Пьер Кьюри айтганидек: "Биз мусулмонлардан Андалусда (ҳозирги Испания) қолган йигирма дона китобни ўқиб атомни парчалашни ўргандик. Агар уларнинг барча мероси қолганида бугун галактикалар аро учиб юрган бўлар эдик".
Бу улар томонидан бизнинг фатҳларимиз эътирофидир!
Улар бизнинг тилимизни, динимизни ўрганиб бизни ичимиздан бузмоқчи бўлишди. Биз эса уларнинг тилларини яхши ўрганиб уларни тузатишни мақсад қиламиз иншааллоҳ!
©Abdulqodir Polvonov
ФАҲМ.
Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу ИШИД сингари ўйлаб ўтирмасдан "айнут тамр" черковини портлатиб кулини кўкка совурсалар нима бўлар эди?!
ИШИД ваҳоланки масжид ва мақбараларни ҳам вайрон қилди!
Ироқда "айнут тамр" номли черков бор эди. У ерда қирқта бола инжилни ўрганар, насронийликни шарқда ёйиш учун дарс қилишар эди. Улар орасида Сирин, Ясор ва Насир деган болалар ҳам бор эди. Бу диёр фатҳ бўлгач улар исломни ўрганишди.
Биринчиси исломга кириб ундан ҳадис, тафсир ва туш таъбирида тобеъинлар имоми Муҳаммад ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ дунёга келди.
Иккинчиси исломга кириб ундан сийрат ва мағозий илмининг имоми Исҳоқ Абу Муҳаммад Исҳоқ ибн Ясор дунёга келди.
Учинчиси исломга кириб ундан Андалус ва Африкани фатҳ қилган фотиҳ Мусо ибн Насир дунёга келди.
Манба Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг "Ал-бидая ван ниҳая" китоби.
----------------------------------
Мана бу Холид ибн Валид ва саҳобаи киромлардан иборат аввалги авлод фаҳмлаган исломдир!
Ислом бу тинчлик, хайр , фатҳ ва башарият учун раҳматдир.
Аллоҳнинг йўлига даъват ҳикмат ва гўзал мавъизалар билан бўлади. Ишид сингари фақатгина мусулмонлар диёрида фақатгина мусулмонларнинг қонини тўкиш ва гўзал динимизни ёмонотлиқ қилиш билан бўлмайди! Ибратланайлик!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ТАРИХ.
1492 йилда испан насронийлари томонидан Ғарнота(Гранада) қулатилгач қирол Фернандо Ҳамро қасрини кўриб ўзининг Ишбилия(Севилия)даги қасри ҳақида шундай деган экан:
"Менинг қасрим сомонхона экан".
Ёзувчи Висенте Бласко Ибаньез айтади:
"Андалус ўша замонда Америка Қўшма Штатларига ўхшар эди. У ерда мусулмон, яҳудий ва насроний бутунлай ҳурриятда, таассубсиз яшашар эди. Европа ўзаро бир-бири билан диний ва иқлимий жангларда қирпичоқ бўлиб ётганида Андалусда мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар бир халқдай тинчгина истиқомат қилишар эди. Бу диёрнинг аҳолиси кўпайди, илм-фан ривожланди, турли билимлар гуллаб яшнади, илм даргоҳларига асос солинди. Ҳокимлар қасрларда, халқ кенгчиликда яшади.
Шимолда эса қироллар қоп-қора тош қалъаларда, фуқаролари эса жуда аянчли ҳолатда яшар эди".
Ғарбликлар фарзандларини Андалусга таълим олиш учун жўнатишар эди. Улар қайтиб келишгач ўзларини маданиятли кўрсатиш учун гапларига арабча сўзларни қўшиб гапиришар эди.
Шарқшунос Томас Арнольд ўша асрда араб тилининг ўрни ҳақида ўзининг "Исломга даъват" номли китобида шундай дейди:
"Испаниянинг баъзи қисмларида лотин тили шу даражада таназзулга учрадики, ҳатто черков қонунлари ва инжилни масиҳийлар тушуниши учун араб тилига таржима қилиш зарурияти туғилди".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҚОНХЎР НОБЕЛЬЧИЛАР.
Бернард Шоу айтади:
"Мен Алфред Нобельнинг динамитни ихтиро қилганини кечиришим мумкин. Аммо Нобель мукофотини ихтиро қилганини кечира олмайман!".
Менимча Нобель мукофоти кўпинча эгилувчан-чўзилувчан меъёрларга бўйсунади. Менимча энг тўғри берилган мукофот турли илмлар ва тиббиёт соҳасида берилган мукофотлардир. Энг ёлғони эса тинчлик ва адабиёт соҳасида берилган мукофотлардир.
Бу нарса ҳам албатта "Оқ уй"нинг ва Тель-Авивдаги Исроил кнессетининг хоҳишларига мос келсагина бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда буларга зид бўлмаслиги керак!
Агар бир ёзувчи яҳудийларнинг Гитлер печкаларида ёндирилгани ҳақида роман ёзса ва бу асар Нобель мукофотига лойиқ кўрилса, сўнгра муболаға қилинган қурбонлар сонида ёзувчи кишиларни шубҳага солса шунинг ўзи ёзувчини Рожи Гароди сингари балога гирифтор бўлишига кифоя қилади.
Тинчлик борасида берилган мукофотларни сўраб ўтирма! Иргун гуруҳларига бошчилик қилган Исроилнинг собиқ бош вазири Менахем Бегиннинг қатлиомларини ҳали Фаластин унутгани йўқ. Уларнинг энг машҳури Дайри Ясин қишлоғида бўлган қатлиом эди. Менахем Бегин буни ўзининг "Қўзғолон, Иргун қиссаси" китобида фахр билан эслаб ўтган. Шунга қарамай Бегин тинчлик учун Нобель мукофотини қўлга киритган.
