💐🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌸💐
🌹Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
🌹 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🌹 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌹 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🌹 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌷ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷
@Gozal_diydor
Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари (оилалари) ҳақида нималар биласиз?!
Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига Аёллари, фарзандлари ва Али, Уқайл, Жаъфар, Аббос авлодлари хам аҳли байт ҳисобланади.
АЁЛЛАРИ:
Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг олтмиш уч йиллик ҳаётлари давомида никоҳларига олган завжалари ўн иккита эди:
01) Хадича;
02) Савда;
03) Оиша;
04) Ҳафса ;
05) Ҳузайма қизи ҳазрат Зайнаб;
06) Умму Салама;
07) Жаҳш қизи ҳазрат Зайнаб;
08) Умму Ҳабиба;
09) Жувайрия;
10) София;
11) Мория;
12) Маймуна разиаллоҳу анҳумлардир.
ФАРЗАНДЛАРИ:
Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари еттита эди.
1) Қосим;
2) Зайнаб розияллоҳу анҳо;
3) Руқайя розияллоҳу анҳо;
4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо;
5) Фотима розияллоҳу анҳо;
6) Абдуллоҳ;
7) Иброҳийм.
Фарзандларидан барчаси Пайғамбаримизнинг ҳаётлик вақтларида вафот этди. Фақат Фотима розиаллоҳу анҳа Пайғамбаримиздан кейин олти ойдан кейин вафот этдилар.
Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримизнинг оилалари билан Фирдавс жаннатларида жамласин.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
T.me/Gozal_diydor
“Ўйин”
Ёш болача сартарошхонага кирди. Сартарош ёнида турган мижознинг қулоғига: “Бу болача дунёдаги энг нодон бола-да. Қараб туринг, буни сизга исботлаб бераман” деди. Кейин ўнг кафтига бир дирҳам, чап кафтига 25 фулс (майда чақа танга)ни қўйиб, болани чақирди. Бола келгач, кафтларини унга узатди. Болакай 25 фулсни олди ва ўйноқлаганча сартарошхонадан чиқиб кетди.
Сартарош яна мижозга қараб, “Сизга айтмаганмидим бу бола нодон, ҳеч ўқимайди, ўрганмайди деб. Ҳар сафар шундай қилади” деди. (Яъни бир кафтимда кўп, иккинчисида кам пул турган бўлса-да, бола пулнинг озини олади деяпти).
Мижоз сартарошхонадан чиқиб, ташқарида турган ҳалиги болани кўриб қолди. Аста ёнига бориб, “Нега ҳар доим бир дирҳамни олмай, 25 фулсни оласан?” деб сўради. Болакай бу саволга “Чунки дирҳамни олган куним бу ўйин тугайди-да!” дея жавоб берди.
Ҳа, азизлар! Кичикларни кичиклиги учун менсимаслик, эътибор бермаслик тўғри эмас. Чивин ҳам кичик бўлишига қарамасдан арслоннинг кўзидан қон сўради.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/Gozal_diydor
Дўзах оловига қалқон бўлувчи 4 калима
🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – дўзахга қалқон. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: _“Қалқонингизни олинглар!” дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Душман кўриндими?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ. Дўзах оловидан қўриқлайдиган қалқонингизни олинг ҳамда бундай денглар: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бу калималар Қиёмат куни олдингиздан, орқангиздан ҳимоя қилувчи ва абадий қоладиган солиҳ амаллардир” (Имом Насоий ривояти).
🔹 *Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – қуёш чиққанидан афзал амал. *Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *“Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир”,_ деганлар _(Имом Муслим ривояти)._
🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Жаннат ўсимлиги. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўсимлиг*и _“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” *эканининг хабар беринг”,_ дедилар _(Имом Термизий ривояти)._
🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Аллоҳга энг севимли калималар. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”*, дедилар (Имом Муслим ривояти).
T.me/Gozal_diydor
🌙ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ! 🌙
🌷•💐Қиблага юзланиб шодланса юрак,
💐•🌷Шу онда раҳматин ёғдирса фалак,
🌷•💐Улуғ зот борми Аллоҳдан бўлак,
💐•🌷Мусулмон аҳлига жума муборак!
🌷•💐Кунларнинг шоҳидур "Жума" айёми,
💐•🌷Шу сабаб улуғдур бу куннинг номи.
🌷•💐Бугун сизга тилайман олтиндан бир тахт,
💐•🌷Аллоҳим насиб этсин илоҳий бир бахт. 🌹
@Gozal_diydor
Хайрли тонг. 😘🍂🍂
Бугун 30- Ноябрь куз фаслининг охирги куни
Хайр куз фасли, янаги йилда кўришгунча деб қоламиз😘🤗
Хайр ОЛТИН КУЗИМ!!!
🍁 ЯХШИ ҚОЛ!!!
ЭРТАГА ДЕКАБРЬ❄️
@Gozal_diydor
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг азизим!
Ажойиб кун бошланди.
Шу куннинг энг жозибали нимаси бўлса, бари Сизга ҳамроҳ бўлсин.
Сиз кимнингдир юрагидаги катта инсонсиз! Сизнинг кулгингиз, табассумингиз, яшашингиз, бор бўлишингиз учун дунёсини беришга тайёр инсонлар бор. Ўзингиз учун бор бўлишни унутманг, азизим!
Муҳаббат қалбингизни ёритиб турсин.
Хайрли тонг дилга яқиним!
Аллоҳим барчамизнинг дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Омин!
Яхшилик ва яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!
@Gozal_diydor
Агар 100 та қора чумоли ва 100 та қизил чумолини бир шиша идишга солиб қўйсангиз, ҳеч нарса бўлмайди. Лекин ўша идишни олиб, қаттиқ силкитсангиз, чумолилар бир-бирини ўлдира бошлайди. Қизил чумолилар қора чумолиларни душман деб ўйласа, қора чумолилар қизилларни душман деб ўйлайди. Ваҳоланки, ҳақиқий душман идишни силкитган кимсадир.
Ихтилоф қилиш ва хусуматлашишдан олдин ўзимизга савол берайлик: “Идишни ким силкитяпти?”
Жамиятдаги одамларнинг ўзаро душман бўлиши, улфатларнинг бир-биридан узоқлашиши ва ҳоказо оғриқли ишлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон каби жиноятларни қўллаган ҳолда айримларнинг идишни силкитаётгани туфайли бўлмаяптими?!
Яқинларимизни асрайлик, уларга бўлган муҳаббат, улфат ришталаримизни мустаҳкамлайлик.
Яратган Эгам барчамизни кечирсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/Gozal_diydor
ТАОМ ТАЙЁР БЎЛГАНДА НАМОЗДАН САҚЛАНИШ
🍃
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Таом тайёр бўлганда намоз ўқиманг”, -деганлар.
(Муслим ривояти,560)
🍃
Таом тайёр бўлиб сузилганда, ёки унга чақирилганда киши олдин таомни ейиши керак, чунки егиси келиб турган киши таомни қўйиб намозга турса, у фикрини бир жойга тўплаёлмайди ва хушуга эга бўлмайди. Ундай киши ҳатто овқатланишни тезроқ тугатишга ҳам шошмаслиги керак, чунки
🍃
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Таом тортилган бўлса ва намоз вақти ҳам кириб келса, шом намозидан олдин овқатланиб олинг, ва уни тезроқ еб тугатишга шошилманг”, -деганлар.
Бошқа ривоятга кўра:
“Агар тушлик тортилган бўлса ва намозга иқомат айтилса, аввал тушлик қилинг ва уни тугатишга шошилманг”.
(Мутавофиқ, Бухорий, Китобул
Азон, “Иҳо хадарат таамати ва уқимас солат” боби, Муслим, 557-559).
T.me/Gozal_diydor
🍃🌸 🍃Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиздир...
🍃😀🍃Ҳаётга табассум билан боқсангиз, у ҳам сизга кулиб боқади...🌝
🍃😀🍃Бошланган янги кун беморлар дардига шифо, кексаларга роҳат, оилангизга бахт, хонадонингизга файз, танингизга саломатлик,
🍃😀🍃 дилингизга қувончу шодлик олиб келсин, Азизларим.
Якшанба кунингиз Хайрли ва барокатли бўлсин🌷.
@Gozal_diydor
📝Аканинг орияти.
