🏆 «Оскар» - мукофотига сазовор бўлган анимация...
Яхшилик қилинг, хеч кимдан бўлмаса ҳам аллоҳдан қайтади!
👉 @fikrim_uzb
Наманганда яна 1 киши 🇰🇬 Қирғизистон ароғидан заҳарланиб, вафот этди жами ароқдан заҳарланиб вафот этганлар сони 6 кишига етди, 2 киши қамалди.
Дастлабки хабарда жами 12 киши заҳарланиб, улардан икки нафари ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Кейин яна 3 киши вафот этгани маълум бўлганди. Сўнгги маълумотларга кўра, яна 1 киши вафот этган, жами 13 киши заҳарланган. Жабрланувчиларнинг 6 нафарига шифохонадан уйига жавоб берилган. Яна бир киши реанимация бўлимида қолмоқда.
Ҳолат юзасидан икки шахс терговга жалб этилган: сотувчи А.С. (эркак) қамоққа олинган, етказиб берувчи Н.А. (аёл)га нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланган.
Жабрланувчилар 29–31 декабр кунлари, Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган «Градусник» номли спиртли ичимлик истеъмол қилган.
👉 @fikrim_uzb
Бошпанасиз совуқда қолган одамни кўриб қолдингизми? (71) 281-90-32 рақамига қўнғироқ қилинг
Шу кунларда пойтахтда кундузи ҳам ҳаво совуқ бўлмоқда. Тунги вақтда эса термометр Цельсий бўйича минус учгача, баъзида минус еттига ҳам тушмоқда. Тақдир тақозоси билан уйсиз қолган одамлар қийналмоқдалар.
Шу муносабат билан патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари, профилактика инспекторлари уйларнинг ертўлаларидан, теплотрассалардан, кўп қаватли уйлар подъездларидан бошпанасиз одамларни излаш тадбирларини ўтказмоқдалар. Муҳтожлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган “Меҳр саховат” бошпанасига олиб борилмоқда. Бир кунда ИИББ ходимлари 24 кишини реабилитация марказига олиб боришди.
Яхшилик ва мурувватдан умидини узган инсонларга бу ерда тиббий кўрикдан ўтиш, ўзларини тартибга келтириш, тоза кийим кийиш, иссиқ овқат тановул қилиш ва иссиқ жойда ухлаш учун шароит тақдим этилади.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сиз бошпанасиз қолган ва кўчада совқотаётган одамни кўриб қолсангиз, Тошкент шаҳар ИИББга (71) 281-90-32 рақами орқали хабар беринг.
Увидели замерзающего на улице бездомного человека? Позвоните по номеру (71) 281-90-32
В эти дни в столице минусовая температура держится даже днем. А ночью столбик термометра опускается до минус трех, а то и до минус семи градусов по Цельсию. Людям, по разным жизненным обстоятельствам оставшимся без крыши над головой, приходится очень трудно.
В этой связи сотрудники патрульно-постовой и дорожно-патрульной служб, инспекторы профилактики проводят мероприятия по поиску бездомных людей в подвалах домов, на теплотрассах, в подъездах многоэтажек. Нуждающихся в помощи отвозят в приют для бездомных «Мехр саховат», организованный ГУВД г. Ташкента при Центре по реабилитации лиц без определенного места жительства. За сутки сотрудниками ГУВД было найдено и привезено в приют 24 человека.
Здесь люди, порой, потерявшие надежду на доброту и милосердие, проходят медицинский осмотр, им предоставляется возможность привести себя в порядок, переодеться в чистую одежду по сезону, поесть горячую еду и впервые за долгое время выспаться в теплой кровати.
Уважаемые жители и гости Ташкента! Если вы увидели бездомного, замерзающего на улице, проявите милосердие, сообщите в ГУВД г. Ташкента по телефону (71) 281-90-32
👉 @fikrim_uzb
Тиббиёт олий таълим муассасаларидаги 3 йиллик “Олий ҳамширалик иши” таълим йўналишига фақат ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий маълумотга (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) эга абитуриентлар қабул қилинади.
Мазкур йўналиш бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
👉 @fikrim_uzb
🔰 Қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади:
● пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
● туннелларда;
● кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
● темир йўл кесишмаларида;
● йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.
