fargonashifokori | Unsorted

Telegram-канал fargonashifokori - "Фарғона шифокори" газетаси

202

Саломатлигингизга оид энг сара саҳифалар ҳамда сўнгги тиббиёт хабарларини шу каналда кузатиб боринг! Фикр ва мулоҳазалар учун: @fargonashifokori_bot

Subscribe to a channel

"Фарғона шифокори" газетаси

🔴 Телефондан кўп фойдаланишнинг 4та ўта оғир асоратлари

Тўғриси, бугун ҳамма уяли телефонга боғланиб қолган.

Бироқ, мутахассиснинг фикридан сўнг “Менда унинг зарарли асоратлари бошланиб қолганмикин?” деган уйга толасиз.

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Бахт ва ҳаво.

Яқинда жуда бир яхши фикр ўқиб қолдим, фалсафага кўра бахт ҳавога ўхшайди, агар у бўлса, сиз кўпинча уни сезмайсиз, аммо йўқ бўлиши билан бирдан сезасиз. Нафас олиб турган ҳавомиз ҳам худди шундай хусусиятга эга у борида нафас олиб юраверасиз, лекин ҳаво йўқолиши билан дарҳол ҳис қиласиз.

Бахт ана шундай борида сезилмайдиган, аммо йўқ бўлиши билан сезиладиган бешта қисмдан иборат экан.

1. Соғлиқ. Бу инсоннинг ўз соғлиғи, яқинларининг соғлиғи назарда тутилади. Кўпинча соғлигимиз жойидалигида биз бунга кўп ҳам эътибор бермаймиз, лекин у йўқолиши билан биз дарҳол сезамиз. Бунда биз ҳам жисмоний, ҳам ақлий, ҳам руҳий соғлиқликни инобатга олишимиз керак.

2. Хавфсизлик. Бунда ҳам хавфсиз ҳолатда ёки тинч давлатда яшаганингизда бу хавфсизлик оддий, ўзи бўлиши керакдир ҳолат бўлиб туюлади, лекин хавфли ҳолатга тушишингиз билан дарҳол буни сезасиз.

3. Эркинлик. Бу ҳам худди ҳавога ўхшайди, у бор бўлса, уни ҳис қилмайсиз, аммо йўқ бўлишини дарҳол сезасиз. Эркинликнинг ўзи яна уч қисмга бўлинади.

• Иқтисодий эркинлик. Ҳа, пулингиз борида бу унчалик билинмайди, аммо у йўқ бўлишини дарҳол сезасиз.

• Ҳуқуқий эркинлик. Ҳа, ҳуқуқингиз чекланиши дарҳол сезилади, масалан, иқтисодий эркинсиз, пулингиз бор, аммо Америкага борай десангиз, визангиз йўқ, чунки ҳуқуқий чеклангансиз.

• Жисмоний эркинлик. Бугун озодликда юриб, ҳар хил майда-чуйда нарсалар учун бир-биринининг дилини хира қилиб юрганлар бир кун қамоқда ўтириб кўрса, озодликнинг қадрини сезишади.

4. Севимли инсонлар. Атрофимиздаги севимли инсонларимиз, яқинларимиз, дўстларимиз ҳам ҳавога ўхшайди, улар ёнимиздалигида уларга қупол гапириб қўямиз, кўнглини оғритиб қўямиз, ҳар хил дилхираликлар қиламиз, аммо улар йўқ бўлиши билан дарҳол буни сезамиз.

5. Севимли иш. Ҳа, жуда кўпчилик одамлар фақат пул иг учун ишга бориб келади, мажбурликдан боришади, мана шу севимли ишининг йўқлиги унинг соғлиғига ҳам таъсир қилади, ўзини топа олмайди, натижада инсон психик депрессияга тушади.

Кўпчилик бахт деганда маълум бир ҳаётидаги лаҳзаларни назарда тутади, аслида бахт бу лаҳза эмас, балки давомий жараён, худди эрта-ю кеч ҳаводан нафас олишимиз керакдек, бахт ҳам давомий бўлиши керак.