-Тоға, менга биринчи вада бериб, укамга бериб юборганингизга тушунмадим! Шуни бермиман демайсизми, менам умидимни узмайманми?-Мурод кўзлари чақчайганча тоғасига тикилди. Мухаммаджоннинг юзидан берган вадасини бажармаганига ачиниш ёки хижолат бўлгани сезилмасди. Чунки, у қилган ишини тўғри деб билган, хатто хурсанд хам эди.
Мухаммаджон қирқ йиллик турмушида фарзанд кўрмади. Опасининг фарзандларини ўз фарзандидек кўриб, доим кам-кетигига қарашиб юрарди. Ёши улғайгач эса, Хаж сафарига боришни орзу қила бошлади. Шунда диний идорага бориб ариза хам ёзиб қўйди. Фақат, аризалар кўплиги учун, бу 3-4 йил ичида уларга навбат келмаслиги маълум бўлди. Имом домла уни тинчлантириб:
-Буниям бир хикмати бор Мухаммаджон! Сиз бу йиллар ичида янаям тақвога эътиборлироқ бўлинг, савобни кўпайтиринг, керакли маблағни жамғариб олинг,-дея маслахат берди.
Мухаммаджонда маблағ бор эдию, бироз камроқ эди. Агар Хажга борса биронтасидан қарз олишни хам ўйлаб қўйганди. Хали навбати келмаслиги маълум бўлгач, катта қайноғаси келиб яхши таклиф берди:
-Поччажон, биласиз пулни пул топади кетмонни ахмоқ чопади. Менга пулингизни берсангиз, иккимиз учун хам фойдали ишга тикаман, менга шерик бўласиз. Хабарингиз бор, қурилиш молларини сотадиган дўкон очганман. Агар янаям кенгайтирсам даромад ошади. Шунга пулингизни дўконимга сарфласак. Олинган фойдадан ойма-ой хиссангизни чиқариб бераман. Тўрт йилда бу пулларингиз шунчалик кўпаядики, Худо хохласа опамни хам Хажга бирга олиб кетишингиз мумкин бўлади.
Бу таклиф унга ўринли туюлди. Пулларини бериб юборди. Баъзи кунлари эса, дўконга бориб қайноғасига савдо ишларида ёрдам хам қиларди. Дўконнинг келажаги порлоқ эканини билгач, ойма-ой бериладиган фойдасини олмади, дўконга сарфлайверинг деди.
Хаш -паш дегунча тўрт йил хам ўтиб кетди. Қайноғаси хар ой охирида келиб дўкондаги пул маблағининг айланма фойдасини хисоблаб кўрсатар, бунга кўра тўпланган сумма икки кишининг хаж сафарига етиб ортарди.
Мухаммаджон навбатини кутиб юрган кезлари Жума намози олдидан қилинган маърузада бир гапни эшитиб қолди. Хажга борувчининг яқинлари орасида мухтож оила бўлмаслиги керак экан.
Бу гапни эшитттию, опасининг фарзандлари кўз олдига келди. Опасининг икки ўғил бир қизи бор эди. Фарзандларини уйлаб –жойлаб бўлгач, поччаси қазо қилган, опаси кичик ўғли Туронбек билан қолганди. У Муродга хам Туронбекка хам маблағ томондан ёрдам бериб турарди. Жияни Гулхаёнинг эри эса орият қилиб, хотинининг тоғаси берган ёрдамдан бош тортарди.
Тоғасининг пули кўплиги аммо меросхўри йўқлигини яхши тушунган Мурод, аста тоғасининг қўйнига кира бошлади. Тоғасининг рахмини келтириб, ўз биснеси учун пул ундириш харакатига тушиб қолганди. Тоғасининг рахмини келтириш учун ёшлигида томдан йиқилиб оёғи оқсоқ бўлиб қолганини, оғир ишга ярамаслигин хаспўшларди. Аслида эса, бироз оқсоқланса хам соппа соғ эди.
Уйда боқиб юрган молларини сотмоқчи эканини, тоғаси минг доллар қарз қўшиб юборса, минилган бўлса хам Дамас олиб киракашлик қилишни айтти.
