Тошлоқ ерда гул унмаганидек, қаттиқ қалбларга ҳам ҳикмат таъсир қилмайди! «Унванул баён» китобидан. Мурожаат учун: ✉️ @grossmeyster_bot
Киноижодкорлар маданият ва санъат аҳлига мурожаат йўллади
"Ренессанс" кино уйида Республика киноижодкорлари форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Маънавият ва маърифат кенгаши кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари маърузасида илгари сурилган вазифалар ижроси юзасидан қизғин мулоқот ва фикр алмашувлар бўлди. Форум иштирокчилари йиғилиш ниҳоясида Ўзбекистон киноижодкорларининг маданият ва санъат соҳаси вакилларига мурожаатини қабул қилдилар.
Унда кейинги йилларда маънавий-маърифий жараёнлар, жумладан кинематография тизимида амалга оширилган ишлар, қўлган киритилаётган ютуқлар, киночилар олдида турган мақсад ва вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги глобаллашув шароитида, ахборот маконида оммавий маданият, ахлоқсизликнинг турли кўринишлари халқимиз, айниқса ёшларимиз дунёқарашига жиддий таъсир қилиши мумкинлиги, бу мафкуравий курашларга қарши киноижодкорлар ҳам бирлашиб, курашиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Киноижодкорлар мамлакатимиз равнақи, Мустақиллигимизни авайлаб асраш, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва жипслигини сақлаш борасидаги якдил ҳаракат қилишлари хусусида фикрлар билдирилди.
Форумда 400 га яқин киноижодкорлар иштирок этди.
@Falsafiy_satrlar
…Янги йил!
Келавер қандай келсанг ҳам.
Кимлар етди сенга,
кимлар етмади..
Сен янги йўлдошсан,сен янги хамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам..!
Қулоғингга бир гап айтайми энди..
Кечаги ёшлигим эртакми энди!
Муҳаммад Юсуф
@Falsafiy_satrlar
Душманнинг энг катта ҳийласи — дўстлигидир!
Саъдий Шерозий
@Falsafiy_satrlar
Ношукрлик кучсизликнинг кўринишидир. Буюк одамлар ҳеч қачон ношукр бўлмайди.
Иоганн Волфганг Гёте
@Falsafiy_satrlar
Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама
Жалолиддин Румий
@Falsafiy_satrlar
Ўзбекистондаги энг энг энг зўр лойиҳанинг янги мавсумдаги илк сони эълон қилинди
https://www.youtube.com/watch?v=vBjgG-OCBkc&t=119s&pp=2AF3kAIB
👆🏻мана шу линкдан кириб Кулгилектуал шоунинг янги сонини томоша қилинг. Ишонинг, бу сафар ҳам мазза қиласиз!!!
Иштирокчилар ҳаммамиз билган Алишер Узоқов, Миршакар Файзуллаев ва яна ҳаммамиз билган актриса Маҳлиё Аскаралиева, юморист Расул Каримов🫡
Бу йилни бемалол кинога бағишланди дейиш мумкин. Янги фильмларнинг премьералари билан бирга, халқаро кинофестиваль бўлиб ўтди. Бундан ташқари вилоятларда машҳур актёр, актрисалар билан Кинокарвон тадбирлари ҳам ташкил этилди.
Бу йилнинг сўнгги Кинокарвон тадбирлари Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 15 августдан 15 сентябрга қадар «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлигида ўтказилди. Расмлардан ҳам кўриш мумкинки, бу одамларни кайфиятини кўтарган ва улар юлдузлар билан учрашувдан ҳамда кинонамойишлардан завқ олган.
@Falsafiy_satrlar
"Китоб мен учун бир бошпана эди. Уларда яшадим. Ва ундаги инсонларни ташқаридагилардан кўпроқ севдим."
Жемил Мерич, ёзувчи ва таржимон
@Falsafiy_satrlar
Ишласанг, пулга эҳтиёжинг йўқдай ишла. Севсанг, ҳеч қачон озор кўрмагандай сев. Ўйнасанг, ҳеч ким томоша қилмаётгандек ўйна.
Сетчел Пейж, бейсболист
@Falsafiy_satrlar
iticket.uz чипта сотиб олиш учун энг ишончли манба. Jah Khalib'нинг концерти буни яна бир бор исботлади. Концертга киришдаги хунук ҳолатни ҳамма кўрган бўлса керак. Ур-йиқит билан концертга киришдан ташқари чипталар сохталаштирилган. ITICKET.UZ компанияси ўзининг ижтимоий тармоқларида расмий муносабат билдирибди.
"Бўлиб ўтган ушбу хунук воқеадан афсусда эканлигимизни билдирамиз ва тадбир ташкилотчиси номидан шуни таъкидлаб ўтамизки, Жаҳ Кҳалиб концертига расмий манбадан ёки iticket.uz кассасидан чипта сотиб олган, лекин концертга кира олмаган ҳар бир кишига чипта учун тўланган маблағ қайтариб берилади." — деган компания.
ITICKET.UZ концертлар ташкилотчиси эмас, компания фақат чипталарнинг амал қилиш муддати ва харидорларнинг маблағлари учун жавобгардир. Буни компания ўз муносабатида айтган мен ҳам айтаман! "Кўча чиптачилари"га ҳеч қачон ишонманг!
ITICKET.UZ компаниясининг расмий муносабати шу ерда 👉🏻 https://www.instagram.com/p/C0JN1e1Nsis/?igshid=ZWI2YzEzYmMxYg==
@Falsafiy_satrlar
"Пробкада қолиб кетдим!", "Пробка экан озгина кутиб туринг" деган шунга ўхшаш гапларни деярли ҳар куни эшитамиз ёки ўзимиз айтамиз
Хуллас мана шу линкда бизнинг муаммомиз кўтарилган👉🏻 https://youtu.be/Tnd5bY4B5cU?si=i5yhNI6dh6Pk_0qE
Унда мана шу саволларга жавоблар бор: Ўзбекистон тирбандликларга қарши қандай курашмоқда? Аслида тирбандликлар қандай бартараф қилинади? Бизни ҳайдовчилар агрессив ва маданияцизми? Тошкент шаҳри ким учун мўлжалланган? Нега бошқа вилоятларда жамоат транспорти йўқ? Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари нега бир хил ва ортда қолмоқда? Шаҳар ичида атракционли парклар бўлиши тўғрими?
@Falsafiy_satrlar
Яқинда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти томонидан навбатдаги халқаро конгресс бўлиб ўтган эди. Қурултойчилар конгресс сенсациялари ҳақида кўришли подкаст тайёрлашибди
👉🏻 https://youtu.be/KWhiCg_8KU8?si=IhTcMjbVHneujFfm
Унда меҳмон сифатида иштирок этган Рустам Жабборов Ўзбекистон маданий меросининг жаҳон тўпламларидаги намуналари ҳақида гапирган. Хўп, маданий меросимиз ҳақида биз билмаган яна нималар бор экан!? Подкастнинг бу галги сони сиз учун ҳам биз учун ҳам жуда кўришли бўлган. Бу олимлар билан кетган бир ярим соат вақтингизга ачинмайсиз!
@Falsafiy_satrlar
«Агар ҳамма одамлар бир - бирига асл юзини очиб берса борми, бу дунёни чанг тўзон қоплайди...»
Антон Чехов
@Falsafiy_satrlar
🚫 Оч қолиш бўкиб ейишдан кўра яхшироқдир.
© Умар Ҳайём
@Falsafiy_satrlar
Юрт-ку ўзимизники бўлди, аммо, одамлар бегоналашиб кетди...
© Маҳатма Ганди
@Falsafiy_satrlar
Яхшилик жазосиз қолмайди...