👉 @fikrim_uzb
Telefonni ro'yxatdan o'tkazishni shunchalik noqulay qilish uchun qanday odam bo'lish kerak? Uzimei veb-sayti bitta joy orqali ishlaydi. Go'yo maktab o'quvchisi ushbu saytni birinchi darsida yaratganga o'xshaydi.
Agar pasport raqamini kiritsak, PINFL (JShShIR) kiritishga balo bormi? Tizim shunchalik ahmoqmi bazadan shu 14 ta raqamni chiqarib ololmasa pasport ma'lumotini kiritganda? Va, albatta, o'z pulingizga sotib olgan telefoningiz uchun to'lov o'ta ketgan bezbetlik!
Agar maqsad kontrabanda bilan kurashish bo'lsa, ro'yxatdan o'tish bepul bo'lar edi. Nega endi 45 ming so'm to'lash kerak? Tizim ishlashi uchunmi?
2020 yil yanvaridan sentyabrigacha UZIMEI 13 million dollar ishlab topdi. 13 MILLION DOLLAR! Yil oxirigacha, ehtimol 20 mln bo'lgandir. Shuncha pul nega olinmoqda?! 500 million foydalanuvchisi bo'lgan butun dunyo bo'ylab ishlovchi Telegram messenjerini qo'llab-quvvatlash oyiga 1 million dollar turadi. Bir yilda 12 mln dollar.
UZIMEI butun boshli Telegramdan ko'proq pul sarflaydimi?
Kulrang importga qarshi kurashish kerak, to'g'ri. Ammo insof ham kerakda. Odamlarga rahm qiling. Bepul qiling. Yoki shartli ravishda 1000 so'm qilib ro'yxatdan o'tishni juda oson qiling. Oxir-oqibat, siz faqat g'alaba qozonasiz. Hozir tizim o'ta chala va noqulay.
Ammo bularning barchasi, ko'p marta aytilganidek, xalqni sog'ish uchun yana bir sababdir, boshqa narsa emas.
Darvin mukofoti UZIMEI ni ixtiro qilganlarga ham, ro'yxatdan o'tishning bunday ahmoqona mexanizmini yaratganlarga ham berilishi kerak. Hamma uchun bittadan sovrin!
manba: @trolluz
👉 @fikrim_uzb
❓Қишда дарахт экиш мумкинми?
❗️Мумкин, деб хабар бермоқда Давлат экология қўмитаси.
⠀
🔹 Одамлар дарахт экиш мавсумини баҳор билан боғлайдилар. Чунки айнан шу фаслда бутун табиат уйғонади ва ўсимликлар тупроқдан озуқа олади. Бироқ бу ёш кўчатлар учун мос келади.
⠀
🌿 Қишда катта ҳажмдаги ўсимликлар экилади: тилағоч, қорақарағай, қарағай, четан, жўка, қайин, чинор, терак ва қайрағоч навлари. Ушбу дарахтлар шаклланиб бўлган илдиз тизимига ва шох-шаббага эгадирлар.
⠀
❄️ Совуқ мавсумда дарахтлар қиш уйқусида кетади — улардаги барча жараёнлар секинлашади. Баҳорда ушбу жараёнлар қайта ишга туширилгани сабабли, яхшиси уларга тегмаган маъқул.
⠀
👉🏼 Бу тадбир учун кўчатлар кўчатхонадан олинади. Улар яхши шаклланган илдиз тизимига эга бўладилар.
⠀
🌳 Қишда экилган дарахтлар баҳор келганда ўзининг яшил шох-шаббалари билан шаҳарга кўрк бағишлайди.
👉 @fikrim_uzb
👓 Кўзойнакли одамлар учун тиббий ниқоб тақиш қоидаси
😷Ниқоб таққанда кўзойнагингиз бўлса, уни ечиб қўйинг. Агар кўзойнак тақишга мажбур бўлсангиз, уни сал пастроққа туширинг, шунда унинг ойнаси буғланиб кетмайди.
🔸Кўзойнакнинг хиралашиши ниқобни нотўғри таққанликдан далолат беради.