-Майли жиян, аммо хозир бунча пул йўқ. Уч ойдан бери дўкондан пул олмаяпман. Қайнағамга айтаман бу ой охирида хисоб китоб қилиб уч ойлик пулимни бериб кетади. Шунда сенга минг эмас бир ярим минг бераман, машинани сал яхшироғидан оларсан. Мендан сенга совға бўлади.
-Э-э, рахмат тоға, жуда тушунган одамсизда! Шу томонингизга беш кетаман! Жудаям сахийсиз.
Бу сухбат икки хафта олдин бўлганди. Мана энди пул берадиган пайтда келса укасига бериб юборибди. Буни эшитган Муроднинг фиғони фалакка чиқди.
-Жиян, берсам укангга бердим бегона эмаску!-тоғаси уни муросага чақирмоқчи бўлди.-Кейин, укангни ахволи оғир, операция қилиш керак экан.
-Э-э, Ахрор лўлини эшагиданам бақувватку укам. Кучи бор ўзи ишлаб топаверади-да.
Мухаммаджон катта жиянига қараб туриб хайрон қоларди. Бир қориндан талашиб тушган укасига шуми мехр-оқибат?
— Косани сен синдирдингми?
— Йўқ, ойижон.
— Кўзимга бақрайиб алдама.
— Йўқ, рост айтяпман.
— Унда катта холангнинг ўғли синдириб кетдими?..
— Бақирма болага, боя қўлимдан тушиб кетди деди боланинг отаси.
Сизда ҳам бўлгандир, болангизни ноҳақ айблашингиз. Сиздан айб ўтдими, хато қилдингизми, фарзандингиздан кечирим сўранг, айбингизни тан олинг. Ёшингиз, онаси эканлигингизнинг аҳамияти йўқ.
Хато қилдингизми, узр сўраб айбингизни тан олинг. Жуда энди узр сўролмасангиз ҳам хато қилганингизни тан олишни ҳам билинг. Кейинчалик фарзандингиз ҳам шунга ўрганади.
Унда боладай эмас, алоҳида шахс сифатида қаранг!
T.me/Gozal_diydor
Агар сен бир йигитда:
• Покизаликни
• Хушбичимликни
• Садоқатни
• Ахлоқни
• Истеъдодни кўрсанг, билки, унинг ортида матонатли она бор!
Доктор Муҳаммад Ротиб Ан-Наблусий
@Gozal_diydor
🌙ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ! 🌙
🌷•💐Қиблага юзланиб шодланса юрак,
💐•🌷Шу онда раҳматин ёғдирса фалак,
🌷•💐Улуғ зот борми Аллоҳдан бўлак,
💐•🌷Мусулмон аҳлига жума муборак!
🌷•💐Кунларнинг шоҳидур "Жума" айёми,
💐•🌷Шу сабаб улуғдур бу куннинг номи.
🌷•💐Бугун сизга тилайман олтиндан бир тахт,
💐•🌷Аллоҳим насиб этсин илоҳий бир бахт. 🌹
@Gozal_diydor
Аҳли аёлимизга муносабатимиз совуқми, билингки, яхши инсон эмасмиз...
Кеча бир хонадонга икки ёшни яраштиришга кирдик. Қўлида олти ойлик гўдак билан қиз отасиникида. Куёв ва қайнона келди. Олиб кетишмоқчи, яшамоқчи. Қайнона ҳам ажримга қарши. Узр ҳам сўрашди. Ҳа, иш осон битди, деб турсак, қиз: «Мен бормиман, яшамайман!» деб кескин қарор берди. Келиндан хафа бўлиб насиҳат қилдик, уни ҳам эшитдик. Айтишича, куёв ҳам, қайнона ҳам анча зулм ўтказган. Уриб силтаган, хўрлаган, камситган. Қорнида боласи билан сочидан тортиб кўча олиб чиқиб қўйган. Келин юрак олдириб қўйган. Ҳозир кетсам, булар мени ўлдириб кўмиб юборишидан қўрқаман, деб йиғлади. Астағфируллоҳ!
Мунча одамлар ваҳшийлашиб кетмоқда? Омонатдорлик, маъсулият ва жавобгарлик қайда қолди?
Пайғамбар алайҳиссалом: "Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига чиройли муносабатда бўлганингиздир", деб марҳамат қилганлар. Бугун бизни аҳли аёлимизга муносабатимиз совуқми, билингки, яхши инсон эмасмиз.
Мусулмоннни охиратга иймони бўлади. Бу сен учун бир кун ҳисоб-китоб бор деганидир.
Фарҳодбек Жўраев,
Андижон шаҳри
🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
T.me/Gozal_diydor
Ошиқ дарди кўп у армони битта
Ҳамма ошиқларнинг армони битта
Ҳамма васлинг умиди бирла ёнғай
Ошиқлар кўп вали Жонона битта
АЛЛОҲ БИТТА ☝️🏻
⤵️Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@Gozal_diydor
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар тобутдаги ўликни одамлар кўтариб елкаларига қўйишса, ўша тобутдаги киши солиҳ бўлса, мени тезроқ олиб боринглар, дейди. Бордию ёмон бўлса, ўз аҳлига: «Вой бўлсин, бу тобут билан қаeрга олиб кетмоқдасизлар?» дейди. Бу айтган сўзни инсондан бошқа ҳамма эшитади. Агар инсон ҳам эшитганида эди, ҳушидан кетиб йиқилар эди», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
T.me/Gozal_diydor
Ассалому алайкум қадрдонлар!
Хаётдан завқланинг.....
Хар бир ўтаётган кунингизга шукрона ила яшанг.....
Гўзал табиатдан бахраманд бўлиб турганимиздан, нафас олаётганимиздан, осмонимиз мусаффолигига шукрона қилайлик.....
Ўзингизни севинг, ардоқланг, хафа қилманг.....
Ўзингизга вақт ажратинг... Чунки ўзингизга хали кўп керак бўласиз.....
Ўзини хурмат қилган инсон албатта атрофдаги инсонлар хурматига лойиқ бўлади.....
Албатта ўзини хурмат қилган инсон, бошқаларни хам хурмат қила олади......
Бировларнинг гап сўз ва ғийбатига умуман эътибор берманг.....
Яхшиси бўш вақтингизни бирор фойдали юмуш билан банд қилинг.....
Хаётга табассум билан боқинг........
Шунда хаёт хам сизга уз зиёсини таратади...
Аллохимнинг етказган хар бир кунига минг шукур...
АЛХАМДУЛИЛЛАХ.....
Хайрли тонг азизлар!
шанба тонги муборак бўлсин!!
@Gozal_diydor
Айтиладики:
"Бу умматда ўн тоифа киши борки, улар улуғ Аллоҳга куфр келтиргандирлар. Аммo ўзларини мўминман, деб гумон қиладилар:
1. Ноҳак қотиллик қилган;
2. Сеҳр билан шуғулланувчи;
3. Аҳлини қизғанмайдиган даюс;
4. Закотни манъ этувчи;
5. Ароқ ичувчи;
6. Ҳаж вожиб бўлса-ю, уни адо этмайдиган;
7. Фитна қўзғовчи;
8. Куфр аҳлига аслаҳаларни сотувчи;
9. Хотинининг орқа томонига жинсий алоқа қилувчи;
10. Маҳрам қариндошларига никоҳ қилишни ҳалол, деган кишилар”.
«Охират кунига тайёргарлик» китобидан.
T.me/Gozal_diydor
БАРАКА НИМАДА?
Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.
Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофеъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофеъийнинг олдига келди.
Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.
Ибрат: ҳаром ҳеч қачон барака келтирмайди. Ҳаромдан ўсган эт Дўзах ўтида ёнади. Шунинг учун топаётган пулларимизга ҳаром, шубҳа аралашишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим.
"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.
T.me/Gozal_diydor
Тақдирга рози бўлишнинг шарти бало-офат келганда ундан таъсирланмаслик ёки
бунинг машаққатига чидаш эмас. Тақдирга розиликнинг шарти ундан ғазабланмаслик, эътироз билдирмасликдир. Бу худди бемор одам оқибати яхши бўлишини билгани учун аччиқ дорини ичишга рози бўлганига ўхшайди.
T.me/Gozal_diydor
.
Мехри дарё мехрибонларим Сешанба куни муборак! Гўзал кунларни хадя этган Аллохимга хамд бўлсин!
Илохим хеч кимса бемор бўлмасин .
Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину .
Ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!
Ассалому алайкум ЯХШИЛАРИМ!
Кунингиз Хайрли ўтсин,
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!
@Gozal_diydor
Бродар ишларинг юришмай ҳаётинг танг холатда бўлса намаозга шошил
♻️Яқинларизгаҳам улашинг
@Gozal_diydor
Аср сурасини ўқиганда эришиладиган савоб:
– Вал ъаср – 60 та савоб.
– Иннал инсаана лафий хуср – 140 та савоб.
– Иллаллазийна ааманув ва ъамилус солиҳаат ва тавосав бил ҳаққи ва тавосав биссобр – 500 та савоб.
– Аллоҳнинг изни билан бир неча сонияда 700 та савобга эга бўлдингиз.
Бу сўзни қуйидаги ҳадисга биноан олинган:
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб бўлур. Ҳар бир савоб эса ўн мислига кўпайтирилур. Алиф лаам мийм бир ҳарф демайман. Лекин алиф бир ҳарф. Лаам бир ҳарф. Мийм бир ҳарф», дедилар».
Имом Термизий ривояти.
Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда Қуръони Каримнинг қироати битмас-туганмас савоб манбаси экани баён қилинмоқда. Қуръони Карим ўқиган одамга ҳар бир ҳарф учун алоҳида савоб берилар экан. Умумий қоидага биноан, ҳар бир савоб ўнга кўпайтириб берилади. Бундан Қуръони Каримнинг ўқиган одам учун ҳар бир ҳарф ўқиганига ўн савоб берилиши келиб чиқади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
♻️Яқинларизгаҳам улашинг
T.me/Gozal_diydor
-Хой нодон! Уканг операция бўляпти, хабаринг борми? Хеч уйга ўтиб тирик-ўлигидан хабар оласанми ўзи?
-Туроннинг найранги бу тоға. Ўтган куни синглимни хашарида лой ташиш бўйича махалла полвонларини ортда қолдирибди. Қўшни қишлоқлик танишларим айтиб берди. Касал одам шунчалик ишлай оладими? Эртасигачи, чала қолган зардеворни уриш учун куёв бола билан яна кечгача ишлабди. Йўқ, Турон соппа-соғ, сизни рахмингиз келтириш учун найранг қиляпти. Пул бермай қолишингиздан қўрқиб ўзини касал қивоган.
-Менга қара Мурод. Мен хажга бормасам хам битта Лабо олиб сенга берсам, сен бизни дўконда лева қилиб оилангни боқсанг деб ўйлаб қўйгандим. Аммо, қарасам бунга нолойиқ экансан. Биламан, чўнтагинг жа-а тўла бўлмасаям, хар холда ақчанг бор. Ўз синглингни хашарига тўртта қовун тўртта тарвуз олиб бориб берсанг, хашарга бормаганлигингни ювуб кетарди. Ахир акасан, синглингга отасан энди. Сен эса, буни ўрнига укангни ёлғончиликда айблаяпсан.
Турон нега беланги бўлиб қолди биласанми? Белида грижаси бўлсаям, синглисини хашарига бормасликка ор қилди. Бошқа қишлоқ йигитларига қишлоғимизнинг йигитлари синглиси учун хар нарсага тайёрлигини кўрсатиб келди. Пули бўлгандаку, ўрнига кўчадан иккита мардикорни ёллаб олиб келардия. Аммо, кунлигини кунда ишлаб топади, ортиқча пули йўқ. Буни устига, опамни хам мазаси йўқ, дори-дармон билан тирик.
Уканг шу холдаям хашарга борди. Синглим эридан гап эшитгунча белим синсин дегандур-да. Хатто, эртасига хам чала қолган ишни тугатишга борибди, бунисиниям эшиттим. Энди, сенга бир гапни айтай. Ўша куни Туронбек кечки овқат махали ўрнидан туролмай қолибди. Бели тугаган-да! Куёвинг қўшнисини машинасида олиб бориб қўйибди. Синглинг эса олдимга йиғлаб келди, энди акамга нима бўлади деб сочини юлди. Рахмат шу синглинг бор экан, бўлмаса Турон мендан пул сўрамасди.
