НЕГА ЙИҒЛАЯПСАН?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Сафийя бинт Ҳуяйй онамиз розиёллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирганларида Сафийя онамиз йиғлаб ўтирган эдилар. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Нега йиғлаяпсан?
Онамиз жавоб бердилар:
- Ҳафса мени "яҳудийнинг қизи" деб ҳақоратлади!
Набий алайҳис салом дедилар:
- Сен пайғамбарнинг қизисан, амакинг ҳам пайғамбар, эринг ҳам пайғамбар! Ҳафса нимаси билан сенга фахрлана олади?!
Сўнгра Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳафса онамиз розиёллоҳу анҳонинг олдиларига бориб: "Эй Ҳафса! Аллоҳдан қўрқ!", дедилар.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/Gozal_diydor
Тафовут:
- Нуҳнинг ўғли пайғамбарнинг уйида туриб кофир бўлди;
- Озарнинг ўғли эса пайғамбарлар отасига айланди;
- Юсуфнинг акалари уни қудуққа улоқтиришди;
- балиқ эса денгизда Юнусни қутқарди;
- Фиръавннинг аёли (Осиё) да жаннатда бир қаср бор;
- Лутнинг аёлида эса дўзахда бир қароргоҳ;
- Ҳудҳуд ғарибларни жаннатга чақирди;
- Фиръавн қавмини дўзахга етаклади;
- Аллоҳ Одамнинг ерда бўлишини тақдир қилганда Иблис осмонда эди. Одам жаннатга қайтди, Иблис дўзахга кирди.
- Макка ўз фарзандини қувди;
- Мадина эса унга бошпана берди;
- хода Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг фироқларида овоз чиқарди;
- у зотнинг амакиси эса йўлларига тиканлар қўйди;
- башар пайғамбарни ўтга ташласа, ҳайвонлар уни ўчиришга ҳаракат қилишади;
- Ийсо отасиз дунёга келган бўлсада пайғамбар бўлди;
- Кўпчилик аъробийлар санамларга ибодат қиладиган ота-боболарининг динида ўлиб кетишди;
- жинлар Қуръонни хушуъ билан эшитишса, Укоз бозоридаги кишилар қулоқларини бармоқлари билан беркитиб олишди;
- чумоли бир пайғамбарнинг бутун бошли қўшини йўналишини ўзгартирди;
- инсон Каъбани бузиш учун бир қўшинни бошқарди...
Адҳам Шарқовий
@Gozal_diydor
📝 БАГРИТОШ.
📝РЕАЛ ВОКЕА АСОСИДА ЁЗИЛДИ.
Шодия пахта эгатидан чикиб шийпонга келди. Мадори колмай ётиб колди. Тонг сахар оч коринга тушликка хам чикмай ишлаб холдан тойганди Корнида огрик зурайиб борарди.
Фермер аёл шийпонга келиб бир четда йиглаб ётган Шодияни олдига югуриб келди
Ха Шодия кизим нима булди. Овкатингни хам емапсан нега йиглаяпсан .
---Холажон мазам булмаяпти.
---Хозир тез ёрдам чакираман.
Гулнор тез ёрдам чакирди . Биринчи ёрдамни олгач Гулнор (фермер) кизни уйига олиб бориб ташламокчи булди. Шодия кунмади . Ишлашим керак деб туриб олди. Гулнор ноилож иши билан кетди. Лекин кизига Шодиядан куз кулок булиб туришни тайинлади.
Шодиянинг бу ахволга тушиш сабаби олдиндан бошланган эди
Кайнонаси Халима фермерни ёнига келиб оилавий булиб чопик киламиз деб беш гектар гуза майдонини ижарага олиб иш хакини келишиб кетди Олдиндан бир миллион аванс олиб кетди. Чопик бошланганда эса кайнота келин ишга чикиб юришди. Кайнота нимжонлиги сабаб куп ишлай олмасди. Келин эса хомиладорлигини хеч кимга айтолмаган Кайнона хабар топса хам ишга юбораверган. Икки киши шунча жойни эплолмай колгач Гулнор эътироз билдира бошлаган. Бошка ишчиларни ёллаб чопикка ёрдам беришдан бошка иложи колмаган. Уйда эса кайнона келинга азоб берган
---Сен чопикни эплаб чопганингда фермер бошка одам солиб чоптирмасди. Энди оладиган пулим камаяди уласанми одамга ухшаб ишласанг
---Она кучим етганча ишлаяпман ут босиб кетяпти углингиз ёрдам берса буларди.
--- Курилишда ишлайди унгаям иш топиб берганман. Аванс олганман. Битирмаса пулни кайтариб бераманми. Овозингни чикариб углимга айтсанг бахрингдан утаман узим. Бор ишингга жуна. Лом-лим деёлмай келин ишига кетмокчи булиб турганда шошириб яна бакир чакир бошлаган. Келин айвондан чопиб чикиб кетаётиб кокилиб юзтубан йикилиб тушган ва уша ерни узида хомиласидан ажралиб колган Иложсиз колган кайнона келинни касалхонага бир кунгина ёткизиб кайтиб олиб чикиб кетган экан. Якинда боласидан ажралиб хали бачадони кискариб улгумаган келинни яна пахта чопигига чикариб юборган. Келин бечора шу сабаб холсизланиб шийпонда йиглаб утирганини устига Гулнора келган. Шундай килиб беш олти кундан сунг гузага сув олиш бошланиши керак булди. Щодияни ери эса ут босиб сув куйишни иложи йук эди.
---Щодия тезлик билан чопикни тугатинглар мен сув очишим керак. Уйдагиларни ёрдамга олиб чиксанг булмайдими кизим деди Гулнора.
---Харакат киламан холажон........
У шундай дедию маъюс тортиб колди. Кетмонини олиб далага кириб кетди. Бир пайт каердандир йиги товушини эшитган Гулнор хушёр тортди. Пахта оралаб кетди. Шодия агат орасида юм-юм йиглаб утирарди. Гулнор югуриб келиб кучоклаб олди.
---Ха кизим нима булди айт .
Кистовга олган сари Шодия тулиб-тулиб йигларди. Охири узини босиб олиб сузлай кетди.
----Ота онам Сурхондарёда
Йулни билмайман, кетолмайман.
Кетай десам Сарвар акам жуда яхши инсон. Севаман. Икки ут орасида колдим. Келин булганимга энди ун ой булди Шу вакт орасида азобда яшаймиз эр-хотин. Кайнонам каерлардандир бизга иш гаплашиб келадилар. Олдиндан пул оливолади. Бизни кучимиз етадими у ишга йукми иши йук Утган хафта эр хотин кечаси бировни хом гиштини ташидик сахаргача. Кундуз яна чопик. Эрим укам уйланса чикиб кетамиз чида дейдилар. Онамда нима хам киламан, мажбурман. Бир куни пулга туйиб колар дейдилар. Бели огрийди бечорани. Шундаям кайнонам нима иш топса шунга кетаверадилар. Болам тушгандан бери мазам йук. Докторга борай десам ишлаб пул топ даволанасан дейди. Шунга кучим етмаяпти чопикка Сиздан илтимос кайнонам билмасин Гулнор уйланиб колди. Нафрати ошиб бориб Халимани уришмокчи хам булди аммо Шодияни уйлаб узини босди.
---Майли кизим сен уйга кетмагинда дамингни олиб утир хозир келаман деди-да нарирокка бориб ким биландир телефонда узок гаплпшди. Орадан ярим соат утгач автобус келиб тухтади ва йигирматадан ортик хотин кизлар тушди. Гулнор уларни етаклаб келиб Шодияни агатларига туширди. Кечгача чопиб булишди. Шодия тушлик пиширишга ёрдам бериб турди. Кечга бориб иш тугади. Гулнор кизларни етакчисига бир даста пул берди, у пулни дарров кизларга таксимлаб берди. Шодия нима киларини билмай караб турарди.
Азизларим мехрибонларим
Олисдан топган яқинларим
Бугунги кун учун,
Барча неъматлар учун,
СИЗ айнан СИЗ борлигингиз учун
Буюк РОББИМГА Хамду санолар бўлсин!!!
Кетқазган кўз нурингиз
Мигабайтингизга
рози бўлинг.
Биз СИЗлар учун доймо
хизматдамиз
Тунингиз Хайрли ўтсин
Яхши дам олинг
Бизлардан узоқлашменг
Каналмиз СИЗ билан ФАЙЗЛИ🌸🕊
Ҳурмат ва эхтиром ила
Ўзбегойим.
👑ХАЙРЛИ КЕЧ
📝Тоғамни қабрга қўйгач, ўғиллари қуръон тиловат қилди. Охири ҳамма туриб тарқала бошлади. Мен негадир кетгим келмасди. Раҳматлик тоғам менга жуда кўп яхшилик қилгандилар. Энг катта яхшиликлари диний илм олишимга сабабчи бўлгандилар. Ўзлари шайх ҳазратларини шогирди бўлиб, мени хам суҳбатларга олиб борганлар. Кейинчалик мен жуда кўп хатоликлар қилдим, гуноҳларим осмон қадарга етди, аммо айнан ҳазратдан олган диний пойдеворим мени бутунлай жарликка қулашимдан сақлаб келди. Қабрдан узоқлашмасимдан бир киши чақирди.
-- Тўхтанг биродар. Кечирасиз марҳумга ким бўласиз?
-- Жиянлариман, тинчликми.
-- Тинчлик мен гўрковман, қабрни қазидим. Марҳум нима иш қилардилар.?
-- Оддий сувоқчи уста эдилар.
--- Қизиқ бу ер одатда жуда қаттиқ. Икки ёрдамчимни чақиргандим. Лекин қабр сарёғдек қазилди ёрдамчимга ҳожат ҳам бўлмади. Энг қизиғи лаҳадни қазиётиб кўзимга каъба кўринди. Шунга ҳайрон бўлиб сиздан сўраяпманда қандай одам эдилар деб.
Кўзимга ёш келди. Гапиролмай қолдим. Лекин қабрнинг сирини у билиши шарт!
--Тоғам саховатли мўъмин инсон эдилар. Жуда кўплаб хайрли ишлар қилганлар. Ярим йил бировни уйида ишлаб олган пулларини тўғри жиянларини йиллик контрактига тўлаганлар. Қамоқдан чиққан қўшнисини уйда битта шолчада ётганини кўриб, уйдаги бор сармояларига гилам ва мебел олиб берганлар. Ўша одам ҳозир илмли ва ризқ насибали бўлиб кетган. Ҳалол топган пулларига ҳажни адо этмоқчи бўлиб дуо олиш учун бир кўзи ожиз қарияни олдига бордилар. Қария дуо қила туриб тоғамдан, каъбадаги дуо қабул бўлади. Менга боришлик насиб қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилгин дейди.
Ўғилларини айтишича бу гапни эшитиб тоғамни кўзига ёш келади. Йўқ отахон дейдилар, каъбада дуони сиз қиласиз чунки сиз борасиз Аллоҳнинг байтини зиёратига!Шундай деб ўзларини ўрниларига отахонни ҳажга юбордилар. Қария Маккадан келибоқ омонатини топширди.
Мана шу сабаб Каъба кўзингизга кўринган биродар. Кўзи ожиз отахоннинг дуоси туфайли Аллоҳ тоғамни ризқини кенг қилиб икки йилга қолмай яна пул жамғардилар. Ҳаж ибодатини адо этиб келишлари билан 63 ёшларида жигар ҳасталигидан оламдан ўтдилар...
Муаллифини тополмадим.
🌸 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
T.me/Gozal_diydor
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
Яхши ниятларла бошланган кунингизни, Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин
@Gozal_diydor
✨🌙
🌙🌹Ўтган умр ва лаҳзалар учун ачинманг, уларнинг ҳар бири сизнинг бугунги кундаги донишмандлигингизга сабаб бўлган.
🌙🌹Энг гўзал ва хуш лаҳзалар умрнинг бекорга ўтмаганидан, қайгʻули дамлар эса умрнинг ҳикмат ва сабоқларга тўла бўлганидан далолатдир.
✨🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ!!!
.
Кечаси телефонимни чуқуллаб- соатни "бир" қилибман, энди ўринга ётсам, ичимда бир нарса "тур таҳажжудни ўқи!" деб буйруқ берди...
Пича жойимда ётдим, уйқу йўқ... Ичимдаги "ҳа, ўзингга бемалол бўлиб қолдингми, ётибсан?!" деди.
"Йўғей, сўрайдиган нарсаларим бор, бозордаги анави дўконни олишга пул керак, ғойибидан етказса қани!" деб ўрнимдан қўзғалдим...
Икки ракаатни шу дўконни ўйлаб ўқидим, "ремонтини ундоқ қилишим керак, эшигини алмаштириш керак, ойнаванд қилсам, қанча кетаркан?! Тилларанг манекен ҳар бири икки юз эллик туради, иккитаси у томонга, иккитаси бу томонга қараса, ёки биттаси чала ярим ўтирганидан бўлса...
Олсам, минг кўкидан кетаркан...
Оббо, нимамни сотсам экан?! "
Кейинги- уч ракаатни "нимамни сотишим кераклиги" ҳақида ўйлаб ўқий бошладим: "тилла тангаларим- икки юз йигирма бешдан кетса... билакузугим етти юздан иккита... қайси биридан кечай экан-а?!"
Саловот ўқидим ва ана энди сўраш нуқтам келди, энди кафтимни очганимда болам ғингшиди, пичирлаб, чала-чулпа фотиҳа қилиб, боламнинг бошига чопдим.
Ҳар тугул, елкасига қоқишим билан ухлади, ўзимнинг эса уйқум келмади, энди "болани дўконимда қандай олиб ўтиришим" ни ўйлай бошладим...
"Зарари тегмайди, катта бўлиб қолди!"
Шу нуқтада лоп этиб, боя Қуръонни энди очиб, "Ясийн" ни ўқий деганимда шу болам ёнимга келиб, қўлимдан ушлаб, ошхонага судрагани ёдимга тушди: ўзи ёниб турган газга сковородкани қўйиб, қорнини силаб, "оч" лигини билдирганди. Қўлимда- телефоним билан амаллаб, туҳум қовуриб бергандим. Қара-я, қанақа ақлли бола!...
Бирдан ичимдаги буйруқчи ғимирлаб қолди "Энди тур, Ясийнни ўқи, ярим кечаси ўқилган ясийнни кетидан гуноҳларингни кечиришини сўрасанг яҳши бўлади!"
Гуноҳлар...
Улар унчалик кўп бўлмаса керак?! Ўғримасман, бузуқмасман, ота-онамга оқ бўлган эмасман, бировнинг ҳаққини ейиш тугул, мушугини "пишт" деган эмасман...
Кўрпага яхшироқ ўрандим...
Оёғимни- нимадир турткандек бўлди.
Уч марта "оят ал-курсий" ни ўқиб, атрофимга дам солдим.
"Шиф" десам, юзимга қайтадан ҳаво урилса денг...
Ҳудди кимдир маниям ўрнимдан тургазиш учун "шиф" деяётгандек...
Қаттиқроқ ўрандим. Уйқу келди...
Шу куни- уйқумда вафот топдим...
Тепадан туриб, ўз жасадимни кузатяпман...
Эшик олдига учиб бораман, яна жасадим устига қайтаман...
Тонг ёришиб, бомдодга азон айтилаётганда- дераза ёнига учиб бордим. Ғира ширада- ҳар ҳил нурлар, ҳар ҳил деразалардан осмонга шимилиб боряпти. Ҳайратдан- деразадан ҳам сизиб, ўша нур тарқалаётган деразалар ёнига учиб бордим...
Ичкарида- бир кампир намоз ўқиётган экан...
Жудаям тушкунликка тушиб қолдим. Уйга қайтиб яна ўз жасадим тепасига келдим.
Қўлим етадиган жойда қорайиб телефоним турибди. Экранида будильник ҳар беш минутда ёниб ўчяпти. Уч қадам нарида порлаб Қуръоним турибди, ҳозир унга қараб йиғлаяпман, нариги хонада эса мунғайиб- жойнамозим турибди.
Ҳаммаси тугадими?!
Ўйлаб бесаранжом бўляпман.
Орқага қайтиб яна нурлар кўкка ўрлаётган баландликка кучим борича учишга харакат қилдим.
"Ҳаммасини тагига етишим керак, сабабини билишим керак!!!"
Қизиғи, ёнимда ўзим билан тенг учиб бораётган нурни- сал баландроққа кўтарилгач сеза бошладим. Чунки у сал олдинроққа ўтиб олди: худди йўл бошлаётгандек...
У бошлаган йўлдан тепага қараб учиб боравердик.
Катта муаллақ осилиб турган ёруғлик олдига етиб бордик. Ҳалиги нур ўша нарсага тегингач, ўзимнинг "саҳифа" м очилаётганини сездим.
Тасаввуримда- улкан телефон планшети очилгандек бўлди: унда менга ҳар куни ҳар ҳил вақтда жуда кўп "қўнғироқ" лар бўлган экан...
Энг яқини- кечаги кунга қарадим.
Тепадан "мен билан боғланиш" учун бўлган жуда кўп қўнғироқларга жавоб бермабман, Кечаси ўқиган- оҳирги таҳажжуд намозимни ўзимга қўйиб беришди: "дўкон, манекенлар, тилла тангаларим" ҳақида алжирабман...
Қандайдир шабодда ёки енгил ҳаво елдими, экрандаги таҳажжуд қум барханларига самум теккандек ғижимланиб учди-кетди...
Ана ундан кейин яна бир жавобсиз қўнғироқ бўлибди: бу- ўша
🙏АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКОТУХ
🌞ЖУМА ТОНГИ муборак бўлсин
🤲Яратгам эгам барчамизни мехрдан, барокатдан, бенасиб қилмасин..Икки дунёда юзимизни ёруғ қилсин. Инсонларда ўзаро меҳр-шафқат, жигарлар орасида силайи раҳм устивор бўлсин.
🤲Дуогўй оналаримиз саломат бўлсинлар. Бугун онасининг зиёратига ошиққанлардан Аллоҳ рози бўлсин. Ҳар бир аёл солиҳ-солиҳа фарзандларини дини Исломга, юртига хизмат қиладиган қилиб тарбияласин.
🤲Тинчлик, офият, саломатлик, бахт, омад ёр бўлиб, Ўзининг ризолиги учун хизмат қиладиган кун тилайман
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
@Gozal_diydor
Ibratli voqea 😭😭😭
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Akramjon domla
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
♻️Yaqinlarizgaham ulashing
@Gozal_diydor
❄️☃️ Ҳайрли_тонг ☃️❄️
🌨 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
❄️ Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲
❄️ Янги кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!
❄️ Солиҳ амалларимизни ажру-мукофотини берсин!
❄️ Аллоҳим бизга икки дунё яхшиликлари ва бахт-саодатини насиб айласин! Амин!🤲
@Gozal_diydor
Бу йўлга бошқа юрмайман, деб қасам ичди…
Қосим ҳозир ўша воқеани эслади. “Хиёнат эди”, деб тан берди. Шунча йилдан бери барча айбни ўша жувонга юкларди. Ҳозир ўзи ҳам сезмаган ҳолда хиёнат қилганини бўйнига олди: “Саида мени ўша куниёқ ташлаб кетиши мумкин эди. Лекин кетмади. Нимага кетмади? Хатда шунинг сабабини ёзганмикин? Ҳар ҳолда хотин эмас, фаришта эди… Қадрига етмадим…”
Қосим ўрнидан туриб деразага яқинлашди. Ичкарида хотинлар ўша алпозда ётишибди: хат турган жавон гўёки қўрғон-у, улар посбонлардай…
“Йўқ, у бунақа гапларни кавлаштирмайди,-деди у сўрига қайта туриб.-Шунча йил индамаган, энди ёзиб кетадими? Кейин қўлга тушганимда ҳам “ғинг” демаган… Балки… “бузуқ!” деб сўкканимни ёзганмикин? “Сиз ўшанда менга туҳмат қилгансиз, бу туҳматни кечира олмайман”, деганмикин? Туҳмат эди… тўғри…”
Ўшанда “Қўрққан олдин мушт кўтарар”, деган ҳикматнинг ҳаётдаги исботи бўлган эди. Хорижликларни Масковдан бошлаб келган таржимон қиз қаймоқдеккина экан. Унгача қасамини такрор ва такрор бузган Қосим учун яна бир марта гуноҳга ботиш ҳеч гап эмасди. Қаҳвахонага ўтаверишда айвончада музқаймоқ еб ўтирган Саида билан катта қизи Наимани кўрди-ю, “қўлга тушдим”, деб юраги шув этиб кетди. Тўғри, қўлга тушган эди. Лекин Саида қизи олдида уни шарманда қилишни истамади. Бепарво ўтираверди. Ўшанда уларнинг ёнидаги бўш курсига бир киши келиб ўтирди. Қизалоққа нимадир деб кулиб қўйди. Музқаймоқ еб бўлишгач, Саида билан қизи туришди. Нотаниш киши жойида қолаверди. Унинг нотанишлиги кундек аён эди. Ўша дамда Қосимнинг кўнглида гумон уйғонмаган ҳам эди. Гумон, аниқроғи – баҳона уйга қайтганида бош кўтарди. Кира солиб дабдурустдан: “Кимлар билан музқаймоқ ялашиб юрибсан?!” деди. Саида бундай хужумни кутмаган эди — довдираб қолди. Қосим эса авжига чиқиб, беихтиёр: “бузуқ!” деб юборди. Айтишга айтди-ю, тилини тишлади. Саида бир кун йиғлади, эртасига ҳам кўзлари қизариб юрди. Қосим нотўғри иш қилганини билса ҳам, мақсади ўзини оқлаб олиш бўлгани сабабли чекинмади, узр сўрамади.
Орадан кунлар, ойлар ўтиб, бу нохушлик унутилгандай бўлди.
“Унутмаган эканми?-деб ўйлади Қосим.-Балки… “Ўзингиз бузуқ бўла туриб, менга шундай туҳмат қилган эдингиз-а” деб ёздимикин? Ёзса ҳаққи бор. Ҳеч бўлмаса ўша гап учун узр сўраб қолмадим-а… Чакки бўлди. Агар ўшани эслаган бўлса, қарғаб-қарғаб ёзган бўлса ҳам розиман. Ҳаққи бор… Лекин… у буни ёзмайди. Юзимга айтмаган одам ўлиши олдидан ёзиб кетмайди. Унда нимани ёзади? Балки… “отамдан хабар олиб туринг”, дегандир? Шу фикр Қосимнинг қоронғи фикрини ёритгандай бўлди. “Ҳа, шуни ёзган. Отаси билан ярашиб олишимни хоҳлар эди. “Боринг, узр сўранг, уйга олиб келинг, бирга яшанг”, деган”.
Энди қайси куёви Қосимни қариялар уйига олиб бориб топширар экан?
Қайнотаси Саидани яхши кўрар эди. Саиданинг ҳам отасига меҳри баланд эди. Отасини бирга яшашга кўндирганида Қосим қилиқ чиқарди. Қайнотасининг бирга яшашини хоҳламади. “Уйни сотиб, ўзини қариялар уйига берайлик, хабар олиб турамиз”, деди. Саида йиғлади. Аммо эри билан бу сафар ҳам уришмади. Бемеҳрликда айбламади.
“Қайтар дунё” дегани шуми?-деб ўйлади Қосим. Ўша гапим учун энди жазоландимми? Саида шунинг учун мени ташлаб кетдими? Қайси куёвим олиб боради мени… Йўқ!..”
Қосимнинг кўкраги қизиб, нафаси қайтди. Ошхонага кириб, совуқ сув ичди. Чиқаётиб туртиниб кетди, нимадир тушиб синди. Шарпадан уйғонган Нилуфар ўрнидан туриб ташқарига чиқди.
-Ада, мазангиз қочдими?-деди у меҳрибонлик билан
-Озгина ухлаб олсангиз бўларди.
Шу пайт субҳи содиқ кирганини маълум қилиб, азон товуши янгради.
Нилуфар унутган нарсасини эсламоқчи бўлгандай, ерга қараб бир оз жим қолди. Қосим “жавобни тез айтасан”, деб шоширмади. Саида ўша куни қизларига “Агар ўтиб қолсам, қирқ кундан кейин адангларни албатта уйлантириб қўйинглар”, деган эди. Нилуфар бу гапни отасига айта олмади. “Ҳозир ёдимда йўқ, опам турганларида айтарлар”, деди-да, тез-тез юриб уй томон кетди. Дам ўтмай кафтдек қоғоз кўтариб чиқди. Қосим ошхонага кириб, буклоғлиқ қоғозни очди-да, чироқ ёруғига тутди. Хат бир неча сатрдан иборат эди:
-Бир нима деган бўлса… гапи ростга ўхшайди. Хабар келиб қолибди…-Муҳаррам кейинги гапни йиғламсираб айтди.-Қизларга маълум қилиб қўйиш керакмикин… Ғафлатда қолишмасин. Узоқдаги қариндошларга ҳам хабар қилдиринг. Кейин сиздан ўпка-гина қилиб юришмасин. Тириклигида рози-ризолик сўраб қолишсин.
Қосимнинг шу ёшга кириб эгилмаган боши шарт эгилди. Буни ўзи ҳам сезмади. Шу кўйи узоқ ўтирди. Ўртанча қизи кириб келганида ҳам шу алпозда эди. Арофат отасининг ўтиришини кўрибоқ пиқиллаб йиғлаб юборди. Муҳаррамнинг танбеҳидан сўнг овуниб, уйга кириб кетди.
-Туринг, бундай ўтираверманг,-деди Муҳаррам буйруқ оҳангида.
-Мен унинг қадрига етмадим…
Қосим бу гапни ўзи учун, паст овозда айтган эди. Аммо Муҳаррамнинг бағоят зийрак қулоғи буни эшитди.
Одам Атодан кейин қайси эркак хотинининг қадрига етибди? Қўйинг, куйманг, дунёнинг бўлгани шу, одамзот бир-бирининг қадрига бошига ташвиш тушган пайтда етиб қолади. Туринг, уйга киринг.
Тўнғичи Наима келгач, Қосим ҳам уйга кирди. Саиданинг ҳиқичоғи тинган, осмонга қараган ҳолда енгил ҳуррак отиб ухларди. Бурун катаклари бир оз керилган эди. Муҳаррам лабини тишлаб, бош чайқаб қўйди-да, Қосимнинг қулоғига шивирлади:
-Домла чақириб келинг, ўқитиш керак…
Бошқачароқ ҳолат бўлганида Қосим: “Нимага? Шартми? Ўқиб нима каромат кўрсатарди?” деб ланжлик қилиши мумкин эди. Ҳозир баодоб боладай “хўп” деб орқасига қайтди. Келадиган домла унинг назарида биргина “куф-суф” қилсаёқ, хотини туриб кетадигандай эди. Домлани айтиб келаман, деб кўчага чиқди-ю, ўйланиб қолди: домла ким? У қаерда туради? У маъракаларда домлаларни кўрган, лекин бу атрофда қайси бири яшашини билмас эди. Рўпарадаги қўшнининг ўғли дарвозага суяниб, сақич чайнаб турган экан, ўшани чақириб сўради:
-Домланинг уйини биласанми?
-Қайси домлани?
-Ўқийдиган домла.
-Билмайман… мачитда турса керак.
-Ана, янги мачитда.
-Бориб айтиб кел. “Тез бораркансиз, шахсан Қосим Мажидович илтимос қилдилар”, дегин.
Бола истамайгина “хўп”, деб бурилганида “болага йўқ деб юбормасин, ўзим бора қолай”, деган хаёлда: “Тўхта, бирга борамиз”, деди.
Ўттиз-ўттиз беш ёшлардаги имомга гапни узоқдан бошлашнинг ҳожати йўқ эди. Қосим чайналиб гап бошлагандаёқ, у мақсадини англади. “Янгамиз хастамилар?”, деди-да, Аллоҳдан шифо тилаб дуо қилиб, ўрнидан турди.
Домла ўқиётганида Саида кўзларини очди. Каравотнинг оёқ томонида ўтирган қизларига қараб жилмайиб қўйди. Бу жилмайиш барчаларининг қалбига умид нурини берди. Домла “Ёсин”ни ўқиб бўлгач, дуо қилиб ўрнидан турди. Ҳовлига чиққач, Қосимнинг пул узатган қўлига қараб олиб:
-Масжидга беринг,-деди. Кейин қўшиб қўйди:-Умид ёлғиз Аллоҳдан, аммо… эҳтиёт – шарт! Ҳар хил бекорчи хаёлларга берилмай, калима келтириб туринг.
Домла шуларни айтгач, “Калима келтириш нималигини биласизми?” дегандай унга савол назари билан қаради.
Қосим ҳам унга жавобан савол кўзи билан боқди. Домла: “Ла илаҳа иллоллоҳ” тилингиздан тушмасин”, деди-да, кўча эшик сари юрди.
Бу калимани Қосим кўп марталаб эшитган, маъносини ҳам яхши билади. Бироқ, айтиб юрмагани учун тили қотиб, дарров такрорлашнинг эвини қилолмади. Сўри олдида туриб калимани такрорлаб машқ қилаётганда Наима чиқди.
-Ада, домла нима дедилар?
-Айтганингиз келсин, ишқилиб. Ҳозир анча яхшилар. Гаплашяптилар. Ада…-қиз ялиниш оҳангига ўтди:-мен уйимга кетаверайми?
-Ётиб қолмайсанми?
-Бодринг тузлаётган эдим…
Қосим қизини биринчи марта кўраётгандай унга ажабланиб қаради. Кейин аччиқланди: онасидан кўра бодринг афзалми бунга? “Эрим кўп ичади”, деб-ку, ҳасратидан чанг чиқади. Яна унга ўзи бодринг тузлаб беради… Зардаси қайнаган Қосим дўхтирнинг гапини қизига айтгиси ҳам келди. Кейин: “Кетаверсин, ўтиргани билан нима фойда?” деган тўхтамга келди.
-Куёвингизга арзонроқ бодринг учраган экан, бир қопини кўтариб келибдилар. Вақтида тузланмаса ириб кетади-ку? Эрталаб азонда етиб келаман.
-Боравер…
Наима отланмасидан туриб, Арофат ҳам узрини айтди: эртага куёв тўра “гап” берар эканлар! Шунга сомса, норин дегандай… Бу кеч тайёрлаб қўймаса, эртага кундузи қайси бирига улгуради?
МЕНИНГ ЎРНИМДАН ЖАВОБ ҚИЛ!
Бир куни Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу масжидда Ҳассон ибн Собит розиёллоҳу анҳунинг шеър ўқиётганини эшитиб қолдилар. Умар розиёллоҳу анҳу Ҳассон розиёллоҳу анҳуга танбиҳ бердилар. Аслида Умар розиёллоҳу анҳу шеърни ҳаром демоқчи ёки шоирларнинг қадрини ерга урмоқчи эмас эдилар. Чунки у зотнинг ўзлари: “Тилингиз(қоидалари)ни Роббингизнинг китобидан ва қадимий шеърларингиздан олинглар!”, деган эдилар. Ҳассон розиёллоҳу анҳуни қайтарганларига сабаб фақатгина масжиднинг эъзози учун эди. Умар розиёллоҳу анҳу масжидда фақат қуръон ва ҳадис зикр қилинади деб эътиқод қилар эдилар. Шунда Ҳассон розиёллоҳу анҳу:
-Эй мўъминлар амири! Мен масжидда сиздан афзалроқ инсон бўлганида ҳам шеър ўқиганман!-деди.
Сўнгра Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳуга қараб:
-Эй Абу Ҳурайра! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг менга: “Эй Ҳассон! Менинг ўрнимдан уларга(мушрикларга) жавоб қил! Эй Аллоҳим! Ҳассонни Руҳул Қудс билан қувватлагин!", деганларини эшитмаганмисан?!-деди.
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу деди:
-Ҳа, эшитганман!
Буни эшитган Умар розиёллоҳу анҳу индамасдан уларни ташлаб кетиб юбордилар.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/Gozal_diydor
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ..
Кумуш қишнинг яна бир бетакрор Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Дунёдаги барча нарсалар қалбнинг атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади ЯХШИЛИК ва ЁМОНЛИК.
Унутманг, қалбингиз қандай ҳолатда бўлса, шу нарсалар сиз томон тортилади.
Бошланган янги кун янги мўъжизаларга , яхши янгиликларга етакласин!
Муҳими тани соғлик ва хотиржамлик сизни тарк этмасин
@Gozal_diydor
РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ
1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).
T.me/Gozal_diydor
---Кайнонагга индама эртагаям чопикка келавер деди. Эртасига Шодияни олиб район поликлинасига кетди. Шодия куркканидан титрарди.
Кайнонам билиб колса уйдан хайдайди дерди
--Тезда келамиз кизим хавтирланма Курикдан сунг маълум булдики Шодияда анемия бошланган. Бачадон силжиб колган Ва рухий зурикиш бор. Гулнор врачлардан дорилар руйхатини олиб уларни сотиб олди. Шийпонга кайтдилар. Гулнор Шодияни шийпонга колдириб Халимани ёнига кетди. Халима истар истамас саломлашди, лекин уйга киринг демади.
-- Ха... Нима гап келинг. Узр сал вактим йукрок эди.
---Куп вактингизни олмайман.
Келинингиз мазаси йук экан. Далага тез ёрдам чакиргандик тунов куни. Керакли дориларини олиб бердим сиздан беъсурок айбга буюрманг. Бир икки кун дам олсин
дала ишларини тугатиб булди.
---Ёш нарса . Касал эмас отдай эдику. Куп олмадизми дори. Пулиям анча булгандур. Иш хакидан ушлаб коларсиз хали а.
---Йук ушлаб колмайман.
Сизга сал ёрдам булсин дедимда. Сизгаям осонмас соядан чикмай одам ишлатиш омонмас ахир. Гулнор жахл билан машинасига утириб кетди.
--- Хе уул.
Пулини берсанг узим хам олардим уша савил дорини. Халима дарвозани тараклатиб ёпиб олди. Уйга кайтган Шодия хакоратлар остида колди. Орадан кунлар утиб Шодия яна ишга чикди. Гузанинг охирги чопиги бошланди. Яна уша ахвол Сувга туйиб олган бегона утлар шиддат билан усиб борарди. Гулнор Халиманикига яна борди. Дарвозани унинг эридан кайтиб келган кизи Анзират очди.
Онасини чакирди.
---'Келинг. Яна нима булди. Нозик келиним яна касал булиб колдиларми. Ноз килиши жонимга тегдида шу келинни
---Далани ут босяпти чикиб чопинглар. Узингиз хам чикинг.
---Онам чикмайди. Келинни нимага олган рохатини курмаса.
Утган сафар хам бир туда одам солибсиз, хали пулиниям бермассиз. Она, бу келинингиз устамон чикиб колди. Уша сураганда ёрдам беринг деб.
---Узим учун чикардим одамларни,гузага рахмим келди.
Кискаси ишга чикинглар.!!!.
Гулнор кайтиб кетди. Она бола келишмади. Тобора ут босиб бораётган далани куриб Гулнор асабийлашарди. Колганлар чопикни тугатиб чеканка ишларига утишди. Гулнор яна борди, Халимани олдига. Бефойда эди.
---Агар дала тоза булмаса бир тийин хам бермайман деб кайтиб кетди.
---Хоо бермаям курчи Уша куни бушайсан фермерликдан шартномам бор.!!!! Кайтиб курмайин эшигимга келма !!!!
--Майли курамиз.
Кечкурун Халиманикида булди жанжал ,булди жанжал. Жони халкумига келган угли Шодияни олиб уйдан чикиб кетди. Амакисини уйига бориб ётишди. Эрталаб амакисидан пул олиб Шодияни таксига утказиб уйига жунатиб юборди Ортидан узи боришини айтди. Халима вактни утказмай махаллага ва прокуратурага Гулнорни устидан шикоят хати ёзди Шикоят мазмуни ишлатиб пулини еб кетганлиги хакида эди. Гулнорни чакиришди танбех олган Гулнорни жахли чикди. Халимага гап топиб беролмай колганига алам киларди.
Прокурор буни тушунди ва:
---Опажон, конунни биласизку
дала холатига караб конун асосида иш килинг шартномасини пеш киляптику .
Тушундим сизни.
Масалани мохиятига акли етмаган Халима :
Тугрида мана шартнома
бу когоз билан буйнидан боглаб куйганман,бермай каёкка борарди пулимни -деди. Бу гапни эшитган Гулнор узини кулгидан тиёлмади. Эртаси Гулнор Кишлок хужалиги булимидан мутахасисни чакириб дала холати буйича акт тузди Расмга олинди. Халиманинг Шартномасини илова килиб, шартнома шартларини бузганликда айблаб шикоят хати ёзди ва уни ишга жалб килолмаслигини айтиб ёрдам суради . Уша куниёк ИИБходимлари Халимани уйига боришди. Вазиятни тушунтиришди Халима шартнома тузган кунига лаънатлар укиб чопикни бошлади. К,аргамаган одами колмади чунки куёш хам бор кучи билан Халимани терга ботираётганди.
Кизи булса аламидан ёрилиб кетай дерди. Арзимаган нарсага эридан аразлаб келганига пушаймон булиб зарда билан кетмон урарди. Шодия онасиникига етиб борди. Бор гапни айтиб берган эди Онаси уни касалхонага ёткизди. Давлат сиёсати билан хазиллашиб булмаслигига кузи етган Халима кизи билан бирга ювошгина булиб колганди. Гулнор ишни текшириб келганда истар истамас чопикни давом эттирарди.
сайтдан олинди.
T.me/Gozal_diydor
🌺Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Омонмисиз, қадрдон!
Биласизми, бу дунёда жуда кўпчилик билан йўлларимиз туташади...
Йўлларимиз кесишган одамлар ҳам бор...
Аммо кўнглимиз тушган-одамлар кам!
Қалби-қалбига ўхшаш одамлар таҳминимча қадар дарахтининг ёнма-ён япроқлари бўлишса керак.
Шу боис уни йироқларда юрган бўлса ҳам сезамиз, кўрмасак ҳам Аллоҳ йўлида севаверамиз!
Банддан узилганда, тупроқ томон учганида, биздан йироқлаганида-ким учун йиғлаган бўлсангиз-ана ўша одам қалбингизнинг меҳмони бўлган!
Илоҳим, ҳамиша покиза қалбларнинг меҳмони бўлайлик!
Янги кун янги тонг муборак бўлсин!
@Gozal_diydor
Қалбнинг энг оғир касал бўлиши, бу унинг қотишидир.
Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз.
1. Дунёга ҳирс қўйиш.
2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш.
3. Аллоҳдан бошқага боғланиш.
4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш.
5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш.
6. Кўп ухлаш.
7. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш.
8. Кўп ейиш ва ичиш.
9. Тоатларга дангасалик қилиш.
10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш.
11. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш.
12. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш.
13. Ғийбат.
14. Чақимчилик.
15. Лаънатлаш, сўкиш.
16. Ёлғон.
17. Бўҳтон.
18. Бировларнинг обрўсини тўкиш.
19. Бировларни масхара қилиш.
20. Кўп кулиш.
21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш.
22. Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб).
23. Гина.
24. Ҳасад.
25. Ёмон кўриш.
26. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш.
27. Ғазаб.
28. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш.
29. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш.
30. Бахиллик.
31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш.
32. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик.
33. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш.
34. Намозда хушуънинг йўқлиги.
35. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик.
36. Бетоқат бўлиш.
37. Шошқалоқлик.
38. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш.
39. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш.
40. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш.
41. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш.
42. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик.
43. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш.
44. Ваъдага хилоф қилиш.
45. Омонатга хиёнат қилиш.
46. Беҳуда гўп гапириш.
47. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш.
48. Нафснинг сўзига кириш.
49. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш.
50. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши.
51. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш.
52. Дин ва дунё ишларини билмаслик.
53. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш.
54. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш.
55. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш.
56. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш.
57. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш.
58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш.
59. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш.
60. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш.
61. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик.
62. Ота-онага оқ бўлиш.
63. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш.
64. Қўшнига озор бериш.
65. Саҳобаларни ёмон кўриш.
66. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш.
Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизни қотишдан асрасин. У зотнинг ҳузурига салим қалб билан боришимизни насиб айласин, омин!
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Каналимиздан узоклашманг👇👇👇
T.me/Gozal_diydor
Уйқусида қўрқинчли тушларни кўрадиган кишилар учун
Бир киши Расулуллоҳнинг олдиларига келиб, ёмон тушлар кўришини, уйқудан чўчиб уйғонишини айтди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон уйқуга ётсанг ушбу дуони ўқигин, дедилар:
Аъузу бикалимаатиллаҳи аттааммати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва мин шарри ибадиҳи ва мин ҳамазатиш шаятини ва ан яҳзурун»
T.me/Gozal_diydor
_АССАЛОМ _
Каъбатуллога бориб,
Оби замзамдан ичиб,
Ўзингга шукур қилиб
Юрганларга ассалом...
Туну кун ибодатда,
Тоату итоатда...
Дуода жамоатда...
Юрганларга ассалом..
Қадамда шукрона деб,
Кўзидан ёшлар тўккан..
Сафо мармар айланиб..
Юрганларга ассалом...
Дуо айтиб толмаган,
Саждалардан қолмаган...
Оллоҳга шукрона деб...
Юрганларга ассалом...
Қалбим Сиз ила колди,
Юрагимда чўғ ёнди..
Раъно дилида бугун
Мангу ўчмас из қолди...
Номозга шошганларга,
Мачитга борганларга....
Роббим деб зикрларда..
Турганларга ассалом....
🖊 РАЪНО
@Gozal_diydor
ўқимай, кўрпага бурканиб жим ётаверганим "ясийн" ўқишга бўлган чорлов эди...
Кетидан уч марта ўқиган "оят ал-курсий"им оҳирги амалим бўлиб остига чизиб қўйилибди...
Энди тушкунликка туша бошладим...
Ҳаммаси тугадими?!
Наҳотки, менга бошқа имкон берилмайди, наҳотки энди кеч!?
Гуноҳларимни қандай юваман?!
Шу нуқтада гуноҳларим қанчалиги ҳақида ўйлаган кечаги ҳолатимдан уялдим. Нур фикримни ўқидими, яна йўл бошлади: бу сафар пастлиққа қараб шўнғий бошладик...
Қайердадир-бошқа пастга тушиб бўлмаслигини англаган ҳолда тўхтадик...
Қорайган ҳарсангтошдек юза, кўп жойларига балчиқ, лой ёпишган...
Ҳарсангга бояги нурнинг эпкини тегиши билан ёришди: унда ҳали унга, ҳали бунга лой отаётган ўзимнинг холатим кўрина бошлади, уялиб кетдим...
Яна кўп ўзим" арзимас" деб билган гуноҳларимнинг бўй-бастини кўриб, жуда абгор бўлдим...
Нега уларни- анави осиб қўйилган болғачада "истиғфор" айтиб майдаламадим, тавба намозлар ўқиб парчаламадим, савобли амаллар қилиб гардини ювмадим, нега уларни жуда "кичкина- кўз илғамас" деб ўйлаб адашдим...
Ўтириб йиғлай бошладим. Ҳолимга ачиниб, шу қоронғу зулматда кўз ёш тўкавердим.
Ягона фонусдек порлаётган нур ҳам ачиниб, сал нарида шумшайиб тураверди. Негадир унинг туришидан онам раҳматлини эслагандек бўлдим.
-Онаммисиз?!- деб қичқирдим...
-Онамсиз-а!
Нур бош чайқагандек бўлиб, нарироқ учди...
Атрофга аланглаб узоқларда милтираётган яна икки нурни кўргандек бўлдим. Бир бирига суяниб турган нурлар жудаям олисда эди!
Йиғлайвердим, йиғлайвердим...
"Тавба қилдим, Аллоҳим тавба қилдим, ўзинг кечир, ўзинг кечиргин!" деб ўкиравердим...
Ёнимда "қарс" этиб бир тош ёрилди. Гарди шувиллаб ҳавога учди. Осмондан- ёмғир томчилай бошлади, юзларим, қўлларим, кўксим ҳўл бўлди!
-Ана ўзига келди! Ана киприги қимирлади!"
-Вой қўлини қимирлатди, тирик... Тирик худога шукр, қўрқитдинг- а, ёмон қўрқитдинг...
-Аяяяяяя!
Демак "тирик" ман.
Тирикман экан...
Кўзларимни очдим...
Тепамда- қўлида суви чакиллаб турган коса билан жуфтимни, йиғлаб қовоқлари шишган болаларимни, қалпоғи қийшайиб турган оқ халатли аёлни кўриб "тирик" эканлигимни англадим...
Демак яна имкон берилибди, ўша катта баҳайбат қояларни парчалашим учун, яхши амаллар қилишим учун, у ёқдан бўладиган "қўнғироқлар" га жавоб беришим учун яна вақт қўшиб берилибди...
Аллоҳим... Ўзингга шукр! Ўзингга мингдан-минг шукроналар бўлсин...
Ummu Zaynab Ummu.
P.S. Хикоя хаёлий тасаввур маҳсули, озроқ ўйлаб олишимиз керак бўлган масалалар борлиги учун ёзилди.
T.me/Gozal_diydor
Яхши нарсалар ишонганингизда, яхшироқ нарсалар сабр қилганингизда, энг яхшилари эса воз кечмаганингизда келади...
Дуо қилинг, ишонинг, сабр қилинг, воз кечманг, сиз учун хайрлиси энг тўғри пайтда келади Ин шаа Аллоҳ!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Жума тонги муборак Қадрдон
@Gozal_diydor
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н
🌙🌹 АЛЛОҲИМ барча ёмонликлардан ўз панохинда Ўзи асрасин!🤲
🌙🌹Тунингиз Осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Эртагача дийдор кўришгунча
Ким бўлсангиз бўлинг лек деманг,
Шу синглимдан кўнглим тўлмайди,
Ким бўлса ҳам қондош жондош у,
Ётдан жигар ясаб бўлмайди..
Яқинларни қадрига етинг...
T.me/Gozal_diydor
“Бир киши ҳадеб автобусга салом берар экан.Сабабини сўрашса “Шу автобус қизим келин бўлиб тушган маҳалладан ўтади, қуда томоннинг ҳурмати-да”, деган экан. “Куёвни пайғамбарлар сийлайди”, дейишган. Адаси, жон адаси, кўп айтдим, қулоққа илмадингиз. Энди охирги илтимосимни бажаринг: куёвларингиз келишганда ўтирган бўлсангиз, ўрнингиздан туриб саломлашинг, хўпми?..”
Қосим хатни икки марта ўқиб чиқди. Давоми йўқми, деб қоғознинг орқасига ҳам қараб олди. Сўнг… бағрини тўлдириб йиғи келди. Ўзини тўхтата олмади – ўкириб йиғлаб юборди.
АЛҚИССА: Ё Тангрим, бандаларингни Қосимдай бўлиб қолишидан ўзинг асрагин. Омийн йа Раббил оламийн!!!
Тамом.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
T.me/Gozal_diydor
Отадан руҳсат теккач, қизлар онанинг кўнглини кўтариб, сўнг изн олмоқ мақсадида ичкари кирдилар.
Саиданинг орқасига қўш ёстиқ қўйилган, у қаддини тутиб ўтирар эди. У қизларнинг кўзларига бир қарашдаёқ, мақсадларини англаб, жилмайди:
-Адангларнинг турган битганлари – ваҳима. Сизларни бекорга овора қилибдилар. Худога шукр, тузукман. Бўлмаса дўхтир уйга рухсат берармиди? Сизлар уйларингга бораверинглар. Нилу, жоним, сен ҳам борақол, қайнонанг яримжон, қийналиб қолмасин. Лекин… яна кўнгилларингга келмасин-у… Ёнимдаги каравотда ётган хотин эскичани биларкан. Ёшми, қарими, ўладиган касалми ё соғми – фарқи йўқ, бир-биридан рози-ризолик сўраб туриши керак экан. Ойим раҳматли ҳали касал бўлмай туриб, шундай қилган эдилар. Сабабини энди билдим.
Уч кунлик азада ҳориган аёллар уйқуга кетишди. Қосим қизларининг қистови билан хонасига кириб, бир оз ётди. Баданига ҳукмини ўтказаётган ҳордиқ уйқуни чақирарди. Лекин бедор киприклар қовуша қолайлик дейишмас эди. Муҳаррам уни тунги безовталикдан асрамоқчи эди, акси бўлиб чиқди – хаёлини Хитойдан келтирилган чойнак ичидаги хат банд этди: “Нима учун ўзимга айта қолмади гапини? Нима учун ёзди? Ўзимга айтишдан истиҳола қилдими? Нима деб ёзган бўлиши мумкин?” Муҳаррам унга гўё “тунда эрмак қилинг”, деб бир тугун чигил саволлар ипини ташлаб кетган эди. Қосим юраги ҳаприқиб, ўрнидан турди. Тонгга қадар сабри чидамаслигини билиб, хатни олиб ўқимоқчи бўлди. Хат – чойнак ичида. Чойнак – жавонда. Жавон – Саиданинг жони узилган уйда. Уйда эса аёллар ётишибди. “Шарпасиз кириб, олиб чиқаман”, деб ўйлади. Уйда чироқ ўчмаган. Эшикни қия очиб, ичкари қаради: жавон ёнида кенжа қизи ётибди. Худди хатни қўриқлаётгандай… Жавонга етгунча икки қайинсинглисининг устидан ҳатлаб ўтиши керак. Қосим ноиложлигидан афсусланиб, эшикни ёпди. Аммо хонасига қайтмади. Ҳовлига чиқди.
“Мен унинг қадрига етмадим… У мендан рози бўлибди… Балки тил учида айтгандир… Дилидагини қоғозга битгандир… Нималарни ёзиши мумкин? Балки… ўша биринчи марта….”
Кўп йил бўлди бунга. Лекин ўша воқеанинг буткул тафсилоти ипидан-игнасигача ёдида турибди. Унингки ёдида турибдими, Саида ҳам унутмагандир. Аёл учун уч ўлим бор: бири – жисмоний ўлими – бу дунёни ташлаб кетади. Лекин унга қадар неча марта ўлиб тирилади: бири – кўзи ёриганда. Иккинчиси – кундош кўрганда. Қадимда ошкора равишда хотин устига хотин олаверишган. Эндигиларнинг айримлари баъзан саноқсиз уйланишади, бироқ – пинҳона! Балки “хотиним билиб куймасин ёки ўлиб-тирилмасин”, деган яхши мақсадда пинҳона иш тутишар. Энди бу ҳол Аллоҳга маълумдир, биз гуноҳкор бандага буниси қоронғи. Хуллас, ўша, биринчи хиёнатда Саида биринчи марта ўлган эди.
Ўшанда Қосимнинг бахти кулган кезлар эди. Уч йил хорижда ишлади, топиш-тутиши дуруст бўлди. Уйланди. Саиданинг қадами қутлуғ келиб, хорижда тўплаб қўйган пулига “Волга” автомашинасини олди. Яхшигина идорага ишга жойлашди.
…келишган йигит. Ишга “Волга”сида келади. Бармоғида машина калитини чир айлантириб ўйнатади.
…хоналарида чиройлигина, кулишлари ширингина бир жувон бор. Бир куни ялиниш оҳангида: “Тобим қочиб қолди, кузатиб қўя олмайсизми?”-деди.
…кузатди.
“Эрим кўп сафарга чиқади, ҳозир ҳам сафарда”,- деди жувон.
“Эрининг сафардалигини бекорга айтмаётгандир?”-деб ўйлади Қосим.
“Уйга киринг. Бразилия қаҳвасидан бир хўпламгина ичинг”, деди жувон.
Одам Ато билан Момо Ҳавво шайтон васвасасига банди бўлганларида қўшилишларидан аввал олма ейишган экан, эндигилар қаҳва ичсалар етарли…
Қосим уйлангунига қадар бўлганларини хиёнат ҳисобламайди. Улар бўйдоқликка ҳос кўнгилхушликлар эди. Уйлангач, бу йўлга қадам босмасликка онт ичганди. Бу жувон тушмагур уйига олиб келиб, лабини чўзиб тургандан кейин нима қилсин? Қаҳва ичиб кетаверса уят бўлмасмикин…Жувон ҳисобдан адашган эканми ёки эрининг кўнгли бу шумликни сезиб, сафар муддатини қисқартирганми, ҳар ҳолда, укпар булутлар устида сархуш сузишаётган паллада эшик қўнғироғи жаранглаб қолди. Апил-тапил кийиниб, иккинчи қаватдан сакради. Машинада кетатуриб баланддан сакрагани ҳолда оёларига шикаст етмаганига бир қувонса, қўшнилар кўриб қолмаганига, “ўғри” деган гумонда қувишмаганига бир суюнди.
📝Васиятнома Ҳикоя
Бу хунук хабарни айтиш шунчалар осонми? Бундай гапларни айтавериб, дийдаси қотиб қолганми?
“Зийрак бўлиб туринглар, жони шу кеча узилади… Тонггача ё боради, ё бормайди…”
Бу сўзлар “Энди ёлғиз қоламанми?” деган ваҳимани уйғотиб, юрагига ўқдек қадалди. Хотинини алдади: “касалхонани вақтинча беркитишар экан, иситгичлари янгиланар эмиш…”
Саида бу “янгиликни” эшитиб, жилмайиб қўйди. Қосимнинг назарида унинг кўзлари қувончдан чақнаб ҳам кетгандай бўлди. “Нимага жилмайдийкин? Уйга қайтаётганидан хурсандми? Ё… алдаётганимни сездими? Балки… кўнгли сезган бўлса… жоним уйда узиларкан, деб қувондими?..”
Саиданинг уйга қайтишидан қизлари бехабар эдилар. Қосим табиблар замбилида бемажол ётган хотинини ҳайдовчи йигит ёрдамида уйга олиб кириб ётқизди. “Хизмат ҳақи”, деб пул узатган эди, йигит унга ажабланиб қаради-ю, изига қайтди.
“Нега пул олмади? Ё “ўлаётган одамни кўтарганим учун ҳақ олмайман”, демоқчи бўлдими? Бу фикр Қосимнинг миясига чўқмордайин урилиб, то товонига қадар зириллатиб юборди. Кичик қизига қўнғироқ қилгач, хотини ётган уйга кирди.
-Нилу келади,-деди у.-Бир аччиқ мастава қилсин, ичсанг тер билан чиқиб кетади…
“…тер билан нима чиқиб кетади?..”
“…жон терга қўшилиб чиқиб кетиши мумкинми?..”
Ўз оғзидан чиққан гапни хаёлида кавлаштириб, кўнгли баттар ғашланди. Хотинига бир қараб олди. Саида бу қарашга жавобан яна бир жилмайиб қўйди. “Нимага жилмайяпти?-деб ўйлади у.-Нимага унинг кўзларига қарай олмаяпман? Бунақада сездириб қўйсам…” Қосим ҳам ўзини, ҳам хотинини чалғитиш учун нимадир дейиши керак эди. Ўша “нимадир” тилига кела қолса-чи? Илгарилари аразлашиб, сўнг ярашганларида каловланиб, айтишга гап тополмай шунақа соқов бўлиб қоларди. Йўқ, у ҳозир ўша дамларни эсламади, буни у кейинроқ, хотинини дафн қилиб келганидан сўнг хотирлайди. Ҳозир эса дарс тайёрламай, муаллими рўпарасида мулзам бўлиб турган бола ҳолида — айтмоққа бир яхши гап излайди.
-Одамлар ҳам қизиқ,-деди у кулимсираб,-пул ўзгарармиш, деб тўзиб юришибди. Ҳой, дунё ўзгариб кетяпти-ку, пул ўзгарса нима экан, дейман.
-Куйиб қолмайлик, деб қўрқишади-да…
Хотини шундай деб тамшаниб қўйди. Сўнг уни ҳиқичоқ тутиб, кўзларини юмиб олди.
У хотинининг бошини аста кўтариб, лабига пиёлада совуқ чой тутди. Саида бош чайқади- ичмади. Шу дамда ҳовлидан Муҳаррамнинг овози эшитилди. Муҳаррам – Саиданинг тенгқури. Тўрт хонадон нарида туради. Қариндошдан ҳам аълороқ даражада яқин қўшни. Очиқ кўнгилли, шаддодгина бу аёл уларнинг барча тўй-маъракаларига бош-қош бўлиб, оғирларини енгил қилган.
Ҳовлида ҳеч ким бўлмаса ҳам у кириб келаётганини маълум қилиш учун ўзига ўзи гапирарди:
-Болалар “Саида опоқим келдилар”, дейишди. Саида опоқинг келсалар, жонларига менинг жоним қоқиндиқ. Баннисада мазза қилиб ётган эрка хоним бу-ку, бир ҳафтада соғиниб, сиқилиб ёрилай деган мен бечораман. Эрка хоним қанилар?
Муҳаррам шундай деб ичкари кириб, ҳиқичоқ тутиб ётган дугонасини кўрди-ю, овозини пастлатди. Бироқ, юрагида уйғонган ташвишли туйғуни сездирмади. Саида билан кўриша туриб, ёстиғини тузатди. Бошини кўтариброқ ётқизди.
Четдан кузатган киши бу аёл яна бир неча соатдан кейин жони узиладиган дугонаси билан эмас, оромгоҳдан ёки ҳориж сафаридан қайтган қадрдони билан чақчақлашиб ўтирибди, деб ўйлаши мумкин эди. Муҳаррамнинг юзида кулги бўлса-да, дугонасига қарагани сайин юрагидаги зардоб тобора тўлиб борарди. Зардоб косаси қачон тўлади, қачон бу ёлғон кулги йиғига айланади, ўзи ҳам билмайди.
Нилуфар келгач, унинг мушкули осонлашди. Оиланинг кенжаси билан кўришаётиб: “Опаларингни ҳам чақирдингми?” деб сўради. “Ҳа, чақирдим”, деган жавобни эшитгач, бир оз ҳотиржам тортиб, ҳовлига чиқди.
Қосим уч тарафи панжара билан ўралган тахта каравотда оёқларини осилтириб ўтирарди.
-Муллака, дўхтир бир нима демадими?
Қосим унга бир қараб олди-ю, индамади. Ҳақиқатни англаб етиши учун Муҳаррамга шу қарашнинг ўзи кифоя қилди.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!
Муродбахш чоршанба муборак бўлсин☺️
Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз рўёбига Аллох етиштирсин..!!🌸🍃
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!🌷🍀
@Gozal_diydor