БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
06 Apr 2024 08:49
#MutolaVaqti
Дарахтнинг икки ва уч ёшли мевали шохларида сифатли йирик бир хил кўринишга эга мевалар тугади, шу сабабдан эски шохларни янгилаб туриш тавсия этилади. Юқоридаги расмда 5 ёшлик спур кўрсатилган бу каби қари спурларда сифатсиз мева тугилади. Спурларни эмас мевали шохларни янгилаш орқали ўз-ўзидан спурлар ҳам янгиланади. Фақат спурларни кесиб янгилашни ўйлаш бу катта меҳнат талаб этади. Бунга ечим сифатида бир ёшлик, икки ёшлик, уч ёшлик шохларни дарахтда тенг нисбатда шакиллантириш тавсия этилади.
© Шуҳрат Аброров🍒
Тузувчи: Nurbek Vafoyev
✨Маълумотлар фойдали бўлса яқинларга улашинг бу бизни илҳомлантиради
👍 shuhrat_abrorov">Youtube | 👍 Instagram
👍 Telegram | 👍 Facebook
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
04 Apr 2024 17:48
#MutolaVaqti
Микроўғитлар
🚛Микроўғитлар тупроққа асосий ўғитлар билан биргаликда баҳорда гектарига таъсир этувчи модда ҳисобида: рухли микроўғитларни 3 йилда бир маротаба 3 кг, марганецни 2 йилда бир маротаба 5 кг, борли микроўғитларни ҳар йили 1,5—2 кг. дан солиш мақсадга мувофиқ.
© Шуҳрат Аброров
🍒Тузувчи:
Nurbek Vafoyev ✨Маълумотлар фойдали бўлса яқинларга улашинг бу бизни илҳомлантиради👍 shuhrat_abrorov">Youtube |
👍 Instagram 👍 Telegram |
👍 Facebook
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
04 Apr 2024 09:23
📣Ассалому алайкум, ҳаммага !!!
🔔Бизни кузатаётган обуначиларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз !!!
Бугун 30К бўлдик !!!!
Бизга билдираётган ишончингиз учун бағоят хурсандмиз !!!
Умид қиламанки 100К га ҳам биргаликда эришамиз !!!⭐️⭐️⭐️
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
01 Apr 2024 09:30
#rezavor #qulupnay
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУЛУПНАЙ АГРОТЕХНОЛОГИЯСИ ТУПРОҚҚА ТАЛАБИ
🟢Қулупнайнинг яхши ўсиб, мева тугиши учун зарур бўлган шароитлардан бири яхши боғ барпо қилишдир. Боғ қулупнайзорни ёруғлик яхши тушадиган, шамолдан пана, сув билан яхши таъминланган ерда барпо қилиш керак.
Мазкур экин учун нисбатан текис ёки бир оз нишаброқ, сизот сувлари ер юзидан бир метр чуқурликда жойлашган майдонлар танланади.
🔴Эртаги маҳсулот етиштириш учун жануб томонга нишаб, кечкироқлари учун эса шимол томонга нишаброқ майдон ажратилади. Ёзда ўз вақтида суғорилмаганда қулупнай баргларини офтоб уриб кетади. Қулупнай учун энг яхши нишаблик жануби-ғарбий ва шимоли-ғарбий қиялик бўлиб, бунда тупроқ тез қуриб кетмайди.
🟠Қулупнайни дарахтлар экилмаган ерга ёки ёш ниҳоллар ораларига жойлаштириш мумкин. Экинлар зичлаштириб экилганда қўшимча ўғит солишни унутмаслик керак. Қулупнай ёнига саримсоқ экса бўлади.
© Шуҳрат Аброров
🍒✨Маълумотлар фойдали бўлса яқинларга улашинг бу бизни илҳомлантиради👍 Telegram |
👍 Rezavor?si=EQPJrl4eKxuZQ8-L">Youtube
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
31 Mar 2024 07:20
Хаммага Ассалом алайкум. Бугун насиб қилса соат 15:00 да Узум ва Бодом йиллик химоя дастури бўйича дарсимиз бўлиб ўтади!
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
30 Mar 2024 13:24
📣Ассалому алайкум барчага !!!
🍒Барча Узумга қизиқувчи кузатувчиларимиз учун энди устозимиз Шуҳрат Аброровнинг You Tube даги Барча Узумни кесиш ва шакл бериш бўйича видеоларини бир жойда кўришингиз мумкин !
⏰Биз сизнинг вақтингизни тежаш мақсадида барча видеоларни битта жойга жамладик !
Мавзулар:
🔻УЗУМ КЕСИШНИ ОСОНГИНА ТУШИНИБ ОЛИНГ!
🔻Uzum parvarishida kesishning o'rni qanday?
🔻Токни горизонтал усулда тарбиялаш!
🔻Узумларни вертикал шпалерада тарбиялаш ва кесиш!
МАРҲАМАТ ТОМОША ҚИЛИНГ !
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
30 Mar 2024 13:10
📣Ассалому алайкум барчага !!!
🍒Барча Гилосга қизиқувчи кузатувчиларимиз учун энди устозимиз Шуҳрат Аброровнинг You Tube даги Барча Гилос ҳақидаги видеоларини бир жойда кўришингиз мумкин !
⏰Биз сизнинг вақтингизни тежаш мақсадида барча видеоларни битта жойга жамладик !
Мавзулар:
🔻"ВОЛОВЬ СЕРДЦЕ" ГА ЧАНГЛАТУВЧИ ЭКИШ ҚАНЧАЛИК МУҲИМ ?
🔻ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИ ГИЛОС НАВЛАРИГА ТАЙЁРМИ ???
🔻ГИЛОС БОҒИНГИЗ 12 ЙИЛДАН КЕЙИН !
🔻“ВОЛОВЬЕ СЕРДЦЕ” КЕЛАЖАГИ ЙЎҚ!
🔻Мевали девор ва КГБ!
МАРҲАМАТ ТОМОША ҚИЛИНГ !
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
29 Mar 2024 04:21
👍👍👍
#MutolaVaqti
📌#Kuzatish: bir necha xil bo'yoq olib, har bir ishni bajarishda ishni samaradorligini aniqlash tavsiya etiladi, masalan
🟡a)qandalaga butun bog'dan 1 tasiga sariq bo'yoq bilan belgi qo'yib shunga ishlov bermay ko'rish va buni blaknotga yozib qo'yish kerak, bunda tozalikning yoki o'tgan yilgi zararning yo'qligi yoki dorining yoki foydali hashoratning ta'sirimi bilinadi.
🔴b)meva bermaganlarni qoraga belgilash bu kelasi yil meva berishi mumkin yoki changlatuvchi yoki kuchli o'sish yoki noto'g'ri kesish yoki zararli hashorat sabab har yili meva bermayotganlarni aniqlash uchun
🟢c)ko'p mevalilarni yashilga bo'yash orqali ikki xil tajriba ko'riladi birinchisi shu daraxtni kam kesilib kelasi yil qancha meva berishi ikkinchisi yashil bo'yoq yoniga ko'k belgi qo'yib o'rtacha kesish orqali kelasi yili qanday natija bo'lishini bilish
🔴d)qizil belgini qizilkana ko'p zararlganni belgilash buni qishda atrofini toza saqlash va shtampini insektedsidli emulsiysga bo'yash yoki ISOga insektedsid qo'shib ishlov berish bunda bu ishlov qilinadigan daraxtga qizil va ko'k belgi qo'yiladi faqat qizil belgi yozda qizilkana nazorat qilish uchun signal manbai bo'ladi
⚪️Shu va boshqa kuzatishlarni ro'yxat qilib olishni tavsiya qilamiz. Bog'dagi amaliy tajriba orqali ham katta ilm hosil bo'ladi.
© Shuhrat Abrorov🍒
Tuzuvchi: Nurbek Vafoyev
🗣️Ma'lumotlar foydali bo'lsa yaqinlarga ulashing bu bizni ilhomlantiradi
👍 shuhrat_abrorov">Youtube | 👍 Instagram
👍 Telegram | 👍 Facebook
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
27 Mar 2024 18:56
👍👍👍
#MutolaVaqti
Замонавий
интенсив гилос
боғлари | Шуҳрат Аброров
Дарахт озиқланиши ва мева тугилиши
➡️Дарахтлар ҳар йили барқарор мўл ҳосил солиши учун вегетатив ва репродуктив ривожланиш ўртасида оптимал мувозанатни ушлаб турувчи озиқланиш даражаси муҳим аҳамиятга эга. Дарахтларга ўғит солишдан кўзланган мақсад уларнинг соғлом етилишини таъминлашдир, соғлом дарахтлар ўсиш суръати мўътадил бўлади ва кўпгина яхши ривожланган кучли гуллар очади.
Бор➡️Мева тугилиш вақтида гул тўқималарида Бор (B) элементига талаб айниқса кучаяди. Бир қатор
мева турларида, жумладан гилос ва олчада ҳам барг тўкилишидан бироз олдин баргларга Бор элементини пуркаш гулкуртаклар таркибида унинг миқдорини анча кўпайтириб, кўпроқ мева тугилишига таъсир кўрсатган.
Кузда дарахтларга пуркалган Бор бошқа метаболитлар билан бирга барглардан ён атрофдаги куртакларга ўтади ва юқори миқдорда йиғилиб, гуллаш даврида гулларда ўз ифодасини топади.
Бор элементининг мева тугилишига айнан қандай механизм остида таъсир этиши аниқланмаган
бўлсада, гулкуртаклар таркибида Бор миқдори ошиши кўпинча мева тугилишини яхшилайди.
Азот➡️Гилос дарахтларида мева тугилиши оптимал даражада амалга ошиши учун гул тўқималарига керакли азот ва бошқа озуқалар миқдорини аниқ белгилаш юзасидан ҳали кўп изланишлар ўтказиш
талаб этилади. Лекин олма дарахтларини ёз охирида шохлар ўсишдан тўхтаган вақтда азот билан ўғитлаш келгуси баҳорда очиладиган гуллар сифатига ижобий таъсир қилган. Ташқи томондан гуллар кучли (мустаҳкам) кўринишга эга бўлиб, уруғчи тумшуқчаси 13 кунгача рецептив ҳолатини
сақлаб турган, мисол учун азот билан ўғитланмаган дарахтларда бу кўрсаткич 7 кунга тенг бўлган.
© Шуҳрат Аброров
🍒Tuzuvchi:
Nurbek Vafoyev 👍 shuhrat_abrorov">Youtube |
👍 Instagram 👍 Telegram |
👍 Facebook
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
25 Mar 2024 16:02
👍👍👍
#MutolaVaqti
УЗУМ ЕТИШТИРИШ ВА МАЙИЗ ҚУРИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ- Ш. Аброров ва бошқалар
Токнинг оидиум (ун шудринг, кул, шўра) касаллиги. 🔵Бу касаллик Ўзбекистон шароитида кенг тарқалган. Токлар бу касалликдан ҳимоя қилинмаса, ҳосили 60-80% гача ёки бутунлай нобуд бўлиши мумкин. Замбуруғли бу касаллик токнинг ҳамма яшил қисмларини тўпгул, гултож ва узум гужуми, узум бандлари, новда, баргларни ҳам зарарлайди. У билан касалланган узум доналари майдалигича қолади, шаклини йўқотиб ёрилиб кетади.
🟢Новдалари ривожланмайди ва яхши етилмайди. Натижада келгуси йил ҳосили ҳам кескин камаяди. Шунингдек, фермер хўжалиги ва томорқа шароитида хомтоклар ўз вақтида ва сифатли ўтказилмаса, ишком ва сўриларда токлар қалинлашиб кетса, узумлар ёрилади ва чириб кетади.
🔴Касалликка, айниқса, қимматбаҳо навлар
Ҳусайни, Каттақўрғон, Қора кишмиш, Пушти тоифи, Гўзал қора навлари кўпроқ чалинади.
🟣Касаллик олдини олиш ва ҳимоя чоралари. Мавсумда шўра хомток, ғўра хомток ва узумзорларга сув югурган даврда, чилла чиққандан сўнг новдаларни - қискартириш ортиқча баргларни олиб ташлаш зарур. Хомтоклардан кейин новдаларни яхши шамоллайдиган ва ёруғлик бемалол тушадиган қилиб тараш керак.
🟡1% ли ҳўлланувчи олтингугурт пуркалади (100 л сувга 1 кг). Вектра (100 л сувга 30 гр) препаратини ҳам қўлласа бўлади.
🔴Томорқа шароитида Сувда эрийдиган олтингугуртни 10 л сувга 100 гр солинади, новда ва барглар - ўта ҳўл бўлгунича пуркалади. Томорқада калий перманганатини ҳам қўлласа бўлади (марганцовка 10 л сувда 5-6 гр эритилади), 6-7 кун оралатиб, 2-3 маротаба пуркалади.
© Шуҳрат Аброров
🍒Tuzuvchi:
Nurbek Vafoyev 👍 shuhrat_abrorov">Youtube |
👍 Instagram 👍 Telegram |
👍 Facebook
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
04 Apr 2024 14:13
2024 йил 7 апрел якшанба куни соат 14:00 да Франциялик 30 йиллик тажрибага эга устозимиз Фабиан Мартел - Мевали дарахтларни озиқлантириш ва Азот ўғити бўйича дарс ўтади. Мактаб қатнашчилари барчаси қатнашишини сўрайман!
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
04 Apr 2024 01:54
#rezavor #golubika
Голубика ҳақида муқаддима
🔠Голубика, бошқа мевалар билан солиштирганда, майда уруғлилиги, пўстлоғи юпқалиги, таъми жонлилиги, ранги жозибалилиги, яхши сақлаш қобилиятига эгалиги, механик усулда териб олиниши ва қўшимча қийматли маҳсулотларга мослашганлиги маъқул саналади.
🟪Таъмга қўшимча равишда, голубика кам калориялилик, натрий ва холестерол, C витамини ва клетчаткага бойлиги билан соғлиқ учун фойдалидир. Голубика, флавоноидлар ва фенолли бирикмаларини ўз ичига олган антиоксидантларнинг энг юқори даражаси билан бошқа ҳар қайси мева ёки сабзавотлардаан ажралиб туради.
☀️Тадқиқотчилар голубикаларни “ёмон” холестеринни камайтириш ва қарилик боғлиқ хотира йўқолишининг секинлаштириш хусусиятларини ўрганганлар.
© Шуҳрат Аброров
🍒✨Маълумотлар фойдали бўлса яқинларга улашинг бу бизни илҳомлантиради👍 Telegram |
👍 Rezavor?si=EQPJrl4eKxuZQ8-L">Youtube
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
03 Apr 2024 05:03
#MutolaVaqti
Сувни аҳамияти ҳақида қисқа маълумотлар
😀Бир кунда катта дарахтда 600 литр сув кселема қатламидан сўрилади
😀Сувни 50 фоизгача камайтирилса ҳам дарахтда стресс кўринмайди
😀Узумда суви етишмаса мевадаги сувни тортиб ишлатиб мевани сўлитади
😀Сув кам бўлганга қараганда сув кўп бўлиши дарахтни қуритиши мумкин
😀Флоэма қатламида ҳаракат икки томонлама бўлади озуқа пастга ва юқорига ҳаракатланади
😀Буғланиш орқали дарахт ички ҳароратини туширади
😀Дарахт барги кузда максимал узоқ тўкилмай туриши керак. Бунга сувни эрта тўхтатмаслик керак
😀Илдиз бўғзида сув турмаслик тавсия қилинади
© Шуҳрат Аброров
🍒Тузувчи:
Nurbek Vafoyev ✨Маълумотлар фойдали бўлса яқинларга улашинг бу бизни илҳомлантиради👍 shuhrat_abrorov">Youtube |
👍 Instagram 👍 Telegram |
👍 Facebook
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
01 Apr 2024 07:08
#MutolaVaqti
Ўзбекистонда боғдорчилик-
М. М. Мирзаев, М. К. Собиров
ОЛМАНИНГ БИОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
🔴Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида об-ҳаво ва тупроқ шароитларига қараб, февраль ойининг охири, мартнинг бошларида олма дарахтида шира ҳаракати бошланади. Маҳаллий, Сибир ва Хитой олма дарахтлари ўсиш даврини барвақт бошлаб, октябрь ноябрь ойларида ўсишдан тўхтайди. Кўпгина олма навлари куз иссиқ келиб чўзилганда ўсишнии кеч куз (ноябрь) гача давом эттиради. Маҳаллий нав олмалар ўсишдан эрта тўхтайди. Европадан келтирилган навлар ўсишни узоқ давом эттиради.
🟠Ўзбекистон шароитида олма дарахтларининг ўсиши 200-220 кун давом этади.
Олма дарахтлари апрель ойида гуллайди ва бу жараён 9-16 кун давом этади. Эрта гуллаш 23-25 мартдан, энг кеч гуллаш эса 25-27 апрелдан бошланади.
🟡Тоғли туманларда мевали дарахтлар текисликдагига нисбатан 7-15 кун кеч гуллайди.
🟢Олма дарахтлари Тошкент вилоятининг текисликда жойлашган туманларида қишки совуқлардан кўпроқ зарар кўради. Олма дарахтларининг совуқдан зарарланиши Фарғона водийсида камроқ, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида эса ундан ҳам кам.
🔵Айниқса, куз илиқ келиб, чўзилган йиллари ўсув даври октябрь-ноябрь ойларигача давом этади, дарахтлар қишга яхши тайёргарлик кўра олмайди, натижада қишки совуқлардан кўпроқ зарарланади.
© Шуҳрат Аброров
🍒Тузувчи:
Nurbek Vafoyev ✨Маълумотлар фойдали бўлса яқинларга улашинг бу бизни илҳомлантиради👍 shuhrat_abrorov">Youtube |
👍 Instagram 👍 Telegram |
👍 Facebook
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
31 Mar 2024 03:29
#MutolaVaqti
АНОРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ
😀Ўғитлардан оқилона фойдаланилса, анор дарахтларининг новдаси 80% кўп ўсади, ҳосили эса 25-75% ошади, шунингдек, илдизларни ўшиши 2-3 марта яхшиланади. Шу билан бирга, бирмунча узоқ яшайди ва дарахтлар совуққа анча чидамли бўлади.
😀Ёш анорзорлар боғ барпо қилингандан кейин учинчи йилда 25-30 т/га, бешинчи йилдан бошлаб уч йилда бир марта 35-40 т/га гўнг солиш зарур.
✅Минерал ўғитлардан дастлабки икки йилда ҳар йили гектарига 30-35 кг азот, 20-25 кг фосфор ва 7-8 кг калий солинади. 3-4 йилда азот ва калийнинг миқдори икки баравар (60-70 кг азот, 14-16 кг калий), фосфор миқдори эса 1,5 баравар оширилади (30-37.5 кг). Беш ёшли ва ундан ошганидан гектарига азот 100-120 кг, фосфор 60-65 кг ва калий 25-30 кг етказилади.
😀Кам унумли ерларда азот ва фосфор миқдори 1,5-2 баравар оширилади, бунда азот 50% ёз фаслидаги озиқлантиришда берилади.
😀Ўғитлар ёш боғларда 15-20 см чуқурликда ҳосилга кирган анорзорларда эса 35-40 см гача чуқурликда солинади.
😀Анорзорларни ўғитлаш мевалар сифатига ҳам таъсир қилади, уларнинг вазни ўртача 15% гача ортади, меваларнинг ранги яхшиланади.
© Шуҳрат Аброров🍒
Тузувчи: Nurbek Vafoyev
✨Маълумотлар фойдали бўлса яқинларга улашинг бу бизни илҳомлантиради
👍 shuhrat_abrorov">Youtube | 👍 Instagram
👍 Telegram | 👍 Facebook
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
30 Mar 2024 16:37
👍👍👍
#MutolaVaqti
Ёруғлик ҳақида қисқа мазмунли маълумотлар
🟢Боғга келаётган 75% ёруғликни тутсак максимал ҳосил беради бу маълумот илмий исботланган
🟡Ёруғлик дарахт ичига 1.5-2 метргача ўзи кириб боради шакл бериш орқали буни кўпайтириш мумкин. Интенсив олмада бу 1.5 метр
🔴Ёруғликни дарахт ичига яхши олиб кириш орқали куртак сифатли бўлади ва бу орқали мева йирик ҳам бўлишига таъсир қилади
⚪️Фотосинтез яхши бўлмаса рангланиши яхши бўлмайди
🔴Сифатли йирик шохдан сифатли йирик мева тугади
🔴Ўргимчакана фотосинтезга катта зарар қилади бунинг зарари келаси йил мева бермай қўйишига ҳам таъсир қилади
🟢Пестицидлар, микроэлементлар барчаси баргга сепилганда фотосинтезга зарари йўқ.
🔴Ташқаридаги ҳаво 40 C° бўлса мева ичида яъни олмада 50-52 C° бўлади
🔴М9да сетка ёпилмаганда пишарга яқин мева тўкилиб кетади
🟡Чанқаган дарахтлар меваларини қуёш кўпроқ уради
🔵Қуёш нурини 17 фоизга пасайтирилса мевани қуёш нури уруши 75% га камаяди.
© Шуҳрат Аброров🍒
Тузувчи: Nurbek Vafoyev
✨Маълумотлар фойдали бўлса яқинларга улашинг бу бизни илҳомлантиради
👍 shuhrat_abrorov">Youtube | 👍 Instagram
👍 Telegram | 👍 Facebook
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
30 Mar 2024 13:39
📣Ассалому алайкум барчага !!!
🍒Барча Узумга қизиқувчи кузатувчиларимиз учун энди устозимиз Шуҳрат Аброровнинг You Tube даги Барча Узум ҳақидаги видеоларини бир жойда кўришингиз мумкин !
⏰Биз сизнинг вақтингизни тежаш мақсадида барча видеоларни битта жойга жамладик !
Мавзулар:
🔻Ўша машҳур Аватар узум нави!
🔻Қуёш текган ва тегмаган шохларнинг фарқи!
🔻КЎЧАТЛАРНИ СОВУҚДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ!
МАРҲАМАТ ТОМОША ҚИЛИНГ !
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
30 Mar 2024 13:18
📣Ассалому алайкум барчага !!!
🍒Барча Гилосга қизиқувчи кузатувчиларимиз учун энди устозимиз Шуҳрат Аброровнинг You Tube даги Барча Гилосни кесиш ва шакл бериш бўйича видеоларини бир жойда кўришингиз мумкин !
⏰Биз сизнинг вақтингизни тежаш мақсадида барча видеоларни битта жойга жамладик !
Мавзулар:
🔻ГИЛОС КЕСИШДА ЭНГ МУҲИМИ МЕВАНИ ЭРТАРОҚ ОЛИШ !
🔻ЁШ ГИЛОСЛАРНИ БУТА УСУЛИДА КЕСАМИЗ !
🔻Гилосдаги КГБ усули ҳақида айтилмаган гаплар!
🔻Интенсив гилос етиштиришда УФО усули - 5-йил!
🔻ХАЛҚАРО МУТАХАССИС КЕСИШ БЎЙИЧА БАРЧА СИРЛАРНИ АЙТДИ!
МАРҲАМАТ ТОМОША ҚИЛИНГ !
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
27 Mar 2024 16:27
Кесиш Челленжи ғолиби Икромжон совғаларини олди!
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
26 Mar 2024 04:02
👍👍👍
#MutolaVaqti
АСАЛАРИЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСЛАРИ
Чанглантириш ва чангланиш (тугун тугиш) жараёни 🔴Инсонларга маълум бўлган гуллайдиган ўсимликлардан 80% га яқин хиллари чангланиш натижасида уруғ тугадилар. Шулардан 4/5 қисми ҳашаротлар орқали чангланишга муҳтож.
Асосий мевали дарахтлардан олма, нок, олча, олхўри ва гилос, маймунжон, смародина, малина каби ўсимлик гуллари ҳашаротлар ёрдамида чангланадилар.
🟢Ўсимликларни чанглатишга ҳашаротлар етишмаганда улар ҳосилдорлиги жуда пасайиб кетади.
🔴Асаларилар ўсимликларни чанглантиришда бошқа ёввойи ҳашаротларга нисбатан катта ўрин эгаллайди, чунки асаларилар оила бўлиб яшайдилар ва оилада арилар сони 50–60 мингта бўлиб, қишдан муваффақиятли қишлаб чиқиш эвазига келаси йили баҳорда яна ўсимлик гулларини чанглатишга муяссар бўладилар, асаларилар шарбат гулчанг тўплаш даврида ҳар битта асалари бир маротаба уясидан учиб чиққанда 100–150 тагача гулга қўнса, кучли ари оиласини, арилари бир кунда 50–60 миллион гулга қўниб, чанглантириш ишларини бажариб, ўзларига асал ва гул чанги тўплаб, ҳосилдорликни ошириб, йирик мева навларини етиштиришга хизмат қиладилар.
🔴Асаларилар гулларга қўниб уяларига қайтаётганда ўз таналарида 3–5 миллион дона гулчанги доначаларини олиб келади. Асаларилар жамики гулларнинг 80–90% чанглантиришса, ёввойи ҳашаротлар эса 10–20% гулларни чанглантирадилар.
🟢Ёмғир ва туманли об-ҳаволар ўсимликларда чангланиш ва чанглантиришга салбий таъсир кўрсатади.
© Шуҳрат Аброров
🍒Tuzuvchi:
Nurbek Vafoyev 👍 shuhrat_abrorov">Youtube |
👍 Instagram 👍 Telegram |
👍 Facebook
Читать полностью…
БОҒ УСТАСИ (BOG’ USTASI)
25 Mar 2024 14:42
ГИЛОСЛАРНИ ШОХЛАТИШНИНГ ЭНГ ОСОН УСУЛИ! | ШУҲРАТ АБРОРОВ #gilos #shuhratabrorov #bog'ustasi
https://youtu.be/QFuxTO74YCE
Читать полностью…