Қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари нималарда намоён бўлади?
Давра суҳбатида берилган саволга “Юксак салоҳият” Республика жамоат бирлашмаси Фарғона филиали директори Зулфия Ахунова шундай жавоб берди:
— Уларнинг фарзандларида туғма ирсий касаллик билан туғилиш хавфи юқори бўлади. Бир ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим ирсий омиллар билан боғлиқ. Қариндошлар ўртасидаги никоҳ юқорида қайд қилинган салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Юксак салоҳият” республика жамоат бирлашмаси Фарғона филиали “Соғлом аёл — соғлом оила” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин- қизларга тиббиёт соҳасида малакали маслаҳатлар бериш учун давра суҳбати ташкил этилди.
Вилоятимизнинг 8 та ҳудудида репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ, кўкрак бези саратони профилактикаси масалаларида тарғибот тадбирлари ўтказилади. 210 та маҳалла фуқаролар йиғини раис ўринбосарлари, ҳамширалар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Вилоят онкология диспансери бўлим бошлиғи Рустамбек Аминжонов кўкрак бези саратони ва унинг профилактикаси хусусида сўз юритди. Мавзуга доир саволларга жавоб берилди.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
#Кун_тарихи
2020 йил 11 март куни Коронавирус расман пандемия деб эълон қилинди
Шу куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус тарқалишини пандемия босқичига етди деб эълон қилган, вирус барча қитъаларга тарқалган, 110дан ортиқ мамлакатда вирус юқиши ҳолати қайд этилди.
Янги коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши пандемия тусини олди, деб маълум қилган эди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
#Эътироф
Фарғоналик ширинсухан шифокорлар (фото)
Аҳолига ихтисослашган малакали тиббий ёрдам кўрсатишда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимларининг муносиб хизмати бор. Айниқса, масканнинг ширинсухан шифокор хотин-қизлари меҳнатини эътироф этиш жоиз.
Улардан бири 2017 йилда Президентимиз томонидан “Дўстлик” ордени билан мукофотланган, марказ септик-жарроҳлик бўлими мудираси Любов Никитина. Яна бир қаҳрамонимиз ўз соҳасида 54 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган консультатив поликлиника сурдолог врачи Фарида Ниёзова.
Батафсил: http://fsh.uz/?p=5321
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Фарғонада “Оналарга эҳтиром” байрами ўтказилади
Фарғона шаҳрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрамда сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу ҳақда маълум қилган.
“Ўтган йили Наманганда бир янгиликни режа қилгандик, афсуски пандемия сабабли амалга оширишнинг имкони бўлмаганди. Дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларда май ойининг турли кунларида Оналар куни нишонланади. Биз ҳам бу йил май ойининг иккинчиси ҳафтасини Фарғона вилоятида Оналар куни сифатида байрам қилсак, байрам қилганда ҳам “Оналарга эҳтиром” байрами номи билан оммавий шодиёна сифатида ўтказсак,” - дея жамоатчиликка таклиф киритган вилоят ҳокими.
Вилоят раҳбарининг ушбу таклифи кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланган.
Фарғонадаги Оналар байрами май ойининг иккинчи хафтасида нишонланиши режалаштирилмоқда.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
#Дил_изҳори
Табиат уйғониб, тобора чирой очаётган мана шу шукуҳли айёмда Сиз азизларни, сизлар орқали бутун Ўзбекистон ва Фарғоналик аёлларни 8-март-Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.
Бир қўлида дунёни, бир қўлида бешикни тебратаётган ва халқимизга саломатлик улашаётган мунис хотин-қизларимиз, опа-сингилларимизга баҳорий кайфият, меҳнат фаолиятингизда зафарлар, шахсий ҳаётингизда омад ва бахт ёр бўлишини тилаймиз.
Аёллар байрами баҳорда бўлиши бежиз эмас, гўё. Баҳор — янгиланиш фасли, гўзал фасл. Доим баҳор каби гўзал бўлиб юринг, азиз аёллар.
“Фарғона шифокори” газетаси таҳририяти жамоаси
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Хотин-қизларнинг даволаниши учун 30 миллиард сўм йўналтирилади
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 мартда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.
Бир ҳафта муддатда аёллар муаммоларини тизимли ва манзилли равишда ўрганиш ва ҳал этиш доирасида шакллантирилган махсус жарроҳлик амалиётлари ўтказиш орқали даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатидаги ҳамда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларнинг даволаниши учун жамғармага 30 миллиард сўм йўналтирилади.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
#Мулоҳаза
Айтилмайдиган гаплар...
