Хотирани мустаҳкамлаш учун:
🧠1 стакан ялпиз чойига +1 чой қошиқ седана ёғи+ асал( таьбга кўра) ҳар куни 2 махал ичилади, 1 ойда ўз таьсирини билдиради
Гормон мувозанатсизлигига қарши, эркак ва аёллар жинсий активлигига:
⚖ Ҳар куни эрталаб 1 чой қошиқ туйилган седана+20мг прополис+ асал 1 чой қошиқ аралаштирилади ва оғизда эритиб ютилади. Самарасини билишга 1 ойни ўзи етади.
Ҳолсизлик ва қувватсизликка қарши:
🔋Седана ва қоразира 1\1 нисбатда туйилади ва асал билан аралаштирилади.
Эрталаб ва кечқурун 1 ош қошиқ ейилади.
👉 @fikrim_uzb
#Биласизми
⚠️ Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
☑️ Мазкур ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
👉 @fikrim_uzb
❗️2021 йилда иш стажи ва ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани талаб қилиш бекор қилинади
Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаровнинг маълум қилишича, 2021 йилда электрон давлат хизматларини кенгайтириш масаласига эътибор қаратилади. Жумладан, ягона порталда қўшимча 60 турдаги электрон хизмат жорий қилиниши вазифаси белгиланган. Масалан, жорий йилдан иш стажи ва ойлик иш ҳақини тасдиқлатиш тўғрисидаги архив маълумотномасини талаб қилиш тўлиқ бекор қилинади.
Шунингдек, маҳаллий бошқарув органлари, ҳокимликлар фаолиятини такомиллатиришга алоҳида эътибор қаратилади. “Электрон қарор” ахборот тизими яратилади. Унда ҳокимларнинг барча қарорлари ягона базасини юритилади.
👉 @fikrim_uzb
Маҳалла тизимида ишловчи ходимлар учун таълимга имтиёз берилди
2021/2022 ўқув йилидан педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги ОТМларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шакли жорий этилади.
🔰 Сиртқи таълим шакли доирасида ➖ ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади:
🔸кадрлар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурларини ишлаб чиқиш учун ЎзМУ таянч ОТМ ҳисобланади;
🔸Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан ўтган фуқаролар талабаликка тавсия этилади;
🔸тасвиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришга рухсат берилмайди.
🔰 Тавсияномалар қуйидаги мезонлар асосида берилади:
● эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;
● маҳалла тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлганлиги;
● фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича «намунали» деб топилганлиги.
👉 @fikrim_uzb
Систематик коррупция ҳақида
Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари $15 минг пора билан қўлга тушибди. У буни “газ заправка”га электр тармоғига уланишга рухсат бериш учун сўраган.
Кўряпсизми систематик коррупцияни? Мана масалан тасаввур қилинг Россияга ишлашга кетган ўзбек йигити қурилишда йиқилиб тушиб нобуд бўлди. Уйига ўлиги келди.
Нега кетди? Чунки уни ўз вақтида ўқиш учун шароити бўлмаган, армияга борай деса олишмаган, ишга кираман деса военний билет сўрашган ва бир ойлик армияга боришга ҳам пули бўлмаган.
Нега пули бўлмаган? Чунки дадасининг ишлари яхши эмасди, оиласини боқаётган битта эски машинасини қишда газ қуйишдаги қийинчиликлар ортидан пул топа олмай қишни чиқариш учун сотиб юборганди.
Нега бундай бўлганди? Чунки газ шаҳобчасида свет бўлмас эди. Нега? Чунки уни эгаси электросетьни каттасига 15 минг доллар пора бермаганди.
Нега у пора сўраганди? Чунки эхтимол у пайтида ишга кириш учун пора бериб кирганди. Нега пора бериб кирганди? Чунки ўқишга ҳам эхтимол пора билан кириб, пора билан тугатиб, калласида ҳеч нарса йўқ эди.
