foydali_ilm | Unsorted

Telegram-канал foydali_ilm - FOYDALI ILM 📚

-

Ahli Sunna ⚔️ 📖 Instagram.com/foydali_ilm

Subscribe to a channel

FOYDALI ILM 📚

Эътикофга оид баъзи аҳкомлар.

Эътикофни таърифи.
Эътикоф луғатда: бирон нарсага боғланиш ва айрилмаслик деган маънони англатади.
Шаръий истилоҳда: Аллоҳга тоат-ибодат қилиш мақсадида масжиддан ажралмаслик.

Эътикофни ҳукми:
Тўрт мазҳаб уламолари эътикофни суннати муаккада эканига иттифоқ қилишган.
Оиша розияллоҳу анҳо айтади:"Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазонни охирги ўн кунлигида эътикофда ўтирар эдилар ва у зот вафот қилгунига қадар шундай қилдилар. У зотдан сўнг аёллари ҳам эътикофда ўтирдилар".
Бухорий ва Муслим ривояти(1)


•Эътикофни шартларидан бири нийят қилишлик.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни:" Албатта амаллар нийятга боғлиқдир", деган ҳадисларига биноан.(2)

•Эътикофни яна бир шартларидан масжидда бўлишлиги.
Уламолар эътикоф учун масжид шарт эканига ижмоъ қилганлар.
Ибн Абдул Бар раҳимаҳуллоҳ айтади:"Уламолар эътикоф фақат масжиддагина бўлишлигига ижмоъ қилдилар".(3)
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:"Уламолар иттифоқи билан эътикоф фақат масжиддагина бўлади".(4)

Танбеҳ: Юқоридаги шартлар эркак ва аёлга бирдек шарт қилинади.

Демак, уйда эътикоф ниятида ўтиришлик шаръий эътикоф ҳисобланмайди.


(1) Саҳиҳул Буҳорий 2026, Саҳиҳи Муслим 1172.
(2) Саҳиҳул Бухорий 1, Саҳиҳи Муслим 1907.
(3) Ал-истизкор 3/385.
(4) Мажмуъул фатава 27/252.

📡Канал линки: 👇🏼
/channel/Lillahi_1

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ:
"Дуолар ижобат бўладиган ўринлар олтидадир", дея қуйидаги вақтларни зикр қилганлар:
1–Кечанинг охирги қисми
2–Азон ортидан қилинган дуо (азон айтилиб бўлиши билан)
3–Азон билан иқомат ўртасидаги вақт
4–Фарз намозларининг охирида қилинган дуо (салом беришдан аввал)
5–Имом жума куни хутбага кўтарилиб то намозни ўқиб бўлгунига қадар оралиқда бўлган вақт
6–Жума кунининг сўнги соатида қилинган дуо.

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Намоз ўқимайдиган инсоннинг рўзаси қабул бўладими?

Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

БИР ПИЁЛА СУВ

Шайтон муслимларни туширолмас чув,
Эй биродар дилдан гумонларни қув.
Рўза тутиб кўргин, шунда биларсан,
Нақадар шириндир бир пиёла сув.

Abdurahmon Meshayan

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Юрагимда эътиқод яшар,
Лек тугамас дил нолалари.
Ифтор чоғи ёдимга тушар,
Сомалининг оч болалари...
Суриянинг оч болалари...

Abdurahmon Meshayan

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

РИЁКОРГА САВОЛ

Нима топдинг ўзни шу қадар хорлаб?
Риё осмонида бир муддат порлаб.
Камбағал рўзадор бир четда қолиб,
Рўза тутмас бойни ифторга чорлаб?

Abdurahmon Meshayan

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Мана, Рамазоннинг учдан бири ҳам ўтиб кетти. Агар бу биринчи ўн кунлигида ибодатларда ялқовлик қилмаган бўлсангиз, қолганида ҳам шундай бардавом бўлинг! Аксинча бўлса, қолган йигирма кунини ҳам қўлдан бой бериб қўйманг, тоат-ибодатларда тиришинг!

Рамазонда "ҳар кеча Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган бандалари бордир". Бизларни ҳам ўша бандаларидан қилсин. Омин.

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Кенг тарқалган машҳур ҳадислардан:

«У рамазон аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир», ҳадиси заифдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган эмас. Муҳаддис олимлар бу мункар ҳадис деганлар.

Аксинча, рамазоннинг барчаси раҳмат, барчаси мағфират ва барчаси дўзахдан озод бўладиган фурсат ойидир.

Шайх Солиҳ Ал Усоймий ҳафизаҳуллоҳ

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Рамазон саховат ойи

"Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликка эсган шамолдан ҳам сахийроқ эдилар".
Бухорий ривояти

Бу ҳадис икки нарсага далолат қилади:
1. Илдамлик, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эзгу ишларга шундай шошилар ва сусткашлик қилмас эдилар.
2. Шамолни эсиши барчага бирдек бўлганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам барчага бирдек саховат кўрсатар эдилар.

Аллоҳим, бизни ҳам яхшилик эгаларидан қилгин.

t.me/talababiz

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Tafakkur qilishingiz uchun kirib ko'ring.

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

#Гўзал_хулқлар

00:00 ●━━───── 36:13
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

03-дарс: Ўзгалар билан муомала қилиш ва ўзини тутиш одоблари.
00:00 Сўзбоши.
00:59 Яхши гапни, паст овозда шошмасдан мулойимлик билан гапириш.
04:54 Гапни бўлмай, гапираётган одамга юзланиб қулоқ тутиш.
07:24 Катталар олдида биринчи бўлиб гап бошламаслик.
10:01 Ухлашдан олдин таҳорат олиш ва ўнг тараф билан ёнбошлаш.
13:24 Уйқудан олдин Оят ал-Курсийни ўқишни манфаати нима?
15:30 Муаввизатайнни кафтларга ўқиб, сўнг баданга суртиш.
17:10 Биринчи Қуръон ўқиб кейин суфланадими ёки суфланиб кейин Қуръон ўқиладими?
21:48 Акса урган киши риоя қиладиган одоблар.
24:14 «Ярҳамукаллоҳ» деб кимга нисбатан айтилади?
28:07 Ҳар қандай ҳолатда акса урган киши алҳамдулиллаҳни айтадими?
31:38 Эснашни имкон қадар қайтариш ёки қўл билан оғизни ёпиш.
33:28 Эснаш пайтда овоз чиқармаслик.
34:41 Эснаш асносида маълум бир зикр борми суннатда?

© Устоз Юсуф Даврон

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

#Гўзал_хулқлар

00:00 ●━━───── 24:34
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

01-дарс: Ўн одоб китоби: Муқаддима.
00:00 Сўзбоши.
02:35 Одоб-ахлоқнинг аҳамияти.
07:37 Энг муҳим одоблар 10 та экани.
10:36 Одоб нима дегани?
11:13 Бирон бир ишни одобдан эканини қаердан биламиз?
13:30 Саломлашишга тааллуқли одоб.
15:26 Саломни фақатгина мусулмонларга берилиши суннат.
17:27 Салом беришнинг комил сийғаси.
19:51 Салом берган кишига, жавоб қайтаришнинг комил сийғаси.
21:25 Салом бериш суннат бўлса, алик олишнинг ҳукми нима?
22:53 Алик олиш кимларга вожиб?

© Устоз Юсуф Даврон

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Alloh taolo Abu Bakr Siddiq va boshqa barcha sahobalardan rozi bo'lsin!

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Uch kun oldin...

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Salmon forisiy roziyallohu anhu aytadilar:
Har kishining ichki (qalbi) va tashqi hayoti bor, kimiki ichki hayotini tuzatsa, Alloh uning tashqi hayotini tuzatib beradi. Aksi ham shunday.


Ⓜ️ t.me/Muslih

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Абу Дардо розияллоҳу анҳу:

- Иккиюзламачи камтарликдан Аллоҳдан паноҳ сўрагин, деди.

- Эй Абу Дардо, иккиюзламачи камтарлик нима?, деб сўрадилар.

Абу Дардо уларга жавобан:

- Бу танани камтарликда кўриб, лекин қалб камтар эмаслигини кўрганингизда, деди.

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Рамазон саховат ойи

"Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликка эсган шамолдан ҳам сахийроқ эдилар".
Бухорий ривояти

Бу ҳадис икки нарсага далолат қилади:
1. Илдамлик, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эзгу ишларга шундай шошилар ва сусткашлик қилмас эдилар.
2. Шамолни эсиши барчага бирдек бўлганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам барчага бирдек саховат кўрсатар эдилар.

Аллоҳим, бизни ҳам яхшилик эгаларидан қилгин.

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

РЎЗАДОРЛАР КАРВОНИ

Одамзот жаннатни истар, аммо қадам-
Қўймоқни истамас ўлим нарвонига.
Минг шукрки, Арш султони бериб ёрдам,
Қўшилмишам рўзадорлар карвонига...

Abdurahmon Meshayan

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

РИЁ

-Рўза тутмасдингиз, бу йил тутибсиз,
Охири дебсизда савобдан қолмай?
-Йўға рўза тутдим, қуда тараф деб,
Ифторга чорлашса, уялиб қолмай...

