Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик. Бу сўз эркинлиги учун хатарми?
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалар киритилди. Бу – жамоатчилик, хусусан ижтимоий тармоқлар фаол фойдаланувчиларининг хавотирларига сабаб бўлмоқда.
👉 @fikrim_uzb
Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади
▪️Аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
▪️Фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
👉 @fikrim_uzb
❗️Сувни қайта қайнатманг
💧Сувни бир неча маротаба қайнатиш унинг фойдали хусусиятларини йўқотиб, зарарли моддалар ҳосил бўлишига олиб келади.
👉 @fikrim_uzb
Rossiyadagi o‘zbekistonlik migrantlar duch kelayotgan muammolar ma’lum qilindi
▪️Tashqi mehnat migratsiyasi agentligiga ko‘ra, migrantlar uchun asosiy muammo – patent olish tartibi qiyinligi va xarajatlarining ko‘pligi. Shuning uchun hozir Rossiyada ishlayotgan migrantlarning 30 foizdan ortig‘ida patent yo‘q. Patent xarajatlari bir kishiga bir yilga taxminan $1700 dollarga to‘g‘ri keladi.
Ikkinchi muammo – kasb-hunarga oid taqiqlar. O‘zbekistonlik migrantlarga turli sohalarda ishlash uchun cheklovlar bor. Vatandoshlar Rossiyadagi dorixonalar, chakana savdo shoxobchalari va bozorlarda ishlay olmaydi.
Yana bir muammo – soliqlar. Rossiyada migrantlar jismoniy shaxslar daromadidan olinadigan soliq stavkasini 13 foiz o‘rniga 30 foiz miqdorda to‘laydi.
👉 @fikrim_uzb
Вазир: 2021 йилда ишсизлик нафақаси 3 баробарга оширилади ва уни олишда сўраладиган 6 та ҳужжат бекор қилинади
👉 @fikrim_uzb
🚖 Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.
👉 @fikrim_uzb
Биометрик паспортни ID картага алмаштиришга Ягона Портал орқали ариза топшириш
👤Маълумки, жорий йилдан бошлаб биопаспортларни ID картага алмаштириш жараёни бошланди.
♻️ Ягона портал my.gov.uz орқали биометрик паспортни ID картага алмаштириш учун ариза топшириб, вақтингиз ҳамда маблағларингизни тежашингиз мумкин.
♻️ Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:
https://my.gov.uz/uz/service/378
🏢 Ishlab chiqarish sanoat binolarini qurish jarayoni aynan shu maket shaklida amalga oshiriladi
👉 @fikrim_uzb
❗️Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди
“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (830-сон, 31.12.2020 й.).
📝 Қарор билан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўп болали оила тушунчасининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, жумладан:
🚫 Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.
❌ Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, кўп болали оилаларга бепул қорамол берилишида вояга етмаган беш нафар ва ундан ортиқ болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Оила кодексига мувофиқ тўрт нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали ҳисобланади. Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва касб-ҳунар, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила ҳисобланади.
👉 @fikrim_uzb
Сунъий гўзаллик
🇰🇿 Қозоғистон гўзаллик танловида 4000 дан ортиқ қизлар қатнашибди. Улардан бири Арина исмли қиз финалга қадар етиб борибди. Хакамлар уни 🥇биринчи ўринга раво кўриб туришса, қиз сўзга чиқибди:
"Ҳозирги кунда ҳамма қиз-аёллар бир хил пардоз қилишади. Лаблар, қошлар, киприклар... Ҳамма буни гўзаллик сифатида кўрадиган бўлиб қолган. Аслида гўзаллик бу табиий ва ўзига хос бўлиши керак, мени қўллаб-қувватлаб турган ҳаммага раҳмат!"
Арина бошидаги сохта сочини (парик) ечиб, пардозини ўчира бошлабди. Ҳамма бу тадбирнинг "кульминацион нуқтаси" бўлса керак деб қарсак чалиб турса, қиз микрофонни олиб, "Кечирасизлар, мен аслида ўғил боламан!" деган экан.
