💥Farg‘ona viloyatining xizmatlar sohasi qanchaga o‘sdi?
🏢2022- yilning yanvar-sentabr oylari yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyati bo‘yicha xizmatlar sohasida yaratilgan yalpi qo‘shilgan qiymat hajmi 14 311,4 mlrd. so‘mni tashkil etdi va o‘tgan yilning mos davri bilan taqqoslaganda 3,7 % ga o‘sdi.
@fargonashifokori
Президентимиз кейинги йили қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилишини маълум қилди.
Шу билан бирга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилади.
Барча туғруқ комплекслари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади, ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилади.
Бундан ташқари, мамлакатимизда 15 мингга яқин онкологик беморлар нур ёрдамида даволанишга муҳтож.
Шу боис, келаси йилда Самарқанд, Фарғона ва Хоразмда хусусий шерикчилик асосида Радиология марказларини ташкил этиш лойиҳаларини бошлаймиз (бундай шароит фақат Тошкент шаҳрида бор).
Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.
👉🏼 https://www.youtube.com/watch?v=wiiSgJZECj4
#Хуш_хабар
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти “Greenmetrics UI” халқаро нуфузли рейтингидан жой олди
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти “Greenmetrics UI” халқаро нуфузли рейтингида TOP-1000 та олий таълим муассасалари қаторида барқарор ривожланаётган университет сифатида эътироф этилди.
Жорий йилнинг 13 декабрь куни Индонезиянинг “Greenmetrics UI” халқаро рейтинг агентлигининг 2022 йил учун бутун дунё олий таълим муассасалари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди. Қувонарлиси, ушбу рейтингда Ўзбекистондан 2020 йилда Президентимиз ташаббуси билан янги ташкил этилган Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ўрин олди.
Институт 6 та йўналиши бўйича 5205 балл тўплаб, 642-ўринда қайд этилди.
Ушбу ютуқ туфайли Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти дунёнинг топ университетлари қаторида эътироф этилиши учун катта қадам ташлади.
Эслатиб ўтамиз, “Greenmetrics UI” рейтинги халқаро нуфузли рейтинг ҳисобланиб, ҳар йили 6 та йўналиш бўйича TOP-1000 университетларнинг рейтингини эълон қилади. Унда институт инфраструктураси, “яшил табиат”ни ташкил этишдаги ўрни, таълим сифати, профессор-ўқитувчиларнинг илмий - тадқиқот фаолиятига алоҳида эътибор қаратилади.
@soglomfargona
#Эътироф
Касбни садоқат улуғлайди
Маълумки, соғлом ҳаёт кечириш аҳолини турли хил хасталиклардан сақлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб ўстириш омили эканлиги кўп бора такрорланмоқда. Бу борада Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли “Ингичка” қишлоғи оилавий шифокорлик пунктида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Яқинда оилавий шифокорлик пунктида 40 йилдан бери самарали меҳнат қилиб келаётган Назоратхон Алихўжаеванинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасидаги фидойи меҳнати Президентимиз томонидан муносиб тақдирланди. У касб байрами арафасида II-даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланди.
Батафсил: https://bit.ly/3PoQRPP
Farg‘ona viloyati aholi umumiy daromadlari tarkibida kichik tadbirkorlikdan olingan daromadlar ulushi
2022- yilning yanvar-sentabr oylari dastlabki ma’lumotlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyati aholi umumiy daromadlari hajmida kichik tadbirkorlikdan olingan daromadlarning ulushi 56,3 % ni tashkil etdi.
Ma’lumot uchun:
🔹2020- yilda 58,9 %,
🔹2021- yilda 59,3 % ni tashkil etgan.
@fargonashifokori
«Мен қондаги қанд миқдорини текширдим. Сизчи?»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёда 400 миллион нафардан зиёд қандли диабет хасталигига чалинган бемор бор. Таҳлилларга кўра, ушбу кўрсаткич 2030 йилга бориб 550 миллиондан ошиши мумкин. Вилоятимизда эса 58 000 нафардан ортиқ беморлар диспансер назоратига олинган. Охирги 3 йил давомида қандли диабет билан касалланишнинг 11,6 фоизга ортиши кузатилган.
Маълумки, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш мақсадида Миллий дастур, чора-тадбирлар комплекси, “Йўл харитаси” белгилаб олинган.
