#Видеолавҳа
Фиръавн нима сабабдан бу аҳволга тушган эди?
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
Муслима аёл эри олдидаги Ислом дини кўрсатган вазифаларни адо этмоғи лозим бўлади. Улар ичида энг муҳимлари қуйидагилар:
🌟Эрининг ҳурматини жойига қўйиб, унга итоат қилади.
🌟Аёл эрининг мол-мулкини муҳофаза қилади.
🌟Ўз гўзаллигини фақат ўз эрига тақдим қилади ва ўзини номаҳрам нигоҳлардан сақлайди.
🌟Оилавий сирлар ҳамда жинсий муносабатларни бошқаларга ошкор қилмайди.
🌟Эрини беҳудага ғазаблантирмайди.
🌟Барча ишларида эридан рухсат олади.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
🌙🕋 КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК✨
☝️Дўстларингиз, яқинларингиз, оила азоларингизни хам табрикланг.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Тонгни қаршилатган, ризқ берган, қалбларимизга умиду ҳузур ҳиссини жойлаган РОББИМизга шукурлар бўлсин!
Хонадонларингиздан файзу баракот, меҳр-оқибат, юзларингиздан табассум аримасин!
ХАЙРЛИ КУН!..
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
КИМ ЁЛҒИЗ?
Абдуллоҳ ибн Муборак розияллоҳу анҳу ҳеч уйидан чиқмай ёлғиз ўтирарди.
- Ёлғизликдан сиқилмайсизми? – дея ундан сўрашганида шундай жавоб қилди:
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва дўстлари билан бирга эканман, нега ёлғиз бўлайин?
Ибн Муборак Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва дўстлари билан биргаман деганида Қуръон тиловат қилиш, ҳадисларни ўқиш ва зикр билан машғул бўлишини назарда тутган экан.
Байҳақий. “Аз-зуҳд-ул кабир”дан.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
Ҳозирда Фарғона шаҳрида ёмғир ёғмоқда☔️
Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Тонгда ўқиладиган дуо
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
#Видеолавҳа
🕋 Бугун, 10 июнь куни эрта тонгдан муқаддас Ҳаж ибодатини амалга ошириш тараддудида турган бир гуруҳ юртдошларимиз Фарғона халқаро аэропортидан Фарғона-Мадина йўналишида Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.
Ишчи гуруҳ ва аэропорт ходимлари юксак эҳтиром билан зиёратчиларни кузатиб қўйдилар.
Илоҳо, ҳажжингиз мабрур, саъйингиз машкур, дуоларингиз қабул бўлсин!
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
Республикамизда бир қанча бош имом хатиблар Тошкент шаҳрида 144 соатлик малака оширишда иштирок этиб сертификат олдилар.
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
Ассалому алайкум қадрли диндошим!!!
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
Ⓜ️анба: @fargoniyuz ✅
♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Абдуносир_домла_Охунов
🕌 Фарғона шаҳар "Муҳаммад авлиё" (Киргили) масжиди имом-хатиби
🎙Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бағрикенгликда ҳам барчага намуна бўлганлар.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#дуо
Уйдан чиқиш дуоси:
1. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтадилар:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимдан тонгда чиқар эканлар, нигоҳларини осмонга қаратиб, қуйидаги дуони қилар эдилар:
اللهُمَ إني أعُوذُ بِكَ أن أَضلَّ أوْ أُضَلَّ أَوْ أزلَّ، أو أُزلَّ، أوْ أظلِم أوْ أُظْلَم، أوْ أَجْهَلَ أوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ."
«Аллоҳим! Мен Сендан адашишдан ва адаштиришдан, тойилишдан ва тойдиришдан, зулм қилишдан ва зулмга қолишдан, жоҳиллик қилишдан ва жоҳилликка йўлиқишдан паноҳ сўрайман».
Тобароний ривояти.
2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Киши уйидан чиққан пайтида:
بِسمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، وَلا حَولَ وَلا قُوَّةَ إلاَّ باللهِ.
«Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Ўзгартириш ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ ила бўлур», деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг, ҳимоя қилиндинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга (биринчи шайтонга): «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган, ҳимоя қилинган кишига ҳолинг не», дейди».
Абу Довуд ривояти.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
✅ Зиёратчилар саломатлиги ва таомланиши доимий эътиборда
🕋 Шу кунларда юртдошларимиз Маккаи мукаррамада тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва кайфиятда давом эттирмоқда.