Гўзаллик танловида қатнашган қиз 🙎🏻♀️, аслида, 22 ёшли Илай Дягиев исмли йигит 🙎🏻♂️бўлган. Кейинроқ Илай бу ишни танишлари билан баҳс бойлагани учун амалга оширганини тан олади.
👉 @fikrim_uzb
Dosent ilmiy unvonini olish
uchun O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuradagi Oliy Attestatsiya Komissiyasiga topshiriladigan hujjatlar.
👉 @fikrim_uzb
Эндиликда мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
💰 Киритилган қўшимчаларга кўра, мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.
Илгари ушбу устама педагог ходимлар фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда тўланган.
🔎 100 фоизлик устама олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида баҳоланади.
☑️ Бунда назорат материаллари Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.
Илгари назорат материаллари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тайёрланган.
✅ Шунингдек, эндиликда ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.
👉 @fikrim_uzb
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев 2019 йил 5 августда қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди.
👉 @fikrim_uzb
Хизмат пиллапояларидан тез кўтарилиб кетаётган ёш кадрни "қулаши" - деган видео😁
👉 @fikrim_uzb
Viloyatlarda ham dronlar shousi o‘tkaziladi
▪️Yangi yil kechasi Toshkentda dronlar shousi bo'lib o'tgandi. Kadastr agentligi ma’lumotiga ko‘ra, bu kabi shoular:
Samarqandda — 5–6-yanvar
Buxoroda — 7-yanvar
Urganchda — 8-yanvar
Qoraqalpog‘istonda — 9–10-yanvar
Farg‘onada — 16-yanvar kuni o'tkaziladi.
Bugun Samarqandda ob-havo talabga javob bersa, soat 18:00–19:00 oralig‘ida dronlar shousi bo‘lib o‘tadi.
👉 @fikrim_uzb
📲 ❓Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари қандай, яъни 2020 йил марть ойида харид қилган шахсий автомашинамни 2021 йил техник кўрикдан ўтказишим керакми (Т.Н. Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри)
🔰 Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра:
🔹 ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари — 2 йилда бир марта;
🔹 ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари — 1 йилда бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
✅ Шунингдек, транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳайдовчиларнинг мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқариши 111 минг 500 сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉 @fikrim_uzb
Gaz "zapravka"larining ish soati 15:00gacha qisqartirildi
▪️ O‘zbekistondagi barcha avtomobillarga gaz quyish shoxobchalarining ish vaqti 05:00dan 15:00gacha etib belgilandi.
Energetika vazirligiga ko‘ra, vaqtinchalik cheklov havo haroratining keskin pasayishi bilan iste’mol talabi oshgani tufayli qo‘yilmoqda.
👉 @fikrim_uzb
Фуқаролар судга ариза берганда қуйидаги ҳолларда давлат божидан озод этилади:
— иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;
— алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
— меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
— қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;
— жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
— тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
— давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан;
— тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;
— истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан.
P. S. Агарда сизда бу ҳолатлардан бири бўлса ва бож тўлашга пулим йўқ деб ўйлаб юрган бўлсангиз, ўйланманг. Сиздан отни калласидек бож ундирилмайди, сиз озод этилгансиз.
👉 @fikrim_uzb
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223¹-моддасига кўра, фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши 2 млн 230 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
👉 @fikrim_uzb
Биометрик паспортни ID картага алмаштиришга Ягона портал орқали ариза топшириш
👤✅Маълумки, жорий йилдан бошлаб биопаспортларни ID картага алмаштириш жараёни бошланди.
♻️✅Ягона портал my.gov.uz орқали биометрик паспортни ID картага алмаштириш учун ариза топшириб, вақтингиз ҳамда маблағларингизни тежашингиз мумкин.
♻️➡️Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:
https://my.gov.uz/uz/service/378
#Оформляем_госуслуги_онлайн
Подача заявления на замену биометрического паспорта на ID-карту через Единый портал
👤✅Известно, что с текущего года началась замена биометрического паспорта на ID-карту.
♻️✅Подайте заявку на замену биопаспорта на ID-карту через Единый портал my.gov.uz сэкономив своё время и деньги!
