🌟 ХАЙРЛИ ОҚШОМ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ
🌸 ШУНДАЙ ГЎЗАЛ КЎНГИЛЛАР БОРКИ ХАТТО УЛАРНИ КЎРМАСАНГ ҲАМ УЛАРДАН ТАРАЛАЁТГАН МЕҲРГА ТЎЙИБ ТУРАСАН
🌸 АЛЛОҲИМ ДОИМ ПАНОҲИДА АСРАСИН СИЗНИ ҚАЛБИ МЕҲРЛИЛАРИМ
✨ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!!!
Яхшилик қил...
У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насихат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими? Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди...
Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй харажати турибди.
Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Телефони жиринглади. Синглиси.
—Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади.
Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майли-да, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради.
Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
—Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасиз-ми?-деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб.
Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан!
Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса.. Чол уни таниди
—Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда!—дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата
—Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шу-ку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди.
Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди
—Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, —деди.
Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди
—Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...
Феруза Салходжаева
T.me/Gozal_diydor
Аллоҳнинг муҳаббати аломатлари ва унинг фойдалари
1. Аллоҳга йўлиқишни севиш.
2. Аллоҳга маъсият қилмаслик.
3. Аллоҳнинг тоатини лозим тутиш, дангасалик ва ҳавойи нафсга эргашишдан йироқ бўлиш.
4. Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш.
5. Аллоҳга Унинг Китобини тиловат қилиш, таҳажжуд намози ўқиш каби амаллар ила унс пайдо қилиш.
6. Аллоҳнинг зикрисиз ва тоатисиз ўтган ҳар бир соатга афсус қилиш.
7. Аллоҳнинг тоатини оғир санамай, тоатдан ҳузурланиш.
8. Аллоҳнинг бандаларига меҳрибон бўлиш.
9. Аллоҳга бўлган муҳаббатини беркитиб, уни даъво қилишдан йироқ бўлиш.
10. Аллоҳдан унс топиб, У Зотдан рози бўлиш.
Аллоҳнинг муҳаббати фойдаларидан:
1. Аллоҳнинг муҳаббати иймон камолотининг далилидир.
2. Аллоҳнинг муҳаббати Ислом гўзаллигининг далилидир.
3. Аллоҳнинг муҳаббати У Зот ила учрашув шавқидир.
4. Аллоҳнинг муҳаббати бор қалбни Аллоҳ таолонинг баракаси давомли равишда ўраб туради.
5. Аллоҳнинг муҳаббати асари қийинчилик ва ғам-ғусса пайтида зоҳир бўлади.
6. Аллоҳнинг муҳаббати, бу дунё неъмати ва сурури ўлароқ, охират неъмати ва сурурига етказади.
«Руҳий тарбия» китобининг 2-жуз
@Gozal_diydor
Учиб келаётган пашшадан сўрашибди: “йўлингда гулларни, гулзорни кўрдингми?” Пашша: “ йўқ, фақат чиқиндию ахлатни кўрдим” дея жавоб берибди
Шундан сўнг шу савол билан асаларига мурожаат қилишибди, асалари: “албатта йўл йўлакай шунчалар кўп гулларни кўрдимки мазза қилиб бол тердим. ”
Ваҳоланки уларнинг ҳар иккаласи бир йўлдан учиб келган эдилар.
Қиссадан ҳиссан: Ҳар ким ўз қидирганини кўради.
T.me/Gozal_diydor
Аёл тақволи бўлса, жуфти ҳам тақволи бўлиши тайин!
Аллоҳ таоло айтади:
وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ ۚ
Зеро, покиза аёллар покиза эркаклар учундир.
Нопок эркаклар эса нопок аёллар учундир.
(Нур сураси, 26-оят).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
@Gozal_diydor
Тонгла салом берганларга....🌺
Сахарликка турганларга......✨
Гузал тилак билдирганга......🌷
Бизни дуо килганларга.......🤲
Гузал калбли диндошларга....
Эътиборли мухлисларга.....
Ваалайкум ассалам ва рохматуллохи ва барокатух Азизлар.........💐
Гузал тилак,дуоларингиз Узингизга хам хамрох булсин...❄️
Калбингиздаги барча хайрли ниятларингизга хайрли сабаблар ила етказсин Аллохим....💫
Нур юзингиз гам курмасин....
Гузал Калбингиз озор топмасин...💖
Хаётингиз гуллардан гузал утсин...🌸🌸☘☘
Хамиша Аллохим ёр, мададкор булсин....🪷🪷
Яхшилар билан бирга булинг Яхшилар.....🌼🌼
@Gozal_diydor
❄️🌨Ассалому алайкум
🎄🎄Хурматли қадрдон дўстларим! Сизларни «Янги йил» байрами муносабати билан чин юрагимдан муборакбод этаман.
