#ҳикмат
Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:
– Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт.
– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.
– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»)
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Садақанинг афзали келишолмай қолганларнинг ўртасини ислоҳ қилишдир”, дедилар
Абу Довуд ривояти.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Тавба - ғафлатдан уйғониш, гуноҳларни эслаш, Аллоҳ таолонинг лутфини, ҳукмини хотирлаш деганидир.
Ҳотами Асом қ.с.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#КУН_ҲАДИСИ
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мискинга берилган садақа бир садақадир, қариндошга берилгани эса икки садақадир, (яъни,) садақа ҳамда силаи раҳмдир”, дедилар”.
Термизий ривоят қилган.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Мухаббат нима?
✨ Mуҳаббат - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилган кечада у зотнинг ўринларида ухлаган Али розияллоҳу анҳудирлар. Хазрати Али розияллоху анху Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қавмлари ўлдириш учун тўпланганини билар ва Набий алайҳиссаломнинг ўринларида қатл қилинишига аниқ ишонардилар.
✨ Муҳаббат - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга руҳини, обрўсини, молини фидо қилган Абу Бакр розияллоҳу анҳудирлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоху аънхуни Қурайш кофирлари уриб ҳушидан кетказишганида, ўзига келиб биринчи айтган гаплари “Расулуллоҳга нима бўлди?” бўлган эди.
✨ Муҳаббат - бани динорлик саҳобиядир. Саҳобалар бу аёлга эри, отаси ва биродари Уҳудда шаҳид бўлгани муносабати билан таъзия билдиришди. У аёл эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қидирардилар. Набий алайҳиссаломни кўргач, дедилар: “Сиз тирик экансиз, бошқа мусибатлар ҳеч нарса эмас, ё Расулуллоҳ”.
✨ Муҳаббат - Савбон розияллоҳу анҳудирлар. Бир куни Савбон розияллоху аънху ранги синиққан ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўриндилар. У зот сўрадилар: “Нега рангинг ўзгарган?” Жавоб бердилар: “Менда ҳеч қандай касаллик ёки оғриқ йўқ. Аммо сизни кўрмай, йўқотиб қўйсам, соғиниб қоляпман”.
✨ Муҳаббат - Ҳубайб розияллоҳу анҳудирлар. У зотни асир олиб, ўлдириш учун дор остига келтиришди. Душманлардан бири: “Ҳозир ўрнингда Муҳаммад бўлишини хоҳлармидинг?” деб сўради. Ҳубайб розияллоху аънху жавоб бердилар: “Аллоҳга қасамки, мен аҳлим ва авлодим ҳузурида тинчгина ўтириб, Муҳаммадга соллоху алайхи вассалламга бир тикан киришини хоҳламайман”.
✨ Муҳаббат - Абу Талҳа розияллоҳу анҳудирлар. У зот Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдилар: - “Ё Расулуллоҳ, яқин борманг, яқин борманг. Сиз мусибатга учраганингиздан менинг томоғимга ўқ қадалгани яхшироқ”.
✨ Муҳаббат - Умар розияллоҳу анҳудирлар. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида саҳобаларга: “Муҳаммад соллоху аълайхи васаллаи ўлди, деманглар. У зот Мусога ўхшаб Раббилари билан сўзлашгани кетдилар. Албатта, қайтадилар”, деган эди.
✨ Муҳаббат - Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудирлар. У киши айтадилар: - “Ҳурмат юзасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тик боққаним йўқ”.
✨ Муҳаббат - Билол розияллоҳу анҳудирлар. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин азон айтолмай қолдилар. Бир марта ҳазрат Умар азон чақиришини сўраганларида унинг азонига бутун Мадинаи Мунаввара йиғлаган эди.
✨ Муҳаббат - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. У зот саҳобаларига: “Менга инсонлар ичидан энг суюклиси Оиша, кейин унинг отасидир”, деб эътироф қилгандилар.
✨ Муоз розияллоҳу анҳуга айтгандилар: - “Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман”.
✨ Ҳазрат Алига розияллоху анхуга: - “Сен мендан, мен сенданман”, деган эдилар.
✨ У зот соллоху алайхи васаллам бизни эслаб айтган эдилар: - “Мендан сўнг бир тоифа инсонлар келади. Улар мени жуда яхши кўришади. Ҳатто аҳли ва молини фидо қилиб мени кўришни хоҳлашади”.
✨ Бизга муҳаббатни ўргатган, қалбни қалбга улфат қилган, яхшиликнинг ҳамма эшикларини очган Зотга салом ва салавот айтайлик, салавотни ёддан чиқармайлик!
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Ассалому алайкум!