♻️➡️Чтобы воспользоваться услугой перейдите по следующей ссылке:
https://my.gov.uz/ru/service/378
👉 @fikrim_uzb
Тўлдириш: анъанавий дарслар барча босқич талабаларига тааллуқли
Юқоридаги хабар чиққандан сўнг, баъзи саволлар пайдо бўлди. Жумладан, расмий хабарда «2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади» дейилганди. Кўпчилик «тегишли курс» жумласида айнан қайси босқич талабалари назарда тутилганини сўрашди.
Биз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик. Вазирликнинг ахборот хизмати раҳбари Фарход Бабашевнинг сўзларига кўра, мазкур янгилик барча босқич талабалари учун тааллуқли. Шу пайтгача фақат биринчи ва битирувчи босқич талабалари анъанавий дарсларга чақирилган. Эндиликда 11 январдан бошлаб, барча босқич талабалари учун анаъанавий дарсларга старт берилиши режалаштирилмоқда.
👉 @fikrim_uzb
Apple O‘zbekistonda rasmiy ofisini ochishi kutilmoqda
▪️Yaqin kunlarda Apple kompaniyasi O‘zbekistonda rasmiy ofislarini ochishi rejalashtirilmoqda, deb ma‘lum qildi AKT vazirligi matbuot kotibi Sherzod Ahmatov.
Eslatib o'tamiz, o'tgan yili Apple O'zbekistonda ilk marta soliq to'lagan edi.
👉 @fikrim_uzb
Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди
Айни дақиқаларда АОКАДА Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтяпти. Унда соҳага оид жамоатчиликни қизиқтирган энг долзарб масалаларга ойдинлик киритилади.
👉 Таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМлар томонидан мустақил белгиланиши хусусида
Ҳафталик ўқув кунлари ўқув режасидаги ҳафталик юкламалар асосида белгиланади. Бугунги кунда ўқув режаларидаги фанларга ажратилган ҳафталик юкламадан келиб чиқадиган бўлсак, ҳафталик ўқув куни 5-6 кунга тўғри келади. Бунда талабаларнинг кунлик юкламаси ҳам ошиб кетмаслиги лозим.
👉 Ўқув жараёнини анъанавий шаклида бошлаш тўғрисида
Хабарингиз бор, барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади. Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.
👉 Тўлов-контракт миқдорлари хусусида
2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.
Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.
👉 @fikrim_uzb
⚡️11 январдан барча ОТМлар анъанавий таълимга қайтади
Барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.
👉 @fikrim_uzb
Ўзингизни ўйламасангиз хам атрофдагиларни ўйланг, болалар олдида чекманг!
👉 @fikrim_uzb
Президентга неча кун меҳнат таътили берилади?
Президентнинг меҳнат таътилига чиққанлиги ҳақидаги хабар кўпчиликка қизиқ албатта. Шу сабабли худди шу мавзуда 2019 йили ёзган постимни кичик таҳрирлари билан яна бир марта эслатмоқчиман.
Президент неча кун меҳнат таътилига чиқиши мумкин? У меҳнат таътилига чиққанда унинг вазифаларини ким бажариб туради? Келинг, шу ва шу каби бошқа масалалар ҳақида гаплашсак.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига биноан, Президентга муддати 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.
Президент меҳнат таътилига чиққанда унинг вазифалари кимнингдир зиммасига юкланиши ҳақида қонунчиликда бирорта қоидага кўзим тушмаган. Менимча, бундай қоида йўқ ва бу тўғри. Чунки Президент халқ томонидан сайланган олий ваколатларга эга шахс ҳисобланади, унинг вазифаларини вақтинча халқ сайламаган шахсга берилиши жоиз эмас.
Фақат Конституциямизнинг 96-моддасида биргина қоида бор, амалдаги Президент ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Олий Мажлис Сенати Раисининг зиммасига юклатилади. Бунда асосий шарт – 3 ой ичида навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши керак. «Ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолат»га айнан нималар киришига изоҳ берилмаган, лекин меҳнат таътили бунга кирмаслиги аниқ.
