Об-ҳавонинг ўзгариши билан боғлиқ циклоник даврда беморларда юзага келиши мумкин бўлган хасталиклар ҳақида кардиолог Карабаева ёмғирли, нам ҳавода беморларга қандай ҳаракатланиш, табиий атмосфера босими ва намлигини инсон саломатлигига таъсирини юмшатишга қаратилган бир нечта зарур тавсияларни бериб ўтди.
Саломатлигимизга бефарқ бўлмаслигимиз мамлакатда ўртача умр ёши узайиши, ривожланишни кафолатлайди.
@fargonashifokori
Тиббиётимиз жонкуярлари
ЭЛ ДУОСИНИ ОЛГАН…
—дейишади, устоз-шифокор, Жўрақўзи Эрқўзиев ҳақида сўз юритилганда.
Дарҳақиқат Жўрақўзи ака эл корига ярагандан буён одамларнинг дардига малҳам бўлишдек, шарафли касбни эъзозлаб келади. Шифокор ўрта мактабни тугаллаб, 1984 йилда Тошкент тиббиёт институтини муваффақиятли якунлади. Аввал, Қўқон шаҳар стоматология поликлиникасида врач интернада, кейинроқ Данғара тумани Урганжи қишлоқ врачлик пунктида врач-стоматолог вазифасида меҳнат қилди. Шундан сўнг, Қум қия қишлоқ врачлик пунктида мудир, сўнгра тумандаги 28-оилавий поликлиникада фаолият кўрсатди. Шу соҳада мана қарийб 30 йилдирки, самарали даволаш ишларини олиб бормоқда.
— Вақт, йил тез ўтади,—дейди Жўрақўзи ака.—Дастлабки фаолиятимга назар ташласак, жуда мураккаб пайтлар эди. Асбоб-ускуналар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Оддий шарт-шароитлар яратиб олишнинг ўзи жуда қийин бўлган. Мана ҳозир бутун куч-ғайрат билан ишлайдиган давр келди. Беморларни қабул қилиш, даволаш бугунги кун шифокоридан фақат билим, малака талаб этади. Бу ердаги жиҳозлар ҳақида гапириб ўтиришимга ҳожат бўлмаса керак!
Жўрақўзи Эрқўзиев йиллар давомида йиққан бой тажрибасини ҳамкасблари, шогирдларига ўргатишдан чарчамайди.
Эрқўзиевлар хонадони серфайз, барча ҳавас қилса арзигулик. Турмуш ўртоғи—Эътиборхон опа туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамширасидир. Уч фарзандни тарбиялаган икки бахти бутунлар уларнинг роҳатини кўришмоқда. Қизлари ўқитувчи, ўғли тадбиркор.
Инсон шундай яшасинки, кейинчалик ортга боққанда ўзидан афсус чекмасин, шундай элга хизмат қилсинки, узоқ йиллар одамлар тилидан, дилидан тушмасин! Ҳеч шубҳасиз, Жўрақўзи ака Эрқўзиев ана шундай бахтли инсонлардан биридир. Шифокор бугун 56 ёшлик таваллуд айёмини нишонламоқда. Унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, меҳнатда ҳеч қачон ҳориб-толмасликни тилаймиз.
“Фарғона шифокори” газетаси таҳририяти.
📌Farg‘ona viloyatida 2 nafar bolali oilalar katta ulushni tashkil etadi
🏢2022- yilning yanvar-sentabr holatiga ko‘ra Farg‘ona viloyatida 16 yoshgacha bolali uy xo‘jaliklari 72,8 %ni tashkil etadi.
Shundan:
- bir bolalilar 24,4 %;
- ikki bolalilar 27,9 %;
- uch bolalilar 16,0 %;
- to‘rt va undan ko‘p bolalilar 4,5 %.
Kuzatuv natijalariga ko‘ra, 27,2 % uy xo‘jaliklarida 16 yoshgacha bo‘lgan bolalar mavjud emas.
