#Saylov_2023
Фарғона шаҳридаги имом хатиблар ва имом ноиблар юрт келажаги ва фарзандлар бахти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бердилар.
Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда Президент сайлови муҳим воқеа ҳисобланади. Бугун, 9 июль куни мана шундай тарихий жараёнда Фарғона шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган имом хатиблар ва имом ноиблар ҳам иштирок этди.
Шуниси қувонарлики, юртимиздан ҳаж ибодатини адо этиш учун ишчи гуруҳ сифатида кетган имом хатиблар Муқаддас Макка шаҳрида ҳам муносиб номзодга
ўз овозларини бердилар.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
🕋 Юртдошларимиз Байтуллоҳда жума намозини адо этиш бахтига эришмоқдалар
#haj2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!
Тортиқ бўлсин сизга дуо саломлар,
Дуода энг гўзал ширин каломлар.
Илоҳо қалбингиз нурларга тўлсин,
Жума айёммингиз муборак бўлсин!
🎆 Жума айёми муборак бўлсин!
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#muftiy_minbari
📹 КИЧИК ШИРКДАН САҚЛАНИНГ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЛИШТИРИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса нима қилинади. Саждаи саҳв қилинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" демоқлик суннатдир. Саволдаги ҳолатда тасбеҳлар суннат тариқасида адо этилмаган дейилади. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @fargoniyuz ✅
Фатво маркази.
🔗
ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
Ҳеч бир кунингиз Аллоҳнинг зикрисиз ўтишига йўл қўйманг!
• Субҳаналлоҳ
• Алҳамдулиллаҳ
• Лаа илааҳа иллаллоҳ
• Аллоҳу акбар
• Астағфируллоҳ...ни
купайтирайлик!
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида афзал бўлган амаллар:
1. Қурби етган одам ҳаж қилиши.
2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш.
3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш.
4. Нафл намозларни кўпайтириш.
5. Нафл рўза тутиш.
6. Қуръон тиловати.
7. Садақа.
8. Тунги таҳажжуд намози.
9. Қурби етса Қурбонлик қилиш.
10. "Алҳамдулиллаҳ", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтишга машғул бўлиш."Ҳикматлар китоби"дан
♻️ Улашинг
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)
❓Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликнинг вақти
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
fatvouz">
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!
Тортиқ бўлсин сизга дуо саломлар,
Дуода энг гўзал ширин каломлар.
Илоҳо қалбингиз нурларга тўлсин,
Жума айёммингиз муборак бўлсин!
🎆 Жума айёми муборак бўлсин!
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Видеолавҳа
#Журабек_домла_Рахмонов
🕌 Фарғона шаҳар бош имом-хатиби
📹 Салом беришнинг фазилати ва савоби
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#савол_жавоб
АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
Савол: Ассалому алайкум!
— Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоеъ” китобида шундай дейилади:
"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)
“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.
Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356
ҚУРБОНЛИКНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ БОЙЛИК МИҚДОРИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ
#қурбонлик
❓461-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бойлик нисоби 85 грамм тилло ёки унинг қийматидаги пул ва мол-мулкка эга бўлиш билан белгиланади.
Ҳожати аслиядан ташқари, юқорида айтилган маблағга эга бўлган эркак ва аёллар қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Қурбонлик қилишда маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ёки ўсувчи мол бўлиши шарт қилинмайди. Закотда эса маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ва ўсувчи мол бўлиши шарт қилинарди.
Қурбонлик нисобини ҳисобланаётганда қуйидаги нарсалар ҳожати аслиялар деб эътиборга олинади: еб ичадиган таомлари, уч сидра киядиган кийим, яшаш жойи, уй асбоблари, касб асбоб-анжомлари, миниб турган улови, фабрика-заводларнинг станоклари кабилар. Яъни, буларнинг нархи нисобга киритилмайди.
Булардан ташқари чорва моллари, ортиқча ҳовлилар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирларнинг нархи 85 г тиллонинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.
Ҳозирги кунда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўсмайдиган моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасаларда, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
✅ Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:
1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50
☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356
🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).
🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.
БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
🌙 Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, ИншаАллоҳ.
Даврон НУРМУҲАММАД
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
#Қуръон_оятлари
БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?
1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)
2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)
3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)
4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)
5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)
6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)
7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)
8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
Намоз вақтлари
7️⃣ июль куни Фарғона шаҳар "Янги чек" масжидида ўқиладиган Намоз вақтлари.