Хагана гуруҳларининг бошлиғи Исҳоқ Рабин қилган хунрезликларни Фаластин унутгани йўқ. Буни қутилиб қолганлар эмас, яҳудий тарихчиси Илан Паппе ўзининг "Фаластиндаги ирқий тозалаш" номли китобида айтиб ўтган. Аммо Рабин шунга қарамай тинчлик учун Нобель мукофотини олган.
Демонадаги ядро тадқиқот марказига асос солган ва Ғазза ва Қанада қонхўрлик қилган Шимон Пересни барча билади. У ҳам тинчлик бўйича Нобель мукофоти олган.
Барак Абамани барча билади. У тўккан қонлар ҳали қуригани йўқ. У ҳам тинчлик учун Нобель мукофотини олган.
Қонхўрлар рўйхати тугамайди. Улар ичида аёллар ҳам бор. Роҳинжа мусулмонларини қирғинбарот қилган Бирманинг бош вазираси ҳам тинчлик учун Нобель мукофотини, фикр ва эътиқод эркинлиги учун Сахаров мукофотини, башариятга қилган хизматлари учун Конгресс медалини олган!
Агар биров билмасдан мушукни тепиб юборса, сўнгра дунёдаги ўнта катта урушни тўхтатса унинг мушукни тепиб юборгандаги жиноятини бу урушларни тўхтатгани оқлай олмайди. Унинг Нобель мукофотини олиши муҳол бўлади. Аммо мусулмонлар қони юқорида тепки еган мушукнинг биқинидаги оғриқдан ҳам арзон. Бизга йиғлайдиган ҳеч ким йўқ! Бизнинг ўликларимиз қонхўрларни тинчлик учун Нобель мукофотини олишдан тўса олмайди!
Адҳам Шарқовий.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ИЙМОН
Бир куни имом Розий роҳимаҳуллоҳ Найсобурга борди. Бутун шаҳар аҳли унинг зиёратига шошилди. Ғала-ғовурни эшитган бир кампир сўради:
- Нима гап? Нима шовқин?
Унга жавоб беришди:
- Аллоҳнинг борлигига мингта далилни ёд биладиган олим Фахруддин Розий шаҳримизга келган!
Кампир деди:
- Қалбида мингта гумони бўлмаганида мингта далилга муҳтож бўлмас эди.
Унинг бу гапини кишилар Розийга етказишди. Шунда имом Розий дуо қилди:
"Аллоҳим! Шу кампирлар иймонидек иймон бер менга!".
Бувижоним бор эдилар. Ойимнинг ойилари. Доимо қўлларида тасбиҳ. Зикрдан тўхтамас эдилар. Нафл намозларга ниҳоятда ҳарис эдилар. Қазо намозлари йўқ эди. Ҳар йили садақалари, эҳсонлари бор эди. Қуриладиган масжидларга ҳам ёрдам қилиб турар эдилар. Бешта фарзандлари бор эди. Рамазон ойида уларнинг ҳар бирига муҳтож бўлишмасада бир қоп ун, ёғ ва бошқа нарсалар олиб бериш одатлари эди. Устига-устак уламоларга ҳурматлари бениҳоя эди. Ҳижоб оятини айтиб бера олмасаларда токи вафот қилгунларича паранжида юрдилар. Бирор киши бувижонимдан ёмон сўз эшитмаган. Хизр алайҳис саломни кўрганман, деб юрар эдилар.
Шаҳримиздаги катта масжид қурилаётган пайтлар. Бизнинг уйимизга келдилар. Ўзлари нафақахўр бўлсаларда менга 500 доллар тутқазиб: "Шунга масжид учун арматура олиб бер", дедилар. Мен арматурани олиб масжидга элтиб ташладим. Бувижонимга, у кишининг саховатларига ҳавас қилдим. Юқорида айтилганидек, бувижоним диний китоблар ўқимаган, диний устоз кўрмаган аммо бошдан оёқ иймонга кўмилган эдилар. Бирор-бир масала бўлса дарров мендан сўрар, ўзлари барча амалда мендан устун бўлсаларда мени "катта олим" деб ўйлар эдилар. Бувижоним ковиддан 90 ёшда вафот қилдилар. Охирги соатларида тоғамнинг уйларига бордим. Нафас олишлари ниҳоятда қийин бўлиб қолган. "Ясин" сурасини ўқий бошладим. Суранинг ярмига етмасдан жон таслим қилдилар. Қани энди шуларнинг иймонидек иймонга эга бўлсак эди. Аллоҳ бувижонимни раҳматига олсин!
Эҳтимол у кишига "Аллоҳнинг борлигига далил келтирингчи" дейилса тиллари ғулдураб қолар эди. Аммо вужудларидаги ҳар бир ҳужайра Аллоҳнинг ягоналигига, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам Унинг Расули эканлигига иймон келтирган эди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Hijriy yilning Rabiul avval oyi, Mavludi Sharif o'qiladigan, ya'ni Payg'ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning tavallud kunlari nishonlanadigan oy ekanligi barchaga ma'lum.
Ammo, bu ishni bid'at, gunoh, makruh, noto'g'ri ish va h.k. deguvchilar ham topiladi.
O'z navbatida doimgidek raddiyalar bo'ladi.
Ajablantiradigan joyi, o'zlari tug'ilgan kunlarini bir yil ham qoldirmay nishonlashadi. Yangi yil hech qoldirilmaydi, kasblariga tegishli bayramlar ham qolmaydi, boshliqqa norozi bo'lishsa ham pul yig'ishadi, boshliqning nazaridan qolish "m-n emas", kollektivdagi aroqxo'rlar b-n o'tirishadi, nazardan qolmaslik u-n va h.k.
