gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Аллоҳ билан гаплашган оми

Ҳасан Басрийнинг бир оми муридлари бўлиб, доим у кишини зиёрат қиларкан. Анча пайт зиёратга келмаган муридларини бир куни шайх кўчада кўриб қолиб, нега келмаётганлигини сўрабдилар.

— Тақсир, мен Худога етишиб қолдим. Ҳар куни хуфтондан сўнг Аллоҳ билан гаплашяпман.

— Бугун ҳам Худо билан муножот қилганингда менинг номимни ҳам эслаб қўй, — дебдилар шайх.

Оми шогирд ўз тасаввурича бу кеча ҳам Худо билан муножот қилаётиб, устознинг гапини эслаб, Ҳасан Басрий дебди. Шунда тасаввури буткул тарқаб, гўнгхонада ўтирганини кўрибди.

Шайтон ҳар куни васваса қилиб, уни гўнгтепага олиб келар ва гўё худо билан гаплашаётгандек тасаввур уйғотарди.

Сўфи Оллоёр айтадилар: «Кўрдингизми, яхши одамнинг номики шайтоннинг ишини хабата қилиб, уни қочирдими, энди ўша яхши одам уйингизда пайдо бўлса, у хонадонга шайтон кира олармиди? Шундай экан фарзандингизни яхши одам қилиб тарбияланг, уларни илмли қилинг!»

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ТОҒ ЭТАГИДАГИ ДЎСТЛАРИМ БИЛАН ҚОЛИШНИ ХОҲЛАРДИМ...

Мана бу инсон Ҳамза розияллоҳу анҳу. Бу киши исломни қабул қилганидан кейин заифҳол мусулмонлар бағрига ҳам шамол тегди. Вафодор дўст айрилиқ лаҳзаларини қандай қилиб айтиб бера олади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Уҳудда шаҳид бўлганлар орасида қалбларининг энг тубидаги изтироблар ила юрар эдилар. Ўлганлар ичида суюклиси Ҳамза розияллоҳу анҳуни кўриб қолдилар. Кўзларидан жимгина ёшлар оқа бошлади. Оёқлари болалиқдаги дўсти томон юрди. Ҳамза розияллоҳу анҳунинг муборак танаси олдига келиб, у зотга нималар қилишганини кўриб йиғлаб юбордилар.

Жанг майдонидан қайтиб, Мадинага киришлари билан ансория аёлларнинг ҳалок бўлган яқинлари учун йиғлаётганларини эшитдилар. Шунда Ҳамзани эсладилар. У билан қон-қардош эканларини, бирга ўтган хотиралари, ўтмишларини эсладилар. Унинг бўғиқ овозини, шижоати, ҳамиша олдинги сафда бўлишини эсладилар. Унга йиғлайдиган одам йўқлигини эсладилар. Улкан ҳасрат ичида қолган эдилар. "Ҳамзанинг йиғлайдиган кишиси йўқ”, деганларида бу ҳасрат худди маҳзунлик бўронига ўхшар эди. Ҳатто йиғлашда хам бу буюк зотнинг вафоси кўриниб турарди. Неча кунлару неча кечалар ўтса ҳам Жанобимизнинг хаёлларидан ўша гулгун чеҳралар, Уҳудда шаҳид бўлган зотларнинг юзлари, Ҳамза ва кечагина суҳбатдошлари бўлган бошқа саҳобаларнинг сиймолари кетмасди. Узун кунлар ҳам эсдан чиқара олмайдиган бир ҳасрат ичра “Аллоҳга қасамки, мен тоғ (этагидаги) дўстларим билан биргаликда қолишни хоҳлардим”, деганлар. У зот алайҳиссалом саҳобалари билан бирга бўлишни, Ҳамза билан бирга вафот этишни хоҳладилар.

«Буюк шахсият» китобидан.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва баракатух🕊

Азизларим Олисдаги Яқинларим!!! 💕♥️
Хайрли бўлсин бугунги
кунингиз
Бугун 29➖Сентярь Якшанба
Кузнинг фаслининг гўзал тонги муборак бўлсин!!!🌥

Аллоҳим
Хонадонингизга омад ва
бахт➖Оилавий қувонч ва
хотиржамликни насиб этсин!!!

Ҳамиша Аллоҳнинг
назарида бўлинг.
Дастурхонингизга файзу➖ барака берсин!!!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Умрингиз узун➖
қалбингиз ҳамиша сокин
Чехрангиз порлоқ бўлсин!!!

Ҳамиша яхши кайфият➖ Сизни асло  тарк этмасин!!!🤗


🌸🍂🌺🍁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 👑КУЗ ФАСЛИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Жаъфар ибн Абу Толибнинг фазилатлари

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ибн Абу Толибга:
«Сен менинг халқимга ва хулқимга ўхшадинг», дедилар».
Термизий ва Бухорий ривоят қилишган.
Жаъфар ибн Абу Толиб 589 милодийда таваллуд топганлар.
аъфар Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг қарамоғида ўсди. Қариндошлик алоқаси борлиги учун Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан вақтини бирга ўтказар эди. Жумладан, фаришталар келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларини тозалаганда ҳам Жаъфар ибн Абу Толиб у зот билан бирга ухлаб ётган эди.
Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин Масжидул Ҳаромда амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ва Жаъфар ибн Абу Толиб билан ухлаб ётганида уч нафар фаришта–Жаброил, Микоил ва Исрофил алайҳиссаломлар келдилар ва у зотнинг қалбларини тозаладилар.
Жаъфар ибн Абу Толиб Ҳабашистон подшоҳи Нажошийга ўз фикрларини баён қилган эдилар.
Жаъфар ибн Абу Толиб Мўъта жангида қатнашган эдилар. Ваҳоланки, ўша вақтда мусулмонлар сафи 3.000 минг кишилик қўшиндан иборат эди. Румликларда эса 200.000 минг кишилик қўшин бор эди. Ушба жангда Жаъфар ибн Абу Толиб шаҳид бўлдилар.
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу фақирларни яхши кўргани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Абулмасокин” мискинлар отаси - лақабини берган эканлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаъфарни жаннатда фаришталар билан учиб юрганини кўрдим», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу 629 йил вафот этганлар. У зотнинг марқадлари ҳозирги Иордания давлатининг мазор шаҳри кирк муҳофазасида жойлашган. Аллоҳ таоло бу зотдан рози бўлсин!

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

УМИДНИ СЎНДИРМАНГ

Жон Баннистер асли Олмониялик. Англиядаги Оксфорд универстетида ишлар эди. У 65 ёшга тўлгач университет қонунларига кўра уни нафақага чиқаришди. Аммо у таслим бўлмади. Ишни давом эттириш учун Америкага сафар қилди. У Техас университетига ишга жойлашди. Чунки у университетда устозларни нафақага чиқаришмас эди.

У ерда у қайта зарядланувчи литий-ион аккумулятори ҳақидаги илмий баҳсларини давом эттириб 2019 йилда 97 ёшида кимё бўйича Нобель мукофотини олди.

Ёшингиз нечида бўлмасин, муваффақиятингизга қарши чиқишларига, умидларингизни сўндиришларига йўл қўйманг. Ҳали ҳам вақт бор.

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

1378-CАВОЛ: Бизни Қўқон томонларда таъзия бўлган хонадон эгалари таъзияга келган аёлларга идиш товоқ, баъзи жойларда қозонлар тарқатишади. Бу ҳолатга шариатда кўрсатмалар келганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Чунки агар бундай нарсалар маййитдан қолган маблағлардан ёки идишлардан берилса, мутлақо мумкин эмас. Сабаби маййитдан қолган мол-мулклар барча меросхўрлар ўртасида муштарак молга айланиб қолади. Шериклик молларни эса бир-бирининг розилигисиз бошқаларга бериш мумкин эмас. “Шарҳул мажалла” китобида бундай дейилган:
"كما ان اعيان المتوفي المتروكة عنه مشتركة بين الورثة علي حسب حصصهم."
   “Маййитдан қолган мол-мулклар меросхўрлар ўртасида ҳиссасига кўра муштарак мол ҳисобланади”. “Мажаллатул аҳком” китобида бундай дейилади:
ولا يجوز لأحدهما أن يتصرف في نصيب الآخر إلا بأمره
   “Шерикларнинг бири шеригининг ҳиссасини унинг рухсатисиз тасарруф қила олмайди”.
   Маййитнинг яқинлари буни ўз ҳисобимиздан қиламиз, маййитнинг молига тегмаймиз, десалар ҳам бундан сақланиш керак. Сабаби шариатда буюрилмаган нарса одамлар орасида тарқаб, мажбурийга айланади ва одамларни мушкул аҳволга солиб қўяди. Шундоқ ҳам мусибат устида турганлар учун бу нарса оғирлик қилади. Бунинг ўрнига Қуръон тиловати, таҳлил, тасбиҳ каби зикрларни айтиб, савобини маййитга бағишлаш фойдалидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Инсон жуда ҳам шошқалоқ. Ҳар нега тезгина эришишни истайди. Умрнинг, вақтининг залворини ҳис этмасдан яшаб бораверади. Шунинг учун ҳам сабр олтиндан қиммат, шошқалоқлик эса шайтондандир дея таъриф этилган. Нимагадир эришишни орзиқиб кутамиз, гўё соат миллари имиллаб айланар. Сезмаймизки, умрлар югургилаб ўтаётир шу онда...
Фарзандлар камолини кўриш ҳар бир ота-онанинг орзуси. Болам ўсяпти, улғайяпти дея кўзларимиз қувнар-у, лекин улар учун умримиз фидо бўлаётганини сезмай ҳам қоламиз. Шунақа, биз қариймиз. Имиллаб эмас югургилаб етиб олган бўламиз у эшикдан, бу эшикка...
Бугун тонглар гўзал отди. Сокин ёришди. Не-не хуш онларнинг бўйин келтирди. Фараҳли тонглар кўп-кўп бўлсин...
Ҳар бир ҳолатимга Алҳамдулиллаҳ,
Ҳар бир ҳолатимда Алҳамдулиллаҳ !

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

НАФС

Очлик ва нафс сабабли тузоқда, қафасда маҳбусликда бўлган қанча қушлар бор. Сув ичида эмин-эркин юрганида нафс дардида қармоққа илинган не-не балиқлар бор. Нафси-ю шаҳвати туфайли расво бўлган қанча номусли, ҳижобли аёллар бор. Нафс дардида пора олиб, уятдан юзи сарғайган, билимли ва яхши феълли не-не қозилар бор.

Ҳой одам! Сен бу дунё қудуғи тубида банди бўлган шерсан. Қуёндек нафсинг сени қандай куйга солди? Сенинг еб-тўймас нафсинг саҳрода еб-ичмоқда, кайф-сафо сурмоқда. Сен эса ғийбат, ғавғо қудуғининг тубидасан!

Жалолиддин Румий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Агар бирор муаммога дуч келсангиз, қуйидагиларни эсланг ва шукур қилинг:

• ҳар қандай муаммо вақтинчадир;
• бу менинг тақдиримда ёзилган экан, шунинг учун содир бўлди ва бошқача бўлиши мумкин эмас эди;
• мендан ҳам чандон оғир аҳволдаги қанча одамлар бор, ахир, менинг аҳволим улардан яхшироқ-ку;
• бундан ҳам баттарроғи бўлиши мумкин эди;
• агар бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила мукофотлайди.

Агар шуларни қалбан тафаккур қилсангиз, муаммо анча енгиллашганини ҳис қиласиз...

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​​​ОХИР ЗАМОН...

Шундай замон келадики, унда хушуълик йўқолади.

Шундай замон келадики, унда тасодифий ўлимлар кўпаяди.

Шундай замон келадики, унда/зилзилалар кўпаяди.

Шундай замон келадики, унда мусулмон билмаган одами билан/саломлашмай қўяди.

Шундай замон келадики, унда қатиллик кўпаяди.

Шундай замон келадики, унда одамлар маъсиятли ишлари билан мақтанадилар..
Сўрадилар " қачон ё Росулуллоҳ?"
Бу ходисалар охир замонда содир
бўлади.
Агарда содир бўлган бўлса, унда қиёмат соатини кутаверинг.
Бу худди бизнинг замонимиз

🌹Ажиб кунлар..
Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг/ғамини еб, ахлоқий қадриятларини сингдиришни
унутяптилар.

✅Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар.
Аслида эса ризқни Аллоҳ таоло бераётганини
унутганлар.

✅Йигит ва қизлар бутун кундаги
вақтларини сайр билан ўтказадилар.
Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин бир ракъат намоз ўқишга келганда эса холдан тойиб қоладилар.

✅Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Халол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда.

✅Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак хамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз.

✅Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб, соатларимиз бонгини бураб қўямиз.
Бомдод маҳал Аллоҳ билан
дийдорлашадиган вақтимизни эса қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз.

✅Эркаклар аҳли аёлларининг
гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар.
Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам
маданиятли, эркин ва маърифатли инсонлар экан.

Аллох хаммамизга фойдали илм  Ҳаёли тақдир Муофатли Охират Ато Этсин...Амийн

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Насиҳат истасанг - ўлим етарли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Лаззатларни кесувчи ўлимни кўп эсланглар. Чунки у ким (маййит) келса унга: “Мен ғурбат уйиман, мен ёлғизлик уйиман, мен тупроқ уйиман, мен қурт-қумурсқалар уйиман”, дейди» (Имом Термизий ривояти).

Ўлим болаларни етим, аёлларни тул қилади, орзу-умидларни узади. У шундай идишки, ҳамма ундан тотади, ундан ҳеч ким қутулиб қололмайди. Агар куч-қувват, қудрат билан ўлимдан қутулиб қолиш имкони бўлганида, Зулқарнайн ўлмас эди. Чунки у машриқу мағрибнинг подшоҳи бўлган. У ҳам ўтиб кетди.

Дўстларингизга ҳам улашинг

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУҲ!!!🌺🍃

Якшанба тонги муборак
бўлсин!!!
22.09.2024 +30°+18°☁️

🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Кунингиз файзу барокатли ўтсин!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб шундай деб ёзибди:

― Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлсада қайтармоқчи бўламан.

Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай деди: "Бу, менга берган пулларинг! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18,000 риёл (салкам 5000$)".

©Абдулҳодий Юсуф саҳифасидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ОНАМ...

Мен ҳаммага саҳийман Она,
Қўлим очиқ яхши ёмонга...
Лекин иккита иссиқ нон олиб,
Боролмайман сизнинг томонга...

Йўл узоқмас масофа яқин,
Борсам бўлар пиёда юриб...
Гоҳ ишимни рўкач қиламан,
Виждонимга дўқ ура туриб...

Суймасларга совға саломлар,
Юборишдан қўлим толмайди...
Агар шундай қилмасам улар,
Саломимга алик олмайди...

Аммо сизга борлигим муҳим,
Қарамайсиз қўлимга ҳеч ҳам...
Ҳаялласам симлар қоқасиз,
-Омонмисан, тинчмисан болам...

Мен ўзимни ўйлайман доим,
Муз дилимни эртади ким...
Корингизга қачон ярадим,
Эслолмайман, забонларим жим...

Мен ортидан югурган дунё,
Ким-кимларни тупроққа қўйган...
Болангизни кечиринг Она,
Нодонлигин ёшликка йўйган...

Сиз кутасиз, менчи яллода,
Баъзан уйга тушмайди қадам...
Мен ўшаман сизни куттирган,
Оламда энг бағритош одам...

Ақлим кирди ё енгди виждон,
Бораяпман ташлаб ишимни...
Тополмайман ахир ҳеч қачон,
Сиздан содиқ, азиз кишимни...

Болангизни кечиринг Она,
Нодонлигин ёшликка йўйган...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Азиз Устозим!!!

Бугун 1➖ Октябрь
"Ўқитувчи ва мураббийлар куни"

❗️Менга тўғри йўлни
кўрсатган устозим, сизга
узоқ умр, бахт➖саодат ва
фарзандлар камолини
кўриб юришингизни тилаб қоламан!!!

(Устозларингизга юборишни унутманг:)

ҚАДРЛИ УСТОЗИМГА!!!💐

┄┅অঠই 👑 ইঠঅ┅┄
АССАЛАМУ➖АЛАЙКУМ
БАЙРАМ МУБОРАК!!!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сиз азизлар билан яна бир тонгда ғойибона кўришмоқлик насиб этди, Алҳамдулиллаҳ

Ўзига ҳамд бўлсин!

Ҳар янги кунимиз яна бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахти, солиҳ амаллар қилиш имкони насиб этганига, яхшиликлар ва неъматлар билан  сийлаганига минг шукр! Илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри  билан бўлсин...

Ҳар онимизни хайрли ва ҳар кунимизни қадрли айласин!
Сиз ва яқинларингизни жамийки ёмонликлардан Аллох асрасин.Аллохнинг панохида бўлинг.
Бошланажак кунимиз хайрли амалларга тўла бўлсин!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​МЕХРГА  МУШТОК  КЎНГИЛ...

-"Мехр" нима эй одам ?
-"Мехр" икки кўзингдур.

-"Окибат" не эй одам ?
-"Лабзи" ширин сўзингдур.

-"Гунох" нима эй одам ?
-"Гунох" эгри йулингдир.

-"Халол" нима эй одам ?
-"Халол" қадоқ қўлингдир.

-"Ихлос" нима эй одам ?
-"Ихлос" ишонч улови.

-"Инсоф" нима эй одам ?
-"Инсоф" нафснинг жилови.

-"Виждон" нима эй одам ?
-"Виждон" қийналган жондир

-"Иймон" нима эй одам?
-"Хақни" таниган онгдир.

-"Кулфат" нима эй одам?
-"Кулфат" қизил тилингдур

-"Бахт" нимадур эй одам?
-"Бахт" хотиржам кунингдир.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Жаъфар ибн Абу Толибнинг фазилатлари

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ака-укаларни ораси бузадиган хотин бўлади:

Хотинлар икки хил бўларкан!

Аёлларимизга юбориб қўямиз
👇🏻👇🏻

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

УМРНИНГ ЯРМИ УЧУН КАФФОРАТ

Ушбу фазилат бомдод намозининг энг ажойиб фазилатидир! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир намоз икки намоз ўртасида қилинган гуноҳлар учун каффорат бўлишига ишора қилганлар. Бунга Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис ажойиб намуна бўлади.

«Аллохим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ, маъбуд йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен имконим борича Сенинг аҳдингда ва ваъдангдаман. Неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни эътироф қиламан. Бас, мени мағфират қилгин. Чунки Сендан ўзга ҳеч ким гуноҳларни мағфират қилмас. Сендан ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан паноҳ тилайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз, жумадан жумагача, Рамазондан Рамазонгача бўлган гуноҳлар, агар катта гуноҳлардан четланган бўлса, кечирилгандир», дедилар.

Шунингдек, Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Қайси бир мусулмон киши фарз намози ҳозир бўлганда таҳоратини чиройли қилиб, намозидаги хушуъ ва рукуъларини чиройли адо этса ва у орада катта гуноҳ содир этмаса, аввалги кичик гуноҳларига каффорат бўлади. Бу хар замонга хосдир», деб айтганларини эшитдим. Субханаллоҳ! Бу оламлар Роббидан буюк бир раҳматдир! Энди, хуфтон намозидан бомдод намозигача бўлган вақтни ўзингиз бир ўйлаб кўринг. Бу бутун тун дегани. Бу эса куннинг ярми демакдир. Натижада бомдод намози куннинг ярми учун каффорат вазифасини бажаради деганидир. Қолган намозлар эса куннинг иккинчи ярми учун каффорат бўлади. Бу жумлани сал бошқачароқ талқин қилсак, бомдод намози уни қазо қилмай, доимий ўқийдиганларнинг ярим ҳаёти учун каффорат бўлади, деганидир. Бошқа намозлар эса умрнинг қолган қисми учун каффорат булади... Бу катта гуноҳлардан тийилганлар учун бериладиган имкониятдир...
Улкан фазл... Бебаҳо неъмат...

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☀️ Aссалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Соғ➖саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!!!

Бугунги ПАЙШАНБА  куни хаммамизга хайрли барокатли бўлсин!!!


Дуолари тонгларга файз бахш этган ➖Қадрдонларим!!! 🕊

  
Бугунги дуоларингиз ижобати дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!!!

Аллоҳ  хаммамизнинг иймонимизга ➖халоват қалбимизга ➖мехр,  дилимизга ➖ёруғлик, кўзимизга  ➖нур,
Тану ➖жонимизга соғлик, яқинларимизга ➖омонлик. Хонадонимизга ➖файз баракка  махфиратларини ато қилсин.


🌸🍁🌺🍂
┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅
🌼🕊
♥️💕КУЗ ФАСЛИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ 🕊


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

БОМДОД НАМОЗИНИ ЎЗ ВАҚТИДА АДО ЭТИШГА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ВОСИТАЛАР

1. Аллоҳ таолога ҳақиқий ихлос қилиб, Унинг буюклигига яраша муомала қилинг.

2. Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга қатъий ният қилинг ва ҳар куни ўзингизни тергаб туринг.

3. Гуноҳларингиз учун ҳақиқий тавба қилиб, ҳаргиз уларга қайтмасликни ният қилинг.

4. Аллоҳ таолога бомдод намозини вақтида ўқиш неъмати билан ризқлантиришини сўраб кўпдан-кўп дуолар қилинг.

5. Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлинг. Дўстларингиз солиҳлардан бўлсин.

6. Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг уйқу борасидаги одатлари билан одатланинг (барвақт ухлаш, таҳоратли ҳолда ухлаш, ўнг ён билан ухлаш, уйқудан олдинги зикрлар, инсонларга уйқу тартибини билдириб қўйиш).

7. Уйқудан олдин кўп таом еманг, кечаси чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.

8. Хонангизга бомдод намози фазилатлари ёзилган кичик қайд (эслатма)ларни ёпиштириб чиқинг.

9. Учта уйғотиш воситаларидан фойдаланинг (будильник, телефон ва эшик қўнғироғи).

10. Бошқаларни бомдод намозини вақтида адо этишга чақиринг. Аввало, оила аъзоларингиздан бошланг.

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!



@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌤 Ассаламу Алайкум! Сешанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

╔অঠই⭐✯🌸💖🌺✯⭐ইঠঅ╗
   

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☀️Ассалому алайкум!

⛅️ Янги хафта янги тонг муборак!!
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼

🍂🍂Тонгингиз хайрли ,кунингиз файзли ,бошланган хафта барокатли бўлсин

🍁🍁Илохим барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин

🍂🍂Хонадонингиздан тинчлик- тотувлик аримасин

🍁🍁Юрган йўлингиз равон бўлсин

🍂🍂Бахт ва омад хамиша хамрох бўлсин

🍁🍁Қалбингиз иймон билан бой бўлсин

🍂🍂Виждонингиз булоқ сувидек соф бўлсин

🍁🍁Икки дунё саодатини кўринг қадирдоним

🍂🍂Сиз Аллохимга омонатимсиз

🍁🍁ўзингизни эхтиёт қилинг


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌿Ассалaaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга:

🌼Яхшилик эшикларини,
🌼Омонлик эшикларини,
  🌼Соғлик эшикларини
   🌼Неъмат эшикларини
    🌼Барака эшикларини,
     🌼Куч-қувват эшикларини,
      🌼Дўстлик эшикларини,
        🌼Раҳмат эшикларини,
         🌼Ризқ эшикларини,
          🌼Илм эшикларини
           🌼Мағфират эшикларини,
            🌼Муҳаббат эшикларини
             🌼Жаннат эшикларини сиз ва биз  учун очсин!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

.... Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...

.... Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз...

.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…

.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз.…

.... Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.

Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..

.... Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…

.... Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпайди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлгон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг...!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Омонмисиз- яхшилар?!

Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин.

Кун Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, азизларим, қалби пок, нияти эзгулик азиз дилимга яқинларим....
Бизга яна ғойибона бўлсада дийдорни насиб этган, раҳмли ва меҳрибон Зот Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Алҳамдулиллаҳ!
🍃
Азизларим...
Аллоҳ қалбингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин.
Тириклигингиз, саломатлигингиз, тинчлигингиз булар сизга берилган имкониятдир.
Ҳаёт қисқа.
Уни адоват, нафрат, хафагарчилик билан ўтказманг.
Табассум қилиб, севиб севилиб, ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатиб, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг.
Токи сиздан фақат яхшилик қолсин.
Аллоҳ барчангизни юзингизни нурли, сўзингизни ҳузурли, толеингизни баланд, ризқингизни кенг қилсин.
Қалбингиздаги эзгу ниятларингизни, дуоларингизни ижобат айласин.
🍃
Бошланаётган бугунги янги кунингиз хайрли, ибодатларингиз ҳузур ва ҳаловатли ўтсин...

@Gozal_diydor

Читать полностью…
Subscribe to a channel