Президент дастурига кўра, ноябрь ойида эндокринологлар томонидан 3 800 нафар 40 ёшдан ошган аҳоли қандли диабет ва диабет олди ҳолатлари учун мақсадли скринингдан ўтказилиб, эндокрин касалликлар аниқланган 55 нафар беморлар билан мунтазам алоқа ўрнатилди.
Батафсил: https://bit.ly/3EPG6Ba
@fargonashifokori
ТУҒМА ЮРАК НУҚСОНЛИ БОЛАЛАРНИ ЭМЛАШ МУМКИНМИ?
– Туғма юрак нуқсонли болаларни эмлаш мумкинми?
– Баъзи вакциналарни қилиш мумкин. Мисол учун, полиомиелитга қарши ёки қизамиқ каби инфекцияларга қарши эмлаш ўтказса бўлади. Лекин қолган вакциналарни бола даволаниб, диспансер назоратидан тўлиқ чиқарилгач, яъни бутунлай дарддан фориғ бўлгач бажариш керак.
– Бундай бемор болаларнинг жисмоний тарбия дарсларида қатнашиши муаммо туғдирмайдими?
– Муаммо туғдиради. Шу боис, аввало, даволаниб, саломатлигини тўлиқ тиклаб, сўнгра соғлом тенгдошлари қатори машғулотларда бемалол қатнашиши мумкин.
– Мамлакатимизда болаларга кардиожарроҳлик соҳасида тиббий ёрдам кўрсатиш борасида қандай имкониятлар яратилган?
– Болаларда учрайдиган туғма юрак нуқсонларининг олдини олиш ва даволаш мамлакатимиз тиббиётида ҳам долзарб вазифа ҳисобланади. Бугун юртимиз тиббиёти болалар кардиохирургияси соҳасида жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари тиббиётидан қолишмайдиган имкониятга эга. Дунёнинг илғор мамлакатларида қўлланилаётган ноёб диагностика ва даволаш технологиялари бизда ҳам мавжуд.
Масалан, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг кардиохирургия бўлимида болаларда учрайдиган туғма юрак нуқсонларини даволаш учун эллик ўринли алоҳида бўлим мавжуд.
Бу ерда йилига олти юздан кўпроқ юқори технологияли ва жаҳон стандартларидаги операциялар ўтказилади. Диагностика ва даволаш жараёнида компьютер томографияси, магнит резонансли томография, рақамли рентген аппарати, ультратовуш таҳлил аппарати каби замонавий технологиялардан самарали фойдаланилади.
Ҳозирга келиб 5 та вилоятда болалар кардиохирургияси бўлимлари фаолият кўрсатишни бошлади. Бундан ташқари, марказимизда ёш мутахассислар тайёрлаш ишлари йулга куйилган. Қолган вилоятларда ҳам шундай бўлимларни ташкил қилиш, юқори технологик асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва шу йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш, аҳолига юқори технологик ёрдам кўрсатишда яна ҳам кенг кўламли ишлар амалга ошириш мўлжалланган.
Ҳакимжон АБРОЛОВ,
тиббиёт фанлари доктори, профессор.
@seo_fargona
Ўзбекистонда ковид тўлқини яна жонланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 18 ноябрь Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 92 та ҳолат қайд этилди, ушбу ҳолатларининг 71 таси Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Бир кун аввал 69 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани берган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йилнинг март ойидан бери жами 245 минг кишида коронавирус аниқланган, улардан 1637 нафари расмийлар томонидан коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани тан олинади.
fargonashifokori
Olis hududlarda malakali shifokorlar tomonidan bepul tibbiy ko’riklar o’tkazilmoqda.
@fargonashifokori
Кўп йиллик орзулар ҳақиқатга айланмоқда
Бугунги кунда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида мураккаб жарроҳлик амалиётлари мунтазам ўтказилиши йўлга қўйилган. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш натижасида янги жарроҳлик муолажалари ҳам йўлга қўйилмоқда. Масалан, яқин-яқингача юқори технологик муолажалар талаб этилган ҳолатларда беморлар хорижда, асосан пойтахтда операция қилинган. Энди эса бундай ноёб жарроҳлик амалиётлари ўзимизда ўтказиляпти.
