Қува туманидаги “Сойгузар” станциясини модернизация қилиш, 1,5 километр электр тармоғи қуриш ва 2 та йирик трансформатор ўрнатиш ҳисобига тумандаги саноат маҳсулотлари ҳажмини қўшимча 100 миллиард сўмга ошириш мумкин.
Тумандаги 3 та саноат зонасида бўш турган 10 гектар майдонда 50 га яқин лойиҳани амалга ошириш ва 1 мингга яқин иш ўрни яратиш бўйича ҳам ташаббуслар бор.
25 миллион доллар инвестиция ҳисобига “Мустақиллик” маҳалласидаги 26 гектарда Агрологистика ва ёшлар марказини ташкил қилиб, 1,5 минг аҳолини юқори даромадли иш ўрни билан таъминлаш мумкин.
Фарғонани Андижон билан боғлайдиган йирик магистрал йўл Қува туманидан ўтган бўлиб, бу ҳудуддан кунига 2-3 мингта автомобиль қатнайди. Бу – йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш учун катта имконият.
Умуман, янги аниқланган имкониятлар орқали биргина Қувада йил якунига қадар қўшимча 150 миллион долларлик 10 мингдан зиёд иш ўрни яратадиган 160 та лойиҳани бошлаш учун шароитлар етарли.
Энг муҳими, бу лойиҳалар ҳисобига хориждаги 6 минг нафар мигрантларимиз қайтиб келиши учун муҳит яратилади, деб таъкидланди йиғилишда.
Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда деҳқонларга экин ерларини ижарага бериш ишлари ҳам номига ташкил қилингани кўрсатиб ўтилди.
Жумладан, аҳоли яшаш жойидан узоқда жойлашгани, сув таъминоти оғирлиги сабаб 1 минг 157 гектар экин ерлари танловга қайта-қайта қўйилмоқда.
Вилоятда экинларни етиштириш учун харажатлар 1 сотих ер майдонига ўртача 220 минг сўмни ташкил қилиб, республика ўртача кўрсаткичидан 1,5 баробар кўп.
Шунингдек, ўтказилган сўровлар натижасига кўра, 32 фоиз ер эгаларига туман ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган.
Инфляцияни жиловлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда ҳокимлар томонидан кўрилаётган чоралар ҳам қониқарсиз экани қайд этилди.
Шу боис, ҳудудида ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бир пайтлар Фарғона саноат ўсиши бўйича пешқадамлардан бири бўлган бўлса, ўтган олти ойда вилоятда саноат ҳажми 4,2 фоизга ўсиб, республикада 12-ўринга тушиб қолгани таъкидланди.
Саноат салоҳияти ҳамма туманда ҳам бирдек ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, биринчи ярим йилликда саноат ҳажми Тошлоқда 17, Қўқонда 3 фоизга, Олтиариқда 1,3 фоизга ва Қувада 1,2 фоизга камайган.
Вилоятда аҳолини арзон ва сифатли уй-жойлар билан таъминлаш бўйича ҳам аҳвол яхши эмас. Жорий йилда вилоятда қурилиши режалаштирилган 212 та уй-жойдан бугунги кунгача 42 таси фойдаланишга топширилган, холос.
Мебелчиликда вилоятда ўтган олти ой давомида 250 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса-да, Олтиариқ, Риштон, Данғара, Фурқат, Ёзёвон ва Фарғона туманларидаги жами мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллиард сўмга ҳам етмайди.
Шу билан бирга, вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар аҳволи ҳам қониқарли эмас.
Facebook|Instagram|Twitter
Қўқон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари ҳам қатнашмоқда.
Таъкидланганидек, вилоятда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Фарғона аҳолиси турмуш шароитларини янада яхшилаш, вилоят иқтисодиётига фаол инвестициялар жалб қилиб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича катта марралар олинди.
“Олдимизда ҳали етти йил бор, бу ишларни эртага ёки кейинги йилдан бошлаймиз”, деган вазир, ҳоким ёки сектор раҳбарлари қаттиқ адашади.
