АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. ХАЙРЛИ ТОНГ ДИЛГА ЯКИНЛАРИМ!
Ўн саккиз минг оламни яратган Аллоҳ Субҳана Таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу Алайҳи васалламга дуруду саломлар ёғилсин. Карами кенг Парвардигор барчамизнинг умримизни хайрли қилсин.
Аллоҳим Ўзингдан Дуо қилиб сўраймиз🤲
Хонадонимизни файз-у баракотли қилгин. Қалбларимизни иймон билан тўлдиргин. Ҳамиша Аллоҳнинг зикрида, шукрида юришликка, инсонларга яхшилик қила олишликка қодир қилиб қўйгин. Фарзандларимизни бир-бирларига меҳр-оқибатли, ақли-заковатда тенгсиз, тақволи, намозли қилгин. Яқинларимизни биз учун соғ-саломат асрасин. Умрларини зиёда, мартабаларини улуғ, танларини соғ қилгин. Ўзинг берган азиз неъмат---оиламизни Ўз паноҳингда асрагин.
Фарзанд талабларга фарзанд,
қарзи борга нажот,
Бетобларимизга шифои комил ато этгин..
Aмиийн 🤲
ИН ШАА АЛЛОХ
@Gozal_diydor
ТУШДА ҚИЁМАТНИ КЎРИШ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
@Gozal_diydor
Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...
ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
БЕШ НАРСА
Ҳазрати Шайх Саҳл ибн Абдуллоҳ
ат-Тустарий айтдилар:
«Беш нарса одамнинг жавҳаридир:
1) камбағал бўлиб, ўзини бой кўрсатмоғи;
2) оч бўлиб, ўзини тўқ кўрсатмоғи;
3) кадарли (ғамгин) бўлиб, шод кўринмоғи;
4) душманига дўстлик кўрсатмоғи;
5) кечалари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутиб, яна ўзини бардам кўрсатмоғи».
Иккиюзламачи киши сидқ исини топмас.
Ҳар ким жаннатга кирди, қўрқувдан эмин бўлди, ва ҳар кимки суннатга кирди, ул ҳам қўрқувдан эмин бўлди.
Ёрдамчиларнинг энг устуни Аллоҳ жалла жалолуҳудир, муршидларнинг энг устуни ҳазрати Расул алайҳиссаломдирлар.
Озиқларнинг энг авлоси тақводир.
“Тазкиратул-авлиё” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/Gozal_diydor
🌙 Инсон ўзини ўзи бахтли деб хисобламагунча у бахт нималигини билмайди! Аввало ўзингизни севинг сиз ягонасиз! Ўзингизга мехр беринг. Сиз керакли эканингизни ҳис қилинг!
Хайрли тун азизларим!
@Gozal_diydor
Қадрлигим, қадрдоним деганлар қанақа бўладилар...?!
Жоним, жон биродарим деб жонига жойлаганлар қанақа бўладилар...?!
Битта тиконни деб гулдан воз кечмаслар, ахир. Бир аччиқ сўзни деб жон биродардан кечиларми...?!
Ақлим ҳар мушоҳадага етар, лек қалбим сен-ла мунозара этарга ожизлик қилар. Сендан келар ҳар дилозорликни-да ҳикмат билар...
Зотан, билмасмиз Раббимнинг хайрлари не стамларда яширин экан...
bintu Ismoil дан
❄✨ Хуш манзиллар бўлсин...
@Gozal_diydor
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ.
🕋ЖУМА МУБОРАК !🌹
Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан холи қил...!
Илм билан бизни беҳожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла...
Офият ила гўзал қилгин...!🤲🏻
🌹
Кунимиз ва умримиз давомида қайси амал учун бизни яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилиб қўй...!🤲🏻
🕌
Аллоҳим...!
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
Эҳсон бердинг, қоим айла.
Бизни ва яқинларимизни
Жаннату жамолингга мушарраф айла...!🤲🏻
📿
Аллоҳим, дуоларимизни
қабулу - хусну мақбул айлаб
ижобат айла...!🤲🏻
@Gozal_diydor
Тасбеҳ айтинг!
Аллоҳ таоло улуғлиги камоли, мулки, иззати тугаллиги сабаб осмон, ер, тоғлар, дарахтлар, қуёш, ой, ҳайвонлар, қушлардан иборат барча мавжудотлар тасбеҳ айтади.
«Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот Унга тасбеҳ айтур. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамд билан Унга тасбеҳ айтур”. Лекин сизлар уларнинг тасбеҳларини англамайсиз. Дарҳақиқат, У ҳалим ва кечиримли Зотдир» (Исро сураси, 44-оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/Gozal_diydor
📝ФАЛОКАТ.....
Бу воқеа куппа-кундузи – шундоққина кўз ўнгимда рўй берди...
Серқатнов йўл бўйидаги бекатда эл қатори автобус кутиб тургандим. Ўртадаги ўриндиққа ясланиб олган ўта замонавий кийинган, қош-кўзлари келишган кўҳликкина жувон гоҳ кўзгуга қараб лабини бўяр, гоҳ телефонда суҳбатлашар, лекин тинмай тортқиланаётган уч-тўрт ёшлар чамасидаги ўғилчасининг шўхликларига парво ҳам қилмасди. Аксинча, тез-тез унга “Ўчир овозингни, зумраша! Гаплашишга халақит бераяпсан!” дея дўқ уриб қўярди. Болакай эса танбеҳ эшитгани сайин баттар талтаяр, бекатнинг у бошидан бу бошига югурар, одамлар оёғи остида ўралашиб, ғашга тегарди.
Бир маҳал у кўчанинг нариги тарафига қаради-ю, бирдан қувониб кетди. “Ойи, қаранг, карусель! Ур-ра-а, мен каруселда учаман!” дея шодон қийқирганча, ўша томонга талпинди.
Айни лаҳзада сал наридаги чорраҳага ўрнатилган светофорнинг яшил чироғи ёниб, тўрт қаторга тизилган катта-кичик машиналар бирваракайига ҳаракатга келганди. Аммо аллақачон автобус тўхтайдиган майдончадан ўтган болакай хавф-хатарни ҳис этмай, йўлнинг қатнов қисмига қадам қўйганди. Бу ҳолатни кўриб аёл кўзлари қинидан чиққудек бўлиб, “Қайт, Зоҳиджон! Ортингга қайт!” дея жон алфозда қичқириб юборди. Ўрнидан сапчиб тураётганида қўлидаги телефон бир четга учиб тушди. Басма-басига чор тарафни машиналарнинг безовта сигнали-ю ғилдиракларнинг ғийқиллаган товушлари тутиб кетди.
Ана шундай қалтис дамда қорамағиздан келган ёшгина озғин йигит ниҳоятда ҳушёрлик кўрсатди. Чап қўлини баланд кўтариб, бекатга шитоб билан яқинлашаётган машиналарга “Тўхтанг!” ишорасини қилди-да, боланинг орқасидан югурди. Беш-олти ҳатлаб унга етгач, икки қўлтиғидан даст кўтарди. Сўнгра дарҳол ортига қайтиб, йўл четига олиб чиқди. Аммо охирги дақиқада ўзи чуқурга қоқилиб, юз тубан йиқилди. Худди шу пайт сал нарида бир томонга қийшайиб тўхтаган оқ “Нексия”дан кексароқ киши отилиб тушиб, унга ўрнидан туришига кўмаклаша бошлади.
Аёл эса аввалига югуриб бориб, бир четда ҳамон ҳеч нарсани англамай, ҳайрон бўлиб турган ўғлини бағрига босди. Кейин қўққисдан жаҳл отига миниб, важоҳат билан ҳайдовчига хезланди.
– Ҳов, аҳмоқ! – деди унинг ёқасидан маҳкам тутамлаб. – Оз бўлмаса, боламни босиб кетай дединг-ку, ифлос! Кўзингга қараб ҳайдасанг, ўласанми, эш-шак!
– Ўзинг-чи? – Ҳайдовчи ҳам бўш келмади. – Нега болангга қарамайсан? – деди бўғриқиб. Ёқасини аёлнинг чангалидан зўр бериб ажратаркан, қўшимча қилди. – Мен қоида бўйича белгиланган тезликда ҳаракатланаётгандим...
– Мен ҳозир сен безбетга қоида билан тезлик қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман! – Аёл унинг сўзини чўрт кесди-да, кутилмаганда юзига устма-уст шапалоқ тортиб юборди. Буям етмагандай, қарғишга зўр берди. – Ҳе, башаранг қурсин, оғзингдан қонинг келсин, овсар. Илоё, аварияга учраб, машинанг билан қўшмозор бўл, ҳезалак!
Мен оғзидан боди кириб-шоди чиқаётган аёлнинг шаллақилигига чидай олмадим.
– Ў-ў, синглим, – дедим уни инсофга чақириб. – Телефон билан андармон бўлиб, ўйинқароқ ўғлингизни буткул унутганингиз рост-ку. Нега энди ўз айбингизни бировга ағдараяпсиз? Нега отангиз тенги одамни сансираб, ҳақорат қилаяпсиз?
– Э, ўчир овозингни! – Жувон менга юзланиб, илондек вишиллади. – Ўргилдим сендақа қозидан... Аслида ҳамманг бир гўрсан! – Кейин ўғлининг қўлидан силтаб тортди. – Қани, кетдик, юр бу ёққа, жинқарча...
У боласини фалокатдан қутқарган йигитга раҳмат айтиш тугул қиё ҳам боқмади. Ўғлини судраб бориб, сал нарида турган таксига қарғана-қарғана ўтирди-да, хайр-маъзурни насия қилиб жўнаворди.
Мен йиқилганида қаттиқ лат емадимикин деган хавотирда ёғоч ўриндиқда нафас ростлаётган йигитга ўгирилдим. Ажаб, у тобора узоқлашиб бораётган такси ортидан маъюс боқиб, бошини сарак-сарак қимирлатар, адашмасам, ичини нимадир тимдалар, кекса ҳайдовчи эса унинг пешонасидан оқаётган қонни артиш билан овора эди...
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
T.me/Gozal_diydor
Болаларни ўйнатгани Самарқанд дарвозага олиб боргандим, узр…у, сал кам аёллар хос хонасига киргандек бўлдим... Ҳадисдаги "кийинган ялонғочлар", деган жумла ёдимга келди. Эҳтимол, илгарги аждодларимиз бу гапни бизчалик тушунмаган бўлса керак..
Мусулмон эркаклар, ўзбек ўғлонлари қаёққа қарашяпти? Опангиз, синглингиз ё қизингиз бўлса, эҳтимол, маҳрам бўлгани учун сиз унга ёмон назар билан боқмассиз, аёлингиз бўлса, уни кўравериб кўникиб кетгандирсиз, аммо сиз уларни кўрадиган бегона кўзларнинг назарини ҳам ҳисобга олинг, худди ўзингиз бегона аёлларни кўрганда ўзгарганиз каби... Ё аёлингизга, опа-синглингзига йўналган ёт нигоҳлар сизга ёқадими?
Наҳот, аёл-қизларимиз шаҳвоний назарларга шунчалар ўч бўлиб кетган бўлса? Нима, бировларнинг кўзи ўйнамаса, кўнгли жойига тушмайдими уларнинг? Нима учун кўчада бунчалар ечинишга, ноз-карашмалар қилишга ишқибозлар? Зийнатларини кўча-кўйда кўз-кўз қилишдан мақсдалари нима ўзи? Бир нарса десангиз, дилим пок деб бонг уришади. Дили пок одамнинг амали ҳам пок бўлади-ку! Ёки нима қилаётганларини ўзлари ҳам англашмайдими? Бегона назарларни аёллар ҳис этмайдими ё? Аслида муслима аёл маҳрамлари олдида ҳам бу шаклда юролмаса керак? Катталаримиз: "Биз онамизнинг ўмровини ҳам кўрмаганмиз", дейишарди.
Уйланмаган бир йигитнинг гапи эсимга тушди: "Зинонинг ёмонлигини биламиз, лекин қизларнинг кийинишини кўряпсиз-ку, ака, айниқса, ёз келгач, илож қолмаяпти-да".
Мана, мўҳтарама аёллар, сизларнинг "исиб кетишингиз" нималарга олиб бормоқда! Кейин ўғлим айниди, укамнинг бошини айлантиришди, эримни йўлдан урди, деб юрасизлар. Ака-сингил, опа-ука, ҳатто ота билан қиз ўртасида зино урчиб бораётганининг асосий сабаби ҳам шу "иссиқчанлик" эмасмикин?
Эътибор берсангиз, ҳаммаси ўзимизнинг ўзбек аёллари, сўрасангиз, мусулмонман дейишади, шу маҳаллаларимиздан, уйларимиздан чиқиб келишган, бошқа жойдан келмаган, ўзга миллатдагилари бўлса ҳам, ўзбек хонимларнинг олдида ип эшолмай қолган.
Хуллас, манзарани кўриб, бежизга динимиз кийиниш меъёрларини қатъий белгилаб бермаган экан, инсонларнинг ўзига қолса, ҳеч қандай чегара бўлмас экан, деган хулосага келдим ва мусулмон бўлганимизга, мусулмон халқ авлоди эканимизга шукрлар айтдим. Биз кимларнинг авлоди эдиг-у, нима аҳволга тушиб ўтирибмиз?!
Аллоҳим! Эркакларимизга ҳамият, аёлларимизга иффат бер! Ҳаммамизни ҳақ йўлингга ҳидоят қил!
(с) Hasan Al-Muqriy
"Агар Аллоҳ бир бандани ҳалок қилишни хоҳласа, ундан ҳаёни олиб қўяди".
"Ҳаё иймондандир!".
Ибн Можа ривояти
T.me/Gozal_diydor
КИМНИНГ ИМОНИ ЯХШИ?
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизнингча, кимнинг имони яхши?” деб сўрадилар.
– (Саҳобалар:) “Фаришталарники”, – дейишди.
– “Улар осмонда, сизлар кўрмаган нарсаларни кўришади, шундай бўлгач нега имон келтирмасинлар?” – дедилар.
– “Набийларники”, – дейишди.
– “Уларга ваҳий тушиб туриб ҳам имонга келмасалар, қандай бўлади? ” –дедилар.
– “Бизники”, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мен ораларингизда туриб ҳам имон келтирмасаларингиз, қандай бўлади?” дедилар-да, ўзлари жавоб қилдилар: “Мен учун халойиқнинг ичида имони яхшиси сизлардан кейин келадиган ва саҳифаларда китобни (Қуръонни) кўриб, ундагиларга имон келтирадиган қавмлардир”, дедилар»
(Имом Ҳоким ривояти).
"Мўминларга шифо ва раҳмат" китобидан.
@Gozal_diydor
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
⛅ Ҳайрли тонг қадрдоним
🍁 Бугунги Ceшанба тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин.
🍁 Дастурхонингиздан қут барака аримасин, Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин.
🍁 Ғам-алам ҳамиша остонангиздан йироқ бўлсин.
🍁 Сизларга БАХТ, СОҒЛИК ВА ОМАД йўлдош бўлсин.
🍁 Кун мобайнида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
@Gozal_diydor
Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор
• Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
• Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
• Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60)
• Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33)
@Gozal_diydor
💐🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌸💐
🌹Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
🌹 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🌹 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌹 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🌹 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌷ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷
@Gozal_diydor
📝Сир
Бир тақводор подшоҳ яшаган экан.
Ҳузурига бирор жиноятчини келтиришса, кимлиги-ю, нима қилганини суриштириб ҳам ўтирмасдан ҳукм қиларкан.
Вазирлари ҳар сафар лол қолишар эканки, ҳали бирор марта подшо адолациз ҳукм қилмаган экан.
Синаш учун айбсиз инсонларни олиб киришса, "бу бегуноҳ инсонни нега келтирдингиз" дея озод қилиб юбораркан.
Бир куни бош вазир ёлғиз қолишганда сўрабди:
-Шоҳим ҳар сафар айбномани эшитмасдан ҳукм қиласиз, биз вазирларингиз ҳайратда қоламиз. Чунки шу вақтгача энг адолатли ҳукм ўқиб келгансиз, бирор марта адашмадингиз.
Бунинг не сири бор?
Шоҳ дебдики:
-Менга АЛЛОҲ Таъоло бир фазилат берган. Келаётган жиноятчи жазосини ўз қўлида кўтариб келаётганини кўраман. Кимдир кесилган қўл билан келади, биламанки у оғирлик қилган. Кимдир 40 та дарра билан кириб келади, унга айни жазони тайинлайман.
Кимдир бўм-бўш қўл билан келади биламанки у бегуноҳ.
Орадан бир муддат ўтиб шоҳ айтган экан:
-Мен вазирга шу сирни очишим билан, бу каромат мендан олиб қўйилди.
Кўплаб оилаларда ҳаловат йўқолишидаги энг асосий сабаб, хос масалаларни омма олдига олиб чиқишлари, АЛЛОҲ Таъоло берган фазилатларни кўз-кўз қилишларида деб ўйлайман.
Инсон бир яхшиликни мендан деса янглишади.
Барча яхшилик РОББ Таъолоникидир, фақат у шу яхшиликни Сиздан изҳор бўлишини истади холос.
Мен дедими инсон ундан мосуво бўлиб қолиши ҳеч гап эмас...
Гуноҳ-хатоларимизни қанчалик яширишга уринамиз, биздаги яхшилик, гўзал фазилатларни ҳам мақтанмасдан шунчалик яширишга нима дейсизлар?!
Гуноҳлар эмас, савоблар Сиримизга айлансин...
T.me/Gozal_diydor
Аssalomu alaykum!
Yakshanba tongi muborak boʻlsin!
Sogʻ–salomat uygʻotgan Robbimizga hamdlar boʻlsin!
🌱 Sizga oilaviy xotirjamlik, tani sogʻlik, xayrli amallarga toʻla va duolar mustajob boʻluvchi lahzalarga boy yana juda koʻp subhi sodiqlar tilaymiz.
Barchamizga kavsar suvlaridan ichishlik nasib qilsin🤲
@Gozal_diydor
АҚЛИ БОР КИШИ АЛЛОҲНИ ТАНИШИ ЛОЗИМ
“Жаъфар Содиқнинг ҳузурида зиндиқлардан бири яратувчи борлигини инкор қилди. Жаъфар Содиқ унга: “Денгизни ва унинг қўрқинчини кўрганмисан”, – деди. У: “Ҳа, денгизга чиққанман, бир сафар денгизда қўрқинчли бўрон туриб, кемамизни чилпарчин қилди. Денгизчилар ғарқ бўлишди. Мен жон талвасада бир тахтага осилиб олдим. Осмон бўйлаб отилаётган тўлқин шиддатидан тахта ҳам қўлимдан чиқиб кетиб, ҳаётдан умидимни узгандим, ўшанда тўлқиннинг ўзи мени соҳилга чиқариб ташлаганди”, – деди. Шунда Жаъфар Содиқ: “Сенинг суянчиғинг ва ишонганинг кема, тахта ва денгизчилар эди, улар сендан кетган пайтда саломат қолишни истадингми”, – деди. У: “Ҳа”, – деди. Жаъфар Содиқ: “Кимдан”, – деди. У жим қолди. Жаъфар Содиқ: “Ўша пайтда сен умид қилган зот – Яратгувчидир. У сени ғарқ бўлишдан қутқарди”, – деди. У киши Жаъфар Содиқнинг қўлида Исломни қабул қилди.
"Эътиқод дурдоналари" китобидан.
@Gozal_diydor
🍁АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🍁
🍂 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
🍂 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍂 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🍁 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
💐🍂🌞ХАЙРЛИ ТОНГ!☀️🍂💐
@Gozal_diydor
Сизга жаҳл қилмоқчи бўлган кимса дунёдаги энг яхши инсон бўлсангиз ҳам сабаб топади...
Худди шундай, бир инсон сизни кечиришни, севишни истаса дунёдаги энг ёмон инсон бўлсангиз ҳам бир сабаб топади...
Фарқи сизнинг яхши ёки ёмонлигингизда эмас, қаршингиздаги инсоннинг олдида қадр-қийматингиз неқадар эканлигида...
@Gozal_diydor
ЭЙ УМАР! У БАДРДА ҚАТНАШГАН!”.
Саҳобий Ҳотиб ибн Аби Балтаъа розиёллоҳу анҳу фатҳ қўшинининг сирини Қурайшга ошкор қилмоқчи бўлди. Буни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билиб қолдилар. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу унинг бошини кесишга рухсат сўради. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Эй Умар! У Бадрда иштирок қилган!
Порлоқ ўтмишли инсонлар хато қилиб қўйса уларнинг ўтмишини унутиб юборманг!
Сизга яхшилик қилган киши ногоҳдан тойилиб қолса унинг барча яхшиликларини оёқ ости қилманг!
Узоқ муддат сизни яхши кўриб келган киши бир марта қалби қаттиқлик қилиб қўйса уни дарров тарк қилманг!
Узоқ вақт сиз билан ошначилик қилиб юрган дўстингиз сиздан бироз узоқлашса ундан воз кечманг!
Узоқ муддат кишиларга моддий ёрдам қилиб юрган сахий инсон бир мартагина тақдим қила олмаса уни ерга урманг!
Келишмовчиликнинг аввалги лаҳзаларида олдинги ширин ҳаётингизни ёддан чиқарманг!
Биров билан келиша олмасангиз олдинги ўнлаб йилларнинг келишувига енгил қараманг!
Қайси биримиз бир марта бўлса ҳам ёмон бўлмаганман, дея оламиз?!
Нега энди одамлардан доимий фаришта бўлишларини талаб қиламиз?!
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
T.me/Gozal_diydor
САБР ҚИЛАМИЗ, ОТАЖОН!
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: “Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман”, дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазинабони олдига бордилар ва унга: “Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми”, дедилар.
Хазинабон: “Нега, ё амирал-муъминийн”, деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.
Умар: У қандай шарт экан, дедилар.
Хазинабон: “Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг”, деди.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: “Отажон, нима бўлди?”, деб сўрашди.
“Бир қултум сув ва уни чиқариб ташлашга ҳам арзимайдиган мол-дунё учун ўзини таҳликага отиш, талашиб-тортишиш, унга эгалик қилиш билан ўзини бахтли ҳис қилиш ақлли инсонга ярашадиган иш эмас”.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/Gozal_diydor
⛅️Ассалому алайкум хайрли тонг азизлар!!
🌹 Пайшанба тонги муборак бўлсин.
✨ Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌨 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌤 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌨 Пайшанба кунингиз мазмунли ўтсин!
📌Бугун 18-ЯНВАРЬ 2024-йил ✅
🗓 Хижрий 1445-йил "РАЖАБ" ОЙИНИНГ 7-КУНИ ✅
@Gozal_diydor
Ишламасдан ойлик олганлар!
Ишга бориб, ишламай дам олиб ўтирганингиз учун ойлик-маош олганмисиз? Тасаввур қилиш қийин!
Генри Форд - таниқли бренд яратувчиси, доимо ҳаётга ғайриоддий дунёқараши билан ажралиб турарди ва шунинг учун ҳам у шундай ютуқларга эришиб, жаҳон бозорини забт этди.
Форд эгалик қилган автомобил заводида, танаффус учун маош оладиган ишчилар бригадаси бор эди. Қанақасига?!!!
Гап шундаки, улар хизмат кўрсатиш бўлимининг ишчилари (таъмирчилар) эди. Уларнинг маошлари фақат танаффус хонасида бўлган пайтдагина ҳисобланар эди. Ҳар қандай ускуна ишламай қолиши билан қизил чироқ ёнар ва ишчилар носозликни тузатишга киришардилар.
Улар ишлаётган пайтда иш ҳақи ҳисоби тўхтатилар эди. Шу сабабдан, таъмирлаш бригадаси ходимлари ўз ишларини юқори сифатда бажаришга интилишар эди. Сифатли таъмирланган ускуна эса ўзоқ вақтгача бузилмасди ва ходимларга дам олганликлари учун маош тўланар эди.
Aжойиб!
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@Gozal_diydor
АЛЛОҲИМ ! ЎЗИНГГА ШУКР!
🍀🌼🍃☘ ☘🍃🌼🍀
🌼🌸 🌸🌼
🍃 Ассаламу 🍃
☘ алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух
Аллоҳ бу кунда
бизга хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр
қилсин! Кутаётган хуш
хабарларимиз билан
шодлантирсин! Шифо
излаётганларимизга,
шифо, раҳмат истаёт-
ганларга раҳм қилсин!
Аллоҳ, бу кунда биздан
оғриқларни аритсин!
Зулуматларимизни
ёритсин! Бизни нажоти
ила суғорсин! Яхшилик-
нинг барча туйнуклари-
дан ризқлантирсин!
АМИЙН!
@Gozal_diydor
ОМОНМИСИЗ УСТОЗИМ!
Анчадан бери битта ҳикоя ёзаман деб кўнглимга тугиб қўйгандим. Устозлар ҳақида. Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқни ларзага солган воқеаларни кўпи ўқитувчилар ҳақида бўлаяпти шекилли. Ўқувчини урган ўқитувчи, ўқитувчидан келиб ҳисоб сўраган ота она ва улар ҳақида олинган видеоёзувлар асаблар торини чертиб юборади. Биз ҳам ўқувчи бўлганмиз. Вақтида устозларимиз устидан отамиз ёки онамизга шикоят қилиб келганмиз. Лекин, бизга шундай жавоб берилган
- Нима айб қилган эдинг? Ўқитувчи бекордан бекорга уришмайди. Яна бир марта чақимчилик қилганингни эшитмай.
Биз ўзимизга тегишли хулосани чиқариб олганмиз.
Мен ота онанинг ҳам, ўқитувчининг ҳам айблаш фикридан йироқман. Ўзимиз гувоҳ бўлмаган воқеага баҳо бериш адолатдан эмас. Нима деб ёзишни билмай пайсалга солиб юргандим. Токи, кечаги кунга қадар.
Истанбулнинг кўзга кўринган шифохоналаридан бирида даволаниш муолажаларим давом этяпти. Иссиқ таъсир қилди шекилли, Анқарага бориб келганимдан кейин тобим қочди. Яна шифохона эшигини қоқдим. Ҳамхонам катта ёшли бир турк аёли эди. У билан яқиндан танишиб ҳам улгурмаган эдим. Фақат билганим уни жарроҳлик амалиётига тайёрлашяпти. Аёл табиатдан камгапмиди, ёки бирор муаммоси борми билмайман. Жуда тушкин кайфиятда эди. Ногаҳон эри билан телефонда гаплашётганини эшитиб қолдим.
- Балки, кредит олармиз. Давлат шифохонасида навбатимиз келгунча кеч бўлиши мумкин. Бошим қотиб қолди. Нима қилишни билмаяпман.
Демак пул муаммоси. Туркияда давлат шифохоналари бепул, аммо ойлаб навбат кутишга тўғри келади. Ҳусусий касалхоналарга эса олдиндан тўлов қилиш керак.
Хонага рўйҳатхонада ўтирадиган ходим кириб келди. Фамилиямни бузиброқ таллафуз қилди.
- Маруфжонова, тўлов чекларингизни олиб келдим. Даволанишда давом этишингиз мумкин. Докторингиз сизга керакли маълумотларни беради.
Кейин аёлга юзланди.
- Эсра ханим, бу сизнинг тўлов чекларингиз. Амалиёт кунингиз белгиланди. Саволларингиз бўлса докторга мурожаат қилинг.
- Ҳўп. Лекин, бу чеклар меники эмас. Амалиёт учун хали пул тўламадик.
- Бу ерда ҳаммаси тўланган деб ёзилган. Уйингиздагилар тўлашгандир.
- Ҳозиргина эрим билан гаплашдим. Биз пул муаммосига хали ечим топа олмадик.
- Билмадим, бироздан кейин доктор келади. Ўзи билан гаплашиб оларсиз.
Ҳодим чиқиб кетгандан кейин ҳам аёл бир нуқтага тикилиб анча ўтирди. Хона эшиги тақиллади. Узун бўйли, ўрта ёшлардаги шифокор кириб салом берди. Иккаламизга ҳам соғлиқ тилади. Аёлга кулиб яқинлашди. Аёл докторга тикилди, кейин шошилиб гапира бошлади.
- Доктор бей, адашмовчилик бўлганга ўҳшайди. Амалиёт кунини белгиламай туринг. Биз хали пул топа олмадик.
