gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

КЎНГЛИ ТОЗА ЮРАГИ ТОЗА
ИНСОНИМ УЧУН ❤️

🤲 Аллохим шу сўзларимни
ўқиётган инсонга шундай
имконият бергинки, ўйлаган, орзу
қилган барча яхши ниятларига
эришсин.

🤲 Аллохим ! Уни шундай
асрагинки, дунёдаги барча
ёмонликлару, азоб уқубатлар унга
зарар етказа олмасин .

🤲 Аллохим! Унга шундай бахт
бергинки, дунёда энг бахтли
инсони хам уни бахтига ҳаваси
келсин.

🤲 Аллохим! Яратувчи ўзингсан.
Олувчи ва берувчи хам ўзингсан.
Биз бандаларинг сенинг,
панохингдамиз! Шукр АЛЛОҲИМ...
❤️❤️❤️🌹

АЗИЗ ИНСОНИНГИЗГА ЮБОРИНГ

Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Мендан аҳволинг қандай? деб сўрасалар, мен: "Алҳамдулиллаҳ", деб айтаман. Улар бу сўзларни эшитиб, мени бахт саодат чўққисида, деб ўйлашади.
Биз, танглик ва кенгчиликда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишга буюрилганимизни унутадилар.

Маҳзун бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Дунё бизга тор келган онда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Шод бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Бемор бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Орзуларимиз жаннатга қолдирилганида ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Қазои қадарга рози бўлган пайтимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Кушойиш бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Ҳар бир ҳолатимизда Аллоҳга ҳамд бўлсин!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Табиатда ҳеч нарса ўзи учун яшамайди.
- Ариқ ўз сувини ичмайди
- Дарахтлар ўз мевасини емайди
- Қуёш ўзи учун порламайди
- Гуллар ўзи учун гулламайди
- Асалари ўзи учун бол йиғмайди...

Шундай экан, сиз ҳам меҳрли бўлинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг ва албатта берганларингиздан ортиғи билан тақдирланасиз Аллох розилигда булинг ажрни оласиз

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
            Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги пайшанба кунингиз
файзу барокатли ўтсин!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☀️ Aссалому алайкум. Чоршанба куни муборак бўлсин 😊👍

🍁Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🍁Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🍁Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!

🍂Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

𝘼𝙨𝙨𝙖𝙡𝙤𝙢𝙪 𝙖𝙡𝙖𝙮𝙠𝙪𝙢 𝙫𝙖 𝙧𝙖𝙝𝙢𝙖𝙩𝙪𝙡𝙡𝙤𝙝𝙪 𝙫𝙖 𝙗𝙖𝙧𝙤𝙠𝙖𝙩𝙪𝙝!

𝙊𝙢𝙤𝙣𝙢𝙞𝙨𝙞𝙯, 𝙦𝙖𝙙𝙧𝙙𝙤𝙣!

𝙔𝙖𝙣𝙜𝙞 𝙩𝙤𝙣𝙜 𝙢𝙪𝙗𝙤𝙧𝙖𝙠 𝙗𝙤'𝙡𝙨𝙞𝙣!

𝙌𝙖𝙡𝙗𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝘼𝙡𝙡𝙤𝙝𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙪𝙮𝙞,
𝙆𝙤'𝙠𝙨𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙢𝙚𝙝𝙧𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙘𝙝𝙖𝙨𝙝𝙢𝙖𝙨𝙞,
𝙆𝙤'𝙯𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙜𝙤'𝙯𝙖𝙡𝙡𝙞𝙠 𝙨𝙝𝙖𝙮𝙙𝙤𝙨𝙞,
𝙌𝙤'𝙡𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙭𝙖𝙮𝙧𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙖𝙨𝙠𝙖𝙧𝙞,
𝙊𝙮𝙤𝙦𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙮𝙖𝙭𝙨𝙝𝙞𝙡𝙞𝙠𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙘𝙝𝙤𝙥𝙖𝙧𝙞,
𝙏𝙪𝙧𝙜𝙖𝙣 𝙗𝙞𝙩𝙜𝙖𝙣𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙈𝙪𝙨𝙖𝙫𝙫𝙞𝙧 𝙕𝙤𝙩𝙣𝙞𝙣𝙜 ,, 𝙎𝙖𝙣'𝙖𝙩 𝙖𝙨𝙖𝙧𝙞 "

𝙄𝙡𝙢 𝙨𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙩𝙪𝙩𝙞𝙡𝙙𝙞,
𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙨𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙮𝙖𝙧𝙖𝙡𝙙𝙞,
𝙏𝙪𝙣𝙡𝙖𝙧 𝙤𝙧𝙤𝙢𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣 𝙗𝙞𝙣𝙤
𝙗𝙤'𝙡𝙙𝙞.