Чунки, одамларимиз, хусусан Фарғона аҳли сайловолди дастурларида кўтарилган ҳар бир ташаббус бўйича биздан аниқ натижаларни бугундан кутаяпти.
Бундан буён ҳудудларга борганимда ҳокимлар ҳам, вазирлар ҳам янги қурилган объектларни кўрсатиш билан қутулмайди.
Энди ҳудудларни ривожлантириш бўйича муаммоларни очиқ-ойдин гаплашамиз. Бу борада сўров қаттиқ бўлади, масалани ичига кирмаган раҳбарлар шу жойнинг ўзида ишдан олинади”, - деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
Янгиликлар 24 | Хатловдан ўтказишда Фарғона тажрибаси
#29apr #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Кадастр агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Коррупцияга қарши амалга ошрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида видео лавҳа.
@fargonakadastr
Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси тизимидаги бўлимлар ҳамда давлат кадастрлари палатасининг маҳаллий раҳбар ва ишчи-ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Анжуман Кадастр агентлигининг Комплекс-назорат хизмати билан ҳамкорликда ташкилланди.
Давра суҳбати давомида коррупцияга йўл қўймаслик ва уни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш тўғрисида сўз борди.
@fargonakadastr
Farg'ona 24 | O'zbekiston tumanidagi ommaviy qabullar davomida kadastr bo'yicha muojaatlar yechim topdimi?!
/channel/fargonakadastr
#savol_javob
❓САВОЛ
Оила аъзоларининг розилигисиз турар жойни олди-сотди ёки ҳадя ҳамда турар жойни бир қисмини нотариал идора орқали ўзга бир шахсга ўтказиб бериш мумкинми?
✅ ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 24-моддасига асосан Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан уй-жойни сотишда турмуш ўртоғингизнинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги зарур бўлади.
Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#xatlov #bino_inshoot #yer_uchastkari #Farg_ona_viloyati
Davlat kadastrlari palatasining Farg'ona viloyati boshqarmasi tomonidan viloyatning barcha tumanlarida bino-inshootlarni yalpi xatlovdan o‘tkazish ishlari davom etmoqda.
Joriy yilning 24-aprel sanasida Davlat kadastrlari palatasi raisi M.Valiyev Viloyatning Dang'ara tumanida amalga oshirilayotgan xatlov jarayoni bilan tanishib, mutaxassislarga qo'shimcha ko'rsatmalar berib o'tdi.
24-aprel holatiga Dang'ara tumani kesimida xatlovdan o'tkazilishi belgilangan mavjud 36 951 ta bino-inshootlarning 24 385 tasi to'liq xatlovdan o‘tkazildi.
Shuningdek xatlov natijasida tuman kesimida 413 ta yangi obyekt aniqlandi.
#Tayinlov #Farg_ona_viloyati #Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar
🔹Joriy yilning 24-aprel sanasida Davlat kadastrlari palatasining Farg'ona viloyati boshqarmasida palata raisi M.Valiyev boshchiligida yig'ilish bo'lib o'tdi. Mazkur yig'ilishda barcha 19 ta tuman va shahar filiallari rahbarlari hamda boshqarma bo'lim boshliqlari ishtirok etishdi.
🔹Mazkur yig'ilishda Davlat kadastrlari palatasi Farg'ona viloyati boshqarmasi boshlig'i lavozimiga Abdualiyev Umid Abdumutalibovich tayinlandi.
🔹Abdualiyev Umid Abdumutalibovich shu kunga qadar Davlat kadastrlari palatasi Farg'ona viloyati boshqarmasi Axborot tahlil bo'limi mutaxassisi lavozimida faoliyat yuritib kelgan.
Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Farg'ona 24 | Kadastr agentligi Farg'ona viloyati boshqarmasida yangi elektron tizimga tayyorgarlik ko'rilmoqda
#20apr #yangiliklar #fargona24
Taklif va fikrlar uchun: t.me/Fargona_trkBot
Rasmiy kanalimizga obuna bo'ling!
