falsafiy_satrlar | Unsorted

Telegram-канал falsafiy_satrlar - Фалсафий сатрлар

3287

Тошлоқ ерда гул унмаганидек, қаттиқ қалбларга ҳам ҳикмат таъсир қилмайди! «Унванул баён» китобидан. Мурожаат учун: ✉️ @grossmeyster_bot

Subscribe to a channel

Фалсафий сатрлар

Қадим Ҳиндистонда кекса фил бор экан, занжирбанд фил юз йил давомида қозиқ атрофида айланибди. Оқибатда занжир ейилиб, узилибди. Шундан кейин ҳам фил маромини бузмасдан узилган занжирни судраб қозиқ атрофида яна юз йил айланган экан...

Абдулла Қаҳҳор

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Бугуннинг мавзуси

👉 @Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Болалар болалар учун...ёхуд "ўйинчоқ отиш" маросими

Ҳумо Аренада «Мишкопад» хайрия тадбири ўтказилди. Бу тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, болалар болалар учун совға улашади.

Бу маросим асосан хоккей ўйинининг рамзи ҳисобланади. Бир неча йиллардан буён Ўзбекистонда ҳам ўтказиб келинаётган ушбу тадбирда болалар ўзлари билан хоккей ўйинига юмшоқ ўйинчоқлар олиб келади ва ўйин тугаши билан майдонга отишади.

Бу йил 9 февраль куни ўзбек хоккей жамоасининг «Актобе» жамоаси билан учрашув якунида ҳам беш мингдан ортиқ томошабинлар биргаликда музга 1 300 та ўйинчоқ ташладилар. Йиғилган барча ўйинчоқлар «Ишонч» хайрия жамғармасига топширилади ва у ердан бутун республика бўйлаб бошқа болаларга тарқатилади.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Бўлмаётган бўлса, зўрлама. Ё хаёлларинг паришон бўлади, ёки қалбинг. Унутган киши каби бўл. Чунки гўзал нарсалар ҳеч кутмаган онингда ҳақиқатга айланади

Жалолиддин Румий


@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Сиз илмга бор-йўғингизни бермагунингизча, у сизга бирор нарса бермайди

Имом Ғаззолий


@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Китобхон болаларга 8 тавсия

1. Кунига бир соатни китоб ўқиш учун ажратинг. Бунда давомийлик муҳим аҳамиятга эга. Ўзингизга ҳар куни камида бир соат китоб ўқишни вазифа қилиб олинг. Шу тарзда китоб ўқиш тезлигингиз мунтазам ошиб боради. Секин-аста кунлик китоб ўқиш соатини ҳам ошириб бориш мумкин.

2. Ўзингизга ёқадиган қулай жойда мутолаа қилинг. Ётиб ўқимасликка ҳаракат қилинг — кўзингиз чарчайди. Китобни кўзингиздан 30-40 см узоқликда, 45° бурчак остида ўқинг. Ёруғлик чап тарафдан тушгани маъқул, муҳими етарли даражада бўлсин. Китоб танлашда матннинг ҳажми, шрифти сизга қулай эканига эътибор қаратинг.

3. Мутолаага энг қулай вақтни танлай билинг. Ухлашдан аввал китоб ўқиш тавсия қилинмайди — кун давомида турли ахборотларни қайта ишлаган миянгиз кечқурун бироз толиқиши ва маълумотни яхши қабул қилмаслиги мумкин. Эрта тонгдаги мутолаа эса жуда фойдали — яхши дам олган миянгиз ахборотларни осон қайта ишлайди ва узоқ вақт эслаб қолади.

4. Китобдан олган энг яхши фикр ва фактларни қайд этиб боринг. Баъзилар бунда китобнинг ўзига чизиш ёки бўяшдан фойдаланади. Ундай қилманг — сиздан кейин ҳам биров ўқиши мумкин. Алоҳида дафтар тутиб, унга ёзиб борсангиз фойдалироқ. Мутолаадан сўнг китобдан олган хулосаларингизни ҳам қайд этинг.

5. Қўлингизга тушган ҳар қандай китобни ҳам ўқийверманг. Китобни танлай билишни ўрганинг. Аввало ота-онангиз, устозларингиздан китоб тавсияларини олинг. Ёшингизга мос, сизга қайси бири фойдали эканини улар яхшироқ билишади. Тавсиялар асосида ўқишингиз керак бўлган китоблар рўйхатини тузиб олинг. Режа асосида мутолаа қилинг.

6. “Тўғри ўқиш” бу тез ўқиб тугатиш дегани эмас. Муҳими — тушуниб ўқиш. Китоб ўқиш салмоғи унинг бетлари сони билан эмас, қанчалик тушунганингиз билан ўлчанади. Китобдаги тушунарсиз сўз ва жумлалар маъноларини билиш учун луғат ва энциклопедиялар титкилашдан эринманг ёки яқинларингиздан сўранг.

