fariduddin_attor | Unsorted

Telegram-канал fariduddin_attor - Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

-

Аллоҳга ошиқ қалблар учун... Ишқ тараннумлари. Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу) Lovers are leaders the path of enternite. 04.07.2019

Subscribe to a channel

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

(أسماء الله الحسنى)

Таровиҳ намозининг фазилати

Бешинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло хонаи Каъбанинг ичида, Мадинаи мунавваранинг масжидида ва Масжиди Ақсода намоз ўқигандек савоб бергай.


@fariduddin_attor🌙✨

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳунинг «Тазкират-ул авлиё» асаридан

@fariduddin_attor🌸

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

* * *
– Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотам Тойидан.
– Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди.
– Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
– Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.
Ҳаёл қилдим дейди Хотам тойи: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

@fariduddin_attor🌸

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

#РАМАЗОН_ШУКУҲИ
  Аллоҳим Қодир!
Аллоҳим етказгучидир!
Ўзига беҳисоб шукрлар бўлсин.
   У буюк Зот Ўзи яратган осмонини ҳар йўсинда намоён этгучидир. Мадинаи Мунаввара, Маккаи Мукаррамада қушдай енгил руҳингиз нигоҳи ила осмонга боқиб кўрганмисиз?
Ул муқаддас маконлар осмони заминга шу қадар яқинки, қўл узатсангиз етгудай.
Ул муқаддас маконлар осмони шу қадар кенг, шу қадар нурга чўлғанганки, у ерда қалб ана шу нур чашмасидан ҳузурланади.Зарралар миқдори қадар ҳузур ичра Илоҳий ишқ сурурини туяди.

Ул муқаддас маконларда Рамазон шукуҳи бутун борлиғингизни ўраб олганми?
Сабру қаноатингиз оромини ҳис этганмисиз?
Моҳи Рамазонда Аллоҳ ихтиёри ила, ана шу маконларда ибодат қилиш шарафига етган бандаси саодатмандлар ичра саодатманд бўла олур.
У саодатманд инсон, шукроналик туйғуси қалбда улуғворлик кашф этишига ана шу қутлуғ кунларда гувоҳ бўлур.

Ул муқаддас маконларда Қадр тунини кутиб олишга муяссар бўлганмисиз?
У кундаги издиҳом ичра Аллоҳга таваккул қилиб қадам босишингиз, қалбингиз само сарҳадларига кўтарилган онлар энг гўзал онларингиздир.
Бу тунни авф умиди ила ибодатда ўтказа олишингиз саодатини насиб айлагани, вужудингизу руҳингиз етган асл мукаррамликдир.
Рамазон ила, Қадр туни ила зиёратингиз мақомини улуғлагани азизлик шарафингиздир.

Аллоҳ Қодир!
Аллоҳ етказгучи!
Илоҳи, ҳар бандасини муқаддас маконларини зиёрат этиш шарафига етказсин. Амийн!
Нилуфар Иброҳимова

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Нафсим менга тамоман ҳоким бўлди.
Эй Раҳмон эгам!
Сен агар қўлимни тутмасанг, ҳолимга вой бўлади, менга жабр бўлади!
Нафсим мени бекорчи нарсалар билан машғул қилди...
Бу машғулиятларга тоқатим йўқ!
Ё мени бу чиркинликлардан қутқар, покла ёки қонимни тўк, тупроқга айланиб кетайин.
Барча халқ сендан қўрқади. Мен эса ўзимдан қўрқаман.
Чунки Сендан фақатгина яхшилик кўрдим, ўзимдан эса ёмонлик...
Мен ер юзида юриб кетаётган бир ўликман.
Эй жон бағишлагувчи Ҳайй эгам, жонимни тирилтир!
(Мантиқ ут тайр)

Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу


@fariduddin_attor🕌

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

#туйғу
Рамазон-муҳаббат ойидир, шафқат ойидир. Яна кўп-кўп дуолар ойидир. Дуоларингизга ачинманг, қизғонманг.
Зотан,  Бу дунёда ҳеч кимнинг ҳаққи зоеъ кетмас экан.
Қалбдан ўтган заррача туйғу ҳам Ўзига хавола...
Рамазон ойи шундай ойки, унда қалблар ҳам занжирлардан озод этилади. Яхшилик қилгинг келади, яхши  сўзлагинг келади. Ҳар неда гўзалликни туяверасан. Дилингдан зарра хоҳиш-тилак ўттими, оқшомга бориб ижобатини кўраверасан...
Шунинг учун қалбга эҳтиёт бўлмоқ даркор. Нима бўпти, таниган-танимаганга ҳам саодат тилаб қўяверинг...
Қалбимни, қабримни кенг қилгин деб  ёлвораверинг...
Сизни яхши деб ўйлайдилар ва ўша гумонда дарвозангиз чертадилар,сизга юзланадилар. Сиз ҳам доимо чиройли гумонда бўлинг, афзалига эришасиз...
#дуо
286.Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.
#БАҚАРА

bintu Ismoil дан

@fariduddin_attor🍃 Оқшомингиз файзли бўлсин, биродарлар...

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

ТАНЛАНГАНСИЗ

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Бағдод" китобида келтиради:
"Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади:
"Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда гўзал эди. Мен уни яхши кўрар эдим. Бир кеча у менинг ёнимда ухлади. Ярим кечаси турсам ёнимда йўқ. Ёмон хаёлга бордим. Уни топганимда саждада дуо қилаётган эди:
"Эй Роббим! Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қилгин!".
Мен дедим:
- Ундай дема. "Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи", дегин!
Жориям деди:
- Эй Басранинг фақиҳи ва қозиси! Унинг менга бўлган муҳаббати мени ширкдан халос қилди, исломга олиб кирди. Унинг менга бўлган муҳаббати мени уйқудан Ўзи учун уйғотиб, сизни ухлатди!

Шунда мен дедим:
- Боравер, сен Аллоҳ учун озодсан!".

Қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.

"Сизга бўлган севгиси".

Жумланинг гўзаллигига қаранг. Сизни дунё деярли танимайди. Фақат оилангиз ва қўшниларингиз танишади холос.
Аммо сизни ер-у самолар Холиқи исмингиз билан, суратингиз билан танийди. Қалбингизга боқиб унда яхшилик кўради. Қалбингиздаги яширин ўринларнинг бирида Ўзига нисбатан ишқни кўради ва сизни яхши кўради. Аллоҳнинг севгиси доирасига кирганлар омонликда ва нажотдадирлар.
Энди бомдод азонини эшитсангиз устингиздаги иссиққина кўрпани олиб ташлаш ва масжидга бориш сизга осон кечади. Билингки, ана шу Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир. У сизни танлади!
Миллионлаб инсонлар уйқуда. Сиз эса бир ҳовуч инсонлар билан Унга ибодат қилмоқдасиз. У сизнинг пешанангизни ерга қўйиб, Ўзи учун сажда қилиб "субҳана Роббиял аъла" дейишингизга рози бўлди!

Рамазон келиб рўза тута бошласангиз Аллоҳ учун тарк қилинган барча нарсалар лазиз эканлигини кўрасиз. Унинг ризосини истаб ичакларингизни бўшатдингиз. Унинг ризосини кўзлаб томоқларингиз қуришига рози бўлдингиз. Ана шу нарса Унинг сизни яхши кўришига далилдир. Миллионлаб инсонлар Рамазон нималигини, рўзанинг нелигини билишмайди. Улар Аллоҳнинг ҳузурига яқинда боришади. Аммо тайёргарлик йўқ!
Сиз эса унга суюкли бўлишингиз учун кўплар ичидан танландингиз, жамоа ичидан ихтиёр қилиндингиз!

Азиз сингилларим! Аллоҳ қалбингизни агар ҳижоб томон очса ва унинг Аллоҳнинг амри эканлигини билсангиз билингки, Аллоҳ сизни яхши кўрибди. Қанча-қанча аёллар очиқ-сочиқ юрибди. Ҳатто баъзилари автомобил мойларини рекламаси учун кийимини ечишга тайёр. Қанча-қанчаси эркаклар қўлида қўлма-қўл. Йўлакда кетаётган баъзи аёлларнинг ёпиқ жойидан очиқ жойлари кўпроқ. Сиз эса садафга ўралган дур кабисиз. Сиз фақатгина сизга ҳақли бўлган эркак учун яширилган гўзалликсиз. Одамлар орасида маликалардек юрасиз. Ҳеч бир эркак сизга яқинлашишга журъат қила олмайди!
Билинг, Аллоҳ сизни бошқа аёллар ичидан танлаб олган!

Абдулқодир Полвонов.
(фб саҳифаларидан)

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

#Сабрием

Маҳзунлигим ёхуд Гўзал мерос, тўлиқ холда.

Муаллиф: Феруза Салходжаева
Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official I 👈

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Таровиҳ тасбеҳи

✅ Субҳана зил мулки вал малакут. Субҳана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияйи вал жабарут. Субҳанал маликил ҳаййиллази ла янаму вала ямут. Суббуҳун қуддусун роббуна ва роббул малаикати варруҳ. Ла илаҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, нас алукал жанната ва наъузу бика минан-нар.

👉Маъноси: Мулк ва салтанатлар Эгаси покдир. Иззат, куч-қудрат, буюклик ва улуғлик Эгаси покдир. У ухламайдиган ва ўлмайдиган, боқий ҳаёт Эгаси покдир. Бизнинг, фаришталарнинг ҳамда Руҳнинг-Жаброилнинг Робби покдир ва қуддусдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳга истиғфор айтамиз. (Эй Аллоҳ) Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан паноҳ тилаймиз.
muslimaatuz

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Таровиҳ намозининг фазилати

Таровиҳ намозининг фазилатлари ҳақида ҳазрати Али карамуллоҳу важҳаҳудан сўраганларида, ул жаноб шундай дебдурлар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан моҳи рамазонда таровиҳ ўқимоқ фазилатлари ҳақида сўрадилар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай жавоб бердилар:

Биринчи кечада таровиҳ ўқиган мўмин онаси туққан кундагидек гуноҳдан чиққай.

@fariduddin_attor🌙✨

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Ишқсиз ҳаёт қора бўёқларга бўялар.
Ишқсиз кўзларинг гўзал кўрмас, забонинг гўзал сўзламас.
Ишқсиз дуолар-да ҳечдир!
Агарда "Бахтинг очилсин", дея дуо қилсам, билгил ки, бу-дуоларнинг энг гўзалидир!
Сен энг гўзалсан, энг гўзал дуоларга муносибсан!
Бахт сўзини енгил тушунмагин...
Бахт-саодат__ҳар бир Ишқ истаган юракнинг умидидир...
Бу дунё лаззатларини бахт дея англармисан?!
Бу дунё ўткинчи экан-ми, демак, бахтлари ҳам ўткинчи...
Мен Сенга ўткинчи бахтлар сўрамайман дуоларимда...
Мен тилаган Бахтларни Ҳивзи Кавсар бўйларида жам бўлганларимизда сезарсан, инша Аллоҳ...
Мен тилаган Бахтларни жаннати Раййонларда юрганимизда сезарсан, инша Аллоҳ...
Мен тилаган Бахтларни вуслатларга етишганимизда сезарсан, инша Аллоҳ...
Дуоингиз керакмас, демагин...
Раббим дуоларга муҳтож қилиб қўймасин, ҳаргиз...
Бахт- дуогўйларинг борлигидадир!
Бу оламларга Ишқ ила назар сол, Ишқ ила ибрат ол.
Бирор кимса Ишқсиз дард кўрмасин.
Дардларнинг ҳам Ишқ ила келгани гўзал...

bintu Ismoil дан

@Fariduddin_Attor🎊

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

#жума_оқшоми
Эй дил, ғафлат узра қолма ки, Маҳшарнинг сўроғи қаттиқ!
Эй дил, бедард юрма ки, дард бергувчи Ғаффор сифатлиғ!
Эй дил, Ишқ ўти-ла ёнки, токи дўзах ўти анга етмасун!
Эй дил, ашкинг ила ғурбатлардан кўнгул уйин ю
в!!!
___
Қадрлигим,эртага муборак жума. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп саловат айтайлик!
Ўтган азизларимиз ҳаққига тиловатда бўлайлик
Жума оқшоми файзли бўлсин...