🤲 Улар ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, дуои тазарруда бўлишяпти. Ишчи гуруҳ вакиллари эса ҳамюртларимизнинг ихлос ва имон билан ибодат қилишлари, сиҳат-саломатлиги, рисоладагидек истиқомат қилишлари ҳамда витаминга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан таомланишлари учун барча қулайликларни яратиб бермоқда.
🏨 Хусусан, Макка шаҳрида юртдошларимиз истиқомат қилаётган "Рошидия", “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналарида ўзбекистонлик моҳир ошпазлар зиёратчилар учун тансиқ таомлар тайёрлаб беришяпти. Эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат ва ҳар хил мева-чевалар тақдим этиляпти. Масалан, эрталабки нонуштада иссиқ таомлар баробарида сўнг тухум, сариёғ, пишлоқ, асал, ҳолва кабилар қўшимча қилинса, тушлик ва кечки овқат рационидан ҳўл мевалар, салқин ичимликлар, қатиқ ва салатлар ўрин олади.
🔸Бир сўз билан айтганда, зиёратчиларимиз яратилган барча имкониятлардан мамнун бўлиб, ибодатда бардавом бўлишяпти.
🩺 Зиёратчилар саломатлиги борасидаги ишлар ҳақида алоҳида хабар берамиз.
#haj2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Намоз вақтлари
1️⃣6️⃣ июнь куни Фарғона шаҳар "Янги чек" масжидида ўқиладиган Намоз вақтлари.
Ⓜ️анба: @fussilat_uzb | @fargoniyuz ✅
♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Видеолавҳа
Шавкат Мирзиёев: “Азон овозини эшитиб йиғлагим келади”
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
#Видеолавҳа
❗️Онадан сўкса қандай жавоб қайтариш керак?
(Муҳаммадаюб домла Хомидов)
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
📹 УЙИНГИЗДА ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ БОР
👤 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
Одамлар замондан шикоят қиладилар. Агар замон гапирганида эди, одамлар шарманда бўлардилар.
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ
Изоҳ: замон қиёмат куни, албатта, тилга киради.
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
Ғафлат шундай ёмон ҳолки, инсонни Аллоҳдан узоқлаштиришда унга етадигани йўқ.
Яқинларингизга улашинг !
Каналга уланиш 👇👇👇
@fargoniyuz ✅
Аллоҳ таолони ҳақиқий таниган инсон Ундан бошқасида ҳузур топа олмайди.
Али ибн Саҳл Исфаҳоний роҳимаҳуллоҳ.
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
Намоз вақтлари
9️⃣ июнь куни Фарғона шаҳар "Янги чек" масжидида ўқиладиган Намоз вақтлари.
Ⓜ️анба: @fussilat_uzb | @fargoniyuz ✅
♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
КЎПРОҚ САЛОВАТ АЙТАЙЛИК
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
☘️«Жума кунида айтилган саловат мeнга кўрсатилади»☘️, дeганлар.
Жума кунини саловат билан мунаввар этайлик!
🌺🌺🌺
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#КУН_ОЯТИ
“(Эй, Муҳаммад!) Улар Сиздан тоғлар (қиёматда нима бўлиши) ҳақида сўрасалар, сиз: “Парвардигорим уларни (чанг-тўзон каби) сочиб юборур”, деб айтинг”. (Тоҳа сураси, 105-оят)
Салобатли тоғларни бир лаҳзанинг ўзида чанг-тўзон каби сочиб юборишга қодир бўлган Зот, сизнинг ғам-ташвишларингизни ҳам бир лаҳзада кетказишга қодирдир. Шундай экан, асло умидсиз бўлманг!
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
"ҲАСАНАТАВ" БЎЛАДИМИ ЁКИ "ҲАСАНАТАН"МИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тажвид қоидалари Қуръон қироатигагина хос бўлиб, Қуръон тиловатидан бошқа ўринларда дуо қилинаётганда тажвид билан ўқилмайди араб тили қоидасига кўра ўқилади.
Шунда бу дуонинг ўқилиши қуидагича бўлади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.
Бу оятни тиловат қилинаётганда эса тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда қуйдагича ўқилади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа азаабан-наар”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#ҳикмат
Азизлик ва хорлик қайси нарсада?
Саид ибн Мусаййаб айтадилар:
"Банда ўзини тоатдан бошқа нарса билан икром қила олмаганидек, гуноҳдан бошқа нарса билан ўзини хорлай олмайди".
Р.Файзуллаевнинг: "Меҳробдан таралган садолар" китобидан
Ⓜ️анба:@fargoniyuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw