🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...🍃
🍀🌿Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
🌱☘️Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
☘️🍃Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
🌱☘️Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..
🍃🌱Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
☘️🍃Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..
🍃🌿Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
🍀🌱Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!!
🍀☘️Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!
@Gozal_diydor
Уша фалончи сиз Эркак бошингиз билан оила бокишга келиб ишлаяпсизу у уйда утирсинми? Ким бокади болаларини ким? Ха ака укаси бордир дерсиз, сиз опангиз ёки синглингизга чин кўнгилдан хотинингиз кумагида ёрдам бериб куйгандек гапирмен!!! Хотиним билмасин деб яширинча пул юборасизда оркасидан ( Яна янгенга айтма билме куя колсин) дийсиз. Уша сиз ёмон деб билган бева эса хам акаси хам укасига кумаклашади. Шундай экан АЗИЗ ЭРКАКЛАР ЭРИ ЙУК АЁЛЛАР ХАКИДА ЁМОН ФИКР ЮРИТМАНГ У ХАМ АЖРАШИБ КЕТАЙ ДЕМАГАН У ХАМ ОИЛАМ БУТ БУЛСА ДЕБ ОРЗУ КИЛАДИ. АЙНИҚСА МУСОФИР АЁЛЛАРНИ ТУГРИ ТУШУНИНГ УША АЁЛНИ КУНИ ХАЁТ ГИРДОБИ АЙЛАНИБ СИЗНИ ЭНГ ЯКИН АХЛИНГИЗНИ БОШИГА КЕЛМАСИН АЁЛ ХАМ СИЗДЕК БИР ОЖИЗА....
T.me/Gozal_diydor
Солиҳ фарзанд ўстирмоқчимисиз,
унда ўзингизни тарбияланг
Бир кишининг беш ёшли фарзанди устидан шикоят қилиб келишди:
– Ўғлингиз бозордаги мешкобчининг мешига бигиз тиқиб тешиб қуйди. Олдин ҳам бошқа бир мешкобчининг мешини тешиб, зарар етказган экан.
Эр-хотин ўйланиб қолишди: «Икковимиз ҳам ўзганинг ҳақидан қўрқадиган, бировга ёмонлик қилмайдиган, ҳалол яшаб юрган яхши одамлар бўлсак, фарзандимиз нега бунақа ноқобил чиқиб қолди? Унинг тарбиясида қандай хато қилган эканмиз?». Эр хотинни, у эса эрини маломат қилди. Иккови ҳам бола тарбиясининг бузилишига сабаб бўлган бирор арзигулик нарсани эслай олмади. Эртасига хотинининг хотирига бир воқеа келди-ю, надоматдан «оҳ» тортиб юборди. У бўлган ҳодисани бундай ҳикоя қилиб берди:
– Ўғлимизга ҳомиладорлик пайтимда қариндошлардан бири зиёфатга чорлади. Едик-ичдик, суҳбатлашдик.
Дастурхонга қуйилган анордан роса егим келиб, оғзимнинг суви қочди. Аммо буни айтгани мезбонлардан уялдим. Улар юмуш билан хонадан чиққанларида, тўғноғичим нинасини анорга санчиб, чиққан бир-икки томчи сувини ялаб олдим. Энди ўйлаб қарасам, ўша тўғноғич нинаси ўғлимиз қўлида бигизга айланган экан...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
T.me/Gozal_diydor
Руҳ ўзига ҳузур берганни севар...
______
Қалбларда бир гул бўлиб қолмоқчи эдик...
20.04
@Gozal_diydor
НАСИҲАТ
Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.
Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку....
Шайх Муҳаммад Мутаваллий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
T.me/Gozal_diydor
Ассалому алайкум!🌺
Хайрли Кун!!☀️
Янги кунга соғ-саломат еткизган Аллоҳга шукурлар бўлсин!
Кун давомида яхши амалларни кўпроқ қилишга муваффақ қилсин.
🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃
Шукр нима?
Фақат тилда шукр айтишнинг ўзи шукр эмас. Балки шукр аъзоларда зоҳир бўлсагина ҳаққонийдир •••
@Gozal_diydor
Ғаззолий ҳазратлари айтадилар:
“Фараз қил, бир подшоҳ сенга мана бу саватни олиб боғга кир. Бу боғ жуда кўп бўлмалардан иборат. Ҳар бўлмада турли мевалар бор. Саватни хоҳлаган мева билан тўлдир. Нақадар яхши мева билан тўлдирсанг, шу қадар мукофот олурсан. Лекин шуни яхши ёдингда тутгинки, бир бўлмадан иккинчи бўлмага ўтганингдан кейин ортга йўл йўқ. Орқангда қолган бўлмадаги боғга ҳаргиз кира олмассан”.
Сен саватни олиб биринчи бўлмадаги боғга кирдинг. У ердан бирор мева олмадинг-да, иккинчи бўлмага кириб кўрайин-чи, янада яхшироқ мевалар бордир, дединг. Иккинчи бўлмага кирдинг, ҳақиқатда янада яхшироқ экан. У ердан ҳам бирор нарса олмай, учинчиси бундан ҳам яхшироқдир, деб ўтиб кетдинг. Шу аснода бўлмалардан ўтавериб, охир-оқибат, энг сўнгги бўлмага кириб қолдинг.
Энг охирги бўлмада эса дарахтларнинг қовжираб, қуриб қолган ҳолатига дуч келдинг, орқага эса йўл йўқ. Подшоҳ эса сени шу бўлмадан чиқаверишда кутиб турибди. Саватни бўш кўтариб чиқишдан ўзга чоранг йўқ энди. Бу ўша подшоҳнинг қонуни эди. Сен эса афсус-надоматдан ўзга нарсага эриша олмадинг.
Сен ўтган умрингдаги кунларингни ғанимат билмадинг. Эртага қиларман деб нафснинг алдови билан кунларингни беҳуда ўтказиб юбординг.
Сен бадбахтнинг эртанг ҳеч келмади-да.
Охир-оқибат бўш сават билан ўлимнинг остонасига келиб қолдинг, айтганимиздай, орқага эса йўл йўқ.
Подшоҳ бу - Аллоҳ таолодир.
Сават эса бу - номаи аъмолинг.
Бўлмалар эса бу - сенинг кунларинг.
Мевалар эса бу - сенинг солиҳ амалларинг,
"Жаннат зийнати" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/Gozal_diydor
💐🤲🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🍀
💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.
💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.
💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.
💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲
🌸ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌸
@Gozal_diydor
-Бригадиримиз икки ойлик иш ҳаққимни бермади. Онам эса оғир касал. Мен ундан пулимни беришни сўраганимда у мени ҳақоратлаб, ярим кечаси кўчага ҳайдади. Мен гуруҳ бошлиғи, Белоруссиялик Василийдан пулимни олиб беришни илтимос қилдим. У эса менга бригадиримиз яшайдиган уйни кўрсатишни сўради. Мен билмасдим. Шу сабаб улар билан бирга юрсамда мен уларга қўшилиб пул олмаганман, аксинча ёш қизни зўрланишдан ҳимоя қилганман. Фақат икки мартагина бирга чиққанман улар билан. Рус тилини тушунмаслигим сабаб уларнинг мақсадини тушунмаганман.
Лобар Тўлқиннинг онамни ҳаётини сақлаб қолиш учун мажбур бўлдим дегани ва бошқа кўрсатмаларини шундай таржима қилди. Василий эса виждони ёш болани қиймадими, ёки бу ҳеч бир унга зарар ё фойда бўлмаслигини англадими, ҳар ҳолда тасдиқлади. Призидент ва Лобарни яхши танийдиган, Домодедово шаҳар суди раиси эса кучли адвокат топди. Лобарнинг етти йил давомида оиласига шахсий ошпаз бўлиб ҳафтада икки кун келиб ишлагани ва отаси билан қачонлардир собиқ иттифоқнинг Партия Олий Мактабида ўқиганининг рўйхотирини қилди ҳар ҳолда. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларидан фарқли ўн икки, ўн тўрт йил эмас беш йилга озодликдан маҳрум қилинди Тўлқин. Охирги марта гаплашганда Тўлқин Лобарнинг кўзларига меҳр билан боқиб деди:
-Қиёматда опам деб тан оламан Сизни. Бу ерда бир инсофлининг этагини тутинг опа. Чиройлисиз, ҳар нокас этагингизга ёпишиб шаънингизга яхши ёмон гап қилмасин. Ёлғиз юрманг. Мен Сизни ҳар кун эслайман.
Орадан икки йил ўтиб бошқа ишхонада фаолият кўрсатаётган Лобарга собиқ ҳамкасби, "Филин" ресторани бош ошпази қўнғироқ қилиб қолди.
-Сенинг номингга бизнинг ресторан адресига ўн минг рубль миқдорида пул юборилган. Биласанми, Мордовия қамоқхонасидан юборилган яна-деди у салом аликдан сўнг. Лобар кўзи жиққа ёшга тўлди. "Тўлқин! Тўлқин юборган. Қарзини юборибти. Нега?. Нега бу ишга қўл урди у? Нафси ўпқон бригадир сабаб бўлмадими жиноятга?" ўйларида чарх ураётган саволларга жавоб эса йўқ эди. Шу воқеъадан кейин ҳар ҳолда Мордовия қамоқхонаси манзилини билиб олдимку дея шодланди Лобар ва имкон юзасидан байрамларда, ҳайитларда посылка юбориб турди Тўлқинга.
Ҳақиқий ўзбекона варақи сомсани иштаҳа билан еётган йигитга Лобар неча йиллардан бери юрагида тугиб ётган саволни берди:
-Сиз жиноятчи эмасдингиз. Ишонмайман бунга. Лекин нега?... Менга тўғрисини айтинг Тўлқин, нега?
-Онам Онамни қутқариш учун, онамни операция қилдириш учун ўша лаънати йигирма беш минг рубль, ўша пайтнинг ўлчами билан бир минг икки юз доллор пулни бригадир, ўша иккаламиз таниган бригадир берганида мен жиноятчи бўлмасдим. У эса ўйнашига гилам, уч қаватли уйини жиҳозлаш учун мебель олиши керак эди..
Тамом.
Зейл Лейла Мустафасайяр
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
T.me/Gozal_diydor
📝МЕН СИЗНИ ҲАР КУНИ ЭСЛАРДИМ
-Асссалом Алейеуммм!!!
Гулдираган овоз, қаршисида ердан чиққандек пайдо бўлган девдек гавдадан Лобар чўчиб тушди. Қўлидаги нон, мевалар ва қаттиқ пакети солинган елим тўрвахалта қорга тушиб кетди ҳатто. Девгавда чаққонлик билан ердан тўрвахалтани кўтариб олди. Ўзига қараб жилмайиб турган бу юзни, кўзларни Лобар таниди.
-Тўлқин?... Озодликка чиқдингизми?
-Чиқдим. Ҳурмат билан қайтиб келмайдиган қилиб Ватанга кузатиб қўйишувди қамоқдан тўғри. Йўлини қилиб келдим. Белоруссия орқали.Танидингиз а? Ўн икки йил ўтибам танидингиз а? Қойил!
-На Сизни, на қилган ишингизни унутиб бўлади. Тўлқин, Тўлқин... Лобар афсус билан чайқади. Қаршисидаги йигитга бироз қараб тургач ботинмайроқ сўради:
-Онангиз... яхшимилар? Отангиз, Мавлон акачи?
-Онам мен қамалган йилим, отам мен қамоқдан чиқишимдан бир йил олдин вафот этдилар. Шунақа...