Abdurahmon Meshayan

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Нокас деса уффф бу рўза қачон тугаркин?
Эндигина беш кун бўлди бошланганига.
Эҳ атиги қолдими деб йигирма беш кун
Гувоҳдирман мўмин кўзин ёшланганига...

Abdurahmon Meshayan

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

SOLIH DO’STINGIZ BORMI?!

Abdulboriy domla


t.me/AsarMedia

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

📹 Ёшликда ибодат қилишга одатланинг.
#shorts
👤 Устоз Юсуф Даврон

📌 Обуна бўлиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг ва баҳам кўринг: t.me/MuhsinTV

۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Кун воқеаси ))

"17 ёшда эдим, жума куни намоздан аввалроқ кўзим кетиб колипти. Кейин чўчиб уйғониб кетдим, шоша-пиша таҳорат олдимда масжидга қараб чоптим. Масжидга борсам одамлар намозни ўқиб чиқиб келашаётган экан. Жуда уялиб кетдим, уялганимдан ўзимга ўзим:
"Масжидга сув ичгани кириб чиқаман, шунда одамлар бу сув ичгани қайтиб кирипти деб ўйлашади", дедим. Масжидга кириб стаканни тўлдириб сув ича бошладим, одамлар эса менга қараб чиқиб кетишарди!!
Билсам, рамазонда эканлигимиз ҳаёлдан кўтарилган экан". ©

Араб тилидан Абу Марям таржимаси

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

#Гўзал_хулқлар

00:00 ●━━───── 48:54
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

04-дарс: Мажлисда ўтириш, кўчада юриш ва кийиниш одоблари.
00:00 Сўзбоши.
00:21 Мажлисга кириш одоби.
03:27 Мажлисда ўтириш одоблари.
09:15 Мажлисга кириб келган кишига жой бериш.
11:15 Мажлисда Аллоҳ таолони зикр қилишнинг фазилати.
16:36 Мажлиснинг каффороти нима?
19:12 Йўлнинг ҳаққи бўлган одоблар.
21:26 Йўлда юриш одобларидан, кўзни тийиш ва бошқаларга озор бермаслик.
28:39 Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш.
29:45 Кийинишга оид одоблар.
33:37 Кийимларни энг афзали қайси?
36:05 Кийимни паст қисми тўпиқдан юқори бўлиши.
46:00 Кийимни ўнг тарафдан кийиб, чап тарафдан ечиш.

© Устоз Юсуф Даврон

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

#Гўзал_хулқлар

00:00 ●━━───── 25:56
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

02-дарс: Киришга изн сўраш ва таомланиш одоби.
00:00 Сўзбоши.
00:20 Изн сўрашнинг ўрни қачон?
02:36 Қачон изн сўрашнинг ҳожати бўлмайди?
03:35 Изн сўрашда, эшикнинг ўнг ёки чап тарафида туриш.
05:04 Киришга изн берганда, маълум сўз айтиш керакми?
06:35 Изн берилмаса қайтиб кетиш кераклиги.
09:27 Таомланишдаги одоблар.
10:14 Еб-ичишдан олдин «Бисмиллаҳ», деб айтишни ҳикмати нима?
13:14 Еб-ичишдан олдин «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», деб тўлиқ айтиладими?
16:14 Олдидаги таомни ўнг қўл билан еб-ичиш.
18:17 Таомланиб бўлгандан кейин бармоқларини ялаб қўйиш.
21:41 Таомланиб бўлгач «Алҳамдулиллаҳ», деб айтиш ва унинг ҳикмати.

© Устоз Юсуф Даврон

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

Рамазонни кўнгилдагидек ўтказиш учун 12 маслаҳат!

1. Номақбул иш ва беҳуда гаплардан сақланинг.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом : «Агар кимда ким рўзадор бўлса, номаъқул иш ва беҳуда гаплардан сақлансинлар. Агар кимдир уни ранжитса ёки у билан баҳслашмоқчи бўлса: «Мен рўзадорман» - десин» - деганлар. (Имом Бухорий)

2. Унутманг, рўза маънавий тарафдан тийилишлик бўлмаса, шунчаки очлик бўлиши мумкин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам рўзадан фақатгина очлик ва ташналикдан бошқа хеч нарсани қўлга киритмаслиги ҳам мумкин» - деганлар. (Имом Ибн Можа)