@fargonashifokori
Қува туманида вилоят бош мутахассислари томонидан сайёр қабул ва тиббий кўрик ўтказилди
Қува тумани тиббиёт бирлашмасида вилоят бош мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан тиббий кўрик ташкил этилди. Унда кардиолог, невропатолог, ревматолог, нефролог, уролог, фтизиатр, болалар пульмонологи каби тор доирадаги мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
Жараёнда 310 нафар фуқаро қатнашди. Текширувлар давомида аниқланган касалликлар бўйича аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шундан 80 нафар фуқароларга амбулатор шароитда, қолган 20 нафар фуқарога шифохонада даволанишга йўлланмалар берилди. Ўтказилган тиббий кўрик натижасига кўра 30 нафардан ортиқ фуқароларга 120 хил турдаги дори-дармонлар бепул тарқатилди. Шифокорлар томонидан соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўтказган сайёр қабулида 10 нафардан ортиқ фуқаро мурожаат қилди. Улардан 5 нафари имтиёзли тиббий хизмат учун ордер олиш ҳақида бўлди ва имтиёзли ордер бериш тартиби тушунтирилди.
Бир қатор мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ҳар бир мурожаат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбариятининг назоратига олинди.
@fargonashifokori
Риштонда яна бир шифо маскани очилди
Риштон туманидаги Тўда қишлоғида оилавий шифокорлик пунктининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари сектор раҳбарлари, соҳанинг масъул ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тўда оилавий шифокор пункти “Тўда” ва “Тўраобод” МФЙлари ҳудудида яшовчи 9 000 нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Пункт биноси ҳомийлар томонидан 200 млн сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига таъмирланди.
—Бу ерда нафақат келиб-кетувчилар, балки фаолият олиб борадиган 20 нафардан зиёд тиббиёт ходимларининг самарали иш юритишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилди, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Усмонов. — Маҳалла аҳлига гинеколог, оила шифокори ва стоматолог каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиши билан бир қаторда лаборатория хизмати, ижтимоий дорихона ҳамда стационар даволаниш учун 8 ўринли кундузги шифохона ҳам ташкил этилди.
Тадбир давомида мазкур шифо масканини барпо этишга муносиб ҳисса қўшган тадбиркор ва қурувчиларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
@fargonashifokori
«Фарғона шифокори» газетасининг 2022 йилги навбатдаги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Газета саҳифаларида ўқинг:
🔹 Факт-рақамларда: Аҳолига бирламчи тиббий хизмат янада яқинлашмоқда
🔹Устамалар кимларга
тўланади?
🔹ЭНДИ МЕНГА ЖИГАРСАН,
СИНГИЛ! ёхуд қайиноғасига жигарининг 70 фоизидан кўпини бера олган қувалик келин ҳақида
🔹Нега японлар орасида семизлар кам? Бунинг 10 та сабаби ...
@soglomfargona
Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 2 та беморда буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди
Батафсил лавҳамизда томоша қилинг.
@fargonashifokori
UZ: Телеграм мессенжерида гўёки мукофот ютиб олинганлиги ҳақидаги хабар билан бирга фирибгарлик билан шуғулланувчи Телеграм-бот ҳаволаси келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда. Фуқаролардан бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
RU: В мессенджере Telegram массово рассылаются фишинговые сообщения с приглашением перейти по ссылке для получения приза. Просим граждан не поддаваться на манипуляции мошенников и не переходить по данным фальшивым ссылкам!
‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации.
/channel/Rasmiy_xabarlar_Official
#блиц_савол
#биласизми?
📌ҚАЙСИ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТИББИЙ ХИЗМАТ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН КАФОЛАТЛАНГАН?
📝Ушбу саволга Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг Ҳудудий тиббиёт ташкилотлари бўйича тиббий хизматлар сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Умида Газиева жавоб беради.
🎬Ушбу инфоролик орқали барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.
@fargonashifokori
Биттагина авлод керак!
Эркин фикрловчи мустақил шахслардан иборат биттагина авлодни яратиб олсак, қолгани уланиб кетаверди. Мутеликни, қулликни ҳар қачон рад этадиган Озод миллатга, Озод мамлакатга айланамиз. Бу ишнинг йўриғида фақат сизларнинг меҳнатингиз ётади.
Байрам муборак, устозлар!
@fargonashifokori
📌O‘zbekistonda 6 va undan ko‘p a’zolariga ega uy xo‘jaliklari 39,1 % ni tashkil etadi
✅Davlat statistika qo‘mitasining uy xo‘jaliklari tanlanma kuzatuvlari ma’lumotlariga asosan 2022- yilning yanvar-avgust holatiga ko‘ra bir kishilik uy xo‘jaliklari ulushi - 2,7 %, ikki kishilik - 6,7 %, uch kishilik - 11,0 %, to‘rt kishilik -18,2 %, besh kishilik - 22,3 % hamda olti va undan ko‘p kishilik uy xo‘jaliklari - 39,1 % ni tashkil etmoqda.
Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube
#Биласизми
📋 Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёларни биласизми?
Рўйхат суратда 👆
@fargonashifokori
#Инфографика
COVID-19: Хавф ортда қолдими?
Ўзбекистонда коронавирусга оид вазият декабр ойининг ўртасидан бошлаб ўзгара бошлаган. (1-график)
2-графикда эса дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни кўришингиз мумкин.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Антониу Гутерриш: “Ўзларини қурбон қилиб бўлса-да ишларига содиқ қолдилар”
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш глобал пандемиянинг бир йиллиги муносабати билан баёнот берди. У пандемия давридаги тиббиёт ходимларининг фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
Батафсил: http://fsh.uz/?p=5329
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
«Фарғона шифокори» газетасининг 2021 йил 13 март кунги 5-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.
“Фарғона шифокори” сайтининг мобиль иловаси Android операцион тизимида ишламоқда.
"Play Маркет" дан юклаб олинг: 👇
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.xsoft.fargonashifokori
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Фарғонада халқаро тиббиёт университети очилди
Фарғона шаҳрида Central Asian Medical University халқаро тиббий олийгоҳининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, таълим тизими ва кенг жамоатчилик вакиллари, хорижлик меҳмонлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
“Meridian Diagnostic Hospital” МЧЖ муассислигида ташкил этилган ушбу олийгоҳ бу йил даволаш иши, стоматология ва педиатрия йўналишларида 600 нафар талабани қабул қилган бўлса, келгуси ўқув йилидан бошлаб 1500 нафар талаба ўқишга қабул қилинади. Олийгоҳда республикамизда тиббиёт соҳасида кўзга кўринган профессор-ўқитувчилар, малакали хорижлик мутахассислар таълим беришади.
Тадбир давомида “Талабаликка бағишлов” маросими ўтказилиб, университетнинг 1-курс талабалари талабалик қасамёдини қабул қилдилар.
@fargonashifokori
📌Farg‘ona viloyati faoliyat yuritayotgan vrachlarning gender bo‘yicha taqsimlanishi
🏢Farg‘ona viloyati statistika boshqarmasining ma’lumotiga ko‘ra, 2022-yil 1-yanvar holatiga Farg‘ona viloyatida faoliyat yuritayotgan vrachlarning gender bo‘yicha taqsimlanishi e’lon qilindi.
👇Unga ko‘ra:
🌈Ayollar – 3668 kishi
🌈Erkaklar – 5026 kishiga to‘g‘ri keldi.
@fargonashifokori
Фарғона вилоятида репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Батафсил лавҳамизда томоша қилинг.
@fargonashifokori
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилади
“Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида жойлашган 2-сон шаҳар шифохонаси негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Фарғона шаҳрида жойлашган 2-сон шаҳар шифохонаси негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилади. Институт клиникасини реконструкция қилиш ишларини 2023 йилда якунлаш бўйича йўл харитаси тасдиқланади.
Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги институт клиникасини сақлаш харажатларини қонунчиликда белгиланган тартибда 2022 йил якунига қадар маҳаллий бюджет, 2023 йил 1 январдан бошлаб республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.