Тўлқин маъюс тортиб қолди. Оёғи билан қорни титиб, чизиб ерга қараб тураверди шу савол жавобдан кейин.
-Уйландингизми? мавзуни бошқа ёққа бурди Лобар.
-Энди. Ишлаб борсам худо хоҳласа тўй қиламиз. Сизни топдим мана. Эндиям тўйимга бормай кўрингчи? Борасиз. Лекин ўзгармапсиз. Ҳамон ўша ўшасиз. Мен.. Мен Сизни ҳар куни эслардим. Ишонинг алдамаяпман. Эслардим...
-Юринг, мана бу ерда Ўзбек қаҳвахонаси бор. Ўша ерда бир опа-ука чой ичиб, сомсахўрлик қилайлик. Семечка ҳам чақамиз. "Поболтушки" оламиз.
Лобарнинг бу гапиига икковлари баравар шарақлаб кулиб юборишди. Аслида Тўлқин билан танишиб қолишларига сабаб мана шу "Поболтушки" деб номланадиган кунгабоқар писталари эди. Ўша маҳалларда Лобар ресторанда ошпаз бўлиб ишлар, жума ва шанба оқшомлари мижоз кўплигидан, узлуксиз буюртмалардан тунги учга довур ишда қолиб кетарди. У маҳаллар ҳозиргидек телефондан интернет орқали такси буюртириш қаёқда дейсиз? Ижарахонасигача бўлган тўрт километр йўлни юрак ютиб тез тез юриб борарди. Маст аластми, дайди итми, ғайир ниятли кишими олдидан чиқиб қолмаслигини Аллоҳдан тилаб калима қайтариб борарди. Шунақа тунларнинг бирида кимсасиз йўлдан секин юриб бораётган йигит унга қараб сўз қотди:
-Ассалом алейкум. Ўзбекмисиз опа? Қўшиқ айтиииб кетяпман денг?
-Қўшиқ айтаётганим йўқ. Ишдан келяпман. Калимайи Шаҳодатни қайтариб кетяпман.
Йигит тўхтаб Лобарга илкис бошини буриб қараб қолди.
-Ҳаааа... Мен... Мен эса Сизни оёғингиз суюқми деб ўйлабман. Қаерда ишлайсиз?
Лобар ич ичида қўрқса ҳам ташида сездирмай "Филин" ресторанида ишлашини айтди.
-Ўзингиз бу пайт нима қилиб юрибсиз?-сўради йигитдан.
-Семечка чаққим келди. Чақасизми?-қўлидаги ялтироқ халтачани унга узатди йигит. Оқ кўнгилга ўхшайди деб ўйлади ва Лобар унинг юзига разм солди. Оқ юзли, қора қош, баланд бўйли бунга ўхшаган йигитлар ҳаққида халқ ибораси бор: Суқсурдек йигит!
-Ҳар доим шунақа кеч қайтасизми?-хавотирли оҳангда сўради яна у.
-Йўқ, жума, шанба ва якшанба.
Лобар айтишга айтиб қўйиб хавотир оралади кўнглига. Шум ниятда йўлини пойлаб чиқсачи?
-Аёл кишисиз. Хавфли Менинг исмим Тўлқин опа. Бухоронинг Жондориданман. Ман Сизни мана шу кунлари уйингизгача кузатиб қўяман. Бошқа хаёлга борманг. Аллоҳ учун! Менинг хаста онам бор. Дуо қилсангиз бўлди, онам тузалсинлар.
Ҳақиқатдан ҳам келаси жума куни Тўлқин уни кутиб турарди ресторан эшиги олдида. Эртасига ҳам, индигига ҳам. Бор йўғи йигирма дақиқалик йўлда семечка чақиб у ёқ бу ёқдан суҳбатлашиб боришди. Янаги ҳафтаси яна Тўлқин уни кутиб турарди. Энди Лобар ҳам битта ланч-боксга пишган гўшт колбаса ва пишлоқ солиб олиб чиқди. Шу тахлит Тўлқин ва Лобар орасидаги опа ва уканинг орасидагина бўладиган илиқ меҳр ва ҳурмат пайдо бўлди Ёз ўтиб кузнинг Русга хос ўта салқин кунларида хунук хабар тарқалди. Аксарият ўзбек ва тожик миллатига мансублар бир бирини танигани учун ҳам Домодедово шаҳридаги шу миллат вакиллари чинакамига қўрқув ва ваҳимага тушиб қолишди. Юзига қора ниқоб кийиб олган тўппонча ва автоматик пичоқ билан қуролланган олти кишидан иборат тўда ўзбек ва тожик қурувчилари яшаб ишлайдиган уйлар,вагонларга тунда ҳужум уюштириб пулларини шилиб олишаётган экан. Пластик карточкалар энди энди яккам дуккам маҳаллий бойваччаларда бўлмаса, бечора муҳожирда қаёқдан?Энг
Оқил подшоҳ
Бир киши Абдулмалик ибн Марвон (умавий халифа, тобеинлардан) раҳимаҳуллоҳга бир куни:
- “Сизга бир нарсани холи айтмоқчи эдим” - деди. Абулмалик атрофидагиларга қараб:
- “Истасангиз.. (бизни холи қолдиришингиз мумкин)” - деди. Улар туриб кетгач, ҳалиги киши энди гап бошлайман дер экан, халифа уни:
- “Тўхта” - деб тўхтатди ва унга деди:
- “Мени мақтай кўрма, чунки ўзимни сендан кўра яхши танийман. Ёлғон гапира кўрма, чунки ёлғончининг бурди бўлмас. Ғийбат қила кўрма”.
Буни эшитган ҳалиги одам:
- “Унда менга (кетишга) рухсат берсангиз” - деди.
- “Майли, истасанг” - деди халифа.