𝘼𝙡𝙡𝙤𝙝 𝙨𝙝𝙪𝙣𝙙𝙖𝙮 𝙮𝙖𝙧𝙖𝙩𝙞𝙗𝙙𝙞𝙢𝙞, 𝙙𝙚𝙢𝙖𝙠 𝙝𝙚𝙘𝙝 𝙗𝙞𝙧𝙞 𝙗𝙚𝙟𝙞𝙯 𝙚𝙢𝙖𝙨!

𝙌𝙖𝙡𝙗𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙚𝙜𝙖𝙨𝙞𝙜𝙖 𝙤𝙘𝙝𝙞𝙣𝙜,
𝙈𝙚𝙝𝙧 𝙗𝙞𝙨𝙤𝙩𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙨𝙤𝙩𝙞𝙣𝙜.
𝙆𝙤'𝙯𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙜𝙤'𝙯𝙖𝙡𝙡𝙞𝙠 𝙣𝙪𝙧𝙞𝙜𝙖,
𝙌𝙤'𝙡𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙙𝙪𝙤𝙣𝙞 𝙯𝙤'𝙧𝙞𝙜𝙖,
𝙊𝙮𝙤𝙦𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙥𝙤𝙡𝙠𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙝𝙪𝙯𝙪𝙧𝙞𝙜𝙖,
𝙎𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙮𝙚𝙩𝙠𝙖𝙯𝙢𝙖𝙜𝙪𝙣𝙘𝙝𝙖 𝙩𝙤𝙡𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣 🤲

𝙎𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙮𝙤'𝙦𝙡𝙖𝙗 𝙠𝙚𝙡𝙜𝙖𝙣 𝙗𝙪 𝙩𝙤𝙣𝙜
𝙭𝙖𝙮𝙧𝙡𝙞 𝙞𝙨𝙝𝙡𝙖𝙧𝙜𝙖 𝙙𝙚𝙗𝙤𝙘𝙝𝙖 𝙗𝙤'𝙡𝙨𝙞𝙣!

𝙉𝙚𝙡𝙞𝙮𝙖𝙗𝙚𝙜𝙞𝙢 🎙️

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ризолик

(давоми)

Бирин - кетин фарзандлар дунёга келди. Жалол кутганиданда меҳрибон, ғамхўр жуфт бўлди. Биргаликда янги лойиҳалар яратдилар. Қўлида ўқитувчилик дипломи бўла туриб Зулайҳо бир кун ҳам мактабда ишламади. Отасининг қонидан ўтган тадбиркорлик билан бир йигитга муносиб қанот бўла олди.

Кексайган отаси ҳам онда-сонда Тошкентга келар, барча фарзандлари қатори қизининг ҳам тўкин хаётидан розидек кўринарди. Мана тўрт йил бўлди, оламдан ўтди.

Ҳар йили бир марта дунёнинг энг гўзал жойларида дам оладиган жуфтлик бу йил ҳам гўзал Анталияга йўл олди.
Ҳар йили фарзандлари билан бирга дам олар эдилар. Уч йилдирки иккита келинлик, битта куёвлик бўлиб, фарзандлари ҳам ўзидан тиниб қолди. Қолган иккита ўғли ҳали ёш, уларни акаларининг қўлига топшириб,
бу йил ёлғиз саёҳат қилишни истадилар.

Соҳил бўйида турмуш ўртоғининг елкасига бош қўйиб ўтирган аёл секин сўз қотди

--Жалол ака, қаранг, умр ўтиб кетди-я, набира суйдик, куёв кўрдик, келинларнинг қўлидан чой ичдик, алҳамдулиллоҳ. Отамга қарши чиқиб бўлсада сизни танлагандим, адашмадим.

Жалол индамайди, табассум билан кафтидаги аёлининг қўлларини маҳкам ушлайди, меҳр билан елкаларини силайди.

Жалолнинг қўнғироғи жиринглади. Олиб гаплашди. Дўсти экан. Алоқа яхши бўлмадими, ўчиб қолди.

--Аваз ҳозир телеграмдан битта нарса жўнатади деди аёлига,- OLX га жойлаб бер.

Зулайҳо ҳар доимгидек меҳрли боқиб телефонни олди. Телегамга кирди. Бунгача жуфти иккинчи телефонида ким биландир гаплаша бошлади.

Зулайҳо телеграмдан келган хабарлар орқали Авазни изларкан, кўзи "ўғлим" деб ёзилган хабарга тушди. Беихтиёр очди.

"Ўғлим, ўн етти ёшинг муборак. Ёнингда бўлмасам ҳам билиб қўй ойинг иккимиз сени жуда яхши кўрамиз". Сал тепароққа чиқди.
" Ада, қачон келасиз? " "Ада, футболимга пул тўлашим керак экан"..

Кўзи тиниб, юраги гупиллаб ура бошлади. Бу унинг ўғли эмасди. Унда нимага Жалол уни ўғлим деди?

Батафсил ўқишга юраги бетламади. Югуриб эрининг олдига борди. Хуш - ҳандон гапла
шаётган жуфтининг иккинчи телефонини деярли юлқиб олди.

--Бу ким?

Қўлидаги телефонни эрининг кўзига яқинлаштирди.

