fargonashifokori | Unsorted

Telegram-канал fargonashifokori - "Фарғона шифокори" газетаси

202

Саломатлигингизга оид энг сара саҳифалар ҳамда сўнгги тиббиёт хабарларини шу каналда кузатиб боринг! Фикр ва мулоҳазалар учун: @fargonashifokori_bot

Subscribe to a channel

"Фарғона шифокори" газетаси

«Фарғона шифокори» газетасининг 2021 йил 30 январь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

⚡️Хабарингиз борми?

“Фарғона шифокори” сайтининг мобиль иловаси Android операцион тизимида ишламоқда

Эндиликда Android операцион тизимида ишлайдиган қурилма соҳиблари Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги тиббиёт янгиликларни мунтазам равишда кузатиб бориш имкониятига эга.

"Play Маркет" дан юклаб олинг: 👇
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.xsoft.fargonashifokori

Дўстларга улашинг:
@gazetalarsharhi_fargona

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Ўзбекистон 8 та давлат билан авиақатновга қўйилган чекловни яна бир ойга чўзди

Ўзбекистон Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка ўртасидаги халқаро авирейсларга (кириш, чиқиш ва транзит) қўйилган чеклов муддатини 1 мартга қадар узайтирди. Бу мазкур мамлакатлардан вируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш мақсадида амалга оширилди, дейилади Республика махсус комиссияси қарорида.

Аввалроқ, чеклов 21 декабрдан 10 январгача белгиланиб, кейинроқ муддат 1 февралга қадар узайтирилган эди. Олдинги рўйхатга Германия киритилмаган эди, махсус комиссия бу сафарги қарорида ушбу давлатни ҳам қўшди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу давлатларда сўнгги 14 кун давомида бўлган ҳолда учинчи давлат орқали мамлакатга кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олинади.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#коронадайджест

👉Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан тайёрланаётган COVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз
(29.01.2021 ҳолатига кўра).

✅Ўзбекистонда шифокорларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш бўйича тайёрлаш бошланади

✅БМТ Бош котиби COVID-19 пандемиясига қарши курашда Россия вакцинасининг ролини баҳолади

Pfizer ва BioNTech буюк Британия ва Жанубий Африкa штаммларига қарши эмлаш самарадорлигини эълон қилди.

✅Гамалеи маркази "Спутник V" вакцинасининг самарадорлигини баҳолади

Қозоғистонда тажриба учун коронавирусга қарши маҳаллий вакцинанинг партияси ишлаб чиқарилади

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Республика мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, тиббий кўриклар ва жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

2020 йилда «Тез ёрдам»га энг кўп чақириқлар Фарғона вилоятида бўлган

Ўтган йил шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматининг ходимлари учун анча серташвиш йил келди, десак, адашмаймиз.

Юртимизда шаклланган ушбу хизматнинг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим эканлиги яна бир бор аён бўлди.

Жумладан, «103» хизмати 2019 йилда 10 миллионга яқин чақириқни қабул қилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 11 ярим миллионга яқинлашди.

Шундан ўтган йилда энг кўп чақириқлар Фарғона, Андижон, Тошкент, Наманган вилоятлари ва пойтахтимизда (1 миллиондан зиёд) келиб тушган бўлиб, энг кам мурожаат Навоий (355 мингдан ортиқ) ҳамда Сирдарё (384 мингдан ортиқ) вилоятларида кузатилган.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

2020 йилги Давлат дастурининг 78 та банди ижроси ўз вақтида тўлиқ таъминланмаган

Бу Ҳукуматнинг 2020 йилги Давлат дастури ижроси ҳақидаги ҳисоботида акс этган. Уни қуйи палатада ХДП фракцияси аъзолари муҳокама қилган. Айтилишича, дастурдаги 284 та банддан 206 таси тўлиқ бажарилган, 20 тасининг муддати узайтирилган ва 58 тасининг ижроси давом этмоқда.

Булар:
📜 65-банд – «Давлат молиявий назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси белгиланган муддатда ишлаб чиқилмаган.
🩺 197-банд – тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, даромадини кўпайтириш бўйича вазифа очиқ қолган. Бунга бюджетдан 1,5 тлрн сўм ажратилиши белгиланган эди.
🏥 198-банд – тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўрсаткичлари реал ҳолатга мос эмас. Бунда 228 та тиббиёт муассасасини қуриш ва таъмирлаш режа қилинганди.

Бу бўйича мутасаддиларнинг жавоб ва мулоҳазалари эшитилгач, «ХДП фракцияси Давлат дастурининг ижроси ҳақидаги ҳукумат ҳисоботини қўллаб-қувватлади».

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Коронавирусдан 2021 йилда ҳам қутулмаймиз

Коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши хавфи, ҳатто кенг кўламли вакцинациядан сўнг ҳам, сақланиб қолади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан маълум қилди.

Кенг кўламли вакцинацияга қарамай, одамлар касалланишда давом этади, шундай экан 2021 йилда COVID-19дан халос бўлишга умид қилмасак ҳам бўлади, деди ЖССТ вакили.

«Вакцинация инфекция юқишининг олдини олишга ожиз... Биз шу пайтгача фақат чечакни енга олганмиз», — ўз сўзларини изоҳлади Майкл Райан.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

🧍🏻‍♂️🧍🏻‍♀️ Ўзбекистонда аёллар эркакларга нисбатан 200 мингтага кам эканлиги маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра,
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 34,6 млн. кишини ташкил этмоқда.

🧍🏻‍♀️АЁЛЛАР СОНИ 17,2 млн. киши
🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ
– 17,4 млн. киши

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Биласизми

Энг заҳматкаш аъзо

Буйраклар танамиз вазнини 250 дан бир қисмига тенг бўлади. Ёши катта кишиларнинг ўнг буйраги ўртача 150 грамни ташкил этиб, чап томони эса 120 грамм атрофида бўлади.

Инсон танасидаги қон билан энг кўп таъминланадиган аъзо ҳам буйрак. Яъни, инсон умумий вазнини 8 фоизини қон ташкил этса, унинг 25фоизига яқини — 1,5 литри фақат буйраклар хизматида бўлади.

Буйракларнинг бош вазифаси вужудимиз ички муҳити барқарорлигини сақлашдир. Организм меъёрий ҳаёт фаолияти учун кислота ишқор мувозанатининг доимийлиги, қон босимининг барқарорлиги ва сув туз алмашинувининг меъёрдалиги ниҳоятда зарур. Танамиздаги ҳар қайси аъзони бир маромда ишлаши мазкур жараёнларга боғлиқ.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Фарғонада DRF-4 диагностик аппарати касалликларни аниқламоқда

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали қошидаги пульмонология провизор марказида замонавий рақамли рентгено флюроскопик DRF-4 диагностик аппарати ўрнатилган бўлиб, ушбу замонавий қурилма пандемия даврида COVID-19 кассалиги асоратларини, хусусан, пневмония ва бошқа касалликларни эрта аниқлаш ва ташхислашда катта ёрдам бермоқда.

Бу ускунанинг афзалликлари шундан иборатки, рентген кўрсатмаларини турли услубда видеотасвирга олиш имконига эга. Шунингдек, керакли модда юборилганда дақиқаларни ўзи ҳисоблайди, тасвирларни бир-бири билан таққослай олади. Бу ускунада беморни 90 дан 180 градусгача бўлган радиусда рентгенга олиш имконияти бор. Бу эса шифокорларга айрим касалликларда ташҳис қўйишга катта қулайлик яратади.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Бешариқда хатлов-антропометрия ишлари ўтказилмоқда

Президент Фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган хатлов ва антропометрия ишлари Бешариқ туманида катта уюшқоқликда амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасида 114 та махсус бригадалар ташкил этилиб, барча зарур ускуналар билан таъминланган.

Шунингдек, мамлакатимиздаги таббиёт олийгоҳларида таҳсил олаётган 15 нафар талабалар ҳам айни пайтда Бешариқда хатлов ишларида мутахассисларга кўмаклашишмоқда.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

«Фарғона шифокори» газетасининг 2021 йил 16 январь кунги №1-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

⚡️Хабарингиз борми?

“Фарғона шифокори” сайтининг мобиль иловаси Android операцион тизимида ишламоқда

Эндиликда Android операцион тизимида ишлайдиган қурилма соҳиблари Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги тиббиёт янгиликларни мунтазам равишда кузатиб бориш имкониятига эга.

"Play Маркет" дан юклаб олинг: 👇
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.xsoft.fargonashifokori

Дўстларга улашинг:
@gazetalarsharhi_fargona

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

❗️ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 653,7 минг кишига ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн. кишига етди.

✅ Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган.

✅ Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 % га тенг.

✅ Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган.

2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Сўх туманига реанимобиль ва тиббий жиҳозлар тақдим этилди

Сўх туман марказий шифохонасига шошилинч ёрдам кўрсатишга мўлжалланган янги “HYUNDAI” русумли тўлиқ жиҳозланган реанимобиль тақдим этилди.

Шунингдек, қиймати салкам 100 000 АҚШ долларига тенг бўлган кардиомонитор, 1 та дефибрелятор аппарати, 3 та инфузоматор дастгоҳи, каронавирусни даволашда ишлатиладиган 4 та СИПАП аппарати, 1 та жарроҳлик ускунаси ва дори-дармонлар ҳам туман тиббиёт бирлашмасига етказиб берилди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Пойтахтлик кардиологлар Фарғонада тажриба алмашди

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг юқори малакали мутахассислари вилоятдаги кардиология хизматининг бугунги ҳолатини ўрганиш ва маҳаллий мутахассисларга амалий ёрдам бериш мақсадида 3 кун давомида Фарғонада бўлди.

Жумладан, вакиллар Фарғона вилояти кардиология диспансерининг шифокорлари билан биргаликда Марғилон шаҳри, Риштон, Олтиариқ ҳамда Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаларида бўлиб, юрак қон томир касалликлари билан оғриган ва шифохоналарда даволанаётган беморларни кўрикдан ўтказган.

Шунингдек, мутахассислар иштирокида Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмасида семинар ташкил этилган. Унда юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш масалаларида маърузалар тингланган.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Расман: Караоке ва бильярд заллари фаолиятига ҳам рухсат берилди

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига кўра, баъзи фаолият турларига рухсат берилди.

Ҳужжатнинг 6-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг иқтисодиёт тармоқлари фаолияти барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш ва иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида Санитария қоидалар, нормалари, гигиена нормативларига ва Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик тартибларга қатъий риоя этган ҳолда “Дамас” русумли ва бошқа барча турдаги автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш, караоке ва бильярд заллари, SPA салонлари фаолиятига рухсат берилди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Биласизми

1 февралдан нималар ўзгаради

2021 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар:

🔸Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди;

🔸Фарзанд туғилганликни қайд этиш соддалаштирилади
Барча вилоятлар марказларида фарзанд туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш бошланади: электрон тиббий маълумотномани шакллантиришдан бошлаб бир марталик нафақа пулини тўлашга қадар.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

​​Тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказилади

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, коронавирус касаллигига қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва вакцинаторлар рўйхати шакллантирилди.

“2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича билим савияларини оширишга қаратилган тренинг ва семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилди”, - дейилади маълумотда.

Билдирилишича, Хитойнинг “Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинанинг хавфсизлиги ва COVID-19 инфекцияси олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 5000 нафар кўнгиллилар орасида иммунизация тадбирлари ўтказилиши учун вакцина олиб келинган.

Республикага 8 нафар хитойлик мутахассислар ташриф буюрган, бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда 3-фаза клиник босқичи ўтказилмоқда.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

​​Инсоният яна кўп йиллар давомида пандемия билан юзма-юз келади

“Келажакда COVID-19 эндемик касалликка айланиши, яъни маълум бир ҳудудга хос бўлиб қолиши мумкин”, деди брифинг чоғида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Раян.

“Вакцинадан фойдаланиш ҳозирча мақбул эмас ва бу ҳолат узоқ вақт сақланиб туради. Шунинг учун, касаллик тарқалиши ҳам давом этади. Бу йил биз ўлим ҳолатларини сезиларли даражада камайтириб, меъёрий ҳаётга қайтишимиз мумкин. Aммо биз вазиятни назорат қила олмасак, вирус тарқалишда давом этади. Шу сабабли, ҳозирги асосий масала юқтириш имкониятини камайтиришдир”, — деди мутахассис.

Раян шу пайтгача фақат чечак мағлуб бўлганини таъкидлади. Полиомиелит ва қизамиқ каби касалликларни бартараф этиш ҳали ҳам мумкин эмас, деди у.

“Биз COVID-19га қарши курашда эришган ютуқларимизга қарамай, эпидемияга қарши курашиш осон бўлмаслигини кўрсатадиган кўплаб омиллар мавжуд”, дея сўзини якунлади эксперт.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

«Public health leaders» грант дастури ғолиблари танланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Грант дастури ғолиби биринчи марта очилган «Жамоат саломатлиги» магистратура курсларига ўқишга кирганлар орасидан танланди. У Комила Наркулова бўлиб чиқди.

Батафсил: http://fsh.uz/?p=5267

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

❗️ 28 январдан бошлаб концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди, умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектлар тунги вақтда ишлаши мумкин бўлади

Коронавирус қарши курашиши махсус комиссияси қарори билан, маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, 28 январдан концерт-томоша тадбирларини санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

❗️Уларга қуйидаги талаблар қўйилади:

🔹концерт саройларини фақат 50 фоизгача тўлдириш;

🔹ўриндиқлардан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бўш қоладиган ўриндиқларни консервация қилиш;

🔹концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда ходимлар қатъий ниқобда бўлиши.

🔸Шунингдек, ушбу қарор билан Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилиниб, Тунги вақтда фаолият юритишга рухсат берилади.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Мулоҳаза

Носвойни тақиқлаш кашандаликни авж олдирмайдими?

Барчага яхши маълумки Ўзбекистонда носвой истеъмол қилаётганлар яқин йиллларда пайдо бўлгани йўқ. Умуман носвойнинг ўзи яқинда пайдо бўлмаган. Аммо нега бу ҳақда энди ўйлаб қолинди? Носвой савдосини чеклаш, тамаки истеъмолининг ошиб кетишига сабаб бўлмайдими? Носвой чекиш саратонга олиб келиши қанчалик ҳақиқат?

