ЁЛҒИЗ ҚОЛМАСИН!
Ўзинг жуфт яратдинг, жуфт юрсин доим,
Бир-бирин десинлар қуёшим ойим.
Дилдаги ўтинчим, тингла Худойим,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...
Майли соч оқарсин, киприк қошгача,
Айирма ҳеч йўғи тўқсон ёшгача,
Барибир покиза турмуш бошқача,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...
Айрилиқ дилларга ғам-қайғу солар,
Меҳр ва оқибат буткул йўқолар,
Фарзандлар кўзлари жавдираб қолар,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...
Эй Аллоҳ, йўл кўрсат, қалбларимиз оч,
Яхшилик диёнат уруғуни соч,
Эркаксан, аёлсан жоҳилликдан қоч,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...
Ёлғизлик – қаритиб эрта сўлдирар,
Ёлғизлик – дилларни дардга тўлдирар,
Ёлғизлик – инсонни эрта ўлдирар,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
@GOZAL_DIYDOR
☀️Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.
Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
@Gozal_diydor
بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم
СУМКАНИ ТОПИБ ҚАЙТАРИБ БЕРГАН ИНСОННИ АЛЛОҲ МУБОРАК УЙИГА ЧАҚИРСИН!!! ОМИН!!! 😭🤲
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ!!!
ДИҚҚАТ!!! ✅
17-ОКТЯБРЬ 2024-ЙИЛИ САҲАР СОАТ 2-3 ОРАСИДА
ШАХРИХОН АСАКА ЙЎЛИДА
МОШИНА БАГАЖИДАН ЗАНГОРИ РАНГЛИ КАТТА СУМКА ТУШИБ ҚОЛГАН.
ИЧИДА БОЛАЛАР, КАТТАЛАР УСТИБОШИ ВА ОПЕРАЦИЯ УЧУН ДОКТОР ҚОҒОЗ ,МЕТИРКА
АЛИЖАНОВА РАЙЁНАНИ ТУҒИЛГАН ГУВОХНОМАСИ БОР ЭДИ ВА ВЫПИСКАЛАРИ, РЕНГИН ҚОҒОЗ АНАЛИЗ ДОКУМЕНТЛАРИ БОР ЭДИ. ЖУДА МУҲИМ ДОКУМЕНТЛАР, ОПЕРАЦИЯ УЧУН ЗАРУР ЭДИ!!! ✅
ТОПИБ ҚАЙТАРГАНГА СОВҒА БОР!!!
АСАКА.
📱📲 ТЕЛ. +998 94 569 83 86 АЛИЖОН АКА. 👆👆✅
ТЕЛ. +998 93 055 22 28
ДОНИЁРБЕК
ИЛТИМОС!!! АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ УЧУН ТОПИБ ОЛГАН ОДАМ ҚАЙТАРСИН!!!
АНДИЖОН ВА АСАКА КАНАЛ, ГУРУХГА ТАРҚАТИНГЛАР. ИЛТИМОС!!!
✅✅✅✅✅✅✅
ИЛТИМОС УСТБОШЛАРНИ ҚАЙТАРМАСА ҲАМ ДОКУМЕНТЛАРНИ ҚАЙТАРИНГЛАР. ДОКУМЕНТЛАР ОПЕРАЦИЯ УЧУН ЖУДА ЗАРУР!!!
АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ УЧУН ҚАЙТАРИНГЛАР!!!
АСАКА ПОЛИКЛИНИКАСИГА РЕГИСТРАТУРАГА ТАШЛАБ КЕТИНГЛАР. ОРИНТР "МУНИС ШИФОХОНАСИ"
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва бароеатуҳ
Хайрли Кун Азиз Яхшиларим!
Аллоҳим, кунимизни ғамлардан холи қил!
Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Хулқим билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!
Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни махрум қилма!
Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!
Амийн.!