7. Ҳадеб бир хил мавзу ва жанрдаги китобларни ўқийверманг. Бир марта саргузашт қисса ўқисангиз, кейинги сафар тарихий асар ўқинг. Илмий адабиётлар, ахлоқий китоблар, психологик қўлланмалар ҳам фойдали. Имкон борича турли мавзулардаги китобларни мутолаа қилинг — дунёқарашингиз кенгаяди.

8. Китоб ёқмаса — ўқиманг. Аввало китобнинг мундарижаси билан танишинг. Агар китоб илмий-оммабоп бўлса, олдин ўзингизга ёққан мавзуларни ўқинг. Китоб ёқмадими, миянгиз қабул қилмаяптими, чарчадингизми — давом эттирманг. Танаффус қилинг. Истасангиз овоз чиқариб ўқинг. Ёқтирмаган китобингизни ўзингизни мажбурлаб тамомлашингиз керак эмас. Муҳими — ўзингизга фойдали ва тушунарли китобдан завқ олиш.

Давронбек Тожиалиев, Ziyouz.com кутубхонаси асосчиси

2021 йили чоп этилган 3-синфлар учун “Она тили ва ўқиш саводхонлиги” дарслигидан

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Бугун 25 январь — Халқаро талабалар куни! @falsafiy_satrlar телеграм канали талабаларнинг йўналишидан келиб чиқиб, қуйидаги фильмларни томоша қилишни тавсия қилади:

✔️Тилшунослик йўналишида таълим олаётган талабалар учун — "Қиролнинг нутқи" ("Король говорит")

✔️ Иқтисод йўналиши учун — "Ички иш" ("Внутренняя работа")

✔️Бизнес талабалари учун — "Энрон: Хонадаги энг ақлли болалар" ("Энрон: самые умные парни в комнате")

✔️Математиклар учун — "Куб"

✔️Гуманитар йўналишда ўқиётганлар учун — "Қамчи" ("Хлыст")

✔️Спорт йўналишида таҳсил олаётган талабалари учун — "Биз шоҳ бўлганимизда" ("Когда мы были королями")

✔️Психологлар учун — "Молчание ягнят"

✔️Тарихга қизиқувчи талабалар учун — "Елизавета"

✔️Информатиклар учун — "Тақлид ўйини" ("Игра в имитацию")

✔️Физиклар учун — "Ажойиб ақл" ("Игры разума")

Маълумотларга кўра, ушбу фильмлар талабаларнинг келажакда ўз соҳасини севиши ҳамда яхши мутахассис бўлишида мотивация бериши таъкидланади.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Ўқима деманг, ўқи денг!

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Shaxmat bo'yicha jahon chempioni Nodirbek Abdusattorovning otasi Mehmon tv kanalining navbatdagi mehmoni bo'ldi. Fazliddin Ochilov suhbat davomida o'g'liga Rossiyadan taklif qilingan 2 xonalik uy, farzandining 190 000$lik daromadi hamda Nodirbekdek farzandi bo'lishini istagan ota-onalar nima qilishi kerakligi haqida tavsiyalar berdi

Intervyuni to'liq shu havola orqali tomosha qiling👉 https://youtu.be/4T5R0UkqZsI

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Бир-бирингизни ҳозир севинг, чунки бошқа ҳаёт берилмайди

Умар Хайём

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Устоз-муаллимсиз қолганда замон?
Нодонликдан қаро бўларди замон.


Абдураҳмон Жомий

Бугун 17 январь — Халқаро устозлар куни


@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Истеъдодсиз бола бўлмайди, эътиборсиз ота-оналар бор, холос!

"Истеъдод" ижтимоий ролиги,
режиссёр Шокир Холиқов


@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Жаҳон тиббиётининг намунавий стандартларини қўллаш, шунингдек, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш мақсадида Tashkent International Medical Center (TIMC) кўп тармоқли тиббиёт марказининг операцион бошқарувига дунёга машҳур Acibadem клиникалар тармоғи (Туркия) жалб қилинди.

Ҳамкорлик бўйича шартнома 2023 йил декабрь ойида TIMC муассиси Бахтиёр Фазылов ва ACIBADEM Healthcare Group асосчиси Мехмет Али Айдинлар ўртасида имзоланди.

Муассислар билан бўлган учрашувда клиника негизида қўшма тиббиёт университетини ташкил қилиш тўғрисида келишувлар муҳокама қилиниб, талабалар замонавий симуляция марказлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда илғор ўқув дастурлари асосида таълим оладилар.