- Устоз, мени танимадингиз, а? Мен ўқувчингиз Алперман.
- Аааа... Алпер. Буни қарая. Танимабман. Катта одам бўлиб кетибсан. Демак, доктор бўлибсанда?
- Ҳа, устоз. Сиз ҳам ўзгарибсиз. Аввалига танимадим. Кейин сиз ҳақингиздаги маълумотларни ўқиб чиқдим. Сиз эканлигингизни билиб қувониб кетдим. Биласизми, бу кунларга етишим осон бўлмади. Ҳабарингиз бор, ўртахол оила эдик. Қўшимча дарсларга пулимиз йўқ эди. Сиз эса дарсдан кейин мактабда, баъзан уйингизда бепул қўшимча дарс бергансиз. У кунларни унутармидим. Чет элда ўқидим. Доктор бўлдим. Бу ер менинг ҳусусий клиникам. Сизни бир икки марта қидириб бордим. Бошқа жойга кўчиб кетибсиз. Кейин ишдан бўшай олмадим. Устоз, сизни ўзим жарроҳлик амалиётига оламан. Аввало Аллоҳ, кейин менга ишонинг. Тузалиб кетишингиз учун қўлимдан нима келса қиламан. Тўловларни ўйламанг. Йиллар аввал эккан дараҳтимнинг меваси деб қабул қилинг.
- Сенга ишонаман. Довруғингни эшитиб бу касалхонани танлаган эдик. Аммо сен эканлигингни билмагандик. Ўшанда ҳам қобилиятли эдинг. Демак уддалабсан. Жуда ҳурсанд бўлдим. Аллоҳ сендан рози бўлсин.
- Ҳаққингизни халол қилинг, устоз.
Доктор аёлнинг қўлини ўпиб пешонасига сурди. Аёл ҳам уни пешонасидан ўпиб қўйди. Доктор чиқиб кетиши билан телефонига ёпишди.
T.me/Gozal_diydor
⛅️Ассалому алайкум хайрли тонг!!
❄️Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин...
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
❄️Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Янги ҳафтангиз файзу барокатли ўтсин!
Биздан асло узоқлашманг 👇👇
T.me/GOZAL_DIYDOR
✍️Olimlar tajriba sinovi o‘tkazishibdi.
Ayollarni qachon gapi tugar ekan deb, ikki ayolni bir xonali kvartiraga joylashtirishibdi. Barcha kerakli oziq–ovqat bilan ta’minlab kuzatishibdi.
1 oy o‘tibdi, 2 oy o‘tibdi, 3 oy o‘tsa hamki ayollarni gapi tugamasmish. Olimlar 5 oydan so‘ng eshikni ochib chiqinglar, desa, haligi ayollar:
— Mayli qolganini keyin gaplasharmiz, - deb chiqib ketishibdi. 😊
@Gozal_diydor
ИНСОФДАН БЎЛАРМИКИН
Ривоят қилишларича, бир киши хотинининг муросасизлигидан, итоатсизлигидан тўйиб кетиб, ҳазрат Умарга шикоят қилиш учун у кишининг уйига борибди. Эшикка яқинлашса, ичкаридан аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапираётгани эшитилибди. Шунда бояги киши: «Халифанинг уйида ҳам бу можаро бор экан, яхшиси, индамай кетақолай», деб ортига қайтмоқчи бўлибди. Шу пайт ичкаридан ҳазрат Умар чиқиб қолибдилар. Юмуш билан келган одамнинг изига қайтиб кетаётгани сабабини сўрабдилар. Арзга келган одам: “Хотинимнинг зулмидан шикоят қилиб келувдим, қарасам, бу машмаша сизнинг ҳам бошингизда бор экан, шунга қайтиб кетмоқчи бўлиб турувдим”, деб жавоб қилибди. Шунда ҳазрат Умар: “Қизиқ одам экансан-ку, ахир аёллар овқатимизни пиширса, кир-чирларни ювса, болаларимизни тарбия қилса, бутун рўзғор ишларини зиммасига олган бўлса-ю, онда-сондаги норозиликларига сабр қилмасак, инсофдан бўлармикин”, дейдилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/Gozal_diydor