Бир шифокор билан ҳамсуҳбат бўлиб қолдим. Анча гаплашдик. Гап орасида: "Сиз яхши шифокорсиз, биламан. Қанчадан-қанча инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолгансиз, ўлганлари ҳам бўлганми?" - деб сўрадим.
Шунда ҳамсуҳбатим: "Даволаганларимни санамаганман... Анча жим бўлиб қолгач... Мени ўз қабристоним бор, у ерга 12 киши кўмилган... Вақт топиб уларни зиёрат қилиб тураман." деди.
Мен сўрадим: "Қанақа қабристон, тушинмадим?"
- Ўн икки жон, ўн икки инсон менинг айбим билан вафот этишган.
- Қандай қилиб? сўрадим мен.
- Мен ҳам коронавирус бўлиб ётиб қолдим. Аҳволим оғир эди. Мен йўғимда бошқа врачлар қараган уларга. Лекин уларни врачи мен эдим, ҳар бирининг ҳолатини яхши билардим. Мен касал бўлмаслигим керак эди. Соғ булганимда улар ўлмасмидилар..." - деб йиғлаб юборди.
Мен кўз ёшларимни яширолмай турар эдим.
Бундай шифокорлар орамизда, уларни қадрига етайлик. Улар ҳам инсон, тирик жон...
✍️ Омон Омонов
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Фарғонада 600 минг нафардан зиёд аҳоли коронавирусга қарши бепул эмланади
Жорий йилда 600 минг нафардан ортиқ фарғоналиклар COVID-19га қарши вакцина билан мутлақо бепул ҳамда босқичма-босқич эмланиши режалаштирилган.
Батафсил: http://fsh.uz/?p=5307
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Саудия Арабистони коронавирусга қарши эмланганларга Ҳаж амалини бажаришга рухсат беради
Мусулмон зиёратчилари Макка ва Мадинада муқаддас жойларни зиёрат қилиш ҳамда Ҳаж ва Умра амалларини бажариш учун янги коронавирусга қарши эмланиши керак бўлади. Саудия Арабистони ҳукумати шундай қарор қабул қилди.
Бу йил Ҳаж амали июль ойининг иккинчи ярмида бажарилиши керак бўлади.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Нажот фаришталари
Риштон тумани “Янгийўл” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бугунги кунда 100 нафарга яқин “Covid-19”га гумонланувчилар даволанмоқда.
Шифохона фойесидаги миннатдорчилик мактубларини кўздан кечирдик. Саломатлик посбонларининг фидокорона меҳнати, кўрсатилаётган эътибор ва хизмат эътирофи эди бу мактублар.
Батафсил: http://fsh.uz/?p=5295
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
#Дил_изҳори
Сиз шифокорлардан бир умр миннатдорман
Мен ўтган йилнинг декабр ойида иситмам кўтарилиб, Фарғона вилояти 2-сонли юқумли касалликлари шифохонасига ётқизилдим. Менда ёндош касаллик Қандли диабет бўлганлиги сабабли хасталик анча оғир кечди. Даволаниш вақтимда яқиндан ёрдам бериб, ўзларининг фидокорликларини кўрсатган врач-эндокринологлар Музаффаржон Мамажонов, Акмалжон Тўхтасинов, ҳамширалар Зарифахон Сулаймонова, Нилуфархон Қўлдошеваларга ўз номимдан ва барча оила аъзоларим номидан чуқур миннатдорчилик билдираман.
Саломатликни фидокорона меҳнатлари билан муҳофаза қилаётган барча шифокорларга соғлиқ-саломатлик, келгуси ишларига ривож тилайман.
Сиз шифокорлардан бир умр миннатдорман.
Усмонали Мамажонов,
Фарғона тумани, Водил қишлоғи, Еттичинор маҳалласи
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Энг кўп ичадиган касб эгалари маълум қилинди
Тадқиқот натижаларига кўра, мактаб ўқитувчилари, врач аёллар ва олималар кам ичадиганлар тоифасига кирувчи касб эгалари экан.
Батафсил: http://fsh.uz/?p=5292
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Корея-Ўзбекистон қўшма корхонаси вилоят тиббиёт муассасаларига сунъий нафас олиш ускуналари совға қилди
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам Корея давлатининг бир қатор соғлиқни сақлаш йўналишидаги муассаса ва ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Яқинда Кореянинг Ўзбекистондаги “POSCO INTERNATIONAL” текстил қўшма корхонаси ҳамда “НЕАRT ТО HEART” фонди ҳомийлигида вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ҳамда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ уйига сунъий нафас олиш аппарати совға қилинди.
