсиз ва уйингиз совчи кўрмаяпти.
🔴️ Отангиз билан муносабатингиз ёмонми?
Демак, сиз отангиз сизга қилганларини ёмонлаш, уларни кам дейиш орқали осмон билан ўзингиз ўртангизда девор қурдингиз ва ўғлингиз билан келингиз ажрашиб кетмоқда...
🎓 Ҳамма нотўғри ишлар ёмонлаш орқали борлик, ва сизнинг ўртангизда ўша деворнинг пайдо бўлишидан келиб чиқади. Бу девор ривожланишдан тўҳтатади. Сизнинг пулингиз ривожланмайди, болалар тарбияси ривожланмайди, ўғлингизнинг бизнеси ривожланмайди, келинингиз болали бўлолмайди, машинангиз аварияга учрайди... Ҳаммаси ёмонлаш туфайли.
t.me/PSIXOLOG_SevaraRavshanovna
#РУҲИЯТ
🔖КЕЧИРИШ, ҲАҚОРАТЛАР ВА САЛБИЙ ҲИС-ТУЙҒУЛАРДАН ОЗОД БЎЛИШ ТЕХНИКАСИ
🗯Сизга керак бўлади: шам (ҳар қандай), ёзиш учун қоғоз 2 та идиш (1 та чуқур, 1 та текис).
🗯Шамни ёқинг Уни ўчиришнинг иложи йўқлигини ва охиригача ёниб кетишини ҳисобга олинг. Олдингизга қўйинг ва ёниб турсин.
🗯Салбийни ёзинг Бўш вараққа, унинг исмидан бошлаб, бу одамга нисбатан барча ҳақоратларни ва барча салбий ҳолатлар ва ҳиссиётларни ёзиб қўйинг.
🗯Салбийларни ёқиш. Ёзилган салбий варақни чуқур идишга солинг ва уни ёқинг. Ёниб қолган қолдиқлар: "Бу кул билан барча салбийликлар, оғриқ (исм) билан боғлиқ бўлган барча ҳақоратлар кетсин ..."деб айтиб кўчага ёки деразангиздан учиринг.
🗯Кечиримлилик. Биз шамга қайтиб, янги варақни олиб, ушбу матн билан қуйидаги кетма-кетликни ёзиб, кечиримнинг тўлиқ ёзишни бошладик:
🗯Уйғун бўлмаган ҳис-туйғуларим, сўзларим, ва ҳаракатларим учун (исм) узр сўрайман.
🗯 Ўз истагим билан унинг уйғун бўлмаган ҳис-туйғулари, сўзлари, хатти-ҳаракатлари учун (исмини) кечираман.
🗯 Сўзларим, ва ҳаракатларим учун ўзимни кечираман.
🗯 Шу пайтдан бошлаб (исм) билан бўлган уйғун бўлмаган туйғуларим, сўзларим, ҳаракатларим учун мени кечиради.
🗯 Энди (исм) билан боғлиқ вазият мен учун энг уйғун тарзда ривожланмоқда!
🗯 Ижобийликни ёзинг Кейин, худди шу варақда, ушбу муносабатлардан нимани хоҳлашингизни ёзинг. (ҳозирги замонда ). Бошқача айтганда, муносабатларингизнинг мақсадини яратинг. Агар сиз муносабатларни қандай ривожлантиришни билмасангиз, унда бу қисмни бажармаслигингиз мумкин
🗯Бажаришга юборинг! Бир варақни ёқиш учун олинг, Шам ўз-ўзидан ёниб кетади кейин уни ўчириш мумкин👇🏼
Хеч бир инсон сизни хаётингизга бекордан бекор кириб келмайди....
...Кимларнингдир айтган эртагига «рахмат» денг сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди..
...Кимларнингдир аччиқ хақиқатни сўзлаганига «рахмат»денг ақл кўзингизни очиб кетди
...Кимларнингдир қалбингизни яралаб,
тирнаб кетганига «рахмат» денг сизга оғриқ бериб сабрни ўргатиб кетди...
...Кимларнингдир сизга душманлик қилганига «рахмат» денг,сизни кучлилар қаторига қўшиб кетди...