(Абул Аббос Мубаррид, “Ал Комил филлуға”)
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/Gozal_diydor
📝ТОНГГИ ТИЛАКЛАР.
Эрта тонгда дўстларим,
Қайноққина саломлар,
Сизга эзгу тилаклар,
Тилагим бор одамлар.
Омон бўлинг ҳар доим,
Дунё тургунча туринг,
Йиғламанг сиз ҳеч қачон,
Доим жилмайинг, кулинг.
Юзингизни табассум,
Тарк этмасин саҳар, кеч,
Доим иззатда бўлинг,
Фақрликка тушманг ҳеч.
Топганингиз тўй бўлсин,
Сўйганингиз қўчқор қўй,
Қалбингизда имон-у,
Чеҳрангиз очсин чирой.
Меҳрларга йўғрилиб,
Оқил бўлсин замонлар,
Муҳаббатнинг боғида,
Гулламасин тиконлар.
Кундуз порласин қуёш,
Тунда ой-ю,юлдузлар,
Йигитлар бўлсин куёв,
Келин бўлсин ой қизлар.
Қувнаб,қувончга сиғмай,
Ўйнисинлар болалар,
Оталар дард кўрмасин,
Йиғламасин оналар.
Равнақ топиб ҳар гўша,
Диёримиз гулласин,
Юртимизни илоҳим,
Аллоҳ ўзи қўлласин.
Қалблар қувончга тўлсин,
Ҳар сония,ҳар онда,
Ҳамма бахтиёр бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.
Ассалому алайкум барчангизга хайрли тонг азизларим.
Кунингиз ички-хотиржамликда ку́нгилдагидек у́тишига тилакдошмиз.....
Хуршид Карим....
@Gozal_diydor
Ижобат дуо
Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳдан: - "Менга дуо қилинглар, Мен ижобат қиламан), деган оят ҳақида сўрашди. Биз ҳар қанча дуо қилсакда, ижобат бўлмаяпти? – дедилар.
Иброҳим ибн Адҳам жавоб бердилар: - “Сизларнинг қалбингиз ўнта иш туфайли ўлиб бўлган, шунинг учун дуоингиз ижобат бўлмайди.
1. Аллоҳни танийсиз, аммо Унинг ҳаққини адо этмайсиз.
2. Аллоҳнинг китобини ўқийсиз, аммо унга амал қилмайсиз.
3. Иблисга душманлигингизни даъво қиласиз, аммо уни ўзингизга дўст тутасиз.
4. Расулуллоҳни севишингизни даъво қиласиз, аммо Унинг суннатини тарк этгансиз.
5. Жаннатни севишингизни даъво қиласиз, аммо шунга мувофиқ иш қилмайсиз.
6. Дўзахдан қўрқишингизни даъво қиласиз, аммо гуноҳларни тарк қилмайсиз.
7. Ўлимнинг ҳақлигини тан оласиз, аммо унга тайёргарлик кўрмайсиз.
8. Одамларнинг айбини топасиз, аммо ўзингизни айбингизни унутасиз.
9. Аллоҳнинг ризқини ейсиз, аммо шукрини адо этмайсиз.
10. Ўликларингизни кўмасиз, аммо ўзингиз ибрат олмайсиз”.
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/GOZAL_DIYDOR
🌙 Хайрли тун азизлар!
Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин!
✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙
Ёстиққа бош кўйганда инсон,
Рохат олар унда жисму-жон.
Оромингиз рохатли ўтсин,
Хайрли тун азиз қадрдон!
АФСУС...
ЭРИМДАН АЙРИЛИБ КОЛДИМ...
(Бир аёлнинг кунгил нидолари).
17 ёш нимани тушинардим. жуда эрта турмушга беришди. Аввалига бегона уйга куникиб, иссик совугига ургангунча кийналиб кетдим. сунгра эса турмуш уртогим хеч каерда ишламасликлари оиладаги эркак зиммаси нималардан иборатлиги кизиктирмаслиги жуда эзарди.
Уни устига бирин кетин фарзандлар тугилиб етишмовчиликлар купайгандан купайиб кетди.
Ота онам ёрдамлашсалар хам очиги хар гал оддий нарсаларга пул сурашга хам уялардим. Узим ишлай десам на кулимда хужжатим бор
на касбим.
Эримга эса умуман фарки йук кучадан бери келиш йук.
Кушниларимиз Россияда ишлаб келишарди, кишда уйларида булиб яна кетишарди. Хар гал илтимос килардим шулар билан бир йил булса хам ишлаб келинг дунё курасиз яхши ёмонни ажратарсиз деб роса ялинардим...
Ростдан хам кийинчилик бошига тушса узгарар дебман. каёкда, дейсиз...? Букрини гур тузатади деб бежизга айтилмас экан.
Мана не машаккатлар билан кундирдим, кушнилар билан кетишга тараддудландилар. Кетишларига кулчалар ёпиб сомсалар пишириб бердим......
Ич ичимдан узоклашаётганимдан бир марта хафа булсам бизлар учун кетаётганларидан минг марта хурсанд булдим...
Дуолар килдим оркаларидан сувлар сепиб куз ёшим билан колдим.... Мана кузатганимга хам 10 кун булди тел килдилар овозларидан яхши юрганлари сезилди, кунглим хотиржам. икки боламни кучоклаб кун кечира бошладим.
Кушни аёлдан торт пиширишни урганиб 2 та дуконга пишириб сотиб кела бошладим, топган пулларимдан болаларимни бокардим.
Шу зайл 3 ой бир зумда утти кетти, на пулдан дарак бор на эрдан....
Хавотирланиб кушнимиздан сураб тураман. каерда булсалар хам сог булсинлар деб дуо килардим.
Бир куни кушнимиз 100 долар олиб чикибдилар буни эрингиз хотинимга бериб куйишни буюрибтилар деди. Ишонмайсиз кузимдан дув дув ёш окарди.
Ахир 7 ой деганда бизниям эслаб колиптилар шунисига хам минг шукур.нима булганда хам бизни бокаман деб кетдиларку...
Бегона юрт не азобларда юргандирлар баъзан узимни койийман, ёнингда юргани яхшимасмиди деб, яна уйлайман йук тугри килдим ахир эркак киши оилани кургони...бокиш уни зиммасида ......
Хадемай кетганларига хам 1 ярим йил тулади. энди узим афсусландим Нега дейсизми?
Оиламга афсусландим фарзандларимга афсусландим, эримга эмас ..
Мен шу инсонга текканимдан афсусландим.
Чунки ёш эдим, тушинмасдим берса тегиб кетаверибман.оилада эркак киши урнини йукотса жуда кийин экан...
Фарзандларини бокмаса бу оилада аёлга азоб экан.....
Пул топиш йулини билмаса тинч тотувлик йук экан...
Мен эримни пул топишгамас , эримни рус аёли билан топишиб кетишишга жунатган эканман,ахотки уз оиланг уз фарзандларинг уз юртингдан азиз булди уша рус аёли?
Кушниларимиз кайтишди лекин эримдан дарак йук. на тел килади на пул жунатади. шу зайл яшаяпман.
Уша жунатган юз долр хам турипди олиб куйганман , ишларим яхши
10 та дуконга торт олиб бориб сотиб келаман пиширганларимни. .
Ана барибир болаларим кундан кун улгайяпти бирор бир идорага фаррош булиб киришим керак, буёги Худодан.
Баъзида уйлаб коламан инсон хох уз юртида хох бегона юртда булмасин узлигини ким эканини унитмаслиги керак....яна бир нарса....оила тебратишга укуви йук эркак "масъулият" деган зимма борлигини сезмай утиб кетади.
Мен эримни бизни ташлаб кетганидан хафа булмадим, бизни шу пайтгача хеч качон кадрламаганидан оиламизни кургони эканлигини сезмай келаётганидан хафа булдим......
Мана кушниларимиз эрта индин яна кетишади бир кун олдин кулча патир ёпиб писта бодомлардан солиб олиб чиксам....
Х А Й Р Т У Н А З И З Л А Р И М.
Ётмайлик биз асло ғафлатда,
Ўзинг айла бизни нусратда.
Мудроқ босмас, Сени албатта
Уйғотиб қўй Роббим бомдодда!
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бу вокеа хеч эсимдан чикмаса керак.
Утган йили киш декабрь ойи эди. Москвани Егорьевск деган шахрига бир Синфдош дугонам, эри чакиртириб хаво алмаштириб кетиши учун чакиртирди. Табиики дугонам етиб келиб менга телеграм орқали смс ёзади. ( Биз Россияга келгунича хам гаплашиб хол, ахвол сурашиб турардик. Бу дугонам орқали деярли барча Синфдош кизларимиз билан десам хам булади).
Мен Москвада эдим. Дугонамга якин жойда булмасамда ( орамиздеги масофа 3,45 минутли йул) боришга куришишга карор килдим. Бу орада анча вакт гаплашиб, ёзишиб, юрдик. Янги йил арафасида бу ерда деярли икки хафта дам олиш кунлари "Выходных" бошланади ва биз уша кунлари бирида куришишга карор килдик. Мени эрим йуклиги сабабидан мен уларникига мехмонга боришим керак эди. Турган гапки, эрли аёл узок йулга эрисиз чикмайди ва эри ёлгиз узини боришга хам йул куймайди. Шу сабабларни билганим боис узим боришга нафақат Синфдош дугонамни балки анчадан буён курмаган кушниларим, опалар келин ойиларни куриб келаман деб уйлардим.
Бир икки кун бояги дугонам ёзмади кутдим, узим ёзай десам эри бор хар хил тишинмасин (Эркакми бу???) деб уйламасин учун ёзмадим. Бир куни кечки учларда дугонамдан смс келди! Карасам уша номер, шоша-пиша смсни очдим ( Калесан урток юрибсанми? Биз хам яхши болаларимни соғиндим. Бу ерни шунчалик ёмон куриб кетяпманки...) Оркасидан яна смс укиб хайрон колдим. Тугриси ё йиглашимни билмиман ёки кулишимни смсда эса( Урток бир гап айтсам хафа бумагин кемасен яхши буларди. Эрим айтди эри йук аёл билан гаплашма сени хам айнитади. Узр тугрисини айтаётганим учун фақат хафа бума ёлғон гапиролмиман биласан яхшиси ёзма эрим укиб колса, сукади шунча кун телефонимни узи билан олиб юрди айтайлаб ) деб ёзилган эди. Уша куни кун буйи нега у бола яъни Почча хатто мени кимлигимни курмаган хам. Хатто танимайди туйларида хам шу тирикчилик деб мусофирчиликда булганман. Мени узим хам танимасам деб уйланиб юрдим.
У дугонам уйига кетди.
Мени эса юрагимда уша узим танимаган, билмаган, хатто тушимда хам курмаган одамга нисбатан нафратим колди...
Нахотки хамма уша узини Эркакман дийдигонлар эри йук бева аёлларни шундай уйласа???
Аслида уша бировни куз кувончи, калб парчаси булган кизларни бе бахт келаётган нафсига кул булиб бунисидан топмадим деб. Шарта бошкасига уйланиб, у билан хам яшаса икки, Уч ой яшаб кегин уни хам уйига олиб бориб яна бошкаларидан уз халоватини кидириб юрган Эркак ким дийиш мумкин??? Ахир Она хам Ота хам кизини Бахтини куришни истайди. Кайси Ота-Она ажрашиб кесин деб, турмушга беради???
Ун саккиз йил куз корачигидек асраб авайлаб вакти келганида эгасига топширадию, оркасидан гапини хам эшитади бечоралар. Нахотки азиз Эркаклар бева ёки эридан ажраган аёллар сизни назлизда шунчалар ёмон? Шунчалар бехаё билсангиз? Тугри карса икки кулдан чикади. Лекин никохни укиётганида Эрга айтадигон суз бор бу: КАБУЛ КИЛДИМ яъни уша кизни уз тарбиянгизга олишга узингизни шарт шариотларингизга ургатиш хам сизни буйнингизда, у сиз билан ун йил яшайдими йигирма йилми канча яшаса хам бундан буён сизни карамогингизга утади ва тарбиялаш осонро тугри эмасми? Шундай экан нега узингиз тарбия кила олмаган ва натижада бир кизни хам бахтсиз килиб куйиб яна уша эри йук аёлларни ёмонлайсиз?! Нима эмиш яхши буса эри ажрашмасди!!! Талок сузини огзидан туширмаган Эркак яхшию болалари учун мусофирликни буйнига олиб хам Ота хам Она булиб бола бокаётган аёл ёмонми? Яна уялмасдан фалончини кизи Россияда юрганмиш, канакиб юрибди узи билади деб гийбат хам килиб куясиз...
ОПАНГИЗНИ ЙЎҚЛАНГ УКАЛАР!
🌹🌹
Тилингиздан фақат томсин бол,
Соғинч қалбга олов-ўт қалар,
Мушфиқ кўнглин этингиз хуш-хол,
Опангизни йўқланг Укалар!.
🌹🌹
Тарк этмасин ақл, ва идрок.
Майли деманг кўз -ёш тўксалар.
Гўзал хуш-хулқ, фариштадай пок,
Опангизни йўқланг Укалар.!
🌹🌹
Кўрсатмайсиз қорангиз ойлаб,
Кўнгли тоғдир сизни кўрсалар.
Қўйган эмас абадий боғлаб,
Опангизни йўқланг Укалар!.
🌹🌹
Тинчмикан дер шупҳа, гумони,
Ишончини зўрға тиккалар.
Қуримасин меҳр уммони,
Опангизни йўқланг Укалар!.
🌹🌹
Дийдорингиз кўриб яйрасин.
Қумсаб ўтар қиёмат қадар.
Соғинчлардан тили сайрасин,
Опангизни йўқланг Укалар!
🌹🌹
Бир кун сўнар умр деган шам,
Кўнглига ҳеч туширмангиз ғам.
Онангиздай ғанимат у ҳам,
Опангизни йўқланг Укалар!.
🌹🌹
Хурсанд бўлсин Амма Холангиз.
Боласидай кўрар болангиз.
У ҳам битта жигар толангиз,
Опангизни йўқланг Укалар!.
🌹🌹
✍ Бахтиёр Хасанов.
@Gozal_diydor
🌸🌼🌺
Мен яхши кўрган инсонларим !!!
Ҳайрли ТОНГ!!!🕊
ЯКШАНБА КУНИНГИЗ зўр кайфиятда ўтсин!!!
Эсда қоладиган Ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!!!
@Gozal_diydor
ҚАРИНДОШЛАР ҚАЧОН ЙИҒИЛАМИЗ
Юравермайла ишни деб
Узоқлашиб кетдик биз
Қариндошлар тўпланиб
Қачон бу йиғиламиз.
Кам тугамас ҳеч қачон
Қачондир биз ҳам ўламиз
Ўлишимиз билсак ҳам биз
Қачон бу йиғиламиз.
Пул мухим эмас жигарим
Ҳамма жигарлар борамиз
Қариндошлар тўпланиб
Қачон бу йиғиламиз.
Қўйинг энди ташвишни
Биз ҳам бир йиғилайлик
Жигарчиликни узмасдан
Қачон бу йиғиламиз.
T.me/Gozal_diydor
АТИРЛАНИБ КУЧАДА ЮРИШЛИК КАНЧАЛИК ГУНОХИ КАТТА БУЛСА, ЯСАНИБ, МАКИЯЖЛАНИБ, ЧИРОЙЛИ БЕЗАТИЛГАН КИЙИМЛАРДА ЧИКИШЛИК ХАМ БИР ХИЛ ГУНОХДА БУЛАДИ...
БИЗ НЕГА МУСЛИМА БУЛИШНИ ХОХЛАДИК.. ❓
НЕГА ЧИРОЙЛИ СОЧ БАДАНЛАРИМИЗНИ ХАММА КАТОРИ ХАММАГА УЛАШМАЙ РУМОЛНИ ИЧИГА ЯШИРДИК.. ❓
НЕГА... ❓
ЧУНКИ, БИЗ АЛЛОХНИ ХИСОБ КИТОБ КУНИ БОРЛИГИГА ИШОНДИК, ИМОН КЕЛТИРДИК..
НЕГА ЭНДИ АДАШИБ КЕТЯПСИЗ..
АЛЛОХНИ АЛДАМОКЧИМИСИЗ... ❓
АЛЛОХ ХАР БИР ИШГА КОДИР, ОШКОР ВА СИРЛАРИМИЗНИ БИЛИБ ТУРУВЧИ ЗОТ...
АЛЛОХНИ АЗОБИ АЛАМЛИ..
РАХМАТИ ЭСА ЧЕКСИЗДИР...
СИЗГА КАЙСИ БИРИ КЕРАК БУЛСА ШУНИ КУРСАТИБ ЯШАНГ.🍂✨
✨🍂АЛЛОХИМ..🍂 СЕНДАН ХАР БИР ИШИМИЗНИ ОХИРИНИ ГУЗАЛ КИЛИШИНГНИ🍂
ВА ДУНЁ ХОРЛИГИДАН🍂 ВА ОХИРАТ АЗОБИДАН ПАНОХ БЕРИШИНГНИ СУРАЙМИЗ✨🍂
T.me/Gozal_diydor
1. Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди.
2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади.
3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик каникуллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади.
4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар.
5. Ўқувчиларнинг турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқларга рухсат этилмайди.
6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.
7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт! Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари шарт! Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади.
8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди! «Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ!» деган тушунча япон таълим тизимида устувор! Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.
@Gozal_diydor
Тонг отиб, мехрибоним,янги кун келса,
Гуллар ифори ила шаббода елса.
Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан,
Ажабмас бирма бир ижобат бўлса.
Ассалому алайкум қадрдон инсоним.
Қиш фаслининг яна бир жума тонги муборак бўлсин!
@Gozal_diydor
қизиғи уларнинг ишини битириб, пулни олган кунлари айнан бу ҳужумлар бўлаётгани эди. Шу кунларда Тўлқин анчайин маъюс келди бир кун.
-Онамни касалхонага ётқизишибти яна. Пул сўрасам бригадирдан бермади. Иш эгаси бермади деб ёлғон гапирди. Олган, гувоҳлар бор. Уйига юборибти ҳаммасини. Уч қаватли уй қураётганмиш...
Лобарнинг бу оқ кўнгил йигитга раҳми келди. Сумкачасидан ўн минг рубль олиб қўлига тутқазиб тайинлади:
-Эртага эрталаб юборинг. Бригадирингизга эса инсоф берсин. Ҳа,айтганча "қароқчилар" ни эшитдингизми?Сизларни безовта қилишмадими?Кўчада юришга ҳам қўрқиб қолди одам.
-Биз тинч-жиддий жавоб берди Тўлқин. Кўчада юришга эса қўрқманг. Ман айтяпман қўрқманг.
Лобар ўшанда ичида кулиб ҳам қўйганди йигитнинг ўзига ишончи ва қўрқмаслигини мақтанишга йўйиб. Яна тунги қароқчилар ҳужумидан олти нафардан иборат оила азият чеккани ҳаққида гап тарқалди. Бўйга етган қиз ҳам бор эди бу оилада. Мана шу қизни ниқобидан фақат қизариб қон тўлган кўзи кўриниб турган барзанги коридорга тортиб чиқариб зўрламоқчи бўлганда шерикларидан бири унга имо ишора билан қизни қўйиб юборишни буюрибти. Шериги эътибор ҳам бермай зор зор йиғлаётган қизни ечинтираётганда бошига бир сакраб тепиб қизни қутқариб олибти ва ташқарига имо қилиб "Қоч!"дебти. Демак ўзбек бор уларнинг ичида! Ҳамма ёқда шу шов шув. Тўлқин билан шу ҳақда суҳбатлашишганида у ҳайронликдан кўзлари катта катта очилиб сўради:
-Ким айтди? Аниқ эканми? Аниқ эшитишибтими ўзбекча гапирганини?
Яна орадан бироз ўтиб тунги безорилар қўлга тушгани ҳаққида хабар тарқалди. Лекин бу сафар уларга қаршилик кўрсатиб, муштлашиб полиция келгунча тутиб турган иккита Ўзбекистонлик пичоқлангани, безорилардан бири оғир аҳволда реанимацияда ётганини айтишди. Ўша куни Тўлқин келмади Лобар хавотирдан ичига чироқ ёқса ёришмай бир алпозда уйига келди. Унинг пичоқланган ўзбеклардан бири Тўлқин эканлигига зарра гумони қолмади. Эрталаб эса уни сўраб Ихтиёр ака келди. Ихтиёр акани Домодедовода қарийб ҳамма танийди. Ўзбекдан тортиб маҳаллий аҳолигача. Ихтиёр ака десангиз биров билмаслиги мумкин, Призидент десангиз ҳамма танийди. Призидент деб уни ким, қачон айтган номаълумку, лекин қўли анчайин узун одам.
-Лобар, тез кийиниб чиқ. Полицияга борамиз.
Қолган гапни йўл йўлакай тушунтираман.
Бир ҳамюртимиз ўша ерда машинани юргизиб ойнадан Лобарга қараб деди Призидент. -Рус тилини билмас экан. Отаси таржимон ёлламоқчи бўлса отнинг калласидай нарх айтибти. Рус тилида акцентсиз, равон гапирадиган бирор кишини олиб келишга полиция бошлиғини кўндирдим. Таржимонлик қиласан энди.
Арман миллатига мансуб қора қош, қалин сочлари тепага таралган полиция майори икки дақиқа суҳбатдан сўнг Лобарни кабинетига бошлаб кирди.
-Сиз таржимонлик қиладиган жиноятчи ўта хавфли уюшган жиноий тўда аъзоси. Ҳамюртларингизни қақшатган жиноий гуруҳ ҳаққида эшитгандирсиз? Ўзингиздан қўшиш,нотўғри таржима қилиш, айтилган гапни таржима қилмай ўтказиб юбориш учун жиноий жавобгарлик бор. Мана бу ҳужжатга ҳаммаси ёзилган. Танишиб қўл қўйинг! Лобарнинг олдига қоғоз ва ручкани суриб беписанд ва лоқайд нигоҳини ундан узмай худди синаётгандай қараб тураверди у. Лобар ўзини йўқотиб қўймади. Танишиб қўл қўйди ва у ҳам "темир" оҳангда майорга тайёрлигини айтди.
-Я готова товарищ майор.
Майор олидидаги стационар телефон трубкасини кўтариб буюрди:
-Олиб киринг!
Бироздан сўнг эшик очилиб қўлига кишан солинган жиноятчи олиб кирилди. Лобар бақириб юбораёзди. Унинг қаршисида Тўлқин турарди! Қошининг бир чеккасида йиртилган жароҳат, кўзларида ғазаб, лаблари қимтилган бир нуқтага қараганча турган йигит ҳам майор:
-Танишгин, бу сенинг таржимонинг! дегандан сўнг кўзи Лобарга тушгач оқариб кетди. Зийрак терговчи сезди.