ТИМC клиникаси ACIBADEM Healthcare Group билан ҳамкорликни танлагани бежизга эмас. Чунки ушбу тиббий ташкилот дунёдаги иккинчи йирик тиббиёт муассасалари тармоғининг бири ҳисобланиб, Туркиянинг ўзида тиббий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида етакчилардан биридир.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

BUGUN BIZDA!!! Uyat bo'lsa ham aytaman

Bekzod Karimovich, Ozod Shukrulloyev, Islom Karimov, Rasul 24 va Nozim Safari ishtirokida sizga mazza qilib kulish imkonini beradigan improvizatsion shou!

Mazza Qiling!!!

Chiptalar shu yerda

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, муваффақиятларга қобилиятлардан кўра кўпроқ тиришқоқлик билан эришилади.
Ўз ишига жон-у жаҳдини бериб ишлаган инсон албатта ғолиб бўлади.


Томас Фауэлл Бакстон

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Xotini bor erkakni yo'ldan ozdira olasiz, ma'shuqasi bor erkakni yo'ldan ozdira olasiz, lekin sevgan ayoli bor erkakni yo'ldan ozdira olmaysiz!

Umar Xayyom

👉 @Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

БОБУР СИРҒА ТАҚҚАНМИ?

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам шоир ва олим, давлат ва жамоат арбоби сифатида ўзидан бебаҳо маънавий мерос қолдирди.

У XV асрнинг охири — XVI асрнинг биринчи ярмидаги Мовароуннаҳр, Хуросон ва Ҳиндистоннинг сиёсий ва маданий ҳаётига оид муҳим тарихий манба саналган «Бобурнома» номли машҳур асарини ёзган. Асар жуда катта тарихий ва адабий аҳамиятга эга бўлиб, асарда у борган мамлакатларнинг тарихи, турмуш тарзи, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ҳақида ҳам муҳим маълумотлар берилган ва бу ўз ўрнида унинг қизиқишлар доирасининг кенглигини ҳам акс эттиради. «Бобурнома» Бобурийлар давридаёқ форс тилига таржима қилинган ва ҳинд миниатюрасининг энг яхши усталари томонидан расмлар билан безатилган.

Ҳозиргача Бобурнинг ҳаётлик даврида ишланган портрет суратлари бор-йўқлиги номаълум. Бобур сиймосини биз ҳаммамизга маълум бўлган қизил саллада, боғда мутолаа билан машғул ҳолати акс этган миниатюра орқали тасаввур қиламиз. Ушбу миниатюра айни пайтда Лондон кутубхонасида сақланади.

Портрет 1610-1615 йиллар оралиғида Бобурнинг невараси Жаҳонгир даврида яратилган. Суратда Бобур Мирзо боғда, ариқ бўйида курси устида ўтирибди. У мутолаага берилган, бир оёғининг пойабзали ечилиб, иккинчи оёғининг устига қўйилган ҳолати тасвирга ҳаётий самимийлик бахш этади.

Бобур XVII асрдаги Марказий Осиё-Ҳиндистон анъаналарига мос тасвирланган. Шоҳ эгнидаги қизил яктак устидан сарғиш тусли камзул кийган. Камзулда бир қанча оҳулар тасвири бор. Бошига сариқ тусли йўл-йўл салла ўраган, салланинг тепа қисмига ҳукмронлик ва зодагонлик рамзи бўлган укпар (қарқара пати бўлиши мумкин) қадалган.

Кўпчиликнинг бу расм Бобурнинг айнан шиа мазҳабидаги қизилбошлар салласида тасвирланган деган фикрига қўшилиш қийин. Маълумки, Бобур Шайбонийхонга қарши кураш пайтлари 1510 йилда Сафавийлар ҳукмдори Шоҳ Исмоил I нинг ёрдамига таянган, унинг шиа оқими рамзи ҳисобланган ўн икки ўрамли салласини қабул қилган. Бу аҳоли ўртасида Бобур сунний эътиқодидан воз кечиб, шиаликни қабул қилди, деган хато тушунчалар шаклланишига олиб келган. Натижада, халқнинг норозилиги сабабли Бобур Мовароуннаҳрни тарк этиб, Афғонистон орқали Ҳиндистонга йўл олган ва у ерда марказлашган давлат барпо этган.

Аммо, сувратдаги салла қизилбош ҳукмдорларига тегишли эмас. Чунки, сафавийлар давридаги қизибошларнинг бош кийимларига эътибор қаратсак, улар Бобурдан фарқли тарзда қизил рангли салла ва “тожи Ҳайдарий” деб аталган узунчоқ кулоҳ кийганларини кўрамиз. Шоҳ Исмоил Сафавийнинг ўзи ҳам тўртбурчак нақшли махсус салла ўраган.