Ayamay pul sarflashadi, sovg'alar kutishadi, bermasa hafa ham bo'lishadi, aloqani uzib qo'yishadi ham.
Kazo-kazolar aytiladi, kayf-u safo, aysh-u ishrat, harom harch ishlarni qilishadi. Xullas, daxshat qilib o'tkazishadi.
Birov kelib "og'ayni, bu ishingiz noto'g'ri" desa bormi, kamida behayo so'zlardan eshitib oladi.
Boshqa holatlarni ham eshitgansiz.
Mavludda Allohning sevikli payg'ambari eslanadi, bu ba'zilar nazdida harom amal-u, l-n ularning tug'ilgan kunida na Alloh, na payg'ambar eslanmaydi, ammo bo'laveradi-mi?
Johillik, tubanlik, ilmsizlik darajasining "99 level"i, balkim undan yuqoriroq.
Bundaylar faqat o'ziga foydada "bid'at emas", o'ziga zararda (savobli ishlar shunda ham) "bid'at" deguvchilardir, Alloh insof bersin barchamizga. Undaylar turidan b-b qolmaslikni so'rab qolamiz. Omin.
@FoydaBerar
ЎЗ ҲАЁТИНГИЗ МУҲИМ
Бошқаларнинг уйланмагани уларнинг ўзининг иши...
Ўқишни кеч битириб чиқиши уларнинг ўз иши...
Кеч фарзанд кўришининг бизга алоқаси йўқ...
Уларнинг ойлик даромадининг бизга аҳамияти йўқ...
Улар нимани ейишга қизиқади, нимани кийишга қизиқади, уларнинг уйи қанақа, бу уларнинг дидини акслантиради. Буни бизга аҳамияти йўқ...
Дид нисбийдир...
Ҳаётингизни бошқалар билан машғул қилиб ўтказманг. Ўз ҳаётингизда ҳали жавоби топилмаган саволлар кўп. Ўз атрофингизда айланинг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЛАТОИФ
Бир киши айтади:
Бир муносабат билан меҳмондорчиликда эдим. Меҳмонлардан бири қаҳва билан хурмони жуда кўп истемол қилди. Мен унга:
- Хурмо билан қаҳвани жуда кўп истемол қилаяпсиз?!-дедим.
У:
- Биласизми, бобом 100 га кирганлар, деди.
Мен сўрадим:
- У киши ҳам сиз каби қаҳва ва хурмони кўп ермидилар?
у деди:
- У киши бошқаларнинг ишига бурунларини суқмас эдилар!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БИР ОЯТ
( وَقَاسَمَهُمَا إِنِّي لَكُمَا لَمِنَ النَّاصِحِينَ )
Аъроф сураси-21 оят
Яъни, (Иблис Одам алайҳис салом ва Ҳаво онамизларга): «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди.
Мана шунгача Одам алайҳис салом ва Ҳаво онамизнинг мияларига биров Аллоҳнинг номи билан ёлғон қасам ичади деган тушунча йўқ эди. Аммо Иблис шундай қилди. Унинг насиҳати аслида нарсаларнинг ўз номи билан номлаш эмас, аксинча бошқа ном билан номлаш бўлди. У "маъсият дарахти"ни "абадийлик дарахти" деб номлади.
Бугунги иблислар ҳам боболари Иблиснинг йўлини тутишмоқда. Уларнинг изидан боришмоқда. Улар ароқни "салқин ичимлик" дейишаяпти, яланғочликни "мода" дейишаяпти, фаҳшни "маданият" дейишаяпти, зинони "ривожланиш ва ҳуррият" дейишаяпти, обрўли уламоларни ёмонотлиқ қилишга ҳаракат қилишаяпти. Бу касофатлар дастидан мустақиллик авлодларининг, ўғил-қизларимизнинг Тик-ток, Телеграм ва ҳоказо ижтимоий тармоқлардаги аҳволини кўраяпмиз.
Исмлар қанчалар ўзгармасин, улар сени алдаб қўймасин! Огоҳ бўл!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
O'zingni o'zgartir - dunyo o'zgarayotganini ko'rasan.
Ko'rganda ham mohiyatini ko'rasan.
Oddiy ko'rish bilan mohiyatini ko'rish tubdan farq qiladi.
Hayot mohiyatini anglamay yashash - huddi robot bo'lishdek gap.
P.S. Teleskopda kuzatmay qo'ydim yana, ba'zan binoklda kuzatyapman.
Ha, buni sizga bir tiyinlik foydasi yo'q, shu sabab foydasi tegishi m-n bo'lgan postlar joylab turibman😉
Tushunib yetyapman-ki, odam soni u-n post yozgandan, odam foydasi u-n post yozish rentablroq ekan😁
@FoydaBerar
"Osmondagi bolalar" loyihasi YouTube platformasida obunachilari 100K dan oshibdi.
Tabriklaymiz🤝👍
Yaxshi loyiha, shaxsan menga ham foydasi tekkan (men kabi jamiyatda "oshiqcha"lar yetarliligiga bir necha bor amin bo'ldim😁).
Aytgancha, maktab bitiruvchilari sizlarga maxsus tavsiya shu loyiha.
Albatta ko'ringlar, ayniqsa oilaviy jam bo'lib, balkim maqsadlaringizni to'g'irlab olarsizlar...
21-22 yoshgacha bemalol 1-2ta (1 yilda 1ta IT kasb o'rganish m-n, deyishyapti-yu, bahonada 4 ta o'rganib olasib OTMga kirish o'rniga) kabs o'rganishingiz m-n.
Sizga tanlov huquqi berilgan, aynan qanday shaxs bo'lishingiz tanlovingizga bog'liq, taqdirda bor ekan, deb adashmang (o'g'ri ham o'g'irlik qilib, "taqdirimda borligi u-n qildim" der ekan o'zini oqlab).
