Аллоҳга ошиқ қалблар учун... Ишқ тараннумлари. Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу) Lovers are leaders the path of enternite. 04.07.2019
#мавлид
Ҳасратларга дош бера олмай, бўйингиз олган атиргуллар ҳам япроқларин йўлингизга тўшар.
Барглар ранги соғинчдан сарғаяр. Муҳаббатингиз шавқи ила тўлишган
ой ҳам ҳажрингизда ичикиб ингичкалашар... Бутун коинот Сиз азиз туғилганингизда жўнбўшга келгани каби, муборак ойнинг сўнгги яқинлашавергач, айрилиққа чидай олмаган дўстингиз Умар розияллоҳу анҳу сингари жунунлашар. Қалблар эса бир соғинч, бир умид эпкини ила тўлғонар... Ҳабибим, Сизни дея бутун оламлар Роббиси Ишқни яратди!
Бу ишқлар заррасига интизорман букун. Офтобга тиклаб қараб бўлгайми ахир, кўзларни кўр этмасми?! Бағирлар куйиб кетмасми?! Сизсизку ўша Офтоб пардаси. Пардани кўтармай Офтобни кўра олмагандек, Сизга етмай туриб Ул Офтобга етишгайларми?!
Эй, Нурафшоним!
Эй, Мушкафшоним!
Ўртанган бенаво кўнгилларни шафоатингиздан бенасиб этмасангиз эди...
bintu Ismoil дан
Аллоҳумма солли аъла саййидинаа Муҳаммадин ва аълаа аали саййидина ва баарик васаллим...
@Fariduddin_Attor🌙✨
#Рубоиёт
📃Ё қаҳр-у ғазаб бирла мени туфроқ қил!
Ё баҳру иноятингда мустағроқ қил !
Ё Раб, сенгадур юзум қаро гар оқ қил,
Бир навъ сенинг ризоинг эрур, андоқ қил !
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
Жума муборак бўлсин! Аллоҳ таоло бу файзли кунни сиз ва яқинларингиз учун хайрли, баракали ҳамда тинчлик-осойишталикка бой қилсин. Дуоларингиз ижобат бўлиб, қалбингиз хотиржамликка тўлсин!
Ҳурмат ила bintu Ismoil
@fariduddin_attor🕌🎊
Бароат кечасининг номлари.
Бароат кечаси.
Дуо кечаси.
Тақсим кечаси.
Ижобат кечаси.
Муборак кечаси.
Шафоат кечаси.
Ғуфрон кечаси.
Дўзахдан халос кечаси.
БАРОАТ кечаси МУБОРАК БЎЛСИН!
@fariduddin_attor🌙✨
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
Аллоҳга беҳисоб шукр! Бизга имон, ақл, соғлик ва ризқ берган Зотга ҳамду санолар бўлсин. Ё Раббим, берганингга розиман, синаганингда сабр қиламан, ҳар бир ишингда ҳикмат борлигини тан оламан. Бизга доимо раҳматинг ва марҳаматигни ато эт!
Шукрона айтаман, эй меҳрибон Зот! Ҳар бир нафас олишим, ҳар бир кунни қисматимга ёзганинг учун миннатдорман. Ё Раббим, бизни шукр қилувчи, рози бўлувчи бандаларингдан қил! Амийн.
Азизларим, кунингиз эмас ҳаётингиз нурга тўлсин дейман...
@fariduddin_attor❄
#туйғу
Ажаб жисмим қаён, ақлим қаён?!
Ажаб руҳим қаён, жоним қаён?!
Туғён этсам етти фалак чарҳ урадир,
Ажаб манам, саробманам,рўёманам...
20.04
@fariduddin_attor🌙✨
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
#муножот
КЕЙИН КЕЛ
Десамки, Ё Роббим! Сенга муҳтожман!
Десамки, Ё Роббим Жамолингни кўргим келади.
Дер, Ўзингни, сўзингни, кўзингни Ризомга уйғун қил. Кейин кел!
Десамки, Жаннатингга киришни хоҳлайман.
Дерки, Бир етимнинг кўнглига кир. Кейин кел!
Десамки, Розилик эшигингдан киришни хоҳлайман.
Дерки,Ота онангни рози қил. Кейин кел!
Десамки, Жаннат неъматларидан есам.
Дерки,Етимни,фақрни кийдир ва тўйдир. Кейин кел!.
Десамки, ҳузурингда туришни хоҳлайман.
Дерки, Беш вақт намозни ўқи. Кейин кел!
Десамки, дуоларимни қабул қил.
Дерки, чорасизнинг дуосини ол. Кейин кел.!
Десамки, бизни ҳар турли балодан сақла.
Дерки, ўзингни ҳар турли гуноҳдан сақла. Кейин кел!.
Десамки, илоҳий илмдан насиб истайман.
Дерки,Қуръон ва суннатни ўрган, ўргат. Кейин кел!
Десамки, валийликдан насиб хоҳлайман.
Дер, дўстларимнинг сирига эриш. Кейин кел!.
Десамки, аждодимнинг дуосини олмоқ хоҳлайман!
Дерки, ота онангга лойиқ бўл. Кейин кел!.
Десамки, доимий ҳузурингда турмоқ истайман.
Дерки, Илоҳий зотимни ҳар жойда, ҳар он ҳозир бил. Кейин кел!.
Десамки, раҳматингни, авффингни, карамингни истайман. Дерки, махлуқимга шафқат, марҳамат қил. Кейин кел!.
Десамки, Ё Робб, дўстлигингни истайман.
Дерки, етимни севганла дўст бўл. Кейин кел!
Десамки, Ё Робб! Сенга етишмоқ истайман.
Дерки, қалбингдан Мосувони йўқ қил. Кейин кел!
Десамки, сиротдан учмоқ истайман.
Дерки, ҳаромдан, гуноҳдан кеч. Кейин кел!
Десамки, Кавсар булоғидан исмоқ истайман.
Дерки, очларни тўйдир, ичир. Кейин кейин кел!
Десамки, Ё Робб дўстларимни кўпайтир.
Дерки,мўминларга хизмат қил.
Кейин кел!.
Марзия Сайдам ёзди
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
____________________
Қалбингиз тўлқинлар сингари туғён қилмоқдами?!...
Дилингизда айтадиган сўзларингиз кўп, лекин дардкашингиз йўқми?!...
Баъзан ўзимиз ҳам англай олмаган кўнглимизни ололмаганларидан хафа бўламиз, мани тушунмайдилар деб.
Ахир, ғунчага боқинг бутун сирларин ниҳон айлаганда гўзал...
Атрофимиздаги ҳар нарсани ўз ҳолича қабул қилаолишга ўргансак эди, ҳаммаси енгилроқ бўлар эди...
Тилларимиздан "Алҳамдулиллаҳ" калимаси сира тушмаганда эди, ҳуда-беҳудага сиқилмаган бўлар эдик...
Қадрликларим, борлигингиз бахт!
Саҳарларда ибодатларда илтижода туришингиз бахт!!!
Ҳаловатли, фароғатли оқшомлар бўлсин сизга...
bintu Ismoil дан
@Fariduddin_Attor🌙✨
#туйғу
Севган қусурларни кўрмасмиш, айрилмоқ истаган излармиш баҳона.
Бир пиёла чой ичгунчалик фурсатда бутун олам тегрангда айланар.Лек, айб излаган кунингдан бошлаб руҳлар бегона...
"Сени севаман", деганимча ойимга
" Ойижон!" десам эди, жаннатдаги жойим тайёр бўларди.
Севсанг мени дордан нариги томонга ўтаётгандек сев. Олдин менга, кейин менга ва яна менга қара.
Руҳлар тили ҳам хато қилар эканларми...?!
Ёҳуд бир танда икки хил руҳ яшарми...?!
Сансиз, таъмсиз чойларни на қилай, бўлса бўлсин қайноғи қадар муҳаббатли, руҳли ва муҳими Қалбли....
bintu Ismoil дан
@fariduddin_attor❄
Қалбга сўзинг ўтмайди...
Читать полностью…Одамларнинг сенга эҳтиёжи борлиги чинакам неъматдир.
Сен буни малол олма, яна азобга айланиб кетмасин.
Билгинки, энг яхши кунинг – истовчи эмас, исталадиган одам
бўлган кунларингдир.
@fariduddin_attor❄
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалом алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
Шукрона – шукр қилиш, миннатдорчилик изҳор қилиш демакдир. Аллоҳга шукрона айтганимизда, Унга берилган неъматлар учун қалбимиздан миннатдорлигимизни билдиришимиз ва Унга тобе бўлишни тан олишимиз керак.