🎁🎁 Сизларга ушбу байрам шарафи билан янгидан-янги муваффаққиятлар, ижобий ўзгаришлар ва омад ёр бўлишини астойдил тилаб қоламан.
🎉🎉Бундан ташқари, барча келгуси ишларингизда хар қандай тўсиқларни мардонавор енгиб ўтиб, эзгу мақсадлар сари дадил одимлаб боришингизни ва омад калити хамиша чўнтагингизни тарк этмаслигини астойдил хохлаб қоламан!
☃️❄️Хамиша соғ-саломат бўлинг, лабингиздан кулгу аримасин!
@Gozal_diydor
🎄❤️ Келаётган Янги
2024 йил муборак
🎄Келаётган Янги йил,
Сизга келтирсин Омад,
Тинчлик тотувлик билан
Уйингизга Барокат.
🎄Келтирсин яна Сизга
Олам олам қувонч Бахт.
Янаги йил дийдоргача,
Бўлинг доим Саломат.
🎄Тарк этмасин йил бўйи
Сизни яхши Кайфият.
Амалга ошсин бунда
Қилинган ҳар пок Ният.
🎄Юртимиз тинчлигини
Тилаган эй улуғ Зот.
Сизни асрасин Тангрим,
Умрингиз бўлсин Зиёд🤲
@Gozal_diydor
Улкан Имконият
Уйқудан уйғоняпмизми, демак, Аллоҳ таоло Ўзини зикр қилишимиз, Унга истиғфор айтиб, тавба қилишимиз, зулм қилган кишиларимиздан узр сўраб, розиликларини олишимиз, қарзларимизни ҳақдорларга қайтаришимиз, қазо намозларимизни ўқишимиз, қазо рўзаларимизни тутишимиз, ўлимга чин маънода тайёргарлик кўришимиз учун бизга имконият беряпти. Биз бор куч-ғайратимизни ишга солиб, бу фурсатдан фойдаланишимиз керак!!!
Аллоҳ таоло барчамизга бу имкониятдан фойдаланишимизни ва ғафлатда қолмаслигимизни насиб этсин!🤲
T.me/Gozal_diydor
учун бошка безовтда килмадилар.
Махсуджон русь аёли билан беш йил ахил инок бир бирларини севиб чиройли яшадилар, хато битта фарзандли булиб Россия фукаролигини олди. Уй жой килди,мошина олди, угил туй килди.
Икки жигарига онасига суз берганидай хамеша гамгорлик килиб ойма ой пул жунатиб туради, лекин отаси билан куришмайди ва гаплашмайди.
У онаси улимида отасини айбдор билиб бошка бир аёл билан бахтли яшаётганлиги учун асло кечиролмади. Отаси Россияга келиб ишлади
угли билан якинлашишга харакат килди,лекин Махсуд буйин эгмади.
Отасига ёрдам берди,яхши ишларга жойлаштирди,яшашига таниш билиш килиб бепул жой килиб берди, пул берди хужжатларини тугрилаб берди, аммо муносибати совук эди, мехрини мухаббатни факат аёли боласи ва опа синглисига берди холос.
Жахл шамолга ухшайди, бироз вақт эсади. Тинганида эса узи билан бирга, куп нарсани юлиб кетган булади деганларидай Махсуджон хам жахли келиб анча йиллар уз юртига узи тугулиб усган уйларига бормади.
Менга якинда смс ёзди Робия опа умрида иш нима рузгор нималигини билмайдиган отам Россияга ишга келибди,яхши кутиб олмадим орамиздаги муносибатларимиз жуда ёмон деб.
Узимни иним онангиз хак хурмати, нима булганда хам сизни уша ота сабаб пайдо булганингиз жаннатдан уй оламан десангиз кечириб ёрдам беринг, майли у ёмон инсон булсин лекин сиз унга ухшаган эмассиз, онангиз рухи хурмати хамда мени хурматим учун отангизга яхши муносибат килинг фарзандингиздан энг яхши нарсалар кайтади деб насихат килиб ёздим.
Махсуджон калби пок яхши онани тарбиясини олган тушунган йигитлиги учун отасини кечирди, яхши ишга жойлаштириб хужжатларини тугрилаб яшашига бепул жой топиб бердилар. Эшитиб нихоятда хурсанд булдим, кечиримли инсонларни Аллох кечиради, ёмонликга ёмонлик билан эмас яхшилик билан жавоб кайтарганларни яхши куради.