-Сизлар танишмисизлар?
-Йўқ! деди Лобар қатъий. -Ёш экан, шунга...
Тўлқин эса тушунди. Кўзларига ёш тўлгандай бўлдию, лекин ёшлари қорачиқларига қайтиб сингиб кетди. Тергов жараёнида Лобар таваккал қилди. Тўлқиннинг рус тилини озмунча билишини билгани учун ҳам умид қилиб таваккал қилди.
⛅️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН
🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма бир ижобат бўлса🤲
КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН
@Gozal_diydor
Лабингизни фақат икки нарсага ишлатгинки➖ бири табассум бўлсин,
Иккинчиси сукут➖ Табассум мушкул ишларингизни ҳал қилса➖сукут мушкул ишларингизни ўтказиб юборади!!!
🌼❄️♥️
Ассаламу алайкум!!!
Хайрли кун Азизларим!!!
Чоршанба кунингиз гўзал фарахбахш ажиб лахзалар ила тароватли яқинларингиз ардоғида ширин ➖хузурли ўтсин!!!
Тонгда хизматга шошаётган шифохонада ➖ўқишга ишга➖ мусофирликда сафарда юрганларга хайрли офиятли хотиржам кун тилаймиз!!!
@Gozal_diydor
Соғлигингизда камчиликлар борми🥺Карич сизга ёрдамга келади.
🔰Инсон оёқлари ўз арсеналида турли хил ички органларнинг ишлаши учун масъул бўлган жуда кўп биологик фаол нуқталарни сақлайди.
🔰кукуни ва спородермадан иборат бўлиб, салбий ионларни чиқаради, бу эса турмалиннинг инфрақизил нурланишини кучайтиради.
🔰 Бу бирикма танадан токсинлар ва тузларни олиб ташлайди.
🔰Тозалаш ҳужайра даражасида содир бўлади.
🔰Сиз нафақат аҳволингизнинг умумий яхшиланишини ҳис қиласиз, балки ҳар қандай яллиғланиш жараёнларининг пайдо бўлишининг олдини оласиз.
✅Токсинлар тезда олиб ташланади;
✅Қон ва лимфа тозаланади;
✅Шишиш камаяди;
✅тозаланган буйраклар;
✅Иммунитет мустаҳкамланади;
✅Иш вақтидаги ҳолатингиз каби уйқу яхшиланади;
✅Қон айланишини яхшилаш;
✅Нормаллаштирилган метаболизм
✅Янги нархи 200 минг
🚚 Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берамиз. Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.
👇👇👇
@Jannat_guli8
☀️Хайрли тонг азизлар!!
🌹Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!!
📌 Бугун милодий 2024-йил 23-январь Сешанба
🗓 Хижрий 1445-йил "РАЖАБ" ойининг 12-куни
@Gozal_diydor
Келин авваломбор сизга минг рахмат.мана бу пул сизга( 500доллар) кулимга тутказди, уз хисобимдан лекин илтимос узингизни бекадр килманг ,ёмон кузлардан ёмон инсонлардан узокрок юринг....
Энди эрингизни кутишдан фойда йук....
У энди оилали фарзандли уйли жойли мошинали тукис бойвачча хозир. Сизни бу берган нарсангизга кайрилиб хам карамайди узр бу гапларим сизга огир биламан лекин ичим ёниб кетганидан айтяпман.
Узингизни болаларингизни асранг...Оёкка куйинг........
Бу сузлар накадар совук айтилганда тил учидан осон чикиб кетаркан лекин мани юрагимга наштардай санчилиб кириб келди...
Мени айбим нима?
Пул тополмаган эримни не умидларда жунатганимми?
ЭХ ХАЁТ СИНОВЛАРИНГ БУНЧА БЕШАВКАТ, КАХРЛИ. АЗОБИНГДАН НАВ НИХОЛДАЙ ТУКИЛДИМ. КИЗ БУЛИБ УЙНАБ КУЛОЛМАДИМ,
АЁЛ БУЛИБ ШИРИН ЯШОЛМАДИМ, ХЕЧ БУЛМАСА ФАРЗАНДЛАРИМ УЧУН МЕНГА САБР БЕР, "МЕХРИБОН ОНА"БУЛА ОЛАЙ......
БУЁГИГА БИР УЗИМ.....
T.me/Gozal_diydor
Эй болаларим, топганларингиз ичида энг яхшиларини ўқингиз...
Агар сиз толиби илм бўлсангиз, ҳалим бўлинг! Илм ва ҳалимлик (юмшоқфеъллик) бирлашганда юзага келадиган гўзаллик бошқа ҳеч қаерда топилмайди.
Уламоларнинг фикрларини, ҳаким зотларнинг фаҳмини ўзлаштиришга ҳаракат қилинг. Зеро ёлғиз одамнинг фикри қанчалик кучли бўлмасин, тойилиб қолиши мумкин. Шундай экан кўпчиликнинг фикри томон юринг.
Бирор маълумотни кимдандир нақл қилсангиз, албатта айтган одамга нисбатлаб айтинг. Маълумотни эгасига нисбатлаш илмнинг шукрини адо этиш ҳисобланиб, айни вақтда бу илмингизга барака олиб келади.
Биз кўп илмдан кўра озгина одобга муҳтожроқмиз!
Шайх Саийд Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг толиби илмларга айтган насиҳатларига қаранг: “Эй болаларим, топганларингиз ичида энг яхшиларини ўқингиз. Ўқиганларингиз ичидан энг яхшиларини ёзиб олингиз. Ёзганларингиз ичра энг яхшиларини ёд олингиз ва ёдлаганларингиз ичидан энг яхшиларини одамларга гапирингиз”...
T.me/Gozal_diydor