Жазакаллоҳу хойрон дейишликнинг мукофоти!
- قال عمر بن الخطاب رضي الله عنه :
" لو يعلم أحدكم ما له في قوله لأخيه جزاك الله خيرا ، لأكثر منها بعضكم لبعض ".
[ رواه ابن أبي شيبه || (١/٤٣٦) ]
Умар ибн Хаттоб родияллоҳу анҳу айтади:
«Агар сизлардан бирингиз ўз биродарига: «Жазакаллоҳу хойрон» деб айтишликдаги сўзи учун (бериладиган ажрни) билган-да эди, аниқ баъзингиз баъзингизга айтиб кўпайтирган бўлур эдингиз».
Манба: Ибну Абу Шайба (1/436)
@foydali_ilm
#Laylatul_Qodr
27-kecha...
Zirr ibn Xubaysh roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
"Ubay ibn Ka'bdan: "Birodaring Ibn Mas'ud "Kim yilni bedor o'tkazsa, Laylatul Qadrni topadi", deydimi?" deb so'radim.
"Unga Alloh rahm qilsin. Odamlar suyanib qolmasin, demoqchi bo'lgandir. Aslida u u (kecha)ning Ramazonda ekanligini, oxirgi o'n (kunlik)da ekanligini va yigirma yettinchi kechada ekanligini aniq bilgan", dedi.
So'ngra "Inshaalloh", demasdan, qasam ichib, u yigirma yettinchi kecha ekanligini aytdi".
Beshovlaridan faqat Buxoriy rivoyat qilmagan.
- Chin tavba;
- Xolis ibodat;
- Laylatul Qadr...
Yaa Robbiy, mana shu uchtani bu kecha bizlar uchun jamlab ber!
Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ
@usmankhamysuz
•┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз: @haf1zun
Telegram | Instagram
Дуойингизни барчасида Аллоҳдан сизни афв этишини сўранг. Аллоҳ таоло сизни афв этаркан барча ҳожатларингиз сўрамасангиз ҳам берилади.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّا
@foydali_ilm
Рамазоннинг аввалида камчиликларга йўл қўйиб, охирини яхши ўтказган киши аввалини яхши ўтказиб, охирида камчиликларга йўл қўйган кишидан яхшироқ. Зеро, ҳадисда: «Албатта амаллар хотималарига кўра эътибор қилинади», дейилган.
Шайх Абдулазиз Тарифий
@HavaskorTarjimonlar
Hofiz Moʼtamir Ibn Sulaymon Taymiy rahimahulloh aytadi:
«Otam Ramazon oyi kirganda uydagilarning hammasini uygʻotib: «Turinglar! (Bu kunlarni gʻanimat bilib ibodat qilib qolinglar). Hali keyingi Ramazonga yetasizlarmi, yoʻqmi», der edi.
(Ibn Abu Dunyo, "Tahajjud va qiyomul layl", 180)
✍ @toliblarga_nasihat
🎙 @toliblarga_ovozli
ОТА ҲАЙРАТИ
Сомалининг الصومال собиқ муфтийси, ўнта қироатда олий шаҳодатга эга таниқли қори Абдуррашид Суфий дейди:
Азаҳарда ўқиб юрган пайтларим эди. Сомалига отам ёнига қайтдим. Отам билан кўришган заҳотим у дарров мени саволга тутиб:
— Қуръондан вирдинг қанча? — деди.
Яъни, «Қуръондан кунлик насибанг қанча, Қуръонни неча кунда ўқиб хатм қиласан?» деб сўради.
— Бир ҳафтада ўқиб хатм қиламан, — дедим.
Отам ҳозир мени мақтаб, олқишласа керак, деб ўйладим. Қайда, аксинча, нохуш хабар эшитган одамдек ҳайратга тушиб:
— Қизиқ, атиги бир ҳафтада бир марта ўқийсанми? Нима деб турганингни ўзинг биляпсанми?!
Қуръоннинг ҳар бир ояти бир ҳафта давомида сендан ғойиб бўладими? Бунга қандай чидаяпсан, бунга қандай рози бўляпсан?!
Яъни, бугун Бақара сурасини ўқисанг, орадан бир ҳафта ўтиб кетадими, бир ҳафтадан кейин Бақарани ўқийсанми?
Шунчалик бандмисан, машғулмисан?! Бола-чақанг, аҳли аёлинг борми?
Нима сени Қуръондан чалғитиб қўйди? Ахир мен сени Қуръонни ўрганиш учун жўнатган эдим-ку. Сен у ерда нималар қилиб юрибсан, нималар билан бандсан?!— деб койиди.
Дадам мени худди ўзидек Қуръонни уч кунда хатм қилишимни истарди. У ҳамиша уйда Қуръонни уч кунда хатм қиларди, ҳатто сафарда ҳам бу одатини тарк этмаган.
✨ 🌙 📖
Усмон ибн Аффон дейдилар:
«لو طهرت قلوبكم ما شبعتم من كلام ربكم»
«Агар қалбларингиз покиза бўлганда, Раббингиз Каломига тўймас эдингиз».
✨ 🌙 📖
Савол: Биз ота сифатида фарзандларимизнинг қайси ишларидан ҳайратланяпмиз?
Биз мўмин сифатида охират сафарига қандай тайёргарлик кўряпмиз?
Жалол Иброҳим.
Bayramona kayfiyat mazlum, mahbus birodalarimizni unutishga sababchi bo'lib qolmasin.
Robbim O'zi jamiyki mazlumlarga, xossatan Falastin va Sharqiy Turkistondagi birodarimizga najot bersin!
@foydali_ilm
#ramazon
Rahmat eshiklarining eng keng ochiladigan payti Ramazon oyida boʻladi. Kim bu eshikdan ushbu oyda kira olmadimi, demak, undan boshqa payt ham kira olmasligi aniq.
⚜Shayx Abdulaziz Torifiy hafizahulloh
@foydali_ilm
#Гўзал_хулқлар
00:00 ●━━───── 37:16
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
06-дарс: Одобнинг маъноси, таърифи ва фазилатлари.
00:00 Сўзбоши.
04:57 Одобнинг маъноси нима?
07:49 Нима учун одобли киши адиб деб аталади?
08:47 Одобни истилоҳдаги таърифи.
11:31 Динимизда одобнинг аҳамияти.
18:13 Одобнинг фазилати.
22:57 Муаллифнинг қисқача таржимаи ҳоли.
34:24 Тасниф қилган китоблари.
© Устоз Юсуф Даврон
@foydali_ilm
📚 Дард ва даво дарслиги.
👤Муъаллиф: Ибн Таймийяҳ роҳимаҳуллоҳ.
- Муҳаммад ﷺ нинг уммати ёшлари зоя бўладиган уммат эмас.
- Маъсият дардига чалинган беморни муолажа қилиш услуби.
- Уч зулмат ичидаги пайғамбарнинг қиссасидан ибрат.
- Қачон намоз бизларни гуноҳлардан қайтаради ?
- Саъд ибн Мусаййибнинг Роббисига бўлган ҳизматидаги содиқлиги.
- Подшохларнинг подшохига дангасалик билан ҳизмат қилинмайди.
- Ким бир яхшиликка далолат қилса,унга амал қилувчисининг ажри бориб туради.
Бу фатвони Ибн Таймийяҳ роҳимаҳуллоҳ бир ёш йигитнинг гуноҳлардан қандай қилиб сақланишлик ҳақидаги саволига жавобан ёзган.
@foydali_ilm
«سُبْحَانَ اللهِ وبِحَمْدِهِ»
Аллоҳнинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман.
Ким тонгда ва кечда 100 мартадан айтган бўлса, қиёмат кунида фақат бу зикрни шунча миқдордан кўпроқ айтган кишигина ундан афзалроқ амал билан келиши мумкин. [Муслим]
@foydali_ilm
https://telegra.ph/Fitr-zakoti-borasida-mu%D2%B3im-malumotlar-05-12
Фитр закоти борасида муҳим маълумотлар...
1. Фитр закоти ибодатлардан бир ибодат ва улуғ қурбатлардан (Аллох яқинлаштирувчи аммалардан) бир қурбат хисобланадқи. Чунки уни Аллоҳ улуғлаб ўзига изофа килган (яни ажрини ўзим бераман деган) рўзага боғлиқлиги бор.
Давоми...🔽🔽🔽
Охирги ўн кеча ва қадр кечасида қилинадиган солиҳ амалларни энг афзали: намоз, қуръон тиловати ва дуо. Тунги намозни қуръон тиловати билан, саждаларни эса дуо билан узайтириб бу учта амални бир пайтда жамлашлик ҳолатларнинг энг яхшисидир.
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/talababiz
Узр сабабли намоз ўқий олмайдиган аёллар охирги ўн куннинг тунларини жoйнамозларида ўтириб, намоз ўқимасдан Аллоҳни зикр қилиб ва Аллоҳга дуо қилиб ўтирсалар шу тунлар савобини ва қадр кечаси савобини топканлари умид қилинади...
Шайх Абдулазиз Торифий.
@foydali_ilm
Шайх Абдулазиз Тарифий илмий дарсларининг бирида шундай дедилар:
«Зикр амалларнинг энг афзали ва энг енгилидир. Айниқса, енгил бўлгани боис Рамазон кечаларида янада афзалроқ бўлади. Қадр кечасида эса савоби бир неча ўн минг баробарига кўпайиши умид қилинади.
Зикрларнинг энг афзали тавҳид калимаси бўлиб, унинг энг афзал сийғаси ушбудир:
" لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد و هو على كل شيئ قدير"
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайин қодийр».
(Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. Мулк Уники, ҳамду санолар Унгадир ва У барча нарсага қодир Зотдир).