Маҳмуд Саъдий
@Falsafiy_satrlar
Тошкентда Туркий тилли давлатлар Киночилар уюшмаси ташкил этилди
«Ренессанс» кино уйида Туркий тилли мамлакатлар киночиларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Туркий тилли давлатлар Киночилар уюшмаси ташкил этилгани эълон қилинди. Туркий тилли давлатлар киночилари уюшмаси ташкилотининг штаб-квартираси Тошкент шаҳри деб белгиланди. Ушбу нуфузли ташкилотга иттифоқдошларнинг якдил қарори билан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов раис этиб сайланди.
@Falsafiy_satrlar
Самарқанд халқаро аэропорти, Халқаро аэропортлар Кенгашининг (Airports Council International, ACI Europe) Европа бўлинмаси рейтингида йўловчи оқими ўсиши бўйича Европанинг энг йирик 5 аэропорти қаторига кирди.
Шу жойда маълумот бераман кетаман. Самарқанддан тел-Авив, Урумчи, Жидда, Қувайт, Измир, Минералний Води, Уфа, Самара ва Урганч шаҳарларга биринчи бор авиақатновлар очилди. Йил бошидан буён Самарқанддан 7та маҳаллий ва 20та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилмоқда экан.
@Falsafiy_satrlar
Saneg компаниясининг нефть-газ мажмуасини декарбонизация қилиш бўйича лойиҳасининг босқичи якун топди
Ўзбекистоннинг етакчи нефть-газ компанияси “Sanoat Energetika Guruhi” ХК МЧЖ (Saneg) шу кунларда нефть ва газ қазиб олиш инфратузилмаси объектларини техник модернизация қилиш босқичини якунлади. Лойиҳа натижасида чиқиндиларни атроф-муҳитга зарари сезиларли даражада камайиши кузатилади. Декарбонизация лойиҳаси оқиб кетишни аниқлаш ва бартараф қилиш (LDAR) бўйича илғор усуллардан фойдаланилган ҳолда, VEMA S.A. (Швейцария) ва ICA-Finance AS (Норвегия) компаниялари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди.
Декарбонизация лойиҳаси йилига 83 000 тоннадан ортиқ карбонат ангидрид зарарини сезиларли ва қайтмайдиган даражада камайишига олиб келади. Натижада 20 000 га яқин автомобиллардан чиқаётган зарар бартараф қилинади. Бундан ташқари, Saneg лойиҳаси чиқиндиларни мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш имконини беради.
VEMA S.A. компанияси иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва муқобил энергия технологияларини жорий қилишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқишда 25 йилдан ортиқ тажрибага эгадир. ICA-Finance AS 15 йилдан бери углерод бирликларини ҳаёт айланиши бўйича МЧР и UERs лойиҳаларини миллий ва нодавлат нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорликда фаолият юритувчи компаниядир.
LDAR лойиҳаси доирасида томонлар метан оқишини аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида “Sanoat Energetika Guruhi” ХК МЧЖ компаниясининг кадастрини тўлиқ таҳлил қилишди. Натижада ҳар йили 3,6 миллион куб метрдан ортиқ тикланадиган метан (CH4) олиниш бошланди. Энди бу метан лойиҳа майдонида ишлатилади, ёки маҳаллий бозорда истеъмолчиларга таклиф қилинади. Ҳозирги кунда компаниялар йилига 100 миллион кубометр метанни қисқартириш бўйича яна тўртта лойиҳа устида ишламоқдалар.
👉 @Falsafiy_satrlar
Кун кўриш керак эмас, яшаш керак!
Маҳмуд Саъдий
@Falsafiy_satrlar
Нега япон юз йил яшар?
Нега япон юз йил яшару
Ўзбек бунча ёшга бормайди?
Чунки япон биздек қоронғу
Саҳар туриб ошга бормайди.
Таъзияда эл кўзи учун
Минг кишилик зиёфат қурмас.
Ҳайити йўқ, бел боғлаб уч кун
Шамдай қотиб кўчада турмас
Гарчи биздан юз бор фаровон,
Гарчи биздан юз карра тўқдир.
Тўй харжида юзта бой япон
Бир камбағал ўзбекча йўқдир.
