Президентимиз томонидан имзоланган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунидаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, унинг ҳудудлардаги ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармасида анжуман бўлиб ўтди.
@fargonakadastr
📌 Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон тумани Чек-Жалоер МФЙ ҳудудидаги фермерга қарашли 3 гектар суғориладиган унумдор ерлар (лицей боғи олдида жойлашган) сотилмоқда. Унумдор ернинг пуллаб юборилиши қонунга зид эмасми? Ваколатли идоралар ҳолатни ўрганса яхши бўларди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан ўтказилган ўрганиш маълумоти
🔷 Мазкур мурожаат Кадастр агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси Риштон туман бўлими мутахассислари томонидан жойида ўрганиб чиқилди.
🔸 Аниқланишича, мурожаатда кўрсатилган ер майдони Риштон тумани С.Ражабов ММТП қишлоқ хўжалиги харитасида 344-контур билан кўрсатилган бўлиб, қайдномага кўра контурнинг умумий 2,72 гектар, шундан экин ер майдони 2,59 гектарни ташкил этган.
🔸 Риштон туман ҳокимининг 20.11.2015 йилдаги 1170/4-сонли қарори билан танлов ғолиби Ж.Хамроқуловга (“ROSHIDON AGRO FAYZ” фермер хўжалиги) жами 11,76 гектар, шундан 9,96 гектар экин ер майдони, шу жумладан 344-контурдаги умумий 2,72 гектар, шундан 2,59 гектар экин ер майдони сабзавотчилик йўналишида узоқ муддатли ижарага ажратиб берилган.
🔸Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан берган топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2005 йилдаги “Шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-165-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманида яшовчи фуқароларга тегишли уй-жойлар давлат эҳтиёжи учун олинганлигини инобатга олиб, ушбу фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, “Ер кодекси” нинг 6, 86 ва 87-моддаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 911-сонли қарорига асосан Риштон тумани ҳокимининг 14.02.2020 йилдаги 218-сонли қарори билан “ROSHIDON AGRO FAYZ” фермер хўжалигининг 344-контурдаги 2,50 гектар ер майдони захирага олинган.
🔹“ROSHIDON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалиги раҳбари Ж.Хамрақулов билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги косиссия ўртасида тузилган 27.01.2020 йилдаги келишув битимига асосан ҳамда Ж.Хамрақуловнинг туман ҳокимлигида рўйхатга олинган аризасини инобатга олиб мурожаатда кўрсатиб ўтилган Риштон тумани С.Ражабов ММТП ҳудудида жойлашган “ROSHODON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалиги ҳисобида бўлган, 344-дала контурида жойлашган, жами 2,50 гектар ер майдони шундан экин ер майдони 2,50 гектар ер майдони Риштон туман ҳокимининг 2020 йил 14-феврал кунги 218-сонли қарорига асосан туман ҳокимлигши захирасига қайтарилган.
🔺 Юқорида Риштон тумани С.Ражабов ММТП ҳудудида жойлашган “ROSHODON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалигидан туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ер майдонлари Риштон туман ҳокимининг 2020 йил 28-февраль кунги “Ер участкалари Давлат эҳтиёжи учун олинаётган фуқароларга якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисида”ги 269-сонли қарорига асосан 34 нафар фуқарога ажратиб беилганлиги аниқланди.
🏢 Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси матбуот хизмати
"Ҳаёт шундайки, мен ҳар бир вилоятга раҳбар бўла оладиган одамни тўрт-беш йил олдин тайёрлашга мажбурман. Шавкат Абдуразоқов Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлган, Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири, вазир бўлиб ишлаган. Наманганнинг шароитини, халқнинг дардини, Тошкентдаги кабинетлар эшигини қандай очишни, масалани қандай ҳал қилишни билади"
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
2020 йилда геодезия ва картография соҳасида қандай ишлар амалга оширилди?
Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия va картография бошқармаси бошлиғи Эргешов Ихтияр Маккамбаевич сўзлаб берди.
Telegram Instagram YouTube Facebook
Коррупция - тараққиёт душмани!
Кадастр агентлигидан коррупцияга қўл урмаслик чақириғи.
Кўринг ва тафаккур қилинг!
Telegram Instagram YouTube Facebook
"Ёшлар йўлини тасаввур қилолса, куч пайдо бўлади. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак".
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Мирзиёев Шавкат Миромонович.
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқингизни рўйхатдан ўтказинг ва мулкингизни ҳимоя қилинг.
Telegram Instagram YouTube Facebook
🏢 АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)
📝 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:
🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш;
🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
🔹Давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;
🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш.
Telegram Instagram YouTube Facebook
КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ТУЗИЛМАСИ
🔶 Агентлик марказий аппарати;
🔷Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
🔶Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимлари;
🔷Давлат кадастрлари палатаси;
🔶Республика аэрогеодезия маркази;
🔷Давлат картография-геодезия фонди;
🔶“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти;
🔷“Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси;
🔶“Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси;
🔷Тошкент геодезия ва картография коллежи.
❗️❗️❗️Агентлик тизимидаги ташкилотлар ва муассасалар маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Агентликка бўйсунади.
Telegram Instagram YouTube Facebook
#тарғибот
Қашқадарёда кадастр ходимлари томонидан Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги тўғрисидаги тарғибот материаллари тарқатилмоқда.