👉 @fikrim_uzb
Ўзбекистонда яна 7 та компания турли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши режалаштирилмоқда
Бу Президент томонидан тасдиқланган 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида белгиланган. Дастурга кўра, яқин йилларда қуйидаги компаниялар ҳам автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни бошлайди:
➖ "Navoi-Motors" (Австрия компанияси билан ҳамкорликда) — пикап, кичик юк машиналари, минивен, йўл танламас, электромобиль, тракторлар (йилига 12 минг дона) — Кармана тумани;
➖ "Манас авто-саноат" (Туркия компанияси билан ҳамкорликда) — юк машиналари (йилига 3 минг дона) — Тўрақўрғон тумани;
➖ "Namangan Сhangan motors" (БАА компанияси билан ҳамкорликда) — енгил автомобиллар (йилига 1,8 минг дона) — Чуст тумани;
➖ "Hyundai Motor Uz Namangan" (Корея компаниялари иштирокида) — тижорат юк автомобиллари (йилига 3 минг дона) — Наманган вилояти;
➖ "ADM Jizzakh" (Корея эксимбанки иштирокида) — Lada, Kia, Renault (2-босқич, йилига 100 минг дона) — Ғаллаорол тумани;
➖ "Auto Motors Asia" (Хитой компаниялари билан ҳамкорликда) — кроссоверлар, юк автомашиналари, микроавтобуслар (йилига 27 минг дона) — Жиззах шаҳри;
➖ "Аббос-Эко Агро" (Хитой компанияси билан ҳамкорликда) — енгил автомобиль, минивен, кичик юк автомобиллари (йилига 10 минг дона) — Денов тумани.
#stop_UzAM
👉 @fikrim_uzb
🖥 Жиноят кодексининг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи):
➖ 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;
➖ 2 йилгача озодликни чеклаш;
➖ 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
⚠️ Ушбу ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —
➖2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
➖2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
👉 @fikrim_uzb
♨️ Qaynoq muz 🧊
“Qaynoq muz" deb nomlangan modda. Buni tayyorlash usuli juda oddiy:
Oshxona soda + sirka kislotasi (uksus) + osh tuzi + suv
👉 @fikrim_uzb
📹 Урганч шаҳрининг бош майдони лойиҳаси тақдим этилди
Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари кесишган жойда Урганч шаҳрининг бош майдони ташкил этилади. Унда Жалолиддин Мангубердининг 25 метр баландликка эга ҳайкали ўрнатилади.
👉 @fikrim_uzb
🇺🇸 АҚШда тўполон. Конгрессга ҳужумни Байден исён деб атади, Буш эса Америкага хос бўлмаган ҳаракат, деди
👉 @fikrim_uzb
Ёстиқсиз ухлашнинг зарарлари
🛏 Ухлаш организм ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлигини тиклаб олишда керакли ҳисобланади
.
🪞1. Ёстиқсиз ухлаш юз ва қовоқларда эрталабки шишни янада кўпроқ ушланиб туришини таьминлайди.
📻2. Хуррак отиш кўпаяди
📟3. Бўйин остеохондрози хавфи ортади
🩸4. Бош мия қон айланиши бузилади
🪀Ёстиқсиз ухлаш фақатгина чақалоқлар ва ёш болаларга мумкин.
👉 @fikrim_uzb
Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир.
Алихонтўра Соғуний
👉 @fikrim_uzb
Donald Tramp prezidentlikdan muddatidan oldin chetlatilishi mumkinmi?
▪️AQSHda Tramp tarafdorlari o‘tkazgan namoyish yaxshi oqibatlar bilan tugamadi. Bu esa amaldagi prezidentga nisbatan ishonchsizlikni oshirdi, ko‘pchilikning hafsalasi pir bo‘ldi. Hatto Trampni 20-yanvardan oldin (Jo Bayden lavozimga kirishishi kerak bo‘lgan sana) chetlatish to‘g‘risida ham bahslar boshlandi.
▫️Bu qanday bo‘lishi mumkin?
AQSH konstitusiyasiga 1967-yilda kiritilgan 25-o‘zgartirishga ko‘ra, prezident o‘z lavozimini bajarishga qodir bo‘lmay qolsa, muddatidan oldin chetlatilishi va uning vazifasi vise-prezident Mayk Pensga topshirilishi mumkin. Buning uchun vise-prezident va vazirlarning asosiy qismi Tramp lavozimga noloyiq ekanini yoqlab ovoz berishi kerak.
Missuri universiteti professori Frank Boumanga ko‘ra, Trampga qo‘yiladigan asosiy ayblov uning qonuniy o‘tkazilgan saylov natijalarini tan olish jarayonini buzishga urinishi bilan bog‘liq, bu esa konstitusiyaga zid.
👉 @fikrim_uzb
Доналд Трамп президентликда қолишни жуда-жуда истаганди. Бироқ халқ уни эмас Жони танлади. Трамп қанчалик оғир бўлмасин Оқ уйни бўшатишга мажбур.
Aхир нима қилсин,
- Конституцияга ўзгартириш киритиб, муддатни чўздира олмаса;
- Сайловдаги рақибларни ўзи танлаб, уларни ўзи молиялаштирмаса;
- Конгрессга гапи ўтмаса;
- Aмерика халқини овозини ололмаса.
Ха, Доналд ака, Демократик жамият қурган ўзингизлар. Чидайсиз энди. A, лаббай "Cайловда президенти 90 фоиз овоз тўплайдиган давлатларга ҳавас қиламан" денг. Улар эса сизга умуман ҳавас қилишмайди, акахон.
👉 @fikrim_uzb
🔰 Якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2021 йил солиқ ставкалари тасдиқланди
❇️ Урганч шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун:
▪️Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари савдоси – ойига 600 минг сўм
▪️Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси – ойига 150 минг сўм
▪️Газета ва журналлар, китоб савдоси – ойига 150 минг сўм
▪️Маиший хизматлар – ойига 150 минг сўм
▪️Бошқа фаолият турлари – ойига 150 минг сўм
❇️ Вилоятнинг бошқа шаҳарларида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун:
▪️Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари савдоси – ойига 300 минг сўм
▪️Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси – ойига 100 минг сўм
▪️Газета ва журналлар, китоб савдоси – ойига 100 минг сўм
▪️Маиший хизматлар – ойига 100 минг сўм
▪️Бошқа фаолият турлари – ойига 100 минг сўм
❇️ Бошқа аҳоли пунктларида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун:
▪️Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари савдоси – ойига 200 минг сўм
▪️Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси – ойига 50 минг сўм
▪️Газета ва журналлар, китоб савдоси – ойига 50 минг сўм
▪️Маиший хизматлар – ойига 50 минг сўм
▪️Бошқа фаолият турлари – ойига 50 минг сўм
☝️ Эслатма, агар календарь йилида товарлар (хизматлар) реализациясидан даромади 100 млн сўм миқдордан ошса, якка тартибдаги тадбиркор айланмадан солиқ ёхуд қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтади.
👉 @fikrim_uzb
1-yanvardan O‘zbekistonda nimalar o‘zgarmoqda?
▪️Pasport o‘rniga ID-karta berish boshlandi. Xorijga endi faqat "qizil pasport" bilan chiqish mumkin.
▫️Vaqtincha yoki doimiy "propiska" uchun yashash joyiga emas, istalgan IIBga yoki DXMga murojaat qilish mumkin.
▫️Huquqbuzarlik holatlari aks etgan, telefonda olingan videolar ham ko‘rib chiqiladi.
▫️Olis hududlardagi byudjet tashkilotlariga ishlashga kelgan oliy ma’lumotli kadrlarga BHMning 50 baravarida bir martalik boshlang‘ich yordam puli beriladi.
▫️Tashkillashtirilgan mehnat migratsiyasi yo‘li bilan xorijga ishlashga boruvchilar kasbga o‘qitiladi.
▫️Maktab direktorlarini lavozimga tayinlash va ozod qilish mahalliy kengashlar tomonidan amalga oshiriladi.
👉 @fikrim_uzb
📌 Inomjon Majidov: "Qishki ta’til tugaydi va darslar yana davom etadi"
Ta’limning an’anaviy shaklda tashkil etilishi, albatta, oliy ta’lim muassasasi jamoasiga qo‘shimcha mas’uliyat va vazifalar yuklaydi. Shu bois ham, avvalo talabalarning sog‘lig‘ini asrash, ularning sifatli ta’lim olishi uchun yetarli shart-sharoit yaratish choralari ko‘rildi.
Har bir oliy ta’lim muassasasida hududiy Sog‘liqni saqlash birlashmalari, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati vakillari jalb qilingan holda tezkor shtab tashkil etildi.
Kurslar bo‘yicha o‘quv jarayonini tashkil etish sxemasi ishlab chiqilib, tabaqalashtirilgan vaqt soatlari asosida dars jadvallari tuzildi.