Кадирдон мухлисларим хикоя тугади, хулоса хар кимни узидан, халкимизда наштарни узинга ур огримаса сунг бошкага деган макол бекорга айтилмаган. Махсуджонни ахволини тушунса булади, ёш болани куз олдида онаси кечаю кундуз ишласа, ота деган инсон шишадан айримасдан уз искиртига буланиб наф йулида юрса болалари учун рузгор киламан деб аёл касалликга чалиниб ёшгина яхши кун курмай касал булиб вафот этса бу жуда хам ачинарлидир.
Рузгор дегани хинд фильмларидаги каби чиройли кийиниб, киру адирларда чопкиллаб юриш, кул ушлашиб кушик куйлаб, бир-бирига хамду санолар айтиш эмас. Бир-бирини тушунишни эвлаш, бола деган бир парча гуштдан инсон ясаш, умрни утин килиб, кора козонни кайнатиш демакдир. Яъни халк айтгандай, куш хукиз булиб, рузгорни тортиш демакдир.
Шундай экан уз оиласи ахлу аёлига гамгорлик килиш эркакни васифаси эканини унутиб куймаслик барча огирликларни битта аёл буйнига илиб куймаслик керак.
Махмуджонга ухшаган оталик ва эрлик вазифасини килмаган оила рузгорни хотин устига юклаб уз нафси йулида яшаган ва узини эркакман деб юрган инсонларга Аллохдан инсоф сураб коламиз, Махсуджон ва опа синглисига бахт тилаб утган оналари Раъножонга охиратлари обод булиши бу дунёда курмаганларини яратган Эгам у дунёда гузал неъматлари билан мукофотлашини тилаб дуо килиб коламан.....
Укиган мухлисларимизга миннадорчилик тилаб, сихат - саломатлик, дастурхонингиз тукин, хонадонингиз тинч, оилангиз тотув, болаларингиз бахтли булишларини Аллохдан сураб коламан!
T.me/Gozal_diydor
ЁЛҒИЗ ЎҒИЛ ТАКДИРИ.
(Мусофирда юрган мухлисим хаётидан олинган вокеа асосинда ёзилган ижод)
Махсуджон онаси огир сил хасталигига чалиниб шифохонага тушиб колди, оилавий шароитлари яхши булмаса хам имкон кадар даволатишга харакат кила бошлашди. Онаси кундан кунга ранги самон булиб гулдай сулиб бораётганидан каттик саросимага тушган фарзандлари даволанишига шифокорлар сураган суммани карз олиб булса хам сарфлашди. Лекин она шунча даволаниб шифохонадан чикан булсада хамон унгланмай уйда курпа тушакда узу кун ётар урнидан туришга куч куввати йук эди. Даволатиб олиб чикишларига куп пул кетиб карзга кириб колганларидан сунг бир куни отаси Махмуджон розилиги билан Махсуд четга Россия давлатига ишга кетмокчи булди.
Ёлгизгина яккаю ягона углини узи сабаб карзга кириб четларга чикиб кетаётганлигини эшитган онаси зор йиглаб дуога кул очиб колаверди. Наилож килсинки, дилбадини уйдан кетмаслиги учун олиб колса.Лекин хамон даволанишига пул кетаётганлиги устига устаг карзга кириб колганликлари учун хамма дардларини ичига солиб аламдан куз ёш тукрди холос.
Махсудни онаси Раъно ота-онаси мажбурияти остида кушни махаллалик отасини синифдоши булган аёлни углига турмушга чикиб уч нафар фарзанд куради. Икки киз ва бир угилни жуда куп кийинчиликлар азобланишлар билан вояга етказади,бировга арз килмади, хаётидан нолиб бошини олиб чикиб кетмади, хаммаси бир кун яхши булар деб сабр килди.
Раъно турмуш уртоги Махмудни куп ичишини ёктирмас шу сабабли оилавий хаёти сувуган ошдай иликмилик утар, эрини бу одатини ташлатолмай бир неча йиллар жони азобда яшади.
Раънони бундай ёмон хаётини курган онаси кизига рахми келиб уни ичувчи куёввидан ажратиб олмокчи булса отаси болаларини кабул килмаслиги ёлгиз кизини узи келиб утириши ва бошкага турмушга беришини айтиб оёк тираб туриб олади.
Фарзандларидан кечолмаган Раъно уларни ичувчи калби кур отага ташлаб кетишга кузи киймай кийналса хам узи ишлаб кулидан келганича рузгорини бутлаб яшайди.
Йиллар утиб кишни кунида совукда бозорларда оёкда туриб ишлаб рузгор килган Раъно упка сил касаллигига учраб ётиб колганди. Жуда куп муолижжалар килиб даволангани билан кундан кунга нафас олиши кийинлашиб йутал конга айланиб улгурганди.
Катта кизини амаллаб узатган угли Махсуд билан кичик кизи Нодиранитуйини килмагани уларни келгуси такдирини уйлаб узини куп уринтириб куйганди.
Махсуджон онаси билан хайрлашиб чикиб кетиши жуда кийн булди, у онасини жуда яхши курар ёшлигидан отаси топганини ичкилига уз нафсига сарфласа онаизори узи емай ичмай киймай эски туски кийинса хам уларни деб яшагани яхши тушунарди. Юм-юм куз ёш тукиб мунгайиб унга караб ётган онасини ахволига ачиниб узини куз ёшини тухтата олмади, гуёки бир бирларини бошка кура олмайдигандай узок видолашдилар.
- Болам мабодо менга бир гап булса мендан рози бул ,сени Аллохга опангбилан синглингни сенга топширдим,бир биринга мехрибон булинглар...
- Она, онажоон нима деяпсиз...Ахир ....
- Сузларимни булмай эшит болам?
Она хаво етмаётгандай огзини очиб зурга нафас олиб инкиллаб
гапира бошлади...
-- Жооон болам мен сизларга яхши карамаган куп нарсалар хадия этолмаган булсам кечиргин,сени бошигни иккта килолмадим....
- Лекин халол топиб бокдим,асло пул деб ёмон йулга кирма?...
- Онажон сиздан минг минг розиман?
Махсуджонни овози титраб томогига келган йиги тикилиб колгандай.
- Онажон сиз дунёда хеч кайси аёл килмаган ишларни килиб она хам ота булиб бизни катта килгансиз... емай киймай бокансиз - деди йигсини зурба зур ичига ютиб.
Ойлар йиллар утиб карзларни тулаб онасини даволатишга купгина пул жунатиб турди, опаси оркали телефонда гаплашиб хол ахвол сураб туришди. Бир куни онангни ахволи огир тез етиб келмасанг булмайди деб эштиб тезда уйларига кайтган Махсуджон етиб келмасидан бир соат олдин жони узилган онаси устига етиб келди. Уйларида киёматни бир куни булгандай хамма ёк йиги сиги билан тулганопаси билан синглиси буйнига осилиб галма гал онажон туринг улманг узок кутган углингиз келди деб дод солишарди. Махсуджонни юраги тухтаб колишига оз колди,бир неча йил курмаган факат онда сонда телефонда.....
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ...
ХАЙРЛИ ТОНГ....
ОЛИСДАГИ
ЯКИНЛАРИМ....
Оллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!
Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!
Оллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини, мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини, орзулар рўёбини, солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!
Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин Азизлар !
💝 Саъйидул Жума аёмингиз
Муборак бӯлсин...дея
Сиз Азизларимизга... Меҳру муҳаббати билан Раънойингиз🙏
🕋🕋🕋 ЖУМА МУБОРАК 🕋🕋🕋
@Gozal_diydor
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ер юзидаги ҳар бир экинга, дарахтлардаги ҳар бир мевага, ернинг қаъридаги ҳар бир уруғга “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу фалончининг ризқидир”, деб ёзиб қўйилган». Бу “Ер зулматлари (қаъри)даги ҳар бир уруғ, ҳўлу қуруқ, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул Маҳфуз)да (ёзилган) дир”, мазмунли ояти карима ифодасидир.
T.me/Gozal_diydor
📝Ихлос – Шайтоннинг тузоғидан қутилишнинг ягона йўли.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Абу Ҳомид Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ “Иҳёу улумуд дин” китобида айтадилар: Илм ва ибодатсиз саодатга эришиб бўлмайди. Ниятсиз амал қилиш (самарасиз) машаққат чекишдир. Ихлоссиз ният эса, риёдир. У мунофиқликка ўхшайди, Аллоҳнинг амрига бўйсунмасликнинг ўзгинасидир. Сидқидилдан қилинмаган ихлоснинг натижаси сочиб юборилган тўзон каби фойдасиздир. “(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон сураси 23-оят).Иблис: “Эй Раббим, менга улар тириладиган Кунгача муҳлат бер, менинг жонимни олмай тур, – деди. Аллоҳ: “Сенга муҳлат берилди”,- деб айтди. Бунга “шукр” сифатида Иблис шундай деди: “Энди мени йўлдан оздирганинг сабаб, мен уларнинг барчасини йўлдан адаштираман, уларга Ер юзида гуноҳ ва маъсиятларни зийнатлаб кўрсатаман, илло булар ичида содиқ, мухлис бандаларинггагина бас кела олмасман, чунки уларнинг иймонлари, Сенга бўлган ишончлари кучли. Шунда Аллоҳ деди: “Менинг зиммамдаги Тўғри Йўл шудир”. Яъни: Эй Иблис, менинг мухлис бандаларимни йўлдан оздира олмаслигинг Менинг ҳикматим, адолатим ва раҳматимдир. “Менинг бандаларим устидан сен учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқдир”, яъни: Менинг ихлосли бандаларимни Тўғри Йўлда чалғитишга қудратинг етмайди. “Илло сенга эргашган гумроҳларнигина (йўлдан оздира олурсан)”. Яъни: Лекин фақатгина адашиб, сенга эргашган одамлар орасидаги иймони заиф бўлган кимсаларнигина Тўғри Йўлдан оздира олурсан (Ҳижр сураси 36-40-оятлар). Ушбу оятдан малум бўлдики, шайтон васваса, гуноҳ ишларни зийнатли қилиб кўрсатиш орқали ҳаммани йўлдан оздира олиш имконига эга экан, лекин ихлосли мўминларни ҳеч қачон тузоғига илинтира олмаслигини тан олган. Модомики мўминни шайтон чангалидан фақат унинг ниятининг холислиги ва Аллоҳнинг розилигини истаб қилган амалларигина қутқара олар экан, хўш, ихлоснинг ўзи нима?! Мўмин қандай қилиб унга эриша олади?! Ихлос – бу амални фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилиш, Ундан бошқа бирор нарсани мақсад қилмасликдир. Ихлос – бу ибодатларда Аллоҳ таолони яккаю ягона деб билишдир.Ихлос – бу халқнинг назарини буткул унутиб, хамма вақт Холиқнинг кўриб туришини ҳис қилишдир. Ихлос – бу амал қабул бўлишининг асосий икки шартларидан биридир. Сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир (Мулк сураси 2-оят). Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ояти каримадаги “чиройлироқ амал” дан мурод – бу холисроқ ва шариат ҳукмларига мувофиқроқ амалдир, – деди. У зотдан:– Эй Абу Али, холисроқ ва шариат ҳукмларига мувофиқроқ амални бизга тушунтириб беринг, –деб сўрадилар.– Агар амал холис бўлиб, шариат ҳукмларига мувофиқ бўлмаса қабул бўлмайди. Шунингдек, шариат ҳукмларига мувофиқ бўлиб, холис Аллоҳнинг розилиги учун қилинмаса, ундай ҳолда ҳам мақбул эмас, – деди ва Қуръондаги ушбу икки оятни ўқиди. “… Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Каҳф сураси 110-оят). Шариат ҳукмларига мувофиқ қилинмаган амалларнинг “ҳоли”
ОДАМЛАРНИ КЎП СЎКАДИГАН КИМСА БОТИНИЙ БАРАКАЛАРДАН МАҲРУМ БЎЛАДИ
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Одамларни сўкиш ва лаънатлашга машғул бўлиб юрадиган кишида ботиний баракалар ҳаргиз ҳосил бўлмайди, чунки ўз охири ва оқибатидан бехабар ва ғофил бўлган кишигина бошқаларнинг айбини гапириш ёки уларни сўкишни ўзи учун машғулот қилиб олиши мумкин. Ўзининг фикру ғамида бўлган кишига эса ҳар вақт ўз кемаси чўкаётгандек бўлиб кўринади, бошқаларнинг ишига аралашишга фурсати ҳам бўлмайди».
Гаҳ рашк барад фаришта бар покиййи мо,
Гаҳ ханда занад дев зи покиййи мо.
Иймон чу саломат ба лаби гўр барим,
Аҳсант барин чустийю чолокийи мо.
Маъноси: Гоҳида фаришта (гўзал ишларимизни кўриб) бизнинг поклигимизга рашк қилади. Гоҳида эса шайтон (мендан ҳам нопок бўлиб кетдинг, дегандек) нопоклигимиздан кулади. Агар иймонни гўр лабигача саломат сақлаб борсак, бизнинг эпчиллик ва чаққонлигимизга офарин!
(Гоҳида фаришта ҳам рашк қиладиган даражада яхши ишларни қиламиз. Гоҳида эса ҳолимизга дев ҳам кулади. Ҳаёт шундай: гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб, давом этаверади. Йиқилсак кулманг, ғалаба қилсак мақтаманг. Зеро, инсон ҳақиқий мақтовга вафотига қадар иймон билан яшай олсагина сазовор бўлади).
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/Gozal_diydor
Эй аёл, унутма, Раббинг сенга ёзиб қўйган ишлардан бошқа нарса бўлмас!
Эрининг хатоларини излаб, кутиб яшаш оилаларни хароб қиладиган, оилавий алоқаларнинг томирига болта урадиган ишдир. Эй аёл, унутма, Раббинг сенга ёзиб қўйган ишлардан бошқа нарса бўлмас. Барча ишларингини Аллоҳга топшир. Аллоҳ эрингни ҳидоят қилишини, сен учун солиҳ эр қилиб беришини дуо қилиб сўра. Энг муҳими кейинчалик афсусланмаслик учун бугун тотув яша!
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад.
@Gozal_diydor
Сизга тегишли бўлган нарсани ҳеч ким сиздан тортиб ололмайди.
Сизни синдириш мақсадида минг чиранмасин барибир бефойда. Ўзини ўзи егани ва гунох қилгани қолади.
Бас! Аллоҳ истагани бўлади. Бандасиники эмас! Гап эгасини топади.
Янада кўпроқ 👇🏼
@Gozal_diydor
🍃Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃
Кунингиз хайрли файзли барокатли ўтсин.
Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!
🌷Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!
🤝Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини,
💐 Садоқатнинг абадий бўлишини,
🌹Мағфиратнинг лаззатини,
💐Меҳрнинг самимиятини,
🍂 Адашишдан асрашини,
🌳 Орзулар рўёбини,
🌾 Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!
@Gozal_diydor
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Мен сабрни бир болакайдан ўргандим. Бир гал масжидга кетаётсам, бир аёл ҳовлиси ичида ўғлини урарди. Болакай эса бор овози билан бақирган эди, онаси эшикни очди ва бола қочиб чиқди. Онаси ортидан эшикни қулфлаб қўйди. Масжиддан қайтиб ҳалиги болакайга кўзим тушди. Болакай бироз йиғлаган, сўнг онасини раҳмини келтириб эшик остонасида ухлаб қолибди. Бундаг онанинг қалби юмшаб кетди ва эшикни очди. Фузайл бу воқеадан кўзларига ёш келди, ҳатто соқоллари кўз ёшдан нам бўлди. Сўнг у зот: «Субҳаналлоҳ! Агар банда ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг эшиги олдида сабр қилиб турса, албатта У Зот унинг қаршисида эшикни очади», дедилар.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: «Дуода собитқадам бўлинг! Ким эшикни кўп чертса, унинг эшиги албатта очилади».
Ибн Абу Шайбанинг “Мусаннаф”идан.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
@Gozal_diydor
Аллоҳим доим сизларни ўз паноҳида асрасин!!!🕊
Яхши ➖ёмон кунларда
Зим ➖зимистон тунларда
Ҳар доим ва ҳар ерда
Аллоҳ Сизни асрасин
Хушуъсиз намозлардан
Таъсирсиз овозлардан
Нифоқли ёмонлардан
Аллоҳ бизни асрасин
Узоқ ➖ яқин йўлларда
Яхши ➖ёмон қўлларда
Хатто дарё, чўлларда
Аллоҳ бизни асрасин
Мунофиқнинг ишидан
Ёмонлар миш ➖ мишидан
Хоиннинг қилмишидан
Аллоҳ СИЗни асрасин.
Хоин бўлган дўстлардан
Назари бор кўзлардан
Фойдаси йўқ сўзлардан
Аллоҳ СИЗни асрасин.
Нотўғри тарозидан
Қарз сўраш балосидан
Мазлумнинг дуосидан
Аллоҳ бизни асрасин.
Судхўрларнинг пулидан
Шайтонларнинг йўлидан
Жаҳаннамнинг чўғидан
Аллоҳ СИЗни асрасин.
Етим молин ейишдан
Сўнг емадим дейишдан
Аллоҳ бизни асрасин.
@Gozal_diydor
Уйланмоқчи бўлсангиз яхши аёлларни ахтарманг, балки яхши эркакларни ахтаринг. Яхши эркакларнинг уйларида яхши аёллар бўлади. Бу сўзнинг маъносини фақат озчиликкина тушунадилар.
Қизларингизни назорат қилинг, зеро арслонлар қўриқлаган дарахтга маймунлар осилмайдилар.
Имом Шаъровий
@Gozal_diydor
.. Катта ёшдаги одам касалхонага ётибди. Уни ҳар куни ёш йигит келиб, зиёрат қилиб кетар экан. Келиб кўп вақтини у одам билан ўтказар экан. Овқатлантириб қўяркан, ювинтираркан ва касалхона атрофларидан айлантириб келиб, охири жойига ётқизиб, кўнгли хотиржам бўлгачкина кейин кетар экан.
Шу нарсаларга эътибор берган ҳамширани ҳаваси келиб, дориларини беришга кирганда гап бошлабди:
- Машааллоҳ, АЛЛОҲ бахтингизга ўғлингизни умрини зиёда этсин. Барака топсин, кунда кунора келиб сизни ҳолингиздан хабар олиб туради.
Касал одам ҳамширага қараб индамабди-да ва кўзларини юмибди. Кейин маъюс оҳангда гапирибди:
- Ўғилларимдан бири бўлишини жуда ҳам истар эдим...
Бу йигит биз яшаган туманда етим бола эди. Унинг отаси вафот этгач, масжид эшиги олдида ҳўнг-ҳўнг йиғлаётганини кўриб, болакайга раҳмим келганди. Ўшанда уни гапларим билан бир амаллаб чалғитиб, масжиддан олиб кетдим. Унга бир талай ширинликлар олиб бергандим. Ўша кундан бери мен у билан бошқа гаплашмадим. Мени аёлим билан касалхонада ёлғиз ётганимизни билиб, ўша заҳоти келиб бизни зиёрат қилиб, хол аҳвол сўраб кетди. Аёлимни, касалхонада қийналиб қолмасин деб, уйига олиб кетди. Ўзи эса мени олдимга келди.
Ундан:
- Ўғлим, нимага бизни бунчалар парвариш қилаяпсан? - деб сўрадим... (У табассум қилди)
Сўнгра деди:
- Чунки, сиз олиб берган ширинликларингизни мазаси ҳали ҳануз оғзимда қолган.
T.me/Gozal_diydor
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
❄️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲👇
@Gozal_diydor
курган онасини дийдорига етолмай колганидан афсус чекиб ох тортарди.
Уша куни кандай одамларга кушилиб онасини тобутини кабристонга олиб бориб кумишгани уз куллари билан кабрга куйиб "Онажон дийдор кийматга колди,тинж ётинг жаннатларда юринг" деб йиглаб йиглаб кумиб келганини узини билмай юрди.
Гуё бу кургнанлари булиб утганлар туш булиб колса-ю кузини очса онаси келдингми болам буйларингдан ургилай деб пешонасидан упиб куришадигандай туюлаверди.
У кечалари ухлолмай тикон устида ётгандай тулгониб чикар, онаси ётган хоналарга кириб нимадир кидириб юрар, тасодифан токчада турган эски румолни куриб олиб хидлади, ундан онасини хиди келарди.
Махсуджон отаси ичкилик ичмай куйганлигини утган йили эштиб хурсанд булиб бироз унга кунгли илиганди, аммо онасини улимдан кейин кузига худди искирт нарсадай куриниб нафратланар, хаммасига шу инсон сабаб онам улди деб уни айбдор санаб умуман гаплашмасди.
У уйларида куп туролмади,барча расм русмларни утказиб онасини 40ни утганидан кейин тайёргарликни куриб опаси билан поччасига синглиси Нодирани омонат топшириб сунг онаси кабрига бориб хайрлашди.
Дедим дунё менга бегона
Дедим факат Аллох ягона
Углингизни дуолар килинг
Мен жаннатни согиндим она!
Саодатли замон топмадим
Сузламокка забон топмадим
Бу дунёдан макон топмадим
Мен жаннатни согиндим она!
Дунёнинг хар бурчагин кезиб
Муъминларнинг ахволин сезиб
Эй, вох фитна фасоддан безиб
Мен жаннатни согиндим она!
Гунохлардан поклаб бу танни
Роббимдан мен сурай рахмни
Таслим килиб Унга бу жонни
Мен жаннатни согиндим она!
Росулимга интикман чиндан
Урганай мен суннатни кимдан
Мухаммадсиз колган заминдан
Мен жаннатни согиндим она!
Айтай сизга сунги сузларим
Аламларда булди дил ярим
Аллох юзин уйлаган сарим
Мен жаннатни согиндим она
Жаннатларни согиндим она.