Telegram Instagram YouTube Facebook
Марказий аэрогеодезия корхонаси ходимлари томонидан бугунги кунда "Олмалиқ КМК" АЖ да геодезия режалаш асосини яратиш ҳамда юқори аниқликдаги триангуляция пунктларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Читать полностью…#Farg_ona_viloyati #xatlov #bino_inshoot #yer_uchastkari #infografika
🏘Farg'ona viloyatida yer maydonlari va bino inshootlarni yalpi xatlovdan o‘tkazish ishlari bo'yicha ma'lumot.
(2021 yil 10 aprel holatiga)
Davlat kadastrlari palatasi ijtimoiy tarmoqlarda 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Муҳтарам Президентимиз ташрифида берилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятидаги кўчмас мулк объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Читать полностью…Қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тубдан такомиллаштирилди
Telegram Instagram YouTube Facebook
"Ёшларнинг кўзида эртанги кунга ишонч кўрсам, очиғи, ҳамма чарчоқларим чиқиб кетади! Мана шундай билимли, жонкуяр, изланувчан ёшлар ҳамма соҳаларда ўзгариш қилади. Биз уларга кенг йўл очиб, ҳар томонлама ёрдам беришимиз керак"
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Геодезия ва картография соҳасида амалга оширилган ишлар.
🛰 Аэро ва космик суратлардан фойдаланиш бўйича:
✅ 2018-2019 йилларда 🇰🇷 Корея давлатининг KOMPSAT-3 ва KOMPSAT-3A сунъий йўлдошлари ёрдамида 🇺🇿 Республика худудини тўлиқ қопловчи космик суратлар олинди ва суғориладиган ерлар ва аҳоли пунктлари учун 1:10 000 масштабдаги 5 712 та (100%) ва Республиканинг қолган (тоғ, тоғолди ва чўл) худудлари учун 1:25 000 масштабдаги 3 608 та (100%), жами 9 320 та ортофотопланлар яратилди.
🏢🏠 Кўчмас мулкни ҳисобга олиш, суғориладиган ерларни хатлов қилиш мақсадида Қашқадарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳудудларида аэрофотосъемка ишлари бажарилди.
🌏 Аэросуратлардан фойдаланиб 6 724 та 1:2 000 масштабдаги ва 387 та 1:10 000 масштабдаги ортофотопланлар яратилди.
Telegram Instagram YouTube Facebook
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади ва назорат қилади;
🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар, ҳамда бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади;
🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши, бекор бўлиши ва кўчмас мулкка доир битимлар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини ташкил қилади;
🔷 Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг шаффоф ва оммага очиқ тизимини ишлашини ташкил қилади;
🔷 Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими ривожлантирилишини ташкил этади;
🔷 Кадастр муҳандислари фаолиятини методик қўллаб-қувватлайди;
🔷 Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри шакллантирилиши ва юритилишини ташкил этади;
🔷 Бино ва иншоотларнинг кадастр қийматини белгилаш ишларини ташкил этади ва методик кўллаб қувватлайди.
Telegram Instagram YouTube Facebook
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлашда:
🔶 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг устувор ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқади;
🔶Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолиятини илмий-технологик ва методик таъминлашни ташкил этади.
Telegram Instagram YouTube Facebook
"Маҳаллабай" сайёр қабулнинг навбатдагиси 17 февраль куни Нурафшон шаҳар Нурафшон МФЙда ўтказилди.
♦️ Сайёр қабул жараёнида туманнинг "Нурафшон" МФЙда 25 дан ортиқ мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойларини кадастр хужжатларини расмийлаштириш, тадбиркорлик учун ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилди.
✅ Ўрганиш давомида фуқароларнинг аксарият муаммолар ўз ечимини топди.
Кадастр агентлигининг ваколати доирасида бўлмаган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга йўналиш берилди.
Telegram Instagram YouTube Facebook
#ижтимоий_сўровнома
Аҳоли фикри.
Кадастр ҳужжати нима?
Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тўқимачиликда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ўзлаштирилаётган ерларда талаб юқори мева-сабзавотлар етиштириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерости маъданларини ўзлаштиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Джизакской области.
Даны поручения по углублению локализации в текстильном производстве и выпуску готовой продукции, обеспечению продовольственной безопасности через выращивание востребованных плодоовощных культур на заново освоенных землях, привлечению иностранных инвестиций к добыче полезных ископаемых.
#Mirziyoyev #taqdimot #Jizzax #investitsiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Навоий вилоятида 🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-667 қонуни мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбирлари "ЖАМИЯТ ВА ҚОНУН" кўрсатувида.
Telegram Instagram YouTube Facebook
📌 РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонасининг Қува тумани филиали собиқ ходими Фуқаро З.Т. Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармасининг 2020 йил 31 декабр кунидаги № 15-476 сонли буйруғига асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
‼️ ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!
❌ Юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишидаги турар ва нотурар жой объектларига эгалик ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти ваколатида бўлиб, мазкур ваколат Кадастр агентлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилот ва ходимларига берилмаган.
🚫 Агарда Сизга кадастр соҳасида олдин ишлаган ёки ҳозир ишлаётган бирорта шахс шундай вада бераётган бўлса, билингки у фирибгар!
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси матбуот хизмати
🏠🏢 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича my.gov.uz портали орқали бугунга қадар келиб тушган аризалар бўйича умумий статистика
📊 Барча аризалар - 11 125 та
📝 Янгилари - 13 та
📑 Жараёнда - 12 та
✅ Тугалланганлар - 9 737 та
❌ Рад этилганлар - 1 006 та
💳 Тўлов жараёнида - 354 та
Сиз ҳам хизматдан онлайн фойдаланишингиз мумкин.
👇👇👇👇👇👇👇👇
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича онлайн ариза бериш
Telegram Instagram YouTube Facebook