Агар юқоридаги беш компонент сизда бўлса, демак сиздан бахтли инсон йўқ, уни имкон борича давомий жараёнга айлантиринг, асло лаҳзага айланиб қолмасин.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

​​Фарғонада “Вазир кубоги” мусобақалари ўтказилди

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида тиббиёт муассасалари ходимлари орасида “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги-2023” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Фарғона вилояти Ёшлар сиёсати спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 200 нафарга яқин тиббиёт ходими спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва мини футбол турларида ўзаро баҳслашди.

Қизғин ва муросасиз баҳслар асосида ўтган мусобақанинг якуний натижалари билан танишинг:

Шахмат тури бўйича (эркаклар):
🥇Неъматжон Отаев, Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори.
🥈Шукуржон Якубов, вилоят ОИТС маркази ходими.
🥉Исомжон Эгамов, Бағдод туман тез тиббий ёрдам станцияси ходими.

Шахмат тури бўйича (аёллар):
🥇Райхоной Абдурахмонова, Фарғона шаҳар болалар шифохонаси шифокори.
🥈Муаттар Парпиева, Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими.
🥉Дилфуза Расулова, Қува туман тиббиёт бирлашмаси ходими.

Шашка тури бўйича (эркаклар):
🥇Мухтор Гапиров, Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси ходими.
🥈Сарвар Юлдашев, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ходими.
🥉Якубжон Гайназаров, Қува тумани тиббиёт бирлашмаси.

Шашка тури бўйича (аёллар):
🥇Ўғилой Қорабошева, Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими.
🥈Фотимахон Жахонова, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими.
🥉Мамлакатхон Ниязова, Марғилон шаҳар 1-оилавий поликлиникаси ходими.

🏓 Стол тенниси тури бўйича (эркаклар):
🥇Б.Ирисов, Қува тумани тиббиёт техникуми ходими.
🥈Х.Эргашев, “Чимён” санаторийси ходими.
🥉Х.Якубов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ходими.

🏓Стол тенниси тури бўйича (аёллар):
🥇М.Арипова, Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси.
🥈М.Рўзиева, Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси.
🥉Ф.Мадрахимова, Қува тумани кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси.

⚽️ Мини футбол тури бўйича
🥇Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси жамоаси.
🥈Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали жамоаси.
🥉Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Болаларга берилган йод препарати ҳақиқадаги ҳақиқатлар

Нима деб ўйлайсиз, шифокор Исчановнинг фикрлари тўғрими?

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Олимларнинг таъкидлашича, бола учун йоднинг кунлик дозасини қабул қилиш учун кунига 3,6 кг хурмо ёки 2,1 кг ёнғоқ ёки 6,3 кг олма истеъмол қилиниши керак. Демак, Ўзбекистон шароитида йодни ташқи муҳитдан олиш жуда қийин. Йодни таблеткалар ва йодланган туз орқали олиш эса анча осон.

Президент қарорига кўра, боғча ёшидаги 3 ёшдан 6 ёшгача болалар йод препаратлари билан бепул таъминланади.

Болангиз давлат ёки нодавлат мактабгача таълим муассасасига қатнаса, йод маҳсулоти мактабгача таълим муассасаси томонидан берилади, қатнамаса, уни бепул олиш учун ўзингизнинг оилавий шифокорингизга мурожаат қилинг.

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

​​Билиб қўйган яхши

Соғлом овқатланишнинг ўн икки тамойили

1️⃣ Озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар-хил турларини истеъмол қилинг.

2️⃣ Кунига 400 г мева ва сабзавотлар енг.

3️⃣ Нон (250-300 гр), қора ёки 2-навли ун маҳсулотлари (50 г),ёрмалар (50-80 г) ва картошка (150-200 г) ҳар куни истеъмол қилиниши лозим.

4️⃣ Тана вазнини меъёрида сақлаб туриш учун ҳар куни жисмоний ҳаракатлар қилиб туринг.

5️⃣ Ҳайвон ёғларини ўсимлик ёғларига алмаштиринг. (20 -25 г )

6️⃣ Ёғли гўштдан сақланинг. Яхшиси мош, ловия, гуручли овқатлар, балиқ, товуқ (100 г) ёки ёғсиз гўшт (100 г) лар истеъмол қилинг.