Afsuski, pandemiya sharoitida yashash, mehnat qilish va o‘qishga ko‘nikishimiz, eng asosiysi – farzandlarimiz sifatli ta’lim olishni davom ettirishi uchun barcha imkoniyatlarni yaratishimiz kerak. Farzandlarimizning sifatli ta’lim olishi va yetuk kadrlar bo‘lib yetishishi uchun barchamiz birday mas’ulmiz.
Shu kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda ta’lim jarayonini tashkil etish bilan bog‘liq turli gaplar, fikrlar bildirilmoqda. Shu bois ta’lim jarayonini tashkil etishda haftalik o‘quv kunlari oliy ta’lim muassasalari tomonidan mustaqil belgilanishi xususida aytib o‘tsam.
Haftalik o‘quv kunlari o‘quv rejasidagi haftalik yuklamalar asosida belgilanadi. Bugungi kunda o‘quv rejalaridagi fanlarga ajratilgan haftalik yuklamadan kelib chiqadigan bo‘lsak, haftalik o‘quv kuni 5-6 kunga to‘g‘ri keladi. Bunda talabaning hamda professor-o‘qituvchining kunlik yuklamasi ham oshib ketmasligi lozim.
Barcha oliy ta’lim muassasalari tomonidan o‘quv jarayonini an’anaviy tarzda boshlash bo‘yicha grafik ishlab chiqilgan. Grafik asosida 2021-yil 11-yanvardan barcha OTMlarning tegishli kurslarida o‘quv jarayoni an’anaviy shaklda boshlanadi.
Ma’lumot uchun aytish kerakki, OTMlarda an’anaviy darslar o‘tgan 2020-yil 16-noyabrdan boshlangan. Hamma OTM o‘z ichki imkoniyatlaridan kelib chiqib grafik ishlab chiqqan va bundan keyin ham shunday chorani ko‘radi. Joriy yil 11-yanvarda qishki ta’til tugaydi va darslar yana davom ettiriladi.
Ayrim bemor talabalar yoki ijtimoiy himoyaga muhtoj talabalar o‘qishlarini onlayn shaklda davom ettirishi mumkin. Bunda ularning ahvoli OTM rahbariyati tomonidan alohida o‘rganib chiqiladi va xulosa qilinadi.
Shu bilan birga juda ko‘pchilikni qiziqtirgan to‘lov-kontrakt miqdorining oshishi yoki oshmasligi masalasi ham muhim bo‘lib turibdi.
Ma’lumki, 2021-yil 1-fevraldan boshlab respublikamizda ish xaqi va stipendiyalar miqdorlari 10 foizga oshirilishi belgilandi. Pandemiya sharoitida respublika aholisining to‘lov qobiliyati pasayganligini hisobga olib, farzandi davlat oliy ta’lim muassasalarida to‘lov-kontrakt asosida o‘qiyotgan oilalarga yengillik yaratish va ularni ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash maqsadida joriy o‘quv yilidagi amaldagi to‘lov-kontrakt miqdorlari o‘zgarishsiz saqlab qolinayapti. Bu aholi, talabalarimiz uchun eng quvonchli va foydali xabardir. Bu yilda ham tizimdagi islohotlar jadal davom etadi.
Talabalarimiz ham shunga javoban, o‘z ustida muntazam ishlab, shu yurt koriga yaraydigan mutaxassis bo‘lishga intilishi lozim.
👉 @fikrim_uzb
🛌 Seysmik yotoq
Tashqi tomondan, qattiq metall konstruksiya oddiy to‘shakka o‘xshaydi.
Zilzila sodir bo‘lganda, uning o‘rni avtomatik ravishda ajralib chiqadi, odam ichkariga tushadi, shundan keyin qopqoq avtomatik ravishda uning ustiga yopiladi.
👉 @fikrim_uzb
🎮 Урганчда дронлар шоуси ўтказилади
Кадастр агентлиги худди Тошкент шаҳрида ўтганидек, вилоятларда ҳам дронлар шоусини ташкил қилишни режалаштирган.
🗓 Жумладан, Самарқандда 5-6 январь, ️Бухорода 7 январь, ️Урганчда 8 январь, Нукусда 9-10 январь, ️Фарғонада 16 январь куни дронлар шоуси ўтказилиши мўлжалланмоқда.
Тадбир об-ҳаво шароитига қараб, 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида ўтказилади. 500 та дрон Кадастр агентлигининг 25 нафар ходими томонидан бошқарилади.
👉 @fikrim_uzb