Тошлоқ ерда гул унмаганидек, қаттиқ қалбларга ҳам ҳикмат таъсир қилмайди! «Унванул баён» китобидан. Мурожаат учун: ✉️ @grossmeyster_bot
Барчанинг жонига тегар даражада шафқатсиз ва учраган кимса сени туртиб кетар даражада ювош бўлма.
© Саъдий Шерозий
@Falsafiy_satrlar
Ёниб нур соча олмаётган бўлсанг,
Ҳеч бўлмаса, нурнинг йўлини тўсма!
©Лев Толстой
@Falsafiy_satrlar
Нуфузли нашрларда Ўзбекистонда ўтган халқаро ҳафталик ҳақида гапирилди
Euronews ва CNN телеканалларида Ўзбекистонда бўлиб ўтган йирик халқаро тадбирлар – «Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновациялар ва маърифат» Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс пойдевори» ҳафталиги якунларига бағишланган қатор ахборот ва видеоматериаллар эълон қилинибди.
Euronews сайтида Янги Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида дунёнинг турли соҳа мутахассислари қандай фикрда экани ва юқоридаги воқеалар қандай кечганлигига оид маълумот берувчи материаллар чоп этилган.
Euronews ва CNN телеканаллари эфирида намойиш этилган видеолавҳаларда йирик тадбирнинг хорижлик иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, халқаро воқеалардан олган таассуротлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишган.
@Falsafiy_satrlar
Тошкентда шов-шувларга сабаб бўлган халқаро ҳафталик ўзбек миллий либосларидан иборат модалар намойиши билан меҳмонларини кузатди. Муҳим учрашувлар, давра суҳбатлари, конференцияларга бой ўтган ҳафталикнинг ёпилиш маросими ҳам эсда қоларли якунланди.
Кечада хорижликлар учун миллий куй-қўшиқлар янгради, миллий таомлар тортиқ қилинди. Шунингдек, кўзга кўринган, таниқли дизайнерлар томонидан яратилган миллий либослар намойиши ташкил этилди.
@Falsafiy_satrlar
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Тошкентда ўтаётган “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталигида ўтган давра суҳбатида мамлакатнинг дунёда янги имиджга эга бўлаётгани ҳақида гапирди.
“Бугунги кунда Ўзбекистоннинг бутун дунёдаги имиджи бутунлай ўзгарди. Илгари биз инсон ҳуқуқлари бўйича гапиришга уялардик, реформалар ишламаётгани, умуман, реформалар ўзи борлиги шубҳа остига олинарди. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг имиджи динамик тарзда трансформация бўлаётган мамлакат сифатида шаклланган: демократик ва инсон ҳуқуқлари институтлари ривожланмоқда — бу Ўзбекистоннинг бугунги кундаги умуман бошқача кўриниши”, — деди Сафоев .
@Falsafiy_satrlar
Мурод Назаров Ўзбекистон кўчмас мулк бозорига кирмоқчи бўлганларга тавсияларини берди
Шу кунларда Тошкентдаги Event Hall'да давом этаётган “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталигининг учинчи кунида ҳам бир қатор нуфузли учрашувлар бўлиб ўтди. "Янги Ўзбекистоннинг янгиланган қиёфаси" мавзусида ўтган давра суҳбатида ўзбекистонлик таниқли тадбиркор Мурод Назаров Ўзбекистон кўчмас мулк бозорига кирмоқчи бўлганларга тавсияларини берди.
— Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори тез суратларда ривожланиб, имкониятлар кўпайди. Бозор катта ва бундан кейин ҳам кенгаяди. Бу соҳага кирмоқчи бўлганларга мотивация бериш учун айтмоқчиманки, бу ҳали бошланиши. Келгусида катта ўзгаришлар кутилмоқда.
@Falsafiy_satrlar
Тошкентда халқаро доирада ўтказилаётган маданий мерос ҳафталигида ўзбек пазандачилик санъати алоҳида эътироф этилди.
— Ўзбек пазандачилик санъатини дунё танимоқда. Озарбайжонда ҳам ўзбек миллий таомларини яхши билишади. Хорижликларни Ўзбекистонга мана шу йўл билан ҳам жалб қилиш мумкин. Мана шу халқаро форумдан фойдаланиб Ўзбекистонда ислом пазандачилик ошхонасини ташкил этишни таклиф қиламан", — деган Бутунжаҳон ислом ошпазлик ассоциацияси президенти Таҳир Амирасланов.
“Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” маданий мерос ҳафталиги 7 июлга қадар давом этади.