Мен уни Фарғонага ташлаб келдим, эртага операция қилишиб, грижасини олишадиган бўлди.
Демак, энди уканг оғир иш қилолмайди. Сен ака бўлиб, укангга нима ёрдам қилмоқчисан? Ё опамни уйингга олиб кетиб ўзинг боқасанми? Ахир, уканг энди боқиши қийинку опамни. Бу ёқда ўзини бола чақаси хам бор?
-Э-э, тоға ота ховлида у қолган, онамниям у боқатта!
-Бўпти, иккалангни алмаштирамиз, сен ота ховлига, у янги уйга кўчиб ўтасизлар, маъқулми?
-Тоға, менда ортиқча маблағ йўқ. Мана, сиздан пул сўраб келиб ўтирипманку!
-Эх, Мурод! Биласанми, мен сенга пул бермай тўғри қилибман. Аслида, кейинги ойда дўкондан оладиган маошимни сенга чиқариб берсамми деб тургандим, энди фикримдан қайттим.
Кейинги ойдаги маошларимни хам укангга беришни бошлайман. Токи, тузалиб машина мина олгунича.
-Машинаям олиб берасми?
-Ха, мен Хажга бориш фикридан қайттим! Даромадимни опамга, сени уканг ва синглингга бағишлайман. Ортганини махаллада хам маблағ талаб ишлар бор экан, шу ишларга сарфлайман.
-Менчи?-Мурод йиғлаб юборай деди.-Менгаям рахмингиз келсин, тоға!
-Сен кимсан ўзи? Укангку майли эркак дейлик, аммо на синглисини на онасини танимаган бемехр... нонкўр банда экансану! Тур ўрнингдан, кўзимга кўринма!
25.07.2020 Дониёр Аҳмаджонов.
T.me/Gozal_diydor
Оиланинг бузилиши шайтон учун байрам
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@Gozal_diydor
Хайрли тонг !
Эрта тонг... Нафис ва беғубор. Кўзларимни юмдим ва мен борлиққа сингиб кетдим. Биласизми, мен тонг нафасини юрагимдан хис қилдим. Тонг бағрига бутун борлиғим билан кириб кетдим. Бу тароват, бу гўзаллик, бу ифор БЕҲИШТга ўхшайди. Демак, ҳаёт бор... Ҳаёт давом этмоқда. Ҳамма нарсадан яхшилик, гўзаллик изладим.
Қадрдонларим шуни унутманг, эртамизни гўзал қилишни бугундан бошлайлик. Сизга мен бор меҳримни туҳфа қилмоқчиман. Мен сизни АЛЛОҲ учун яхши кўраман.
Бошлаган кунингиз хайрли бўлсин !
@Gozal_diydor
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АЪРОБИЙГА БЕРГАН ЖАВОБЛАРИ
📿 Ушбу 3 зикр сабабли Аллоҳ таоло сизни кечиради, сизга раҳм қилади ва ризқингизни кенг қилади.
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчи зокир бандаларидан қилсин.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/Gozal_diydor
Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан, тепага эътиқод билан, атрофга эса меҳр - муҳаббат билан қаранг. Хотиржам бўлинг.
🍃💓Бахтингиздан бахт топар юрак,
💓🍃Сиз бор дилдан йироқлар ғамлар.
🍃💓Кулиб туринг ҳар доим ҳар вақт
💓🍃Мен ёқтирган яхши одамлар!
✨Оқшомингиз хайрли бўлсин!✨✨✨✨✨
Оллоҳимга омонатсиз...✨✨
Аллоҳумма, бизга барака эшикларини очгин!
Аллоҳумма, бизга хайр эшикларини очгин!
Аллоҳумма, бизга роҳат эшикларини очгин!
Аллоҳумма, бизга сатр эшикларини очгин!
Аллоҳумма, бизга саодат эшикларини очгин!
Аллоҳумма, бизга енгиллик эшикларини очгин!
Аллоҳумма, бизга тавфиқ эшикларини очгин!
Аллоҳумма, бизга ҳидоят эшикларини очгин!
T.me/Gozal_diydor