Аллоҳ таоло мени доимий камчилик нуқсонларимга қарамай, ҳеч қачон мени ташлаб қўймаган.
Бунга ҳақли бўлмасамда, кенг фазлидан ризқлантирган, ато этган.
Гуноҳларим улкан бўлсада, мени айбларимни беркитган хотиримни жам қилган.
У зот дуоларимни мен сўраганимдан-да яхшиси ила ижобат этган.
Умид қилганим, кутганимдан кўра кўпроғи(ни бериш) ила мени ҳайратга солган.
У зот гуноҳим билан ушламади балки, менга муҳлат берди, мени икром қилди.
У Зот мени Роббим, ёлғизлигимда йўлдошим, қайғуимда нажоткоримдир.
Унинг раҳмати мени ўраб, фазли мени кўмдиргандир.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
T.me/Gozal_diydor
Сиздек гўзалларга қутлуғ каломлар,
Сочларим тараган майин шамоллар.
Тонгларни қувонч-ла қаршилаб олган,
Қадрдон дўстларимга қизғин саломлар.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ менинг қувноқ, беғубор олисдаги яқинларим.
Янги тонг, янги кун муборак бўлсин!!!
Янги кун, янги имкониятлар муборак!!!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокотли ўтсин!
Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.
Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!
Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!
Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!
Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма!
Амийн.
@Gozal_diydor
Отам муҳаббатни татий олмагани учун бизга ҳам муҳаббат кўрсата олмади. Йўқ, отам бизни яхши кўрар эди, лекин уни изҳор қила олмасди. Бизни қучоқлолмади, бағрига босолмади. Севганларингизга севишингизни изҳор қилиб туринг!
У куни яна нима бўлганини биласизми? — Mаййитни ювиб, кафанга ётқизмоқчи бўлишганида отам, мен оламан, деди. Укамни бағрига босиб, “Рафъат, мен сени мозорга эмас, бозорга олиб бориб шим олиб бермоқчи эдим, болам! Tур, бирга бозорга борамиз”, деб ҳўнг-ҳўнг йиғлади. Кошки, у гапларни тириклигида айтса эди. Биз у муҳаббат изҳорини, уни ҳис қилишни узоқ кутган эдик. Лекин отам уни энди ҳеч нарсани ҳис қилмайдиган укамни қучоқлаб, ўксиниб, фарёд билан айтар эди. Бугун фарзандларимиз биздан кўрмаётган меҳрни қўл телефонларидан излаяптилар. Кўча бошида фарзандларимизни йўлдан оздириш учун кутиб турган разил инсонлар уларни ота-оналаридан кўра очиқ чеҳра билан кутиб олаяптилар. Mен ватанимни, оиламни, аҳли аёлим ва фарзандларимни жуда яхши кўраман.
Биласиз, ҳар йили турли маърузларга борар эдим. Бу йил бормаяпман. Чунки қизим оққон бўлиб қолди, унинг ёнидаман, унга тириклигида муҳаббатимни изҳор қилиб,уни яхши кўришимни айтаяпман!
Муаллиф: Алишан Капаклиқоя (Туркия)
Tуркчадан Икром Шариф таржимаси.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
T.me/Gozal_diydor
🌹 Бир одамни қалбига 4 аёл жойлашади:
1. Онаси
2. Аёли
3. Опаси ёки синглиси
4. Қизи
1-ни рози қилиш Аллоҳни розилигига олиб боради...
2-си билан яхши яшаш расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васиятлари.
3-сига яхшилик қилиш баракани калити ҳисобланади.
4-сини тарбия қилиш жаннатни эшигини очади.
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
♻️Яқинларизга ҳам улашинг
@Gozal_diydor
Биласизми?
🕊
Ер юзида биринчи бўлиб қурилган бино Каъба.
* * *
Унинг илк меъмори Иброҳим алайҳиссалом.
* * *
Қаламни биринчи бўлиб қўллаган Идрис алайҳиссалом.
* * *
Соатни биринчи бўлиб қўллаган Юсуф алайҳиссалом.
* * *
Ислом тарихида бино қилинган илк масжид Қубо.
* * *
Мусулмонларнинг биринчи уруши Бадр жанги.
* * *
Илк вазирлик тизимини Аббосийлар ташкил қилган.
* * *
Ўтроқлашган биринчи туркийлар уйғурлардир.
* * *
Пул биринчи бўлиб Лидияда кашф қилинган.
* * *
Ой ва йиллари асосли бўлган илк тақвим ҳижрий тақвимдир.
* * *
Милодий тақвимни мисрликлар тузишган, римликлар такомиллаштирган.
* * *
Биринчи юрак кўчириш амалиёти Кристиан Бернард томонидан ўтказилган.
* * *
Дунёда энг кўп гаплашиладиган тиллар хитойча, ҳиндча, инглизча, испанча арабчадир.
T.me/Gozal_diydor
* * *
Ижозат берсангиз, энди мен борай,
Юр деб қистаяпди вақт деган номард.
Нима бўлганда ҳам энди ҳарқалай,
Сўнги автобусга улгурмоғим шарт.
Бир тутам умрнинг армони олис,
Кўнгилга тугилди топган-тутганим.
Меҳмоннинг вақтида кетмоғи жоиз,
Илло келмас экан энди кутганим!
Мухаббат бермади бағридан ватан,
Бирдек малол бўлди яхшим-ёмоним.
Юрак деган улкааан жамадон билан,
Бекатнинг бағрига сиғмайди жоним!
Кетишга шайландим, ҳали келмасдан,
Юз-кўзим аралаш шарфимни ўраб.
Бу кетиш қанчалар оғир, билмасдан,
Ҳиссиз термуларлар чиптамни сўраб!
Ҳайдаб соладилар хозир, биламан,
Сўнги автобусга чиққан одамни.
Ахлат қутисига совға қиламан,
Чўнтагимдан олиб ғижим чиптамни!
Малика Тавфиқ
@Gozal_diydor
ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!
Тонг саҳардан дуо🤲 айлаб
Сизни бир бор йўқладим.😊
Уйингизга файз - баракот👍
Хотиржамлик тиладим..🤲
Тунда - кунда хеч кетмасин😘
Дилингиздан таборак.🌼
Сиз мен учун азиз инсон.❤..
Гўзал шу тонг муборак...
@Gozal_diydor
Нима учун оналарнинг оёғлари оғрийди..
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналар оёғи остидадур» деганлар. Унинг мазмун-моҳиятини жуда улуғвор. Кўпинча биз улуғворликни меҳр-оқибат билан боғлаймиз. Саломатликка дахлдор сабабларини кўп ҳам гапиравермаймиз.
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб яратган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлиб, у доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Чунки, ҳомила киндигидан онага боғланган бўлиб, ушбу ришта орқали осонгина озуқланади, ривожланади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг ва фарзандларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун туғруқдан кейин аёлларнинг тишлари емирилади, бўкса ва оёқ суяклари оғрий бошлайди.
Айниқса, аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза, оёқ ва бўкса суякларининг оғриши кучайиши кузатилади.
Онасининг бўкса, тизза ёки оёқ суяклари нима учун оғриётганини фарзанд билганида, англаганида эди!? Шунда фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўларди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан, аввало кимга яхшилик қилиш кераклигини уч марта сўрашганида уч марта ҳам онангга дея жавоб қайтарганлар. Тўртинчи марта сўраганларида эса «отангга» дея жавоб қайтарганлари ҳам бежиз эмас. Дарҳақиқат, «Жаннат оналар оёғи остидадур!»
🌼🍃
T.me/Gozal_diydor
🕊 🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
✨Жума айёмингиз муборак бўлсин✨
Тинч ва осуда яшаётганимиз, тонгларимиз ва кунларимиз қуёшнинг заррин нурлари ила шодлик билан бошланаётгани учун Роббимизга беадад шукрлар бўлсин.!
🤲Я Роббим!
Тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.
🤲Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, ҳайларга карвон қил, мағфиратимизга сабаб ва жаннатимизга васила қилгин!!
🕌•Бу куннинг фазилатидан хатоларимизни кўпини ўчириб, раҳмати ва мағфирати ила мухлат бераётган Аллоҳим барчамизни:
🤲…тақво билан зийнатласин;
🤲…гуноҳларимизни мағфират қилсин;
🤲…тавбаларимизни қабул этсин;
🤲…дуоларимизни ижобат қилсин;
🤲…дунёда дўстларига ҳамроҳ қилсин;
🤲…Ҳабиби зумрасидан эҳсон айлаб, Жаннатида дийдорига меҳмон айласин... АМИН!!!
АЛЛОҲИМ:
…~Сабримизни...
……~Шукримизни...
………~ Саодатимизни...
…………~ Иймонимизни...
Доимо Ўзи билан бирга қилсин !!!