..Сизга меҳр, қувонч улашганларга «рахмат» денг ҳаётни гўзаллигини кўрсатиб кетди...
- Men hamisha o'zimga ishonaman!
- Men hamisha g'olibman!
- Men hamisha sog'lomman.
- Men hammadan yaxshiman.
- Men hammadan zo'rman.
- Men eng kuchliman.
- Men hamma narsaga qodirman.
- Mening hamma xohish va orzularim amalga oshadi.
- Orzularim amalga oshyapdi.
- Men pullarni o'zimga tortuvchi magnitman.
- Men oladigan foyda doimiyh ravishda oshib boryapdi.
- Mening pullarim o'z-o'zidan ko'payapdi.
- Men o'z dunyoyimni o'zim yarataman.
- Men g'alaba uchun yaralganman.
- Men o'z tanamni yaxshi ko'raman va u kun sayin yanada yaxshilanyapdi.
- Dunyo meni qullab quvvatlaydi.
- Butun dunyoning kuchi menda jam bo'lgan.
- Men ko'ringanimga qaraganda ko'proq ishlarga qodirman.
- Men o'zimning qobiliyatli ekanligimni bilaman va har kuni o'zimda yangidan yangi sifatlarni ochaman.
- Mening bu dunyodagi eng yaxshi narsalarga ega bo'lish huquqim bor.
- Men faqat yaxshi tomonga o'zgaryapman.......
ГЕНЕТИКА
1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди.
2. Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз).
3. Интеллект фақат отадан қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50%ни ўтади).
4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади.
5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси ахмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим ахмоқ бўлади.
6. Шу учун ҳам 100% аҳмоқ аёллар йўқ бўлганидек дохий аёллар ҳам деярли йўқ. Aммо эркак даҳолар ва аҳмоқ эркаклар жуда кўп. Шу ердан омадсиз-алкашлар, ёлғиз-оналар авлодлари, шунингдек, Нобел мукофоти лауреатлари (деярли барча эркаклар) етишиб чиқади.
Эркаклар учун хулосалар:
1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).
2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг ахмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз - қиз фарзанд орзу қилинг.
3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.
Aёллар учун хулосалар:
1. Ўғлингиз ақл тарафдан - отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.
2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.
Harakatlar_strategiyasi murojaatnoma_2020 gender huquqiy_ekspertiza 2020_davlat_dasturi
Агар иш жойингизда аёл киши бўлганингиз учун юқори лавозимларга кўтарила олмаётган бўлсангиз нима қиласиз?
Давлат органларида гендер тенглигини таъминлаш бўйича раҳбар ўринбосарининг масъуллиги белгиланганидан хабардормисиз?
2019 йилги Давлат дастурига Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш бўйича банд киритилган эди. Мазкур вазифанинг ижроси таъминланди. Ушбу ҳужжат билан гендер тенглигини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Қолаверса, Давлат раҳбарининг Парламентга қилган Мурожаатномасида “...биз бу йил хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтарамиз.” - дея таъкидланди. Демак, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар йилма йил Давлат дастурларида тизимли акс этиб келмоқда.
Каналга уланиш: @Uzantikor
Бюрократик тўсиқлар олиб ташланади. Фуқаролардан 28 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланди
Читать полностью…Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 33905,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 650,3 минг кишига ёки 2,0 фоизга ўсди.
Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2020 йил 1 январь ҳолатига ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоизни ва Андижон вилоятида 9,2 фоизни ташкил этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси сонининг 30,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 58,9 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 815,9 минг бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб (фақат тирик туғилганлар инобатга олинган), 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 24,3 промиллени ташкил этди ҳамда 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 1,0 промиллега ошганлиги кузатилди (2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 23,3 промилле бўлган).
Шунингдек, 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 155,0 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди ва 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега тушганлиги (2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 4,7 промилле бўлган) кузатилди.
2020 йил 31 январь кунидаги маънавият соати Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги мурожатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 82 йиллиги муносабати билан “Ислом Каримов - мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзуcида ўтказилсин.
Читать полностью…Ўзбекистонда энг кўп ўқилаётган сайтлар 10 талигини эълон қилди. Манба рейтингни аниқлашда ўзбек миллий қидирув тизими — www.uz маълумотларига асосланган.