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#ҳадис
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Қуръонни қироат қилинг,чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келадилар"
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
"Келинг Қуръон ёдлаймиз" китобидан.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#аудио
▶️ Азизим ўзингизни қачон тергадингиз?
📀Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Саволим шундан иборатки ҳозирги кунда Квaс ичимлигини ичиш мумкинми? Уни ачиган нарсадан тайёрлашади.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Квас ичимлигига спиртли махсулот қўшилмагани аниқ бўлсагина ичиш жоиз. Лекин ҳозирда баъзи мутахассислар кваснинг баъзи турларида (100 грамм миқдорида) 1 ёки 2 грамм алкаголь яъни этил спирти мавжуд эканини айтишган. Шунинг учун эҳтиёт йўлини тутганингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»
Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Намоз вақтлари
2⃣0⃣ май куни Фарғона шаҳар "Янги чек" масжидида ўқиладиган Намоз вақтлари.
Ⓜ️анба: @fussilat_uzb | @fargoniyuz ✅
♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда кеч киргиздик...
أمْسَينَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذِهِ اللَّيلَةِ، فَتْحَهَا وَنَصْرَهَا وَنُورَهَا وَبَرَكَتَهَا وَهُدَاهَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهَا، وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا
«Амсайнаа ва амсал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазиҳил лайлати фатҳаҳаа ва насроҳаа ва нуроҳаа ва барокатаҳаа ва ҳудаҳаа ва аъузу бика мин шарри ма фийҳаа ва шарри маа баъдаҳаа»
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда кеч киргиздик. Эй Раббим, бу кечанинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу кечанинг ва бу кечадан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман"
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Шаҳар бош имом-хатиби Ж.Рахмонов юртимизда барча масжидлар кундан-кунга чирой очиб борётгани,шу жумладан шаҳримиздаги масжидлар қатори “Муҳаммад авлиё” масжиди ҳам шулар жумласидан эканини,масжид қурилиши ўзига хос замонавий,такрорланмас ва энг асосийси мустаҳкам ҳолатда қурилаётганини таъкидлаб ўтди.
Аллоҳ таоло масжидларни обод қилувчиларнинг иймони борлигига гувоҳлик бериб шундай деди: “Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар” (Тавба сураси, 18-оят).
Ташриф якунида шаҳар бош имом-хатиби ушбу масжид қурилишида хизмат қилаётган меъморларга чин дилдан ташаккур айтиб,уларни ҳаққига дуо қилди.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#савол_жавоб
Мисвок ишлатганимда милкларимдан қон чиқади, таҳоратим бузиладими?
Савол: Ассалому алайкум!
— Мисвок ишлатганимда милкларимдан қон чиқади, таҳоратим бузиладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
—
الْمُتَوَضِّئُ إذَا عَضَّ شَيْئًا فَوَجَدَ فِيهِ أَثَرَ الدَّمِ أَوْ اسْتَاكَ بِسِوَاكٍ فَوَجَدَ فِيهِ أَثَرَ الدَّمِ لَا يَنْتَقِضُ مَا لَمْ يَعْرِفْ السَّيَلَانَ.
Таҳоратли киши бирор нарсани тишлаганда ёки мисвок қилганда қоннинг асоратини кўрса таҳорати бузилмайди. Агар бирор нарсани тишлагандан сўнг ёки мисвок қилаётганда оқадиган даражада кўп қон чиқса (яъни, қон туфукдан кўп ёки тенг бўлса, масалан туфук қизаришига ўхшаш), унда таҳорат бузилади. (Фатовои Ҳиндия).
Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво ҳайъати
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Видеолавҳа
⁉️ Азондан будильник сифатида фойдаланиш мумкинми? ©️Fatvo.uz
Youtube | Facebook | Instagram
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса...
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилади:
مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا لَا أَقُولُ "الم" حَرْفٌ
وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ وَلَامٌ حَرْفٌ وَمِيمٌ حَرْفٌ
(رواه الإمام الترمذي)
яъни: “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, шу бир ҳарф учун унга савоб ёзилади. Савоб эса ўн баробар кўпайтириб берилади. “Алиф лам мим”ни бир ҳарф демайман, балки “Алиф” – бир ҳарф, “Лам” – бир ҳарф, “Мим” – бир ҳарф” (Имом Термизий ривоятлари).
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этиш садақадир. Бир кишининг уловига минишига ёрдам бериш ва юкини уловига юклаб бериш садақадир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтиш садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадами баробарида садақа бор ва одамларга азият берадиган нарсаларни йўлдан олиб қўйиш садақадир”, дедилар.
Бухорий ривояти.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
🤲 Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир...
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).
Абу Довуд ривоятлари.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Саловат айтишни унутманг.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Намоз вақтлари
2️⃣7️⃣ май куни Фарғона шаҳар "Янги чек" масжидида ўқиладиган Намоз вақтлари.