7️⃣ Таркибида ёғ кам бўлган сут (200 мл) ва қатиқ ёки кефир (200 мл), шунингдек ёғ ва туз миқдори кам бўлган сут маҳсулотлари- творог, йогурт ва пишлоқ (60- 80 г) истеъмол қилинг.

8️⃣ Қандни озроқ истеъмол қилинг, ширинликларнинг истеъмолини чегараланг.

9️⃣ Тузни кам истеъмол қилинг. Кунлик овқатланиш рационидаги умумий ош тузи миқдори бир чой қошиқ, яъни 5 гр дан ошмаслиги лозим. Фақат йодланган тузни истеъмол қилинг.

🔟 Овқатланаётганда чой ичманг. Чой ўрнига сабзавот ва меваларнинг табиий шарбатлари ёки оддий қайнатилган сув ичишингиз мумкин. Чойни кейинроқ ичинг!

1️⃣1️⃣ Овқат тайёрлаш жараёнида унинг хавфсизлиги таъминланиши зарур. Таомларни буғда димлаш, микроволновкада ёки духовкада пишириш, қайнатиш унинг хавфсизлигини таъминлашга ва тайёрлаш жараёнида сарф қилинган ёғ, туз ва қанд миқдорини камайтиришга ёрдам беради.

1️⃣2️⃣ Чақалоқлар ҳаётининг дастлабки 6 ойи мобайнида фақат она сути билан боқишга ҳаракат қилинг. Кейинчалик она сутидан ажратмасдан, аста-секинлик билан қўшимча овқатлар бериш лозим бўлади.

Шахноза Маъмурова,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси "Аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш" бўлими мудири.

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

“Беморлар ҳаққига дуо қилайлик!”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хуршид Расулов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалига келиб, беморлар билан суҳбатлашди. Қўшиқ куйлаб, уларнинг кўнглини кўтарди.

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Мутахассис: Беш маҳал овқатланиш — беш маҳал ош ейиш керак дегани эмас

Шуҳрат Эргашев,
тиббиёт фанлари доктори, профессор, шифокор-валеолог:

— Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал овқатланиш режимини ташкил қилишдан бошланади.

🕰🩸Ошқозоности бези ҳар уч соатда турли гормон ва ферментлар ишлаб чиқаради. Гормонлар қонга сингади, ферментлар эса ичаклардаги озуқаларни ҳазм қилишга сарфланади.

🧬 Беш маҳал овқатланилмаса, ошқозоности ишлаб чиқарган ферментлар ўз вазифасини тўлиқ бажара олмайди ва натижада бошқа органлар фаолиятининг бузилишига олиб келади. Шу боис кўп мамлакатларда беш маҳал таомланиш одат тусига кирган.

🙅🏻‍♂️ Кўпчилик “зўрға уч маҳал овқатланишга вақт топамиз” ёки “уч маҳал таом еб, шунча вазн тўплаганман, беш маҳал овқатлансам нима бўлади”, деб айтишади. Аммо вақтида тўғри таомланиш инсонлардан кўп вақт талаб қилмайди, бундай ҳолатда ортиқча вазн тўпланиши эса умуман асоссиз фикр.

🥒 Чунки беш маҳал овқатланиш, беш маҳал ош ейиш керак, дегани эмас. Шунчаки, оғир ҳазм бўлувчи таомлар, ёғли ва қовурилган маҳсулотларни тановул қилишдан тийилиш талаб этилади, холос.

🍎Нонуштадан уч соат ўтгандан сўнг эса олма ёки бошқа бирор ҳўл мевани ейиш мумкин.

🚬 Маълум бўлишича, инсон битта сигарета чекиш учун 5-6 дақиқа вақт сарфлайди. Битта олма ейишга эса атиги 2 дақиқа талаб этилади.

🥗 Яна 3 соатдан сўнг тушлик вақти бўлади. Бунда уч соат олдин енгил таомланилгани учун одам оч қолмайди ва керагидан ортиқча овқатланиб, ошқозонини қийнаб қўймайди. Тушликда хоҳишига кўра, биринчи, иккинчи қилиб таомланиши мумкин, аммо кўп ёғли овқат емаслик талаб этилади.

🍫 Тушликдан уч соат ўтгач, бир стакан қатиқ ёки бир дона ширинлик ейиш мумкин. Шунда кечки таомда ҳам меъёрида овқатланишимиз таъминланади.

🫖🚫 Халқимиз таомланаётган вақтда чой ичишни ҳам одатга айлантирган. Бу инсон организми фаолиятини бузади.

🧃🫗 Овқат билан бирга чой эмас, турли шарбатлар ёки қайнатилган сув истеъмол қилиш керак. Чойни эса таом егандан 2 соат ўтгач, ичиш тавсия этилади.

📊 Аслида биз ҳозир ҳам овқат тановули учун шунча вақт сарфлаймиз ҳамда ўша миқдордаги маҳсулотларни истеъмол қиламиз. Фақатгина овқатланиш тартибига риоя қилмаймиз.

⚖️ Тўғри таомланиш дегани фойдали маҳсулотларни ўз вақти ва ўрнида истеъмол қилиш демакдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

​​«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги улкан хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирлансин:

🥈II даражали «Саломатлик» ордени билан
Юнусов Абдулмажит Абдулахатович
- Бағдод тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими шифокори.

🏅«Шуҳрат» медали билан
Мамасадиков Нурилло Шукруллаевич
- Фарғона шаҳридаги «Мeridian Diagnostic Hospital» тиббиёт маркази раҳбари.

Мукофотлар муборак бўлсин! 💐

Фармоннинг вилоят тиббиётига тегишли қисми олинди

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

КТ ва МРТ текширувларини қилишга шошилманг!

Компьютер томография (КТ) ва магнитли-резонанс томография¬нинг (МРТ) яратилиши тиббиёт учун оламшумул кашфиёт бўлди. Ушбу замонавий диагностика усуллари ХХ асрнинг 90-йиллари тиббиётга кириб келди. Бундай ихтиро муаллифлари Нобель мукофотига ҳақли равишда сазовор бўлишди. КТ ва МРТ текширувларидан тиббий диагностиканинг ҳар қандай йўналишида фойдаланиш мумкин. Айниқса, КТ ва МРТ неврологияда жуда катта аҳамиятга эга. Бироқ…
Баъзи беморлар врач тавсияси бўлмаса-да, бош миясини КТ ёки МРТ текширувидан ўтказишади. У ердаги "атрофия" ёки "энцефалопатия" сўзларини ўқиб ваҳимага тушишади.

Компьютер томография ва магнитли-резонанс томографияси каби текширувлар кимларга ва қачон мумкин? Зарарли нурланишдан қандай қилиб эҳтиёт бўлиш мумкинлиги ҳақида олий тоифали терапевт шифокор Дилшод Турсунов маълумот беради.

Батафсил: https://youtu.be/CxZw-5wEl0U

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

💊 Иситма туширувчи дориларни қачон, қай вақтда ичиш керак?

Бу борадаги савол кўпчиликда туғилиши мумкин. Аммо, ана шундай вақтда, энг аввало ҳароратни ўлчаб, аниқлик киритиш лозим.

Термометр кўрсаткичи 38,4-38,5 даражани кўрсатяптими, демак ҳароратни белгиланган меъёрга тушириш лозим.

Ҳар қандай иситма туширувчи дорини қабул қилишдан олдин кўрсатмаларни диққат билан ўрганиб чиқишингиз ва иложи бўлса шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак.

Дориларни қайта қабул қилиш оралиғи 5-8 соатни ташкил этиши,қолаверса оғир нохуш реакциялар, аллергия тўсатдан пайдо бўлса, ҳароратни пасайтирадиган дори-дармонларни қабулини тўхтатиш керак.

Бунда, ҳароратни пасайтирадиган таблеткалар ижобий таъсир этиши мумкин. Аммо кўпи эмас. Сув ўрнига чой, қаҳва, шарбат билан ичилган дори воситалари эмас. У акс таъсир этиб, ножўя ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

Баҳром Турсинов,
шифокор.

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Фарғоналик беморлар даволаниш учун узоқ йўл босиб, пойтахтга боришига ҳожат қолмади

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ҳақида видеолавҳа

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

🖋 Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш профилактика ҳамда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбар ва ходимлари бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" да иштирок этишмоқда.

✍️ Бугунги ўқув соатида:
Тизимли фикрлаш ҳамда тамойил технологиялар мавзуси

✍️
Мутолаа вақти рукни

✍️
Юртимизда ва хорижда рўй бераётган, аҳамиятга молик воқеалар тафсилотлари эътиборингизга ҳавола этилади.

Мазкур ўқув соатни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг
ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифаси орқали кўришингиз мумкин.

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Улар яна бир бор эътирофда (фотогалерея)

Хабарингиз бор, яқинда пойтахтимизда асосий байрам тадбири бўлиб ўтиб, тантанали маросимда фарғоналик 6 нафар фидойи ва жонкуяр тиббиёт ходимлари юксак мукофотлар билан тақдирланган эди.

Батафсил: https://bit.ly/3IgkUqE

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

💥Farg‘ona viloyatining yalpi hududiy mahsuloti (YAHM) qanchaga o‘sdi?

🏢2023- yilning yanvar-mart oylari yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida YAHM hajmi 3,2 % ga o‘sdi va 10 988,8 mlrd. so‘mni tashkil etdi. 📊O‘sish sur’ati qishloq, o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligida 3,7 %, sanoatda 1,4 %, qurilishda 4,5 % va xizmatlar sohasida 3,7 %ni tashkil etdi.

Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

📌Farg‘ona viloyatida YaHM o‘sishida tarmoqlarning hissasi qancha?

🏢2023-yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida YaHM o‘sishiga qishloq, o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligi tarmog‘i 1,4 f.p., sanoat tarmog‘i - 0,8 f.p., qurilish tarmog‘i - 1,3 f.p., xizmat ko‘rsatish tarmog‘i - 1,8 f.p. va mahsulotga sof soliqlar - 0,3 f.p. ijobiy hissa qo‘shdi.

Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

E'LON!

🩺 Farg‘ona viloyati Ichki ishlar boshqarmasi tibbiyot bo‘limi gospitaliga ish staji hamda malaka toifasiga ega bo‘lgan yoshi 35 yoshdan yuqori bo‘lmagan shifokor-terapevt hamda yoshi 28 yoshdan katta bo‘lmagan, uzluksiz o‘z mutaxassisligi bo‘yicha ish stajiga ega bo‘lgan hamshiralar, shuningdek, fizioterapiya hamshirasi bo‘yicha ixtisoslashtirish o‘tagan hamshiralarni tanlov asosida ishga taklif etiladi.

✅ Tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan nomzodlar Farg‘ona viloyati IIB Tibbiyot bo‘limi Kadrlar bilan ta'minlash guruhiga murojaat etishlari mumkin.

❗️Nomzodlar o‘zlari bilan fuqarolik pasporti, harbiy guvoxnomasi, mehnat daftarchasi, diplom va ilovasini aslini olib kelishlari shart!

☎️ Murojaat uchun telefon: (73) 244-00-02
🏛 Manzil: Farg‘ona shahar M.G‘olib ko‘chasi 1-uy.

Farg‘ona viloyati IIB tibbiyot bo‘limi ma'naviy-ma'rifiy ishlar va kadrlar bilan ta'minlash guruhi.

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

‼️"Билимли врач учтадан ортиқ дори ёзмайди. Тиббиёт институтини битирганларда илм йўқ"

✅Тажрибали устоз тиббиёт институтларидаги бугунги  таълим ҳақида гапирди.

Сиз қандай фикрдасиз?

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

⚡️Мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препаратининг истеъмоли тўхтатилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда ўнлаб болаларнинг саломатлиги ёмонлашишига сабаб қилиб кўрсатилаётган «Kaliy yodid 1 mg (0,001) tabletka N100 (Antistrumin)» дори воситаси истеъмолини лаборатория хулосалари чиққунга қадар зудлик билан вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида топшириқ берди.

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

ChatGPT бемор болакайни қутқарди

Уч йилдан бери 17 нафар врач томонидан уч ёшли болакайга тўғри ташхис қўйиша олишмаган. Болакайнинг онаси кўрсатмаган шифокори қолмаган, лекин барибир касалликнинг сабабини аниқлаш имконини бўлмаган.

Охир оқибат боланинг онаси ChatGPT орқали савол йўллаб кўришга қарор қилган. Сунъий интеллект жуда кам учрайдиган ташхисни қўйган - умуртқа поғонасининг яллиғланиши ва орқа мия ривожланиш пороги. Ташхис тўғри чиққан, болакай жарроҳлик операциясидан кейин тузалиб кетган.

Сўнгги тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, ChatGPT 72 фоиз ҳолатларда тўғри ташхис қўймоқда экан, бу эса ўртача шифокор ташхиси билан деярли тенг.

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка яқин!

2023 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни юзасидан халқаро семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбир ЖСТ масалалари бўйича идоралараро комиссияси, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирдан асосий мақсад – ЖСТ аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган қадамлар, ушбу босқичдаги устувор вазифалар ҳамда аъзоликнинг долзарблиги юзасидан фикрлар алмашилди, миллий эксперт ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича халқаро экспертлар томонидан тушунтиришлар берилди.

Ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакилининг сўзларига кўра: “ЖСТ Ўзбекистон учун, шубҳасиз, устувор вазифа ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Идоралараро комиссия ва музокаралар гуруҳи олдида аниқ вазифалар белгилаб берилган ва эришилиши мумкин бўлган мақсадларни қўйилган”.

Учта асосий йўналиш – миллий қонунчилик ва амалиётни ЖСТ қоидаларига уйғунлаштириш, кўптомонлама ва иккитомонлама музокараларни фаоллаштириш бўйича жиддий чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг собиқ раиси жаноб Ли Та Хо:

“Ўзбекистон ЖСТ аъзолигига номзод давлатлар ичида энг муҳими ҳисобланади, ва аминман унинг ЖСТга аъзо бўлиши ушбу региондаги давлатларнинг глобал савдо ҳамкорлиги ва иқтисодий кооперациясида муҳим ўзгаришларга сабаб бўлади. Корея Республикасининг тажрибасидан қарасак, ЖСТга аъзолик мамлакат иқтисодий ва барқарор ривожланишига жуда катта омил бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистоннинг бугунги олиб бораётган сай-харакатлари ушбу ташкилотга киришда жиддий қадам деб биламан ва ушбу жараённи тезроқ якунлаш бўйича зарур чоралар кўрилишига ишонаман”.

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Фарғонада бир ой ичида тиббиёт соҳасида 5 та муҳим халқаро келишувга эришилди

Август ойида Япониянинг NAGAI Clinic компанияси раҳбари Кожи Нагаи ва Қувайтнинг “Gulf Care General Trade” ҳамда “Royal Mining Group” компаниялари вакиллари, Германиянинг “OPASCA GmbH” компанияси бош директори Алексей Свердловлар билан учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, АҚШнинг тиббий асбоб-ускуналар, буюмлар ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчи “Medzon Health” ва "Alsaadi holding" компаниялари бошқарув раиси Абдул Ал-Саади, Саудиянинг “Rosemarin” компанияси раҳбари Бассам Ал-Саадилар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қолаверса, айрим компаниялар билан халқаро келишувларга эришилди, ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.

Батафсил

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Фарғонада кексалар ва нуронийлар учун тиббий кўриклар давом этмоқда

@soglomfargona

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#таҳлил

Энг кам ойлик ҳалигача таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида

Президент ҳузуридаги Статистика
агентлиги Ўзбекистонда ўтган ярим йил давомида номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи бўйича дастлабки маълумотларни очиқлади. Унга кўра, мамлакатда январь—июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 миллион сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга ўсган.

Агентлик ҳисоб–китобларига кўра, республикада энг юқори ойлик олаётганлар молия ва суғурта соҳаси ходимлари бўлиб, уларга ўртача 12,4 миллион сўм ойлик тўланган.