@Gozal_diydor
📝НЕЪМАТ
"Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши" дейишади.
Ҳақ гап .
Бошга тушса кўз кўраверар экан.
Бугун бир сабаб бўлиб бундан бир неча йиллар аввал рўза ойлари вақтида юз берган воқеа ёдимга тушди.
Ўшанда аспирантуранинг кундузги бўлимида ўқирдим . Катта ўғлим бир ярим ёшдан ошган , яна юклиман.
Ўғлимга қайнона бувим ва қайнона ойимлар қараб туришар , мен эса уларнинг далдалари билан кундузлари ўқишни давом эттирар, орада эса кафедрада илмий иш билан машғул эдим.
Рўза ойи кириб келгач , овсиним билан сахарлик ва ифторлик дастурхонига учиб - қўниб егулик тайёрлаш пайидан бўла бошладик.
Муборак кунларнинг файзи бошқача-да. Ҳуддики қуёш нур эмас, саҳоват сочадигандек наздимда...
Мен ҳомиладор бўлганим сабабли рўза тута олмасдим, аммо савоб илинжида кечалари турли егуликларни хиллаб пиширишга ҳаракат қилардим.
Шундай кунларнинг бирида тилимни тагида катталиги кичикроқ қурт донасидек шиш билан уйғондим.
Уни кўрган ойимларнинг дарровда "Ўтлари ёрилди" :
- Вой шўриииим , вой менгина ўлмасам , бу дард қаерда қараб турган экан бу келинга ?! Қўлида бола , қорнида бола. Энди нима қиламан ?! Бошимни қайси тошга ураман.
Ойим бежизга чўчимагандилар . Сал аввал бизга қўшни турадиган таниш аёл томоғидан без олдириб , нари бориб бери келганди.
Улар ўша куниёқ мени олиб шифокорга зинғилладилар .
У шифокор буниси , буниси унисига йўлланма бериб , охири эски ТошМига бориб қолдик.
Мени кўздан кечирган шифокор киши дарҳол операция қилиш зарурлигини айтди. Айтишларича менда ёмон хасталик бўлиши мумкинмиш Операцияга тайёрланишга бир хафта муҳлат кетди. Турли таҳлиллар топширдим , орада ҳар хил инфекциялардан ҳимояланиш учун кариесга чалина бошлаган иккита оғриқ тишимни даволатишимга тўғри келди.
Бу вақтга келиб оғзимдаги шиш каттароқ ёнғоқдек бўлиб улгурган, мен гапиришга қийналиб қолган эдим.
Операция курсисига базўр ётдим. Ойим "Ўзига , қорнидаги болага таъсири йўқми ?" дея тинмай изиллар , тўхтовсиз дуо ўқийдилар . Барча гапдан шу куни хабардор бўлган онамлар эса ўзларини босишга ҳаракат қилар , аммо қаттиқ куйганлари юз- кўзларидан шундоққина аён эди.
Шифокор укол ёрдамида жағимни тушириб қўйганини , яна оғриқ сезмаслигим учун алланима уколлар қилганини сездим.
Мендан ажратишган шишни саратонга текширтириш учун шиша идишга солиб онкология марказига жўнатишди.
Шишни олган жойда тўртта чок тушган эди. Агар чоклар қуруқ аъзода бўлса бир нави , оғизда бўлса ... Ярим кунда тиғ зарбидан оғзим шишиб кетди. Оддийгина ютина олиш қанчалар бахт эканлигини ўшанда билгандим.
Рўза оғиз онажонларим бўздек оқарган юзимга қараб қанча қийналишганларини кейинроқ тасаввур қилдим. Ойимлар мени ўз қизлик уйимда қолдишга қарор қилдилар. Уйимиз касалхонага бирмунча яқин , ҳар куни бориб жароҳатга малҳам қўйдиришга сал бўлсада қулай эди.
Уйга келгач онам шўрлик эса "Қизим оч қолиб кетди" деб суюққина атала қилиб оғзимдан қуйганлари эсимда.
Биргина таомни ютиш , яшаш учун кураш машаққатини ўшанда англаганман десам рост бўлади. "Овқатланиш у ёқда турсин , сув ичиш одамни жонини қийноққа сола олиши мумкин" деган хулосага ўша кезлари келганман. Таомланиш қаҳрамонлик , шу билан бирга улуғ неъмат десам ишонаверинг.
Мен ўшанда тахминан ўн беш кунча гапира олмаганман. Тил тагига тушган чоклар тортишиб қаттиқ азоб берар, тиғ заҳридан тилим ҳам бесўнақай бўлиб шишиб кетганди.
Ўн беш кунча "тилсиз" қолиб қанчадан яна қанчадан қанча неъматларга шукр қилишни ўргандим.
Гапира олиш , таомланиш , ўзингнинг корингга ўзинг яраш, фарзандингни ширин сўзлар билан эркалаш , яқинларни ҳавотирга солмаслик , улар сенга эмас , сен уларга ҳизмат қила билиш .... Бу каби неъматларни санаб саноғига, айтиб адоғига етиб бўлармикан...
Бахтимга, бахтимизга оғзимдан олинган шиш безарар бўлиб чиқди.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
🕊Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
🕊Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!
Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин! Амийн
@Gozal_diydor
СУРАТ
Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
– Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
– Бўлди, кетдим.
– Шошма, болам. – Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. – Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
– Нима эди?
Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.
– Суратга тушайлик, – деди тўсатдан.
Ажабландим.
– Нега?
– Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.
– Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки ҳафта ўтди-ю...
Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен аҳмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга
вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан?
Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!
Ўткир Ҳошимов
T.me/Gozal_diydor
Bismillah deb boshladim tongni,
Nurli bo'lsin har bir onlarim.
E'tiqodga boshlab ko'ngilni,
Hayrli kun azizlarim !
Ato etsin tinchlik-omonlik,
Omon bo'lsin doim tanda jon.
Hech bo'lmasin g'iybat-yomonlik,
Har yurakka bo'lsin sof iymon.
Hayrli kun qadrdonlarim!
Bu xayotda shod bo'lib yashang.
Baxtingizdan quvonsin olam,
Quvonchlarga yor bo'lib yashang
@Gozal_diydor
Ассалому
алейкум
Уйғонинг мени группам😊❤️🌹😉
Билмайсиз – кўнглимдан ўтказдим нени,
Билмайсиз – нимани ўйлар кўзларим
Гарчи йўқотмаган эдингиз мени,
Мени интернетдан топган дўстларим
Меҳр кўзда дерлар ростми бу сўзлар
Шартмиди кўзларга тушиши кўзлар?
Унда нега бунча самимийсизлар
Мени интернетдан топган дўстларим.
Ўзим ҳам кимнингдир ортидан чопдим,
Ким учун кўнглимнинг эшигин ёпдим.
Сиз меними ёки мен сизни топдим,
Мени интернетдан топган дўстларим.
Асли биз хизматсиз дўстга айландик,
Ҳеч қандай тилхатсиз дўстга айландик.
Муҳими – миннатсиз дўстга айландик,
Мени интернетдан топган дўстларим.
Аяйсиз, чин сўзни канда қилмайсиз,
Хатоларим баъзан кўзга илмайсиз.
Яхшиманми, ёмон – буни билмайсиз...
Мени интернетдан топган дўстларим.
Барчамизни Аллоҳ ўзи асрасин,
Чин юракдан чиққан дуо асрасин.
Сизни йўқотишдан Худо асрасин,
Менинг интернетдан топган дўстларим!
ХАММАНГИЗНИ АЛЛОХ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН❤️
@Gozal_diydor
Сен подишохсан бизлар кулларингмиз.
Бизларни гунохлардан поклаб энг чиройли ахлокларга буриб куйгин
чунки гузал ахлокларга факат сен йуллагувчисан
калбимиздаги одат булиб бизларга сингиб кетган емонликлардан бизларни узинг поклагин уларни сендан бошкаси кеткизолмас. Бизларни гунохлардан покланиб рамазондан жаннат билан башоратланиб. Дузахдан озод булиб чикадиган бандаларингдан килгин
бизларни калбимизни узингни мухаббатинг
росулингни
китобингни
хамда солих амалларни мухаббати билан тулдиргин.
Узинг яхши курганни яхши куриб амал кила оладиган
кайтарганингдан кайта оладиган имон бергин.
Хаетимиз охирини
аввалидан купрок яхшиликларга тулдириб жонимизни ла илаха иллалло мухаммадун росулуллохда олгин...
T.me/Gozal_diydor
📝 ИЙМОН
"Шодлик ўтар,–дерлар,–эй содда одам,
Ҳаётга боғланма, фонийдир ул ҳам".
Айтганлари ростдир, эй, дўстим, ишон,
Ўткинчидир ҳатто кўрганинг ҳар ғам.
Булутнинг ортидан нур сочар қуёш,
Кўз равшан тортадир оққач шўртанг ёш.
Ширинми, аччиқми, ўтган ўтадир,
Боқий фақат иймон–енгилмас бардош...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Gozal_diydor
Азизларим Хайрли тун Бомдодга ухлаб қолманг.
Уйқу сиздан ғолиб чиқмасин!!!
Қўлларингиз дуода ният қилдингизки,
Ё Роббим!
Муборак кунларнинг шукуҳидан бенасиб этма.
Ул байтингни, Мушкафшонимни рухсориға етказгин!
Дуоларингиз ижобат бўлсин илоҳим!
Тунингиз осуда ўтсин
📝Қора шим ҳикояси
Бугун бизнинг фарзандларимизда бор нарсалар бизда йўқ эди, уларда йўқ нарсалар бизда бор эди. Биз истаган нарсанинг ҳеч бири йўқ эди. Ота-онамиз очарчилик замонида яшадилар. Биз ҳам ўша замонда туғилиб, улғайдик. Истаган нарсамизни ололмас эдик.
Mасалан, менга шим олиб беринг, десам, йўқ дейишарди. Ўйинчоқ олиб беринг, десам, ўзинг яса, дейишарди. Лойдан ўйичоқлар ясаганман. Дадамнинг чўнтакларини ичидан кесиб олиб, унга жун тўлдириб тўп ясардим. Ўшани ўйнар эдим. Опаларим латтадан ўзлари қўгирчоқ тикишарди. Шунинг учун ҳам биз нарсаларнинг қадрини биламиз.
Бир куни отам: “Сизларга шим олиб келайми?”, дедилар. Биз жуда хурсанд бўлдик. Отам бозорга кетдилар. Биз эсауч ака-ука севиниб, кафтимизни иягимизга тираб олиб, келадиган шим ҳақида ҳаёл сура бошладик. Энди биз ҳам оқсоқолларнинг боласидек шим киямиз. Унда мен учинчи синфга борар эдим, укам биринчи синфга. Кичик укам Рафъат эса 6 ёшда эди. Шу зайл шимнинг қандайлиги ҳақида баҳс қилиб, ширин ҳаёллар сурдик. У вақтда электр токи, телевизор деган нарсалар йўқ эди. Дунёдан бехабармиз. Унгача онам бувимнинг эски гуллик кийимларини кесиб, ўшандан бизга калта иштон (шўртик) тикиб берар эдилар.
Ҳаёл сураётиб, укам мендан: “Сенинг шиминг қандай рангда бўлади?”, деб сўради. –Қора!, дедим мен. У: –Қанийди, менинг шимим кўк болса!, –деди. – Нега энди кўк?,– деб сўрадим. – Сен гуллик шўртикда мактабга борасан, мен эса кўк шимда,– деди мақтаниб. Бироз жим бўлди-да, кейин: – Отам шаҳардан туфли ҳам олармикинлар?,– деди. – Қора резинкалик оёқ кийим оладилар, –дедим. Шувақт кўчани чангитиб келаётган маршрут кўринди. У биз кутаётган орзу-умид эди. Отам ундан тушиб келиб, қўлларидаги халтадан қора шим, оқ ёқалик кўйлак ва қора резинкали оёқ ким чиқариб менга узатдилар. Укамга ҳам ҳудди шунақаси. Бизни ҳавас билан кузатиб турган кичик укам Рафъат ҳам интиқлик билан кутиб турибди. Лекин унга кийим чиқмади. У халталарни титкилаб орзу қилган кўк шимини излашга тушди. Лекин унга йўқ экан.
Кейин умид билан отамга қараб: –Mенга қани?, –деди. –Ўғлим, — дедилар отам — сенга янаги сафар борганимда олиб келаман. Укам йиғлаганча хонадан чиқиб кетди. Бундан отамнинг ҳам ёноқларидан ёш оқди. Кеч тушди. Дастурхон атрофида ўтирибмиз.Ҳамма жим. Фақат кичик укамнинг ҳиқ-ҳиқ йиғлаган овози эшитиларди. Mен эрталаб мактабга кетдим. Қайтиб келсам, кичик укам менга ҳавас билан қараб: –Шиминг жуда ҳам ярашибди, мен ҳам бир марта кийиб кўрсам бўладими?,– деди. – Йўқ, кир қиласан!, — дедим мен. Эртаси куни яна ялинди, бермадим. Учинчи куни ҳам ялинди, яна унамадим. Tўртинчи куни эса яна ялиниб, шундай деди: – Шим сенга жуда ярашиб турибди, оёқ кийиминг ҳам жуда ярашган. Балки, менга ҳам ярашар?.. – Бу сенга узун, –дедим мен. – Пойчасини шимариб оламан. – Кир қилиб қўясан! – Шолчанинг устида кияман. – Mайли, бераман. Лекин бугун эмас, эртага мактабга бориб келганимдан кейин беш дақиқага бераман, фақат кир қилмайсан! — деб кўндим. Кечуқурун тўрт ака-ука жойимизга ётдик.
Укам эса мени секин туртиб: – Aка, фикрингдан қайтиб қолмадинг-а? Mен эртага шим кияман! — деди севиниб. Эрталаб мактабга кетаёятганимда у ҳам уйғониб олди. – Бугун вақтлироқ кел-а, мен сени ташқарида кутиб тураман, –деди. Mен мактабга кетдим. Учинчи соат дарси бўлаётганида эшик очилиб, синфга мудир кирди, ўқитувчимизга шивирлаб бир нималар деди. Унинг гапдан ўқитувчимизнинг ранги ўзгарди. Кейин менга қараб: – Aлишан, болам, уйга борар экансан, даданг сени кутаётган экан,– деди. Mен ўзимга-ўзим, укам шимимни кийиш учун дадамга айтиб, мени вақтли чақиртирган, дедим. Mактабдан чиқиб уйга кетаяпман.
Mаҳаллада қишлоқликлар ҳам бизнинг уйимиз тарафга кетишарди. Кўчамизга етиб келдим. Укам мени кўча бошида кутиши керак эди. Лекин йўқ экан. Остонада бўлса керак…У ерда ҳам йўқ экан. Ҳовлига кирсам, тўла одам. Онам додлаб, ўзини у ёқ-бу ёққа отарди. – Рафъатни беринг менга, болажонимни беринглар, яраланган қўзичоғимни беринглар!, –деб додлар эди. Билсам, кекса ёшли бир амаки трактори билан кетаётиб, кўчада мени кутиб турган укамни босиб кетибди. Mен шимимни беришим керак бўлган куни укам трактор ғилдираклари остида жон берибди.
Ассалом
Қалбимда Асраганларим!
Опа-сингилларим! Жигарбандларим!
Қадрини қадримдан баланд қилганим!
Дўсту қадрдоним, меҳрибонларим!
Сизларга илиндим бир чимдим меҳрим!
Қалбингиз баҳорий нурларга тўлсин !
Кунингиз файзларга, гулларга тўлсин !
Етказди Аллоҳим гўзал тонгларга!
Тонгги тилакларим сизларга бўлсин !
Юрингиз доимо соғу-саломат.
Бошингизга тушмасин ҳеч қачон ташвиш.
Ёнингизда юрсин ҳамиша Омад!
Тинч осуда бўлсин келажак, турмуш.
Бахт айрилмасин остонангиздан.
Фарзандлар яйрасин кошонангизда.
Нурлар бўса олсин пешонангиздан.
Ҳамиша асрасин Парвардигорим!
Тонгдан илинганим яхшиликларим!
Қалбингиз тақвога,тўлсин иймонга!
Аллоҳим етказсин қадамларингиз!
Бахтлар кошонаси Каъбатуллоҳга!
@Gozal_diydor
🍃ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДУР...🍃
☀️Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🌱Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...
🍀Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🍃Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🌿Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🌱Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🍃Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🍀Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...
🌱Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
☘️Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🍃Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🌿Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🌱Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
☘️Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»
🌱Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...
✨Бугунги ҳикмат✨
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулсий фойдали ёзмаларидан...
Умму Мустафо таржимаси
T.me/Gozal_diydor
Сиз буни биласизми?!
• Қуръондаги энг узун сура – ал-Бақара
• Қуръондаги энг қисқа сура – ал-Кавсар
• Қуръонда ишора қилинган энг афзал ичимлик – сут
• Қуръонда ишора қилинган энг афзал таом – асал
• Қуръондаги энг улуғ оят – оят ал-Курси
• Қуръонда зикр қилинган энг ёқимсиз ҳалол нарса – талоқ
• Қуръонда келган энг узун сўз – у ила сизларни сероб қилдик
• Қуръонда ишора қилинган энг афзал кеча – Қадр кечаси
• Қуръонда ишора қилинган энг афзал ой Рамазон ойи
• Қуръонда ишора қилинган энг катта ҳайвон – Ҳут яъни Кит балиқ
• Қуръонда ишора қилинган энг кичик ҳайвон – майда чивин
• Қуръонда энг афзал сура – Фотиҳа
• Қуръонда энг кўп сураларни ўз ичига олган жузъ – 30чи жузъ
• Қуръонда энг кўп номи зикр қилинган мева – узум
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
T.me/Gozal_diydor
🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ✨
Ким нима қилса, ўзи учун қилади.
Қилаётган (киши қилган яхшилик ва ёмонлигини оқибатини албатта) кўради ва тортади.
Унутма!
Бир нарсага эришиш учун бутун бир умр керак бўлади.
Бир нарсани қўлдан бой бериш учун эса, бир лаҳзалик ғафлат кифоя...
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАР...
Дилшод бой деган танишим бор эди.
Қўли ҳаммаёққа етар, жуда кўп давлатлар билан ҳамкорликда тижорат қилар эди. Шу бойнинг яккаю ягона ўғли бор эди. Бола вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча-мунча дори наф қилмас эди. Бой бутун дунё кезиб ўғлини кўрсатмаган докторлари қолмади. Фарзанди оғир ҳасталикдан вафот этди. Докторлар боланинг мийясини ёриб касалик сабибини билиш учун бойдан рухсат олди. Мийяни ёриб докторлар касаллик сабабини аниқлаб бойга айтганда бойнинг ҳаёти бир умр надоматда ўтди. Чунки мийяда шу нарса маълум бўлдики
Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун,текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:
Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч.
Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.
Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан.
Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди... дебди.
Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.
Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор.
@Gozal_diydor
Қайнона ойим иккинчи ўғлимни бошқача яхши кўрардилар. Доим :"Мен бу гапга уста "профессор"га қарасам, сизни тилсиз ҳолда мўлтираб ётган аҳволингиз кўз олдимга келади" дердилар.
Менинг эса шу топда "Қизимга ҳеч нарса қилмасмикан ?!" дея жовдираб пешонасини реза тер босган оналарим кўз ўнгимдан ўтишди.
Аллоҳим! Қайнона ойимларнинг оҳиратларини обод қилгин ! Қабрлари жаннат боғларидан бир боғча бўлсин!
Онамларни эса умриларини узун қилгин ! Илойим фарзандлари ва набираларининг роҳатини кўрсинлар !
Аллоҳим !
Ўзингга тўхтовсиз ҳамд , кўрсатган ҳар бир кунингга чексиз шукр бўлсин !
Банданг деб сайлаганинг , сийлаганинг , синаганинг учун шукр ....
Алҳамдулиллаҳ...
Муаллиф: Хазонрезги
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
T.me/Gozal_diydor
✨🌙Азизларим...
Бир - бир утамиз барчамиз
бир кун...
Бизлардан не колур айтинг
яхшилар...?
Ёмон инсонлардан хамма
безорку...
Яхшилик килайлик...яхшилик
улмайди...
Билсангиз агар...!!!
✨🌙 Азизларим тунингиз осуда ва сокинликда утсин...!
Ширин тушлар куринг...!
Тонгда яна гоибона учрашгунча деб коламиз...!
ХАЙРЛИ ТУН...!!!
🌿 Сиз йиғлатиб кетган кўзларни вақти келиб кимдир қувончга тўлдириши...
🌿 Сиз силтаб кетган қўллар кимнидир меҳр билан қучиши...
🌿 Сиз тепкилаган юракка эса кимдир бир умрга жойлашиши...
🌿 Сизга меҳр билан талпинган қалбда эса сизга нисбатан нафрат уйғониши мумкин....
🌿 Шундай экан кечишдан олдин қадрланг, унингдай меҳрибонни топа олармикинсиз....
🌿 Aлвидо дейишдан олдин ўйланг, вақти келиб соғинмасмикинсиз ....
🌿 Қадрини билиб қайтсангиз-у у сизга энди мухтож бўлмасачи..
🌿 Сизсиз хам бахтли эканини кўриб афсус қилмасмикинсиз...
Aхир бу қайтар дунёку....
Яқинларга ҳам улашинг!👇
@Gozal_diydor
Фарзандларингизни салоҳиятли бўлишини истайсизми?
Бир кекса аёлдан фарзандларининг салоҳияти, уларнинг мувафақиятлари ва ота-оналарига кучли эҳтироми сабабини сўрашганда, шундай жавоб берган экан:
“Аллоҳнинг тавфиқи ва фазлидан сўнг, нафл намозларимда саждада туриб ушбу дуони доим ўқирдим:
“Аллоҳим, мени ва уларни фойдали илм, кенг ризқ, қўрқувчи қалб, солиҳ амал билан ризқлантиргин! Уларнинг яхшиликлари билан мени ризқлантиргин ҳамда мени ва уларни Ўзинг рози қилгин!”
Фарзандга тарбия ва дуо бирга жамлаб олиб борилади. Дуосиз тарбияни ўзи кифоя қилмайди.
Анвар Аҳмад таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
T.me/Gozal_diydor
📝Аканинг бахти учун сингил курашса…
Ота-онам бевақт қазо қилгач, укам иккимизни тоғамиз Меҳрибонлик уйига топширган экан. Улар биздан тез-тез хабар олиб турар, доимо яхши ўқишимизни тайинларди. Ҳар сафар бизга албатта китоблар олиб келарди. Укам иккимиз шундай тоғамиз борлигидан суюнардик. Китобларимизни бошқа болалар ҳам қўлма-қўл қилиб, ўқиб чиқарди.
Ёшим улғайгач, Меҳрибонлик уйи билан хайрлашиб, коллежда ўқидим, сўнг университетни имтиёзли дипломга тугатдим. Ўз мутахассислигим бўйича нуфузли ташкилотда хизмат қила бошладим. Шу пайтда Нилуфар исмли қиз билан танишиб қолдим. У билан сирдош дугона бўлиб кетдик, муҳими, бир-биримизни сўзсиз тушунардик. У Меҳрибонлик уйида тарбияланганим, ҳаётимдаги ҳар бир воқеадан хабардор эди. Ўзи ҳам сирларини ишониб айтар, менга яқин инсондек муносабатда бўларди.
Бир куни Нилуфар “Сиздек келинойим бўлишини жуда-жуда хоҳлайман”, деб қолди ва мени акасига келин қилиш ниятида эканини айтди. Йигит билан танишиб, бир-биримизга маъқул бўлдик. Совчилар келишди, тоғам тўйга розилик берди.
Шу орада йигитнинг холаси бўлғуси қайнанамга “Келиб-келиб ёлғиз ўғлингизга етим қизни раво кўрасизми? Шу қизни келин қилиб авлодимизни иснодга қўясиз-ку”, дебди.
Бир куни Нилуфар ишга хафа ҳолда кириб келди. Ундан шу хабарни эшитиб, баданимдан муздек тер чиқиб кетди. Акасига қўнғироқ қилсам, кўнглимни кўтариш ўрнига, индамай тураверди. Нилуфар эса мени тинчлантириб, ҳаммаси яхши бўлишини айтиб кўнглимни кўтарди. Менга “Нега менинг бахтим учун айнан уйланадиган йигит эмас, синглиси курашиши, керак?” деган ўй тинчлик бермай қўйди…
Бу гапдан хабар топган тоғам “Ҳозирдан гап-сўз қилган аёл тўйдан кейин жиянимнинг кўзини очирмайди” деб, тўнини тескари кийиб олди. Бу орада қайнанам келиб вазиятни юмшатишга уринди, узрини сўради. Аммо йигитдан на бир сас, на бир садо чиқди. Ўз тақдирига бунчалар бефарқ қаровчи инсон билан ҳаёт йўлларимни боғлашни ҳам, ўртадаги риштани узишни ҳам билмай қолдим.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
T.me/Gozal_diydor
Номаҳрамга назар
Абдуллоҳ ибн Жалол айтади:
- “Бир куни олдимдан чиройли насроний қиз ўтиб кетаётганди, унга қарадим. Шунда Абу Абдуллоҳ Балхий олдимдан ўтаётиб, бу ерда нима иш билан машғул эканлигимни сўради. Мен:
- “Ҳазрат, ана у ҳушсурат жуссани қаранг. Ўйланиб қолдим, Аллоҳ таоло шундай чиройли чеҳрани қандай қилиб дўзахга ташлаб юбораркин. Шунда у зот икки кифтим орасига уриб:
- “Мана шу қилган гуноҳингнинг натижасини йиллар ўтиб кетгандан кейин ҳам кўрасан” - дедилар. 40 йилдан сўнг, мураттаб қори бўлатуриб, Қуръонни унутиб юбордим” – деган эканлар.
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/Gozal_diydor