Ⓜ️анба: @fussilat_uzb | @fargoniyuz ✅
♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Видеолавҳа
"Маърифий суҳбатлар" телекўрсатуви (1-қисм)
Ⓜ️анба: @fargoniyuz ✅
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
Каналимизга аъзо бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
ЯНГИ АВТОМОБИЛ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НАСИЯ САВДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Лабо автомобилим бор. Шу автомобил бир танишимга жуда зарур экан. У танишим янги Лабо автомобили олиш учун заводга тўлов қилипти. 6 ойда чиқар экан. Мен ўзимни автомобилимни унга бериб 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, батафсил тушунтириб беринг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани таъйин қилиш шарт бўлади. Иккинчи Лабо ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни таъйин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.
Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвасига насияга сотилади. Янги машина чиққанда, ўзаро розилик билан, қарзини янги машинани бериб ўтайди.
Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ‼️
ШАВВОЛ ОЙИ ТУГАШИГА ОЗ ҚОЛДИ❗️
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🗓 Бугун милодий ҳисоб бўйича 2022 йил 23 май, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 22 санаси. Рамазон ойини кузатганимизга 22 кун бўлди. Яна саноқли кунлардан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади.
❓Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур" (Зориёт сураси, 55-оят).
📌 Шаввол ойида 6️⃣ кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.
📍Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
✅ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).
🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!
©️Muslim.uz
🔗 Улашинг: /channel/fargoniyuz
#Видеолавҳа
❗️"Кечаси икки ракат намоз ўқиган одамнинг барча гуноҳлари кечириладими?"
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)
═══════ ✿ ═══════
Ⓜ️анба: @fargoniyuz ✅
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
Каналимизга аъзо бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
ХОМ ПИЁЗ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ КУН БЎЙИ МАСЖИДГА КИРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз еган кишини ўша куни масжидга кирмаслиги кераклигини буюрганлар. Тасаввур қилайлик, бир киши кунлик 5та намозни ҳаммасини масжидда ўқишга ният қилди. Ундай киши қайси маҳалда хом пиёз еса бўлади? Aхир инсон организми учун хом пиёз ҳам керак-ку. Ундан тўлиқ чекланолмаймиз. Шунга жавоб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хом пиёз истеъмол қилган киши шу куни кун бўйи масжидга кирмасин деган гап йўқ. Пиёзнинг бадбўй ҳиди кетганидан кейин ёки ҳидни кетказувчи воситалардан фойдаланиб бемалол масжидга бориши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
💐🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙💐
🕋 Дўст ва яқинларингизни жума айёми билан табрикланг!
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари
Эркак киши намозда чап оёғини ётқизиб, унинг устига ўтиради ва ўнг оёғининг панжаларини қиблага юзлантирган ҳолда тикка қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Фарғона шаҳар имом-хатиблари шаҳардаги "Муҳаммад авлиё" масжидида
Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб макон қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидларидир. Шаҳарларнинг Аллоҳга ёқимсиз жойи – бозорларидир” деганлар (Муслим ривояти). Бунинг сабаби – масжидларда Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилингани, у ерларда Унинг исми зикр этилгани, у ерларда Унинг буйруқ ва қайтариқлари эълон қилингани, у ерларда мусулмонлар ибодатларнинг турли кўринишлари, жумладан, намоз, зикр, Қуръон тиловати, эътикоф, тасбеҳ, дуо кабилар билан Унга қурбат ҳосил қилганлари, у ерларда нафслар гуноҳ ва исён кирликларидан поклангани, у ерларда роҳат, унс, хотиржамлик, иймон, Аллоҳга муножот лаззати пайдо бўлгани учундир.
2022 йил 18 май куни Фарғона шаҳар бош имом-хатиби Жўрабек домла Рахмонов ва имом-хатиблар,ноиб имомлар Фарғона шаҳридаги "Муҳаммад авлиё" масжидига ташриф буюриб. Қурилиш ишлари билан танишдилар.
#Видеолавҳа
#Холмуроджон_домла_Мамажонов
🕌 Фарғона шаҳар "Уммул қуро" (Ёрмозор) масжиди имом-хатиби
📹 Балолар тилдан келади
Ⓜ️анба: @mutohhiruz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
🎙 Бидъат офатдир.
Ҳаётдаги ҳар хил бидъатлардан эҳтиёт бўлинг!
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🕌 Фарғона шаҳар "Нур" (Беш бола) масжиди имом-хатиби Хусниддин домла Турсунзода
Ⓜ️анба: @FUSSILAT_UZB
👨🏻💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇🏻
Телеграм | Инстаграм | Youtube