@fargonashifokori
РШТЁИМнинг Фарғона филиалига директор тайинланди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг тегишли буйруғи билан Йўлдашев Шерали Мамажонович ушбу марказнинг Фарғона вилояти филиали директори лавозимига тайинланди.
Ш. Йўлдашев 2014 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, 2016 йилгача Тошкент врачлар малакасини ошириш иниситутининг клиник ординатура босқичида таҳсил олган.
Шундан сўнг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиалида анестезиолог-реаниматолог сифатида фаолият бошлаган.
Тайинловга қадар Ш. Йўлдашев мазкур филиалнинг Болалар реанимацияси бўлими мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.
@fargonashifokori
Фарғоналик шифокор халқаро тадбирда қатнашмоқда
Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази пластик жарроҳи Дилёржон Шокиров 11- 14 октабр кунлари Бразилиянинг Рио-Де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган "В халқаро лаб- танглай ёриқларини комплекс даволаш воркшоп" да қатнашмоқда.
Global smile foundation( GSF) 35 йилдан бери ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ташкилотнинг асосий миссияси бутун дунё бўйлаб ҳудудлардаги беморларга ёриқлар бўйича кенг қамровли ёрдам кўрсатишдан иборат. Шунингдек, мутахассислар учун амалий машғулотлар, халқаро кенг қамровли ёриқлар парвариши реабилитация босқичларини ишлаб чиқиш, аҳолига илғор ёриқлар ёрдамини таъминлаш учун ҳамкорларни қўллаб-қувватлаш, стипендиялар ва тренинг ўтказиш ҳамда ёриқларни даволашда илғор жарроҳлик техникалари ва кенгайтирилган амалий кўникмалар ўтиш каби йўналишларда фаолият олиб боради.
@fargonashifokori
Махсус репортаж | Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун
“Ўзбекистон 24” телеканалининг ҳудудий мухбирлари томонидан энг намунали 3 та — Фурқат, Ёзёвон, Қўштепа туманларидаги маҳалла тиббиёт пунктларидан видеолавҳа ва репортажлар тайёрланди.
@fargonashifokori
Фарғона вилояти эндокринология диспансерига бош врач тайинланди
Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ибрахимова Нигорахон Расуловна Фарғона вилояти эндокринология диспансери бош врачи лавозимига тайинланди.
Н. Ибрахимова 1997 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини Қўқон шаҳар 5-сон болалар поликлиникасида шифокор сифатида бошлаган.
Кейинчалик Фарғона шаҳар болалар шифохонаси 1-болалар поликлиникаси, Фарғона вилояти “Она ва бола” скрининг марказида эндокринолог вазифаларида ишлаган.
Н. Ибрахимова тайинловга қадар Фарғона вилояти эндокринология диспансери бош педиатр-эндокринологи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
@fargonashifokori
⚡️Тиббиёт йўналиши битирувчиларининг тўлиқ ставкада ишлашига рухсат берилди
Ҳукуматнинг 3 октябрдаги [561-сон] қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:
✅ барча тиббиёт ва ОТМларнинг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;
✅ барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.
✅ «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.
@fargonashifokori
💥Farg‘ona viloyatida jismoniy mashg‘ulotlar bilan shug‘ullanadigan shaxslarning mashg‘ulotlar davriyligi bo‘yicha ulushi
✅2022- yilning yanvar-iyul holatiga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida haftada bir marta jismoniy mashqlar bilan shug‘ullanadigan uy xo‘jaliklari a’zolarining ulushi 29,8 % ni tashkil etdi. Haftasiga ikki marta shug’ullanuvchilar 54,6 % ni, haftada uch marta yoki undan ko‘proq shug’ullanuvchilar 15,6 % ni tashkil etdi.
Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube
📌Farg‘ona viloyatida jismoniy mashg‘ulotlar bilan shug‘ullanadigan shaxslarning ulushi
🏢Davlat statistika qo‘mitasining uy xo‘jaliklari tanlanma kuzatuvlari dastlabki ma’lumotlariga asosan, 2022- yilning yanvar-iyul holatiga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida uy xo‘jaliklari a’zolari jismoniy mashqlar bilan bir kunda bir soatdan kam shug‘ullanuvchilar ulushi 62,7 % ni tashkil etdi, bir soat shug‘ullanuvchilar – 26,2 % ni, bir soatdan ortiq shug’ullanuvchilar esa – 11,1 % ni tashkil etdi.
Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube
❗️Огоҳ бўлинг: Банк пластик карта фирибгарлари
Сўнгги вақтларда фуқаролар номидаги банк пластик карталаридан ноқонуний пул ечиб олиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар кўплаб учрамоқда. Ўзларини гўёки IT-компания, банк ёки хайрия ташкилоти ходими дея таништириб, яширин кодларни билишга ҳаракат қилган кимса картадаги маблағни ўмаради.
Бундан ташқари ўтказилган ўрганишларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтларига ўхшаш бўлган сохта веб-ресурслар орқали жиноятчилар ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда, фуқаролардан банк пластик карта маълумотлари тақдим этилишига эришиб, ундаги маблағларни ўзлаштириб келаётгани аниқланди.
Шу нуқтаи назардан барча интернет фойдаланувчиларини «фейк» веб-ресурсларнинг ноқонуний фаолияти тўғрисида огоҳ бўлишларини, тўлов тизимларидан фойдаланаётганда эса уларнинг расмий веб-сайтларида тақдим этилган хизматларга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.
Катта миқдордаги маблағга эга бўлиш истагида, Сизга смс-хабарнома орқали келган тасдиқлаш кодини «фейк» ресурсга киритишингиз билан интернет-фирибгари томонидан банк пластик картангизни бошқариш ҳуқуқи қўлга киритилишига ва ундаги маблағларни ноқонуний равишда эгалланишига шарт-шароит яратган бўласиз. Огоҳ бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Чегараларда коронавирусга экспресс-тест олиш тартиби 15 мартдан бекор қилинди
Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикасига ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби
❗️2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.
Эсингизда бўлса, махсус комиссия 2020 йил 25 декабрдан эътиборан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Умумхалқ хайрия ҳашарида фарғоналик тиббиёт ходимлари фаол қатнашмоқда
Бугун, мамлакатимиз бўйлаб "Обод ва кўркам маҳаллам" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Халқимизнинг севимли байрами Наврўз айёмига бағишланган ушбу умумхалқ хайрия ҳашарида фарғоналик тиббиёт ходимлари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Хусусан, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳашар кўтаринки руҳда бошланди.
Ободонлаштириш ишларида марказнинг 513 нафар ишчи-ходимлари фаол қатнашяпти. Айни пайтгача муассаса ҳудудига 100 дан ортиқ турли манзарали дарахтлар экилди.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари Фарғона вилояти перинатал марказида ҳам катта уюшқоқликда давом этяпти.
Ушбу хайрли юмушда муассасанинг 350 нафар ишчи-ходимлари фаол катнашмоқда. Айни пайтгача шифохона ҳудудига сасна, қора гилос, шафтоли, олма кўчатлари экилди. Ер майдонлари юмшатилиб, ариқлар чопилди. Чиқиндилар олиб ташланди.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
Шифокор ва ҳамширалар учун 4 йиллик автокредит жорий этилади
Шифокор ва ҳамширалар учун 4 йиллик устама ҳақи 22 фоизлик автокредит жорий этилади.
Хабарда қайд этилишича, шифокор ва ҳамшираларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган “Фидокор” автокредити бўйича ўзгаришлар киритилмоқда.
Шунингдек, ўқитувчи ва мураббийларга ҳам бундай имтиёз белгиланган.
Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари тизимидаги муассасалар ходимлари учун 15 мартдан бошлаб “Фидокор “автокредити: муддати 48 ойгача, йиллик устама ҳақи 22 фоиз, бошланғич бадали 30 фоиз шарти билан тақдим этилади.
Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori