🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ Эслатма! 2023 йилнинг 19 июль куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.
❓Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).
🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.
❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).
🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Видеолавҳа
📹 "Зинонинг касофати"
👤 Убайдуллоҳ домла Абдуллаев
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Аёлидан итоат қилишни талаб қилган эркак ўзи итоаткор бўлмаса...
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мол-дунёси кўп бўлган киши бой дейилмайди. Балки ҳақиқий бой нафси тўқ бўлган кишидир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
☝️ “Аллоҳдан қўрқишнинг саккиз белгиси бор:
1) тилни ғийбатдан тийиш керак. Тилни Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати билан, илм ўрганиш билан машҳғул қилиш керак;
2) қоринга ҳаром луқма киритишдан тийилиш зарур. Эҳтиёжига кўра ҳалол таом тановул қилиш шарт;
3) кўзини ҳаромдан тийиш лозим. Дунёга ҳирс билан эмас, ибрат кўзи билан боқиш керак;
4) Қўлини ҳаромга узатмаслик шарт;
5) оёқлари билан ман этилган ишларга эмас, балки Аллоҳ таолонинг тоатига бориш зарур;
6) қалбидан ҳасад, адоват, ғазаб каби иллатларни чиқариб ташлаш, уларнинг ўрнига насиҳат, мусулмонларга шафқатни киритиш керак;
7) Аллоҳнинг амрларига итоат этишда эҳтиёт бўлиш, ибодатларни Аллоҳ розилиги учун қилиш, риё ва нифоқдан сақланиш даркор;
8) фақат яхшиликларни эшитиш лозим.
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
#Солиҳлар_гулшани
Молик ибн Динорнинг кечаси
Молик ибн Динорнинг куёви Муғийра ибн Ҳубайб Абу Солиҳ айтади: «Молик ибн Динор вафот этганида у билан бир ҳовлида эдим. Хуфтон намозини у билан бирга ўқидим. Кейин бориб, кийимларимни кийдим. Молик ҳам келгач, унга нон келтиришди. У нондан егач, умридаги охирги намозини ўқиди. Сўнг соқолини тутамлаб, «Аллоҳим! Аввалгию охиргиларни жамлаганингда Молик ибн Динорнинг оқ соқолини жаҳаннамга ҳаром қил», деб дуо қилди. Кейин ухлаб қолибман. Кўзимни очсам, ҳали ҳам оёғини чўзиб, ўша ҳолатида ётар ва тинмай: «Аввалгию охиргиларни жамлаганингда Молик ибн Динорнинг оқ соқолини жаҳаннамга ҳаром қил», дер эди. У тонг отгунча шундай деб ётди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
Ассалому алайкум!
Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!
Хайрли кунлар...
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz ✅
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!
Тортиқ бўлсин сизга дуо саломлар,
Дуода энг гўзал ширин каломлар.
Илоҳо қалбингиз нурларга тўлсин,
Жума айёммингиз муборак бўлсин!
Жума айёми муборак бўлсин!
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#савол_жавоб
Мен ҳозир университетда ўқияпман. Фанларни ёпиш учун домлаларга пул берсак гуноҳ бўладими?
Савол: Ассалому алайкум!
— Мен ҳозир университетда ўқияпман. Фанларни ёпиш учун домлаларга пул берсак гуноҳ бўладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Албатта гуноҳ бўлади. Ҳар қандай ўқув муассасасида ўқиётган талабалар фанлардан баҳо олиш учун ёхуд баллни (баҳони) кўтариш учун ўқитувчиларга пул ёки буюм таклиф қилиши ришва (пора) ҳисобланади. Динимизда ришва ҳаром эканига далолат қилувчи бир нечта ҳадислар бор. Жумладан, Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ришва берувчи ва ришва олувчи дўзахдадир” (Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво ҳайъати
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
Масъулларни чалғитиш учун эҳром кийса бўладими?
Савол: Ассалому алайкум!
— Бугунги кунда Каъбани сатҳида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.
