🌍 Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал! 📤 Таклиф ва мурожатлар учун: @Geosiyosatuzrobot Реклама: @Geosiyosat_ads
Туркия Исроилдаги элчисини мамлакатга қайтарди
Ғазо секторидаги вазият туфайли Туркия Исроилдаги элчиси Шакир Озкан Торунларни маслаҳат учун чақириб оладиган бўлди. Бу ҳақда 4 ноябрь куни Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Исроилнинг тинч аҳолига қарши ҳужумларини давом эттириши, инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришга тўсқинлик қилиши, ўт очишни тўхтатишдан бош тортиши натижасида Ғазодаги гуманитар вазият ёмонлашди. Буни инобатга олган ҳолда Тель-Авивдаги элчи Шакир Озкан Торунларни маслаҳатлашиш учун Анқарага таклиф қилишга қарор қилинди”, – дейилади вазирлик баёнотида.
👉 @Geosiyosatuz
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига (ИРҚК) бўйсунувчи Ироқда фаолият юритаётган “Катаиб Ҳизбуллоҳ” шиа гуруҳи АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Бағдодга ташрифи вазиятнинг кескинлашувига олиб келишини маълум қилди.
"Бу яҳудийнинг ўғлига Ироқда жой йўқ. Бизнинг жангчилар бу ерда Америка манфаатларига чек қўяди. АҚШ элчихонаси ёпилади ва америкаликларни бу ерга киритмайди", - дейди гуруҳ етакчиларидан бири Абу Али ал-Азкорий.
👉 @Geosiyosatuz
Трамп Флоридадаги тадбирда тарафдорлари орасида Байденни "бузуқ" ёки "уйқусираган" деб аташ керакми деган сўровни ўтказди.
Биринчи вариант ғалаба қозонди.
👉 @Geosiyosatuz
АҚШ сенатори Исроил ҳужумларини зудлик билан тўхтатишга чақирди
Берни Сандерс, Исроил режимининг Ғазо секторига ўйламасдан уюштирган ҳаво ҳужуми минглаб бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлишини айтди.
Сандерс, исроиллик жангчилар томонидан шифохоналар ва қочқинлар лагерларини бомбардимон қилиш ҳақида гапирар экан, бу ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш кераклигини таъкидлади.
👉 @Geosiyosatuz
New York Times: Исроил армияси Жабалияга ҳужумда 900 килограммли бомба ишлатган.
👉 @Geosiyosatuz
🇵🇸🇷🇺 Россия Бош прокуратураси ХАМАСни террорчи ташкилот сифатида тан олмади.
Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Иван Мельников Исроилда рус фуқаролари ХАМАС томонидан гаровга олинганидан кейин Бош прокуратурага ХАМАСни террорчи ташкилот деб тан олишни сўраб мурожаат қилган эди. Бироқ прокуратура бундай қарор қабул қилишдан бош тортди.
Маълум қилинишича, Россияда ҳаракат иштирокчиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилмагани, шунингдек, уларга нисбатан суд ҳукмларининг йўқлиги сабабли террорчи ташкилот сифатида тан олиш рад этилган.
👉 @Geosiyosatuz
2000-йилдан бери Хитойда 10 мингдан ортиқ амалдор коррупция учун қатл этилган.
👉 @Geosiyosatuz
Миср, Иордания, Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва Фаластин ташқи ишлар вазирлари АҚШ Давлат котиби Блинкенга Фаластин бўйича арабларнинг ягона позициясини тақдим этиш учун Уммонда йиғилди.
👉 @Geosiyosatuz
❗️Араб ТГ каналлари "Ҳизбуллоҳ"нинг Ливан билан чегара яқинида исроиллик техника ва ҳарбий хизматчилар тўпланишига қарши "Буркан" ракеталарини биринчи марта қўллагани мисли кўрилмаган муваффақиятга олиб келгани ҳақида хабар бермоқда.
Жанг каллагига эга "Буркан" ракетасининг портловчи массаси 300 дан 500 кг гача ва учиш масофаси атиги 10 кмдир.
Видеода "Буркан" ракетасининг учирилиши ҳолати келтирилган. "Ҳизбуллоҳ" ҳозирча тўлиқ видеони эълон қилмаган, бироқ бу турдаги ракеталар билан Исроил нишонларига ҳужумлар бошланганини тасдиқлаган.
Исроил қисқа масофали "Буркан" ракеталари томонидан ҳарбийлар ва жиҳозлар контцентрациясига қилинган бир нечта ҳужумларни рад этди ва иккита бундай ҳужумни тасдиқлади ва улардан бирини "қайноқ" нуқта яқинида (портлаш билан видеода) портлаган видеони тақдим этди. Шу билан бирга, Исроил томони портловчи модданинг массаси 100 кг дан ошмаганини таъкидламоқда.
👉 @Geosiyosatuz
АҚШда Фаластин-Исроил можаросининг қайта авж олганлиги фонида Украина масаласи охирги ўринларга тушиб кетди ва Украинага ёрдамнинг қисқариши ҳақидаги гаплар очиқчасига айтилиб, унинг Россия билан музокаралари ҳақидаги янгиликлар чиқа бошлади. Буни АҚШдаги йирик медиа платформалар, сайтлар, сиёсатчилар, конгрессменлар ва газеталарни ўқиб билиб олиш мумкин.
АҚШ Украинага НАТОга кириши учун яшил чироқ ёқмайди, унга НАТОнинг хавфсизлик кафолатларини беради. Бу эса бўлажак музокараларда Украинага энг катта плюс ва ютуқ бўлади. Шу плюс орқали Украинани кўндиришади. Бу эса мавжуд чегаралар, яъни Россия босиб олган ҳудудларини қайтариб бермаслигини билдиради.
Демак қайта жонланган тинчлик музокараларидан шуни англаш мумкинки, АҚШ 2та фронтда урушишдан қўрқмоқда ва бундан тийилмоқда. Бундан хулоса шуки, Америка Яқин Шарқда узоқ муддатли низога тайёргарлик кўрмоқда ва низо ростдан ҳам чўзилиб кетса, Украина масаласи секин аста кун тартибидан тушиб боради.
ҲАМАСда Украинага мўлжалланган замонавий Европа ва АҚШ қуроллари қандай пайдо бўлиб қолгани ойдинлашаётгандек. Россия Украинада мусодара қилинган ёки Украинадаги коррупсиён схемалар орқали қора бозордаги қуролларни Яқин Шарқ томон, хусусан ҲАМАСга юбориб турган ва қуроллар транспортировкаси узоқ вақт давом этган.
Хулоса шуки, Россия ҲАМАСга қуроллар ва ҳарбий аслаҳалар бериб, уни қуроллантириш орқали АҚШни иккинчи фронтни очишга мажурламоқчи бўлган. Бу йўл билан эса АҚШни Яқин Шарқда, Исроил билан овора қилиб, унинг Украинадан диққатини узишини режалаштирган ва бу эса иш беряпти.
©️Political_Insight
👉 @Geosiyosatuz
Кеча кечқурун содир бўлган 6,4 магнитудали кучли зилзила туфайли Непалда аллақачон 128 киши ҳалок бўлди, бир неча юз киши жароҳат олди.
👉 @Geosiyosatuz
🇰🇿🇹🇷 Кеча Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг ўнинчи юбилей саммити бўлиб ўтди. Тадбирда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Венгрия раҳбарлари иштирок этди. Туркманистон томонидан президентнинг отаси ва туркман халқининг миллий етакчиси иштирок этди.
Туркий давлатлар ташаббуси билан тузилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аллақачон ўз платформаларида аъзо давлатларнинг стратегик шериклик ғоясини фаол илгари сурувчи тўлақонли халқаро ташкилотга айланди.
Давлатлар вакиллари шериклик тўғрисида битимлар тузиб, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар. Саммитда Остона акти имзоланди, Туркия 100 йиллиги билан, Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги ёрқин ғалабаси билан табрикланди.
🔻Ражаб Эрдўғон туркий давлатлар учун ягона алифбо яратишни таклиф қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев эса “Туркий дунё” иборасини оммалаштириш зарурлигини таъкидлади ва ҳатто уни брендга айлантиришни таклиф қилди.
👉 @Geosiyosatuz
Ғазо секторидаги Ал-Азҳар университети вайрон қилинди.
Университет биноси Исроил ҳаво кучлари томонидан бутунлай вайрон қилинган. Исроил разведкаси маълумотларига кўра, мактабда «ҲАМАС» ташкилоти учун портловчи мосламалар ва ракеталар яратиш бўйича муҳандислар тайёрлаган.
👉 @Geosiyosatuz
Путин Европа Кенгаши Бош котибини Россияда фавқулодда ҳолат ёки ҳарбий ҳолат жорий этилгани ҳақида хабардор қилишни бекор қилувчи қонунни имзолади.
Шунингдек, Путин Россия Ядровий синовларни тўлиқ таъқиқлаш тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни бекор қиладиган қонунни имзолаганди.
👉 @Geosiyosatuz
Украинада президентлик сайловлари 2024 йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши мумкин. Зеленский бундай имкониятни ўрганиб чиқмоқда — Украина ТИВ раҳбари Дмитро Кулеба
👉 @Geosiyosatuz
Саудия Арабистони Исроилга отилган ракеталарни тўхтатиб қолмоқда.
Яман томонидан Исроилга қарата учирилган баллистик ракета Саудия Арабистони ҳаво мудофааси томонидан тўхтатилди.
👉 @Geosiyosatuz
Ғазо секторидаги 36 касалхонадан 14 таси ҳамда 2 та ихтисослашган марказ ишламаяпти — ЖССТ
“Ушбу тиббиёт муассасалари ёқилғи тақчиллиги, вайронагарчилик, ҳужумлар ва хавфсизлик туфайли хизмат кўрсатишга қодир эмас. Қолган шифохоналар эса ўз сиғими 40% дан ортиқ юклама билан ишламоқда,“ — дейилади халқаро ташкилот баёнотида.
👉 @Geosiyosatuz
Ноқонуний муҳожирларнинг Қўшма Штатларга кириб бориши ақл бовар қилмайдиган даражага етди.
Ҳозиргача 2 миллиондан ортиқ одам Мексика-Америка чегарасини кесиб ўтган.
Шу билан бирга, Байден маъмурияти ноқонуний иммиграцияга қарши кураш чораларига тўсқинлик қилмоқда, бу эса сайловлар арафасида кўпчиликни Байденга қарши қўймоқда.
👉 @Geosiyosatuz
⚡️🇮🇱 Исроил халқи Нетаняхуни истеъфосини талаб қилишмоқда.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг уйи олдига тўпланган оломон 7 октябрь куни ҲАМАС томонидан уюштирилган ҳужум туфайли бош вазирни истеъфога чиқишга чақирди. Айримлар ҳатто полиция тўсиқларини ҳам ёриб ўтишган. Бу намойиш энг каттаси, деб хабар беришмоқда. Қуддусдаги митингни яҳудийларнинг Антисионист ҳаракати вакиллари уюштирган.
👉 @Geosiyosatuz
🇹🇷 Туркияда Фаластинни қўллаб-қувватловчи автомобил митинги ўтказилмоқда.
Иштирокчилар ҳозирда Конияда жойлашган. Митингга 3 ноябрь куни Истанбулда старт берилди. Эртага, 5-ноябрь куни митинг иштирокчилари ўзларининг сўнгги манзили – Туркия жанубидаги Адана шаҳрига етиб боради ва у ерда мамлакатдаги Америка базаларини ёпишни талаб қилади. 500 дан ортиқ киши иштирок этган митинг ташкилотчиси Туркия Инсон Ҳуқуқлари ва Эркинликлари Жамғармаси (İHH).
İHH қуролли тўқнашув зоналарида жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатувчи нодавлат фонддир. 1995-йилда ташкил этилган, 123 мамлакатда фаолият юритади. АҚШ, Германия, Исроил каби бир қатор мамлакатларда тақиқланган.
👉 @Geosiyosatuz
🇹🇷🇮🇱 Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон Исроил ҳукумати раҳбари Бенямин Нетаняху билан қўшимча мулоқот қилишдан бош тортганини маълум қилди.
"Биз Нетаняху билан ортиқ гаплаша олмаймиз. Уни огоҳлантирган эдик", — дея Эрдўғоннинг сўзларидан иқтибос келтиради ал-Арабия телеканали. Унинг сўзларига кўра, Исроил ўт очишни тўхтатиб, уруш жиноятлари ва инсон ҳуқуқлари бузилиши учун жавобгарликка тортилмаса, Туркия глобал тизимга ишонмайди.
👉 @Geosiyosatuz
Исроилнинг ҲАМАС билан уруши фонида Путин Россия Федерациясининг сўниб қолган глобал мақомининг бир қисмини қайтариб олиш имкониятини кўрмоқда.
Путин Эрон ва Сурия билан муносабатлари, шунингдек, ҲАМАС билан алоқаларидан Россияни Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнига жалб қилиш учун фойдаланмоқда, деб ёзади The Guardian.
Россия Федерацияси можарони юмшатишда воситачи бўла оладими, деган саволга нашр жавоб берар экан, Путин яқинда фаластинликлар билан анъанавий муносабатлари ва Исроил билан яхши муносабатларига таяниб, буни амалга ошириши мумкинлигини айтди.
Нашрнинг қайд этишича, Путин Яқин Шарқ сиёсатининг баланд столидан ўзига жой топиб, Украинага бостириб кириши чоғида йўқотган халқаро мавқеининг бир қисмини қайтариб олишга умид қилмоқда.
