fargonashifokori | Unsorted

Telegram-канал fargonashifokori - "Фарғона шифокори" газетаси

202

Саломатлигингизга оид энг сара саҳифалар ҳамда сўнгги тиббиёт хабарларини шу каналда кузатиб боринг! Фикр ва мулоҳазалар учун: @fargonashifokori_bot

Subscribe to a channel

"Фарғона шифокори" газетаси

Ҳиндистонлик инвесторлар Фарғонада тиббиёт институти учун ётоқхона ҳамда эндокрин марказ қуради

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида ҳиндистонлик инвесторлар билан учрашув ташкил этилди. Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари Мухсинхўжа Абдураҳмонов ҳиндистонлик инвесторлар Вивек Мадҳея, Моҳамад Зафар Акил Кҳан билан суҳбатлашди.

Ушбу учрашув давомида инвесторлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти учун замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган ётоқхона ҳамда Эндокрин марказ очиш истагида эканликларини билдирдилар.

Ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган бундай ишлар, келгусида институт фаолиятини янада ривожланишида муҳим омиллардан бири бўлиши шубҳасиз.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Қўштепада “Д” назоратидаги болалар тиббий кўрикдан ўтказилди

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг мутахассислари туман болалар кўп тармоқли поликлиникасида “Д” назоратида турувчи 67 нафар болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатдилар.

Кўрилган болаларга йўлланма ҳамда амбулатор тавсиялар берилди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Фурқат туманида тиббий кўрик ташкил этилди

Фурқат туманида хатлов ва тиббий кўриклар ўтказилмоқда.
Жумладан, тумандаги 66-оилавий поликлиника шифокорлари томонидан тор доирадаги мутахассисларни жалб этган ҳолда хатлов жараёнларида 4-таянч гуруҳига киритилган аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик ташкил қилинди. Шунингдек, 1-гуруҳ ногиронларининг уйларига бориб малакали тиббий ёрдам кўрсатилди, маслаҳат ва тавсиялар айтилди.

Тиббий кўрик натижасида айрим беморларга вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва бошқа шифохоналарда стационар шароитда даволаниш учун ордер ва йўлланмалар ҳам берилди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Фарғонада эмлаш жараёнига тайёргарлик кўрилмоқда.
Биринчи навбатда кимлар эмланиши маълум қилинди.

Батафсил “Фарғона шифокори” газетасида ўқинг

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

«Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарур» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади. У соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ва унинг ўринбосари Баҳодир Юсупалиевга бир ой муддатда биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, уларнинг электрон рўйхатини шакллантиришни топширди. Бу ҳақда “Газета.uz” мухбири хабар берди.

Шунингдек, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктларидаги 3 мингдан зиёд эмлаш бўлимлари шайлигини таъминлашдан ташқари, яна қўшимча 800 та мобил бригада ташкил этишга буйруқ берилди.

Жорий йилда Тўйчиев, Хаджибаев ва унинг ўринбосарлари фаолиятига Сирдарё вилоятининг 26 та туман (шаҳар)ларида оилавий шифокорлик, “электрон поликлиника” тизимларини жорий этиш натижасига қараб баҳо берилади, деди президент.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Кун_ҳазили

Энди қайтимига Цитрамон ҳам йўқ, Аскорбинка ҳам... 😄

Дорихоначи дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Биласизми

🩺 Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:

● аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;

● юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;

● тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича;

● 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;

● фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Фарғонада қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

Фарғона вилоятида қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва йўқотиш ойлиги” ўтказилади. Мақсад, вилоят ҳудудида одамлар ва ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли қутуриш касаллигидан касалланишини олдини олиш ҳамда хасталикнинг хавф манбаи ва юқиш омилларини бартараф этиш ишлари самарадорлигини оширишдир.

Жумладан, 2021 йил 9 феврал куни Қўштепа туманида “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллигининг тарқалишини олдини олишда Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат ҳудудий қуйи тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилиши режалаштирилган.

Махсус-тактик ўқув машқи давомида мутахассислар мавзуга оид маъруза ва кўргазмалари билан қатнашадилар.
Шунингдек, қутуриш касаллиги ва унинг профилактикаси бўйича аҳоли ўртасида санитария-тарғибот ишлари ўтказилади.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида 2020 йил сентябр ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Хайрулло Бозоров номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонада

Хабарингиз бор бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Унинг сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2020 йил давомида тиббиёт тизимида энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда:
6 600 та ҳолатда тиббиёт муассасаларидаги мансабдор шахслари томонидан ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилган.

Энг кам ҳолат эса 90 та, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади

ЮНИСЕФ тақдим этган жадвалга кўра, Ўзбекистон 2 млн 640 минг доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.