Ilm olishdan charchamaylik, shundagina kasbimiz professionali bo'lamiz, rizqimizni Alloh zimmasiga olgan, undan havotir olmang.
Hobbyingizga bog'liq kasb yoki qaysi kasbga o'zingizda iqtidor ko'ra olgan bo'lsangiz, shuni tanlang (albatta shariatga zid bo'lmasin⚠️).
P.S. Bilaman, bunday gaplarni bitta mendan eshitmayapsiz/o'qimayapsiz, ne bo'lganda ham e'tiborga olib qo'yavering, insha'Allah foydasi tegib qolar😁
Bekorchi, g'irt dangasa, tekintomoq, ishyoqmas, o'g'ri, xullas yomon illatli kishidan qoching va ulardan biriga aylanmang (o'shalardan biri bo'lsangiz, tavba qilib qayting unday yo'ldan)...
@FoydaBerar
@teleskoplar
#Fikr_yuriting
Isroil va Falastin o'rtasidagi muammolarga ayrim kimsalar keskin munosabat bildirishmoqda, ya'nikim, "urush maydoniga borishimiz k-k... balo-battar..."
Bordik ham, deylik. Endi nima? Hodisaning o'rtasiga kirib oldik, nima qilamiz? Bilib-bilmay, pala-partish ish yuritamiz, qurbonlar "i tak" yetarli bo'lib turgan joyda, bizlar qo'shimcha bo'ladi. Yo birortasini o'ldiroldingiz.
Keyin nima bo'ladi? Urush to'xtab qoladimi? Yo'q, o'rniga boshqasi yuzaga keladi. "Mana terror" deb, battar bosim kuchayadi...
Ishni egasidan boshqaga topshirilganda qiyomatni kutaver, deyilgan.
Bu kabi fitnalarga aynan "yengil" fikrlaydigan, qiziqqon, "tezkor"lar kerak.
Aslida, fitna urchigan vaqtda, sizdan talab etiladigan narsa, oq-qorani to'g'ri ajratib olishingiz yoki ajratib olgandan maslahat olishingizdir, qurol ko'tarib maydonga tushishingiz emas.
Sodda bo'lmang, qiziqqon bo'lmang! Allohdan yordam so'raylik... To'g'ri yo'lni O'zi ko'rsatsin, omin! Fitnachilar yo'qolsin!
P.S. Ba'zi bir kishilarning jim turishi, fitnaga rozi yoki aksincha ekanligini bildirmaydi⚠️
@FoydaBerar
Aksar kishilarga atrofdagi gunoh ishlar, jinoyatlar va shunaqa yomon illatlardan ham ko'ra, sizning o'tgan yilgi yo bir necha yildan berib kiyib kelayotgan kiyimingiz yoqimsizroq ko'rinadi.
Ishonmasangiz, sinab ko'ring
@FoydaBerar
Bir necha kun oldin atmosferaga fazodan jism kirib kelishi aks etgan vidoelar tarqaldi.
Aslida bu kabi holat dunyo bo'ylab, umuman butun olam bo'ylab sodir bo'layotgan.
Buni ajablanarli joyi yo'q, deb mavzuni tugataveraman.
L-n, bu holatni ko'rganlarning aksar qismi nima deyayotgani bilmaydi, kimdir daxshatga tushgan, kimdir rasmiy izoh kutyapti (kimdan?😂), kimdir tilak tilagan bo'lsa-ya🤦♂️, yana kimdir nimadir-nimadir, deb shov-shuv ko'tarishmoqda.
Baraka topgurlar, Google degan baza bor, kirib susambilcha yozsangiz ham, j-b beradi.
Ammo, ba'zilarda soatlab bema'ni mavzu chaynashga yetgan "aqli" shu joyda pand beradi😏
Ilmsizligimiz bu eng katta daxshatimiz bo'lishi kerak...
P.S.
- Suv 100°C da qaynaydi.
- Rasmiy izoh bormi?
- Bu ilmiy tajribada asoslangan-ku🧐
- Ishongim kelmayapti baribir, rasmiy izoh kutaman.
- O'lib ket (deydigan odam bormi?)
@FoydaBerar
ТАФАККУР СОАТИ
Оиша онамиз айтадилар:
"Бир кеча Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менинг ҳузуримга келдилар ва:
"Эй Оиша! Рухсат берсанг Роббим азза ва жаллага ибодат қилсам", дедилар. Сўнгра мешни олиб таҳорат қилдилар. Кейин намоз ўқидилар. Йиғлаб соқоллари ҳўл бўлди. Сўнг сажда қилдилар. Ер ҳам кўз ёшларидан ҳўл бўлди. Кейин ёнбошлаб ётдилар. Тонг отди ва Билол розиёллоҳу анҳу азон айтди ва деди:
"Эй Аллоҳнинг элчиси! Сизни нима йиғлатди? Олдинги-ю кейинги гуноҳларингиз кечирилган бўлса".
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Ҳолингга вой эй Билол! Мени йиғидан нима ман қилар эди. Ахир бу кеча "Осмонлару ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун оят-аломатлар бор", ояти нозил бўлди-ку! Буни ўқиб тафаккур қилмаган кишининг ҳолига вой! ".
Самодаги юлдузлар сони ердаги тупроқ ва қумлар сонича эканини биласизми?
Қадимда фалаккиёт олимлари юлдузларни минглар билан санар эдилар. Кейинчалик телескоплар ривожланиб миллионлар билан санай бошлашди. Сўнгра миллиардларга етиб боришди. Бугун эса биргина сомон йўли галактикамизда ўттиз миллиард юлдузни санашаяпди. Ваҳоланки, галактикамиз ўртача галактика ҳисобланади. У эса ададини фақат Аллоҳ биладиган юз миллионлаб галактикалардан биттасидир.
