Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh, azizlarim, juma muborak bo‘lsin! Kuningiz xayr -u barokatga va savobga to‘la o‘tsin🤲
@TurdiyevaNavruzgul
Айтилишича, бир киши етти саволига жавоб топиш учун ҳаким бир зот изидан юриб, етти юз фарсах йўл босди. Ул зотнинг олдига келгач: «Мени Оллоҳ таолонинг сизга берган илми ҳузурингизга етаклади. Айтинг-чи, осмондан ҳам оғирроқ нарса борми? Ердан кенгроқ нарса нима у? Тошдан қаттиқ нарса-чи? Оловдан иссиқ нарса нима? Замҳарир қаҳратондан ҳам совуқроқ нима у? Нима у денгиздан ҳам чуқур? Етимдан ҳам хорроқ ким?» – дея саволларга кўмиб ташлади.
Донишманд унинг саволларга шундай жавоб берди: «Айбсиз кишига қилинган бўҳтон осмонлардан оғирдир; ҳақиқат ердан кенгдир; қаноатли қалб денгиздан чуқурдир; ҳирс ва ҳасад оловдан иссиқдир; муваффақиятсизликка учраганингда яқинларингга муҳтож бўлишинг қаҳратон совуқдан ҳам совуғроқдир; кофирнинг қалби тошдан ҳам қаттиқдир; чақимчининг чақимчилиги очилар экан, у етимдан ҳам хорроқдир».
"Sabotul ojizin" 338 -bet
СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН
«Эй Одам фарзанди!
Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.
Эй Одам фарзанди!
Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.
Эй Одам фарзанди!
Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.
Эй Одам фарзанди!
То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.
Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
Эй Одам фарзанди!
Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради.
Эй Одам фарзанди!
Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман.
Эй Одам фарзанди!
Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш.
Эй Одам фарзанди!
Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку!
Эй Одам фарзанди!
Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан.
Эй Одам фарзанди!
Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар.
Эй Одам фарзанди!
Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан.
Эй Одам фарзанди!
Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан.
Эй Одам фарзанди!
Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамлар билан муомалаларидаги суннатлари:
✅ Табассум қилинг;
✅ Салом беринг;
✅ Қўл бериб кўришинг;
✅ Юмшоқ овозда сўзланг;
✅ Оиласи ҳақида сўранг;
✅ Ғийбатдан узоқ бўлинг;
✅ Лўнда ва қисқа гапиринг;
✅ Тортишувдан четда бўлинг;
✅ Эзгу тилак билан хайрлашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!
Yolg‘izlik ko‘p hollarda donolikka yetaklaydi, bir nafas o‘y suring..
Hayot hech qachon tasavvurimizdagidek emas, ammo tasuvvurlarimiz bizning hayotimiz...
@TurdiyevaNavruzgul
Hayotni nima go‘zal qiladi?
-pulmi?!
-kitobmi?!
-husnmi?!
-mehrmi?!
-birovga qilgan yaxshiligingizmi?!
-do‘stlarmi?
-ilmmi?
Ayting qaysi muhimroq?! Ichingizda o‘zingizga savol berib ko‘ringchi? Hali ham ichki ziddiyatlaringiz mavjudmikan?
@filologiya_TerDu
Bir donishmand shunday degan ekan:
“Hayotda muvaffaqiyat qozonmoqchi boʻlgan kishi faqirlik manbasi boʻlgan olti narsani yengmogʻi lozim:
1) Uyqu;
2) Sustkashlik;
3) Qoʻrquv;
4) Gʻazab;
5) Dangasalik;
6) Paysalga solish”.
Ushbu qo‘shiqning klipidagi voqeaga o‘xshash ibratli hikoya ham bor edi, o‘qiganmisizlar?
Читать полностью…Ёмон деган билан...
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ уйланмади. Ортидан эслайдиган бола-чақаси йўқ. Аммо у кишининг “Арбаин”ини, “Риёзус солиҳин”ини биладиганлар бисёр.
Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ уйланмаган ҳолда вафот этди. Лекин ўзидан дунё муҳтож бўлган асарларни қолдирди.
Имом Заҳабий айтади: ”Имом Молик калтакланди, азобланди. Оғриқдан хушини йўқотди. Ҳар бир дарраси учун унинг жаннатда бир даража кўтарилишини умид қиламан. У вафот этди. Аммо уни ҳамма танийди”.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбални зиндонга солиб дарралаганлар қани? Уларнинг номи ўчиб кетди. Аммо Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг илми, хизмати, сийрати ва мазҳабини ҳамма эслайди.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳга хусумат қилганлар, азият берганлар, юртидан қувганлар қани? Билмаймиз. Лекин “Бухорий ривоят қилган”, дейдиган минбарни ҳар куни кўрамиз.
