🌍 Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал! 📤 Таклиф ва мурожатлар учун: @Geosiyosatuzrobot Реклама: @Geosiyosat_ads
Ёқилғи йўқлиги ва “тез ёрдам” машиналари исроилликлар томонидан йўқ қилингани сабабли Ғазода ярадорлар араваларда шифохонага ташилмоқда — Yeni Şafak
👉 @Geosiyosatuz
Ғазода 7 октябрдан бери БМТнинг 79 нафар ходими вафот этди
Камида 24 нафар ходим турли даражада жароҳатланган. Сўнгги 48 соат ичида эса БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги 5 нафар ходими вафот этган.
👉 @Geosiyosatuz
Европа Иттифоқи Ғазога инсонпарварлик ёрдамини 25 миллион еврога оширади
Европа Иттифоқи Ғазо сектори учун инсонпарварлик ёрдами ҳажмини 25 миллион еврога оширмоқда, дея хабар бермоқда Еврокомиссия.
👉 @Geosiyosatuz
ЦАХАЛ қуруқликдаги қўшинлари тунда Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳарбий лагерини назоратга олди – Исроил армияси матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ўтган кун давомида қирувчи самолётлар Фаластиннинг 450 дан ортиқ объектларига, жумладан “туннеллар, ҳарбий базалар, кузатув постлари”га зарба берган.
👉 @Geosiyosatuz
Толибларнинг тақиқидан сўнг Афғонистонда кўкнори экиш ва қорадори етиштириш 95 фоизга пасайган — БМТ
Ташкилотнинг маълумотларига кўра, 2023 йилда кўкнори етиштириладиган майдонлар 10,8 минг гектаргача қисқарган, бир йил аввал бу кўрсаткич 233 минг гектар бўлган. Майдонларнинг қисқариши натижасида қорадори етиштириш 2022 йилдаги 6200 тонна ўрнига 2023 йилда 333 тоннага тушиб қолган.
👉 @Geosiyosatuz
Анқарада Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Томонлар Яқин Шарқдаги вазият ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилади.
👉 @Geosiyosatuz
Қодировнинг 15 ёшли ўғли унинг хавфсизлик бўлими бошлиғи бўлди
Чеченистон ахборот вазири Аҳмед Дудаев ўсмирни «муҳим» ва «масъулиятли» иш – Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг хавфсизлик бўлими бошлиғи лавозимига тайинлангани билан табриклади.
👉 @Geosiyosatuz
Ғазо секторидаги уруш оқибатлари ҳақида янгиланган маълумотлар:
📍Ғазо секторида турар-жой биноларининг 50% дан ортиғи вайрон бўлган;
📍аҳолининг 70%га яқини кўчирилди;
📍35 та стационар шифохонадан 16 таси ишламай қолди;
📍7 та черков ва 55 та масжид шикастланган.
👉 @Geosiyosatuz
🇮🇱🇵🇸 Ғазо сектори ҳозир.
Исроил фаластинлик мусулмонларни уйлари билан бирга тириклайин кўммоқда, тирик қолганлари эса ёқиб юборилмоқда.
Аl-Arabia канали:
Исроил армияси Ғазода сейсмик бомбалардан фойдаланишни бошлади.
👉 @Geosiyosatuz
"Темир гумбаз" ҳаво мудофааси Ғазо секторидан ракета учирилгандан сўнг Исроилнинг кўплаб шаҳарлари, жумладан Тел-Авив устида ишламоқда.
Бир оз олдин Ливандан "Ҳизбуллоҳ" "Катюша" MLRS ёрдамида Кирят Шмона шаҳрига ҳужум қилди ва шаҳарда ёнғинлар содир бўлди (видеолардан бирида).
👉 @Geosiyosatuz
Жириновскийнинг Каспий денгизининг келажаги ҳақидаги фикрлари
👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, хавфсизликка жиддий таҳдидларга қарамай, бугун кечқурун Бағдодга келади.
👉 @Geosiyosatuz
🇮🇱 Исроил дунёда биринчи бўлиб космосдан баллистик ракетани уриб туширди
Ракета ҳусийлар томонидан Ямандан учирилган ва Исроилнинг Эйлат шаҳри томон деярли 1600 км учган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари "Arrow" ракетага қарши мудофаа тизими ёрдамида Ер атмосферасидан ташқарида ракетани муваффақиятли уриб тушира олган.
👉 @Geosiyosatuz
Бутун дунё бўйлаб Фаластин тарафдори бўлган оммавий норозилик намойишларининг янги кадрлари: Вашингтон, Лондон, Берлин, Афина, Жакарта.
👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸🇵🇸Вашингтонда Фаластинни қўллаб-қувватлаш акциясида 100 мингдан ортиқ одам тўпланди
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Йиғилганлар Байден “Исроилнинг тинч аҳолига қарши урушини рағбатлантиришига” норозилик билдирган.
👉 @Geosiyosatuz
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида учрашув якунланди
Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, 2,5 соатлик учрашув якунлари бўйича ҳеч қандай баёнот берилмаган. Фаластин-Исроил можаросини муҳокама қилиш мақсадида Яқин Шарқ сафарини якунлаган АҚШ расмийси, эндиликда шу масала юзасидан Япония ва Жанубий Кореяга ҳам ташриф буюради.
👉 @Geosiyosatuz
Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги ҲАМАС ҳарбий лагерларидан бирини ўз назоратига олганини маълум қилди
ЦАХАЛ баёнотида, шунингдек, Исроил кучлари ўтган кечада Х
ҲАМАСнинг 450 та инфратузилма объектига, жумладан кузатув постлари, машғулот майдончалари ва ер ости туннелларига зарба бергани айтилади.