Агар ернинг ернинг ҳажми миллион-миллион километр квадрат бўлса, қуёш ундан бир миллион уч юз марта каттадир. Улар орасидаги масофа бир юз эллик олти миллион километрдир.
Ақраб буржидаги бир юлдуз ер ва қуёш ҳамда улар орасидаги масофани ўз ичига сиғдира олади.
Манкабил жавзо юлдузи қуёшдан юз миллион марта каттадир. Бу уларнинг адади ва ҳажмидир. Энди улар орасидаги масофаларга нима дейсиз?!
Андромеда галактикаси биздан икки миллион ёруғлик йили миқдорида узоқликда жойлашган. Ундаги юлдузлараро масофа бир неча ёруғлик йилига тенг. Ёруғлик йили эса секундига 300000 (уч юз минг) километрга тенг.
Тасаввур учун шуни айтишимиз керакки, ой биздан бир сониядан сал ортиқроқ ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Қуёш эса саккиз дақиқа ёруғлик йили узоқлигида жойлашган.
Ловуллаб турган юлдузларнинг энг ерга яқини тўрт ёруғлик йили узоқликда жойлашган.
Бу тўрт ёруғлик йилини тушуниш учун айтамиз:
"Агар биз ойга учадиган ракета тезлигида ўша юлдузга сафар қилсак сафаримиз юз минг йилдан ортиқ вақтни ўз ичига олар эди. Агар бу ракетанинг тезлиги оддий машинанинг тезлиги каби бўлганида у юлдузга эллик миллион йилда етиб борар эдик".
Тўрт ёруғлик йили мана шу. Энди биздан икки миллион ёруғлик йили узоқда жойлашган Андромеда галактикасига бориш учун қанча вақт керак бўлади? Тафаккур қилинг!
Ҳали юлдузлар ҳаракати ва уларнинг суръати, орбитаси, нурининг кучи, уларнинг тортиш кучи, механик мувозанати ҳақида гапирмадик. Қисқаси, кишининг идрок қилишдан ожизлигини тан олиши ҳам идрокдир.
Аллоҳ таоло айтади:
"Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, ер борлиғича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир!".
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи!
Субҳаналлоҳил азим!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АНДАЛУС ХОТИРАЛАРИ.
- Қуёш ботгач Европада қоронғулик ҳукмронлик қилар, аммо Қуртубада умумий чироқлар кўчаларда зиё тарқатар эди.
- Европа исқирт эди. Қуртубада мингта ҳаммом бор эди.
- Европа ҳавоси ҳашоротга тўла, Қуртуба эса ҳар куни кийимини алмаштирар эди.
- Европа балчиқда юрар, Қуртуба кўчаларида тошлар терилган эди.
Тарихчи Виктор Робинсон.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Мана шу эшикдан бир пайтлар Европанинг энг қудратли подшоҳлари итоат ва тобеликларини изҳор қилиб Андалус ҳукмдори Абдурраҳмон Носир роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига киришар эди.
Абдурраҳмон Носирнинг даврида Андалуснинг давлат бюджети 5000000000 олтин динор эди. Ваҳоланки, ўшанда бутун насроний оламининг бюджети 12 миллион олтин динор миқдорида эди. Яъни, тўрт юз баробар оз эди.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
САОДАТ
Ёдимга Уҳуд жангидаги Мусъаб ибн Умайр розиёллоҳу анҳу тушди. У бир пайтлар Маккадаги энг гўзал, энг хушбўй, энг бойвачча олд йигитлардан эди. Бугун эса ўзига қабр ковлашларини кутиб турибди.
Саҳобалар уни ўрашга кафан топа олишмади. Бошини ўрашса оёғи очилиб қолди, оёғини ўрашса боши очилиб қолди. Дунё ўлчовида бу каби вафот этиш бечоралик ҳисобланади. Ҳатто бизда баъзилар "ўлиги хор бўлди", ҳам дейишади.
Аммо ҳақиқатда эса ўша кун Мусъаб ибн Умайр розиёллоҳу анҳунинг энг саодатли куни эди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Kishi hozir b-b turgan botqog'idan yuz o'girmas ekan, botqoq uning u-n boqiy hayotdan to'suvchi "qo'rg'on" b-b qolaveradi.
Hozirgi biz ummat "dunyo" deya atalmish botqoqqa botib qolganmiz, negadir juda-juda ozchiligimizning qutilib chiqqimiz kelyapti xolos...
Bir ma'ruzada eshitgandim: bugun aksar kishilarimiz, mushriklar unday bo'lgan, bunday bo'lgan, kofirlar ham shu va h.k. deya tanqid qilishga o'rganib qolishgan, ammo kechirasizlar-u ko'pchiligi "mujik" bo'lgan-da (qilgan gunohlarini oqlash ma'nosida tan olinmayapti bu va quyidagi jumlalarda), so'zining ustidan chiqqan, ikkiyuzlamachi bo'lmagan, pozitsiya aniq bo'lgan...
Shaxsiy fikrim:
Erkakman, deb kerilayotgan ma'lum shaxslarni ko'rib turibmiz, jinsi erkak jinsiga mansub xolos, boshqa hislatlari deyarli yo'q.
Pozitsiyasi aniq deganda, bir yuzli bo'lgan, holatga qarab ko'p yuzli va foydasiga lik-lik qilib sotilmagan.
Yaqqol misol: olamlar sarvirini mushriklar qidiruvga berishganda, bir musulmon bo'lmagan kishi b-n bo'lgan voqeani o'qib ko'rishinglarni tavsiya qilardim. Bu voqea Madinaga hijrat qilayotganlarida ro'y bergan edi.