Нега калласида ҳеч нарса йўқ эди? Чунки эхтимол отаси ҳам порахўр бўлиб пулни кучи билан ҳамма нарсага эришаман деб ўйлаган эди.
Ушбу тезислар албатта фантастик бўлиб туюлиши мумкин, лекин ишонинг реал ҳаётда барчаси шундай бўлади.
манба 👉@nurbekalimov
👉 @fikrim_uzb
“Радар” адашиши мумкинми?
“Радар” ўрнатилган ҳудудда белгиланган тезлик ошириб юборилганда “радар” ва автомашинанинг спидометр кўрсаткичи йўл қўйиши мумкин бўлган жами нуқсонлар инобатга олинади.
Шунинг учун, “радар” белгиланган тезликдан соатига 5 километрдан ошиқ бўлганини кўрсатган тақдирда ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилади.
Масалан, белгиланган ҳаракат тезлиги 70 км/соат этиб белгиланган ҳудудда ҳайдовчи 76 км/соат ва ундан юқори тезликда ҳаракатланганда унга нисбатан маъмурий баённома тузилади. Агар ҳайдовчи ушбу ҳудудда 70-75 км/соат тезликда ҳаракатланса, бундай ҳолатда маъмурий баённома расмийлаштириш мумкин эмас.
Ушбу талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган маъмурий баённома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
👉 @fikrim_uzb
Namanganda yangi ko'prik qulab tushdi
▪️Namangan shahrida qurilishi bir oy oldin boshlangan, O'n bir Ahmad ziyoratgohiga olib o'tuvchi piyodalar ko'prigi qulab tushdi. — Kun.uz
👉 @fikrim_uzb
❗️Жиноят кодексининг 219-моддасига кўра, қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.
➡️ Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.
👉 @fikrim_uzb
Ўзбекистонда 2020 йилда "Йил одами" деб топишибди.
Билдирилган ишонч ва эътибор учун барчага ташаккур!
👉 @deputat_kusherbayev 👏👏👏
👉 @fikrim_uzb
Академик лицейлар фаолияти такомиллаштирилади
📊 Батафсил инфографика орқали танишинг
👉 @fikrim_uzb
❓Стипендия ошди, лекин контрактлар ошмас экан. Бунинг тартиби қандай бўлади?
1 февралдан иш ҳақи ва стипендиялар ошиши маълум қилинган эди. Қоидага кўра, ОТМларнинг тўлов-контракт нархлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларига боғланган эди ва ҳар сафар иш ҳақлари оширилганда, контракт миқдорлари ҳам кўтариларди.
Аммо жорий йилда Ҳукумат пандемия сабаб аҳолининг турмуш даражасини ҳисобга олиб, 2 марта енгиллик бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Биринчиси, тўлов-контракт миқдорларига 10% чегирма берилди. Иккинчиси, 1 февралдан иш ҳақлари ошириладиган тақдирда ҳам жорий ўқув йили учун контрактлар миқдори ошмаслиги белгилаб қўйилди.
Бу талабалар ва уларнинг ота-оналари учун сезиларли даражада яхши қарор.
Энди ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, айрим талабаларда савол пайдо бўлмоқда, яъни стипендия ошсаю, контракт ошмаса, бунинг тартиби қандай бўлади?
Шу бўйича ўз фикримни билдириб ўтмоқчи эдим. Демак, ҳолат қуйидагича:
1️⃣ Давлат грантида ўқийдиганлар учун:
👉 умумий қоидага кўра, давлат грантида ўқийдиганларнинг барчасининг базавий стипендияси 10%га оширилиб, 42 минг 800 сўм қўшилади, яъни 470 минг 800 сўм (аввал 428 минг сўм эди) этиб белгиланади;
👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба семестр якунида барча фанлардан «аъло» (5) баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) олса, унда унга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолда, яъни 564 минг 960 сўм (аввал 513 минг 600 сўм эди) миқдорида стипендия тайинланади.