Рейтингнинг биринчи поғонаси “Дарё”га насиб этди. Иккинчи ўринга эса “Qalampir.uz” жойлашди.
Қувонарлиси, “Aniq.uz” сайти ҳам энг кўп ўқиладиган сайтлар 10 талигига кирди. Тўлиқ 10 талик билан қуйидаги жадвал орқали танишишингиз мумкин.
Рақамли иқтисодиёт коррупция ва “қора иқтисодиёт”нинг асосий кушандасидир. Чунки, рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада сақлайди, керак пайтда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда бирон маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини намоён қилиб қўяди. Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди, чунки тизимни алдаш имконсиз. Натижада “ифлос пулларни” ювиш, маблағларни ўғирлаш, самарасиз ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб ё яшириб кўрсатиш имкони қолмайди. Бу эса иқтисодиётга легал маблағлар оқимини оширади, солиқлар ўз вақтида ва тўғри тўланади, бюджет тақсимоти очиқ бўлади, ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар ўғирланмайди, мактаблар, касалхоналар, йўлларга ажратилган пуллар тўлиқ етиб боради ва ҳоказо.
Давлатнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлини танлаганлиги ахборот технологиялари соҳасида ва умуман, электрон ҳужжатлар айланмаси соҳасида янги йўналишлар очиб беради. “Рақамли технологиялар” томон бурилишга бутун жаҳон интернет тармоғи ва сифатли алоқанинг ривожланиши сабабчи бўлди.
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт қай даражада ривожланган?
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда фойдаланувчилар озиқ-овқат маҳсулотларига буюртма бериш учун Телеграм ботларидан фаол фойдаланмоқдалар. Шунингдек, турли интернет дўконлар, электрон тўлов тизимлари ҳам фаол ривожланиб бормоқда. Демак, фуқароларимиз электрон битимларни амалга оширишга ишоняптилар. Фақат ҳозирги кунгача фойдаланувчилар катта харажатлар талаб қилмайдиган кичик битимларни амалга оширмоқдалар, ўртача харид ҳажмини оширишга эса унчалик тайёр эмаслар. Эндиги масала ўртача ва йирик иқтисодий битимлар ва молиявий операцияларни рақамли технологиялар орқали амалга оширишни ривожлантиришдан иборат.
Шунингдек...
Рақамли иқтисодиётнинг ўз валютаси (криптовалюта, биткоин), пул сақлайдиган кармони (блокчейн), ҳисоблаш усуллари (майнинг) каби терминлари мавжуд. Улар ҳақида янада батафсил маълумот олиш тавсия қилинади.
Рақамли иқтисодиётни ким ривожлантиради?
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади. Бундан ташқари Иқтисодиёт, Молия, Ахборот технологиялари, Адлия вазирликлари ва бошқа қатор давлат тузилмалари рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун ўзига хос масъулият ва вазифаларга эга. Бу ҳақида куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда камбағалчиликни йўқ қилишга қаратилган чора тадбирлар ҳақида қўйидагиларни айтиб берди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Жамшид Қўчқоров айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд бўлган, камбағалларга ёрдам бериш тизимлари самарали эмас. Шунинг учун уларнинг натижалари ҳам юқори эмас.
Молия вазирлиги бу борада ўз стратегиясини ишлаб чиққан.
Биринчи навбатда камбағаллар сонини ҳисоблаб оламиз, дейди Қўчқоров. Статистика бўйича Ўзбекистонда кам даромадли аҳоли 11,8%ни ташкил қилади. Бу 4.5 – 5 миллион киши бўлиши мумкин.
Камбағалликни камайтириш буйича прогнозлар ишлаб чиқамиз.
2020 – 2025 йилларга мўлжалланган, иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринлари яратишга қаратилган стратегия ишлаб чикамиз.
Аслида ушбу стратегия бугунги кунда ишлашни бошлаган. Жаҳон банки Фаргона вилоятида кичик тадбиркорлик корхоналари учун 200 миллион долларлик кредит линияси очган. Бу лойиҳа қишлоқ ҳудудларида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун 125 000 долларгача булган кредитлар бериш.