Таъкидланишича, Россия раҳбари Фаластин масаласини ҳимоя қилиш орқали минтақадаги нуфузли шахсларнинг ҳамдардлигини қозониши мумкин. У буни ҲАМАСни айблашдан бош тортиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашида (муваффақиятсиз) сулҳ резолюциясига ҳомийлик қилиш орқали ҳаракат қилди. Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиёти кўламини ҳисобга олсак, Россия Фаластин маъмуриятининг чеккан азобларига ишора қилиб, Украинадаги урушига оид кейинги танқидларни қайтаришда қийинчилик туғдирмайди.
Яқин Шарқдаги уруш Путинга фойда келтириши мумкин бўлган яна бир сабаб: нефть нархининг ошишидир. Ҳозирча таъсир чекланган, аммо вазият янада ёмонлашиши мумкин. Нашрнинг таъкидлашича, Россия ҳали ҳам сабрли минтақанинг янги муаммоларидан сезиларли дивидендлар олиши мумкин.
👉 @Geosiyosatuz
🇵🇸 Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Исроил агрессияси натижасида ҳалок бўлганлар сони 9488 нафарга етди, улардан 3900 нафари болалар ва 2500 нафари аёллар.
👉 @Geosiyosatuz
🇮🇶🇯🇴🇵🇸 Ироқликлар таслим бўлмоқчи эмас ва 17 кундирки, Иордания билан чегарада Фаластинни қўллаб-қувватлаб ўтиришибди.
👉 @Geosiyosatuz
Ғазо секторидаги қочқинлар лагерига зарба берилди.
Лагерь БМТга тегишли Ал-Зайид таълим муассасасида жойлашган эди. Ўнлаб ярадорлар касалхоналарга юборилган.
ҲАМАС зарба учун жавобгарликни Исроилни қўллаган АҚШ маъмурияти ва Жо Байден зиммасига юклади.
👉 @Geosiyosatuz
"Ҳизбуллоҳ"нинг Ливан-Исроил чегарасидаги ЦАХАЛ нишонларига берган янги зарбалари тасвирлари чоп этилди.
Ўқ отиш миномётлар, танкга қарши тизимлар ва камикадзе УУАлар ёрдамида амалга оширилган.
Бир кун аввал Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳарбийлаштирилган гуруҳи раҳбари ҳаракат 8 октябрдан бери Исроил билан уруш олиб бораётганини айтганди.
👉 @Geosiyosatuz
ЦАХАЛнинг Ғазога бостириб кириши давом этмоқда
👉 @Geosiyosatuz
АҚШ ва Европа Зеленский билан тинчлик музокараларини муҳокама қила бошлади. Бу ҳақда NBC телеканали расмийларга таяниб хабар бермоқда.
«Улар... Украина ҳукумати билан Россия билан тинчлик музокараларининг мумкин бўлган оқибатлари ҳақида гаплаша бошладилар... Суҳбатлар Украина келишувга эришиш учун нималардан воз кечиши мумкинлиги ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олди», — дейилади хабарда.
👉 @Geosiyosatuz
ТАРИХИМИЗНИ ЎРГАНАМИЗ.
«ДАШНОҚЛАР ҲАР БИР КЕСИЛГАН БОШ УЧУН ПУЛ ОЛИШГАН»
*
Мендан дашноқ сўзининг ўзи нима, деб савол беришади. “Дашноқ” сўзининг маъноси “эгалик қил”, яъни “ҳукмронлик қил” деганидир. Уларнинг бош мақсади ҳам шу. Қандай йўл билан бўлишидан қатъи назар, у террористик йўл бўладими, фитна йўли бўладими, мана шу орқали бу денгиздан у денгизгача бўлган жойни эгаллашни мақсад қилиб қўяди. Арманлар ҳозиргача ўз ёшларига ёлғон тарих ўқитиб келади. Уларнинг дарсликларида турклар билан боғлиқ ўта нотўғри маълумотлар бор.
Совет даврида яшаган академиклар ҳам менга: “Дилдорахон, қўйинг, бу мавзуга тегманг. Эртага ҳар хил ҳолатга тушасиз. Сизга жиноий иш очилиб, қамалиб кетасиз”, деган қўрқитишлар ҳам бўлди. Мана бугун ҳам “Яндекс” таксида келаяпман. 32 ёшли йигитдан дашноқлар кимлигини биласанми, деб сўрасам, унинг учун бу сўз нотаниш. Жуда кўп ёшларимизга бу сўз нотаниш. Лекин бу ерда ёшлармизни ҳам айблай олмаймиз. Чунки биз на дарсликда, на институтда, на мактабда бу ҳақида озгина бўлса ҳам маълумот берган эмасмиз. “Ўзбекистон Энциклопедияси”да кичкинагина бир, озгина қаторда кўрсатилган.
Яқинда Баҳром Ирзаев билан қатағон музейини айланиб яна бир нарсага гувоҳ бўлдикки, кичкина бир панно экспозиция қилинган, холос. Қатағон музейининг ўзида бирор жойда на дашнакцутюн партияси, на дашноқлар деган сўз бор! Ваҳоланки, бу бизнинг 1918-1928 йилгача бўлган 10 йиллик тарихимиз.
1 млн 700 минг ўзбекистонлик геноцид қилинган. Шу қадар катта қирғин, лекин афсуски мана шу 10 йиллик тарихни бирон бир жойда ўқий олмайсиз, яна энг ёмони мана шу миллий архивларда ҳалигача ёпиқ. Ҳаттоки кўп нарса Интернетга чиқиб кетган нарсалар ҳам бугунги кунда махфий. Президентимизнинг 2019 йил 20 сентябрда махфийликдан ҳужжатларни очиш тўғрисида фармони туфайли биз жуда кўп ҳужжатларни кўзимиз билан кўрдик, аста-секинлик билан очяпмиз. Ҳозир сизга бир ҳужжатни айтаман. Ўзим биринчи ўқиганимда даҳшатга тушганман. Маълумки, Америка истилосида ҳиндуларни боши учун пул тўланганини киноларда кўрганмиз, тўғрими? Ҳар бир ҳиндунинг бошига фалон-фалон доллардан пул тўланган, уларнинг бош териси шилиб олиб келинган. Афсуски, кўзим билан кўрган ҳужжатни айтяпман, “Одинок” ва “Казнь” деган гуруҳлардан бўлган тўртта қотил дашноқнинг сурати турибди. “Одинок” гуруҳида улар териб-териб ўлдирган, яъни энг фаолларни битта-битта териб отиб ўлдирган. “Казнь” оммавий ўлдирган. “Казнь” гуруҳидагилар ҳар бир уйга кириб, ҳаммасини ўлдиришган. Яна энг қизиғи, ўшалар Қизил армия командирига мен Қўқонда 100 та одам ўлдирдим, лекин сизлар менга 50 та одамнинг пулини бердинглар, деб ёзган. Мана сизга факт бу. Қолган 50 та одамнинг пули қани, деган ва суратлар билан турибди. Суратлар шу қадар даҳшатлики, хашак кесадиган жодуда болаларнинг бошлари кесилган.
Бу ўз кўзим билан кўрган архив ҳужжати. Энг даҳшатлиси, дашноқлар кўпроқ пул олиш мақсадида жасадлар, кесилган бошлар фонида турли ракурсларда расмга тушган.
Ҳаттоки ҳар битта бошга тўланган сумма ҳам кўрсатилган. Қўқон ўликлар шаҳри, деб эълон қилинган. Ҳаққоний тарихни билмаслик қанақа аҳволга олиб келади? Бугун Тошкентда рус босқинчиларига тикланган “Часовня”ни олинг. Камолонда бир қошиқ қони қолгунича курашган ота-боболаримизга ҳайкал қўйиш ўрнига, бу иш қилинган. Тарихни эслатиб туриши учун у жойга бир аянчли расмларни қўйиб, мана шулар қирган, деб қўйиш керакдир, балки. Нима мақсадда “Часовня” тикланганини ҳам билмайман.
Дашноқлар авлоди “арман геноциди”ни яхши билади. Ўзбекистонда кимдан сўрасангиз “Арман геноциди” ҳақида Интернетдан ўқиган, билади. “Турклар арманларни геноцид қилган”, дейди. Бугунги кундаги ахборотнинг кучи, дейман-да.
Инсонни хафа қиладиган яна бир жиҳат борки, рус тилида ҳар қандай бир манбани қидиринг, чиқиб келади. лекин ўзбек тилида қидирилса чиқмайди. Масалан, дашноқлар деб ёзсангиз, керакли маълумот чиқмайди. Шуҳрат Барлоснинг баъзи бир манбалари чиқади, лекин шунда ҳам уни айблаган, ўзимизнинг академиклар айбловлари чиқиб келади.
Дилдора Ҳасанова.
@Tarixiyfayllar
Исроилнинг Ғазодаги мактаб биносига уюштирган ҳужуми оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди, деб хабар берди Аl-Jazeera телеканали.
Ал-Қоҳира аи-Иҳбария телеканалининг хабар беришича, камида 50 киши жароҳатланган.
Мактаб биноси ичида фаластинликлар анклавдаги кескинлик туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
👉 @Geosiyosatuz