3. Саҳарликда енгил овқат енг, ифторликда тўқлик хосил бўлгунча енг. Керагидан ортиқча овқат тановул қилишдан сақланинг.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом : «Одам танасида қорнидан ёмон идиш ёқдир. Инсон бир неча ошам овқат билан кифояланади. Агар зарур бўлса қориннинг учдан бирини овқатга, яна учдан бирини сувга, қолган учдан бирини нафас олишга ажратсин» - деганлар. (Имом Ибн Можа)

4. Унутманг, рўза энг яхши амаллардан биридир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Солаллоҳу Алайҳи Васалламдан энг яхши амал ҳақида сўрашибди. У зот: «Рўза, ва унга тенг келадиган хеч бир амал йўқ» - деб жавоб берибдилар. (Имом Насоий)

5. Рўзанинг асл моҳияти - тақвони кучайтириш. Ўзингиз ўзингизга танбеҳ беринг.
Аллоҳ Таоло айтган: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз» («Бақара» сураси, 183 оят)

6. Гуноҳлардан ўзингизни тийинг. Айниқса ёлғондан сақланинг.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Агар ўзингни ёлғондан тиймасанг, Аллоҳга сенинг очлигинг ҳам, ташналигинг ҳам керак эмас» - деганлар. (Имом Бухорий)

7. Рамазонда тиришқоқ бўлинг, зеро унда жуда кўп хайр (яхшилик) бор.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агарда мусулмонлар Рамазондаги барча хайрни билишганида эди, улар уни бир йил давом этишини хоҳлашар эди» - деганлар. (Имом Байхақий)

8. Рўзага маъсулият билан ёндашинг, чунки сиз уни Аллоҳ учун тутаяпсиз.
Аллоҳ Таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилган: «Одам боласининг ҳар бир амали ўзи учун, фақатгина рўза Мен учун. Унинг мукофотини Ўзим бераман». (Имом Бухорий)

9. Ифтор вақтида Аллоҳга дуо қилинг.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда оғиз очар вақти қилган дуоси жавобсиз қолмайди» - деганлар. (Ибн Можа)

10. Рамазон ойи - Қуръон ойи. Аллоҳнинг Каломи - Қуръони Каримни ўқинг.
Аллоҳ Таоло марҳамат қилган: «Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир» («Бақара» сураси, 185 оят)

11. Ўз имконингизни - Лайлатул Қадр кечасини ўтказиб юборманг.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Лайлатул Қадр кечасини ибодат билан, Аллоҳга иймони ва раҳматига унид билан ўтказса, унинг аввалги гуноҳлари авф этилади.» - деганлар. (Имом Бухорий)

12. Рўза тутган кунингиз, рўза тутмаган кунингиз билан бир хил бўлишига йўл қўйманг.
Ибн Жобир рўзанинг асл моҳияти ҳақида шундай деган: «Рўза тутсанг, қулоқларинг, кўзларинг ва тилинг ёлғон ва гуноҳлардан сақлансин. У куни ҳизматкорларни жазоламанг. Рўза тутсанг тинч ва сабрли бўл. Рўза тутган кунинг, рўза тутмаган кунинг билан бир хил бўлишига йўл қўйма».

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

#ulashing

Juma kunining sunnatlari:

1. G‘usl qilish
2. Poklanish
3. Hushbo‘ylanish
4. Pok va eng chiroyli kiyimlarni kiyish
5. Misvok ishlatish
6. Kahf surasini o‘qish. Yoki tafakkur tadabbur qilib tinglash ma‘nolarini o‘qish
7. Ihlos bilan ko‘p duo qilish
8. Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga imkon qadar ko’p salovat aytish.

@foydali_ilm

Читать полностью…

FOYDALI ILM 📚

#Róza_haftasi

Shaʼbon oyi oq kunlari roʻzasiga eslatma!

Rosululloh sallallohu alayhi va sallam aytdilar.

-Har oyning 3 kun roʻzasi 1 yillik roʻza kabidir.

-Payshanba kuni roʻzasi (12 - shaʼbon | 25 - Mart) amallar ko'tariladi.

-Juma kuni (13 - Shaʼbon | 26 - Mart) 1 - oq kun.
-Shanba kuni (14 - Shaʼbon | 27 - Mart) 2 - oq kun.
-Yakshanba kuni (15 - Shaʼbon | 28 - Mart) 3 - oq kun.

-Dushanba kuni (16 - Shaʼbon | 29 - Mart) amallar ko'tariladi.

Qodir boʻlsang, roʻzadorlar karvoni bilan birga boʻl va buni boshqalarga ham eslatishga haris boʻl.

Bilmaysanki, bu eslatma sabab kimdir roʻza tutadi, bu esa sening tarozingga yoziladi.

@foydali_ilm

Читать полностью…
Subscribe to a channel