Бундан ташқари, Исроил мудофаа кучлари 6 ноябрга ўтар кечаси ҳаво ҳужуми чоғида ҲАМАС махсус хавфсизлик хизмати раҳбари Жамол Мусо ҳалок бўлганини маълум қилди. ҲАМАС маълумотларига кўра, у гуруҳнинг махсус операциялари учун масъул бўлган.
👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸🇮🇱🇮🇷🇹🇷 New York Times хабарига кўра, Байден маъмурияти Туркия каби минтақавий ишончли ташкилотлар орқали Эрон ва Ҳизбуллоҳга АҚШ Исроилга ҳужум қилсалар, уларга қарши жанг қилиш учун ҳарбий аралашувга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар юборган.
👉 @Geosiyosatuz
АҚШ Эрон ёки Ливан Ҳизбуллоҳи Исроилга ҳужум қилса, ҳарбий жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда - New York Times
АҚШ президенти маъмурияти Эрон ва Ливан Ҳизбуллоҳига Исроилга ҳужум қилинган тақдирда ҳарбий аралашувга тайёр эканликлари ҳақида хабарлар етказган.
👉 @Geosiyosatuz
Исроил армияси ҲАМАС ҳарбий лагерини назоратга олганини эълон қилди
Исроил Ҳарбий кучларининг хабар беришича, кун давомида қирувчи самолётлар Фаластин гуруҳининг 450 дан ортиқ нишонларига, жумладан туннеллар, ҳарбий базалар, кузатув пунктлари ва танкга қарши ракета отиш мосламаларига ҳужум қилган.
👉 @Geosiyosatuz
Машҳур Youtube блогер MrBeast Африкада 100 та қудуқ қазиди. Блогер бу орқали ярим миллион одамни сувга бўлган эҳтиёжини қондиради.
👉 @Geosiyosatuz
🇮🇱🇵🇸 Айни пайтда Ғазо секторидаги аҳвол.
👉 @Geosiyosatuz
Россия жануби, Украина ва Беларус аҳолиси кучли магнит бўрони бошланганидан кейин шимол ёғдуси суратларини эълон қилмоқда.
👉 @Geosiyosatuz
АҚШ давлат котиби Блинкен бугун Бағдод аеропортида зирҳли кийимда кўриниш берган.
👉 @Geosiyosatuz
Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги инқироз шароитида Россиянинг Ливияда позициялари мустаҳкамланишидан хавотирда, деб ёзади Bloomberg.
“Агар Россиянинг у ерда портлари бўлса, бу унга бутун Европа Иттифоқига жосуслик қилиш имкониятини беради”, — дейилади ҳисоботда.
Қўшма Штатлар бу Африка давлатини "ўз манфаатлари зонаси" деб билади. Энди америкаликлар Ливия ҳарбий етакчиси Халифа Хафтарни Москва билан алоқаларни чуқурлаштиришдан воз кечишга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади Bloomberg.
👉 @Geosiyosatuz
🇹🇷 Туркияда намойишчилар АҚШ армияси томонидан фойдаланиладиган "Инжирлик" ҳаво базасига бостириб киришга уринди. Полиция сув пуркагичлари ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.
Акция Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш гуманитар фонди (IHH) томонидан ташкил этилди. Исроилнинг Ғазога ҳужумларига қарши норозилик билдириш учун улар фаолларни мамлакат жанубидаги аеродромга (АҚШ ҳаво кучлари жойлашган ва бошқа нарсалар қаторида) тўпланишга чақирди. Полиция намойишчиларни кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланиб тарқата бошлади.
👉 @Geosiyosatuz
Бир ҳафта ичида Исроил кучлари чегара ҳудудларни тўлиқ назоратига олди. Шундай қилиб, Ғазо шимоли тўлиқ ўраб олинган. Улар ҳозирча фақатгина аҳоли кам бўлган қиснларни назоратларига олишди. Эндиликда Исроил кучлари Ғазо сектори шимолидаги аҳоли зич жойлашган ҳудудларига ҳужум қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ерда энг муҳим жанглар бўлади. Бу кўп ойлар давом этиши мумкин.
👉 @Geosiyosatuz
Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида намойишчилар "Байден, яширинма! Сен геноцидни қўллаб-қувватламоқдасан!"
Кеча Европанинг кўплаб шаҳарларида, жумладан, Франциянинг Париж ва Лион шаҳарларида ҳам Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишлар бўлиб ўтди.
Репортаж: Ruptly
👉 @Geosiyosatuz
Россияда киберармия ташкил этилиши мумкин
Хабарларда ёзилишича, РФ Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари Мақсут Шадаев Россияда киберармия яратиш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Aввалроқ, яъни жорий йил ёзида Давлат думаси депутати Антон Горелкин киберармия бўлинмаларини ташкил этиш мақсадида Россия гвардияси таркибига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган эди.
Илгари сурилаётган ғояга кўра, киберармияда хизмат қилиш тартиботи, мажбурий ҳарбий хизматдан тубдан фарқ қилади ва унга фақат тажрибали IT мутахассислари шартнома асосида жалб этилади.
👉 @Geosiyosatuz
ЦАХАЛ матбуот хизмати 7 октябрдан бери Исроил армияси Ғазо секторидаги нишонларга 2500 марта зарба берганини маълум қилди.
👉 @Geosiyosatuz