Шукрона дуоси:
"Эй Аллоҳ! Сенга бизга берган ҳар бир неъматинг учун шукр қиламан. Менга соғлиқ, ризқ ва тинчлик ато этганинг учун Сенга ҳамд бўлсин. Йўлларимни тўғри қилгин ва доимо Сенинг розилигингга етишишимни насиб эт."
Шукрона қилган инсон Аллоҳнинг раҳматини янада кўпроқ ҳис қилади ва ҳаётига барака кириб, тинчлик ҳосил бўлади. Аллоҳ бизларни шукр қилувчи бандаларидан қилсин!
Аллоҳ сизга соғлик-саломатлик, омонлик ва қалб хотиржамлигини насиб этсин. Ҳар бир ишингизда барака ва муваффақият ато этсин. Дуоларингиз қабул бўлиб, ҳаётингиз файзу баракага тўлсин. Оила-аҳлингиз тинч ва омон бўлсин, қалбингиз доимо яхшилик ва шукрона билан тўлсин. Аллоҳ йўлингизни тўғри қилсин ва барча синовларда ёрдамчи бўлсин! Амин.
bintu Ismoil 🌹
ЁМҒИР ЁҒАР, ШИҒАЛАБ ЁҒАР
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар,
Томчилар томчилар сочимга.
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар,
Ҳам қайғумга, ҳам қувончимга.
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар,
Мен унга очаман бағримни.
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар,
Аста унутаман ёмғирни.
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар,
Охир мени асир этар ул.
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар,
Ёға бошлар қоғозга кўнгил.
📝 Рауф Парфи
@fariduddin_attor❄
Гўзал БЕГИМ
ЮРАГИМ ХАТТОТДИР КЎЧИРАР СЕНИ
***
Соғинч жуда аччиқсан аччиқ
Кўзларимни олиб қочмоқчи бўламан сендан
Титроқларни териб юраман кунбўйи
Сочларим илдизига сингиган қордек
Қўлларимни узатаман
Тортиб кўраман сендан
Соғинч бунча назокатлисан
Соғинч бунча малоҳатлисан
Қарагим келаверар ортимга тинмай
Шивиримдан ўсиб чиққан атиргул
Ва томоғимни қириб ўтган ифордан
Сўрайман адашган диллар манзилин
Ҳар тун гуллар қўйиб чиқаман
Шууримда қулаётган намчил шуълага
Соғинч нега сир-офатлисан
Соғинч ўсувчансан, айт нега
Юлсам, қайта ўсиб чиқасан
Юрагим – хаттотдир кўчирар сени
Ва исмингнинг қонли қирғоқларини
Ушлаб кўраман синган гул монанд
Қисқа йўлдан кесиб ўтган бииир йўловчидек
Ўлим томон кесиб чиқсам энг яқин йўлдан
Соғинч бунча нақоратлисан.
Соғинч ахир жароҳатлисан
Ўйларимнинг тирговучларин
Бир-бир йиқсам, қулатсам, тинсам
Ишқалаб ўчирсам қуёш нурини
Сўнг ёдимни ёйсам ўчган офтобга
Юрагимдан бош олиб кетсам
Содиқ бўлолгумми бу изтиробга
Соғинч нега жароҳатлисан?
15.01.2022
(фб саҳифаларидан)
Қушлар ила Саёҳат
Фаридиддин Атторнинг Мантиқут Тайр китобидан илҳомланган 30 қисмли сериал
«Не Ҳикматдур бу дунёга, Келган йиғлар кетган йиғлар,
Сўрайлик бир йўқсилдан, Асли недур? Нега йиғлар?»
#ғазал_оқшоми
Менинг кўнглумки...
Менинг кўнглумки, гулнинг ғунчасидек таҳ-батаҳ қондур, Агар юз минг баҳор ўлса, очилмоғи не имкондур.
Агар ул қоши ёсиз боғ гаштин орзу қилсам,
Кўзумга ўқдурур сарву кўнгулга ғунча пайкондур.
Баҳору боғ сайрин не қилайким, дилистонимнинг,
Юзи гул, зулфи сунбул, қомати сарви хиромондур.
Висоли лаззатидин завқ топмоғлиқ эрур душвор,
Фироқи шиддатинда йўқса жон бермаклик осондур.
Бошидин эврулур армони бирла ўлдум, эй Бобур,
Менинг наъшимни бори ул пари кўйидин айлондур.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари
@fariduddin_attor🌙✨
ҲУСАЙН МАНСУР ҲАЛЛОЖНИНГ ДОРГА ОСИЛИШИ ҲИКОЯТИ
Ҳалложни дор остига олиб келганларида тилига «Анал-ҳақ»дан ўзга сўз келмасди. Унинг
тилига тушунмадилар, қўл ва оёқларини кесдилар. Унинг қони тўкилгач, юзлари, бадани
сарғая бошлади. Зеро, қон оққандан кейин киши юзи қизил бўладими?! Гўё йўл
устидаги қуёш каби Мансур кесилган қўлининг қонларини ойдай юзига суртди. Ва деди:
- Оқизилган қон билан ўзимнинг гул юзимни яна ҳам қизилроқ гул рангига бўядим.
Токи бировнинг кўзига сарғиш бўлиб кўринмайин, юзим ўлганимда ҳам қип-қизил бўлиб
турсин. Менинг юзимни сарғайган ҳолда кўрган киши Мансур қўрқибди деб гумон
қилади. Менда қилча ҳам қўрқув йўқ, юзим ҳамиша қизил - ҳамиша тирикман. Ошиқ
эранлар бошини дорга олиб келар экан, унинг шермардлиги иш беради. Бу жаҳон кўзимга
«мим» ҳалқасидай кўринади, шу ҳалқадан киши қўрқадими, ахир?
Етти бошли аждаҳо — дунё билан олишиб, ўйин ўйнашга мажбур бўлган кишининг
энг кичик мукофоти - бошини дорга беришдир.
📚Мантиқ ут тайр
@Fariduddin_Attor❄
#жума_оқшоми_тилагим
Бу кечанинг фазли шундаки, ҳам Бароат кечаси, ҳам Жума кечаси бирга келмоқда.
Ушбу кечада қандай тилак ва мақсадларингиз бўлса, Роббим барчасига етказсин!
Аллоҳим бугунги кечани ибодат ва бедорликда ўтказишда барчамизга куч қувват берсин!
@fariduddin_attor🌙✨
Хадиси шарифда:
«Кимийки (қул хуваллох ахад)ни минг (1000) марта ўқиса бас, батаҳқиқ ўзини нафсини Аллоҳдан сотиб олибди.» (ўзини дўзах азобидан қутқариб олибди) дейилган.
Ихлос сурасини намозда ва намоздан ташқари ҳолатда ўқишлик қанчалик улуғ савоб экан. Ваҳоланки бу ҳадисларда БАРОАТ кечасидан бошқа вақтда ўқилган ИХЛОС сураси хақида айтилган.
Энди ўйлаб кўрингчи, бу ишни биздан олдин ўтган Солиҳ инсонлар каби муборак БАРОАТ кечасида қилсак (Намозда туриб ихлос сурасини ўқисак) қанчалик савобга эришамиз...?
Албатта бунинг даражасини ҳаёлимизга ҳам сиғдира олмаймиз. Чунки Аллоҳ чин ихлос билан қилинган ҳар бир яхши амалнинг ажр савобини кўпроқ қилиб бергувчи Зотдир.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
АМАЛЛАРИНГГА СУЯНИБ ҚОЛМА...
Ҳотам ал Асом шундай деган эканлар: «Шароитим яхши, ҳамма нарсам бор деб ғурурланма. Зеро, жаннатдан яхши жой йўқ эди, аммо Одам алайҳиссалом у ерда нималарга дучор бўлдилар?!
Кўп ибодат қиламан деб ҳам ғурурланма! Зеро, Иблис шунча ибодат қилиб ҳам нималарга дучор бўлди?!
Илмим кўп деб ҳам ғурурланма! Зеро, Балъам ибн Боъуро Бани Исроилнинг олимларидан эди, Аллоҳнинг исми аъзамини яхши билар эди. Бироқ оқибатда кофир кимсага айланиб, итдек ўлиб кетди.
Солиҳлар суҳбатида бўламан, улар билан салом-алигим бор деб ҳам ғурурланма! Набий алайҳиссаломдан қадри улуғ Зот йўқ эди, бироқ У зот билан ҳамсуҳбат бўлган, ҳатто қариндош бўлган баъзи кимсаларга бу нарса манфаат бермади.
Насл-насабим улуғ деб ҳам ғурурланма! Аллоҳ таоло: «Эй Нуҳ, у (ўғлинг) сенинг аҳлингдан эмас! Бу (яъни унинг куфр йўлини тутгани) ёмон амалдир», деди (“Ҳуд” сураси, 46-оят).
Яна Аллоҳ таоло: «Сур чалинган (яъни Қиёмат қоим бўлган) Кунда ўрталарида ҳеч қандай насл-насаб қолмас, бир-бирлари билан савол-жавоб ҳам қила олмаслар», деган (“Мўъминун” сураси, 101-оят).
Амалларга суяниб қолиш, ҳолатидан рози бўлиб қолиш энг хунук хислатлардандир. Зеро, бундай ҳолат Аллоҳ таолодан хавфсираб туришдек мақомга қарама қарши нарсадир...
Улар назар солмасми: Туянинг қандай яратилганига?
Ғошия.17
@fariduddin_attor❄ Тафаккур қилгувчиларга оятларда аломатлар бордир...
#ТЎРТЛИК
Тутмағил, эй гул, равоким, ишқинг ичра ҳар ғариб,
Ерга бош қўйғай хазон яфроғи янглиғ сарғариб.
Шахрдин безор бўлса, не ажаб, безар киши,
Ишқ аро бемор бўлса, тонг эмас, бемор ғариб.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари
@fariduddin_attor🌙✨
Эшикдан кирган ўғри олиб кетган нарсалар ўрни афзалроғи билан тўлар. Қалбдан ўғирланганлари ўрничи...?!
Муҳаббатни ўғирламанг...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
“Аллоҳим, бу кунни биз учун хайрли ва баракатли қил. Бизга соғлик, тинчлик ва омонлик ато эт. Барча ишларимизда осонлик ва муваффақият насиб эт. Гуноҳлардан сақла ва бизга тўғри йўлни кўрсат. Омин.”
@fariduddin_attor❄
#YusufAlayhissalom
🎬 "ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ"
©️ ТУЛИҚ FullHD ©️
🇺🇿 Ўзбек тилида!!! Барча қисмлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
01-02-03-04-05-06-07-08-09-10-11-12-13-14-15-16-17-18-19-20-21-22-23-24-25-26-27-28-29-30-31-32-33-34-35-36-37-38-39-40-41-42-43-44-45
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Muslim Media | Neo Studio FullHD
«Албатта,Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар билан биргадир».
Анкабут.69
@fariduddin_attor❄
Кўнгил қоғозга ёғмай қолди...(
Читать полностью…#Жума_оқшоми_тилагим
"Ё Аллоҳ, бу муборак Жума оқшомида барчамизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Қалбларимизга сокинлик ва ҳаётларимизга барака ато этгин. Ўтган ҳафтада қилган хатоларимиз учун мағфиратингга умид қиламиз ва келаси кунларимизда тўғри йўлдан юришни насиб қилгин. Бутун оиламизга, яқинларимизга ва барча мусулмон биродарларимизга соғлик-саломатлик, тинчлик ва фаровонлик насиб эт. Дуоларимизни ижобат қил ва қалбларимизни имон нури билан тўлдир. Омин!"
Жума оқшомингиз файзли ва хайрли бўлсин!
Ҳурмат ила bintu Ismoil
@fariduddin_attor🌙✨
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
«Садақа қилмоғингиз,гар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир».
Бақара.280
__________________
Фаридуддин Аттор ҳазратларинингмашҳур ҳикматлари:
"Агар дунёдаги барча нарсаларни топсанг ҳам, қалбингда Худони топмасанг, ҳеч нарса топган бўлмайсан."
Бу ҳикмат инсон қалбини маърифат ва маънавиятга йўналтиришга чақирувчи ўгитдир.
#шукрона
"Ё Роббим, Сенинг берган неъматларинг учун ҳадсиз шукрлар бўлсин. Бизга соғлик, имон, тинчлик, вафо ва ризқ ато этганинг учун шукр. Ё Раббим, Ўзингнинг раҳматингдан маҳрум қилма, қилган хатоларимизни кечир ва бизга тўғри йўлни кўрсат. Амин!"
@fariduddin_attor❄
Гар ошиқ эсанг меҳру вафо қилма ҳавас,
Дард истаю дафъиға даво қилма ҳавас.
Ҳижрону висол мутлақо қилма ҳавас,
Дилдорингдан ғайри ризо қилма ҳавас.
Алишер Навоий ҳазратлари
(лолаларни истар кўнгил...)
@fariduddin_attor❄
She’riyat boʻstoniga sayr qilamiz.
Ushbu she’r Abdurahmon Meshayan qalamiga mansubdir.
Ijrochi: Omar Xalil
👉 @umarhalil 👈