Махсуджон Россияда росса уч йил кечаю кундузи тинмай пул ишлаб синглиси Нодирани яхши оилага турмушга берди, узи келиб туйида бош булиб турди.
Россияда юрганида отасини кариндошлари бир булиб бир бева аёлга уйлантирганларини эшитганди аммо иш билан булиб унчалик уйламаганди. Онаси яшаган уйда бошка аёлни куриб кунгли галати булиб кетди,отасиу аёлга килаётган мехрибонлигини куриб гаши ва рашки келиб опаси билан синглиси энди сизни навбатингиз кетманг уйлантирамиз дейишларига кулок солмасдан уйда тургиси келмай жахл билан Россияга кетади.
У отасини узлари ва онасига шу вактгача булган ёмон муносибатларини уйлаб калбан йиглади, нега онам тириклигида яхши булмади, уни ва бизни ичкилига алмаштирди деб хафа булди. Бундан сунг у уйда отаси ва у аёл билан бирга яшай олмаслигига уларни бир бирига яхши муносибатларни куриб алами келиши жахл устида бирон нарса килиб куйиши мумкинлигини тушунди.
У олдиндагидай эмасди, калбида хеч кимга айтолмайдиган дарди бор инсондай сикилиб ишлаб яшай бошлади, отасини оиласига нимсбатдан шу вактгача килган номардлиги ва яхши кунларни курмасдан бевакт вафот этган онасини уйлаб кунгли азобланди.
Шундай кийин вактларида интернет оркали бир ёшгина русь аёл билан танишиб сунг куришиб келишган холда куп утмай у билан хеч кимга айтмасдан турмуш курди.Озгина туплаган пулларига иккта тилла узук ва у аёл истаганидай кичикрок кафеда туй килди, у ерда Махсудни якин танишлари ва аёлини оила якинлари хамда дугоналари катнашишди холос.
Укаси Махсуджон жимиб кетганидан хавотирланган опаси узи кунгирок килиб колади ва гаплашганидан кейин русь аёлига уйланганини эштиб бироз хафа булди. Шу ердан энг чиройли кизлардан топиб уйлантириши у аёлни ташлаб келиши кизболага уйланиши барибир узларини кизлар бошкача булишини куп тушинтирди.
Махсуд кунмайди узим истаганимдай хохлаганим билан яшайман,отамни куришга кузим йук,у ерга бориб уйланиб яшолмайман уни бирон нарса килиб куйиб камалишни истамайман деди.
Опаси билан синглиси бир неча марта кунгироклашиб уни чакиришиб такдирини узгартирмокчи булдилар,лекин Махсуд гапида туриб олгани.....
Исроф ҳаётнинг, умрнинг баракасини кеткизади. Бекорга ёниқ қолган чироқлар, беҳуда оқизилган сувлар, бир луқма бӯлса ҳам ташлаб юборилган нонлар... булар ҳаммаси
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
♻️Яқинларизга ҳам улашинг
@Gozal_diydor
Aссалому алайкум. Янги тонги муборак бўлсин!
❄️ Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
@Gozal_diydor
Қуръони Каримда қуйидагича зикр қилинади: “(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон сураси 23-оят). Агар банда бир амал қилса (гарчи унинг амали жуда кичик бўлса ҳам…), унга икки қайднома очилади. Биринчиси, “У ушбу амалини нима учун қилди? Аллоҳнинг розилиги учунми ёки бирор дунё матосига эришиш учунми?” Иккинчиси, “У ушбу амалини қандай қилди?” – деган савол бўлади. Биринчи савол амалнинг сабаби ҳақида бўлади. Бу имтиҳондан муваффақиятли ўтишнинг ягона йўли амални холис Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир. Иккинчи савол амалнинг кайфияти ҳақида бўлади. Бундан ўтишнинг йўли эса, амални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ қилмоқликдир.
Тошкент тумани “Холмаҳаммад ота” жоме масжидиимом хатиби Авазхўжа Бахромов
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
T.me/Gozal_diydor
Ассалому алайкум!
Қиш фаслининг яна бир гўзал тонгги хайрли бўлсин қадрдонлар!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Хар тонг янги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!
Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин!
Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин!
ЧОРШАНБА тонггингиз муборак бўлсин!
@Gozal_diydor
хайрли тонг
Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, бир инсонни хурсанд қилса, шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан хурсанд қилади...
Аксинча биз томондан кўрилган ёмонлик, нафрат бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлса, токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилади...
Шундай экан тонгни позитив рухда кутиб олайлик Қадрдонларим. Ассалому алайкум!
@Gozal_diydor