@Falsafiy_satrlar
Хитойда ҳам иссиқ! Заводлар иши тўхтаб қолгани айтилмоқда
Bloomberg нашри Хитойда кучли жазирама кузатилаётгани, оқибатда уй ҳайвонлари нобуд бўлётгани ҳақида ёзмоқда. Натижада электр тармоқлари ишдан чиққан. Бу эса йирик заводлар ишини тўхтатиб қўйган. Май ойидаги Шанхайдаги иссиқ сўнгги 150 йилдаги рекордни янгилаган, дейилади хабарда.
@Falsafiy_satrlar
Кеча катта премьераси бўлган фильмнинг бугун телепремераси ҳам бўлади. Телеканаллардаги намойишлар билан шу ерда танишинг:
«Ўзбекистон» телеканали соат 18.50da
«Ёшлар» телеканали соат 19.30da
«Тошкент», "Маданият ва маърифат", "Дунё бўйлаб", «Маҳалла», "Ўзбекистон тарихи", «Кинотеатр», «Ренессанс» телеканалларида соат 19.00da
«Дастурхон» ва «БизТВ» телеканалларида соат 20.00da
«Зўр» ТВ соат 22.00da
«Севимли» ТВ соат 22.30da
«МЙ5» ТВ соат 22.45da
@Falsafiy_satrlar
Зўр суҳбат бўпти. Буни кўрмасангиз бўлмайди
https://youtu.be/V3_NEq_NYyw
Кулгуллектуал шоунинг байрам сони чиқди. Янгил йилни янги ва яхши лойиҳалар билан қарши олишнинг айни вақти👍
Шоуни шу ердан кўраверасизлар👉 https://youtu.be/15NVwolWfzo?t=1
ҚОЛОҚЛИК
Ислом мутафаккири Муҳаммад Имора айтади:
"Мажлислардан бирида илмонийлардан бири менга қараб истеҳзо билан деди:
–"Китобларингиздан шуни тушунаяпманки, сиз шариат аҳкомларини татбиқ қилишни ва 100 йил орқага қайтишни хоҳлар экансиз".
Мен дедим:
–"100 йил орқага қайтиш деганда султон Абдулҳамид дунёнинг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми?
–Ёки Европадаги қироллар Усмоний султон берган ваколат билан ҳукм қилган даврларни назарда тутаяпсизми?
–Ёки Усмонийлардан ҳам олдинроқда дунёни мўғул-татар зулмидан халос қилган Мамлуклар даврини назарда тутаяпсизми?
–Ёки улардан орқароқдаги Аббосийларнинг ер юзининг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми?
–Ёки улардан олдинроқ Умавийлар ёки Умар розиёллоҳу анҳу ер куррасининг ярмини бошқарган даврни айтаяпсизми?
–Ёки халифа Ҳорун ар-Рашид Рум подшоҳига: "Мўъминлар амири Ҳорун ар-Рашиддан Румнинг итига" деб мактуб ёзиб юрган пайтларни айтаяпсизми?
–Ёки Абдурраҳмон Дохил ўз қўшинлари билан Италия ва Францияни қамал қилган пайтларни назарда тутаяпсизми?
–Бу сиёсий томони...
Илмий томондан:
–Мусулмон олимларидан Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, ибн Рушд, ибн Холдунлар араблар ва ғарбликларга тиббиёт, доришунослик, ҳандаса, фалаккиёт ва шеърни таълим берган замонни айтаяпсизми?
Азизлик томондан:
–Кофир яҳудий биргина мусулмон аёлнинг рўмолини тортганида у аёл: "Во Муътасимоҳ!", деб додлади. Оғизма-оғиз бу гап халифа Муътасимнинг қулоғига етиб борди. Шунда Муътасим қўшини билан келиб яҳудийларни давлат чегарасидан чиқариб юборди. Бугун эса ислом диёрларида аёллар зўрланаяпди. Ҳокимлар масрур. Ўша даврни айтаяпсизми?
–Ёки мусулмонлар Европада биринчи унивеситетни очишди. Андалусда...
–Ўша пайтда арабча кийим барча университетларда урф эди. Уни битирувчилар кияр эди. Бугун ҳам ўша кийим ва тепаси текис шляпани битирувчилар кийишади. Шу шляпанинг тепасида бир пайтлар қуъонни қўйишган битирувчилар. Шуни назарда тутдингизми?
–Ёки Қоҳира дунёдаги энг гўзал шаҳар бўлган пайтларни айтаяпсизми?
–Ёки бир Ироқ динори 483 доллар бўлган пайтни айтаяпсизми?