"Бировга нафақа бериш орқали камбағалликни камайтириб бўлмайди. Фақат иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш - бу ишда ёрдам бериши мумкин", - дейди вазир.
#пул
Ҳар доим Пулларингиз кўп бўлиши учун
1. Пулларни ишлатишни ўрганинг!
2. Заҳирада пулларингиз бўлсин!
Аппле компаниясида 200 МЛРД$ дан ортиқ пулларини уларни Ҳар қандай кризиздан чиқариш учун сақланади!
Бу эса, уларни бозордан осонгина чиқиб кетмаслигига сабабчи бўлади!
3. Пул келтириб турадиган Ғозингиз бўлсин!
Бу ҳамма бой одамларни Сири ҳисобланади! Бойлар ва камбағалларни бу ердаги фарқи: бойлар билганини қилади, камбағаллар эса, фақат билади, лекин ҳеч нарса қилмайди!
4. Ғозларни янада кўпайтириш.
5. Молиявий мақсадингиз бўлиши керак.
350 миллион $ менинг мақсадим деган мақсадингиз бўлиши, ва бу мақсадингизга Нега эришишингиз кераклиги тоғрисида сабабларингиз бўлиши керак!
🥰👨👩👧👧OILA. Baxtli yashash uchun nima qilish kerak?
Baxt o’zi nima?
Baxtni Kim yaratadi?
😏Mani baxtim u insonni qo’lida mani u baxtli qilolmadi yoki manga u hiyonat qildi. Qaynonam aybdor man shuncha harakat qildim lekin bo’madi. Ular unaqa qilishmaganida man baxtli bo’lardim.
Aksariyat ayollarimiz takrorliydigan so’zlar
😔Doim biz uchun kimdur aybdor kimdur sababchi yoki buzg’unchi
Hiyonat esa aslida o’zimiz o’zimizga hiyonat qilganimizdan darak beradi
⁉️Nega o’zimizga savol bermimiz man o’z hizmatlarim ma’sulyatini oldimmi? Qayerda hato qildim ?nima qilishim mumkin nima qilola olaman?
‼️Yo’q bermimiz chunki javobimiz tayyor man hammasini qildim bolalarim uchun qildim. Ular uchun chidadim. Deb qo’ya qolamiz
Aslida o’zimiz va turmush o’rtog’imiz uchun nima qildik
Hech bo’lmasa urush janjallarsiz arazlashmasdan muammoni ochiq oydin gaplasha olamizami? Yo’q chunki biz ayolmiz ayol kishi bo’lib gapirishimiz kerak emas chunki murosaga kelishdan ko’ra janjallashib yurganimiza yahshi. Chunki buning zamirida o’z manfaatimiz yotibdiku
U manfaatni tan olgandan ko’ra man harakat qildim bo’lmadi ajrashdim deyishimiz osonroq.
👨👩👧👧Oila bu juda ham ajoyib bebaho maskan. Kimdurla buni zindon yoki qafas ham deb o’ylashi mumkin
Yana kimdurla uchun kelib ketadigan karvonsaroy. Eng qizig’i bu maskanda hamma o’zizga “HAQ”. Umuman nohaqlar Yo’q Nohaq bo’lsa ham u o’zi emas. Hech bir qiz ajrashaman demiydi. Lekin turmushga chiqvotgan payti hayollarida nimalar borligiga ham ahamiyat bermiydi.
5 qo’l barobar emas. Hamma har hil. Agar sizga oilada kimdur tog’ri kelmadimi yoki yoqmadimi. Uni yomonlashdan ko’ra biz birimizga tushmadik deyish qulayroq aybdorni izlagandan ko’ra
Baxtli yashamoqchimisiz unda e’tibor qarating. Siz bittasiz shu qatori boshqalar ham. O’zizni boshqalar bilan solishtirishdan hoziroq to’htang chunki nima qilsez ham o’ziz uchun qilasiz. Atrofizdigi hamma insonlarni ham solishtirishmen. Chunki ular ham huddi siz kabi bitta. Aybdorni izlamen o’z hayotiz ma’sulyatini o’z qo’lizga oling.