Ҳозирги кунда Каъбанинг сатҳида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#ҳадис
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Солиҳлар_гулшани
Молик ибн Динорнинг ўлимидан кейинги насиҳати
Ғолиб Қаттон айтади: «Молик ибн Динорни тушимда кўрдим. У ўзи дарс берадиган масжидда ўтирган экан. У икки бармоғини кўрсатиб, шундай деди: «Инсонларнинг икки тури билан ўтирмангларки, улар билан ўтириш ҳар бир мусулмоннинг қалбини бузади. Улар: бидъатда ҳаддан ошган бидъатчи ва дабдаба билан ҳаёт кечирадиган бой».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
Ассалому алайкум!
Аллоҳим, йиғламайдиган кўздан, ҳиссиз юракдан, ҳушу билмас кўнгилдан, саховатсиз қалбдан, қабул бўлмас дуодан, фойдасиз илмдан, тингланмайдиган сўздан, тўймайдиган нафсдан, зарар келтирадиган амалдан паноҳ бер!!!
Номаи амалингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!
Мазмунли кунлар...
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.
Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
Фатво маркази.
АЛЛОҲНИНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАРИ
Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.
Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган:
1) Аллоҳ.
2) ар-Раҳмон.
3) ар-Раҳийм.
4) ал-Малик.
5) ал-Қуддус.
6) ас-Салом.
7) ал-Мўмин.
8) ал-Муҳаймин.
9) ал-Азиз.
10) ал-Жаббор.
11) ал-Мутакаббир.
12) ал-Холиқ.
13) ал-Бориъ.
14) ал-Мусаввир.
15) ал-Ғаффор.
16) ал-Қаҳҳор.
17) ал-Ваҳҳоб.
18) ар-Раззоқ.
19) ал-Фаттоҳ.
20) ал-Алийм.
21) ал-Қобиз.
22) ал-Босит.
23) ал-Хофиз.
24) ар-Рофеъ.
25) ал-Муъизз.
26) ал-Музилл.
27) ас-Самийъ.
28) ал-Басийр.
29) ал-Ҳакам.
30) ал-Адл.
31) ал-Латийф.
32) ал-Хабийр.
33) ал-Ҳалийм.
34) ал-Азийм.
35) ал-Ғафур.
36) аш-Шакур.
37) ал-Алий.
38) ал-Кабийр.
39) ал-Ҳафийз.
40) ал-Муқийт.
41) ал-Ҳасийб.
42) ал-Жалийл.
43) ал-Карийм.
44) ар-Рақийб.
45) ал-Мужийб.
46) ал-Восеъ.
47) ал-Ҳакийм.
48) ал-Вадуд.
49) ал-Мажийд.
50) ал-Боъис.
51) аш-Шаҳийд.
52) ал-Ҳақ.
53) ал-Вакийл.
54) ал-Қавий.
55) ал-Матийн.
56) ал-Валий.
57) ал-Ҳамийд.
58)ал-Муҳсий.
59) ал-Мубдиъ.
60) ал-Муъийд.
61) ал-Муҳйи.
62) ал-Мумийт.
63) ал-Ҳайй.
64) ал-Қаййум.
65) ал-Вожид.
66) ал-Можид.
67) ал-Воҳид.
68) ас-Сомад.
69) ал-Қодир.
70) ал-Муқтадир.
71) ал-Муқаддим.
72) ал-Муаххир.
73) ал-Аввал.
74) ал-Охир.
75) аз-Зоҳир.
76) ал-Ботин.
77) ал-Волий.
78) ал-Мутаъолий.
79) ал-Барр.
80) ат-Таввоб.
81) ал-Мунтақим.
82) ал-Афувв.
83) ар-Ра`уф.
84) ал-Моликул мулк.
85) Зул жалоли вал икром.
86) ал-Муқсит.
87) ал-Жомеъ.
88) ал-Ғаний.
89) ал-Муғний.
90) ал-Монеъ.
91) аз-Зорр.
92) ан-Нофеъ.
93) ан-Нур.
94) ал-Ҳодий.
95) ал-Бадийъ.
96) ал-Боқий.
97) ал-Ворис.
98) ар-Рашийд.
99) ас-Сабур.
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!
Умр дафтарингизга мазмунли битиклар битилсин, номаи аъмолингиз савобли амалларга тўлсин!
Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @fargoniyuz
ҒУСЛ ВА ТАҲОРАТДА ЛИНЗАНИ ЕЧИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Кўзга линза қўйилса ғусл ва таҳорат қилгунча линзани ечиб қўйиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда ва ғуслда юзни ювиш фарз ҳисобланади. Кўз ҳам юзда жойлашгани учун кўз атрофи ва қовоқлар ҳам ювилиши керак. Кўз ичини ювиш шарт қилинмаган. Шунинг учун линза қўйган одам таҳорат ва ғуслда уни олиб қўйиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @fargoniyuz
Фатво маркази.
БУГУН САДАҚА ҚИЛДИНГИЗМИ?
📿 Ҳар бир тасбеҳ айтиш (Субҳаналлоҳ) садақадир.
📿 Ҳар бир тамҳид айтиш (Алҳамдулиллаҳ) садақадир.
📿 Ҳар бир таҳлил айтиш (Лаа илаҳа иллаллоҳ) садақадир.
📿 Ҳар бир такбир айтиш (Аллоҳу Акбар) садақадир.
(Имом Муслим ривояти).
Садақа қилган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
#Видеолавҳа
🔸 Ҳаж зиёратини адо этган Фарғоналиклар Ватанга қайтишмоқда. fussilatuz/videos">
Каналга аъзо бўлиш:👇
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
Намоз вақтлари
1️⃣4️⃣ июль куни Фарғона шаҳар "Янги чек" масжидида ўқиладиган Намоз вақтлари.
Ⓜ️анба: @fussilat_uzb | @fargoniyuz ✅
♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
🎙Шукр, зикр, дуо ва истиғфорни асло тарк этманг!
〰️○〰️○〰️○〰️○〰️○〰️〰️○〰️○〰️○
🕌 Фарғона шаҳар "Хўжамбердибой" масжиди имом-хатиби Хусниддин домла Турсунзода
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
#Солиҳлар_гулшани
Кам гапир!
Солиҳ ибн Абу Ахзор айтади: «Айюбга «Менга насиҳат қилинг», десам, «Кам гапир!» деди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
#muftiy_minbari
📹 "ЕР ЮЗИДА МЕНДАН БОШҚА РАСУЛУЛЛОҲНИ КЎРГАН ОДАМ ҚОЛМАДИ"
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ⓜ️анба:@fargoniyuz ✅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
Ҳар нарса ўз вақтини кутади. На гул вақтидан аввал очилади, на қуёш вақтидан эрта чиқади. Кутгин! Сеники бўлгани албатта сенга келади…
Жалолиддин Румий
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
#muftiy_minbari
📹 ОТАНГИЗГА НАСИҲАТ ҚИЛМАНГ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
Доимий дуоингиз шу бўлсин:
Аллоҳим! Бизга ризқ этиб зикрингни, бойлик этиб яқинлигингни насиб эт...!
Абдулқодир Жийлоний (қ.с)
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
#зикр
Аллоҳга ҳамд бўлсин...
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»
Маъноси: "Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир."
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅
ИМОМГА ҚЎШИЛИБ ЖЎР БЎЛИБ САЛОМ БЕРИШ ОДАТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Қорака бизни Қашқадарёда баъзи масжидларда жума куни жума намозида намоздан чиқиш чоғида одамлар имомга қўшилиб, жўр бўлиб салом бериш одати бор. Шундай қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ жоиз эмас. Жамоат намозларида фақат имом овоз чиқариб, жаҳрий тарзда салом беради. Имомга эргашганлар махфий тарзда салом берадилар. Имомга қўшилиб, овоз чиқарган ҳолда жўр бўлиб, салом бериш суннатга хилофдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @fargoniyuz ✅