Тошлоқ ерда гул унмаганидек, қаттиқ қалбларга ҳам ҳикмат таъсир қилмайди! «Унванул баён» китобидан. Мурожаат учун: ✉️ @grossmeyster_bot
Бизнинг диёримизда яшаётган даҳрийлар (атеистлар) Европа даҳрийлари каби эмас. Чунки динни тарк этган Европа даҳрийларининг қалбида ватанга муҳаббат ҳислари қолади. Ватан манфаати учун улар жонини фидо қилади.
Аммо бизнинг даҳрийлар эса одамларни динни тарк этишга чақириш билан бирга, уларга ватанлари манфаатини арзимас қилиб кўрсатишади, онгларини ажнабийлар ҳукмронлиги учун тайёрлаб беришади ҳамда миллатдошларидаги диний ва миллий туйғуларни маҳв этишга ҳаракат қилишади.
Хуллас, шарқ даҳрийлари куфр ва зиндиқликдан кейин, ғарб даҳрийларидан пастлик ва тубанликда ажралиб туришади.
© Жамолиддин Афғоний
® MubashshirAhmad
@Falsafiy_satrlar 📚
– Фақат сабр билан кутганларгина бахтга эриша олади.
– Ҳа, албатта. Aммо бутун умрингизни кутиш залида ўтказиб юборишдан эҳтиёт бўлинг...
© Теодор Драйзер
📚 “Aмерика фожеаси”
@Falsafiy_satrlar 📚
Қаҳвахона ва чойхоналарга тезроқ қайтишни орзу қилаётганлари масжидларга қайтишни орзу қилаётганларидан кўпроқ бўлган бу умматдан Аллоҳ қандай қилиб ҳам балони кетказсин?
© Шайх Аҳмад Тоййиб Ҳафизаҳуллоҳ
@Falsafiy_satrlar 📚
40 ёшли аёл аслида 40 ёш эмас, 22 йиллик тажрибаси бор 18 ёшли қиздир.
Фейсбукдан олинди.
@Falsafiy_satrlar 📚
Қадим замонларда бир қирол сарой йўлига қоя тош қўйиб, ўзи
узоқроқдан кузата бошлабди.
Мамлакатнинг энг бой тижоратчилари, карвонлари, сарой аъёнлари ўша тошни айланиб ўтиб, саройга киришибди. Ҳаттоки баъзилар баланд овозда қиролни қоралашибди: "Халқдан шунча
солиқ йиғиб оладию, ўзи йўлларга қараб ҳам қўймайди”.
Кунларнинг бирида қишлоқдан саройга мева олиб келаётган деҳқон йўлдаги тошни кўриб қолибди. Сўнг тўхтаб, оз-моз қийинчилик билан тошни олиб ташлабди. Тошни йўл четига чиқазиб, халтасини энди елкасига ортмоқчи бўлган экан, нарироқда ерда ётган кўзага кўзи тушиб қолибди. У кўзани очиб қараса, ичида тўла олтин эмиш. Кўзанинг энг устки қисмида "Бу олтинлар тошни олиб ташлаган одамга тегишли” деган ёзув бўлиб, унга қирол муҳри урилган экан . . . ! !
АЛҚИССА … Ҳамма шикоят
қилаётган қийинчиликларга
эътибор бермай, вазифани бажарган одам, албатта, ўз меҳнати самарасини кўради . . .
@Falsafiy_satrlar 📚
Гўзал гулни, осуда кечани, дуруст дўстни ҳамма хоҳлайди. Муҳими, гулни тикони билан, кечани асрори билан, дўстни дарди билан қабул қила олмоқликдир.
© Шамс Табризий ҳазратлари
@Falsafiy_satrlar 📚
Марк Твеннинг қуйидаги афоризми ҳақиқатдан-да ажойиб: “Инсон шундай яшаши керакки, у ўлганида ҳатто гўрков ҳам қабр устида кўз ёш тўксин!”.
@Falsafiy_satrlar 📚
Дунёда энг ақлли жонивор - балиқ! Биринчидан, соқов. Иккинчидан, муттасил думини ликкилатади.
© Ўткир Ҳошимов
@Falsafiy_satrlar 📚
«Победа» автомашинасини ишлаб чиқишда, унинг номи «Родина» бўлиши керак деб режалаштирилган эди. Буни билиб, Сталин истеҳзо билан сўради: "Хўш, Родина (ватан) имизнинг нархи қанча экан?" Шунинг учун номи «Победа» деб ўзгартирилган.
💡 Эслатма: Рус тилидан ўзбек тилига таржима қилинганда Победа - Ғалаба, Родина - Ватан деб таржима қилинади.
@Falsafiy_satrlar 📚
Жазоирда кишилар ватанга хизмат қилишни эмас, ватан ҳақида гапиришни яхши кўришларини англаб етдим!
© Молик ибн Набий
@Falsafiy_satrlar 📚
Бир киши яшаб турган асримизни васфлай туриб шундай дейди:
“Ҳамма нарса ажойиб ва гўзал, аммо ҳеч ким бахтиёр эмас!“
Жасур Ҳасандан эркин таржима
@Falsafiy_satrlar 📚
Биз билан қолганлар омон бўлсинлар, шукур деймиз борлигингизга. Бизни тарк этганлар унут бўлсинлар, биз кўникдик йўқлигингизга...
@Falsafiy_satrlar 📚
Аёлларнинг ҳийласини фақат аёллар билади. Эркакларнинг ўйинларини эса фақат эркаклар билади.. яна аёллар ҳам.