Ҳар икки муассасада ўтказилган тақдимот маросимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят филиали раҳбари Нурилло Худойберганов ҳамда Корея қўшма корхонаси вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу корхона ҳомийлигида “Vision Care Servise” халқаро ташкилотининг малакали офтолмолог-шифокорлари ўтган 5 йил ичида бир неча бор Фарғонада тиббий кўриклар ўтказган эди.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Фарғонада дордан йиқилган дорбоз вафот этмаган
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги циркда арқон узилиб кетиши оқибатида дорбоз боши билан ерга тушгани ва вафот этгани ҳақидаги хабар тарқалди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 23 февраль куни саот 19:25 га яқин дорбозлик билан шуғулланувчи Э. исмли фуқаро дордан йиқилиши натижасида жароҳатланиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб келинган.
Марказ мутахассислари уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказишган. Беморга “Ўнг пешона ва бурун бўшлиғи суякларининг парчаланиб синиши. Бош мия лат ейишининг оғир даражаси. Бош мия ўнг ярим шари пешона бўлаги эпидурал гематомаси. Субарохнаидал қон қуйилиши. Пневмоцефалия. Бош юмшоқ тўқималари лат ейиши ва териости гематомаси” ташхиси қўйилган ва беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Марказ мутасаддиларининг маълум қилишича, беморнинг аҳволи барқарор бўлиб, ҳозирда нейрореанимация бўлимида малакали мутахассислар назоратида белгиланган стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
#Кун_ҳикмати
«Дунёда ҳар куни яхшилик қиладиган жуда кўп ажойиб одамлар бор. Мен улардан бири бўлишни хоҳлайман"
Мия саратонидан вафот этган 11 ёшли Лианг Яоуига шифокорлар бош эгдилар. Касалликдан хабар топгач, у ўз аъзоларини бир нечта одамга беришга кўмаклашди ва шу билан уларнинг ҳаётини сақлаб қолди.
Ўлимидан сал олдин у онасига: «Дунёда ҳар куни яхшилик қиладиган жуда кўп ажойиб одамлар бор. Мен улардан бири бўлишни хоҳлайман" деб айтган экан.
Яхшилик қилиш учун ҳар кимда, ҳар кун имкон бор. Савоб улашишдан чарчамайлик азизлар !
Фото ва матн ижтимоий тармоқлардан олинди.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Эмланган аҳолига бу ҳақда тегишли сертификат берилади
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев таяниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев хабар бермоқда.
«Бу жараёнда муҳим аҳамиятга эга шприц таъминоти, хавфсиз қутилар таъминоти ва бошқалар учун республикамизда 6 млрд сўмдан зиёд маблағлар ажратилган ва харидлар амалга ошириляпти. 10 мингдан ортиқ вакцинаторлар, патронаж ҳамширалари, 33 мингдан ортиқ шифокорлар вакцинацияга тайёргарлик кўришяпти.
Биринчи навбатда, эмланадиган аҳоли вакилларини электрон рўйхатга олиш ишлари олиб бориляпти. Янги emlash.uz деб номланган сайт яратилди. Вакцина олган фуқаролар бу сайтда рўйхатдан ўтказиб борилади. Уларга эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади», - дейди Баҳодир Юсупалиев.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Ўзбекистонда вирусдан ҳимояланиш учун тавсия этиладиган ниқоблардан яқин орада воз кечмаймиз.
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
✅ Март ойининг иккинчи қисмида — 15-20 март кунларида Ўзбекистонга COVAX дастури бўйича 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилади.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
УЙДА КОНСЕРВАЛАР ТАЙЁРЛАШ УМУМАН МУМКИН ЭМАС
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Бағдод туман бўлими мутахассислари шундай деб тавсия бермоқда.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/VWf57E4XIcNrjJz1
Ҳеч бир аёл эътибордан четда эмас
8-март барча хотин-қизларнинг севимли байрами. Ҳатто шифохоналарда даволанаётган аёллар ҳам бу байрамни ўзгача интиқлик билан кутишади.
Бугун, вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалига бориб, бу ерда даволанаётган бемор аёллар ҳолидан хабар олдилар.
Уларга тезроқ соғайиб кетишига тилак билдирилиб, гул ва бошқа совғалар топширишди. Бундай эътибордан даволанаётган хотин-қизлар беҳад мамнун бўлиб, совғалар учун раҳмат айтдилар.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Ўзбекистонда болалар гематология ва онкологияси соҳасини ривожлантиришга доир қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Қайд этилишича, Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳудудий болалар гематология ва онкологияси бўлимлари ташкил этилади.