@fariduddin_attor🌙✨

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Биз қадрли инсонларни доимо ўзимиз билан қалбимизда олиб юрамиз.
Шамс Табризий ҳазратлари

@fariduddin_attor

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН 🌹
АЛЛОҲИМ, Жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.
Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

@fariduddin_attor🕌

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Аллоҳим, бугунги кунни баракали, тинч ва хайрли қил!
Ё Рабби, бугунги кунга ва неъматларингни берганинг учун Сенга шукур, бизга яхшиликлар насиб эт!

Ҳар бир ишимизда яхшилик бўлсин, ниятларимизга етиш насиб этсин!
Ё Аллоҳ, бугунги кунни розилигинг йўлида ўтказишимизга ёрдам бер!

Ё Рабби, бугунги хатоларимизни кечир ва эртага яна яхшилик қилишга имконият бер!

@fariduddin_attor

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

@AliNasimiy канали админи биз билан боғлансангиз

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

____Кўнгилни, хаёлни Аллоҳдан ўзгасига ёпишлик. Яъни Аллоҳдан ўзга нарса бўлмаслиги. Бу Ҳақиқат тақозо қилган рўзадир.

Саййид Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари.

@fariduddin_attor🌸

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Ошиқ киши дунё ишидан фард бўлгай,
Ҳар икки жаҳондан кечар-у, мард бўлгай,
Дил мисли аланга-ю, дами сард бўлгай,
Оёқ учидан боши қадар дард бўлгай.

Фаридиддин Аттор қуддисасирруҳу
****

Қалби
бир гўзал дард ила, ишқ ила гуллаган қадрдонларга файзли оқшомлар, ҳузурли ифторликлар тилаймиз !

Таровиҳ намозининг фазилати


Тўртинчи кечада таровиҳ ўқиса, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръоннинг савобини топгайлар.

@Fariduddin_Attor🌙✨

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

#Рамазон_шукуҳи
Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Рамазон ойи мен учун бошқа ойлардан ўзгача, бу бошқа Рамазон, қишда қордан бинафша очса, баҳор бошланиши оппоқ қорлар билан бурканган. Ҳар даврни ҳар замонни Рамазони ўзгачалиги билан ажралиб турса керак. Ўтган болаликда рўзамиз ўрганиш одатдек бўлгандир. Йиллар ўтган сари соғиниб кутамиз, зориқиб кутамиз. Қалбимизда охират қайғуси, ибодатларимизни қабул бўлиш умидида мукаммал қилишга харакат қиламиз. Аллоҳдан куч қувват, сабру, офият, ислоҳ сўраймиз......
Ёшимиз ўтган сари Рамазонда кўп ибодат қилиш ҳақида ўйлаймиз, дуолар қиламиз.

Рамазонда Қадр кечасини топишни, ибодатларни чиройли қилишни, зикр ва дуоларингиз самимий бўлишни, қалбингиз Раббоний бўлишни, ихлос ва иймон билан кечаларни гўзал ўтказишни ва қалбингиз ором олишини тилайман!
Ҳаммамизга нафақат Райён дарвозасидан, балки Жаннатнинг барча дарвозасидан чақирилиш насиб қилсин. Ҳар Рамазон ўзгача экан, бу фурсатларни ғанимат билиб Аллоҳ розилиги йўлидан чарчаманг🤲🤲🤲🤲
РАЙҲОНОВА СОҲИБА

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Азизлар, Рамазон шукуҳи ҳақида мулоҳазаларингизни бизга йўлланг. Энг чиройли ёзилганига битта ҳадямиз бор..)

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Таровиҳ намозининг фазилати

Учинчи кечада таровиҳни ўқисалар, бир фаришта: “Холис қилғил амални, Аллоҳ таоло мағфират қилди”, деб овоз қилгай, яъни Аллоҳ таоло илгариги гуноҳларингни кечди, деб овоз қилур.

@fariduddin_attor🌙✨

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Таровиҳ намозининг фазилати

Иккинчи кечада таровиҳни ўқиса, агар ота-онаси мусулмон бўлса, Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилур.