COVAX дастури бўйича коронавирусга қарши вакциналар кам ва ўртача даромадли 92 мамлакатга июнь ойигача тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга (фақат Gamaleya билан) эканлиги ҳақида хабар қилинган эди. Шу билан бирга, 2021 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратилади.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Риштонда “Саломатлик куни” тадбирлари уюшқоқликда ўтказилди

Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ўзбек жанг санъати федерацияси туман вакиллари билан ҳамкорликда “Саломатлик куни” тадбири намунавий сценарий асосида ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон туманидаги 76-қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳудудида ҳам ана шундай тарғибот тадбирлари намунали тарзда ўтказилиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Қувада замонавий диагностика маркази иш бошлади

Қува тумани аҳолисига қулайлик яратиш ҳамда сифатли тиббий ҳизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида “MED DOCTOR ASLONOV” масъулияти чекланган жамияти томонидан қисқа муддатда диагностика маркази қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Жами 21 миллиард сўмдан зиёд маблағ ҳисобига қад ростлаган мазкур диагностика марказида замонавий компьютер томографияси-МСКТ, рақамли рентген, УЗИ ҳамда нейросанография каби тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди. Ушбу марказда бир кунда 150 нафар аҳолига ҳизмат кўрсатилади.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

“COVID-19”нинг мутацияга учраган янада кучли “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди.

Бу вирус оила аъзолари билан биргаликда Дубай шаҳрига бориб қайтган 10 ёшли тошкентлик Ш. (қиз бола) исмли фуқарода аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан зарарланган илк бемор аниқланган эди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Мулоҳаза

Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш ҳаражати қанча?

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ҳозирги кунда “Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш ҳаражатини очиқлади.

Батафсил: http://fsh.uz/?p=5287

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Фарғонадаги марафонда 300 нафар тиббиёт ходимлари қатнашди

Фарғона шаҳрида жорий йилнинг 1 февралидан 1 март кунига қадар ўтказилаётган “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги доирасида саломатлик тадбирлари ташкил этилди.

Унда “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида фаол юриш марафони, соғломлаштириш машғулотлари ҳамда спорт фестивали ўтказилди.

Мазкур тадбирда 300 нафар тиббиёт ходимлари фаол иштирок этиб, бошқаларга намуна кўрсатдилар.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари қачон бошланади?

Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари республикамизга ушбу вакциналарнинг етиб келиш муддати билан боғлиқ, ҳозирча бу муддат феврал ойининг охири ва март ойининг бошлари деб белгиланмоқда, - деб маълум қилди Нурмат Отабеков Ахборот Оммавий Коммуникациялар Агентлигидаги брифингда.

Шунингдек, эмлаш бошлангач,1 кунда 1 пунктда 70 киши вакцина олади.

Хабарингиз бўлса, 16 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцина синовида иштирок этиш учун 6823 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинанинг 1-дозаси, 2556 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси ва 6 нафар кўнгилли 3-дозаси билан эмланган.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

COVID-19: Ўзбекистон ва жаҳонда вазият қандай?

2021 йил 11 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79340 (+37) нафарни ташкил этмоқда.
Касалликдан соғайганлар жами 77780 (+54) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 938 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 106 миллион 991 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 347 мингдан зиёд киши вафот этган.

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 413 858 янги ҳолати аниқланди, 12 787 нафар бемор вафот этди.

2021 йил 20 январ кунидан бутун дунё бўйича касалликка чалиниш ҳолатлари камайиши кузатиляпти.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Болалар нефрологияси мутахассислари Фарғонага ташриф буюришди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар нефрологияси, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси бош консультанти, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кафедра мудири Рустам Акалаев ҳамда ушбу кафедра ассистенти Дилором Турғунова бошчилигидаги республика мутахассислари бугун Фарғонага келиб, бирламчи тизимда ишлаётган оила шифокорлари ва педиатрлар учун маҳорат дарслари ўтказишди.

Бундан ташқари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида буйрак касалликлари билан оғриган болалар учун тиббий кўриклар ташкил этилди.
Вилоят мутахассислари билан ҳамкорликда марказда ётиб даволанаётган оғир беморлар бўйича консилиумлар ҳам ўтказилди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

«Тиббиёт пуллими, бепулми?» – Шавкат Мирзиёев

Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасидаги камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди.

«Тиббиёт пуллими, бепулми? Шу саволга жавоб йўқ. Йўқ. Бугун тиббиётни ривожлантириш учун қанча саъй-ҳаракатлар олиб бормоқдамиз. Қанча пул ажратяпмиз. Шифокорларнинг ойлигини ошириш бўйича чоралар кўрдик, яна белгиланяпти. Бироқ соҳада коррупция ҳамон йўқолмаяпти. Тиббиётчилар жойларда пул сўраш ҳолати тугамаяпти. Давлат тиббиётга қанча пул ажратяпти, лекин натижа йўқ. Тиббиёт бепуллигини одамлар билсин. Ҳар қандай операция пулли. Дорилар қиммат. Буларнинг ечимини топиш керак. Мана Олтиариқни намунали туман қиляпмиз тиббиётда. Бу тизим республиканинг барча ҳудудида қўлланилади. Фарғона тажрибаси бўлади», – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Кун_ҳазили

Шифокорнинг зўр маслаҳати

Дўстларга улашамиз😄
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Биласизми

🌱 Халқ табобатида заъфарон ўнлаб хасталикларни даволашда ишлатилган

Абу Али ибн Сино заъфарон ичиш рангни чиройли, кўзни равшан, юракни қувватли, нафас аъзоларини соғлом қилишини ёзиб қолдирган.