Telegram | YouTube | Facebook
Кадастр тизимида янги электрон тизим ишга тушиш арафасида!
Бу бўйича тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда.
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ахборот хизмати
@fargonakadastr
Mohiyat | "Dehqon xo'jaligi" O'zbekiston Republikasi Qonuni to'g'risida
Kadastr agentligi Farg'ona viloyat boshqarmasi Axborot xizmati hamkorligida tayyorlandi
Taklif va fikrlar uchun: t.me/Fargona_trkBot
Rasmiy kanalimizga obuna bo'ling!
Telegram | YouTube | Facebook
Президент топшириғига кўра, вилоятнинг ишга солинмаган имкониятларини аниқлаш ва уларни рўёбга чиқариш бўйича ҳар бир туман ва шаҳарга республикадан масъуллар бириктирилди.
Улар томонидан 2 миллиард долларлик қўшимча захиралар аниқланди ва тадбиркорлар билан учрашиб, аниқ лойиҳалар шакллантирилди.
“Агар ҳокимлар вақт ажратиб, тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг дардига қулоқ солса, ташаббусларини тингласа, вилоятдаги туманларнинг барчаси йил якунига қадар бемалол камида 100 миллион доллардан инвестиция жалб қилиши мумкин”, - деди давлатимиз раҳбари.
Давлатимиз раҳбари Қува ва Бешариқ туманлари мисолида ушбу имкониятларни кўрсатиб ўтди.
Жумладан, Қува туманида яроқсиз ҳолга келиб қолган “Қува-2” насос станциясини хусусий шериклик асосида тадбиркорларга бериш ва 9 миллиард сўм инвестиция эвазига замонавий ускуналар ўрнатиб, электр харажатларини ойига 2,5 миллиард сўмдан 360 миллион сўмга, яъни 7 баробарга қисқартириш мумкин.
Бундан ташқари, “Каркидон” сув омбори атрофида ҳар йили 100 минг нафар сайёҳ учун хизмат қиладиган замонавий туризм зонасини ташкил қилиш мумкин.
Facebook|Instagram|Twitter
Умуман, вилоятда 2022 йилнинг олти ойида фаолият юритмаётган корхоналар сони 2,5 мингтани ташкил қилган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 14,5 мингтага етган.
Йил бошида республика бўйича 60 та туман тўртинчи ва бешинчи тоифаларга киритилиб, уларни иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур бошланди.
Фарғонада ушбу тоифаларга кирган Фурқат, Ёзёвон ва Сўхдаги тадбиркорлар ўтган олти ойда 30 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.
Лекин, яратилган шароитларга қарамасдан, мазкур туманларда натижа кўринмаяпти. Аҳвол яхшиланиши ўрнига, улардаги тадбиркорлар тушуми ўтган йилга нисбатан камайиб кетган.
Саноат зоналарида катта майдонлар бўш турганлиги, вилоятдаги 19 та туман ва шаҳар ҳокимлари уларни тадбиркорларга таклиф қилиб, мавжуд имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.
“Шунча бўш жойлар туриб, ҳокимлар саноат зоналари учун қишлоқ ерлари тоифасини ўзгартириш бўйича мурожаат қилишдан “чарчамаяпти”.
Энг ачинарлиси, вилоятда ишлаб чиқариш бўлган давлат объектларини хусусийлаштириб, улар ўрнида якка тартибдаги уй-жойлар қуриб юбориш ҳолатлари мавжуд”, - деди давлатимиз раҳбари
Бош прокуратура, Кадастр агентлигига бир ой муддатда Фарғона вилоятида сўнгги беш йилда саноат зоналари ва бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари тоифасини якка тартибдаги уй-жой қуришга ўзгартириш ҳолатларини текшириб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
Бундан буён, саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича қарорлар фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан амалга оширилиши белгиланди.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича Фарғона вилоятидаги айрим туман ва шаҳарларнинг кўрсаткичлари қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.
Мисол учун, Фарғона шаҳрида ўтган йилнинг олти ойида бор-йўғи 25 миллион доллар инвестиция киритилган бўлса, жорий йилда ушбу рақам атиги 12 миллион долларни ташкил қиламоқда.
Марғилон шаҳрида, Ўзбекистон, Боғдод, Тошлоқ туманларида жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ўтган йилги кўрсаткичнинг ярмига ҳам етмайди.
“Давлат ажратган ҳар бир сўмга ҳокимларнинг ўзи ҳам камида шунча миқдорда инвестиция жалб қилиши бўйича топшириқ берганман.
Бу борада, сўнгги уч йилда Фарғонага йўналтирилган ҳар бир миллион доллар давлат инвестициясига 2,7 миллион доллар хорижий инвестиция тўғри келган.
Лекин, Фарғона шаҳри ва Олтиариқда давлат ажратган ҳар бир миллион долларга нисбатан 200 минг доллар кам, Бувайда туманида эса 300 минг доллар кам инвестиция жалб қилинган.
Бу туман ва шаҳар ҳокимлари қандай қилиб бош кўтариб юрибди? Ҳар бирига инвестиция бўйича ўринбосар, 3-4 тадан алоҳида штатлар берилган бўлса!”, - дея давлат раҳбари мутасаддиларни танқид қилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга келди.
Ашхобод халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди.
Айни пайтда ташриф дастуридан ўрин олган тадбирлар бошланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в Туркменистан.
В международном аэропорту Ашхабада главу нашего государства встретил заместитель Председателя Кабинета Министров – министр иностранных дел Туркменистана Рашид Мередов.
В настоящее время начались мероприятия, предусмотренные программой визита.
#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми #ЕрМулк #Муҳим
Ер майдонларига бўлган ҳуқуқларни Давлат рўйхатидан ўз вақтида ўтказмаслик қандай оқибатларга олиб келади?!
@fargonakadastr
#Bilasizmi
🗓DAVLAT KADASTRLARI PALATASI TOMONIDAN KO‘RSATILADIGAN DAVLAT XIZMATLARINI KO'RSATISH MUDDATLARI
🔹Qurilishi tugallangan bino va inshootni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasini rasmiylashtirish davlat xizmati - 10 ish kuni
🔹Ko‘chmas mulk obyektiga bo‘lgan huquqni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish va reyestrdan ko‘chirma taqdim etish xizmati - 2 ish kuni
🔹Bino va inshootlar bo‘yicha rasmiylashtirilgan ijarani ro‘yxatdan o‘tkazish xizmati - 1 ish kuni
🔹Yer uchastkasi bo‘yicha o‘rnatilgan servitutni ro‘yxatdan o‘tkazish xizmati - 1 ish kuni
🔹Fuqarolarni nomida turar joy mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotnoma taqdim etish xizmati - 3 ish kuni muddatlarida amalga oshiriladi.
Farg'ona 24 | Kadastr agentligi Farg'ona viloyat boshqarmasida PRESS-TUR va MATBUOT ANJUMANI
/channel/fargonakadastr
Президентнинг тиғиз ва муҳим яна бир куни
—
Еще один насыщенный день Президента
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Хатлов #Фарғона_вилояти
🏘Давлат кадастлари палатасининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги мавжуд юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўлиқ хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
🔰Жорий йилнинг 23 апрель ҳолатига вилоят бўйича 397 032 та кўчмас мулк объектлари (55%) да хатлов ишлари якунланган бўлиб, шундан 4065 та янги (489,0) га ер майдонида кўчмас мулк объектлари аниқланди. Бундан ташқари хатлов жараёнида қўшимча қурилиш ишлари амалга ошириган 18742 та холатда 1217032,0 кв.м ер майдонида (жорий ўзгаришлар) аниқланди.