У зотга: ”Нега сизга зулм қилганларни дуоибад қилмайсиз?“ дейишганида, имом айтди: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: ”Ҳавзим олдида менга йўлиққунингизча сабр қилинг", деганлар”.
Шундай экан, қийналганлар, урилганлар, зиндонга солинганлар, ёмонотлиқ қилинганларнинг ҳаммаси ҳам ёмон бўлавермайди!
АҚШда яшаб, катта-катта компанияларда фаолият олиб бораётган ўзбекистонликлар ҳаёти ҳақида фильм тайёрлашибди.
Ёш режиссёрлар Мухлиса Азизова ва Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «Ўзбекистонлик» туркум фильмлари доирасида АҚШда йирик бизнесини йўлга қўйган, нуфузли олийгоҳларда ўқиётган, хориждаги машҳур компаниялар, IT, тиббиёт, иқтисодиёт, таълим, саноат концернларида юқори лавозимларда ишлаётган асли ўзбекистонлик бўлган мутахассислар, шахсларнинг ҳаёти ҳақида сўз боради.
Томоша қилиш учун линк:
https://youtu.be/xfCFnOcXebw
®️
Киши бировга муҳаббат қўйса уни кўп эслайди. Акс ҳолда, уни муҳаббати сохта, ёки қуруқ даъво бўлади...
Lekin qiziq: ayollar rosttan sevganini ko‘p gapiradi(bu ularning tabiatiga xos😁)
Erkaklar ham shunaqamikin🤔
Biram baxtliman -ey, ''Hokim stependiyasi'' sohibasi bo‘ldim😍Nimayiki ishga qo‘l ursam, Allohim o‘z in'omini beradi.Allohimning suygan bandasiman -da.Boriga shukur, bariga shukur😊
Читать полностью…Ҳазрат Али ва Фотима онамиз.
Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алидан сўрадилар:
- “Эй Али, Аллоҳни яхши кўрасанми?”.
- “Албатта, ё Расулуллоҳ” - жавоб бердилар ҳазрат Али
- “Мени ҳам яхши кўрасанми?”.
- “Ҳа, албатта”.
- “Хўп, аёлингни - чи?”.
- “Уни ҳам яхши кўраман”.
- “Фарзандларингни - чи?”.
- “Уларни ҳам”.
- “Бу севгиларнинг ҳаммасини битта юракка қандай сиғдирасан?”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу кутилмаган саволлари қаршисида ҳазрат Али нима дейишни билмай қолдилар.
“Буни ўйлаб кўришим керак” - дея у ердан кетдилар. Ўйчан ҳолда уйга кириб келган ҳазрат Алини Фотима онамиз р.а. кутиб олдилар.
Ҳолатлари сабабини сўрадилар:
- “Нега ўйчансиз? Агар ташвишингиз ўткинчи дунё ғами учун бўлса, қўйинг, бу изтироб чекишингизга арзимайди. Аммо қайғунгиз раҳмоний бўлса, менга ҳам тушунтиринг, биргаликда ечим излайлик”.
Ҳазрат Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни аёлларига гапириб бердилар. Фотима онамиз р.а. вазиятни англагач, табассум билан дедилар:
- “Отамга бориб айтинг:
- “Аллоҳни ақл ва руҳим билан,
Пайғамбарни қалбим билан, Аёлимни нафсим билан, Фарзандларимни шафқатим билан севаман. Ҳазрат Али р.а. дан бу жавобни эшитган Пайғамбаримиз хурсанд бўлиб кетдилар ва:
- “Эй Али, сен олиб келган гул нубувват боғидан экан” - дея жавобнинг асл эгасини билганларини маълум қилдилаp.
Hech kimda ko‘rmadim bundayin odat:
Jahli chiqqanda o‘qishlik kitob
@TurdiyevaNavruzgul
Test 14:22 da yakunlanadi
20-test. Qaysi asarda “Navo” kuyi”, “Qovoq devonaning belbog‘i”, “Oy etak bilan yopilmas” nomli boblar mavjud?
A) “Kecha va kunduz” (Cho‘lpon)
B) “O‘tkan kunlar” (Abdulla Qodiriy)
C) “Shum bola” (G‘afur G‘ulom)
D) “Dunyoning ishlari” (O‘tkir Hoshimov)
Bir olim ipakdan kiyim kiysa, o'sha olimni ayb qiladilar. G'iybat qilmoq esa ipak kiyim kiygandan yomonroqdir. Balki zinodan qattiqroqdir.
Ilmda tamom va mukammal bo'lmaguncha ibodatda g'urur va makrdan xoli bo'lmas.
Ota, ona qiz bolani shod qilsa, Haq taoloning g'azabidan qo'rqib yig'lagandek savob bo'ladi. Kishi haq taoloning g'azabidan qo'rqib yig'lasa , unung badani do'zax otashiga haromdir
©️Imom G'azzoliy
ҒИЙБАТ САБАБ ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?..