@fariduddin_attor🌙✨

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Иброҳим Адҳам шаҳзодаликни тарк этгач, Аллоҳ унинг бошига фано тожини қўйди. У ўз мамлакат-у салтанатини фано елига берди-ю, саҳро томон жойнамоз билан йўлга тушди ва ҳар қадамда икки ракат намозга бош қўйиб, ўзи ёқтирган Маккани мадҳ этиб, ўн тўрт йил йўл босди. Маккага етиб келгач, уни ўз ўрнида кўрмай ҳайрон бўлди-да: «Ё Аллоҳ, бу қанақаси бўлди?» - деб фиғон чекди. Масжид ичидан овоз эшитилди: «Бир ожиза шу саҳрода яёв юриб келаётиб, шавқ-муҳаббат юкидан букчайиб нотавон болиб қолган экан, Каъба уни зиёрат қилиш учун кетди».
Бу аёл Робия ал-Адавийя эдилар.

Алишер Навоий "Ҳайратул аброр"

@fariduddin_attor🌸

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

#соғинч
Рамазон шукуҳини росса соғинибди кўнгиллар...
Рамазон _ бу болалигим;
Онажоним пиширган ширин нонлар;
Саҳарлик суҳбатлари;
Ифторлик қувончлари...
Биласизми, рўзадор икки марта хурсанд бўлар экан..?!
Бири _ оғиз очиш вақтида.
Иккинчиси _ Раййон дарвозаларидан чақирилганида... 🥲

Рамазоннинг барча хотиралари Онажоним билан боғлиқ. Эсламай, эслаб йиғламай сира иложим йўқ...
Бу ой «умидворлар» ойи ҳамдир...
Тиловатда ҳаловат бордир!

Ё Раббим, ота -оналаримизни ўз паноҳингда асрагин. Улар бизларга гўдаклигимизда раҳм қилганлари каби Сен ҳам уларга раҳм қил!

"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний".

"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин".

bintu Ismoil

@fariduddin_attor🌙✨

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Рамазон муборак бўлсин! Аллоҳ ушбу муборак ойда тутиладиган рўзаларингизни, қилган дуоларингизни ва ибодатларингизни қабул қилсин!
#дуо
"Аллоҳим, ушбу муборак ойда бизга тинчлик, сабр ва тақво ато эт. Гуноҳларимизни кечир, қалбларимизни покла ва бизга жаннатингни насиб айла. Ота-оналаримиз, оиламиз ва бутун умматга раҳматингни ёғдир. Омин!"
Рамазонингиз хайрли ва баракали бўлсин!
Сиз азизларимиз билан иншааллоҳ яна Рамазони шариф ойида ғойибона бирга эканлигимиз учун Алҳамдулиллаҳ...
ва қалбан ҳам биргамиз..)
Ҳурмат ила bintu Ismoil

@fariduddin_attor🎊

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.


🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#xabar #ramazon
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

#сўфийдан
Ё Раб, мани бечоро гирифтори худам,

Гардида табиби хешу бемори худам.

Абнои жаҳон зи ман ҳама безоранд,

Ман низ аз эшонаму безори худам.

Мазмуни: Ё Раб, мен бечора ўзим билан ўзим гирифторман. Бемор ҳам, табиб ҳам менинг ўзимман. Аҳли жаҳоннинг бари мендан безордирлар. Мен ҳам ўшалардан бириман – чунки ўзим ўзимдан безорман.

Абдусаид Абулхайр ҳазратлари

@fariduddin_attor

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

* * *
Қайдасан? Ҳижрон азобга ёрмисан,
Чорласам, дунё ичинда бормисан?

Бу юрак – тошқин мусаввир – дод этар –
Тасвиринг ҳар лаҳзада бунёд этар.

Бўзлашингу мунграшинг қалбга аён,
Изласам, соғинчларим борсин қаён?

Сени излаб тўрт тараф чопмоқ азоб,
О, фақат қалбдан сени топмоқ азоб…

Усмон Азим

@fariduddin_attor🌙✨

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Эйки дебсенким, билай тавҳид сирридин хабар,
Шаръдин неким тажовуз айлади илҳод бил.


Мазмуни:

Эй тавҳид сиридан хабар билай деган одам, ҳар қандай масалада нимаки, шариат қонунидан ташқарига чиқса, уни адашган деб бил

Алишер НАВОИЙ ҳазратлари
(Акром Малик фб саҳифаларидан)

Читать полностью…

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу❄

Сен ҳам кетсанг, ҳеч нима қолмайди –
Фақат арзимас бир дунё!..

Усмон Азим

@fariduddin_attor

Читать полностью…
Subscribe to a channel