Суратда ҳукмдорнинг қулоғидаги сирға кишининг эътиборини тортади. Чунки, ўрта асрларда, Мовароуннаҳр ва Хуросонда туркий ҳукмдорлар сирға тақишгани ҳақида маълумотлар учрамайди. Бу сурат Бобур вафотидан тахминан бир аср кейин чизилганини ҳисобга олсак, бу даврда ҳинд миниатюраларида сирға таққан ҳукмрдорлар тасвири кенг тарқалган.

Аслида сирға тақиш қадимги туркийларга хос одат саналган. Хусусан, Панжакентдан топилган деворий суратларда туркий қиёфали жангчилар сирға билан тасвирланганини кўрамиз. 1155-1230 йилларда Кавказда, Абхазия ҳудудида ҳукмронликлар Бештегинлар сулоласини ҳам “сирғали ҳукмдорлар” деб аташган. Улар Салжуқийларга тобелик рамзи ўлароқ ҳар доим қулоғига сирға таққан. Дастлаб Салжуқийлар давлатидан ажралиб чиққан Бештегин авлодлари кейинчалик мўғуллар босқини натижасида тор-мор этилган.

Бобурнинг кейинги авлодлари – Жаҳонгир, Акбар, Аврангзебнинг миниатюраларида ҳам улар қулоғида сирға билан тасвирланганини кўрамиз. Номаълум мусаввир ушбу анъанага хос равишда Бобурни ҳам шу кўринишда тасвирлаган бўлиши мумкин.

Миниатюрада Бобур юз тузилишида барча темурийларга хос синчков, хиёл қисиқ кўзлар, сийрак соқол, думалоқ, оқ-сариқдан келган юз, ингичка қошлар кўзга ташланади. Бу кўриниш Бобур ҳақидаги замондошларининг таърифларига мос келади. Дарҳақиқат, Бобурнинг худди шундай қиёфаси Британия музейида сақланаётган, «Бобурнома» қўлёзмаларини безаб турган бошқа кўплаб миниатюраларда ҳам учрайди.


Рустам Жабборов


@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Яхшилик қил, жаҳон яхшилик олсин
Яхшилар бошига яхшилик солсин.
Мол-дунё барчадан, сендан ҳам қолур
Яхшиси мол эмас, яхшилик қолсин!


Абдураҳмон Жомий

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Бахтсизлик ҳам меҳмон. У ҳадемай ўрнини бахтга бўшатиб беради

Тоҳир Малик

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама

Жалолиддин Румий


@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Самовий жисмлар ҳаракатини ҳисоблай олдим, лекин оломоннинг ақлдан озишини эмас

Исаак Ньютон

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Аёл кишига кўп нарса керак эмас. Жиндай диққат-эътибор бўлса, дунёдаги ғам-у кулфат ёпирилиб келса ҳам чидайди

Шароф Бошбеков, "Тақдир эшиги"


@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Қиз берсанг, отасига қараб бер,
Қиз олсанг, онасига қараб ол.


Ўзбек халқ мақоли


Бугун 24 январь бутун дунёда Қизлар куни нишонланмоқда

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Bugun va ertaga dam olish! Eng yaxshi videokontentlarni tomosha qilishning ayni vaqti. Kulgilektualshouning yangi sonini sizga tavsiya qilamiz!

Mana shu yerdan ajoyib shouning navbatdagi sonini ko'ring👉 https://youtu.be/uQ9_eyDJAIk?si=vEeY3DsvbMODKhk1

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва-дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур.

Маҳмудхўжа Беҳбудий
«Ойна» журнали, 1915 йил

Бугун 19 январь — Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Меҳрибонлик — карлар эшитадиган, кўрлар кўрадиган нарсадир...

Марк Твен

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Мамлакатдаги энг ёш университетлардан бири SIUT Ўзбекистондаги энг талабгор университетлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади

Scienceweb (Scienceweb.uz) талқинига кўра, 2023 йил оҳирида SIUT Ўзбекистон университетлари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллади. Танлов мезонлари сифатида университетларда ва тадқиқот марказларида ишлайдиган олимларнинг умумий ўртача H-INDEX даражаси, шунингдек, уларнинг Scopus, Web of Science, Google Scholar каби маълумотлар базаларида индексланган илмий нашрларда чоп этилган тадқиқотлари билан боғлиқ ҳаволалар сони қараб тайинланган.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Инсон боласи дунёни забт этади, аммо оғзини забт эта олмайди

Жалолиддин Румий

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Кимга қаср етмас, кимга мол-дунё,
Менга эса ҳаво етмайди, холос.

Муҳаммад Юсуф

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Ҳаракат қилган одам йўлини топади, ҳаракат қилмаган баҳона қидиради

Суқрот


@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…
Subscribe to a channel