Олган маълумотларимизга кўра, Шавкат Мирзиёев 14 йил Бош вазир, қарийб 3 йил Президент лавозимидаги фаолияти давомида илк бор 2019 йилда меҳнат таътилига чиққан эди. Бу иккинчиси.
Давлат раҳбарининг меҳнат таътилига чиққанлиги тўғрисидаги 2 қаторли кичкина хабар тўрт жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга:
Биринчидан, бу Президентга оид маълумотлар аудиториясининг кенгайишидир ва бу яхши. Бизда йиллар давомида Президентга оид хабарлар жамоатчиликдан сир тутилган, жуда кам маълумот ОАВга сиздирилган.
Иккинчидан, 2020 йилда пандемия сабаб Ҳукумат жуда тиғиз графикда ишлади. Давлат хизматчилари ёки онлайн, ёки оффлайн бўлсада, яна нормаланмаган иш режимига эски даврга қайтиб қолди. Боз устига ўтган йили пандемиядан ташқари ҳам бир нечта бошқа йирик фожиаларни кўрдик. Бугунги хабар ўз-ўзидан ушбу фавқулодда иш режими анча мўътадиллашгани ва иш тартибида бироз хотиржам бўлиш мумкинлигига ишорадир.
Учинчидан, бизда йиллар давомида меҳнат таътилига чиқмасдан ишлаш ўзига хос «анъана» тусига кирган. Айниқса раҳбарлар орасида. Уларнинг меҳнат таътилига чиқиши, худдики ишдан қочиш ёки дангасалик сифатида қаралишидан хавотир олишади. Аммо албатта бу меҳнат қонунчилиги бўйича маъқулланмайдиган «анъана».
Президентнинг меҳнат таътилига чиққанлиги ҳақидаги хабар шуниси билан ижобийки, бу қуйи бўғин раҳбарларига яна бир ўзига хос сигнал вазифасини ўтайди. Демак, қолган раҳбарлар ҳам меҳнат таътилига чиқиши мумкин, бу уятли иш эмас, ёхуд ўша раҳбарсиз бутун тизим тақа-тақ тўхтаб, ишлар орқага кетиб қолмайди.
Барча ходим, у қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар, қонунчиликда белгиланган меҳнат таътилини олиши керак.
Тўртинчидан, Президентнинг меҳнат таътилига чиққанлиги тўғрисидаги хабар айрим бошқа давлатларнинг раҳбарлари билан бўлган ҳодисага ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш учун яхши. Яъни маълум муддат матбуотда чиқиш қилмаслик ортидан давлат раҳбарининг соғлиғи билан боғлиқ турли миш-мишлар пайдо бўлиши мумкин эди. Айниқса пандемия даврида бу жуда актуал.
Ҳар не бўлганда ҳам, Шавкат Мирзиёевга мароқли дам тилаймиз. Меҳнат таътили самарали ўтишига тилакдошмиз 😊
👉 @fikrim_uzb
Коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар моддий рағбатлантирилади
Ҳукумат қарорига кўра, шахслар ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида тегишли органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилса, шунингдек коррупцион жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланса бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқача тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (ҳозирда 669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Пора суммаси, давлатга етказилган зарар ёки ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан (ҳозирда 22 млн 300 минг сўм) кўп бўлса, мукофот қуйидагича ҳисобланади:
➖ БҲМ 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;
➖ БҲМ 300 баравари (ҳозирда 66 млн 900 минг сўм) ва ундан ортиқ бўлган миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.
👉 @fikrim_uzb
Ўзбекистонда нос тақиқланиши мумкин
Бу Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ҳамда истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланган.
Унда носвой, тамакили ва никотинли снюслар айланмасини тақиқлаш кўзда тутилмоқда экан.
Ўзбекистонда тутунсиз тамакини 23,2 фоиз эркаклар ва 0,2 фоиз аёллар истеъмол қилади, унинг 90 фоизи носвойга тўғри келаркан. Қизиқ, нос чекадиган аёллар ҳозир ҳам бор эканда?🤔
👉 @fikrim_uzb