--Ўзинг ким деб ўйлайсан?-саволга савол билан жавоб берди Жалол.

--Қанақасига?

Тушунарли. Зулайҳо тез-тез юриб эридан узоқлашди. Деярли югуриб кетаркан, ўпкаси оғзига тиқилиб "Нега?", "Нима учун?" деб йиғлаб борарди. "Бир умр елкама-елка турдим, бешта фарзанд туғдим, боригаям, йўғигаям кўндим, нимага, нима учун?" Саволларнинг адоғи йўқ эди.

"Энди борар йўлим қорли, қировли,

Дарахтлар туради мармар кўйлакда..."

Қачонлардир шунчаки ёдлаган шеърини такрорларди у.

Юриб-юриб, йиғлаб-йиғлаб меҳмонхонага кириб келди.

--Менга ҳаммасини айтиб беринг, ўзингиз - деди у ҳамон йиғларкан.

--У синфдошим эди. Турмушидан ажраб Тошкентга, ёнимга ёрдам сўраб келди. Никоҳимга олганимга йигирма йил бўлди. Иккита боламиз бор.

Осмон билан ер баравар айлана бошлади.

-Шунча йил! Шунча йил наҳот сезмадим.

Эри бошини эгиб ўтирарди.

Бўлди. Ҳаммаси тугади. Саёҳат тугагунга қадар бир оғиз ҳам гаплашмадилар. Ёлғон билан яшаган ҳаётидан хафа эди аёл.

У Жалолдан бошқасига турмушга чиққанида ҳам истаган эркакни бахтли қила оларди.

Самолётда хаёл суриб ўтираркан, олдидаги қачонлардир энг яқин бўлган одами хиёнаткор душманига айланганини аллақачон сезган, энди ҳеч нарса аввалгидек бўлмаслигини билиб ич-ичидан эзилиб борарди.

--Отам раҳматликни рози қилмай турмуш қурганимнинг жазоси бу! Энди унинг тўловини тўлайман, -- пичирлади лаблари...Ўлгунимча..


Феруза Салходжаева

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

@GOZAL_DIYDOR

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

⛅️Ассалому алайкум!

🌼Аллоҳ таоло яхшилик ва офиятни, хуш кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин!

🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Юзингиз нурларга
🍂 Кунингиз xайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ҳеч қачон нонуштадан воз кечманг!

☘️ Мия фаолияти учун бу жуда зарур. Эрталаб нонушта қилсангиз, кун давомида эслаб қолиш қобилиятингиз ошади.

Иммунитетни оширади.

☘️ Уйдан қорни тўқ чиққан кишилар диққатлироқ бўлади ва автомобилни хавфсиз бошқара олишади.

Организм фаоллашади.

☘️ Сизда энергия захираси пайдо бўлиб, ишлаш лаёқатингиз 50 фоизга ошади.

☘️ Агар нонушта қилмасангиз, организм уйқудан "уйғонмайди" ва ҳаракатга киришмайди. Натижада, ёғ йиғилади ва улар, соч, юзларингизда акс этади.

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

САБОҒИ.....

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим:
— Ўғлим, нимани расмини чизяпсан?
— Сизни, ойимни ва ўзимни... — нигоҳларини менга қадади, суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва уларни қора рангга бўяган.
— Ўғлим юрак қизил рангда бўлади, — дедим.
— Буни биламан!
— Унда нега қора рангга бўядинг?
— Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку?

Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Қилган ишимдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлсада гапни ҳазилга бурдим:
— Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми?
— Йўқ мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Ўзингиз доим айтасиз-ку, "Сен худди мендай бўлишинг керак" деб.

Ўзи билиб-билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар эканман, этим жимирлаб кетди.

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Қадр

( давоми)

Саломат кўзини очар--очмас телефонини қўлига олади. Онаси севимли машғулоти--қизига хабар ёзишни бошлабди.

"Турдингми, ўзингни қийнама, овсининг сенсиз ҳам эплаган, буёғига ҳам эплайди"

Негадир кейинги пайтларда онасининг гаплари ғашига тега бошлади. Ҳамма нарсага аралашади, ҳамма нарсани билиши керак. Тушганига бир ой бўлмасидан ҳали танимаган овсинидан душман ясаб улгурди. Яна хабар келди.
"Бугун қайнонангга тандир гўшт жўнатаман, битта яхши кўйлак ҳам, овсининг куйиб ўлсин, сен иш қиламан деб юрма, ҳаммасини ўзим боплайман."

Жавоб ёзмади.

Болалигидан бери онаси овсинлари билан чиқиша олмайди.

Отаси топармон--тутармон бўлса ҳам ака--укасига нарса илинмайди. Бир марта аммасининг ўғли туҳматга учраб, қамалиб кетай деди. Аммаси яхшироқ адвокат ёллаш учун пул сўраб келди. Отаси уйда йўқ эди.Онаси тарсиллаб уёққа ўтди, тарсиллаб бу ёққа ўтди. Охири

--Кутманг, акангизда ортиқча пул йўқ, ўғлингиз жиноят қилган бўлса, жазосини олади, барибир !-деди юзсизларча. Аммасининг ўғли оқланди, аммо ака--сингил юзкўрмас бўлиб кетди.