Ҳозирги кунда ушбу ўсимлик тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. Унинг таркибида 50 фоиздан ортиқ бўёқ берувчи кроцин, 2,7 фоиз ёғ, 0,32 фоиз эфир мойи, В, В2 витаминлари, азотли моддалар, қанд, калий ва кальций бирикмалари мавжуд бўлиб, кўплаб касалликларни даволашда қўлланилади.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Бувайдада тиббий хатлов ўтказилмоқда

Бувайда туманида тиббий хатлов ва антропометрик кўрсаткичларни аниқлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Туман 21 оилавий поликлиникаси 22 200 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Муассасада хатлов ўтказиш учун 11 та тиббий бригада ташкил қилинган.

Шу кунгача аҳолининг 7546 нафари тиббий хатловдан ўтказиб бўлинди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

⚡️Гулистонда 3+3 дастури асосида турк тиббиёт университети филиали очилади

Қайд этилишича, филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3+3 (3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда) ташкил этилади, бунда 30 фоиз талабалар университет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган грантлар асосида ўқитилади.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#Тезкор_янгилик

1 июлдан “Ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланишга рухсат берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш мақсадида, 2021 йил 1 июлдан бошлаб “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида рухсат берилади.

Бўлажак ҳамшираларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Бугун аёл-шифокорлар куни

Ҳар йили феврал ойининг 3-санасида аёл-шифокорлар куни нишонланади.
Байрам АҚШдаги биринчи аёл-шифокор Элизабет Блекуэллнинг туғилган кунига бағишланади.

1821 йил 3-февралда туғилган Блеквелл аёлларга тиббиётда ўз ўрнини топишга ҳамда тенгликни таъминлашга ёрдам берадиган ҳаракатларга асос солган. Байрам биринчи марта 2016 йилда ўтказилган.

#Биласизми

Нега аёл-шифокорларнинг «қўли енгил»?

Тиббиёт тарихида бу соҳа эркаклар томонидан бошқарилган. Аёл шифокорлар касбий ривожланишдаги қийинчиликлар ва ҳали ҳамон айрим тўсиқларга дуч келишмоқда. Бироқ, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аёл-шифокорлар томонидан парвариш қилинадиган беморларнинг соғлиғи яхши натижаларга эга. Бундан ташқари, худди шу шифохонада беморларнинг ўлим даражаси сезиларли даражада паст экан.

Аёл-шифокорларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

«Британча» штаммни Ўзбекистонга умуман киритмаслик мумкинмиди?

Бу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди:

— Йўқ, биз уни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмас эдик. Боиси, ҳозирги кунга келиб, дунёнинг 60 га яқин давлатларида бу штамм аниқланди.

Коронавируснинг “Британча” штамм кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд бўлса-да, дунёда ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатдан кириб келиш эҳтимоли мавжуд эди.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Хитой вакцинаси синовларида қўшимча 4 минг киши қатнашади

Ўзбекистонда Хитойнинг Zhifei Loncom Biofarmaceutical компаниясининг ZF 2001 вакцинаси учинчи синов босқичларида 5 минг нафар кўнгилли қатнашаётган эди. Эндиликда синовларда 9 минг нафар кўнгилли иштирок этади.

Вазирликнинг изоҳига кўра, бунинг биринчи сабаби, иккинчи ва учинчи доза эмлаш босқичида тадқиқот иштирокчилари сони камайиши мумкин.

Иккинчидан, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани боис, коронавируснинг вакцина олганларга таъсирини ўрганиш қийинлашаётганлиги айтилмоқда. «Вакцинанинг таъсири организмга вирус таъсир қилганда аниқланади», — дейилади хабарда.

Вакцина синовларида иштирок этаётган кўнгиллиларнинг ярми вакцина эмас, плацебо олаётгани таъкидланган.

Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

🔹Фарзандингизни қанчалик кўп ўпасиз? Буни қанчалик фойдали эканлигини биласизми?

🔹Жигарни тозаловчи 11 маҳсулот

🔹Нима учун ёш ўтгани сари хотира ёмонлашади?

Батафсил «Фарғона шифокори» газетасида ўқинг.

Дўстларга улашинг:
@gazetalarsharhi_fargona

Читать полностью…
Subscribe to a channel