gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Қуш тириклик вақтида чумолиларни ейди. Ўлганидан кейин чумолилар уни ейди.
Вақт шундай нарса, ҳар замонда ҳолатларни ўзгартириб юбориши мумкин.

Ҳеч бир кишини паст санаманг. Ёки сиздан заиф ё қуйи бўлган ҳеч бир кишига озор берманг. Куни келиб у кучли, сиз эса заиф бўлиб қолишингиз мумкин.

Қаранг, битта дарaхт барглари миллионлаган қуртларни боқиб етиштириши мумкин. Кейин эса битта қурт миллионлаган дарахтларни кемириб қуритиши мумкин. Бу инкор қилиб бўлмас ҳақиқат. Буларни рўёбга чиқарадиган нарса — вақт, холос.

Унутманг, қанча кучли бўлсангиз ҳам вақт сиздан ва ҳаммадан кучли
....

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Доим ўзини ҳақ деб биладиганларга жўнатамиз…

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Аллоҳим кунимизни хайрли ва баракотли қилсин.

Ҳақ таоло яна бир кун ато этди.

Ушбу кунда Ўзи ризо бўладиган хайрли амаллар насиб этсин.

Бугун бир фақирни кўнглини обод этиш, бир мискинга мадад қилиш, бир инсонга яхши гапириб кўнглини кўтариш мумкин.

Ҳеч бўлмаса табассумла боқиш ҳам савобли амалдир.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Аллох таоло хаттоки мўъжизаларни хам сабабга, амалга боғлаб қўйган:

Мусо алайхиссаломга: "Асоинг билан тошни ур", "Асоинг билан денгизни ур", "...кема яса", деди.

Хатто Марям онамизнинг тўлғоқ пайтида хам унга: "Хурмо танасини силкит..." деди. Бўлмаса, У Зот хурмони олдига узилган холида келтириб қўёлмасмиди!

Шундай экан, саъй-харакатсиз, сабабларини қилмасдан муваффақият кутманг! Аввало сабабларини қилинг, қолганини Аллохдан кутинг...

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ҳайрли кун менинг гўзал дугоналарим!!!🫶


Куз кунларида биз билан  қолинг 🍁


Яқинлармизга юборамиз♥️

☔️🍂🍁
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



Aссалому алайкум!!
!

Соғ➖саломат уйғотг
ан Роббимизга ҳамдлар бўлсин!!!

Куз ойининг гўзал тонги
Бугун 28➖Октябрь ДУШАНБА  куни Янги хафта ➖ хаммамизга хайрли барокатли келсин!!!


Дуолари тонгларга файз бахш этган ➖Қадрдонларим!!! 🕊

  
Бугунги дуоларингиз ижобати дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!!!

Аллоҳ  хаммамизнинг иймонимизга ➖халоват қалбимизга ➖мехр,  дилимизга ➖ёруғлик, кўзимизга  ➖нур,
Тану ➖жонимизга соғлик, якинларимизга ➖омонлик. Хонадонимизга ➖файз баракка  махфиратларини ато қилсин.



Яқинлармизга юборам
из

🍂☔️🍁☁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ
┅┄
🌼🕊
♥️💕 👑КУЗ ФАСЛИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ХУДОНИ ТУШУНИШНИНГ ЯГОНА ЙЎЛИ

Бир одам Боязид Бистомийдан сўрабди:
- Мен 30 йилдан бери намоз ўқийман, лекин хануз Худони тушунишга яқин кела олмадим.
Боязид унга дебди:
- Сенга юз йил ҳам етмайди.
- Нима учун? - сўрабди у.
- Чунки сендаги манманлик бунга йўл бермайди, - жавоб берибди донишманд.
- Аммо бундан қутулиш мумкиндир балки? – сўрабди у одам.
- Фақат битта чораси бор, лекин сен ундан фойдалана олмайсан, - дебди Боязид.
- Айтиб кўрчи ўша чорани, - илтимос қилибди у одам.
Боязид дебди:
- Сен аввал сартарошхонага бор ва ифтихоринг бўлган мана бу соқолингни қирдириб ташла. Кейин бу либосингни еч, оддий жулдур жандага ўраниб ол ва елкангга ёнғоқ тўлдирилган хуржунни ортиб ол. Кейин бозорга киргинда бор овозинг билан:
- Қайси тирранча менинг гарданимга мушт тушурса, ҳар бир мушти учун биттадан ёнғоқ бераман, - деб қичқир. Токи ёнғоқлар тамом бўлмагунича, шундай қилишинг керак. Кейин шаҳар қозихонаси олдига бор, токи улар сени шу аҳволда кўрсинлар.
- Ахир мен бундай қила олмайманку! - дебди қаттиқ хафа бўлган одам, - наҳотки бошқа йўли бўлмаса?
- Йўқ, мақсадга етишинг учун бошқа йўл йўқ, - дебди Боязид. – Лекин мен бу чора сенга ёқмаслигини айтиб, огоҳлантирган эдимку, шунинг учун сенинг дардингга даво ҳам йўқ, сен бу иллатдан сира қутула олмайсан.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Иброҳим ибн Адҳамга: «Нима учун одамларга аралашиб, улар билан ҳамсуҳбат бўлмайсиз?» дейишди.