Батафсил: http://fsh.uz/?p=5263

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Феврал ойида карантин чекловлари қайта тикланиши мумкинми?

Ижтимоий тармоқларда коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда ҳам аниқлангани, бу касаллик олдингисиданда оғир кечиши тўғрисидаги аудио тарқалди. Шунингдек, Тошкент давлат педагогика университетида ҳам вируснинг янги штамми қайд этилганига оид маълумотлар эълон қилинди.

Батафсил: http://fsh.uz/?p=5259

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

​​Энг кўп иш ҳақи тўловлари соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи ходимларга ажратилган

Молия вазирлиги бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларга иш ҳақи тўловлари ҳақида маълумот берди.

Вазирлик ахборотига кўра, 2020 йил декабр ойи иккинчи ярми учун энг кўп иш ҳақи тўловлари:
- соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи ходимларга (668,1 миллиард сўм) тўланган.

Шунингдек:
- халқ таълими тизими ходимлари (869,1 миллиард сўм);
- мактабгача таълим (166,7 миллиард сўм)
- маданият вазирлиги (53,5миллиард сўм) тизими ходимлари учун иш ҳақи ажратилган.

Рўйхатда мудофаа ва ички ишлар вазирликлари, давлат божхона қўмитаси, давлат хавфсизлик хизмати, суд тизими ва прокуратура ходимларига тўланадиган маблағлар ҳақида маълумот берилмаган.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Қайси вилоятларда энг кўп туғилиш қайд этилди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 2020 йил давомида Фарғона вилоятида 93,0 минг туғилиш қайд этилган.

Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида 101,4 минг киши. Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти 21,0 минг киши.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Мулоҳаза

ОИВ инфекциясини тарқалишида меҳнат мигрантлари сабабчи(ми?)

Вилоятдаги статистик маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 9 ойида 27491 нафар меҳнат мигрантларидан 24 нафарида ОИВ инфекцияси аниқланган.

Батафсил: http://fsh.uz/?p=5251

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Дил_изҳори

Шифокорлар меҳнатидан миннатдорман

Ҳурматли "Фарғона шифокори" газетаси таҳририяти!
Яқинда набирали бўлиш мақсадида қизим Зуҳрахон Турдиалиевани Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимига олиб келганимизда бизни шифокорлар самимий кутиб олдилар ва дарҳол тиббий ёрдам кўрсатдилар. Уларнинг сайъи ҳаракатлари туфайли қизим кесарча усули билан фарзандли бўлди.

Мен бўлим бошлиғи Озодахон Каримова, шифокорлар Дилдорахон Эргашева, Шахлохон Акбарова, педиатр-врач Муқаддасхон Тўллабоева, анистезиолог Муслимбек Турдиалиев ва қўли енгил ҳамширалар хизматидан миннатдор бўлдим. Фурсатдан фойдаланиб, уларга оила аъзларимиз номидан чуқур ташаккур билдираман.

Дилфузахон Раҳимова,
Фурқат тумани Қушчи қишлоғи.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Бувайда тумани тиббиёт бирлашмасида китоб ярмаркаси ўтказилди

Туман ҳокимлигининг маънавият-маърифат маркази ҳамда кутубхона маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган ярмаркада арзонлаштирилган нархда китоблар савдоси йўлга қўйилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Бахтиёржон Мамажоновнинг таъкидлашича, ярмарка давомида бирлашмадаги барча ходимлар ўзлари ва фарзандлари учун қизиқарли бўлган илмий, бадиий ва тиббиёт соҳасига оид нашрларни харид қилдилар.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари Мотомсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Фарғона шаҳридаги Ватанпарварлик боғида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан бир қатор вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Бошқарма бошлиғи Хусан Мамажонов бошчилигидаги тиббиёт тизими раҳбарлари Мотамсаро она хайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Фарғонада мониторинг ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов бугун, вилоят аҳолисини хатловдан ўтказиш, антропометрик кўрсаткичларни ўлчаш жараёнлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолатини ўрганди.

Марғилон шаҳри ва Олтиариқ туманида ўтказилган мониторинг жараёнида Амрило Иноятов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов билан ҳамроҳликда аҳоли хонадонларида ҳам бўлдилар. Фуқаролар билан хатлов ва антропометрия жараёнлари қандай ўтгани ҳақида самимий суҳбат ўтказилди, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тинглади.

Халқимизнинг тиббий хизмат сифатидан рози қилиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган энг устувор вазифалар юзасидан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари мутасадди ходимларига кўрсатма ва тавсиялар ҳам берди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…
Subscribe to a channel