–Ёки Европалик қочоқлар Искандариядан паноҳ топган, ёки Америка Мисрдан Европани очликдан қутқаришини сўраган пайтни айтаяпсизми?
Тушунтириб берарсиз...? ".
© Абдулқодир Полвонов
@Falsafiy_satrlar
Атеист Генри Вильсон айтади:
"Кечаси соат иккидан кейин яратувчининг борлигини инкор қилиб ёзган мақоламни тугатдим. Ухламоқчи бўлганимда яратувчи мени бирор нарса қилмасмикин деб, чироқни ўчиришдан қўрқдим".
@Falsafiy_satrlar
🎞Бир ўқитувчининг биринчи ва охирги иш куни. Ўқитувчи синфдаги 30 та ўқувчидан 30 хил "асар" яратиши мумкин...
📽Турк ижодкорлари томонидан олинган таъсирли видео ролик.
@Falsafiy_satrlar жамоаси юртимизда фаолият юритиб келаётган ўқитувчи ва мураббийларни 1-октябр Ўқитувчилар ва мураббийлар куни билан табриклайди.
@Falsafiy_satrlar 📚
Жамиятимизда энг кўп нотўғри талқин қилинадиган ва нотўғри тушуниладиган тушунча бу - секуляризм. Жамият турфа хил дунёқарашга эга инсонлардан ташкил топар экан, улар орасидаги муносабат маълум келишувлар асосида амалга ошади. Ўша келишувлар жамиятнинг барча ташкил қилувчилари учун умумий махраж вазифасини бажариши керак. Агар бу келишувлар бузилса, жамият шакллана олмайди. Оломон босқичида қолиб кетишга махкум. Секуляризм мана бу умумий махраж сифатида бугун ўз ишини қиляпти.
Бу мавзуда сизга ажойиб сухбатни маслаҳат бермоқчиман. Файласуф Хуршид Йўлдош, миллатимиз зиёлилари Сардор Салим ва Дилбар Хайдарова давлат ва жамият секуляризми хақида жуда осон тилда сухбат қуришган.
Агар машинада тинглаб кетиш учун сифатли контент қидираётган бўлсангиз, бундан яхшисини топиш қийин.
https://youtu.be/nCgMsj65NOU
"Vaqt borida shoh asarlarni o'qib qoling, aks holda, bunga ulgurmaysiz!"
G.Toro
@Falsafiy_satrlar
Порахўрдаги қулай шароит ҳеч бир ўғрида йўқ.
© Абдулла Қаҳҳор
@Falsafiy_satrlar
Халқаро майдондаги бугунимиз...
Ўтган ҳафта Тошкентда ўтказилган "Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат" халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги жорий ойнинг энг муҳим йирик тадбирларидан бири бўлди.
Ушбу ҳафталикка 60дан ортиқ мамлакатдан 500га яқин хорижлик меҳмонлар ташриф буюрган. Улар иштирокида 50дан ортиқ конференция, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилибди.
Бош мақсади — хорижий ва миллий экспертлар, мутахассислар ўртасида Янги Ўзбекистондаги демократик ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, мамлакатда вужудга келаётган мутлақо янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий макон ва муҳит каби устувор йўналишлар бўйича фикр алмашиш бўлган халқаро анжуман ўйлайманки, мақсадига етди. Чунки, танлаган мавзу ва муҳит ташриф буюрувчиларда илиқ таассурот қолдиргани кўриниб турибди.
@Falsafiy_satrlar
Халқаро ҳафталикда Жиззахда очилган зафарон етиштирувчи фирма ҳақида маълум қилинди
Халқаро ҳафталик меҳмони Италиянинг “Eych-Ti holding” компанияси президенти Роберто Туччи бугунги тадбирда Жиззахда очилган фирма ҳақида маълумот берди:
— Биз Жиззахда “шафран” ишлаб чиқариш технологияси фирмасини очдик. Ўзаро ҳамкорлигимиз фаол кетмоқда. Тажриба шуни кўрсатяптики, Ўзбекистон минтақасида янги инновацион технологиялар ва иқтисодий лойиҳаларга талаб катта.
Тошкентда ўтказилаётган халқаро ҳафталикда “қайноқ таклифлар”ни кўряпман. Италия Ўзбекистон билан ҳамкорликка доим тайёр.
@Falsafiy_satrlar
Тошкентда кўплаб тармоқларни ўзида жамлаган халқаро масштабдаги “Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда
Унда халқаро экспертларнинг Ўзбекистондаги турли соҳаларнинг тараққиёти ҳақидаги музокаралар ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Энг қувонарлиси, халқаро ҳамкорликдаги янги лойиҳалар учун таклифлар ва келишувлар билдирилмоқда. Хуллас, Янги Ўзбекистон тобора ривожланаётгани халқаро доирада эътироф этилмоқда.
@Falsafiy_satrlar
АҚШлик эксперт “Nexus Innovation Hub and Incubator” директори ва асосчиси Эрик Азулай инновацияларнинг бозорга чиқарилиши ҳақида:
— Ўзбекистонда кўплаб илмий-тадқиқот институтлари ва университетлари мавжуд. Ушбу ташкилотлар технологиялар трансферини рағбатлантирадиган ва осонлаштирадиган сиёсатга таяниши муҳимдир. Инновациялар ва технологиялар бозорга чиқарилмаса, улардан ҳеч кимга фойда келмайди.
@Falsafiy_satrlar
Тошкентда маданий тадбирлар ўтказилади
Бугундан миллий қадриятларимиз, тарихимиз, маданиятимиз ҳақида кўп гаплашамиз. Чунки маданий мерос ҳафталиги ўз ишини бошлади.
Ҳафта давомида пойтахтимиздаги музейларда Темурийлар даври маданий мероси, халқ амалий санъати дурдоналари, Ўзбекистонда сақланаётган Авангард санъати дурдоналари кўргазмалари ўтказилади. Шунингдек, маданият ва санъат мавзуларида конференция ва давра суҳбатлари, учрашув ва тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳафталик ташкилотчилари Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар.
@Falsafiy_satrlar
Абитуриентлар диққатига!
Самарқанд халқаро технология университети ҳужжатлар қабулини бошлади.
Батафсил маълумотлар ва ҳужжатларни қуйидаги ҳавола орқали (https://siut.uz/uz/admissions-uz) топширишингиз мумкин.
Сиз ўрта таълимни битирганлик ҳақидаги ҳужжатларни олгунингизга қадар ўзингиз таҳсил олаётган муассасанинг (мактаб, коллеж ёки лицей) битирувчиси эканлигингизни тасдиқловчи маълумотномани тизимга юклашингиз мумкин.
МУҲАНДИСЛИК:
⁃ "Геология ва геомуҳандислик";
⁃ "Кончилик иши";
⁃ "Кимё муҳандислиги";
⁃ “Нефть ва газ муҳандислиги";
⁃ "Ахборот технологиялари".
ТАДБИРКОРЛИК:
⁃ “Тадбиркорлик ва менежмент";
⁃ “Халқаро логистика".
ХИТОЙ ЭНEРГEТИКА ИНСТИТУТИ:
⁃ "Иссиқлик энергетикаси"(Хитой олий таълим дастурлари асосида).
КОРEЯ ТEХНОЛОГИЯСИ ВА МАДАНИЯТИ КОЛЛEЖИ:
⁃ “Яшил технологиялар" (қайта тикланадиган энергия манбалари)";
⁃ «Дизайн»;
⁃ "Рақамли иқтисодиёт".
Таълим инглиз тилида олиб борилади.
☎️ +99855 705-50-05
☎️+99897 575-48-29
"Ўзбек қизи" — уруш қаҳрамонлари ҳақида олинган навбатдаги фильм!
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган фильмда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ўзбек снайпер қизи ҳақида ҳикоя қилинади.
Акбар Бектурдиев режиссорлигида суратга олинган фильмнинг тасвирга олиш ишлари Беларус давлатида ҳам ўтказилган. Фильмда бош ролларни Айсенем Юсупова ва Йигитали Мамажоновлар ижро қилган.
Бугун Киночилар уйида шу фильмнинг илк катта премьераси бўлиб ўтди.
@Falsafiy_satrlar
Аномал совуқда актуал мавзу: «Свет» ўчмаслиги мумкин экан. Фақат термоядер энергетикасига ўтсак.
Нозим Сафари ўзининг Чақ-чақ подкастида астрофизик олим Пўлат Тожимуродов билан суҳбат қипти. Олимнинг айтиши бўйича илм-фан ютуғи билан жаа бошқа сайёраларни уриб туширмасагам қачондир бизда «свет» ўчмаслиги мумкин экан.
Агар уйда светингиз бўлса, шу подкастни охиригача кўринг, бошқа қизиқ мавзулар бўйича ҳам суҳбат бўлган: параллель оламлар, қора ва оқ туйнуклар, кузатувчи эффекти ва ҳоказо.