Таълим (3 миллион сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (2,8 миллион сўм) соҳалари эса бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналарда эканлигини кўриш мумкин.

@fargonashifokori

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

Кеча шийпонимизда бир гуруҳ шифокорлар томонидан бепул кўрик бўлиб ўтди. УЗИ мутахассиси, кардиолог ва окулист кечгача хизматда бўлишди.

Тадбир давомида 4та она тили ўқитувчиси оғир инсульт орттириб олишди...

@RaisBuva

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИ ЖИНОЯТДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРАМИЗ!

Жамоат тартибини сақлаш, тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида жорий йилнинг 1 август кунидан Фарғона вилояти ҳудудида “Хавфсиз маҳалла – хавфсиз хонадон” махсус-профилактик тадбирлари бошланди.

Ўтказиладиган тадбирларда соҳавий хизматлар томонидан “объектбай” ва “хонадонбай” ишлаш, "қизил” тоифадаги маҳаллаларда тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва бошқа бир қатор йўналишларда аниқ ва режали чора-тадбирлар амалга оширилади.

Ҳурматли фуқаролар ҳамда жамоатчилик вакиллари! Эл-юрт осойишталигини кўзлаб ташкил этилаётган мазкур тадбирларда сиз ҳам фаол иштирок этиб, ватанпарварлик ҳислатингизни намоён этинг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

🏗Farg‘ona viloyatining yalpi hududiy mahsuloti tarkibida qurilishning ulushi qanday?

🏢2023-yilning yanvar-mart oylari yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyati bo‘yicha qurilishda yaratilgan yalpi qo‘shilgan qiymat hajmi 740,0 mlrd. so‘mni tashkil etdi va 📊2022-yilning mos davriga nisbatan 4,5 % ga o‘sdi. Kuzatilayotgan davrda yalpi hududiy mahsulot tarkibida mazkur tarmoqning ulushi 7,0 % ga yetdi.

Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

📌Farg‘ona viloyatining sanoati qanchaga o‘sdi?

🏢2023 yilning yanvarь-mart oylari yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyati bo‘yicha sanoatda yaratilgan yalpi qo‘shilgan qiymat hajmi 2 303,6 mlrd. so‘mni tashkil etdi va 📊o‘tgan yilning mos davri bilan taqqoslaganda 1,4 % ga o‘sdi.

Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

🧺 Энди дори воситаларининг чакана референт нархлари билан танишиш янада осон!

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан махсус мобиль илова ишлаб чиқилди.

🤳 Энди "UZPHARMINFO" дастури орқали дори воситаларининг референт нархларини кўриш ва кузатиб бориш имконига эга бўласиз.

Дастурни қуйидаги ҳаволага кириб юклаб олшингиз мумкин:
📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун

Эслатиб ўтамиз, "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

"Фарғона шифокори" газетаси

#befarqemasman

Света Ниетуллаева, Қорақалпоқ давлат университети магистранти:

— Болалигимдан ўқитувчи бўлишни орзу қилар эдим. Ўша болалик орзумимнинг биринчи босқичида бакалавр йўналиши бўйича дипломга эга бўлдим. Билимимни янада ошириш учун магистратура йўналишида ўқишни давом эттиришга оилавий шароитим сабаб контракт тўлаш имконияти бўлмаган эди. Мамлакатимизда сўнгги йилларда хотин-қизларнинг юқори билим олиши, ишлаши учун кенг имконият ва имтиёзлар берилмоқда. Мен ушбу имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳозир 2-босқич магистрантиман, ўз олдимга илмий унвонга эга бўлишни  мақсад  қилиб қўйганман. Бунга тўлиқ имконият бор, сабаби, янгиланаётган Конституцияда таълим соҳаси бўйича кўплаб моддалар ва илм-фанга алоқадор меъёрлар деярли 2 баробарга оширилиши ўз аксини топмоқда. Мен бефарқ эмасман. Тенгдош ёшларимизни ҳам бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан.

@menbefarqemasman

Читать полностью…
Subscribe to a channel