Oilani tinchligi ikki insonni muhabbati ikki insonni ishonchi ikki insonni bir birini qalbidan joy ololgani ikki insonni bir birini so’zsiz tushunishi. Agar siz va turmush o’rtog’izda mana shunday hislar bo’lsa sizni hayotizga hech kim aralasha olmiydi. Chunki har bir qaynona Onaga ham farzandini baxti kerak boshqa hech narsa emas
Agar aksincha bo’lsa unda harakatizni o’zizni to’g’irlashdan boshlen. Izlaning o’rganing o’zgaring eng asosiysi rivojlaning
Bitta narsani hech qachon esizdan chiqarmen. Siz tilizda mehribon bo’lib dilizda zahar bosez qarshizdigi inson qalbizni his etadi
Tilizdigi mehribonchilik esa vohtincha bo’ladi. Qalbdigi sevgi esa oldin Yaratuvchi so’ngra o’zizdan boshlanadi
Bizga Olloh yaratuvchimiz puflab Jon ato etgan. U zotga nisbatan mehrimiz cheksiz Demak qalbimizda YARATUVCHINI bir bo’lagi bor va biz Uni o’zimizda Saqlab yurimmiz. Hozirni o’zida ko’zlarizni yumib his qilib ko’ring. Sizni qalbiz misoli bir MAJIT
Uni avaylaysiz asriysiz yomonlikni Ravo ko’rmisiz qattiq gapirmisiz. Tog’rimi?
Endi yana tasavvur qiling : Sizni atrofizdigi insonlar ham mana huddi shunday siz kabi ularni ko’rganda qanday muomulada bo’las? Ahir ularni ham qalbida Yaratuvchi bor. Siz har bir inson bilan muloqotga kirishvotgan payti MAJITNI ziyorat qivomman deb o’ylang. Ana o’shanda boshqalarni yomonlash yoki aybor hisoblash gunohidan halos bo’lasiz
Baxtli oila kaliti- HOZIR va SHU YERDA YASHASH va HOZIRGI DAQIQALARNI his etishdir
Baxtiz o’z qo’lizda boshqalarda emas.
t.me/PSIXOLOG_SevaraRavshanovna
#Тезкор
Хитойдаги коронавирус сабаб у ердан келган товар маҳсулотлар хавфлими?
Вирус жонсиз буюм устида хам бир неча соат (кун эмас) яшаши маълум.
Бундан ташқари, вирусни юқтирган одам жўнатмага аксирса, кейин уни почта орқали жўнатса, касалланиш эҳтимоли пайдо бўлиши мумкин.
Шунинг учун Хитойдан жўнатилган товарни ишлатишдан олдин дезинфекция қилиш тавсия этилади.
Жўнатма кийим бўлса, уни кийишдан олдин ювиш талаб қилинади. Идиш-товоқларни ҳам қайноқ сувда яхшилаб чайиш зарур.
❗️Ҳозирги кунда Хитойдан жуда кўп товарлар кириб келяпти, хабарни хаммага тарқатиб огохлантирайлик
👇🏼👇🏼
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Кизлар хар куни аффирмацияларни такрорлаш эсингиздан чикмаяптими?10 кун тажриба килиб куринг хам яхши томонга узгариш сезасиз хам бу нарса Сизга одатга айланади 👍⚘
Читать полностью…Салонга бориб вакт ва пул кетказиш урнига битта ускуна билан хакикий маникюр устаси булиб олинг. Натижадан албатта коникасиз. Металдан ташкил топган курилмачалар тирнокларни полировка килиш, улган териларни олиб ташлаш, тирнок четидаги усган терилардан халос булиш ва тирнокларни ялтиратиш учун ишлатилади. 💅👍👍👍👍
Читать полностью…Хурматли Пункт Рахбарлари! Сизлар учун ажойиб янгилик! 2019 йилнинг декабрь ойидан бошлаб, 1-та булсаям махсулот кайтарган Консультантлар жарима тулайдилар. Консультантнинг кейинги буюртмасидан - 10 % олинади. Сизнинг ПВ ларингиздаги барча Консультантларга бу хабарни эълон килишингиз мумкин. Бу холат склад ишини енгиллаштириб, сизларнинг кимматбахо вактингизни тежайди.
Читать полностью…