Мана линк: https://youtu.be/f_Ef5mG52Ko?t=2
@Falsafiy_satrlar
Мудофаа учун катта пул сарфлашдан олдин, инсонларга шундай ҳаёт даражасини яратиб бериш керакки, токи улар ўша ҳаётларини ҳимоя қилишни хоҳласинлар.
© Финляндия рахбари фельдмаршал Маннергейм.
@Falsafiy_satrlar
Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан!
- Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди.
- Беравер.
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер!
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер, дедим!
- Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз?
- Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас!! Энди саволингни бер!
- Бўлди, шайх, тушундим...!
@Falsafiy_satrlar
Avvalgidek salom-alik va hol-ahvol so‘ramayman. Shunchaki yaxshi ekanizga umid qilaman.
Umrning o‘z bo‘limlari bor. Men umrimning hali hanuz "hayrat" degan bo‘limidаman. Haligacha ko‘rgan va eshitganlarimdan hayratlanib yashayapman. Qachondir umrimning xulosa degan bo‘limiga kelsam barchasini yozaman...
Bu dunyodan orttirganlarimni bu dunyoga tashlab ketishim kerak. Dunyodan olganlarimiz dunyoniki, bizniki emas. Meni shu holimcha, shuncha yuk bilan ko‘mib ham bo‘lmasa kerak. Hech bir go‘ristonga sig‘mayman-ov!
Bu sahifani hali hamon kuzatayotgan bo‘lsangiz mendan ko‘p yozishimni kutmang! Axir o‘zim o‘zimdan hech narsa kutmayotgan vaqtlarda mendan nimadir kutishingiz noo‘rin!
Yozganlarimda imlo xatolar bo‘lsa bunga ham e'tibor bermang. Butun boshli hayotim xatolar ustiga qurilganda yoziqlardagi xatolarga e'tibor berishingiz ham insofdan emas..
Ohirgi vaqtlar juda ko‘p o‘yladim. Bu huddi dengizda cho‘kishga o‘xshaydi. Haqiqatni qancha ko‘p bilganing sari yuking shuncha og‘ir bo‘lib, chuquroq cho‘kaverasan. Qancha chuqurroq cho‘kkaning sari esa shuncha havo yetishmaydi.
Men boshimni urgan devorlar allaqochon qulab ketdi. Men esa hamon tikman.
Bu dunyoda yagona ishonganim - bu haqiqat. U albat qachondir o‘z so‘zni aytadi.
Hullas, men ijodga (agar avval yozganlarimni ijod deb bo‘lsa) qaytmadim. Shunchaki o‘zimga qaytdim!
Qaytish muborak!
@OqilToraqul
„Узукка кўз қўйгандек“ …
Ўзбекистон замонавий санъати, унинг халқаро миқиёсдаги имиджини шакллантиришда муҳим ресурс эканлигини англаган ҳолда ва ушбу ресурсдан самарали фойдаланиш йўлида бир гуруҳ зиёли Ватандошлар ташаббуси билан нодавлат нотижорат ташкилотини (ННТ) тузиш ғояси таклиф қилинган эди. Эзгу ниятлар билан туғилган бу фикрлар эндиликда амалга оша бошлади. 24 июнь куни ташаббускорлар кенгашининг Германиядаги илк учрашуви бўлиб ўтди. Йиғилишда ННТ таъсисчилари ва бошқаруви ҳайати шакллантирилди, шунингдек ташкилотга „UZUK e.V.“ номи берилди. Санъат билимдонлари ва ихлосмандлари томонидан кенгашда берилган таклифлар асосида, келжакда амалга оширилиши кўзда тутилган концепциялар шакллантирилди. Концепцияда илгари сурилган мақсадлар маданий ва эстетик қийматга эга бўлиб, ННТ Ўзбекистон замонавий санъатини ривожлантиришни олий мақсад қилиб белгилади.
"UZUK e.V." ташкилоти ижрочи директори вазифасига тарихчи Дилбар Ғаффорова тайинланди.
Боғланиш учун маълумотлар:
Дилбар Ғаффорова - Франкфурт Майн шаҳри, тел.: +491794295885, uzukcamuz@gmail.com
Матлюба Мустаева - Берлин шаҳри, тел.: +491741976160
Олима Набиева - Базель шаҳри (Швейцария), тел.: +41782140121
Холназар Омонов - Прага шаҳри (Чехия) тел.: +420775571858
Даврон Йўлдошев - АҚШ, тел.: +1305-304-9098
“Порахўр ўқитувчи ва шифокорларни асло кечирмайман!”
Марҳум домла Омонулла Мадаев, таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди.
📲 @Falsafiy_satrlar 📚