Батафсил: http://fsh.uz/?p=5314
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
#Инфографика
Фарғона вилояти февраль ойида туғилиш бўйича етакчилар қаторида
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг февраль ойида қайд этилган туғилишлар сони ҳақида маълумот берди.
Юртимизда февраль ойида жами 53 460 нафар чақалоқ дунёга келган. Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлса, энг кам туғилиш Жиззах вилоятида кузатилган.
Хабарингиз бўлса, Фарғонада янги йилнинг биринчи суткасида 202 нафар чақалоқ туғилган эди.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
#Эътироф
«Ўзбегим аёли-2021» Миллий мукофоти соҳибалари
Пойтахтимизда «Ўзбегим аёли — 2021» миллий мукофотини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тақдирланганлар ичида тиббиёт ходимларининг борлиги диққатга сазовордир.
Батафсил: http://fsh.uz/?p=5311
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Аҳоли қачон пуллик, қачон бепул эмланади?
Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳолида эмланиш жараёни пуллик бўладими деган саволга жавоб берди.
Батафсил: http://fsh.uz/?p=5303
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Фарғонада “Euromed” клиникаси иш бошлади
Бугун, Фарғона шаҳрида “Euromed” хусусий клиникаси иш бошлади.
Муассасанинг очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аъзамжон Абдураззоқов, бошқарманинг тегишли мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Мазкур клиникада болаларда учрайдиган туғма юқори лаб, қаттиқ ва юмшоқ танглай ёриғи, куйгандан кейинги чандиқлар, бошдаги чандиқлар, соч тўкилиши, бир ёки икки томонлама юқори қовоқ туғма шоллиги каби хасталикларни паластик операция йўли билан даволаш, юз-жағ жарроҳлиги ва стомотология йўналишидаги туғма ёки орттирилган бирламчи ва иккиламчи касалликлар даволанади.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди
Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади.
Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилгани билдирилди.
Бугун ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
#Хушхабар
Ҳамкасбимиз Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисида яширин овоз бериш жараёни якунланди.
Саноқ комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Унга кўра, 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 31-Қува сайлов округи бўйича вилоят кенгаши депутати, вилоят она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайландилар.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
«Биз охирги 10-15 йил ичида жиловини қўйиб юбордик» – президент онкология соҳаси ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселекторда онкология соҳасидаги муаммолар ҳавотирга солаётганини маълум қилди.
«Мени онкология соҳасидаги муаммолар хавотирга солаяпти. Яқинда янги қарор чиқади. Бу соҳада кўплаб муаммолар йиғилиб қолган. Биз охирги 10-15 йил ичида ушбу соҳа жиловини қўйиб юбордик», – деди давлат раҳбари.
Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 мингдан ортиқ аёллар кўкрак бези саратони, 1,5 мингга яқин хотин-қизлар эса аёллар касалликларидан вафот этаётгани айтилди.
Бундан ташқари, президент қишлоқ жойларида, олис ва чекка ҳудудлардаги хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
#Биласизми
«Мўмиё» – юнонча сўз бўлиб, “бадан (организм)ни сақловчи – муҳофаза этувчи” деган маънони англатади
Араблар мўмиёни “ароқул джибол” (тоғ шираси), бирмаликлар “чао туи” (тоғ қони), мўғул ва тибетликлар «барашун» (қоя шираси), туркманлар «мўмногай», айрим тоғлик жойларда қиём ёки «зогх» деб аташади.
«Мўмиё» сўзининг икки хил таъбири мавжуд: Муҳаммад Ҳусайинхон Алавий (1857) таъбирича, юмшоқ эрувчан, мумсифат, яъни «мумилойин» – мулойим сўзидан, Берунийнинг фикрича, мўмиё Эрондаги Абин қишлоғи яқинидаги ғордан топилганлиги учун “мум Абин” – Абин мўмиёси маъносидан келиб чиққан.
Ўзбекларда мўмиё сўзига «асл» сўзи қўшилиб, «мўмиё-асл», яъни “ҳақиқий (тоза) мўмиё” деб юритилади.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
COVID-19 ГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ЛОЗИМ?
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Ботулизм, яъни озиқ-овқат маҳсулотларидан захарланишларнинг ичида жуда оғир кечадиган касалликлардан биридир. Унинг хавфли жиҳатлари нимада?
«Саломатлик соати» кўрсатувининг навбатдаги сонида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилоят бошқармаси Овқатланиш гигиенаси бўлими мудири Бобомурод Турғунов билан ушбу мавзуда суҳбатлашилди.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori