gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📝Ўғирланган табассум.

Комил ишдан уйга қайтганда, уй тўзғиб ётган, уч боласи уйни бошига кийиб, тўпалон қилган, хотини овқат ҳам осмаган, катта қизи ярим куйдириб товада укаларига туҳум қовуриб берган бўлади. Бирма-бир қозонни, музхонани очиб кўради, усти ёпиғлиқ нимаики бор, "овқатми" деб қарайди... Йўқ, Сайёра овқат қилмаганига уч ёки тўрт кун бўлди. Музлатгичда гўшт ҳидланибди, олиб музхонасига тиқиб қўйди, тўрт кун олдинги овқатни олиб бориб пакетга солиб, аҳлат челакка ташлади. Кейин болаларини ухлатиб ўзи ичкари уйда ўтирган аёлининг ёнига кирди. Аёли интернетдан соч тўғноғич ясашни ўрганибди, шуни уч кундан бери ясаб ўтирибди, атрофи тўла лента, маржонлар...
Комил хотинига танбеҳ беролмайди, "қўйинг шу ишингизни, уйга, болаларга қаранг, ўзингиз ҳам овқат емагандирсиз, ҳамма нарсани яна олдингидек эплаб ўтиринг, пулни мана ман топиб келаман" деёлмайди...
Гапирса, хотини портлайди, чидаб бўлмас гапларни гапириб ташлайди.
Бундан икки йил олдин Сайёраникига келган одам унинг тутимига, озодалиги, саранжомлигига таҳсин ўқирди, овқат ёнида салати билан, яна камига пишириқ усти ёпиғлиқ кутарди Комилни...
Болалар озода, уларини ёнига олиб ўтирган пайтда Сайёра ҳудди она қушга ўхшарди.
Комил бир тиканни билмай босиб қўйди, ўша куни Сайёра учун дунёнинг оёғи осмондан бўлди. Енгилтабиатроқ аёлнинг қармоғига илинган эри бор-будидан айрилди. Ҳам мол аччиғи ҳам ҳиёнат зарбаси Сайёрани эсанкиратиб қўйди, туғиб, бола тарбиялаб ўтираверибди, уйига ўғри мушук оралаганини сезмабди...
Енгилтабиат аёл эрини анча шантаж қилишга улгурган эди, Комил ҳаммасини Сайёра билиб қолишидан чўчирди. Чунки хотинининг феълини яхши биларди, "кечиришдан кўра кечиб қўяверади" деб ўйларди. Шу сабаб ўша аёлнинг ноғорасига яхшигина ўйнаб қўйди. Шум аёл оладиганини олиб бўлиб, оҳирида Сайёранинг рақамига Комилнинг суратларини жўнатишни ҳам унутмади, "юрибсанда аёлман деб, сўрачи тиллаларинг ва уйингнинг хужжатлари қаёғда экан?!" деб кафти билан Сайёранинг бир уюм тилласини уй хужжати устида чангаллаб турган суратини жўнатди...
Буларни "жим" ҳазм қилишга Сайёранинг кучи етмади, эри ўзидан, оиласидан воз кечмаслигини ички туйғуси билан сезарди, энди-чи?!
Комил билан очиқча гаплашишди, ортиқча тониш энди жоиз эмасди, суратлар ҳаммаси исботи билан...
Энди ҳар қанча кечиримлар ҳам иш бермайди...
Сайёра кийинишга тушди, Комил унинг йўлини тўсди.
-Унда сиз кетинг!- кескир сўзлади аёли...
Шу куни Комил хотини ҳар қанча талаб қилмасин остонада тонг оттирди...
Мана икки йил ўтибдики, аёли "ўзим пул топишим керак" деб чиранади, Комил узатган пулга қўлини ҳам теккизмайди, ҳушига келса овқат қилади, ўзи емайди, ҳушига келмаса қилмай қўя қолади...
Аёлининг ёнида жим телефонини ўқиб анча ўтирди...
Ҳудди йўқ одамдай...
Кейин ухлаётган болалари ёнига кириб, қунишиб ўраниб ётди.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум !

Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга  Душанба тонги  хайрли бўлсин !

Ушбу тонг  барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб  келсин.
Янги бошлаган ишингизни ёки  кечаги амалга  ошмай қолган  режаларинизни бугун  албатта  ривожини  беришини
Қодир Аллохдан  сўраб қоламан !

Ушбу тонг  дилингиздаги  барча гина  аразни, ғам ташвишни ўрнига  , шоду хуррамликни  ва  табассум ила бойитсин..

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин !

Хайрли тонг !


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Тоғамларни қишлоғи қўшни вилоятга, пойтахтга кетадиган катта йўлнинг ёқасида жойлашганди. Қишлоғини рўпарасида йўловчи машиналар тўхтаб овқатланиш учун ошхоналар мавжуд эди. Тоғам машинасини созлаб берган онахон набираси билан бирор нарса тановул қилиш учун....ҳам қўшни вилоятдаги қизи ва набиралари учун ўша машҳур донғи кетган бизни ЖИЗ таомимиздан олиб кетиш учун ҳам тўхташди. Машинадан тушиб ошхонага киришди. Егулик буюртма беришиб танавул қилиб ўтириб бир нарса ўша онахонни диққатини тортди. Тоғамни аёли янгам ўша ошхонада ишларди.
Онахонни диққатини тортган нима эди??? Оз моз ҳомиладорлиги билиниб турган ошхона хизматчиси тинмасдан шу аҳволидаям югуриб елиб столларни устини тозалар, ошхонага келган хўрандалардан буюртмаларни олиб, уларга хизмат кўрсатарди. Ҳали айтганимдек тоғамни оиласи ночорроқ яшашарди. Шу сабаблими доим янгам оддий кийиниб юрарди. Бўянишларку у ёқда турсинн....
Онахонни ҳаётий тажрибасига таянган ҳолда инсонни ички дунёсини сезиши етадику бунақа нарсаларга. Ўша ошхона хизматчиси яъни янгамни жилмайишидан сезди. Бу кулгу ортида хавотир, чарчоқ ва оғриқ аломатлари яширинганини бир қарашдаёқ сезди. Онахон ярим соат олдин худди шу аёл каби, хавотир, қўрқув ва ҳадик билан кимнидир ёрдамига муҳтож бўлиб йўл ёқасида турганди. Худди бояги ҳолати каби хизматчи аёл ҳам терлаб кетган....тинмасдан терини қўлидаги кир бўлиб кетган сочиқда артарди. Яна қанча столларни тозалаб артиш кераклигига хавотир билан боқарди. Аммо унинг юзидаги табассум ҳечам ўзгармасди.
Ҳаёт тажрибасига эга онахон хизматчи аёлни ҳомиладорлигини ҳам аллақачон сезиб бўлганди. Қандай кам нарсаси бор инсон, бошқаларга қандай қилиб кўп нарса бериши мумкина ? деган фикр ўтди ва ўша заҳоти машинасини таъмирлаб берган тоғамни эслади.
Овқатланиб бўлгач.....ҳалиги онахон ҳаражатини набираси аллақачон тўлаб қўйган бўлса ҳам....стол устига салфеткага юз долларни ўраб стол устида қолдирди ва секин ташқарига чиқишди. Хизматчи аёл улар ўтирган столни йиғиштириш учун келиб салфеткага ўралган пулга кўзи тушди. Тезгина салфеткаси билан олиб ташқарига югуриб чиқди. Онахонни машинаси бурилиб катта йўлга аллақачон чиқиб бўлганди. Хизматчи аёл қўлини силтаб қолди. Аммо машина тўхтамасдан йўлида давом этди. Онахон ортни кўрсатадиган кўзгудан аёлги қўл силтаб қолганини кўрди бўмаса. Лекин хотиржам берган пулига саховатига рози бўлиб кетарди.
Улгуролмаганидан афсусланиб турган ошхона хизматчиси ўша аёл қўлидаги салфеткани очди. Ундаги ёзувларни ўқидию кўзи жиққа ёшга тўлди.
Қизим... мени танимайсиз албатта. Мен сизни аҳволингизни тушуниб ўзим сизга озгина бўлса ҳам ёрдам беришга қарор қилдим. Чунки мени ҳам сал олдинроқ танимаган бир яхши инсон бизга ёрдам қўлини чўзди. Агар менга раҳмат айтмоқчи бўлсанг, эҳсон савоб ишларни сенда тўхтаб қолишига йўл қўйма....эзгулик саҳоват доим инсонларни яхшиликка етаклаган.
Ишларини тугатиб йўл йўлакай уйга кетгунча пул билан хат ташлаб кетган онахонни ўйлаб борарди. Ич ичидан дуо ҳам қиларди. Хаёлида Мени пулга ҳозир жудаям муҳтожлигимни қаердан сезди экан? деган савол ҳечам тинчлик бермасди. Ҳадемай фарзандимиз туғилса бизга бу пуллар жудаям асқотади.
Янгам уйига келганда тоғам аллақачон ишларини битказиб келиб, ёнбошлаб телевизор кўриб ётарди. Хурсанд бўлиб янгам эрига бугун бўлиб ўтган воқеани, машинасини ранги онахонни қувонч билан таърифлаб берарди.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Тикувчининг тавбаси

Бир тикувчи Яратганнинг дўстларидан бирига савол берди:
– Пайғамбаримизнинг «Яратганнинг гуноҳкор қулининг тавбасини жон келишидан аввал қабул қилади», деган ҳадиси ҳақида нима дейсиз?
Яратганнинг дўсти саволга жавоб беришдан олдин ундан сўрадилар:
– Касбинг нима?
– Тикувчиман, кийим тикаман.
– Тикувчиликда энг осон нарса нима?
– Қайчини олиб матони кесмоқдир.
– Неча йилдан бери бу иш билан шуғулланасан?
– Ўттиз йилдан бери.
– Жонинг ғарғарага келганида мато кеса оласанми?
– Йўқ, кесолмайман.
– Бир муддат заҳмат чекиб ўрганганинг ва ўттиз йил осонгина қилган ишингни ўша пайтда қила олмасанг, умрингда ҳеч қилмаган тавбангни қандай амалга ошира биласан? Бугун кучинг борида тавба қил! У пайтда балки қила олмайсан! – дедилар.
(Юсуф Товаслий)

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌹☘Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?☘🌹

🌺•☘Хонадонингизга тинчлик,
🌺•☘рўзғорингизга барака,
🌺•☘ишларингизга омад,
🌺•☘чўнтагингизга даромад тилаб,
яна бир кунни бошлаймиз.
🌺•☘Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!

🌹•🌸🍃 ХАЙРЛИ ТОНГ 🍃🌸•


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

«ОНАГИНАМ»

Тинглаганда кўзида ёш дардли нолам,
Бу ҳаётда қийналган кўп бағри порам,
Сиз бордирсиз бу дунё кенг, ёруғ олам,
Бахтимга соғ бўлинг доим Онагинам!

Тунлар бедор алла айтган тилларингиз,
Сочим силаб, эркалаган қўлларингиз,
Кўзларимга суртай босган изларингиз,
Бахтимга соғ бўлинг доим Онагинам!

Мени дея қорлар қўнди сочингизга,
Мени дея дардлар келди бошингизга,
Ширин сўзлар айтолмадим Она сизга,
Бахтимга соғ бўлинг доим Онагинам!

Сиз ёнимда уйим файзга тўлиб турар,
Омад кулар, бахт қушлари бошим қўнар,
Бахтим тилаб шом-у сахар дуо қилар,
Бахтимга соғ бўлинг доим Онагинам!

Илинасиз ҳар нарсанинг сараларинг,
Ўзни демай, дейсиз доим болаларим,
Яратганим қабул айла нолаларим,
Бахтимга соғ бўлсин доим Онагинам!

Абдумуталиб Эргашалиев

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Орзу қилиб ўқимай ўтиравeрсангиз, Кўтарила олмайсиз


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллоҳ

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.

Аҳзаб сураси 56-оят
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

то ажрашиш тадоригини кўряпти-ку. Эримни ишга кузатиб, уй ишларига шўнғидим. Кейин қизларим билан ўйнадим. Кечга яқин эса телефон жиринглади, гўшакни кўтарсам, қадр­дон дугонам экан.
— Шундай гаплар! — дедим у билан сирлашарканман, дардимни айтиб.
— Эрингнинг бошини биронта жодугар айлантириб олган бўлмасин тағин! — деди у ваҳима билан.
— Бундайга ўхшамайди!
Гап айнан нимада эканини билмасам ҳам, дугонамнинг сўзларидан қўрқиб кетгандим. Дардим ўзимга етмагандек, энди ичимни рашк алами ҳам тирнарди. Кечки пайт бамайлихотир телевизорга тикилиб ўтирган эрим билан дилдан гаплашгим, нима учун ўзгариб қолгани, ажрашишни хоҳлаётганини билишни истадим.
— Сиз билан гаплашиб олмоқчиман.
— Гапир, — деди у телевизордан кўзини узмай.
— Нега бирдан ўзгариб қолдингиз? — ўйлаб-ўйлаб топган саволим шу бўлганди.
— Бу ҳақда жуда кўп гаплашдик. Ундан кўра ажрашишга розилик бер, — деди эрим пульт­ни босаркан, каналларни ўзгартириб. — Тинчгина, уриш-жанжалсиз.
— М-мен, м-мен, — бирдан йиғлаб юбордим, — ҳеч қачон уриш-жанжал қилмаганман-ку!
У телевизорни ўчирди-да, менга тикилиб қолди. Назаримда, кўз ёшларимни кўриб ачинди чоғи.
— Қўйсанг-чи, нега йиғлайсан? Ёш бола бўлмагин.
— Сизга нима ёмонлик қилдим ўзи, ҳайронман?!
— Сен менга ёмонлик қилмагансан! — «уф» тортганча бошини орқа­га ташлади эрим. — Баъзи аёлларга ўхшаб жанжал кўтариш, ҳаддидан ошиш, ўзбошимчалик каби бемаъни одатларинг ҳам йўқ. Бироқ биласанми, сен билан яшашни истамайман.
— Бошқа аёл…
— Ҳеч қандай аёл йўқ! — қатъий гапирди у. — Ўтинаман, йиғлаб юрагимни сиқма. Бўлди, бор, ухла!
Эрим ачинганнамо қиёфада бироз қараб турди-да, кетди. Аммо унинг раҳм-шафқатга тўла нигоҳ билан қарагани иззат-нафсимга теккан, энди менга алам қила бошлаганди.
Эртаси куни ёшликдан бирга ўсган дугонамга қўнғироқ қилиб, унга дардимни айтдим. У гапларимдан тутақиб, тезда ёнимга етиб келди.
— Ёшинг ўттизга етяпти-ю, сен ҳатто кўчада учрашишга қўрқасан! — деди у эшикдан кира солиб, қошларини чимираркан.
— Эримдан рухсат сўрамагандим-да, қолаверса, кўчаларни ҳам яхши билмасам…
— Худо жонини олсин ўша эрингнинг, билдинг­ми, нақ жонини олсин!
Ёшлик кезлариданоқ шаддодлиги билан ажралиб турадиган дугонамнинг феъл-атвори меникига умуман ўхшамасди. У доим ҳар қандай вазиятда мени қўллар, «Оғзингдаги ошни олдириб қўядиган лақмасан», дея койишдан чарчамасди. У овқа­тдан тез-тез еб кавшанаркан, кўзларини катта-катта очди.
— Хўш, энди гапир, нима бўлди? Нега йиғлаётгандинг?!
— Ўзинг биласан, эримнинг чизган чизиғидан чиқмайман. Доим атрофида парвонаман! — дедим ва бирдан яна кўзларимда ёш қалқди.
— Оббо, тағин йиғи-сиғими?! — деди у кулгили тарзда оғзи тўла овқат билан гапираркан. — Агар билсанг, эркаклар йиғлоқи хотинларни ҳурмат қилмайди. Уларнинг ёнида кўз ёши тўксанг, чунонам маза қилишадики! Сенинг эрингнинг ҳам бурни кўтарилиб кетган чоғи. Демак, сен у билан ҳаддан ташқари яхши муносабатда бўлгансан. Бундай йўл тутамиз…
Дугонам менга бир олам маслаҳат бериб, уйига жўнади. Бироқ унинг айтганларига амал қилиш, ўзимни буткул бефарқ кўрсатиш осон эмасди. Шунга қарамай, ҳаракат қилишга мажбур бўлдим, ахир ўртада фарзандлар бор!

Эрта тонгда гарчи уйқум келмаса ҳам, ётавердим. Ошхонадаги тарақа-туруқ овозларни эшитиб, бечора эримга ичим ачиди. У ёнимга кирганини, тепамда индамай турганини билсам ҳам, ётавердим. Ҳойнаҳой, «Нонушта тайёрлаб бер», демоқчи бўлди-ю, гапирмади ва уйдан чиқиб кетди. Кечга яқин дугонам қўнғироқ қилиб: «Овқат тайёрлама, келганида ёнига югуриб чиқма, бирор қизиқарли нарсани томоша қилаётгандек, телевизорга қараб кулиб ўтиравер. Айтгандай, пардоз қилиш ҳам эсингдан чиқмасин», деди.

Худди дугонам айтгандек қилдим. Телевизорга қараб куляпман-у, нима кўраётганимни ҳам билмайман. Ишдан келган эримнинг эса негадир қошлари чимирилганди.
— Овқат тайёрламадингми? — деди у тамшаниб қўяркан.
— Бугун кун бўйи мириқиб ухлабман, — дедим керишиб, — шунга ҳеч ҳафсалам бўлмади. Болаларни олиб, бирор жойга бориб, овқатланармиз.
— Ҳеч қаёққа боришни истамайман.
— Мен биз билан боринг, деганим йўқ, шунчаки пул берсангиз, кифоя.
Болаларни кийинтириб, ўзим ҳам ясан-тусан қилиб олдим. Эрим эса худди мени биринчи

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🕊Мақомингиз Жаннат
бўлсин,
🕊Қўшнингиз ҳазрати
Муҳаммад с. а. васаллам бўлсин.
🕊Қалбингиз бахтга, кунларингиз қувончга тўлсин.
🕊Янги  тонг  муборак
бўлсин!!!.🍃🌷🕊🕊

Ассалому  алейкум  азиз
ва  меҳрибон, дилга  яқин
Диндошларим!.💐

Умрингизга, ризқингизга ва
топганингизга  Оллоҳ барака
ато  этсин!.💐

Қалбингиз меҳрга,иймонга
ва садоқатга  тўла  бўлсин!.

Йўлингизни қуръон  нури,
қалбингизни  иймон безаб
турсин!.💐

Сизга  икки дунё саодатини
ва  яқинларингиз , оила
аъзоларингиз  ила Жаннат
даям бирга бўлишликни
тиладим!!!.🤲💐


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Нима болиб, шу куни Нодир ишдан эртароқ қайтди. Саида эрини кордию жазаваси қозиб, жанжал билан уйни бошига котарди. Ҳовлига чиқиб, турмуш ортогига ози совга қилган койлакларни йиртиб ташлади. Ҳар қайчилаганида, «Оша уйланмоқчи болган суюқоёгингиз оберсин энди»,-дея торт томонга жар соларди. Шу пайт уйдан Нодирнинг онаси югуриб чиқди.

Саиданинг қулогига гап кирмасди. Қайнонасига тик қараб «Албатта, оглингизнинг ёнини оласиз-да» деганича ичкарига кириб кетди.

Бу воқеадан кейин Саиданинг ҳаловати ёқолди. Айниқса, ҳамкасби Ироданинг «Эрингни уйимиз олдидаги кафеда бир аёл билан кордим. Ҳамкасби билан тушлик қилаётгандир, деб сенга индамагандим» деган гапи дард устига чипқон болди.

Саида тогри Фотима фолбинникига ёл олди. Фолбин уни кориши билан:

- Хош, нима болди, гапим тогри чиқдими, деб соради?

- Ҳа, эрим менга хиёнат қиляпти. Шунга кеч болмасидан, уни қайтариб олишимда ёрдамингиз керак.

- Ана энди озингга келдинг. Бошашма. Эрингни оқиб, албатта, бу ёлдан қайтараман. Оша аёлнинг уйига борадиган ёлни бутунлай ёпиб ташлайман. Нафақат унга, буёгига бошқа ҳеч кимга қарамайдиган қилиб бераман. Фақат сен ҳамма айтганларимни созсиз бажаришинг шарт.

- Сиз нима кераклигин айтинг, ҳаммасини қиламан.

- Эртага турмуш ортогинг яхши корган нарсалардан, масалан, чой, қаҳва, шакар, шоколад, ози ишлатадиган совун, шампун, сепадиган атири ва коп киядиган койлакларидан олиб кел. Ҳаммасини оқиб бераман. Ана кейин корасан нима болишини.

Саида эртаси куни олиб келган нарсаларга фолбин бир нарсалар оқиб берди. «Худди мен айтганимдай, оқиган нарсаларимни копроқ ичиб, эсин. Иложи борича шу койлакларни кийиб юрсин. Кийимларини эса фақат шу кукунларга ювгин»,-дея астойдил тушунтирди.

Кунлар отиб борарди. Саида озини меҳрибон қилиб корсатиб, гоҳ ширин чой, гоҳ қаҳва, шоколад билан эрини сийлаб турди. Эрталаблари ишига кузатаётиб, «Мана буни кийинг, сизга бирам ярашади», дея оқитиб келган койлакларни айёрлик билан кийдириб қоярди. Унинг меҳрига жавобан Нодир ишдан эрта қайтиб, хотинига копроқ этибор корсатишга ҳаракат қилди. Қилдирган қайтариқларим тасир қиляпти, деб ойлаган Саида, дугонасига фолбинни топиб бергани учун миннатдорчилик билдириб, эрини озгаргани ҳақида гапириб берди. Дугонасининг «Тез – тез оқитиб тур, тагин айниб қолмасин» деган гапига кириб, қайта-қайта оқитиб қайтариқ қилдиришга одатланди.

Қишнинг совуқ кунлари, янги йил тараддудини бошлаган Саида, болалари билан арча ясатарди. Эшикдан Нодир сувга боккан мушукдек кириб келди.

- Тичликми, дадаси? Нима болди? Мазангиз ёқми?

- Соглигим жойида.

- Унда ишингизда муаммо чиқдими?

- ... Лавозимимдан четлатишди.

- Вой нега четлатишади?

- Озимам хайронман. Нега ишим бирдан орқага кетди. Мени пастки қаватга, оддий ҳисобчи қилиб тушириб қойишди. Энди таниш-билишларни олдида нима деган одам болдим.

- Майли, дадаси, коп куйинманг, ҳали ҳаммаси яхши болади, - деб эрини овутишга ҳаракат қилган Саида хаёлида яна Фотима фолбинни олдига бориб, оқитиб келишни режалаштирди.

- Опажон, сизга катта раҳмат. Ҳамма қилган амалларингизни фойдаси тегди.

- Хурсандман, хош унда яна нимага келдинг?

- Шу десангиз, эримни иши орқага кетди. Лавозимидан айрилди. Нодир ака буларни ҳазм қила олмаяпти. Турмуш ортогим жуда ҳам жиззаки болиб қолди.

- Болди, тушундим. Ҳозир сенга оқитилган тумор бераман. Уни эринг ётадиган ёстиқ жилдига солиб қоясан. Фақат эсингдан чиқмасин, у ёстиқда, албатта, эринг ухлаши керак.

- Раҳмат опажон, - дея Саида муаммонинг эчими топилганидан хурсранд болиб, уйга шошиб кетди.

Саида худди фолбин айтгандай ёстиқ жилдига туморни билдирмайдиган қилиб солиб қойди. Ҳеч қанча вақт отмай Нодирнинг боши тинмай огрийдиган болди. Ишидаги муаммолар қаттиқ тасир қилгани учун юрак хасталигига ҳам чалинди. Нодир қилаётган ишини унутиб қоядиган даражада эси кирди-чиқди болиб қолди.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АКСА УРИШ ВА УНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ

Масала шуки, бир мусулмон акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, саломга жавоб бериш вожиб бўлганидек, унинг ҳамд айтганини эшитганларга ҳам «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб қайтариш вожиб бўлади. Шунинг учун бир масалага кўра, акса урган одам «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтгани яхши. Токи одамлар унга «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб берсинлар. Шунда улар ҳам савоб оладилар, акса урган кишига ҳам дуо бўлади. Аллома Ибн Обидийн ҳам шу гапни таржиҳ қилганлар (қувватли ҳисоблаганлар).
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Одамлар ўз ишлари билан машғул бўлиб турган жойда баланд овозда «Алҳумдулиллаҳ» десак, уларга жавоб қайтаришда қандайдир машаққат бўлиш эҳтимоли бўлса, яхшиси шуки, ундай ўринларда «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтмаслик керак».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​Ассалому алайкум!

Хайрли тонг.

Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...

Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, ин ша АЛЛОҲ!!!

Барчангизга кун давомида яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

💦💦💦


🌺💐АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌺🌷

🌺 Кечиримли Қалб хотиржам яшайди.
🌺 Қадарга рози нафс ҳақиқий бахтга эришади.
🌺 Доим «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди.
🌺 Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфи очилади.
🌺 Эй Аллоҳим! Албатта, биз доимий имонни, қўрқувчи қалбни, содиқ ишончни, тўғри динни, барча балолардан мукаммал офиятни, давомли офиятни, офиятга шукр этишни ва инсонлардан беҳожат бўлишни Сендан сўраймиз. Омин! Кунингиз баракага тўлсин!

🌺 Астағфируллоҳ.
🌺 Астағфируллоҳал Азийм ва атуубу илайҳ.


🍀🌻😊ХАЙРЛИ КУН!😊🌻🍀

🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼

                              


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ

БАХТ БУ
Бунинг мезони  пайғамбаримиз Мухаммад  ﷺ алайҳиссаломга эргашмоқдир.

Бахт ➖ Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт ➖ севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.

Бахт ➖жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт ➖бошқаларни бахтли қилмоқдир.

Барчангизга ҳалол ризқ, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида ҳамроҳ бўлсин!!!

Ассаламу алайкум БАХТЛИЛАРИМ Кунингиз Ҳайрли ўтсин!!!

┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Тоғам эса бу ўша йўлда машинасини тузатиб берган онахон эканлигини дарров пайқаганди. Хаёлидан.....Бирибир бирида бўлмаса бирида яхшилик қайтар экан... тўхтамай қўлдан келганча яхшилик қилавериш керак экан деган фикрни ўтказди.
Азиз ўқувчим.....қиссадан ҳисса шуки, кимга нима қилсангиз албатта ўзингизга қайтади шуни унитманг.....Аллоҳ кўриб турибди.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз ўқувчимм.... ҳа айтмоқчи ҳикоям ёққан бўлса лайк ва коментларингизни кутиб қоламан
Крикдуши Шухрат


Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📝АЛБАТТА ҚАЙТАДИ......
(воқийлик асосида ёзилди)

Бисмиллаҳир Роҳманнир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим....
Соғ саломатмисизлар....
Келинг сизларга яна янгиси аммо сўнггиси эмас......марҳамат

Кунлардан бир куни мотоциклда бир иш билан катта кўча бўйлаб қўшни туманга жўнадим. - дея сўзини давом эттирди тоғам. -- Йўлнинг биз томонга келадиган қисмининг четида бир машина тўхтаб турарди. Баҳор ҳавоси эмасми....қизғалдоқнинг иссиғи дейишадими, ўша қуёш нурлари кунни янаям қиздираётганди. Мени асли онамни туғилган қишлоғи худди шу атрофда бўлиб, мен бу жойларни беш бармоғимдек ёддан билардим
Ўша машинага яқинлашиб боравергач, ёнида бир кекса онахон ва ўспирин йигитни кўрдим. Ўша ўспирин йигит йўлдан ўтиб бораётган машиналарга қўл кўтарар.... лекин машиналар тўхтамасди. Мен уларни узоқдан кузатиб бориб нима бўлганлигини билишим учун қарама қарши томоннинг йўл четига тўхтадим. Мотоциклимни пастдаги суянғичига суяб....улар томонга йўлнинг нариги бетига чопқиллаб ўтдим.
-- Ассалому алейкум.....тинчликми нега тўхтаб турибсизлар....бирор ёрдамим керакми?- сўз қотдим улар томонга.
-- Воалейкум ассалом ўғлим яхшимисиз..... билмасак ўзидан ўзи машинамиз ўчиб қолди. Набирам ҳечам айбини тополмаяпти. Аксига олгандай бирор бир машинани тўхтатиб тушунадиганлари бўлса сўрамоқчи бўляпмиз лекин ҳеч бири тўхтамаяпти.- деди ҳалиги онахон румолини кўзларига иссиқдан соя қилиб.
Ҳаво ҳали айтганимдай иссиқ эмасми... Онахонни овозида ҳансираш аломатлари сезилиб турарди. Набирасиям ёш экан ҳали. Менимча эндигина коллежни битириб ҳайдовчилик гувоҳномасини янги олган шекилли. Унга машинани капотини очишни сўрадим.
Тоғам ўзи техникани яхши тушунади. Деярли ҳар қандай маркадаги машинани таъмирлашни билади. Билмадим негадир шундай ҳунари бўлса ҳам ҳечам иши юришиб кетавермас....рўзғориям ночоргина эди. Тоғамни бунақа бўлишига бироз кўнгли бўшлиги сабаб эди. Ишлаган ишига деярли ҳақ сўрамасди. Кўпчилик тоғамни бу саҳийлигидан ўз чўнтаклари учун кўп фойдаланишарди. Мотоцикли борку дейсизми?.....У ҳам бобом раҳматлидан қолган эски маркали мотоцикл. Бир кун миниб келса, бир жойи бузулади. Яхшиям тоғамни ҳунари бор ўзи тушунади тузатаверади. Бошқа бирови бўлса аввали эски деб минмайди ёки бузулгач созлай олмайди.
Маторини у ёғ бу ёғини қарадим.... айбини топдим.
-- Қани маторни юрғазчи ука!- дедим ўспирин йигитга.
Шунча йиллик ўрганган ҳунарим панд бермади. Машинани матори ишлаб кетди. Деярли ҳамма жойини техник ҳолатини тўғирлаб, қўшимчасига матор ёғиниям алиштириш кераклигиниям тайинлаб айтдим.
-- Вой болам раҳмат сизга....деярли бир соатдан бери шу ерда тургандик. Ҳожатимизни чиқариб мушкулимизни енгил қилдингиз. Хизмат ҳаққингиз қанча бўлади? Айтсангиз ҳозир берамиз.- деди.
Уларни кўринишидан ўзига тўқ оилага ўхшарди. Онахонни айтишича қўшни вилоятга қизи тушган экан....уни ва набирачаларини кўргани меҳмонга боришаётган экан. Онахонни юзларидан нур ёғилиб туриши, истараси иссиқлиги худди раҳматли онамга ўхшаб кетарди.
-- Холажон....бир дуо қилиб қўйинг шуни ўзи етади. Агар жудаям пул бергингиз келаётган бўлса менга эмас, йўлингизда учраган биринчи ночорроқ инсонга мурувват кўрсатсангиз мен хурсанд бўдардим.- дедим.
Онахонни юзида хавотир йўқолиб, илиқлик билан мени узоқ дуо қилиб, мен айтгандек қилишини айтиб жўнаб кетишди. Мен ҳам ўзимни темир тулпоримни миниб ишимни ҳал қилиш учун йўлимга равона бўлдим.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📹 "Мен ёмонни яхши кўрган Онам" ... 😢

Жуда тасирли шеър.


📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​ОИЛАВИЙ БАХТНИНГ СИРИ

Турмуш қурганимдан бери онам биринчи марта уйимга келаётганди. Бироз аввал рўзғор анжомларини жойлаштириш учунгина келганди. Аммо буниси бошқа- онам бизникига меҳмонга келаётганди. Уйни яхшилаб тозалаб, тансиқ таомлар тайёрладим. Тушликка бир соат қолганида эшик қўнғироғи чалинди ва онам келди.
“Уй ҳадяси” деб қўлимга халта тутқазди. Халтани очиб кўрсам, очилган ва ишлатилган тозалаш воситаси. Онамдан:
- Сизнинг ётоқхонангиздаги ойна олдида турган тозалаш воситасими бу?- дея сўрадим.- Уйда тозалаш воситалари кўп эди, аммо буни ҳам ишлатаман. Раҳмат.
- Буни албатта фойдаланишинг учун олиб келдим,- деди онам.- Аммо уй тозалашда эмас...
- Вой, унда нима учун ишлатаман буни?
- Ўтмишни тозалаш учун ишлатасан!- деди онам. Ҳеч нарсага тушунмадим.
Бувим ва бобом кўп жанжаллашишар экан. Бобом бувимга “ўтмишга тозалаш кукуни сеп” дер экан. Аммо бувим ҳеч бундай қилмас, жанжаллари борган сари авж олар экан. Бувимнинг ғиди-бидиси бобомни ҳаддан ортиқ ҳолдан тойдирган экан.
- Хўп, нега ўтмишга аёллар тозалаш кукуни сепар эканлару, эркаклар сепмайди?- дедим онамга.
- Чунки эркаклар унутувчандирлар,- деди онам.- Гап ковлаштириб юрмайдилар. Аёллар эса ҳиссиётга берилувчан бўладилар. Ўзларини ранжитган бирор гап ё ҳолатни осонликча унутмайдилар. Эсларига тушганда озорланадилар ва атрофидагиларга ҳам озор етказадилар. Бувим ҳам хатосини тушунгани аммо уни тузатишга кечиккани учун онамга турмушининг илк кунлари янги оила зиёратига келганида насиҳат сифатида ҳозир менинг қўлимда турган ва ҳайратимга сабаб бўлаётган тозалаш воситасини совғага олиб келган экан.
- Биз учун тайёрлаганинг янги қуруқ фасол ва паловни иштаҳа билан едик, қорнимиз тўйди. Аммо эски овқатни олдимизга қўйганингда хушнудлик билан емаган, тўймасимиздан қўзғалган бўлардик. Турмуш ҳам шундай бир нарса, болажоним. Ўтмишдаги гап-сўзларни иситилган овқатдек олиб келаверсанг, бир неча марта иситганингдан кейин таъми бузилади, кўнгил тортмас ҳолга келади. Ортда қолган гап-сўз, тортишувларга тозалаш воситаси сепиб юборсанг, унутилади, унутасан ва турмушингиз ҳамиша тансиқ ва иштаҳа очар таомдек ширин бўлиб қолаверади.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал


🌹🌱꧁꧂‎‌♥️♥️꧁꧂🌹🌱

Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ака ва Сингил ✨

Синглиси учун тоғларни талқон қиладиган бу ака эмасми...?🥰

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум Азизларим!

🎄10 - Февраль

🌨Хайрли файзли Шанба тонги муборак булсин!

❄️Кунингиз хайрли ва солих амалларга тула булсин!

☃️Умрингизга ва ризкингизга Аллохим барокот берсин!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌟🌷ЖУМА МУБОРАК

Тонгларнинг сабоси ўзгача бугун,
Онажон, қалбингиз ҳузурга тўлсин.
Юракда қолмасин ҳеч армон, тугун,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!.

Ҳар уйнинг устуни, суянч тоғлари,
Ота-ю оналар соғ, бардам юрсин.
Дуосидан яшнар кўнгил боғлари,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!.

Силаи раҳмни суннат деб, билган,
Ака-укаларнинг омади кулсин.
Меҳри беқиёсим, Аллоҳим суйган,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!.

Жигарига ғамҳўр, куюнчак қизлар,
Раббим сизни доим бахтиёр қилсин.
Опа-сингилжонлар, ёруғ юлдузлар,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!.

Вафо, садоқатдан сўз кетгани он,
Беминнат севгингиз тилга олинсин.
Борингизга шукур дўст, ёр, қадрдон,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!.

Муҳаррам ойининг Ашуро куни,
Бугунги Жумага барокат берсин.
Ҳар бир хонадонга ёғилсин нури,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!.

Муножот Каримжон қизи


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

марта кўргандай, ҳайратли нигоҳини менга қадабтурарди.
— Кўчада тузук-қуруқ юришни билмайсан-ку, яна ўзингча ресторанга бормоқчисан, — деди у пул узатаркан, менга бошдан-оёқ разм солиб.
— Мустақил бўлиш пайти келди, азизим, — унинг сўзлари иззат-нафсимга тегиб кетгани учунми, бошимни мағрур кўтардим. — Ундан кўра пулдан кўпроқ чўзинг!
Яхшиямки, эрим баъзиларга ўхшаб зиқна ёки асабий эмас. Акс ҳолда, бир тушириб қолган бўлармиди шу гапларим учун. Аммо унинг ортимдан термилаётганини кўриб, ўзгача бир завқни туярдим.
Шу тариқа орадан бир ой ўтди. Гарчи виждоним қийналса ҳам, мен уй ишларига ва на эримга деярли қарамай қўйдим. Аввалгидай у билан гаплашишга уринмас, ўзимни беэътибор кўрсатар, йиғлашни-ку хаёлимнинг бир чеккасига ҳам келтирмасдим. Албатта, бу осон кечмади. Бироқ дугонамнинг «Бахтинг учун кураш!» деган гапидан сўнг ўзимни қўлга олиб, кулиб юришга уринардим. Бу орада болаларни боғчага жойлаштириб, ўзим ҳам иш излай бошладим.
— Бу гап қаердан чиқди? — деди эрим ишга кирмоқчилигимни эшитиб. — Мендан бир оғиз сўрадингми?
— Ишлашнинг нимаси ёмон?
Телевизорга тикиларканман, фильмдаги йигитнинг кулгили ҳаракатларини кўриб, бирдан кулиб юбордим.
— Ёмон деётганим йўғ-у, лекин…
— Яна йиқилиб тушди! — дея такрор кулдим экрандан кўз узмай.
— Н-нима? — деди эрим ва елкамдан тутиб, ўзига қарашга мажбур қилди. — Эсинг жойидами, бунча кулаверасан? Ғашимга тегаётганингни биласанми?! Ҳар бир ҳаракатинг, кулишинг, ўзгариб қолганинг…
— Кечирасиз-у, борим шу.
Гапни қисқа қилиб, ўрнимдан туриб кетдим. Унинг асабийлашиши, ўзини боса олмаётгани ишга кирганимдан сўнг яна-да кўзга ташланди. Мени бир нарса, у нима учун ажрашиш ҳақида гапирмай қўйгани қизиқтирарди. Шунга қарамай, эримга нисбатан мутлақ беэътибор қиёфада кўринишда давом этдим.
— Бу менга ёқмаяпти! — деди у кунлардан бир кун ишга кетаётганимда йўлимни тўсиб.
— Сизни тушунмадим?
— Ўзингни тутишинг, кулаверишинг, бефарқлигинг, мустақил бўлиб қолганинг, умуман, бу вазиятнинг ўзи менга ёқмаяпти!
— Мен ҳамон ўша-ўшаман…
— Йўқ! Сен мутлақ ўзгариб қолдинг. Бундай муносабатни тўхтатишимиз лозим!
Мен бирдан хомуш тортдим. Шу пайтга қадар ўз виждоним устидан бекорга ҳукм қилганим, оиламни сақлашга уриниб бошқача кўринганим, кулиб юрсам-да, ич-етимни кемирганим ва буларнинг бари беҳуда кетгани бир лаҳзанинг ўзида мени адо қилаётганди. Бироқ энди кўз ёш тўкиш ёки оҳ-воҳ чекишни истамасдим.
— Нима ҳам дердим, ажрашсак, ажраша қолайлик!
Бу гапни мағрурлик билан айтган бўлсам-да, юрагим зирқираб кетди ва ортимга ўгирилиб тезроқ уйдан чиқишни, тўйиб-тўйиб йиғлашнигина хоҳлардим. Бироқ унинг қўлларини қўлимда ҳис этдим.
— Мен ажрашишни эмас, ярашишни назарда тутдим!
Эримнинг гаплари шунчалар титраб чиқдики…
— Н-нима?!
— Мен аҳмоқ, билмайман, нима жин уриб, қадрингга етмаган эканман. Шайтон йўлдан урган бўлса керак. Бироқ ўзгариб қолганинггами, билмайман, қандайдир исёнлар юрагимни забт этди. Ишонасанми, сени йўқотишдан қўрқиб кетдим. Менга аввалгидай меҳрибон бўлишингни, ширин табассум билан кутиб олишингни, ўз ҳолингга қайтишингни жуда-жуда истаяпман.
Айни дам унинг бу гапларини қанчалар кутганимни ҳатто тасаввур ҳам қилолмаса керак. Индамадим. Ич-ичимдан дугонамга миннатдорчилик билдирдим.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

✍🏼ДУГОНАЛАРНИНГ ИШ БЕРГАН МАКРИ. (ҳаётий хикоя)

«Ёшлигимдан менга турмуш қургандан ке­йин ажрашиб кетиш инсон ҳаётидаги энг катта хато экани уқтириб келинган. Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам оилани асраб қолишга интилиш кераклигини билсам ҳам, ҳали-ҳамон эрим билан муносабатларимизни йўлга сололганимча йўқ. Жуда қизиқ!
Қиз бола узоқ вақт орзусидаги оқ отли шаҳзодаси келишини кутади, ниятлар қилади ва кунлардан бир кун мутлақ ўзгача, эҳтимол, ўзи сира кутмаган одамга турмушга чиқади ҳамда у билан бутун умр яшайди. Ҳаттоки унинг учун ўзини қурбон қилишгача боради. Севги деганлари шу бўлса керак!» Турмуш қурганимизга беш йил бўлса ҳам, эримни ҳалигача янги келинлардек кутаман. Ўтган йиллар ичида биз энг катта бахт — ота-оналик бахтига эришиб, икки қизли бўлдик. Аммо шу кунларда негадир бахтимизга кўз теккандай.
Эрим айнан қайси сабаб туфайли мен билан ажрашишни истаётганига тушуна олмаяпман. Назаримда, буни ўзи ҳам унчалик тушунмаяпти. Бироқ ўзингни фидо қилган, ишонган инсонингдан бу гапни эшитиш чексиз азобларга кўмар экан.
— Сенга уч ой аввал қатъий қароримни айтгандим. Яна айтаман, ажрашамиз!
У ойнага қараб сочларини тўғирлаб, костюмини кияркан, «Ўша ерга борамиз, дедимми, борамиз!» дегандек, шунчаки гапирарди. Ичимни ўша дам ит тирнаб, юрагим дукиллаб ураётганини наҳот у сезмаяпти?! Ахир у кўз очиб кўрганим, фарзандларимнинг отаси, ягона севиклигим, Худо тақдиримга битган жуфти ҳалолим-ку.
— Нималар деяпсиз ўзи?! — дедим паст, лекин аламли овозда. — Бунча шу гапга ёпишиб олдингиз?
— Сен-чи? — эрим мен тарафга илкис ўгирилди. — Сен бунча оёқ тираяпсан ажрашмаслик учун?
— Ахир… — дудуқланиб қолдим. Айтарли сабаб йўқдай нима дейишни билмасдим. — Ахир ўртада болалар…
— Ҳали шунгамиди? — бошини мағрур кўтарди эрим. — Менга қара, қизларимни жуда яхши кўраман. Мен номард эмасман, уларни таъминлаб тураман, уй олиб бераман. Дардинг шу экан, айтмайсанми эртароқ?
Эшик зарб билан ёпилганини эшитиб, ўзимга келдим. «У ҳозир нима деди?!» дея такрорлардим ўзимга-ўзим. «Нима учун ажрашишга кўна қолмаяпсан?» деган саволига болаларни рўкач қилишим, ғурурим сабабли эканини, аслида эса фақат бир инсон билан ҳаёт кечирмоқчилигимни у қаердан ҳам тушунсин! Жуда кўп аёллар «Болаларим етим қолмаслиги учун…», дея турмушини сақлаб қолишга интилади. Аммо уларнинг орасида эрини чин қалбдан севадиганлари, уни йўқотиб қўйишдан қўрқадиганлари ҳам йўқ эмас.
Кеч киргунча ўртаниб юрдим. Қизларим атрофимни айланиб, бир-бири билан ўйнашар, мен эса оиламни қандай асраб қолиш ҳақида ўйлардим. Эшик қўнғироғи чалинганда, қизларим «Дадам келди!» дея қичқириб юборишди, мен ҳам доимгидай хурсанд бўлиб, остонага югуриб бордим.
— Ие, ўзимнинг асал қизларим! — дея эрим қўлидаги нарсаларни менга тутқазаркан, қизларини даст кўтариб олди. — Сизларни жудаям соғиниб кетдим.
— Кимни кўпроқ соғиндингиз? — деди катта қизим маҳмадоналик билан.
— Мени, мени соғингансиз-а? — кенжа қизим йиғламоқдан бери бўлди.
— Иккалангизни ҳам соғиндим, баробар соғиндим!
— Эрим қизларни бағридан туширмай, ичкарига кира бошлади. Мен эса унга ҳамон тикилиб турардим.
— Ойимни-чи? — катта қизим менга ишора қилди. — Ойимни ҳам соғиндингизми?
Жимлик. Қани энди шу пайт менга қараб бир кулса-ю, «Соғиндим!» деса… Лекин у индамади, гапни бош­қа ерга буриб, харид қилган ширинлик ва совғаларини уларга улаша бошлади. Эсимда, энди турмуш қурган кезларимиз ишдан келарди-да, атрофимда парвона бўлиб, «Мени соғиндингми, айтақол энди, соғиндингми?» дея савол бераверарди.
Эрта туриб, одатдагидай нонушта тайёрлашга киришдим ва эримни уйғотдим.
— Қаранг, сиз ёқтирган ширинликни пиширдим!
— …
— Ҳ-ҳалиги, чой совимасин, олинг!
— …
— Ҳаво иссиқми, деразани очиб қўяйми-а?
— Бунча кўп гапирасан, жим ўтирсанг-чи!

Унинг совуқ муомаласи кўнглимга наш­тардек санчилишига қарамай, қаршисида жилмайиб ўтиравердим. Бирор нарса керак бўлиб қолса, ундан аввал ўрнимдан туриб, олиб беришга одатланганман. Бироқ охирги пайтларда мана шу одатим ҳам унинг ғашига теккандай, юзини буриштиради. Аёл итоатли, уй ишларига уста ва мулойим бўлса, оиласи тинч бўлади, деб эшитгандим. Лекин қани ўша тинчлик?! У мендан кундан кунга узоқлашиб, ҳат

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Саида нималар болаётганини тушунмай хайрон эди. Фолбиннинг олдига бориб, гоҳ бошига, гоҳ юрагига оқитилган гиёҳлар олиб келарди.

Кунларнинг бирида ишдан қайтаётган Нодир кутилмаганда оёги тойиб, йиқилди. Шифокор унга юришни тақиқлади. Шу сабабли у узоқ вақтгача ишга бормай, уйда отиришига тогри келди.

Бир куни Саида холасининг уйига мавлудга борди. Маросимга келган отинойининг бу галги марузаси иссиқ-совуқ ва ҳар хил жоду-амаллар тогрисида эди. Саида марузани тинглар экан, эрига қилган иссиқ-совуқлари, қайтариқ қилиш учун ичирган, эдирганлари қанчалар гуноҳлигини англади. Ушбу амалларни бажарган аёлнинг охирати куйишини эшитиб, юраги богзига тиқилди. «Нима қилган болсам, эримни қайтариш учун қилдим, жуда гуноҳкормасдирман» дея озини овутди.

Меҳмонлар тарқалгач Саида отинойининг ёнига борди.

- Мен оиламни сақлаб қолиш ҳамда эримнинг ишлари юришиши учун қайтариқ қилган эдим, бошқа нарса эмас.

- Айнан нималар қилганингизни айтиб беринг-чи, қизим.

Саида ҳамма қилган ишларини бирин-кетин гапириб берди. Эрининг бошига тушган ташвишларни айтаётганда отинойи гапини болди.

- Нималар қилиб қойганингизни кордингизми? Озингиз билмаган ҳолда турмуш ортогингизга зиён этказгансиз. Иссиқ-совуқнинг, қайтариқларнинг яхши-ёмон ниятда қилингани болмайди. Ҳаммаси жуда огир, кечирилмас гуноҳ. Эрингизнинг ишини орқага кетиши, соглигининг ёмонлашуви шу оқитишларингиздан...

Саида виждон азобида уйга қайтди. Тезда ёстиқдаги туморни ҳамда ҳамма оқитган чой, шакарларни олиб, ахлатга ташлади. Кечга яқин Нодирнинг касбдоши коришга келди.

- Нодир яхшимисан, достим? Оёгинг яхши болиб қолдими?

- Худога шукур, чидаса болади. Ишда қандай янгиликлар?

- Зокир сенга таништирган аёл бор-ку?

- Мендан кредит олишга ёрдам сораганми? Лекин ҳужжатлари талабга тогри келмаганлиги учун бермагандим.

- Айнан ози. Шу аёл кредит бермаганинг учун сенга туҳмат қилиб, лавозимингдан четлатишларига сабабчи экан.

- Ё товба, озимам ойладим, бироз галати аёл экан, деб. Коп маротаба учрашувга чақириб, кондиришнинг ҳар хил ёлларини қилиб корганди.

Саида меҳмонга чой олиб кирмоқчи болганда ози истамаган ҳолда суҳбатларининг гувоҳи болиб қолди. Эри шунчаки танишим деганда алдамагани, умуман хотинига хиёнат қилмагани рост болиб чиқди. Саида турмуш ортогига ишонмай, фолбинга чув тушганини, эрига иссиқ-совуқ амаллар қилиб, дардга ёлиқтирганини ойлаб, ичидан титраб кетди. Козлари жиққа ёшга толди.

Наргиза Отабекова


Дўстлар билан бўлишинг

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Эримни иссиқ-совуқ қилиб, дардга йўлиқтирдим

Cентябр ойининг 20-сида Нодирнинг хотини икки қиздан кейин огил дунёга келтирди. Фарзанднинг қадами қутлуг келиб, эртасига Нодирни банкда кредит болимига бошлиқ этиб тайинлашди. Байрам кетига байрам уланди! Қариндош – уруг, таниш – билиш – ҳамма уларнинг бахтига ҳавас қилди.

Вақт отган сайин Саида, эрининг муносабатида озгаришлар сеза бошлади. Нодир ишдан кеч қайтадиган одат чиқарди. Шундай кунларнинг бирида, турмуш ортогининг телефонида бир аёл билан ёзишган хатларга кози тушди. Салом-аликдан нарига отилмаган болса-да «СМС» ларни оқиб, Саиданинг рашки тутди. Лаблари титраб «Нима сабабдан ишда ушланиб қолаётганини билдим, ахийри билдим-ку» дея такрорлай бошлади. Айни дам у озида эмасди. Нима қилаётганини, хатти - ҳаракатларини англамасди.

- Мана энди билдим. Сиз нима ишлар қилиб юрганизнию кеч келишларингизнинг сабабини. Топганингизни мендан нимаси ортиқ экан?

- Нималар деб валдираяпсан? Эрталабдан бошимни қотирма.

- Мана бу ойимчангиз ҳақида гапиряпман, - дея телефондаги юзишмаларни эрига корсатди.

- Пашшадан фил ясашга устасан-да, хотин. Нима экан, депман. Бу аёл билан шунчаки танишман, ишида озгина муаммолари бор экан. Ёрдам бердим, шунга шунчами? Ёмон нарса хаёлингга келмасин, - деди-ю, аёлининг саволларига бошқа гап топиб беролмаслигини билиб, тезда уйдан чиқиб кетишга ҳаракат қилди.

- Шунчаки танишингиз болса, нега унда яна қачон коришамиз деб ёзади,- деганча Саида эшикни орқасидан бақириб қолди...

Эрининг гапига ишонмаган Саида ҳар хил ойларга чек койиш мақсадида эртаси куни турмуш ортогининг ишига борди. Нодир кориб қолмаслиги учун атай коча бошида тушиб қолди-да, атрофни кузата бошлади. «Ҳозир тушлик пайти. Нодир ака ҳам ташқарига чиқса керак. Мабодо чиқмаса, бирор баҳона топиб ичкарига кираман» – озича хаёл қиларди у. Саида юрак ховучлаб банк биноси томонга юриб кела бошлади. Шу пайт эри ташқарига чиқди-да, нотаниш бир аёл билан машинага отирди. «Эй Оллоҳ, наҳотки Нодир ака менга хиёнат қиляпти?» – Саиданинг юраги тез ура бошлади. Нафаси богилиб, боши айланаётганини сезди. Кимгадир дардини токиб сочгиси келди. «Нилуфар, ҳа, Нилуфарникига бораман, у мени тушунади» – шу хаёл билан сирдош дугонасининг уйига ёл олди.

Саиданинг келаётганини ойнадан корган Нилуфар қонгироқ чалинишини кутиб отирмай эшикни очди.

- Кел дугонажон, бунча рангинг оқариб кетмаса? Тинчликми ози?

Саида йиглаб-сиқтаб болган гапларни айтиб берди. Барчасини жим туриб эшитган Нилуфар қолига телефонни олиб, танишидан Фотима фолбиннинг уй манзилини суриштириб олди. Саида ҳеч нарсани тушунмай отирарди.

- Ана болди. Манзили қолимизда. Тур ортоқ, сен билан бир жойга бориб келамиз.

- Қаерга борамиз?

- Бир дугонам Фотима фолбинни мақтаганди. Ҳамма нарсани тогри айтар экан. Бориб корайлик-чи, эринг ростдан ҳам хиёнат қиляптимикан.

Дугоналар фолбиннинг уйини топиб боришди. Уларни аввал бир хонага олиб киришди. Сонг кутиб туришни, навбати келганда киришини айтишди. Оша хонада улардан ташқари яна икки аёл отирарди. Ҳеч қанча вақт отмай уларни ичкарига чорлашди.

- Қани келинглар, гозал сингилларимизга биздан нима хизмат?

- Келин, нималар деяпсиз? Аёл киши огирроқ болиши керак. Гийбатчиларнинг гапига ишониб, оглимга туҳмат қилиб, дилини хира қилманг. Озингизни қолга олинг, дея насиҳат қила кетди.

Бу такаллуфдан эриб тушган Саида, телефондан турмуш ортогининг расмини очиб берди. Сонг оқиган хабарлари, бугунги корган воқеларни гапириб берди. Фотима фолбин гоҳ Саидага, гоҳ расмга қараб, гап бошлади:

- Синглим, жудаям танг аҳволда қолибсиз. Оилангиз бузилиш арафасида турипти.

- Нималар деяпсиз?

- Мен билмасам гапирмайман. Эрингиз бошқа бир аёлга илакишиб қолган. Ҳаттоки унга уйланмоқчи. Ҳаракатингизни қилмасангиз, ундан айрилиб қоласиз...

Саида фолбиннинг қабулидан чиқиб, қандай уйига келиб қолганини ҳам билмай қолди.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Эй кўнгил! Қани сўзла!

Томчи тушмаса, сув топиладими?

Шамол эсмаса, дарахт қимирлайдими?

"Аллоҳ" демаса, қалб уйғонадими?!

Жалолиддин Румий (қуддиса сирруҳу)

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ОТАШИ ЁХУД СОЯЛАНГАНЛАР

Сулайм ибн Омирдан ривоят қилинади: Менга Миқдод ибн Асвад гапириб берди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман: “Қиёмат кунида қуёш халойиққа яқинлаштирилади, ҳатто уларга бир мил миқдорида бўлиб қолади”. Сулайм ибн Омир айтади: “Аллоҳга қасамки, милдан ернинг масофасиними ё у билан кўзга сурма қўйиладиган қаламними, нимани тайин қилаётганларини билмайман. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар амаллари миқдорида терга ботиб кетадилар, улардан баъзилари тўпиқларигача тер ичида бўлади, баъзилари тиззаларигача, баъзилари белларигача, баъзиларини эса тер мутлақо жиловлаб қўяди”, – дедиларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан оғизларига ишора қилдилар”. Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Қиёмат кунида ҳисоб-китоб бошланиши кутиб турилган пайтда қуёш уларга яқинлаштирилганидан ҳамма қилган ёмон амаллари миқдорида терга ботиб турар экан. Кимдир тўпиғигача, кимдир тиззасигача, кимдир белигача, яна кимдир эса оғзига қадар терга ғарқ бўлар экан. Ҳамма одамлар бир жойда турган бўлсалар-да, тер денгизи бирининг тўпиғидан ошса, иккинчисининг оғзи баробаридан бўлар экан. Бунинг қандай бўлиши ҳақида қуйидаги сўзлар айтилган:
1. Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг қадами остидаги ерни унинг яхши ё ёмон амалига яраша баланд-паст қилиб қўяди. Шунга кўра ҳар кимнинг баландлиги ҳар хил бўлади.
2. Аллоҳ таоло инсонларни амалларига мос ҳолатда гуруҳ-гуруҳ қилиб тўплайди, баъзи гуруҳдагилар тўпиқларигача терга ботиб турадиган жойда, баъзилари белларигача терга ботиб турадиган даражадаги чуқурроқ жойда турадилар.
Ана шундай қуёш яқинлаштирилиб, ҳамма иссиқда қийналиб турган пайтда баъзи инсонлар сояланиб турадилар. Улар дунёда қилган ишлари эвазига Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматига сазовор бўлган ва шундай даҳшатли кунда У зот тарафидан соялантириб турилган бахтли инсонлардир. Қуйидаги ҳадисда бундай бахтли инсонларнинг кимлар эканлиги баён қилинган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Етти нафарни Аллоҳ таоло Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда соялантиради:
1. Адолатли бошлиқ;
2. Аллоҳнинг ибодатида вояга етган йигит;
3. Қалби масжидларга боғланган киши;
4. Аллоҳ йўлида бир-бирларини яхши кўрган, шу муҳаббатга кўра жамланиб, шу муҳаббатга кўра ажрашадиган икки киши;
5. Мансабдор ва чиройли аёл (гуноҳ ишга) чақирганда, Аллоҳдан қўрқаман деган киши;
6. Ўнг қўли берган садақани ҳатто чап қўли ҳам билмай қоладиган даражада махфий қилган киши;
7. Аллоҳ таолони ёлғиз ҳолатда зикр қилган ва кўзлари ёш тўкан киши”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

"Эътиқод дурдоналари" китобидан.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​Baxtning ertangi kuni yo‘q uning kechagi kuni ham yo‘q u o‘tmishni eslamaydi, uning faqat hoziri bor, u ham bo‘lsa, kun emas -- bir lahza...i

ʼ


@Gozal_diydor

Читать полностью…
Subscribe to a channel