Ⓜ️анба: @fussilat_uzb | @fargoniyuz ✅
♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
СИЗНИ ФАҚАТ НАМОЗ ҚУТҚАРА ОЛАДИ!!!
«Ҳой инсонлар, туринг ўрнингиздан! Гуноҳларингиз билан ёндирган дўзах оловини намоз ўқишлик билан ўчирингиз!»
Абу Бакри Сиддиқ розияллоҳу анҳу
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
#hikmat
Ким Аллоҳни яхши кўриш-кўрмаслигини билмоқчи бўлса, ўзини Қуръонга рўбарў қилсин. Ким Қуръонни яхши кўрса, демак, у Аллоҳни яхши кўради. Чунки Қуръон Аллоҳнинг Каломидир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
🌙 Ҳожиларимиз она-Ватанга етиб келди
✅ Шу йил, 4 июль куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар она-Ватанга етиб келдилар.
🛬 Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган юртдошларимизнинг барчалари соғ-саломат, кайфиятлари аъло даражада.
Ҳожиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал адо этишди. Ибодатлар чоғида ҳожилар бугунги саодатли кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга қут-барака, халқимизга бахт-саодат, эртанги умидимиз бўлган фарзандларимизга нурли келажак сўраб дуолар қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 4-22 июль кунлари давом этади.
Юртимиз ҳожиларини ҳаж амалларини мукаммал адо этганлари билан муборакбод этамиз.
Барчаларининг ҳажлари мабрур айлашини Яратгандан сўраймиз.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Болаларингиз тарбиясида еттита нарсадан сакланинг:
1. Болалар орасидаги муомалада адолатсиз йўл тутиш.
Бу бир-бирларига хасад килишларига олиб боради.
2. Жасадига қўполлик билан уришлик ёки қўпол сўзлар ишлатиш.
Бу боланинг ўзига бўлган ишончини камайтиради.
3. Масхаралаш .
Чунки масхара қилишлик бола ўзини ҳурмат қилмаслигига олиб келади.
4. Эркалатиб, талтайтириш.
Бу болани масъулиятсиз қилиб қўяди.
5. Ортиқча кузатув ва ортиқча изоҳ талаб қилиш.
Бу бошқаларнинг фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.
6. Болага қулоқ солмаслик, унга етибор бермаслик ва қимматли вақт ажратмаслик.
Бу эркинлик ҳис туйғусини барбод қилади.
7. Шижоатлантирмаслик.
Бу болани янгилик яратиш ва ижод қилишдан маҳрум этади.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
📿 Саййидул истиғфор
💠 اللَّهُمَّ أنتَ ربِّي لا إلَهَ إلَّا أنتَ خلَقتَني وأَنا عبدُكَ وأَنا على عَهْدِكَ ووعدِكَ ما استطَعتُ أعوذُ بِكَ من شرِّ ما صنعتُ أبوءُ لَكَ بنعمتِكَ عليَّ وأبوءُ بذَنبي فاغفِر لي فإنَّهُ لا يغفرُ الذُّنوبَ إلَّا أنتَ
🤲 Аллоҳумма анта Роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана аъбдука ва ана аъла аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа яғфируз зунуба илла анта.
♻️ Улашинг👇👇👇
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Намоз вақтлари
2️⃣3️⃣ июнь куни Фарғона шаҳар "Янги чек" масжидида ўқиладиган Намоз вақтлари.
Ⓜ️анба: @fussilat_uzb | @fargoniyuz ✅
♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:
🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш
Бу куннинг барокати сизга бўлсин!
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Видеолавҳа
📹 Улар мусулмонга яхшилик етса шундай хурсанд бўлишган
👤 Раҳматуллоҳ домла Файзуллаев
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356
#duo
Тонгда ўқиладиган дуо
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.
🔗 Улашинг:@fargoniyuz ✅
Зулҳижжа ойидаги фазилатли амаллар
Жалолиддин домла Ҳамроқулов
#haj2023
#mabrur_hajning_mukofoti_JannatЎзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356
Одоби йўқнинг илми, сабри йўқнинг динга боғлиқлиги, тақвоси йўқнинг Аллоҳга яқинлиги йўқдир.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356
#ҲАДИС
Оишадан розияллоҳу анҳо ривоят қилинади. Бу онамиз: «Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшаклари теридан бўлиб, орасига хурмо дарахти пўстлоғидан солинган эди», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
🕋 «Ҳаж-2023»: зиёратчилар Саудия Арабистонига кузатилмоқда
#aхборот_24
#haj2023Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