🔰Шунингдек барча туман (шаҳар)ларда хатлов ўтказиш бўйича мутахассис ва ходимлар бириктирилган бўлиб, режа асосида белгиланган тарибда хатлов ишлари олиб борилмоқда.
@fargonakadastr
Фарғона вилоятида Ер ҳисобини юритишда “маҳаллабай” тизими асосида хатлов ишлари олиб борилмоқда.
Читать полностью…Кадастр агентлигининг Фарғона вилояти бошқармасида
МАТБУОТ АНЖУМАНИ
Фарғоналик ОАВ ва блогерлар Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармасида тизимда амалга оширилаётган янгиликлар, олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Матбуот анжуманига жам бўлишди.
Анжуманда Давлат Кадастр Агентлиги Фарғона вилояти бошармаси бошлиқ ўринбосарлари, Кадастр Палатаси Фарғона вилоят бошармаси бошлиғи, соҳа масъуллар, ОАВ ва блогерлар иштирок этишди. Тадбирда вилоятда кўчмас мулк объектларини ўтказиш ишлари бўйича маълумотлар берилди.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 11 мартдаги “Фарғона вилоятида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда Давлат кадастрлари ҳисобини юритишнинг миллий геоахборот тизимида амалга оширилишини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида” ги 58-03-сонли буйруғи ва Кадастр агентлигининг Давлат кадастлари палатасининг 2021 йил 12 мартдаги 35-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан вилоятдаги барча туман ва шаҳарларида мавжуд кўчмас мулк объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда.
Хатлов жараёнларининг қай тартибда олиб борилаётгани, бу жараёнлар аҳоли ва тизим вакилларига қандай қулайликлар яратиши борасида сўз борди. Анжуман иштирокчиларининг саволларига аниқ мисоллар билан жавоблар берилди.
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти
бошқармаси Ахборот хизмати
Фарғона вилоятида Ер ҳисобини юритишда “маҳаллабай” тизими асосида хатлов ишлари олиб борилмоқда
Читать полностью…Farg'ona 24 | Kadastr agentligi Farg'ona viloyat boshqarmasidagi anjuman haqida
#16apr #yangiliklar #fargona24
Taklif va fikrlar uchun: t.me/Fargona_trkBot
Rasmiy kanalimizga obuna bo'ling!
Telegram | YouTube | Facebook
15 апрель санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси
104 та мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 20,4 млрд.сўмлик 291 та мулк 37,1 млрд.сўмга реализация қилинди.
Реализация қилинган мулклар:
✅ 1 та давлат активлари:
- Фарғона вилояти, Риштон туманидан бошланғич нархи 3,6 млрд. сўм бўлган «Автогаз Эко Метан» УКдаги 100% давлат улуши 4,5 млрд. сўмга сотилди.
✅ 68 та давлат мулки ижарага берилди:
- Тошкент шаҳар, Сергели туманидан йиллик ижара ставкаси 11,4 млн. сўм бўлган Давактив агентлиги балансидаги “Спорт соғломлаштириш маркази” ДУК 301 кв.м хоналари 5 йилга ижарага бериш шарти билан 132,8 млн. сўмга берилди.
✅ 1 та стратегик турдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи:
- Тошкент вилояти, Оҳангарон туманидан нархи 223 млн.сўм бўлган стратегик турдаги фойдали қазилмалар (Қайнар олтин)ни қазиб олиш ҳуқуқига 6,6 млрд.сўм нарх тасдиқланди.
✅ 104 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Самарқанд вилояти, Булунғур туманидан нархи 3,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 230,4 млн.сўм;
- Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидан нархи 2,1 млн.сўмлик ер участкаси учун 238,6 млн.сўм нарх тасдиқланди.
✅ 42 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманидан нархи 1,6 млн сўмлик ер участкаси учун 20,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.
Бундан ташқари, ижро ҳужжатларига асосан 47 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг 20 та, 7 та ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқи реализация қилинди ҳамда 1 та Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги бўй участка ижарага берилди.
15 апрель куни савдоси бекор қилинган мулклар➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=262
Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook