garashalikungil | Unsorted

Telegram-канал garashalikungil - ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

396

Кўнгил одамники эмас, одам кўнгилникидир... Почта: @GarashaliKungil_bot

Subscribe to a channel

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

«Сабргулимсиз...»
Муаллиф: Ирода Умарова
Сухандон: Зебо Исматуллаева

Онага олисдаги қизидан йўлланган, самимийлигию табиийлиги билан ўзгача чиққан ижро. Раҳмат🌹

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

«Она тилим» яна бир дарсликда берилибди (1-синф «Она тили», қисқартирилиб). Хушхабар учун ҳамқишлоқ акамиз Назиржон Адиловга раҳмат.
Арзитганига шукр!

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

«...Кўнглинг томонларда ҳозир қай фасл?..»
©Ирода У.

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Ниманидир излаб чиқди тун,
Гоҳ-гоҳ ёқиб туриб барқларни.
Ниманидир яширди ёмғир,
Ёпиштириб хазонбаргларни.
Етиб келди айғоқчи шамол,
Шиддатланиб тинтувга-корга.
Сир бергиси келмаган ўжар
Ёмғир эса айланди қорга.
Пардаларни суриб қарадим,
Туйғуларим бахтга надимдир...
Изланган у чиройли борлик
Айни дамда менинг қалбимдир?..

Тун...
Ёмғир...
Тонг...
Қор...

©Ирода Умарова

❄️Негадир биринчи қор лайлакқор бўлади доим (кузатишимча). Лайлакқорлар билан, @GarashaliKungil дагилар❄️

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

* * *
Шошиб қуёш иссиқ ўлкалар томон,
Қушлар ростлар экан қўшпар елканин.
Муз ичра ақиқдай юрагим омон –
Мен қайтиб келаман сизни севгани.

Бу рўзғор дунёда, бозор дунёда
Фақат халал берди кўнгил дегани.
Кўнгилдан иборат бўлган маъвода
Мен қайтиб келаман сизни севгани.

Ҳолбуки, севардик бир-биримизни,
Эслаганда ёди юракни ўртар.
У ҳижронли кунлар энди азизми,
У малолли кунлар энди мўътабар?

Ёрқин гуллар билан, шўх гуллар билан
Бўядим сабрга тушган чегани.
Ҳаёт чанг солмаган туйғулар билан
Мен қайтиб келаман сизни севгани.

Ҳилолни сарёғдай ёйган денгизга
Тўлқинлар қайтгандай жонин бергани ‒
Бир кун ёнингиздан юрагингизга
Мен қайтиб келаман сизни севгани.
©Ирода Умарова

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

***
Яхши кўрган одамнинг кўнглида доим соғинч бўлади. Ҳатто У ёнида бўлса ҳам...

***
Бахтда ёлғизлик бўлмайди. Ҳатто ёмғир остида сайр қилгинг келганида ҳам ёнингда соябон тутиб боргувчи бўлишини истайсан.

***
Сенинг исминг - ҳаётбахш ёғду,
Сенинг исминг - алифбо, руҳдўз.
Сенинг исминг - ишққа ёрлиғ-у,
Сенинг исминг - энг чиройли сўз.

***
Мени эслашганда
бўйи борсин деб
Кўпроқ шеърлар ёздим гуллар ҳақида...

***
Онаси ўтганда йиғлолмаган у,
Узуқ гулни кўриб йиғлайди, ажаб.
Индаманг,
онаси эсга тушгандир...

***
Машҳур бўлган – у, юлдузлик касалига эса қариндошлари чалинишган. 

***
Гоҳ душман дўстдан мардроқ келади:
унинг пичоғи  олдингдан санчилади, дўстингники  ортингдан...

***
Ўзгаларнинг хатолари сенга ҳам дахлдор – хулоса чиқарасан.

***
Куз - аёлнинг кечинмалари,
Етилиш бор, тўкилиш бор ва
Алаҳлаган олма, олчадай
Учраб турар гоҳида гуллаш...

***
Севгилисини маҳкам қучоқлаб,
Йўлдан тўхтатиб қолади
тушларида
қўлсиз одам...

©Ирода Умарова

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

16.05.2023
Куннинг иккинчи ярмида Жиззах вилояти Фориш тумани Гараша қишлоғидаги 79-мактабда бўлдик. (Шу мактабда таҳсил олганман.)  Мактаб жамоасига, ташкилотчиларга, хусусан, устоз Тўлқин Фозилов ва опам Янглишой Зайриевага раҳмат🌹 Кўп йиллик орзуйимга етишдим: биринчи ўқитувчимга, синф раҳбаримга ва тасвирий санъатдан устозимга китобимдан совға қилдим. Ўқувчиларга «Қор капалаклари»дан илиндим.
Мактабда кутубхона ишлаётган экан, билмабман, яна китоб чиқарсак мазкур кутубхонага ҳам беришни ният қилиб қўйдим...

Яхши инсон Шуҳрат Дарё, ёнимда бўлган дўстим Марҳамат ва Озода опамдан миннатдорман.

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Бу суратлар Фориш тумани, Гараша номли кишлогидаги урта мактабда олинган.
Шоира Ирода Умарова шу мактабда тахсил олган,хозирда унинг ,,Кор капалаклари’’ номли шеърий туплами китобсеварлар томонидан катта кизикиш билан укилмокда.

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Гулнозадан 🌸Раҳмат🌸

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

#Mujda

Jurnalimiz 2023-yil 3-son mundarijasi bilan tanishing!

@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Яраланган кўнгил устига қўйилган гул(лар) унга ҳузур эмас, оғриқ бераркан...
©Ирода ЭРГАШқизи

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

* * *
Шабадалар ойи, ёмғирлар ойи,
Ёруғ хотир бўлиб чўкмоқда дилга.
Борлиғимни нурга олгандай чайиб,
Сўзласам муҳаббат келмоқда тилга:
Хуш келдинг, хуш бўлдинг, моҳи Рамазон.
Хуш қолайлик биз ҳам, илоҳим, Рамазон.

Очқадим, чанқадим, ҳар бир неъматнинг
Қадрига шунчалар иқрор бўлдим мен.
Нафсим шукронани қилди тановул,
Дунёдан қанчадир бекор бўлдим мен.
Ажру савоб ҳамма ёғи  Рамазон,
Синовларнинг тотли чоғи Рамазон.

Саҳарлик пайтида ёнган чироқлар,
Бир текис чароғон этгаймиш Ерни.
Юрагим ўттиз кун юрди чароғон,
Энди ҳам қуёшни энг ёруғ дерми...
Ой бўйи ёзиғлиқ турган дастурхон,
Соғинчларнинг ширин таъми Рамазон.

Қалблар зикр тушди таровиҳларда,
Ҳар хатмда минглаб руҳ ишқи содир.
Кутиб ухлаб қолган ожизларга ҳам
Уфуриб ўтгандай Лайлатул Қадр...
Шавқимда ҳамиша тоти Рамазон,
Хоҳи оддий кунлар, хоҳи Рамазон.

Айбсизлик лаззатин туйдим ҳаприқиб,
Тавба саодатин орзиқиб кечдим.
Тўккан ёшларимни битталаб йиғиб,
Мени Худойимдай кечирмас ҳеч ким!
Ҳар куни неъмат, боз ҳиммат Рамазон,
Раҳматлар устига раҳмат Рамазон.

Тилайман, нимаки гуноҳларим бор -
Яна келгунингча фориғ бўлгайман.
То кир бўлиб кирмай сенга,
Беғубор
Номингга яраша ёруғ бўлгайман.
Тақвимда бўлса ҳам йилда бир замон,
Нафсимда ҳамиша бўлсин Рамазон.

©Ирода Умарова

🌸Ҳайит билан, қадрлиларим🌸

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Нодирабегим юборибдилар. Раҳмат🌹
Ҳикоя сарлавҳаси аслиятда ҳам шундай. Ҳикояда, кимлигидан қатъи назар, Аёл қалби чизгилари борлиги учун ҳам таржима қилганман. Таржимонликда илк ҳаракатим қандай - ўқиганлар баҳо беришар.

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Shu misralari juda yoqadi shu she'rni

✍ Iroda UMAR
🎙 @Fahriya_Nur

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Йиғлашдан аввал битта ўйлаб кўр
Дунё арзирмикан кўз ёшларингга...

Ирода Умарова шеъри

Муаззамхон Баҳодирова ижросида

@ijod_sehri21

/channel/ijod_sehri21

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Ona tilim

Ona tilim - yurak qa'rimdan
Mehr bo'lib sochilgan jarang.
Qulog'imga go'dak paytimdan,
Alla bo'lib singgan ohang.

Ona tilim - necha asrlar
Kurashida yenggan polvonim.
Necha ajdod, necha nasllar,
Suyib o'tgan turkiy zabonim.

Iroda Umarova
Ona tili darsligidan 7-sahifa

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

#Olis_yaqin_ovozlar

* * *
Daraxtlarni surib qarar chiroqlar,
Sanayman: oq, qizil, sariq, zangori…
Orqa o‘rindiqda o‘tiribman jim,
Qalqinib bir tomchi ko‘zyosh singari.
Bilaman, ko‘plarning yig‘ilariman,
Undan ham ko‘plarga hech kimman biroq.
Sanayman: oq, qizil, sariq, zangori…
Ko‘nglim… ko‘nglimda hech yonmaydi chiroq.
Ajab, tiriklikni sezdiradi dard,
Baxt – orada malham kabi totganim.
Xijolat bo‘laman, erish tuyular
O‘zimni sal ko‘proq o‘ylayotganim…

Iroda Umarova

Davomi...

@yoshlikjirnali

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

«Онам»
Ирода Умарова шеъри
Зулфия Каримова ўқиди
🌸Раҳмат🌸

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

#34_yil
#ona_tilim_faxrim
#bayram_muborak

21-oktabr Oʻzbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kun!

Ona tilim asal choy ta'mli,
Bulbul talqin, muhabbat sheva.
Lablarimga koʻchirgum uni,
Talaffuzin men seva-seva.

/channel/Sevinch_Abdazova

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Йиғлагингиз келар

Мезонлар тўлғанар нигоҳингизда,
Ҳавонинг рангини илғай олмайсиз.
Кўнглингизни туртиб ўтар ёлғизлик,
Йиғлагингиз келар… Йиғлай олмайсиз…

✍️ Ирода Умарова
🎙 Лочинбек Эркинзода

➡️ @audiokontent
➡️
@lochinbek_erkinzoda

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

****
Муҳтарам шифокор,
давономага
нега табассумни ёзиб бермайсиз?
Нега гуллар, йўллар, боғлару тоғлар,
китоблар тавсия қилиб турмайсиз?
Нега муҳаббат йўқ давономада,
нега узрлар йўқ, хуш изҳорлар йўқ?
Нега шинамгина кутубхонада
китобни унутар гул дийдорлар йўқ?
Исмимиз,
ёшимиз,
касбимиз муҳим,
телефон рақам ҳам чиқмайди эсдан.
Рўзғору хешлар ҳам ўтилмас четлаб,
Нега бундоқ кўнгил сўралмас биздан?
Ҳаммасини ёзинг, жаноб шифокор,
Кўпайсин кўнгилни сўрайдиганлар.
Кўп ахир дунёда, кўнгилга эмас,
одамлар гапига қарайдиганлар.
Чунки сиз расмийсиз, кўнгил норасмий,
ёзилмаган қонун бўлимларида.
Айбланг кўпларни не туйғуларнинг,
не-не кўнгилларнинг ўлимларида.
Табассумни ёзинг давономага,
Ёзинг: дил ва руҳ ҳам муҳим органлар.
Ёзинг, зора шунда амал қилсалар
ёр билан сиёсат олиб борганлар.

©Ирода Умарова

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

16.05.2023
Жиззах шаҳридаги 17-мактабда ижодий учрашувда бўлдик. Таклиф қилган ва тадбир чиройли ўтишини таъминлаган мактаб жамоасига, хусусан, директор Фазлиддин Рустамов, директор ўринбосари Муҳайё Қаршиева ва опам Ойдин Умаровага раҳмат🌸 Алоҳида таъкидлаб ўтмасам бўлмайди: опам ўқувчиларини  профессионал даражада тайёрлантирибдилар. Кичкинтойлар қўшиғу шеър айтиб, рақсга тушиб, ҳатто ихчам саҳна кўриниши намойиш этиб, бизни лол қолдиришди🤗
Хонанда Шуҳрат Дарё нафақат қўшиқлари, самимияти билан ҳам даврага файз киритдилар, шоира Марҳамат Мирзоева шеърлари тингловчиларни сел қилди. Орада «Қор капалаклари» китобим  тақдимотини ҳам ўтказиб юбордик. Ўқувчиларга ушбу китобдан совға қилдим.

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

16.05.2023
@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

* * *
Бир кун
Юрагимни эркалар ҳаво,
бир кун
руҳим қадар бахтли бўламан.
Кулиб юборади кўзларим илк бор,
капалакнинг одам шакли бўламан.
Кесик сочларимнинг узууун руҳини
ёйиб шамол билан чопаман баҳсга.
Ҳамма кўраверсин,
ҳеч кимни кўрмай
ёмғирни қучоқлаб тушаман вальсга.
Бир кун
ёддан равон қилгайман хатм,
овозим оқади карнайгуллардан.
Шеърларим - ҳаётга ёзган дастхатим
Эланиб юрмайди ҳар қўлдан-тилга.
Илоҳим!
Ўша кунга етиш умиди билан,
кунларим саноқчўп - яшайман бир-бир,
йиллар қутисига ташлайман бир-бир...
Тоғдай оғир уйнинг деразасидан
самога қарайман интиқ-ёшланиб.
Балки у кун келар ўлимдан кейин
ва чексиз бир кунлар кетар бошланиб...
Илоҳим!

©Ирода Умарова

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

«Бу севги...»

Муаллиф: Ирода Умарова
Ўқиди: Baxtning Sevari
🌸Раҳмат🌸

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

«Гуноҳимиз...»

Шеър муаллифи: Ирода Умарова
Ўқиди: Анора Асқар қизи
🌸Раҳмат🌸

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Умид Абдуҳакимовдан 🌸Раҳмат🌸

@GarashaliKungil

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Бунча гўзал ҳаёт!
Бунча хушбўй тун!
Қовоғин уйса ҳам кўк беғараз-а!..
Мен бунда, дил унда, ўртада маҳзун
Сирқираб йиғлайди битта дераза.

Йиғласа йиғласин,
Ҳали ёшларин
Қуёш ўзи билиб артиб қўяди.
Шамол қуритади - нафаси сарин,
Қушчалар бурнига чертиб қўяди.

Йиғласа йиғласин,
Ахир бу ёқда
Ланг очиқ турса ҳам нур қилмаган кор -
Кўз ёши ичига жимгина оққан
Менинг юрагимдай деразалар бор...
©Ирода Умарова

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Osmonim...

✍ Iroda UMAR
🎙
@Fahriya_Nur

Montaj ustasi :
@Sifatli_Audio

Читать полностью…

ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ

Ниҳоллар экасиз ҳар эрта баҳор,
Чечаклар, кўкатлар... бари бадастир.
Жавдираб кўз очган илк нишоналарни
Кузатмоқ ва суймоқ кунлик ҳавасдир.
Эслаб қўйинг шундай пайтлар гоҳида,
Виждонни тозалаб нафс қумидан:
Хабар олмайсизми ахир қачондир
Кимнингдир кўнглига эккан умиддан?

©Ирода Умарова

@GarashaliKungil

Читать полностью…
Subscribe to a channel