© Сора Моҳир Зойфуллоҳ
@Falsafiy_satrlar 📚
Демократиянинг даражаси кишининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатмасдан босиб ўтадиган йўлининг узунлиги билан ўлчанади...
© Ж. Герберт
@Falsafiy_satrlar 📚
Cочлари қорларга ҳавасим келар,
Толеи ёрларга ҳавасим келар.
Ҳамма-ҳаммасидан ишонаверинг,
Отаси борларга ҳавасим келар.
Элликка кирса ҳам боладек юрар,
Кутади, ошга қўл узатмай турар.
Муаммо нимае, тортинмай сўрар,
Отаси борларга ҳавасим келар.
Уйидан барака кетмас нарига,
Розидир дастурхон йўғу борига.
Юраги оғримас, чопмас дорига,
Отаси борларга ҳавасим келар.
...Кимларгадир туюласиз катталар,
Сизга таъриф асли не деб аталар,
Болалиги тугамаган оталар...
Отаси борларга ҳавасим келар.
© Хайрулла Ҳамидов
@Falsafiy_satrlar 📚
Бирваракайига тенглик ва озодлик ваъда қилаётган қонун чиқарувчилар ё инқилобчи, ё хаёлпараст ёки фирибгарлардир...
© Иоганн Волфганг фон Гёте
@Falsafiy_satrlar 📚
Агар сиз чиройли ва таҳсинга сазовор иш қилсангиз ва ҳеч ким буни сезмаса, ташвишланманг: қуёшнинг чиқиши одатда дунёдаги енг чиройли кўринишдир, лекин кўпчилик одамлар бу вақтда ҳали ҳам ухлайдилар.
© Жон Леннон
@Falsafiy_satrlar 📚
Барча неъматларни тотиб кўрдим, аммо офият кабисини кўрмадим. Барча аламларни тотиб кўрдим, аммо кишиларга тушадиган ҳожатдан аламлироғини кўрмадим.
© Айман Ёғий
@Falsafiy_satrlar 📚
Буюк шахслар чиройли нутқлар билан эмас, балки ўз ишлари ва унинг натижалари билан шаклланади.
© Альберт Эйнштейн
@Falsafiy_satrlar 📚
Ҳамма чойнинг ўз таъми бор. Ишчининг тушликдаги чойида очлик ва чарчоқ таъми бўлади.
Кечки ва оила йиғилгандаги чойда ҳикоя таъмини туйиш мумкин.
Сафардаги чойдан эса соғинч иси уфуради.
Мубашшир Аҳмад саҳифасидан..
@Falsafiy_satrlar 📚
Муваффақиятли одамлар бошқалар исроф қилаётган вақтдан фойдаланиб, олдинга ўтишади.
© Генри Форд
@Falsafiy_satrlar 📚
Кутубхона ва китобларнинг барчаси китобнинг ичидаги нарсаларни Аллоҳдан қўрқиш-тақвони таълим олишингиз учундир.
© Шайх Aбдурраззоқ Ҳалабий
@Falsafiy_satrlar 📚
Ҳар он Муқаддас, чунки вақт ортга қайтмайди. Ҳар бир нафас Муқаддас, чунки у соғлик манбаи. Ҳар бир туйғу ва инсон сизнинг эътиборингизга муҳтождир, лойиқдир, чунки у ҳаётнинг тўлиқ ва ноёб ифодасидир.
© Жефф Фостер
@Falsafiy_satrlar 📚
Ватан тупроғи
— Сиз ватан тупроғини сотяпсиз. Уни асраганга сотинг. Тупроқни ўзгага сотишдан эҳтиёт бўлинг, - деди йўлдан ўтаётган йўловчи. Кулол эса ўйга толарди...
Шерзод Санаев
@Falsafiy_satrlar 📚
Агар сиз бахтни узоклардан таъқиб қилаётганингизда шундоқ олдингиздан чиқиб қолса, худди сиз кўзойнагини излаётган кампир кабидирсиз, бахт ҳар доим бурнингиз учидадур!
© Жош Биллингс
@Falsafiy_satrlar 📚
Фақирларни дўст тутиш оғир, унга сиддиқлардан бошқалар чидай олмайдилар.
© Абу Ҳамса Бағдодий
@Falsafiy_satrlar 📚
Эртанги кун бугунги кундан яратилади, келажак бугунги кундаги ҳаракатдан яратилади; сиз келажакка умид қилсангиз ва дангасаликни тўхтатиб хозирдан ҳаракатни бошласангиз келажагингиз албатта чиройли ва мазмунли бўлади
Вақт сизники, нима бўлиши сизга боғлиқ!
© Карл фон Клаузевиц
@Falsafiy_satrlar 📚
Бахтли бўлиш учун шароит яратилмаган жойда, яхшилик қилиш учун ҳам шароит етишмайди...
@Falsafiy_satrlar 📚
Муваффақиятга эришишнинг яна бир сири шундаки: Сиз кўпчилик инсонлар "дангаса" бўлганлиги учун ҳам муваффақиятга эришасиз.
© Шаҳир Занг
@Falsafiy_satrlar 📚
Илмли киши бесаводни дарров тушунади, чунки у ҳам аввал шундай бўлган, илмсиз киши эса илмлини тушунмайди, чунки ҳеч ундай бўлмаган...
@Falsafiy_satrlar 📚