...Ta'qib tugagan kuni ertalab yo'l boshlovchi Abdulloh ibn Urayqit yetib keldi. Ular Qizil dengizni yoqalab yo'lga tushishdi. Kutilmaganda orqadan Suroqa ibn Molik kelib qoldi, u mushriklarning rasulullohni o'ldirgan yoki tutib bergan odamga mukofot ta'sis etishganidan xabardor edi. Mudlij qabilasidan besh-o'n kishi gaplashib o'tirishganida birov kelib: "Dengiz bo'yida uch-to'rt kishining qorasini ko'rdim, Muhammad bilan birga qochgan sheriklari emasmikin?" dedi. Mukofotni bir o'zi olishni ko'zlagan ochko'z Suroqa: "Falonchi-pismadonchilar yo'qolgan mollarini izlab yurishgan edi, shularni ko'rgandirsan", deya gapni chalg'itdi va bir ozdan keyin sekingina davradan sirg'alib chiqdi-da, otga minib, qochoqlarning izidan tushdi. Ularga yaqinlashganda oti munkib yiqildi. O'rnidan turib yana otiga mindi, ovoz bemalol eshitilgudek joygacha yaqinlashib keldi. Rasululloh parvo qilmay xotirjam ketaverdilar. Abu Bakr esa tez-tez orqasiga burilib qarardi. To'satdan Suroqaning oti tizzasigacha qumga botib qoldi. U otini qamchilab joyidan jildirishga urindi. Joni azobda qolgan jonivorning oyoqlari qumdan chiqar-chiqmas, chang-to'zon ko'tarilib, ko'zlari hech narsani ko'rmay qoldi. Shum niyati g'alati yo'sinda barbod bo'lganidan qattiq vahimaga tushgan Suroqa yordam so'rab payg'ambar alayhis-salomni chaqirdi.
Rasululloh hamrohlari bilan Suroqa yetib kelguncha kutib turdilar. U mushriklarning yovuz niyatlarini, rasulullohni tutish uchun hamma choralarni ishga solishayotganini, hatto pul sarflashayotganini aytib berdi va yonidagi bor oziq-ovqat bilan yo'lga kerakli narsalarni ularga taklif etdi. "Bizga narsalaring kerak emas, faqat quvlab kelayotganlarga ko'rmadim desang bas", deyishdi ular. Suroqa omonlik xati so'ragan edi, rasululloh Abu Bakrga yozib berishni buyurdilar.
Suroqa ta'qibchilarga "ularni ko'rmadim" ham deydi, ya'ni va'dasiga va kelishuvga vafo qiladi.
Islomni tan olmaganlarni erta-yu kech faqat taftish qilish u-n kelmagan edik, unday kishilardan b-b qolmaslik u-n ibrat olishimiz va va'damizga sodiq qolishimiz k-k edi.
P.S. Botqoqdan voz kechish fursati keldi⚠️ Yozganlarim o'zimga ham nasihat. Voqeani islom.ziyouz.com saytidan oldim.
@FoydaBerar
"Изланган тақво дарвешнинг тасбиҳи, "шайх"ларнинг салласи ёки обидларнинг такяси эмас. Тақво бу илм, дин, дунё, руҳ, модда, режа, тартиб, тараққиёт, ишлаб чиқариш, ишни пухта қилиш ва эҳсондир!".
Абул Ҳасан Надвий роҳимаҳуллоҳ
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АСРИМИЗ ГУНОҲИ КАБИРАЛАРИ
"Замондош мусулмонларни бугунги кунда пайдо бўлган гуноҳи кабиралардан огоҳ қилишни лозим топдим. Кўпчилик буни билмайди. Кўпчилик гуноҳи кабира деганда ароқ ичиш, зино қилиш, ўғирлик қилишни тушунади. Тўғри, булар шахсий гуноҳи кабиралар бўлиб уларнинг зарари маълум шахсларга чекланади. Аммо мен назарда тутган асримиз гуноҳи кабираларининг зарари кўпга, жамиятга кўпроқ тегади. Бу гуноҳларнинг касофати юқоридаги гуноҳлардан кўпроқ ва кенг қамровлидир.
Афсуски, бу гуноҳлар жамиятимизда кенг ёйилиб бормоқда. Бу гуноҳлар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ахлоқий ва тарбиявий ҳаётимизни барбод қилаяпти, уни тубдан емираяпти.
Сайловларни сохталаштириш асримиздаги энг катта гуноҳи кабираларидандир.
Парламентга наркотик моддалар савдоси билан шуғулланадиган кишиларни депутат қилиб сайлаш энг катта гуноҳи кабиралардандир.
Машҳур кишиларнинг, сиёсатчиларнинг ва бойларнинг золим ва бузғунчи ҳокимларга сотилиши асримизнинг энг катта гуноҳи кабираларидандир.
Кишиларни суд қилмасдан, ёки ёлғон жиноят билан ўз уйидан тўғри қамоқхоналарга олиб кетиш асримизнинг гуноҳи кабираларидандир.
Конституция ва қонунларни ҳокимларнинг ҳавойи-нафсига мослаб ўзгартириш асримизнинг гуноҳи кабираларидандир.
Баъзи киболар, амалдорлар ва бойларнинг четдан айниган ёки яроқлилик муддати тугаган озиқ-овқатларни олиб кириши асримиздаги гуноҳи кабиралардандир.
Ерни бузадиган ва деҳқончиликка зарар берадиган уруғларни мамлакатга олиб кириш асримиз гуноҳи кабираларидандир.
Қуриладиган биноларда ишлатилиши лозим бўлган арматура, цемент каби қурилиш ашёларини кераклича ишлатмасдан уларни уриб қолиш асримиз гуноҳи кабираларидандир.
Аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак, қурилиш ашёлари ва бошқаларни монополия қилиш асримиз гуноҳи кабираларидандир.
Ахлоқсизликка сабаб бўладиган, бузуқлик ва фаҳшга чақирадиган фильмларни, театрлар ва сериалларни ишлаб чиқариш асримиз гуноҳи кабираларидандир".
Шайх Юсуф Қарзовий ҳафизаҳуллоҳнинг "Аз-зуҳду вал вараъ" китобидан.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ИККИ СТАНДАРТЛИ СИЁСАТ ҚАБОҲАТИ
Қуйидаги фактларни мулоҳаза қилинг.
Жаҳонда фоҳишалик энг кўп тарқаган давлатлар:
1. Таиланд (буддавий).
2. Дания (масиҳий).
3. Италия (масиҳий).
4. Германия (масиҳий).
5. Франция (масиҳий).
6. Норвегия (масиҳий).
7. Белгия (масиҳий).
8. Испания (масиҳий).
9. АҚШ (масаҳий).
10. Финландия (масиҳий).
Дунёда ўғрилик жинояти авжига чиққан мамлакатлар:
1. Дания ва Финландия (масиҳий).
2. Зимбабве (масиҳий).
3. Австралия (масиҳий).
4. Канада (масиҳий).
5. Янги Зелландия (масиҳий).
6. Ҳиндистон (ҳиндукий).
7. Англия (масиҳий).
8. АҚШ (масиҳий).
9. Швеция (масиҳий).
10. Жанубий Африка (масиҳий).
Гиёҳвандлик нисбати энг юқори бўлган юртлар:
1. Молдавия (масиҳий).
2. Белоруссия (масиҳий).
3. Литва (масиҳий).
4. Россия (масиҳий).
5. Чехия (масиҳий).
6. Украина (масиҳий).
7. Андорра (масиҳий).
8. Руминия (масиҳий).
9. Сербия ( масиҳий).
10. Австралия (масиҳий).
Қотиллик жинояти юқори даражада бўлган давлатлар:
1. Гондурас (масиҳий).
2. Венесуэла (масиҳий).
3. Белиз (масиҳий).
4. Салвадор (масиҳий).
5. Гватемала (масиҳий).
6. Жанубий Африка (масиҳий).
7. Сент-Китс ва Невис (масиҳий).
8. Багама ороллари (масиҳий).
9. Лесото ( масиҳий).
10. Ямайка (масиҳий).
Дунё мамлакатлари энг хавфли мафиялар:
1. Якуза (динсиз).
2. Агбирус (масиҳий).
3. Вах Сенг (масиҳий).
4. Ямайка Бус (масиҳий).
5. Примеро (масиҳий).
6. Орион дўстлиги (масиҳий).
Шундан кейин ҳам оламда зўравонлик ва террор сабаби - ислом дейишади-да, уни тасдиқлашимизни хоҳлашади.
Биринчи жаҳон урушини бошлаган ким?! Мусулмонлар эмас!
Иккинчи жаҳон уришини бошлаган ким?! Мусулмонлар эмас!
Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташлаган ким?!
Мусулмонлар эмас!
Австралиянинг 20 миллионлик ерли аҳолисини ўлдирган ким?!
Мусулмонлар эмас!
Жанубий Америкада 100 миллион қизил танлиларни ўлдирган ким?!
Мусулмонлар эмас!
Шимолий Америкада 50 миллион қизил танлини ўлдирган ким?!
Мусулмонлар эмас!
Африкалик 180 миллион инсонни қул қилиб, улардан 88% ини океанга улоқтирганлар ким?!
Мусулмонлар эмас!
Аввало ғайридинлар наздида террор таърифи нималигини билиб олишимиз лозим. Уларга кўра, агар мусулмон бўлмаган киши террор қилса, жиноятчи ва агар мусулмон шу ишни қилса террорчи бўлади.
Икки стандартли иккиюзламачилик сиёсатидан воз кечиш вақти келди. Ўлчовлар тўғри қўйилса террор ҳақиқати юзага чиқади. Ким террорчи ва ким унинг қурбони экани маълум бўлади.
Бу тўғридаги тушунчам ва қаноатим равшан бўлгани учун баралла ва ҳижолат бўлмай айтаман:
МЕН МУСУЛМОН ЭКАНИМДАН ФАХРЛАНАМАН!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Bir yetimni ko'ngli yarimta bo'lmasin, deb qolgan 6-7 nafar farzandining ko'nglini chil-chil qilgan otalar yoki onalarga faqat "farzand qachon oq qilinadi" yo'li o'rgatilgan xolosmi?😏
Mehr bermay mehr kutganlarni tushunolmayman
Bir tirik yetimning kundaligidan ulashildi
@FoydaBerar
Shu masala bo'yicha ichimizdagi fitnachilarning ahli ilmga otgan gaplari "sen gapirmading... qo'rqasanmi? musulmonmisan? kimsan? umisan-bumisan? balo edi battar edi"
O'zidan "chin birodar" yasab olgan. Surishtirsangiz, eplab oilasiga yaxshi qarolmagan bir adashgan b-b chiqadi, ammo tarmoqda "qahramon da'vatchi".
Insof bergur, ahli ilm "davay urushga hammang" dermidi?
Nega bunchalar urushni xohlaysan?
Eplab kamondan o'q uzolmaysan qo'yib bersa🤦♂️ Aql o'rgatishga ustasaneee...
Ahli ilm sendeklarning da'vatiga muhtoj emas.
@FoydaBerar
АХЛОҚ
Рамазондан мақсад инсоннинг тақводор бўлиши, унинг гўзал хулқлар билан хулқланишидир.