Мурод акаси ишга кетган шекилли. Уям ўзгариб қолаётгандек. "Қачонгача менга чойни келинойим тайёрлайди, турсанг, ҳаракат қилсанг сал.."
Уёғини айтмаса ҳам билди "озармидинг" демоқчи.

Ўрнидан турди. Юз--қўлини ювиб ҳовлига чиққанида кун ёйилиб кетган, овсини аллақачон ҳовлидаги ишларни саранжомлаб, томорқага ўтган эди.
Ўқиши ҳам тугади. Якуний имтиҳонларини топшириб бўлди. Ҳар куни ўқишини баҳона қилиб ишдан чиқиб кетар, нонуштани ҳам институт ошхонасида қилар эди.

(давоми бор)

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Қадр



Келинни кўрган аммаларнинг юзи ўзгариб кетди. Янги келинларнинг нимасидир бўлади. Одатда хунуккина бўлган қизлар ҳам тўйдан кейин очилиб, латофатли бўлиб қоладилар. Охорли кийимларми, безакларми келинга ўзгача жозиба бағишлайди.

Пак-пакана, оёқлари калта, хўппа семиз, қорачадан келган келин пишиллаб чой келтирди. Аммалар ўзаро кўз уриштириб олдилар. Куёв бола кириб,эгилиб кўришди. Келиннинг акси ўлароқ келишган, бўйлари баланд, кўзлари ёниб турарди куёвнинг.
Энди аммалари лабини тишлади.

Меҳмонларни ажаблантиргани куёв бўлмишнинг шу қизга севиб уйлангани эди.
Янги келиннинг бой хонадондан эканлигини эшитган эдилар, буюмлари ҳам шунга яраша эди, албатта.

Бу хонадонда яна битта келин бор. Овсин олсам ишим енгиллашади деб ўйлаган Райҳон тўйдан уч кун ўтибоқ адашганини тушунди. Овсини қизлик пайтида машина ҳайдаган экан. Уйига бориб ўз машинасини миниб келди. Пешингача ухлаб, тайёр овқатни еб, эри билан айлангани чиқиб кетадиган овсинига на қайнотаси, на қайнонаси бир оғиз сўз айта олади. Маълум бўлишича янги келинга отаси икки қаватлик уй қуриб қўйган экан. Яқинда кўчиб кетишар экан.

Райҳонга алам қилди. Катта ҳовлининг битмас-туганмас ишлари, томорқа, мол-ҳол, ош-овқат яна ўзига қолди. Бир оғиз "раҳмат," "барака топинг", деган сўзга маҳтал бўлиб яшай бошлади. Бир куни қайнонасининг қилиғи ҳаммасидан ўтиб тушди." Райҳон, кириб овсинингни уйини йиғиштириб чиқ, Муроднинг кир кийимларини ҳам йиғиб чиқ, кирларингга қўшиб ювасан".
Хўрлиги келди. Аммо қайнонасининг гапи қонун!

Овсинининг уйига кириб оғзи очилиб қолди. Янги келиннинг уйи ҳам шунчалик ёйилиб кетадими? Бир четдан йиғиштиришга киришди. Овсинининг кийимларини илгичларга солди, қайнонаси тўғри айтган экан, қайнисининг кийимлари ҳар ерда сочилиб ётар, улардан тер иси келарди. Бир қучоқ кирни қучоқлаб чиқаётиб ойнага разм солди. Ундан оппоқ юзлари қуёшда пуштиранг тусга кирган, қош кўзлари оловдек, бўй-басти келишган гўзал ўзига тикилиб турарди. Беихтиёр ойнадаги ўз аксига қараб кулди. Юзидаги кулгичлари яшнаб кетди...

(давоми бор)
Феруза Салходжаева

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !

Қўлим очиб дуога
Тиладим яхши тилак.
Азизим, Қадрлигим,
Бугунги кун муборак!!!

Яхши ниятлар➖ла бошланган Чоршанба тонгингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!!!

Яқинларга хам улашинг!


Реаксия босамиз ❤️

🌸🍂🌺🍁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 👑КУЗ ФАСЛИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Сохта занжир ёхуд ҳаётнинг аччиқ қасоси!

Узатилганига бир ҳафта хам бўлмаган қизим тонгда йиғлаб қўнғироқ қилди:
- Онажон! Ойижон Қайнонам менга айтдиларки, гўёки сиз менга совға қилган занжирингиз тилла эмас, балки арзон тақинчоқ Бижутерия эмиш. Сиз менга қимматбахо совға деб уйдан узатилган куним тақиб қўйган эдингизку. Наҳот мени алдагансиз онажон? Гап нимада эканини билмай хайрону лол қолдим. Сўнгра ўзимни қўлга олдиму, бўйнимдаги занжирни ечиб, дўкондан харажат қилиб, ўғлимни қўлига тутқаздим.
- Тез опангни уйига бориб, уни занжирини ечиб менга олиб кел. Буни тақиб олсин. Орият ўлимдан кучли. Аммо мен ўзимга савол беришдан тўхтамас эдим. Ахир қизимга тақиб юборган занжирни тилла дўкондан олганман. Қадимги 583-пробали. Нақ 30-гр. Бир неча марта текширтирганман. Қандай қилиб у сохта бижутерий бўлади? Ўғлимни келишини кута бошладим. Ваниҳоят келди. Не кўз билан кўрайки, ўз қўлларим билан қизимни бўйнига тақиб қўйган занжирим худди ўша, аммо хақиқатдан сохтаси эди.
- Қандай? Бу не ҳол? Занжир қаерда қандай сохтасига алишиб қолди? Саволлар қуйилиб келаверар, аммо жавоб йўқ эди. Дардимни ҳеч кимга айтолмас эдим. Кимга, нима деб айтаман?
Орадан кунлар ўтди. Қизимга аста қўнғироқ қилиб гап олдим.
- Қизим, келин бўлиб тушганингдан кейин занжирингни бўйнингдан ечганмидинг? Бир оз ўйланиб туриб:
- Ҳа ечганман. Гоҳида кечаси тиллаларимни ечиб, шкатулкага солиб ухлайман. Тонг тақиб оламан. Нега сўраяпсиз?
- Хеч ўзим. Тез гапни бошқа мавзуга бурдим. Қалбимга шубҳа-гумон оралади. Наҳот куёвим тубан ишга қўл урса?
Йўқ, йўқ... Астағфируллоҳ. Куёвим ундай иш қилмайди. Лекин занжир алмашган. Қандай? Қаерда?  Орадан ойлар, йиллар ўтди. Ҳамма нарса унут бўлди. Аммо сақлаб қўйган сохта занжирга қарасам эсга тушар ва айтардим:
- Аллоҳ кўргувчи ва билгувчи зотдир! Бу дунёда ошкор қилмаса, қиёматда кўрсатади, ким нима қилганини. Болаларимни бир кўз билан ҳам ота, ҳам она бўлиб ҳалол меҳнат билан боқиб, уйга ҳаром киргизмаганман. Ҳаммаси Аллоҳни хукмига. Ўзи Ҳакамдир.!
Орадан йиллар ўтиб кетди. Бир нечта набиралик бўлдим. Қизим оиласи билан бахтиёр. Бу орада бизни қариндошлар ҳам кўпайишди. Бироқ энг кичик овсинимни 12-ёшли қизини эҳтиётсизлиги оқибатида машина туртиб юборди. Тез касалхонага олиб кетилган қизалоққа қон қуйиш керак бўлди. Албатта қизалоқни дадаси Қайним қон топширди. Шифокорни сўзи барчани хайрон қолдирди:
- Қонингиз қизалоққа тушмади. Бола сизники эмас Кичик овсинимиз:
- Қандай қилиб? Нега? Бўлиши мумкин эмас. Яхшилаб текширинглар дерди холос.
- Вақтни ўтказмайлик. Онасидан қон олинглар, деди жаррох.
Барча сукутда. Ҳамма ўз-ўзига савол-жавоб қиларди. Нима бўлса хам қизалоқ соғайиб кетсин. Ота бошини чангаллаганча ер чизиб ҳаёл сурарди.
- Онани қони ҳам қизалоққа тўғри келмади. Жаррох жахл билан:
- Болани асраб олган бўлсаларинг нега аввал бошидан айтмайсизлар, деган сўзи ошиб тушди. Бола сизларники эмаску. Асраб олганмисизлар? Ҳамма ҳайрон! Ойлаб давомидаги текширувлар натижасида қизалоқ туғроқхонада алмашиб қолгани аниқланди. Энг аянчлиси, қизимни сарпосига тайёрлаб қўйган тилла занжирни нусхасини ясаттириб келиб, хақиқийси билан алмаштирганда кичик овсиним шу қизалоқ билан алмаштирилган чақалоққа ҳомиладор экан. Аллоҳ ўта кучли ва ўта тадбирли зотдир! Аллоҳга хийла қилганлар, ўзлари ҳийла қурбонига айланиши муқаррардир! Кимнидур сотган ва кимгадур хиёнат килган инсон бир кун келиб, албатта ўзи хиёнат қурбонига айланади. Алдаган инсон бир кун ўзи ҳам жуда ёмон алданади...

ФАҚАТ ШОШИЛМАНГ!
Қилмишларингиз ҳаётингизни кайсидур бурчагида ўзингизни пойлаб турадилар.
ҲАЁТ ҚАСОСКОРДИР!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

СУЯКСИЗ  ТИЛ

Бир отахон далада бог яратаман деб кучат утказарди ерга. Бир ёшрок эркак келиб.
- Отахон ёшингиз анчага бориб колибди. Нима киласиз уриниб. Хали кучатларни меваларидан ейиш насиб киладими йукми?
- Ундай деманг углим Худо хохласа ермизам. Емасак мендан кейинги авлод еб дуо килар.
- Агар шу мевалардан есангиз хотиним талок булсин дебди.
- Хай хай болам ундай деманг. Ёмон булади.
Халиги одам индамай кетиб колибди.
Орадан бир неча йил утиб, халиги йуловчи уша бог олдидан утиб кетаётиб бокка кирибди. Мевалар пишиб ётарди. Отахон таниб дастурхонга таклиф килибди. Мевалардан узиб келибди.
Лекин узи мевалардан емабди.
- Отахон нега узингиз мева емадингиз? деб сурабди йуловчи йигит.
- Агар мен шу мевалардан есам сизни хотинингиз талок булади. Шунинг учун бу богни мевасидан умуман тотнайман дебди отахон.
Йуловчи йигит уша пайтдаги айткан гапидан пушаймон еб ер чизиб колибди.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

💕🕊ЭНГ ЯҚИНИМ ЖУМА айёми муборак бўлсин❕

Ассаламу алайкум варохматуллохи ва барокатух

Орқага қайтмайди ӯтган ҳар фурсат.
Бизларга берилган бу жон омонат.
АЛЛОҲИМНИНГ хукмига қилиб итоат.
Ҳар лахза қилайлик қуръон тиловат.
Дуога қӯл очинг бӯлсин ижобат.
Қадрли инсоним
🌟 Ж у м а
м у б о р а к!!

📃бизлардан узоқлашманг
💕яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Севишга Аллоҳ, ҳамроҳликка Қуръон ва насиҳатга ўлим етарлидир. Аллоҳни дўст тутинг ва одамлардан четланинг.

Фузайл ибн Айёз

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​Жаннатда тайёрланган хона
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган», дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

💡ЭНГ БОЙ КАМБАҒАЛ ОИЛА

...Дунё қалбингиз  гўзаллиги даражасича  гўзалдир. Шундай экан энг аввал қалбингизга эътиборли бўлинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ўзингизни хурмат қилинг.

Ҳеч кимнинг ёнида ўзингизни ерга урманг, тиз чўкманг, қаддингизни букманг. Нима бўлишидан қатъий назар, ҳаётингиздаги энг муҳим инсон бу сизнинг ЎЗИНГИЗ бўлишингиз керак.

Ўзингизни ҳурмат қилишни ўрганинг. Парчаланган шахслар сарасига кириб қолманг. Ички ҳиссиётларингизга берилиб кетманг. Бардам бўлинг. Хисларингиз сизни эмас, сиз хисларингизни бошқаринг.
Хиссиётга берилишда чегарадан ошсангиз - синасиз, ўзлигингизни йўқотасиз.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ризолик

Баҳорнинг сўнгги кунлари эди. Ўрнини ёзга бергиси келмаган кўкламнинг майин шамоли эсар, сочлари тақимини ўпган,шаҳло кўз қизнинг қаршисида турган кўркам йигитнинг сочлари шамолда тўзғир, Зулайҳо эса унинг сўзларига асир эди.

--Зулайҳо, ўқиш ҳам битди,энди сизни ҳеч кимга бериб қўёлмайман, шу ёзда уйингизга совчи жўнатаман.

--Отам рози бўлармиканлар, Жалол ака, сиз воҳадан, мен водийдан...

--Рози қиласизда энди,--табассум қилди йигит, кўзларида ўт ёниб.

Йигит ваъдасида турди. Ёзда Зулайҳонинг уйига навбатдаги совчилар келди. Отаси тушунди. Нимага қизи шундай обрўли хонадонларни рад этиб, осмонга сапчиганини. Ғазаби келди. Қайсарлиги тутди.

Қишлоқда қандай бош кўтариб юради. Обрўли одам бўлса. Туман тайёрлов идорасининг бошлиғи. У билан кимлар қуда бўлишни орзу қилган эди-я.
Совчиларни қайтариб юборди, яна келишди. Бу сафар қизи қайсарлик қилиб туриб олди. Унинг томирларида ҳам шу ўжар кишининг қони оқарди.

Тўй яқинлашди.

--Қизим, барибир сендан хафаман!

Отасининг айтган гапи шу бўлди. Зулайҳо падари сиртдан кулиб юрсада, дўст-душман олдида "қизини шаҳарда йигити бор экан" деган миш-мишларни кўтара олмаётганини биларди, шундай бўлсада қизининг сепини, куёвининг сарполарини аъло даражада қилиб берди.

Зулайҳо узатилиб кетди. Бир-икки йил ўтиб ёш оила Тошкентга кўчиб келди.

Энди ҳақиқий қийинчиликлар бошланди. Етишмовчиликлардан қийналиб, квартирама-квартира юрган кунлари отаси меҳмонга келди. Қизи дастурхонга ўзи олиб келган тўртта нондан бошқа ҳеч нарса қўя олмади. Чой дамлай деса қуруқ чойи ҳам йўқ эди.

Ота хаёлга чўмиб кетди. Бир хафтадан кейин қайтиб келди. Ёш оилага икки хонали уй олиб берди, бир ойга етадиган егулик ташлаб кетди.

Аста-секин Жалолнинг ишлари юра бошлади. Зулайҳонинг таклифи билан биллур ишлаб чиқарадиган завод чиқиндиларидан тақинчоқ ишлаб чиқара бошлади. Ўзбекистонда ҳеч ким менсимаган бу матоҳга Америкадан харидор чиқди.

Ишлари кундан-кун ривожланиб қуруқ ерга икки қаватлик уй кўтарди, чиройли уйнинг йўлагида қўша-қўша машиналар пайдо бўлди...
Давоми👇👇👇👇👇

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ОЛИСДАГИ ЯКИНЛАРИМ!!
~ Гохида олисдан , сизни излайман
~ Согиниб яшайман сизни дўстларим .
~ Мехр кўзда дегани ёлгондир ~ ёлгон
~ Мехр сўзда экан , мехрибонларим ,
~ Гохида сирлашиб , тонглар отирдик
~ Гохида уришиб дўстлар ортирдик .
~ Бир сизга боғландим , азиз дўстларим
~ Меҳрингизга , зорман ширин сўзларим ,
~ Бирингиз ~ опамсиз , бирингиз ~ акам ,
~ Бирингиз ~ синглим у , бирингиз ~ укам .
~ Бир умр яшангиз , хаётда бекам ,
~ Менинг самимий , азиз мехрибонларим!!!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌙Х А Й Р Л И  Т У Н✨🌷✨

🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌷✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌷
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌷✨

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌷✨
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲

💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

💐🍀АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!💐🍀

🌸•🌹Қалбимиз тўрида иймон
🌹•🌸порласин
🌸•🌹Мусулмон халқини Аллоҳ
🌹•🌸асрасин
🌸•🌹Бу ғариб қалбимиз нурларга
🌹•🌸тўлсин
🌸•🌹Жума аёмингиз муборак бўлсин!

🌸•🌹Ҳафтанинг муборак кунида
🌹•🌸азизлар,
🌸•🌹Қалбингиз иймон нурига
🌹•🌸тўлсин.
🌸•🌹Меҳрибон онажон, қадрли
🌹•🌸отам,
🌸•🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌸•🌹Яратган Роббимга ҳамду
🌹•🌸санолар,
🌸•🌹Унинг Расулига бўлсин
🌹•🌸дуолар.
🌸•🌹Исму амалингиз Жаннатда
🌹•🌸турсин,
🌸•🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🕋✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🕋✨

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Қадр

( давоми)

Ана овсини, ҳиргойи қилиб сабзини ўтоқ қиляпти. Бошига оқ рўмол танғиб олган. Офтоб тушган пешонасида маржондек терлар. Бу аёл шу ҳолида ҳам гўзал эди.

--Опажон! Саломат овсинига яқинлашди --ҳорманг.
--Ассалому алайкум.

--Бор бўлинг,--негадир уялиб алик ололмади Райҳон.

--Сизга қарашиб юборай, менга ҳам ўргатинг.

Райҳон севиниб кетди.

--Биргалашиб, гаплашиб, ўт--ўланларга қарши жанг эълон қиламиз, келинг, айтганча, ўқишга бормайсизми?

--Бўлди, имтиҳонларим тугади, энди сизга ёрдамчи бўламан, ўзингиз ўргатасиз-а, опажон.

Райҳон индамади, аммо табассумли нигоҳларида мамнуният бор эди...

--Битта савол берсам майлими,--деди Саломат, кейин жавобини кутмай сўрайверди, --Опажон, сизга шу ҳаётнинг нимаси қизиқ, фақат иш, иш, иш...

Райҳон бироз ўйлаб жавоб берди.

-- Ойижоннинг айтганларини сўзсиз бажараман, шундоқ ўғил ўстириб, мени ўғилларига раво кўрганликлари учун, адажон дуо қиладилар-- хурсанд бўламан, акангиз менсиз пайпоғини ҳам топиб киёлмайдилар,--жилмайди у, -- хизматларини қилиб ҳузур қиламан. Фарзандларимга қараш қувонч бағишлайди. Муроджонни бўлса укамдек яхши кўраман. Фарзандларимга хомиладорлигимда қаҳратон қишда қулупнай топиб келардилар...

Саломатнинг оғзи очилиб қолди. Ўзи менсимаган шу аёлнинг фикрлаши, қалбининг гўзаллиги уни ром этиб қўйган эди.

Кўнглида овсинига ўзи билмаган ҳолда.меҳр ёғилиб келаётганини пайқади.

--Меничи, мени, яхши кўрмайсизми?--деди эркаланиб.

--Бир умр синглим бўлишини орзу қилганман, синглим бўласизми?

Саломат беихтиёр қалби ўзиданда гўзал бу жувонни қўлидаги ўт--ўланлари билан қўшиб қучоқлаб олди...

Кечки овқатни бирга тайёрладилар, асосий ишни Райҳон бажарган бўлсада, қайнотаси севиб ейдиган кесма лағмонни дастурхонга тортаётганда баралла эълон қилди

--Бугунги овқатни Саломатхон тайёрладилар.

Дарвозанинг қўнғироғи чалинди. Саломат "Мен қарайман", деб тез юриб кетди. Бироз ушланиб ортга қайтди.

--Ким экан, болам,--деди қайнотаси

--Адашиб қўнғироқ чалишибди, бизникига эмас, қўшниникига келишган экан,--деди кўзларини яшириб.

Аслида эса у ҳозиргина бир қоғоз қути тандир гўшт билан,чиройлик совға қутига солинган, қайнонасига аталган кўйлакни кўтариб келган укасини ортига қайтариб юборган, бундан кейин ҳеч нарса келтирмаслик шартини қўйган эди...

(тугади)
Феруза Салходжаева


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Қадр

(давоми)

Янги келин эрига ҳам машина олиб берди. Райҳон оддий ўқитувчиларнинг қизи, овсинининг отаси бизнесмен. Турмуш ўртоғини жудаям яхши кўради, қани энди иложи бўлса-ю, у ҳам Асад акаси ҳам машина олса , кейин улар ҳам болаларини олиб айлангани борсалар.

Баъзида хаёл суриб кетади, орзулар қилади, кейин уларга эришгандек бўлиб, кайфияти кўтарилади. Онасининг доимий такрорлайдиган сўзларини эслайди. "Олам сўздан яралган. Фақат яхши ният қил, худойим беради, болам."


Қозонга овқат солди. Ҳовлига сув сепаётиб, ўзи эккан райҳонларни қўли билан силкитиб ўтди. "Ифорим келиб турсин" - ўзининг сўз ўйинига ўзининг завқи келди, жилмайиб қўйди.
Қайнонаси болаларини боғчадан олиб келди. Югуриб келаётган ўғилларига қучоқ очаркан уларни жудаям соғинганини ҳис қилди, энтикиб кетди.
--Овқатинг тайёрми, бўла қол Асад ҳам келиб қолади, Муродлар кўчада овқатланишаркан,-- деди қайнонаси.
--Хўп бўлади, ойижон, адажон билан чиқинглар, сўрига жой қилдим,-- ошхона томонга йўл олди у.

Дарвозадан турмуш ўртоғининг йўталгани, сўнг қадам товушлари эшитилди. Юраги уриб кетди. Дик этиб ўрнидан турди, йўл-йўлакай боя сув тўлдириб қўйган обдастани кўтариб, эрининг истиқболига ошиқди. Салом берди. Мулойим кулиб алик олди Асад.
Райҳон сочиқ узатди, эри доимгидек сочиққа қўшиб қўлларини тортқилади. Аёл дув қизарди, аммо шугина эътибор, шугина ҳаракат гул юзини янада гўзал қилиб юборди.

Косалар яримлаганда янги келин--куёв кириб келди. Саломат салом бериб, қўлидаги бир марталик идишларга солинган таомларни қайнона-қайнотасининг ўртасига қўйди.
Қайнонаси мамнун жилмайиб идишларни очаркан, Райҳоннинг кичик ўғли

--Ойи, шашлик ейман, --деди, --бувижон, мангаям шашлик. Унга укаси қўшилди
--Мангаям.

--Кўргандан кўз ҳақи тилайди шу болаларинг,--қайнонасининг гапидан кўра оҳанги таъсир қилган жувон болаларига қарата

--У аччиқ, еб бўлмайди,--деди.

--Ма, ол, --деди қайнонаси, сўнг итга суяк ташлагандек иккита жаз ирғитди невараларига. Райҳоннинг юраги эзилди. Секин эрига қаради. Кўзини ерга тикиб ўтирган азиз инсонини кўриб, ўзини қўлга олиш кераклигини тушунди.

--Қани, бувижонингга раҳмат айтингларчи.

--Раҳмат, бувижоним,--

--Раҳмат...

(давоми бор)

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📹 “РАСУЛУЛЛОҲНИ СЕВАМАН” ДЕЙМИЗКУ, ЛЕКИН АМАЛДА…


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас... умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... 

Зеро, шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик...

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ДУНЁ – ХАСТАХОНА, УНИНГ НЕ ТАБИБЛАРИ БОР

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганида, бир табибнинг ҳавончада дори тугаётганини кўриб:
– Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебди.
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:
– Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди.
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб:
– Ё Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. – дея ҳушларидан кетган эканлар.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…
Subscribe to a channel