2️⃣ Стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабалар учун:
👉 уларнинг тўлов-контракт миқдорлари ўша-ўша сақланиб қолади, ўзгармайди;
👉 умумий қоидага кўра, агар талаба стипендияли контрактни танлаган бўлса, унда ҳар ойлик базавий 428 минг сўм стипендияни ҳисобга олиб, контрактига қўшимча 5 млн 136 минг сўм тўлаган. Шунинг ҳисобига улар 12 ой давомида бўлиб-бўлиб 428 минг сўм стипендия олади. Яъни ўзи тўлаган пулни, ўзи қайтариб олади. Энди гарчи 1 февралдан стипендияларнинг базавий миқдори оширилаётган бўлса-да, лекин мантиқан олганда стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабаларнинг стипендияси оширилмайди. Чунки улар 428 минг сўмга мўлжаллаб контракт тўлаган;
👉 бундай вазиятда оширилган стипендия олиш учун, улар контрактига қўшимча тўлов қилишига тўғри келади. Яъни февралдан бошлаб 7 ой учун 42 минг 800 сўмдан ҳисоблаганда жами 299 минг 600 сўм қўшимча тўлов қилиши керак. Ана шунда улар ўқув йили охиригача оширилган стипендия миқдорини — 470 минг 800 сўмни олиши мумкин бўлади;
👉 агар стипендияли тўлов-контрактни танлаган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда базавий стипендияга нисбатан 20% устама олади. Мана шу 20% қўшимча рағбатлантириш 1 февралдан ошириладиган стипендия миқдоридан ҳисобланади. Бошқача айтганда талаба сессияни “5”га ёпса, стипендиясига қўшимча 94 минг 160 сўм рағбатлантириш олади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тўлов қилиш шартмас, фақат сессияни "5" баҳога ёпса кифоя.
3️⃣ Стипендиясиз тўлов-контрактни танлаган талабалар учун:
👉 уларнинг тўлов-контракт миқдорлари ўша-ўша сақланиб қолади, ўзгармайди;
👉 агар стипендиясиз тўлов-контрактни танлаган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда 94 минг 160 сўм (илгари 85 минг 600 сўм эди) стипендия олади. Демак, 10% кўтарилади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тўлов қилиш шартмас;
👉 қолган ҳолларда стипендиясиз контрактни танлаганлар учун ҳеч нарса ўзгармайди, ҳозиргидек қолади.
👉 @fikrim_uzb
Жиноят кодекси вояга етмаган шахсни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун тўғридан тўғри жиноий жавобгарликни белгиловчи модда билан тўлдирилади
👉 @fikrim_uzb
❓Талабалар контрактини тўлаганда даромад солиғидан озод бўладими?
Ҳозир талабаларнинг контракт тўлаш жараёнлари бошланган. Ушбу жараёнлар мобайнида кўпчилик солиқ имтиёзи ҳақида савол бермоқда.
Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига биноан, Ўзбекистоннинг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.
Демак, қуйидаги 3 тоифанинг контракти учун ўтказилган иш ҳақларидан даромад солиғи ушланмайди:
1) фуқаро ўзининг контрактига ўтказса;
2) ота-оналар 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ўтказса;
3) 26 ёшга тўлмаган эр ёки хотин турмуш ўртоғининг контрактига ўтказса.
Бу нима дегани?
Масалан, ота ўз фарзандининг контракти учун иш ҳақининг бир қисмини, айтайлик 1 млн сўмини тўғридан-тўғри институт ҳисобига ўтказади дейлик. Бунинг учун институтдан шартнома (ҳисоб-рақам) олиб, ташкилот бухгалтериясига ариза бериб қўйиш керак. Бундай вазиятда агар ота 3 млн сўм ойлик олса, демак фарзандининг контракти учун ўтказган 1 млн сўмдан 12%лик даромад солиғи ушланмайди, фақат қолган 2 млн сўмдан солиқ олинади.
Иш ҳақидан тўғридан-тўғри ўтказмасдан, пластикдан тўланган бўлса ҳам солиқ имтиёзи қўлланади. Бунинг учун керакли ҳужжатларни солиқ бўлимларига топшириш керак.
Изоҳ: юқоридаги 3 та тоифадан бошқаларнинг, масалан, ака-укаси, опа-синглиси, келини ёки бошқа шахсларнинг контракти учун иш ҳақидан тўлов ўтказилса ҳеч қандай имтиёз қўлланмайди.
👉 @fikrim_uzb
#Биласизми
❗️Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:
● сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
● белгиланмаган транспорт воситаларида етказиб берилган бўлса;
● ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
● ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
● ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса;
● оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, паррандаларнинг патлари юлинмаган бўлса;
● хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган бўлса;
● ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон базасига киритилмаган бўлса.
👉 @fikrim_uzb
⚡️11 январдан барча мактабларда ўқиш тўлиқ анъанавийга ўтказилади
III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади.
Халқ таълими вазирлиги юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгани, иккинчи чорак якунига қадар 90 фоиздан ортиқ ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олиш мақсадида мактабга қайтганини инобатга олиб, 2021 йилнинг 11 январидан (III чорак) барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилишини маълум қилди.
👉 @fikrim_uzb
⚡️ Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб белгиланди
“Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (2-сон, 08.01.2021 й.) қабул қилинди.
📝 Қарор билан Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ватинчалик тартиб тасдиқланди.
🔰 Унга кўра, ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизлар;
➖ боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
➖ уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
➖ нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;
➖ қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
➖ тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли дамромад манбаига эга бўлмаганлар);
➖ ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;
➖ психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).
🔹 “Аёллар дафтари” қуйидаги тартибда юритилади:
🗓 Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳар ярим йил биринчи ойининг дастлабки 15 кунида уйма-уй юриб ўрганилади.
🧾 Хотин-қизларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланиб, аниқланган муаммолар 3 кундан ошмаган муддатда хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади.
⏳ Шунга кўра, 1 кун муддатда индивидуал анкеталар кўриб чиқилади.
🔎 Шундан кейин 3 кундан ошмаган муддатда анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.
➡️ “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳаси 7 кундан ошмаган муддатда Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига киритилади.
🖥 Тасдиқланган рўйхатлар 3 кундан ошмаган муддатда Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига киритилиб, шу асосда вақтинчалик тартибда белгиланган хизматлар кўрсатилади.
👉 @fikrim_uzb
Twitter Donald Trampning akkauntini butunlay bloklab qo‘ydi
▪️Sababi Twitter Trampning akkauntini o‘rganib chiqib, "yana tartibsizlikka sabab bo‘lishi mumkin" degan xulosaga kelgan.
Donald Trampning akkauntini bloklashni Silikon vodiysi gigantlaridan ko‘plab huquqshunos va mashhur kishilar ham so‘ragan.
O‘z akkaunti bloklangach, Donald Tramp AQSH prezidentining rasmiy sahifasi orqali "Biz yaqin kelajakda o‘z platformamizni yaratish imkoniyatlarini ko‘rib chiqamiz. Biz jim bo‘lmaymiz. Twitter so‘z erkinligi uchun emas ekan", - deya post qoldirgan, lekin u tezlik bilan o‘chirilgan.
Bir necha kun oldin tarafdorlari Kapitoliy binosiga bostirib kirgach, Twitter Trampning akkauntini 12 soatga bloklab qo‘ygandi.
👉 @fikrim_uzb
🇺🇿 Ўзбекистонда 🏭 АЭС қурилаётганига ҳамма ҳар хил муносабат билдиряпти.
Видеода дунё атом энергияси, сўнгги 10 йил ичидаги ўзгаришларни содда, тушунарли қилиб кўрсатиб беришибди.