— Йил бошидан марказимизда ЛОР касалликлари ва жароҳатлари бўйича 58 та юқори технологик операциялар бажарилди, – дейди марказ ўринбосари Ҳамидилло Қодиров. — Яқинда шифохонанинг отолорингология бўлими мутахассислари томонидан икки томонлама бурун хоанаси атрезияси ташхиси билан туғилган чақалоқ Абдусамад Каримов операция қилинди. Ўтказилган эндоскопик хоанотомия жарроҳлик амалиёти муваффаққиятли бажарилди.
Шунингдек, Қўштепа туманида яшовчи 2012 йилда туғилган бемор Моҳларойим Исмоиловага чап томонлама бурун бўшлиғи ҳосиласи ташхиси қўйилган эди. Бу беморнинг ҳам чап томонлама функционал эндоскопик полисимуситомия жарроҳлик амалиёти кам инвазив усулда илк маротаба муваффаққиятли ўтказилди. Ҳозирги кунда беморларнинг аҳволи қониқарли.
Марказ томонидан қисқа вақт ичида бундай ноёб амалиётлар илк бор вилоятда бажарилиши тарихий аҳамиятга эга. Мақсад чекка ҳудудлар аҳолисини ортиқча оворагарчиликларсиз, яшаш жойини ўзида малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдир. Авваллари вилоятларда ҳам мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади, дейилса ишониш қийин эди. Бугун ана шу кўп йиллик орзу ҳақиқатга айланмоқда.
@fargonashifokori
❗️Депутат фикри: Тиббиёт ходимлари ҳам “боди камера” билан таъминланиши лозим
Шифокорларга “ҳаётимиз посбонлари”, “оқ халатли нажоткорлар” дея таъриф берамиз. Аммо, афсуски, сўнгги пайтларда ушбу соҳа вакилларини ҳақоратлаш, фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ҳатто уларга қўл кўтариш билан боғлиқ нохуш ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда.
Бу каби кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида айни пайтда парламент қуйи палатасида “Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамалардан ўтказилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова қонунчиликка киритилаётган бу ўзгартишлар ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:
— Тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳолатлар жамиятимиздаги иллатлардан бирига айланиб бораётгани жуда ачинарли. Бунинг олдини олишда энг самарали йўл ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш, деб ҳисоблайман.
Фикримча, башарти шахс айни вақтда жамоат тартибини бузаётгани ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилиниши лозим.
Шу мақсадда Жиноят кодексининг безорилик учун жавобгарликни кўзда тутувчи нормасига жиноятнинг ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир қилганини назарда тутувчи қўшимча банд киритиш керак, деб ўйлайман.
Ушбу бандда назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор, деб топилганлар уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин бўлади. Ўз ўрнида бу катта профилактик таъсир кучини кўрсатади.
Шу билан бирга, кўчада “Тез ёрдам" машинасига йўл бермаслик ҳолатларига нисбатан ҳам жарималар ҳажмини кўпайтириш керак. Хусусан, “тиббиёт ходими”, “тиббий ёрдам” каби тушунчаларга таъриф берилиб, тиббиёт ходимлари фаолиятига аралашганлик қонунчиликда тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланиши зарур.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тиббиёт ходими фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи меъёр билан тўлдирилиши ҳам турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
❗️Назаримда, тиббиёт ходимлари ҳам “боди камера” билан таъминланиши лозим. Масалан, ички ишлар органлари ходимларида ана шундай мосламалар мавжуд. Бу орқали фуқароларнинг ҳам, тиббиёт ходимининг ҳам масъулияти ошади, зўравонликларга барҳам берилади, деб ўйлайман.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
Бағдодда туманлараро тиббиёт маркази фойдаланишга топширилганидан бери юздан ортиқ беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди
2021 йилнинг декабрь ойида Бағдод тумани марказий шифохонасида ташкил этилган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида йўлга қўйилган юқори тиббий-технологик амалиётлар сабабли шу кунга қадар 108 нафар беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Жамолиддин Шерғозиев маълум қилди.
Таъкидланишича, авваллари туман шароитида 12 турдаги жарроҳлик амалиётлари бажарилган бўлса, марказ иш бошлагач, бу кўрсаткич 45 турга етди. Жорий йил бошидан буён марказда 698 та жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, уларнинг 108 таси сўнгги русумдаги тиббий аппаратуралар ёрдамида амалга оширилди.
- Синган умуртқа поғоналарини фиксациялаш, нерв тизимидаги ўсмаларни олиб ташлаш, чаноқ-сон бўғимларини эндопротезлаш, катта синган суякларни биослаш каби мураккаб нейрохирургик-травматологик жарроҳлик амалиётлари фақатгина республика шароитида ўтказилар эди, - дейди Ж.Шерғозиев. – Айтишим мумкинки, янги марказ иш бошлагач, ўта оғир аҳволдаги 108 нафар бемор Фарғона ёки Тошкент шаҳрига юборилмасдан, шу ернинг ўзида уларнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлдик. Бу билан қанчадан-қанча кўнгилларга қувонч қайтди. Нокамтарлик демасангиз, беморлар саломатлигини тиклаш учун ўз халоватидан кечиб, бор билими ва тажрибасини ишга солаётган шифокорларни ҳам бугунги куннинг ҳақиқий қаҳрамонлари, десак, арзийди.
Марказ раҳбари Равшан Абдуҳалиловга кўра, 50 ўрин-жойли муассаса ҳозирда Бағдод, Риштон, Бувайда ва Учкўприк туманида яшовчи 850 минг нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Дастлаб марказга 4 млрд. сўмдан зиёд маблағ эвазига турли замонавий тиббий ташҳис-даволаш аппаратлари ва ускуналари келтирилиб, ўрнатилган бўлса, жорий йилда ушбу мақсад учун яна 3,9 млрд. сўм маблағ сарфланди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.
@soglomfargona
Она ўғлига ўз буйрагини берди
Ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш мақсадида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 2 та беморда буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Жарроҳлик столида ётган бемор Машрабжон Абдувалиев 24 ёшда. Унга сурункали гломерулонефрит ва буйрак етишмовчилиги иккиламчи буйрак бужмайиши ташхиси қўйилган. Бемор доимий қон босими, иштаҳасизлик, сийдик йўлидаги ҳасталиклардан азият чекиб келаётган эди. Ҳаётга қайтишнинг ягона йўли эса буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти эканлиги айтилди.
Вилоят марказида ҳам бу каби жарроҳлик амалиётини ўтказиш йўлга қўйилаётганлигини эшитган Машрабжон ва унинг оиласи дарҳол тайёргарликни бошлаб юбордилар. Донорлик учун барча оила аъзоларининг таҳлил натижалари олинди ва энг юқори кўрсатгич билан беморнинг онаси Маликахон Абдураимованинг бир буйрагини ўғлига кўчириб ўтказиш белгиланди.
— Бир йиллик тайёргарликдан сўнг шифохонамизда илк маротаба буйрак трансплантация операциясини В.Вохидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг профессори Фазлиддин Фахриддинов бошчилигида амалга оширдик,— дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Одилжон Умаров. — Мен ўйлайманки, бу бошланиши. Ҳали тиббиётга эҳтиёжманд бўлган беморларимизнинг барчасига юқори технологик амалиётларни таъминлашда фарғоналик тиббиётчилар бошқа вилоятлардан ортда қолмайди, деб ҳисоблайман.
Пойтахтлик ҳамда вилоятнинг тажрибали шифокорлари иштирокида илк маротаба ўтказилган жарроҳлик амалиётларининг ҳар иккаласи ҳам мувафаққиятли якунланди.
Юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлардан кўзланган мақсад одамларимизнинг соғлом ва бахтли ҳаёти учун замин яратиб, уларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишдан иборатдир.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.
@soglomfargona
Янги даволаш биноси фойдаланишга топширилди
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида онкогематология, кардиохирургия, нейрохирургия ва чақалоқлар хирургияси бўлимлари учун барпо этилган янги даволаш биноси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, соҳа масъуллари ва марказ тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Вилоят ҳокими тиббиёт маркази жамоасини кириб келаётган янги йил билан қутлаб, Давлатимиз раҳбарининг оналик ва болаликни муҳофаза қилишга бўлган алоҳида эътиборлари натижасида ва қарорлари ижроси доирасида қад ростлаган 3 қаватли янги даволаш биноси вилоятимиз аҳолиси учун беқиёс туҳфа бўлганини таъкидлади.
Батафсил:
https://fssb.uz/news/detail/33
fssb.uz | Telegram | Facebook
Президент халқимизнинг малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилишини таъкидлади.
Аввало, бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми қонун билан белгиланади. Ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учун давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилади.
Келаси йили бу тизим Тошкент шаҳрида бошланади. Босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилинади.
Соғлом овқатланиш рационига доир тавсиялар одамларга етказилмаётгани, турли ёшдаги кишилар учун жисмоний машқларни ўргатиш ишлари йўқлиги таъкидланди.
Шу боис, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракати маҳалладан бошланади.
Facebook|Instagram|Twitter
"Қайрағоч" оилавий шифокорлик пункти 5000 нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади
☸️ Туман марказидан 12 километр олис масофада жойлашган "Қайрағоч" оилавий шифокорлик пункти “Қайрағоч” ва “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи 5000 нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
✳️ Туман ҳокимлиги, Тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлашди.
✳️ Замонавий қиёфага ва барча қулайликларга эга шифокорлик пункти янги биносини барпо этиш учун 1 млрд. 700 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ерда нафақат келиб-кетувчилар, балки фаолият олиб борадиган 25 нафар тиббиёт ходимларининг самарали иш юритишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилган.
🎤 - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Риштон туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Усмонов.
🎤 -14 та хонадан иборат тиббиёт масканида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча имкониятлар етарли. Аёллар, болалар ва кексалар учун алоҳида хоналар, шунингдек, ижтимоий аптека, гникология, физиотерапия, эмлаш, стерилизация, муолажа хонаси, лаборатория, 2 та кундузги стационар хоналари ҳам мавжуд. Бу ерда турли хасталикларини эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида қатор қулайлик яратилди, - дейди ОШП мудири Мухайёхон Мирзакаримова.
🔏 Янги иш бошлаган оилавий шифокорлик пункти зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланган. Қолаверса, шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилган.
@fargonashifokori
📌Farg‘ona viloyatining yalpi hududiy mahsuloti qanchaga o‘sdi?
🏢2022-yilning yanvar-sentabr oylari yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida YaHM hajmi 4,7 % ga o‘sdi va 39 665,8 mlrd. so‘mni tashkil etdi.
O‘sish sur’ati qishloq, o‘rmon va baliqchilik
🔹xo‘jaligida 103,6 %,
🔹sanoatda 106,0 %,
🔹qurilishda 110,8 % va
🔹xizmatlar sohasida 103,7 % ni tashkil etdi.
Aholi jon boshiga YaHM 2,7 % ga o‘sdi va 10 105,2 ming so‘mni tashkil etdi.
@fargonashifokori
Имтиёзли шартларда қуёш панелларини ўрнатиб текин ва узлуксиз электр энергиясига эга бўлинг. Ортганини давлатга сотинг. Яна қатор имтиёзлар:
Бир йилда электр энергияси ёки табиий газ учун қанча ҳақ тўлайсиз? Маблағингизни тежаш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
Албатта бунинг имкони бор!
Тасаввур қилинг, Сиз икки қаватли уйда яшайсиз ва бир ойда ўртача 800 кВт-соат электр энергияси истеъмол қиласиз.
Агар хонадонингизга 5 кВт қувватдаги қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатсангиз, бу сизга ўртача 50 млн сўмга тушади ва у 9 йилда ўзини қоплайди. Кейинги 11 йил электр энергиясига пул тўламайсиз.
Яна бир имконият: хонадонингизда ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлатга сотиб даромат қилишингиз ҳам мумкин.
Имтиёзлар: Сиз қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил муддатга фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишингиз мумкин.
Шунингдек, тўлиқ харид қилганингизда қуёш панелларига 15 млн сўмгача ва қуёш сув иситиш қурилмаларига 2 млн сўмгача компенсация олишингиз мумкин.
Ушбу қурилмаларни ўрнатган жисмоний шахслар 3 йил, тадбиркорлик субъектлари эса 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод бўладилар.
Ёзёвонда биринчи марта гемодиализ муолажаси амалга оширилди
Ёзёвонда туманлараро қўшма жароҳатлар ва ўткир юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш марказида биринчи марта гемодиализ муолажаси амалга оширилди.
Марказда 1964 йилда туғилган бемор И. Ю. ва 1976 йилда туғилган Ҳ.Н учун бу амалиёт қўлланилди.
90 минг евро маблағ эвазига ўрнатилган аппарат буйрагида муаммоси бор беморларнинг узоғини яқин қилди. Чунки илгари бундай амалиёт учун муолажага муҳтож беморларни вилоят марказига ҳар икки кунда олиб боришга мажбур бўлинарди.
@fargonashifokori
Давлат тиббий суғуртаси амалда
Иккинчи умр
Мураккаб жарроҳлик амалиётлари энди хориж ёки пойтахтда эмас, Фарғонанинг ўзида амалга ошириляпти ва бу операциялар учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси бюджет маблағлари ҳисобидан маблағ ажратилиб, тиббий бу жараёнлар мутлақо бепуллиги билан ғоят аҳамиятлидир.
Данғара шаҳарчасида истиқомат қилувчи Озодахон Хўжамбердиева қирқ ёшда. Уни кўп йиллардан буён чаноқ сон бўғими емирилиши хасталиги қийнарди. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси бюджет маблағлари ҳисобидан бепул жарроҳлик амалиёти, юқори технологик эндопротезлаш жараёни муваққақиятли ўтказилганлиги ёшгина жувонни яна яшашга, яшаганда ҳам завқ билан яшашга ундади.
Батафсил: https://bit.ly/3XEYXHU
@fargonashifokori
Вакцина – ягона чора!
Коронавирус жонланган. Нафақат расмий статистика, таниш-билишлар, атрофдагиларнинг ўзаро суҳбатларидан ҳам янги тўлқин кезиб юрганини сезиш мумкин. Енгил қараманг, эҳтиётингизни қилинг, вакцина олинг. Вакцина – ягона чора!
@fargonashifokori
#Эътироф
Сайёрахон Искандарова: “Мукофот ва эътибордан мамнунман”
Аёл — у оилани саранжом-саришта этувчи, фарзандларнинг меҳрибон онаси, турмуш ўртоғига вафоли ёр, жамоада эса фаол, ташаббускор... . Президентимиз аёлларнинг оила ва жамиятдаги ўрни нечоғлик муҳим аҳамиятга ва ҳар бир соҳада таҳсинга лойиқ эканлигини эътироф этганлар.
Ана шундай аёлларимиздан бири-тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Президентимиз фармонига кўра “Дўстлик” ордени билан тақдирланган Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасининг қон қуйиш бўлими ҳамшираси Сайёрахон Муталибовна Искандаровадир. Унинг фидойиларча қилган меҳнати ва эзгу фазилатлари ҳар биримиз учун ибрат бўлмоқда.
Батафсил: https://bit.ly/3u05AXF
@fargonashifokori
Фарғона вилояти аҳоли умумий даромадлари таркиби
Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январ-сентабр ойлари маълумотига кўра, Фарғона вилояти аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (59,3 %), трансфертлардан олинган даромадлар (34,9 %) ҳамда шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадлар ва мол-мулкдан олинган даромадлар (5,8 %) ташкил этади.
@fargonashifokori
Шифокорлар кунини шифохонада ўтказган шифокор.
Фарғона вилояти Риштон туманида чақирув бўйича борган тез ёрдам шифокори 80 ёшлик бемор вафот этиши ортидан калтакланган.
Ҳолат бўйича ҳар икки томонни эшитиб, журналистик суриштирув олиб бордик.
Қуйида батафсил видеони эълон қиламиз. Кўриб чиқиб, фикрларингиз билан ўртоқлашинг. Бу вазиятда сизнингча ким ҳақ, ким айбдор?
Изоҳларингизни кутамиз.
Батафсил видео 👉https://youtu.be/6raOdrC-HRY
👉 @OlimjonHaydarov 👈
“Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
🥈II даражали «Саломатлик» ордени билан
▫️Алихожаева Назорат Арипходжаевна - Фурқат туманидаги «Ингичка» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори.
🏅 «Дўстлик» ордени билан
▫️Искандарова Сайёрахон Муталибовна - Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасининг қон қуйиш бўлими ҳамшираси.
🏅«Соғлом турмуш» медали билан
▫️Ашурова Манзурахон Джалолдиновна - Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг овқатланиш, болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси мудири.
🎖«Шуҳрат» медали билан
▫️Муйдинов Жавлонбек Иброхимович - Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиохирургия бўлими мудири
▫️Абдусаматов Шовкат Абдумухторович - Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Фарғона вилояти
Мукофотлар муборак бўлсин! 💐
Фармоннинг вилоят тиббиётига тегишли қисми олинди
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.