"Саҳиҳайн"да келган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бу калимани юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганнинг савоби берилади», дедилар.
Агар банда Рамазоннинг охирги ўн кунининг ҳар кечасида бу дуони юз мартадан айтадиган бўлса, албатта Қадр кечасида ҳам айтган бўлади. Энди Қадр кечасининг фазилатини, яъни амаллар савоби бир неча баробарига кўпайтирилишини ҳисобга олсак, бу зикрни 100 марта айтган одам худди 300000 (уч юз минг)та қул озод қилгандек бўлади! Зотан, озод қилинган бир қул туфайли банда дўзахдан озод қилинади.
"Саҳиҳайн"да келганидек: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ таоло (ўша қулнинг) ҳар бир аъзоси эвазига унинг аъзоларини дўзахдан озод қилади», дедилар.
***
Нақадар хайратланарли фазилат!
Бироқ, одамларнинг бу кечаларда бундай амалдан ғафлатда бўлиб, шунча савобдан бебаҳра қолишлари ундан-да хайратланарлироқ!
@foydali_ilm
Бу кеча (21-Рамазонга, пайшанбадан жумага ўтар кечаси) ушбу йилдаги Лайлатул Қодр (Қадр Кечаси) бўлиши мумкин бўлган биринчи кечадир.
Аллоҳ таъоло Қодр сурасида:
لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِّنْ أَلْفِ شَهْرٍ
"Қадр Кечаси минг ойдан яхшидир", дейди.
Яъни шу кечани ибодат билан ўтказсангиз минг ой (80 йилдан кўпроқ) ибодат қилгандан ҳам ЯХШИРОҚ бўласиз, Аллоҳнинг изни билан.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ رواه البخاري (1901)، ومسلم (759)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Кимки Қадр Кечасини ихлос ва савоб умидида (ибодат қилиб) ўтказадиган бўлса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади", дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
t.me/saabiqoun
Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Фазилатли тун ва кунлардан ғафлатда қолмаслик керак. Ахир тижоратчи фойда қилинадиган мавсумдан ғафлатда қолса, қачон фойда кўради?»
("Мухтасар минҳожул қосидин", 70)
@HavaskorTarjimonlar
Ramazonning oxirgi o‘n kunligi haqida:
“Ot marraga yaqinlashsa birinchi bo‘lish uchun bor kuchini sarflaydi. Tag‘in ot sendan ko‘ra ziyrak chiqib qolmasin! Albatta, amallar xotimalarga ko‘radir. Agar kutib olish chiroyli bo‘lmagan bo‘lsa, balki xayrlashuv go‘zal bo‘lar!”
(Ibn Javziy rohimahulloh)
@Muhammadoshiq
#Etikof
Kim o‘n kun e'tikof o‘tirishdan ojiz bo‘lsa, toq kechalarida e'tikof o‘tirsin. Kim bunga ojiz bo‘lsa, yigirma yettinchi kechada e'tikof o‘tirsin. Endi kim bunga ham ojiz bo‘lsa, hech bo‘lmasa bir soat e'tikof o‘tirsin. Zero, sahoba Ya'lo ibn Umayya roziyallohu anhu bir soat e'tikof o‘tirar edilar.
Shayx Abdulaziz Torifiy (Alloh asirlikdan ozod qilsin)
✍ @toliblarga_nasihat
🎙 @toliblarga_ovozli
Ahlini qizg'onmaydigan dayus-sifat "erkak"larni va rasmini sahifasiga katta qilib qo'yib qo'yadigan behayolarni Alloh hidoyatlasin.
Читать полностью…Ibn Qoyyim rohimahulloh aytadilar:
«Nomahramga nazar solish shaytonning zaharli oʻqlaridan bir oʻqdir. Nigohini haromdan toʻsmagan kimsaning hasrat-nadomati davomli boʻladi».
Ibn Usaymin rohimahulloh dedilar:
«Ayollarga qarashdan koʻzini tiymagan kimsa fitnaga tushishi muqarrardir. Zero, nomahram ayolga qarash iblisning zaharli oʻqlaridan bir oʻqdir».
📚"Fatavo", 19/237.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
/channel/Muvahhiddalar
Ислом душмани бўлган бу яҳудлар яна Ал-Ақсо Масжидида бемалол ибодат қилишга йўл бермаяпти.
Мусулмонман деган киши Фаластин озодлиги учун ҳаракат қилиш керак.
Ҳеч йўқ дуо билан бўлса ҳам.
Аллоҳ Ўзи нусрат берсин!
t.me/saabiqoun
#Falastin
Farzandlaringizga
— Falastin bosib olinganini;
— Masjidul Aqso asir ekani;
— Sionizm dushman ekanligi,
— Unga qarshi turish sharaf ekanligini;
— Isroil deb atalgan davlat yo‘q ekanligi,
— uni tan olish xiyonat ekanligini O‘RGATING.
@foydali_ilm