Мусулмон инсон рамазондан гўзал хулқлар ила хулқланган ҳолатда чиқиши матлубдир. Зеро хулқ бузуқ бўлса кишининг оч қолиши ёки чанқашидан ҳеч қанақа манфаат йўқдир.
Антрополог олимлардан бири Африка давлатларидан бирига сафар қилади. У ердаги маданият етиб бормаган бир қабилага бориб уларнинг болачалари ўртасида мусобақа ўтказади. У бир саватда ҳалво ва мевалар солиб уларни болалардан узоқроқда қўяди. Сўнгра болалардан ким биринчи бўлиб унга етиб келса шу саватдаги ҳалво ва мевалар уники бўлишини айтади. Аммо натижа у кутганидек бўлмайди. Болалар бир-бирларининг қўлларидан тутиб мева ва ҳалво тўла саватга бирга етиб келишади ва уларни тенг бўлиб олишади. Антрополог олим улардан нега бундай қилганини сўраганида улар “афонту” деб жавоб беришади. “Афонту” сўзи “ўзини ўйлаш йўқолсин” деганга ўхшаган гап экан. Болалар олимга: “Биз бошқалар бахтсиз бўлса қандай қилиб бахтли бўлишимиз мумкин? Бизнинг ҳар-биримиз бошқалар мавжуд бўлгани учун мавжудмиз!”.
Эҳтимол сиз менинг бу қабилага “маданият етиб бормаган” деган гапимга эътибор бермагандирсиз. Мен “ҳазора етиб бормаган” демадим.
Арабчада “маданият” сўзи билан “ҳазора сўзи” бир –биридан фарқ қилади. Уларни ўзбекчада деярли бир хил “маданият” деб таржима қилинади. Аммо улар ўртасида дақиқ фарқ бор. “Маданият” сўзи ихтироларда, техникада, алоқа воситаларида, қурол-аслаҳаларда, тиббиёт ускуналарида, дори-дармонларда ва ҳоказоларда ишлатилади.
“Ҳазора” сўзи эса фикр, қалб, ахлоқ ва қадриятларда ишлатилади. Бугунги олам ҳақиқатдан ҳам маданиятлидир. Аммо афсуски, унда ҳазора йўқ. Масалан Парижда кишилар овқатланишдан олдин томоқларига оппоқ рўмолча тиқиб олиб санчқи ва пичоқларни чиройли ишлатишади. Буни маданият дейишади. Аммо уларнинг давлати ҳалигача Африка давлатларидан ўғирлайди, уларни талайди.
Америкада фуқаролар театрга кириб бирор бир спектаклни кўриб ҳўнграб йиғлаши мумкин. Аммо бутун ислом оламидаги миллионлаб мусулмонлар улар сабаб ўлаётгани учун, сарсон-саргардонлиги учун киприклари нам бўлмайди. Улар еяётган овқат мусулмон ўлкалардан олиб кетилганлигини, улар ёқаётган бензин мусулмон ўлкалардан ўғирланганини, таланганини билишади.
Замонавий телефонга ёки машинага эга бўлишинг сени “ҳазора”ли қилиб қўймайди. Сени “ҳазора”ли қиладиган нарса фикринг, қалбинг ва ахлоқингдир. Қўрқма, сенда айфоннинг сўнгги модели бўлса, ошхоналарда санчқи ва пичоқ билан келиштириб овқатланаётган бўлсанг, остингда қиммат машина бўлса сен “маданият”лисан!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
- Pedagoglarimiz nima b-n band?
- Arzigulik ishlari yo'q.
- "Davay" chiqib aytlaring, ro'mollarni yechish bilan shug'ullanishsin.
- Xo'p-xo'p...
Nega ilmga emas?
Adashayotgan bo'layin-da...
Xullas, Yaponiyada bir vazirning "ujini/obedi" u-n falon kompaniya to'lov qildi.
Vazirning ketishini talab qilishdi, chunki korrupsiyaga aralashdi.
Ha, birgina "ujin/obed" sabab.
Yevropaning falon mamlakatining falon vaziri farzandlarini xizmat mashinasida maktabga olib bordi.
Ishdan ketdi, korrupsiya.
Falon mamlakatda falon kompaniya qilgan aybi uchun, barchi personal bilan uzr so'rab, videomurojaat qilishdi.
Yaponiyada o'qituvchi uchun ko'plab imtiyozlar mavjud, ilm kishisi-da.
Va bu kabi misollar yetarli...
- Susambilda-chi?
- Holat ayon, ravon, kunday ravshan.
- Agar ilm ahliga yetarlicha e'tibor qaratilsa, bilasizmi nima bo'ladi?
- Ilm ahliga maza bo'ladimi?
- A yo, xalq pulini talayotganlarga jabr bo'ladi"😔"
- Buning oldini olish u-n ne qilish darkor?
- Xalqning savodsizligini ushlab turish/oshiradigan vositalardan foydalanish k-k.
- Masalan?
- Masalan, tik_tok, lgpt, a.qayum, halima, quloqchilik, soqol, ro'mol, paypoq, forma, paxta, majburiy mehnat, soat 18.00 dan k-n ish, bo'lar-bo'lmas qonun-qoidalar, uzam, artel, akfa, kredit, otmlar, raqamga bo'lgan kasallik, qilpir-qilpir konsertlar, osh, kassa, musaffo sky, molga passport, ko'p go'sht, va'dalar, uzrlar, yolg'onlar va chek-cheki yo'q variantlar...
- 🤢 ilm-chi?
- Sen haqqingni tanib qolsang, bechora jabrdiydalar ko'payadi, ularni kim boqadi?😔 Uzri, va'dasi, yolg'oni o'tmaydi-ku ahir😭 beshavfqat ekansan🤯
- 👀 men mmm...
@FoydaBerar