@soglomfargona
Тиббий суғурта: Фарғона вилоятида тизимни жорий қилиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини комплекс ривожлантириш тўғрисида” ги ПҚ-5124-сонли қарорига мувофиқ аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш, соҳага босқичма - босқич тиббий суғурта тизимини жорий этиш, тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш, шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида вилоятларда 2023 йил январ ойидан тиббий суғурта тизимини жорий этиш кўзда тутилган.
Ушбу тизимнинг вилоятимизда жорий этилиши, тайёргарлик ва ижроси ҳақида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Фарғона вилояти бўлими бош мутахассиси Саидмаҳамад Атабалаев маълумот бериб ўтди.
Батафсил: 👉🏼 https://bit.ly/3TYdxI2
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.
@soglomfargona
Беморларнинг узоғи яқин бўлди
Қўл кафти ва юз соҳаси билан боғлиқ амалиётлар ўта нозик ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳисобланади. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг тажрибали врач-травматологлари вилоятимиздаги соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ана шундай жарроҳлик амалиётларини ўтказдилар.
— Куйишдан кейинги асорат яъни қўл панжасидаги бармоқларнинг чандиқли букилиш контрактурасида мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказдик, — дейди Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассиси Ғуломжон Зуфаров. — Бемор боланинг ўнг қўлидаги бешинчи бармоғи букилиб қолган, уни амалиётдан сўнг функционал ҳолати тикланди.
Шифокорлар томонидан бундай амалиётлар вилоят болалар кўп тармоқли марказида кўп бора ўтказиб келиниши, тиббиётни халққа яқинлаштиришдаги яна бир муҳим жиҳатдир.
— Бир неча йил аввал мана шундай мураккаб микрожарроҳлик амалиётлари бошқа давлатларда ўтказилар эди, — дейди, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» Ҳалимжон Эргашев. – Бугунги кунда эса ҳар бир шаҳар ва туманларда ташкилланаётган республика мутахассислари ҳамкорлигидаги амалиётлар, беморларимизнинг узоқларга бормасдан ўзи яшаб турган жойида ўтказилаётгани қувончли ҳолдир.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.
@soglomfargona
Юраги хаста қизалоқ энди соғлом
3 ёшли Муслима Юсуфжоновада туғма юрак нуқсони мавжуд. Қизалоққа бўлмачалараро девор деффекти ўпка артерияси сенози ташҳиси қўйилган. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази кардиожарроҳлари ҳамкорлигида беморда юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Ангиограф ускунаси орқали кўкрак қафасини очмасдан махсус мосламалар ёрдамида қизалоқнинг туғма нуқсони бартараф этилди. Аслида бу каби амалиётлар Фарғонада 2016 йилдан буён катталарда олиб борилар эди. Болаларда эса илк бор амалиётга қўл урилди.
— Аввалари юракни тўхтатиб, клапаннинг сиқилган жойи тўғирлаб қўялар эди. Ҳозир эса юқори технологиялар туфайли мазкур амалиётни бажардик. Тахминан 35-40 дақиқада операция ўтказилди, беморнинг ҳеч қаери кесилмади, — дейди респуб- лика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Миржамол Зуфаров. —Бемор энди тез кунда ўнгланади, 2-3 кунда уйига жавоб берилади. 1 ҳафтадан кейин эса югуриб, ўйнаб юраверади.
Фарғонада 700 нафарга яқин болалар юрак билан боғлиқ жарроҳлик амалиётига муҳтож. Уларни босқичма-босқич саломатликларини тиклаш учун тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу йўналишда республика тиббий-илмий марказлари билан ҳамкорлик ишлари яхши самара бермоқда.
— Бугунги кунда болаларда ҳам кичик тирқиш, қон-томир орқали организмдаги айрим нуқсонларни малоинвазив усулини йўлга қўйиш орқали бартараф этяпмиз, — дейди вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Озодбек Мўйдинов. — Пойтахтдан ташриф буюрган мутахассислар билан биргаликда ҳам тажриба алмашдик, ҳам ўргандик. Натижада ўзимизда ҳам мазкур амалиётларни илк бор амалга оширдик.
Шу куни тўрт нафар туғма юрак нуқсонли болаларда пойтахтлик ва фарғоналик кардиожарроҳлар ёпиқ ҳолдаги юқори технологик операцияларни ўтказишди. Илгари бу каби мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун юртдошларимиз Германия, Туркия, Россия, Ҳиндистон каби мамлакатларга боришга мажбур бўлишган.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.