Бу сўзимни японга айтсам
Деди баттар қисиб кўзини:
—Япон бундоқ яшолмас ҳеч ҳам,
—Харакири қилар ўзини.
Эркин Воҳидов
@Falsafiy_satrlar
Navoiy viloyati hokimi Normat Tursunov ochiqlik siyosati yo'lida blogerlar bilan hamkorlik qilish kerakligini aytibdi. Hokim bu muammolarning yechimiga yordam berishini alohida urg'ulagan
@Falsafiy_satrlar
Дунёда икки тоифа одам бор: меҳнат қиладиганлар ва раҳмат эшитадиганлар. Сиз биринчи тоифадан бўлишга ҳаракат қилинг, чунки у ерда рақобатчи кам
ИНДИРА ГАНДИ, сиёсатчи
@Falsafiy_satrlar
IT мутахассиси бўлиш орзусидаги 18 ёшдан ошган ёшлар учун бепул ўқиш имконияти берилади
Самарқанддаги School 21 дастурлаш мактаби учун қабул бошланди. Интенсив босқичдан ўтган тингловчилар учун ҳақиқий 2 йиллик бепул таълим бошланади. Ўқиш учун рўйхатдан ўтиш, талаблар ва бошқа маълумотлар билан мактаб сайти 👉🏻 https://21-school.uz/ орқали танишинг. Мактабда ўқиш Peer-to-peer методикаси асосида олиб борилар экан. Яъни маърузачилар, баҳоларсиз ва маърузаларсиз ўқитиш.
IT'чилар учун бу жуда яхши имконият. Қўлдан бой берманг!
@Falsafiy_satrlar
Kulgulektual shou || Bugun Sahnada!
Uni uzoq kutdik, vanihoyat u ham qaytdi...
Eng sevimli va qizg‘in formatlardan biri bo‘lgan ushbu shouni endilikda siz jonli tomosha qilishingiz mumkin!
Mazza qiling!
1-seans uchun chiptalar
2-seans uchun chiptalar
Бир жуфт пайпоқ
Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: «Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».
Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».
Рашод Нури Гунтегин
@Falsafiy_satrlar
Марк Твен ёшлигида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:
«Ёшлигимда жуда камбағал эдик. Мен нимжон ва кучсиз эдим. Устозимиз тозаликка қаттиқ эътибор берарди. Ким сиёҳдонидан сиёҳ тўкиб юборса, унга икки жазодан бирини қўлларди — бири уриш бўлса, иккинчиси бир доллар жарима.
Мен сиёҳдонни жуда эҳтиёт қилардим. Чунки отамнинг қўли калта ва у ошиқча доллар бера олмайди, шунингдек ўзим ҳам устознинг калтагига дош бера олмайман. Лекин бир куни барибир сиёҳ партага тўкилиб кетди. Устоз менга ўқрайиб қаради. Эртага мени нима кутиб турганини билдириб бошим билан устозга ишора қилдим.
Кечқурун отамга бўлган воқеани айтиб бердим. Отамнинг кўнгли юмшаб кетди ва устоз калтагидан қутилиб қолиш учун бир доллар берди. Эртасига долларни беришга кўзим қиймай, устознинг калтагига бир амаллаб чидадим. Пешона терим билан ишлаб топган биринчи долларимга шу тарзда эришганман».
@Falsafiy_satrlar
#iqtibos
Shunday odamlarni axtaringki, ular bilan suhbat qilmoq yaxshi kitob oʻqimoqqa barobar boʻlsin. Shunday kitoblarni axtaringki, mutolaasi faylasuflar suhbatiga teng boʻlsin.
✍️ A. H. Baxmanyor
@Falsafiy_satrlar
Бир ярани даволаш учун уни қашишни тўхтатиш керак
Бразилиялик ёзувчи Пауло Коэльо
@Falsafiy_satrlar
Бўридай ғажирдим бюрократизмни,
Ҳар хил мандатларга йўқ менда ихлос.
Қоғозбозликни йўқ кўргани кўзим,
Қуриб кетмайдими ҳар қандай қоғоз…
© Маяковский
@Falsafiy_satrlar