Маълум бўлсинки, ғийбат сабабли дунёда ҳам, динда ҳам жуда кўп зарарлар юзага келади. Ғийбат қилувчига Қуръони Каримдаги:
“Дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой берди” (Хаж сураси, 11-оят) оятининг маъноси тўғри келиб қолади. Қуйида ғийбат қилиш натижасида пайдо бўладиган
зарарларни санаб ўтаман:
Биринчи зарар. Дуонинг қабул бўлмаслиги.
Кўп ғийбат қилувчи ўзининг бу ишига камдан-кам ҳолда афсус-надомат қилади. Бардавом гуноҳ қилиб, унга афсусланмайдиган киши эса Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра бўлади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлмайди.
Насиҳат. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ “Танбеҳ ул-ғофилин”да шундай ёзади: “Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Биринчиси, ҳаром мол ейдиган киши, иккинчиси, кўп ғийбат қиладиган киши, учинчиси, мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши”.
Ҳикоя. Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳдан одамлар: "Нима сабабдан дуойимиз ижобат бўлмайди, ҳолбуки, Аллоҳ таоло “Менга дуо қилинглар, мен ижобат қиламан”, деган”, деб сўрадилар. Иброҳим ибн Адҳам: “Чунки сизларнинг қалбларингиз ўлган”, дедилар. Одамлар: “Қалбимизни нима ўлдирган?” – деб сўраган эдилар, у киши шундай дея жавоб бердилар: “Қалбингизни саккиз нарса ўлдирган. Аллоҳ таолонинг ҳақи қандай буюклиги ва нақадар кўплигини биласизлар, лекин Унинг ҳақини адо қилмайсизлар. Қуръонни ўқийсизлар, лекин унинг амр ва тақиқларига амал қилмайсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрамиз, дейсизлар, лекин У зотнинг суннатларига амал қилмайсизлар. Ўлимдан қўрқамиз, дейсизлар, лекин унга тайёргарлик кўрмайсизлар. Аллоҳ таоло:
“Албатта, шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинглар”, (Фотир сураси 6 -оят) деган, бироқ сизлар гуноҳ қилишга шайтон билан келишиб олгансизлар. Дўзахдан қўрқамиз, дейсизлар, лекин (гуноҳ қилиш билан) ўз жисмларингизни дўзахга улоқтирасизлар. Жаннатни яхши кўрамиз, дейсизлар, лекин унга кириш учун амал қилмайсизлар. Ухлаб тургач, ўз айбларингизни ортга ташлаб (унутиб юборасизлар, бироқ одамларнинг айбларини олдиларингизга ёйиб, (кун мавзуси қилиб) оласизлар”.
Бу ҳақда Ҳазрат Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ ҳам “Маснавий”да бундай деган:
Ғофил-анд ин қавм аз худ сар ба сар,
Ло жарам гўянд айби ҳам дигар.
Таржимаси:
Ўзидан ғофил бу эл бошдин-оёқ,
Бир-бирининг айбини сўзлайди, боқ.
Насрий баёни: Бу қавм бошдан-оёқ ўзидан бехабардир, шунинг учун фақат бир-бирининг айбини гапиради.
«Ғийбат ўзи нима?» китобидан.
Har bir inson hayotda noyob va takrorlanmasdir.Xuddi taqdirni boshqasi bilan taqqoslash mumkin bo‘lmaganidek, hech bir insonni boshqasiga tenglashtirish mumkin emas, shuningdek hech qanday vaziyat bir xil bo‘lib takrorlanmaydi, ularning har biri odamni boshqacha harakatga chorlaydi...
@filologiya_TerDu
Одамлар Қиёмат кунида бир жойда тўпланадилар, фақат Қуръон ҳофизлари бундан мустасно. Улар фаришталар, ўта яхши, ҳурматланган элчи(фаришта)лар билан бирга жамланадилар.
Барча одамлар Қиёмат кунида бир-биридан қочадилар, фақат Қуръон ҳофизлари ота-онасига виқор тожини кийдириш учун уларни қидириб юрадилар.
Қуръон сизни жаннатга олиб бориш билан кифояланиб қолмайди, балки жаннатда ҳам сиз билан бирга бўлади. Уни ўқиб, жаннатнинг олий даражаларига кўтариласиз. ("Ўқи, юксал ва тартил билан ўқи" - ҳадиси)
Aгар Қуръон ўқишга дангасалик қилаётган инсон тиловат бошлаган пайтда уни қандай неъматлар кутиб турганини билганида эди, Aллоҳга қасамки, бир лаҳза ҳам иккиланмасдан тиловатга киришган бўларди.
Aллоҳнинг Китобидан бирор оятни тиловат қилишдан ожиз инсон "унс - дўстлик ўчоғини" қўлга киритишга қодир бўла туриб уни қўлдан бой берибди.
Aллоҳ таоло Қуръон ўқувчи ва ёдловчининг ақлига барака бериб қўяди.
Қуръоннинг баракаси.
Aбдулмалик ибн Умайрдан ривоят қилинади: "Айтилишича, ақл жиҳатидан инсонларнинг энг боқийроғи Қуръон қориларидир".
Яна бошқа бир ривоятда: "Aқл жиҳатидан инсонларнинг энг покизаси Қуръон қориларидир", дейилган.
Имом Иброҳим ал-Мақдисий шогирди Aббос ибн Aбдуддоим раҳимаҳумуллоҳга васият қилиб айтдилар: "Қуръон қироатини кўпайтир, Уни тарк қилма, чунки Уни ўқишга бўлган талабинг миқдорида муяссар қилинасан".
Aбу Зинод айтадилар: "Саҳарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига чиқар эдим. Қайси уйнинг олдидан ўтсам, албатта унинг ичида Қуръон қориси бўлар эди".
Шайхул ислом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Aллоҳнинг Китобига доимий назар солишдан кўра кўпроқ ақл ва руҳни озиқлантирадиган, жисмни муҳофаза этадиган ва саодатни ўз ичига оладиганган бирор нарсани кўрмадим".
Баъзи муфассирлар: "Биз Қуръон билан машғул бўлдик, дунёнинг хайру-баракаси бизни ўраб олди", дер эдилар.
Яхшиликка далолат қилган уни қилувчи кабидир. Буни ёдингизда тутинг.
Шояд кимдир буни ўқиб, Қуръон қироатига ошиқса ва сиз бунга ажр олсангиз.
YouTubeda tomosha qiling: Humoyun Mirzo - Xasta yurak | Хумоюн Мирзо - Хаста юрак #UydaQoling
https://youtu.be/xHtLZcn6M3U
#Yoshlar_ishlari_agentligi
Yoshlar ishlari agentligi direktori Alisher Zafarovich sovg’a qilgan 100 ta kitoblar kitobxon oilaga yetib keldi.
Oilaviy kitobxon bo‘lish yaxshi -ya?! Bir maqsad, bir faoliyat bilan oldinga intilish...😊😍👍
Mayda gap bo‘lmang hech qachon. Zero, bu bilan kimligingizni isbotlab qo‘yishingiz mumkin. Katta o‘ylang, katta ishlar qiling, ammo katta gapirmang!
@TurdiyevaNavruzgul
Munosiblarni tabriklaymiz👏👏👏
🖇 Viloyat hokimi stipendiyasi nomzodlari tanlov komissiyasi tomonidan oʻrganilib chiqildi va quyidagi nomzodlar munosib deb topildi.
✅ Tanlovda Viloyat hokimi stipendiyasiga MUNOSIB deb topilgan nomzodlarni Yoshlar ishlari agentligi Surxondaryo viloyat boshqarmasi tabriklaydi👏👏👏
Биз ҳаммамиз хатолар заминида туғилганмиз. Ечим бақир-чақирда эмас. Ғазабни сочишда эмас. Ўлдиришда ҳам эмас. Адашганларнинг юзига лой чаплашда ҳам эмас.
Ечим балки янада зиёда муҳаббатдадир, севгидадир.
Ҳар биримиз ўзимизни ислоҳ қилишимиз, ахлоқимизни тўғирлашимиз керак. Бировга нисбатан, қозининг жиноятчига нисбатан муносабатида бўлишдан олдин, бошқаларга ўзимиз ўрнак бўлишимиз керак.
Ёдингизда тутинг, сиз ҳам хато қилишингиз, шаҳват ва табиатингиз ғолиб келиб адашишингиз мумкин.
"Ошиқлар эътирофи" китобидан
Azizlarim, bugungi bayram bilan barchalaringizni tabriklayman! Onalarimiz, opa -singillarimiz baxtimizga doimo sog‘ bo‘lishsin, dunyoni mehri bilan qutqarib tursinlar! Bahoriy kayfiyat, go‘zallik, sevish va sevilish, mehr ko‘rsatish va ardoqda bo‘lib yurish har bir ayolga nasib etsin. Opa -singillarimiz baxtimizga sog‘ bo‘lishsin🤲🎁🎁🎁🎁❤️🎂🎂
@TurdiyevaNavruzgul
Test 14:22 da yakunlanadi
19-test. “Ne xush bo‘lg‘ayki, bir kun uyquluq baxtimni uyg‘otsam,
Kechalar tori mo‘yidek belig‘a chirmashib yotsam”
Ushbu baytda qanday she’riy san’at qo‘llanmagan?
A) tazod
B) tasbe
C) tashbeh
D) tanosub