У зот шундай дедилар: «Ўзимдан паст мавқедаги одам билан гаплашсам, жоҳиллиги билан менга озор беради. Ўзимдан юқори мавқедаги одам билан гаплашсам, менга такаббурлик қилади. Ўзим билан тенг мавқедаги одам билан гаплашсам, менга ҳасад ва ичқоралик қилади.

Шунинг учун суҳбатида малоллик бўлмаган, боғланишда узилиш бўлмаган Зот – Аллоҳ билан машғул бўламан, У Зотни зикр қилиб юраман».

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Пулингиз қолмадими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айрим кунларни таомсиз ўтказганлар;
Машаққатлар гирдобида қолдингизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида мушриклар дастидан яраланганлар;
Ишдан ҳайдалдингизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан қувилганлар;
Инсонлар сиздан юз ўгирдими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганлар 3 йил қамалда қолгандилар, очликдан ҳатто дарахт баргларини тановул қилишган эди;
• Инсонлар сизга қўпол муносабатда бўлаяптими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир қабила жамоаси тошбўрон қилишган эди;
Сиз ёрдам сўраганлар сизга панд беришдими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар доим Аллоҳга дуо қилганлар;
Ҳар қандай ҳолатда ҳам доим Аллоҳга суянганлар ғолиб бўлдилар. Аллоҳдан сўраганлар эга бўладилар, Аллоҳдан қўрққанлар сабрли бўладилар.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Тан олинг, сиз ҳам бу гапни эшитгансиз!

Қадрдонларга улашинг

Қадрли бўлган инсонлар учун ❤️


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ИЧИНГДАГИ БЎРИЛАР

Бир боланинг буваси унга ҳаёт сабоқларидан гапириб шундай деди:
– Болагинам, ҳар бир инсоннинг ичида гўё иккита бўри яшайди. Улар доимо бир-бири билан курашади. Бўриларнинг бири очкўз, баджаҳл, ёлғончи бўлса, иккинчиси ростгўй, меҳрибон, очиқкўнгил ва сахийдир.

Бувасининг гапларидан таъсирланган набира сўради:
– Буважон, охирида қайси бўри ютиб чиқади?
– Сен қайси бирини кўпроқ боқсанг, ўшаниси ютиб чиқади, – деди буваси.

ЭЙ, ФАРЗАНД, СЕН ҲАЁТДА РОСТГЎЙ, МЕҲРИБОН, ОЧИҚКЎНГИЛ, САХИЙ БЎЛГИН, АНА ШУНДА ХОТИРЖАМ ЯШАЙСАН. ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК КАТТА НЕЪМАТДИР.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Эртадан бошлаб далага алмашиб чиқинглар.
— Хўп...
“Бечора онам... Ҳар куни икки ўт орасида ёнади. Гулшодага раҳми келади, менга жони ачийди. Буни Гулшода билса экан...”
— Далага алмашиб чиқа қолинглар. Эртага сен пахтага бора қол, Гулшода, — деди онаси кечқурун.
Гулшода Муҳайёга ўқрайиб қараб, бақира кетди:
— Ўзинг далага чиқаман деб, энди айниб ўтирибсанми? Шаҳлога нима дейман? Унга ҳар куни тўқишни ўргангани уйларингга бораман, деб қўйганман. Ёлғончига чиқаманми? Ё мени кўра олмаяпсанми? Тўқишга бориб, битта-иккита уй ишини қилолмаганимга шундай қиляпсанми, ё? Шуни аямга айтмай, ўзимга айтсанг бўларди-ку!
Муҳайё гап тополмай қолди. Онаси ўнғайсизланди. Отасининг эса қошлари чимирилди.
— Тўқишинг эсимдан чиқибди, қизим. Муҳайёнинг ўзи бора қолади, — деди кейин онаси.
Шу-шу то ғўзапоялар йиғилиб, дала ишлари тугамагунча Муҳайё унини чиқармади.
Онаси билан бу оилага келганига яқинда беш йил бўлади. Бу йиллар ичида у икки уканинг опасига айланди.
— Уф-ф, укангнинг овозини ўчир. Ҳозир ўласи қилиб ураман — заҳрини сочарди Гулшода.
— Улар сенинг ҳам уканг...
— Овозини ўчирасанми, йўқми?
Муҳайё укасини бағрига босиб, овутишга уринарди.
Энг даҳшатли ва кутилмаган воқеа қишда, икки қиз ҳаммомда чўмилаётганда юз берди.
— Ваҳ, оёғимни печга теккизиб олдим, куйди, қара, — деди Гулшода пуфакча ҳосил қилган тиззасини кўрсатиб. Сўнг ўз-ўзидан ҳазиллаша бошлади:
— Мана, сенга...
Муҳайё баданига теккан муздек сувдан қийқирди:
— Муздай-ку.
— Иссиғи керакми, мана?
Энди юзи аралаш келиб теккан қайноқ сувдан Муҳайё чинқириб юборди:
— Аяжон! Кўзим...
Унинг куйган юзини кўриб, онаси ҳушидан айрилай деди. Ўзини тутиб туролмай бақирди:
— Гулшода, ҳушинг жойидами?
— Ўзи бошлади. Мана, менинг оёғимни куйдирди аввал. Энди сизам бақиряпсиз? Дада! — Гулшода йиғлай бошлади.
Муҳайё унинг қилиғидан қотиб қолди.
— Доим мен айбдорман. Аямга ўгайман-да... Ўзимнинг онам бўлганида... — баттар увлашга тушди Гулшода.
Бирдан Муҳайёнинг жароҳати ҳамманинг ёдидан кўтарилди.
— Нега бунақа қилдинг? Нима учун Гулшоданинг оёғини куйдирдинг? — шундоқ ҳам жизиллаб турган юзига шапалоқ тортди онаси.
— Нима деб келишгандик? Мен бирор марта қизингга ўгайлик қилдимми? Уни онангникига жўнат — ўшқирди отаси.
“Мен айбдор эмасман. Мен ҳеч нарса қилмадим. Унинг ўзи... Ўзи қилди-ку ҳаммасини...”
Муҳайё бу сўзларни яна ичида айтди. Тилига кўчира олмади. Ўксиб-ўксиб йиғларкан, онасига кўз қирини ташлади. Онаси ҳам йиғларди. Қиз сездики, онаси қийноқда, аросатда...
Шу воқеадан кейин шифохонадан чиққан Муҳайёни онаси тоғасиникида қолдирди. Икки ойча вақт ўтгач, меҳмонга келган онаси унга дардини очди:
— Гулшодани билмаган эканман. Мен йўғимда укаларини тинмай ураркан, чимчиларкан. Ўтган ҳафта даданг уни холасиникига жўнатиб юборди. Онаси ўлганида ҳам шу холасиникида яшаган экан.
— Яна олиб келасизларми? — бўғзига нимадир тиқилиб деди Муҳайё. Чунки унинг ўзи ҳам онаси билан яшашни жуда хоҳларди. Афсуски...
— Олиб келамиз. Озроқ эси кирсин, деди даданг, — кўзларини олиб қочди она. — Балки, у келгач, сени ҳам олиб кетармиз...
Уйга қайтаётганида эса қизининг илтижоли нигоҳи юрагини эзиб юборди. Кўзларида ёш билан кириб келди уйига. Эртасига эса ўғилларини қўшнига қолдириб, ишга кетди.
— Сойли қишлоғига ўтиб келсангиз. Энди ўша қишлоқ ҳам бизга қараркан. Чақалоқлар, ҳомиладор аёллар, янги турмуш қурган келинлар, туғиш ёшидаги аёллар ҳамма-ҳаммасини рўйхатга олиш керак, — деди унга бош шифокор.
Аёл йўлга тушди. Бегона жой, илк ташрифи бўлгани боис маҳалла раисини суриштирди.
— Анув, оқ бинога кирсангиз, ўша ер маҳалла, — деди бир бола.
Маҳалла раиси қўшиб берган қиз билан у қишлоқни айлана бошлади. Бир пайт кутилмаганда эшитилган овоз уни эсанкиратиб қўйди.
— Ая, аяжон. Ая-я.
Овоз таниш, аммо кимникилигини у англаб улгурмасдан кўзлари Гулшодага тушди. Қизалоқ жон жаҳди билан унга қараб югуриб келарди:

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

. Пайшанба тонги муборак бўлсин 🍂🍁😍😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ҳайрли кун Қадрдоним!!!🫶

Баъзан шунчаки далда ҳам инсонга куч беради.
"" Ёнингдаман "" ➖деган сўз сабаб  жонингиз шифо топгандек бўласиз
Кайфятингиз бўлмаса сизни
табассум қилишингизга сабаб бўлади. 🤗
Шу биргина «ёнингдаман» сўзини ўзи кифоя!!!🎈🩵💜


Куз кунларида биз билан  қолинг 🍁


Энг яқинлармизга юборамиз💐

☔️🍂🍁
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
👒 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!!!
🔜 Бизга қўшилинг➖⬇️

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

БИРИНЧИ АЁЛИМ...
(вокейлик асосида ёзилди.).

Бу вокеа икки йил олдин руй берганди. Хизмат сафарим нихоялаб,мен уйга уз шахримга кайтишим керак эди. Шахарлар аро автобусга билет олдимда, ва то жунаш вактимгача уч соат вактим борлиги сабаб шахар буйлаб айланишни ихтиёр этдим.
   Кучага чикдим об хаво жуда ёкимли. Шахарнинг баъзи тилга тушган жойларини аниклаб,энди уша ерга боришга чогланиб турганимда, ёнимга бир аёл келди. Уни жуда яхши танидим. У мени биринчи аёлим яъни хотиним эди. У билан ун икки йил олдин ажрашгандик.
    Биринчи аёлим хеч хам узгармаган, факат чехраси сал окариб колган эди. Учрашувимиз хаяжонлантирган булиши мумкин. Чунки ун икки йиллик айриликдан кейин бошка шахарда кутилмаганда учрашиб колгандик. Албатта мен хам хаяжонда эдим. Мен уни жуда хам каттик севардим жуда  хам кучли севишим сабаб ажрашгандик.
     Хотинимни жуда хам каттик рашк килардим. Хамма нарсадан, хар кимдан, хаттоки Онасидан хам. Онасиникига ёки бирор жойга борганида сал ушланиб колса юрагим кутуриб санчиб бошларди. Худди улиб колалиган даражада эди. Рашким тобора кучаяйиб касслдек булиб колгандим.
    Охир окибат хотиним мени бу тергашларим ва ишонсизликларимдан чарчади шекилли,мендан кетди. Минг афсуски биз ажрашдик.
  ..Кунлардан бир куни ишдан кайтаётиб уни хурсанд килиш учун гулдаста сотиб олдим. Аммо уйда хеч ким йук эди. Хайрон булиб исмини айтиб чакирдим,лекин жавоб келмади. Хоналарга караб чикдим ухе, каерда йук эди. Бир пайт ошхона столини устидаги когозга кузим тушди. У когозда шундай сузлар битилган эди:
   Мен сизни жонимдан ортик севаман лекин шубхаё гумонларингиздан жуда чарчадим. Менга худди гунохкорга карагандек карайсиз. Кийналиб кетдим барчасидан. Мен сиздан кетаяпман, мендан рози булинг. Нимаки ёмон гап гапириб дилингизни огритган булсам мени кечиринг. Факат сиздан охирги илтимосим,мен кетгач мени изламанг....утиниб сурайман мени унутинг!!!!
    Уни севганим учун айрилик мен учун жуда кийин кечди. Меъридан ортик кизгониб рашк килиш хам яхши окибатга олиб келмаслигини шунда тушуниб етдим. Лекин кеч булган эди.
    Хуллас иш билан овуниб барчасини унитган эдим. Мана ун икки йиллик айриликдан кейин кутилмаганда биз шахарда учрашиб колдик.
   Биз куп гаплашиб утирдик,ва мени шахарлар аро автобусга билет олганим ёдимга тушиб:
    -- Кечирасан,мен билет олган автобусимга кечикиб кетаман,бормасам булмайди! - дедим.
  Шунда у менга айтдики:
   -- Илтимос сиздан менга бир ёрдамингиз керак булиб колди. Тугри сиз шошаяпсиз сизни тушунаман,бир биримизга булган севгимиз хакки охирги марта бир илтифот курсатинг. Бир корхона бор ,шунга бир кириб чикайлик,бу мен учун жуда зарур. Мен ёлгиз у ерга боролмайман!- деди.
   Албатта мен рози булдим.
   -- Факат тезлаштирайлик хупми !- дедим кетадиган  автобусимни назарда тутиб.
    Биз катта бир корхонага кирдик. Бу бошидан у бошигача анча юрдик. Зиналардан кутарилиб тушдик. Мени назаримда ун беш дакикалар утди шу учун. Ёнимиздан одамлар хам утишарди. Хар хил ёшдаги инсонлар. Ёш боладан кари бобойларгача. Шу пайти мен уйламабманки,рахбарият хоналарида ёш болалар нима килишади деб. Фикру хаёлим мана шу биринчи  хотинимда эди.
     Бир пайт хотиним бир эшикни очдида кириб оркасидан ёпиб кетди. Лекин киришидан олдин менга шугака тикилиб карадики,гуёки мен билан хайрлашаётгандек эди.
     -- Биласизми мен барибир сиз билан хам, сизсиз хам була олмадим!- деганди эшикни очиб киришдан олдин.
    Мен эса эшик олдида уни чикишини кутиб турдим. Мен ундан сурамокчи эди нега бундай сузларни айтганини сабабини. Лекин у кайтиб чикмади.
   Шу пайт узимга келгандай булдим. Мен кетишим керакку,ахир автобусга билетим борлиги эсимга тушди.  Биласизми мен ён атрофга карадиму куркиб кетдим. Мен турган бино бир курилиши битмаган ташландик холда экан. Деразалар урнида оддий тешиклар мавжуд эди. Зиналар умуман йук эди. Оддий эски тахталар ётарди. Мен шу тахталар оркали аранг пастга тушдим....

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

❤️JUMA AYYOMI MUBORAK BO'LSIN ❤️

.    。*✿∵。      。∵✿*。              
。🍉*゚゚*❤️∵🍉*゚゚*❤️。
✿゚             ✿             ゚✿
*❤️         Juma           🍉*
°✿。                          。✿°
     *🍉。                。❤️*
          ∵✿         ✿∵
                °❤️°

  .   .。*✿∵。      。∵✿*。.
。🌸*゚゚*🌸∵🍉*゚゚*🌸。
✿゚                ✿               ✿
*🍉     A Y Y O M I      🌸*
  °✿。                         。✿°
     *🌸。               。🍉*
          ∵✿         ✿∵
                 °🌸

   .  。*✿∵。      。∵ ✿*。
。💜*゚゚*💜∵💜*  ゚゚*💜。
✿゚            🍉               ゚✿
*💜  M U B O R A K    🍉*
°✿。                            。✿°
    *🍉。                  。💜*
         ∵✿          ✿∵
               °  💜°

      。*✿∵。      。∵✿*。
。🌸*゚゚*🌸∵🌸*゚゚*🍉。
✿゚                ✿               ✿
*🍉      B O' L S I N     🌸*
  °✿。                        。✿°
     *🌸。              。🌸*
         ∵✿         ✿∵
                °🍉



@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌦 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🌺Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌷Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌹Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ўтмишдаги солиҳлардан бирлари ўлим тўшагида ётар экан, алам билан шундай деди:
— Ғам-қайғулар, машаққатлар, ҳафаликлар ёки гуноҳлару хатолар билан ўтган кунларимдан кўра намозсиз ўтказган тунларим, рўзасиз ўтказган кунларим, зикрсиз ўтказган онларим учун кўпроқ пушаймонман!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалом алайкум.
Кузнинг гўзал тонги файзли хонадонингизга хайрли бўлсин азизим!!!

Kуз aжойиб ва сир синоатга бой фасл. Бу фасл сизнинг ҳаётингизда хам ажиб ўзгаришларга сабаб бўлишига ишонаман!
🍁
Ассалом алайкум кузни мендек севганлар!!!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ОҚИЛА КЕЛИН

  Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
  -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшлари қуйилиб...
Келин:
  -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашга ёрдамлашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
   Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
    Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар ҳам кам эмас...
Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини кўриб турибди...


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌤

🍂Ассалому алейкум ва рахматуллоҳу ва барокатух🕊


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад...☝️
(Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин….

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ўз аҳлоқингни душманингдан тингла. Дўстинг кўзида ҳамма қилганинг яхшидир.

Саъдий Шерозий

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Охиригача куринг....🙁


@Nurli_yuz

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

МЕН КИМЛАРГА
ИШОНАЙ, ОНА.?!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



✨Илоҳим шу жойларда жума намозларини ўқишлик насиб қилсин🤲

Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин!

🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

— Аяж-о-он! Аяж-о-он! — унга етай деганда қиз йиқилди. Кўзларидан юзига оққан ёш тупроқ билан қоришди. Шунда ҳам у ўрнидан туриб чопди: — Ая!
— Болам — аёлнинг ҳам меҳри ийди. Бағри куйиб, унга интилди: — Болажоним.
​Гулшода ўзини унинг бағрига отди:
— Мени олиб кетинг, аяжон. Олиб кетинг...
— Олиб кетаман, болам. Олиб кетаман.
Аёл ўзи билмаган ҳолда Гулшоданинг холаси яшайдиган қишлоққа келганини тушунди. Марҳум кундошининг синглиси билан гаплашиб, Гулшода билан бирга қайтди. Албатта бу ишидан эри мамнун жилмайиб қўйди.
— Дада, эртага синглимни ҳам олиб келайлик, — деди қиз ердан кўз узмай. — Бошқа уришмайман у билан.
Отаси бош ирғади, онаси эса қизни қучиб йиғлай бошлади...
тамом.                 
Н. УСАНБОЕВА.


Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📝Ўгай.

Кўпинча ўз бошимиздан ўтказганларимизни яқинларимиздан яширамиз. 
Балки бу жигарларимизни аяганимиздандир?
Бугунги ҳикоямиз ҳам худди шундай...
— Муҳайё, менга қара, алмашиб иш қилиш жонингга тегмадими? Кел, онангнинг айтганини эмас, ўзимиз истаганимизни қиламиз, — деди Гулшода қисиқ кўзларини баттар қисиб, лаблари пирпираб.
Муҳайёга ҳар галгидек, унинг “онангни” деган сўзи ёқмади. Гулшодага теккан касал. Ота-онасининг олдида ялтоқланиб “ая, ая” деб ўзини яхши кўрсатади. Ёлғиз қолганида эса бунақа гап. Гулшоданинг иккиюзламачилиги уни ғазаблантиради. Лекин ичига ютади.
— Нима қилмоқчисан? — деди у қош чимириб.
— Бирам бадқовоқсанки... Мен сенга ёмон гап айтмадим-ку. Шунчаки биримиз ҳар доим уйнинг, иккинчимиз ҳар сафар даланинг ишини қилайлик, демоқчи эдим. Тўғрисини айтсам, менга далада ишлаш жуда ёқади. 
Қизлар билан қийқириб, ўйнаб пахта чопиқ қиламиз. Уйда зерикади одам. Туш маҳали дарёга чўмилишни айтмайсанми? Майли, сен бу ерда барибир янгисан. Сен ҳар куни далага чиқақол. Ҳам дугона, таниш орттирасан, ҳам рўзғорнинг эзиб юборадиган ишларидан қутуласан, — деди Гулшода ўзини меҳрибон тутиб.
Муҳайё унинг галдаги айёрлигини тушунди. Эндигина ўн уч ёшни қаршилаган, ўзи тенги бу қизнинг қачон бунчалар пишиқ бўлиб улгурганини билолмасди.
Қўлини совуқ сувга ҳам уришни истамайдиган, ялқовлиги учун отасидан кўп гап эшитадиган Гулшода аслида ёзнинг чилласида терга ботиб далага боришдан қутулишнинг йўлини топганди. Биладики, Муҳайё унга қарши бир сўз демайди.
— Ая, биз Муҳайё билан келишиб олдик. 
У ҳар куни далага ишга борадиган, мен эса уйнинг ишларини қиладиган бўлдим, — деди кечки овқатни ейишаётган вақтда у ота-онасига бир-бир боқиб. — Муҳайёнинг ўзи шуни истади.
Бунга жавобан Муҳайёнинг хўрсинишидан бошқа ҳеч сас эшитилмади. Ўша кундан бошлаб у тонг қоронғисидан далага отланарди. Аслида уларнинг далада ери йўқ. Буни отаси тайинлаганди:
— Жонибек ака “Қизларингиз дала ишларига кўмаклашиб юборсин. Кузда меҳнати учун ғўзапоя бераман. Сотиб олиб юрмайсиз”, деди. Ҳар кун бирортанг унинг қизлари билан далага бор.
Муросакор онаси бирдан деди:
— Алмашиб боришади. Шунда норозилик бўлмайди.
Мана, далага чиқа бошлашганига бир ҳафта бўлмасдан Гулшода бу найрангни топди. У ҳар доим “енгилнинг остидан, оғирнинг устидан” юриб ўрганган.
Муҳайё даладан ҳориб, очқаб келди. Эрталаб ўзи билан олиб кетган нон ва помидор куч бўлармиди?
— Келдингми, Муҳай, тез супага сув сепиб юбор. Ҳозир даданг келса бақиради. Укаларинг ҳам кўчага чиқиб кетганди. Топиб кел.
“Уй ишларини Гулшода қиламан, деган эди-ку?”
Муҳайё бу гапларни ташқарига чиқара олмади. Индамай қўлига челак олиб, ариқ томон юрди.
— Бирдан супуриб юбор. Менга Шаҳло тўқишни ўргатаётганди. Вақт йўқотмай, — ичкаридан овоз берди Гулшода.
Оғир хўрсиниқни ичига ютган Муҳайё онасига қаради. Онаси жон-жаҳди билан сигир соғаётганди. Қиз билдики, онаси ишдан энди келган.
 У — ҳамшира. 
Уч-тўртта қишлоқни айланиб, болалар ва ҳомиладор келинларни  рўйхатга олиб юради.
— Дада, қаранг, мен нима тўқияпман, — кечки овқатни еб бўлишганда Гулшода отасининг эътиборини тортиб.
— Дастурхонни олинглар, қани олиб кел-чи? — деди ота.
— Идишларни ол, — деди онаси ҳам Муҳайёга қараб.
Кўзлари толиб, мункиб кетаётган қиз яна ўрнидан қўзғалди. Хуллас, Гулшоданинг шумлигидан рўзғор юмушлари ҳам, пахта чопиғи ҳам Муҳайёнинг гарданига тушди.
— Нимага далага чиқаман, дединг? Ҳар куни бошингдан иссиқ ўтиб, пахта чопиб зарилми, сенга? Алмашиб борсанглар, ҳарна бир кундан дам олардинг-да — деди охири онаси куйиниб. 
— Кошки, шу Гулшода уйнинг ишини эпласа. Барибир рўзғорнинг икир-чикирини ҳам сенга қилдиряпти. Бирам соддасанки...
Муҳайё онасининг кўзларига тикилди. Бир сўз дея олмади.
— Яна “Онам Гулшодага ўгайлик қиляпти”, демагин. Мен иккалангни ҳам бир кўзда кўраман. Ҳатто, Гулшодага кўпроқ раҳмим келади. Онасизлик ёмон-да. Шунинг учун кўнглига қарай дейман. Лекин сениям аяйман. Боламсан, ахир. Биз турмуш қураётганимиздаёқ даданг билан келишиб олганмиз. “Болаларимизни ажратмаймиз, ўгайлик қилмаймиз”, деб. Шунинг учун ҳам оиламиз тинч. Аммо рангингга қараб, чидолмай кетяпман.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​📝МАХБУС АЁЛ ХАСРАТИ

Мана бугун жондан азиз инсонимнинг, турмуш ўртоғимнинг, бегимнинг тўйи. Ҳа бугун опажонимдан эшитдим. Тўғри айтишни хоҳламай, йиғлаб-йиғлаб айтди-ю, айтмаганда бўларди деб ўйлаяпман ҳозир. Ахир юрагимга нима дейман энди, суянганимиз керак пайтда ташлаб кетди дейинми. Эй ҳаёт, тақдир бунча бешафқатсана!!!
Бегим деб суянганим ўзгани ёр қилганда нега жимсан ҳаёт?!
Нега мени номимни оқламаяпсан, жавоб бер ҳаёт?! Ахир барига сен ва яратган эгам гувох эдингку. Яратгам эгам у дунёда бегимга бор хақиқатни айтгай, аммо ҳозирчи, ҳозир ким айтади бегимга менинг пок эканимни. Ахир уни жонимданда ортиқ кўрардимку. Ҳа, ҳатто жонимданда ортиқ кўрардим. Мана шунинг учун ҳам бугун шу ерда, қамоқхонада ўтирибман.
Ҳаммаси мана шундан бошланди.
—Жоним! Сиз бемалол ишингизга бораверинг, мен ўғлимизнинг байрамига торт пишириб олиб бориб бериб, кейин ишимга ўтаман! - дегандим ўша кун.
Минг лаънат ўша кунга. Агар билганимда эрим билан бирга кетмасмидим. Ҳа, аммо билмадим, ҳаётнинг бунчалар аччиқлигини билмадим. Ўғлимнинг мактабига тортни бериб, бироз ўтириб йўлга чиқдим. Шошиб йулга чиқдим, негаям шошдим-а. Шошганимдан такси тўхтатиб, ичида ҳеч ким йўқлигигаям қарамабман. Йул ярмига етганида шофёр газ тўлдириши кераклигини илтимос қилди. Ҳа, мен рози бўлдим, афсуски рози бўлдим. Аммо йўл юрсакда манзилга етмадик. Нега бунча узоқ йўл юрганимизни сўраганимда эса у:
—Сизни бир айлантириб келай дедимда, одамни жонини оладиган аёл экансиз, шундай қўйворсам бўлмас! —деди.
Аввалига хақоратладим, сўнг ялиндим, ёлвордим, фойдаси йўқ. Атрофда ҳам бирор зот кўринмайди. Машинани тўхтатиб менга ёпиша кетди, ўзимни ҳимоя килиш учун бақириб йиғлардим. Эй вох, бу не қисмат, бу қандайин махлуқ бўлдики, ожизага ёпишса. Ҳаёлимда фақатгина бегим эди. Наҳот мен бегимга хиёнат қилсам, наҳот мен ит теккан ошга айлансам, наҳот мен бегим учун ўзимни пок сақлолмасам.
Йўқ! Бундай бўлиши мумкин эмас! Аллоҳимнинг ўзи куч бердими, билмайман, жон ҳолатда оёғим билан машина ойнасини тепиб синдирдим. Қўлимга илинган ойна бўлаги билан уни дуч келган жойига уравердим, уравердим. У йиқилди, ҳамма жойим қон. Нима қилиб қўйганимни кейин англадим. Аммо шунчалар хурсанд эдимки, бақириб, бўкириб кулардим. Ҳа мен номусимни асраб қолгандим.
Орадан қанча вақт ўтди билмайман. Милиция ходимларига ва бегимга қўнғироқ қилдим. Милициялар шуни аниқлашдики, мен одам ўлдирибман. Ҳа у одамсифат ҳайвоннинг жони узулган экан. Суриштирув, тергов ишлари бошланиб кетди. Эрим эса мен билан ҳатто гаплашмади ҳам. Мен энди ит теккан ош эканман, элга гап бўлиб юзини ерга қаратган қотил эканман. Қандай исботлай, айт хаёт, бегимга поклигимни кандай тушунтирай. Ахир ўзим шу тақдирни хоҳлабманми. Мана қотил деб топишиб етти йилга қамашди. Бугун атиги олти ой бўлдику қамалганимга, наҳот мени кутолмади. Мен ким учун ўзимни ҳимоя килгандим, айт қисмат!
Аммо мен ҳафамасман, мен тангрим олдида покман, тангрим мен учун яратган жуфтимга хиёнат қилмадим. Тангрим барини кўриб турибди, бандаси ишонмаса ишонмас, тангрим ишонса бас....
Бу аёл амнистия қарори билан 4 йилда озодликка чиқди. Аммо ўғлини эри қайтариб бермади. Республикагача ариза билан чиқиб зўрга ўғлини қайтариб олди. Қамалган деб, уни кўпчилик ишга олмади. Ноилож укасининг олдига Россияга ишга кетди. Аллоҳ баракасини бериб ишлари юришиб кетди. Уйли жойли бўлди, ягона суянгани ўғли коллежда ўқияпти ҳозир. Шугинамнинг бахтини бер деб сурайди доим Худодан. Собиқ эри фарзандли бўлмади, аёли эса хиёнат қилиб кетди. Эри кечирим сўраб келди, аммо Махбуба опа кечирмади, кечиролмади!
Бу дунё ўлчовли дунё, тарозининг икки палласи бор. Бирида гунох, бирида савоб. Бирида ноҳақлик, бирида ҳақиқат ётади! Шундек жиноятлар борки, улар жиноят эмасдек гўё. Нима бўлганда хам, инсонга тангридан бемаврид тикон кирмайди. Кўнгилга яқинларим, Олисдаги яқинларим ўзингизни асранг. Сизга берилган умр ўлчовлик. Яхши кунлар, яхши амаллар билан безаш ўз қўлингизда. Жонингиз соғ бўлсин. ДУК-ДУК деб уриб турган юрагингизни қадрига етинг!!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​Билет олган автобусимга роппа роса бир соатга кечикибман. Кейинги рейсга билет олишимга тугри келди. Энг куркинчлиси,мен билет олаётганимда ,мен кечиккан автобус ярим йулда аварияга учраб ,йуловчиларнинг барчаси вокеа жойида халок булишганлиги хакидаги хабарни эшитиш эди.
      Уйга боргач икки хафтадан сунг кайнонамни уйларини топиб бордим. Чунки улар бошка шахарга кучиб кетишганди. Хол ахвол сурашгач ,кизини яъни биринчи аёлимни сурадим.
   -- Углим...кизим сиздан ажрашгандан кейин бор йуги бир йил яшади. Жойи жаннатда булсину лекин кизим сиздан ажрашиб жуда кийналди. Хато килганини хам тушунди. Лекин кайтиб боришга юзи чидамади. !- дея кузларига ёш олди кайнонам.
   Мен яна узимни рашк ва кизгонишларим билан кизини безовта килишимни хохламаяпти,шу учун менга улган деб алдаяпти деб бу гапларга ишонмадим. Уни устига уша кунги вокеа  яна.
   Кайнонам мени ишонмаётганлигимни сезди чоги:
  -- Юринг сизни кизимни кабрига олиб бораман!- деди.
   Ярим соатлик йул юрдик машинада. Кабр тошлари куйилган хотинимнинг кабри ёнига келдик. Албатта дуои фотиха укиб яна бир бор эсладим. Доим кулгуси билан мени севгимни мехримни козонган хаттоки улган булишига карамасдан хайратомус холда мени хаётимни саклаб колган севган аёлим энди йук эди..
  Мана азизлар хамма нарсани ози яхши дегандек рашкни хам купи зарар эканлиги шу хикоямда акс эттирдим. Вакт ажратиб укиганингиз учун сизлардан миннатдорман. Аллох барчангизни уз панохида асрасин...


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ЁЛҒИЗ  ҚОЛМАСИН!

​​Ўзинг жуфт яратдинг, жуфт юрсин доим,
Бир-бирин десинлар қуёшим ойим.
Дилдаги ўтинчим, тингла Худойим,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...

Майли соч оқарсин, киприк қошгача,
Айирма ҳеч йўғи тўқсон ёшгача,
Барибир покиза турмуш бошқача,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...

Айрилиқ дилларга ғам-қайғу солар,
Меҳр ва оқибат буткул йўқолар,
Фарзандлар кўзлари жавдираб қолар,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...

Эй Аллоҳ, йўл кўрсат, қалбларимиз оч,
Яхшилик диёнат уруғуни соч,
Эркаксан, аёлсан жоҳилликдан қоч,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...

Ёлғизлик – қаритиб эрта сўлдирар,
Ёлғизлик – дилларни дардга тўлдирар,
Ёлғизлик – инсонни эрта ўлдирар,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

@GOZAL_DIYDOR

Читать полностью…
Subscribe to a channel