👉 @fikrim_uzb
Donald Tramp saylovdagi mag‘lubiyatini nihoyat tan oldi
▪️Tramp o‘zi yo‘llagan videomurojaatida hukumatni tartibli tarzda topshirmoqchi ekanini aytgan. Bu uning tarafdorlari Kapitoliyni egallab olib tartibsizliklarga sabab bo‘lganidan keyingi kunga to‘g‘ri keldi.
Trampning nutqi uning noyabrdagi mag‘lubiyatini tan olgani belgisi sifatida ko‘rilmoqda. "Mening asosiy e’tiborim hokimiyatni muammosiz, tartibli va to‘g‘ridan to‘g‘ri topshirishga qaratilgan. Vaziyat yarashish va xatolarni to‘g‘rilashni talab etmoqda", - degan prezident 12 soatlik "muzlatishdan" so‘ng Twitterga joylagan murojaatida.
👉 @fikrim_uzb
Kun.uz мухбири мамлакатда совуқ об-ҳаво қачонгача ҳукм суришига оид саволлар билан «Ўзгидромет» матбуот хизмати мутахассисига мурожаат қилди.
👉 @fikrim_uzb
❗️Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилади
“Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4939-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.
☑️ Қарорга кўра, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори такомиллаштирилади.
♻️ Классификатор, жумладан, таълимнинг энг паст даражасига қўйиладиган талабларни бекор қилган ҳолда ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака доирасига мувофиқ малака даражасига талаблар киритилишини назарда тутади.
📌 Талаблар тегишли лавозим (касб)нинг малака даражасидан келиб чиққан ҳолда иш берувчилар томонидан мустақил белгиланади.
🏢 Қарорга кўра, Президент ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлган Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилади.
💼 Масъул вазирлик ва идораларда уларнинг умумий штат бирликлари сони доирасида меҳнатга ҳақ тўлаш шароити бўйича мустақил бўлим бошлиғига тенглаштирилган Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши котиби лавозими киритилади.
➡️ Қарор билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика бандлик ва меҳнат муҳофазаси илмий маркази вазирлик ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти этиб қайта ташкил этилди.
🌐 2021 йил 1 апрелгача “profstandart.uz” касбий стандартларнинг ягона очиқ портали ишлаб чиқилади.
🔰 2021/2022 ўқув йилидан:
➖олий таълим муассасаларида амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида дуал таълим тизими жорий этилиши;
➖дуал таълим тизими асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга иш берувчи билан тузилган муддатли меҳнат шартномасига мувофиқ иш ҳақи тўланиши мумкин.
🔎 2021 йил 1 апрелдан янги касбий стандарт қабул қилинганда ёки амалдагиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар навбатдаги ўқув йили бошланишидан олдин таълим ташкилотларининг тегишли таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, профессор-ўқитувчиларининг малакасини оширишни ташкил этади.
👉 @fikrim_uzb
20-yanvar – kollej va texnikumlarda kontrakt to‘lashning oxirgi kuni
▪️O‘quvchilar 20-yanvargacha (shu kuni) to‘lovning kamida 50 foizini to‘lashi lozim. Bu haqda OO‘MTV xabar qildi.
Eslatib o‘tamiz, yangicha tizimdagi o‘rta maxsus ta’limning ilk yilida, 201 ta kollej va 185 ta texnikumga deyarli 155 ming o‘quvchi qabul qilindi. Ularning 86 foizi to‘lov-kontrakt asosida o‘qiydi.
1 yillik kontrakt qiymati 3,9 – 4,2 million so‘m oralig‘ida.
👉 @fikrim_uzb
Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу сўз эркинлигига таҳдидми? Ёлғон ва рост, уйдирма ва туҳмат орасидаги фарқлар қандай?
👉 @fikrim_uzb
🚘 Автомобилларни нотариал тасдиқловсиз ижарага беришга доир ҳукумат қарори қабул қилинди
👉 @fikrim_uzb
🚖 Киракашлик билан шуғулланаётганлар нега ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаганига изоҳ берилди
👉 @fikrim_uzb