@Gozal_diydor
Энг зўр дуолардан бири эшитинг
ЯҚИНЛАРГА ҲАМ ЮБОРИНГ
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻
@Gozal_diydor
Қалби гўзал инсон ҳар қандай вазиятда ҳам гўзалликни кўра олади ва ҳар нарсадан бахт ярата олади🥰. -Сиз шундай инсонсиз🤩, -Ҳа албатта Сиз.
Ассссалоооомууу алааайкууум!
Уйғондингизми? Баракалла!Энди дераза ойнасини очиб, янги тонгни ҳавосидан уйингизга, қалбингизга киритингчи😍.Оҳ,оҳ қандай мазза.😇.Шукурлар бўлсин яна бир тонг ва кунни нашидасини сурмоқ учун уйғондик🥰.
Хайрли тонг қалби қуёшларим!
@Gozal_diydor
СУМКАНИ ТОПИБ ҚАЙТАРИБ БЕРГАНИН ИНСОННИ АЛЛОҲ МУБОРАК УЙИГА ЧАҚИРСИН!!! ОМИН!!! 😭🤲
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ!!!
ДИҚҚАТ!!! ✅
17-ОКТЯБРЬ 2024-ЙИЛИ САҲАР СОАТ 2-3 ОРАСИДА
ШАХРИХОН АСАКА ЙЎЛИДА
МОШИНА БАГАЖИДАН ЗАНГОРИ РАНГЛИ КАТТА СУМКА ТУШИБ ҚОЛГАН.
ИЧИДА БОЛАЛАР, КАТТАЛАР УСТИБОШИ ВА ОПЕРАЦИЯ УЧУН ДОКТОР ҚОҒОЗ ВА ВЫПИСКАЛАРИ, РЕНГИН ҚОҒОЗ АНАЛИЗ ДОКУМЕНТЛАРИ БОР ЭДИ. ЖУДА МУҲИМ ДОКУМЕНТЛАР, ОПЕРАЦИЯ УЧУН ЗАРУР ЭДИ!!! ✅
ТОПИБ ҚАЙТАРГАНГА СОВҒА БОР!!!
АСАКА. ТЕЛ РАҚАМ:
📱📲 ТЕЛ. +998 94 569 83 86 АЛИЖОН АКА.
ИЛТИМОС!!! АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ УЧУН ТОПИБ ОЛГАН ОДАМ ҚАЙТАРСИН!!!
✅✅✅✅✅✅✅
Ассалому алайкум, Фариштали, қалби пок қадрли инсонлар!
Хайрли тонг!
Хаёт деб аталмиш олий неъматни яна бир қайтарилмас тонгини соғлик ва саломатликда қабул қилиб олдингизми?
Яратганнинг ўзи ушбу кунда сизларга омад, қалбингизга хотиржамлик, халоли покдан даромад, орзу-истакларингизни ижобат қилсин.
Яқинларингиз меҳрида бўлинг, оилавий барқарорлик, тўкин-сочинлик, файзу -барака тилаб қоламан.... Ўзингизни эҳтиёт қилинглар...
Хушкайфият сизларни кун буйи тарк этмасин.
Жума муборак кадрдонлар.
🌺🎓💝
@Gozal_diydor
Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:
- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
T.me/Gozal_diydor
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУХ.
ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ!
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас, умр қисқа, ҳар бир онимиз эса ғанимат.
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.
Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин.
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.
Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин.
шанба кунингиз файзли, қувончли ва баракали бўлсин!
@Gozal_diydor
ТАОМ ТАНОВУЛИ УЧУН СОВРИН ҚЎЙИШ
1409-CАВОЛ: Ҳозирги кунда таом ейиш эвазига мукофот қўйилмоқда. Бу турли хил таом турларида бўлмоқда. Улардаги асосий шартлар маълум миқдордаги таомни фалон муддатда ва фалонча шахс ейди. Айримларида шартни бажарса ҳам, бажармаса ҳам овқатнинг пули тўланса, баъзиларида шартни бажара олмаса, овқатнинг пулини тўлайди. Шарт бажарилган тақдирда ютуқ қўлга киритилади. Шу иш жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар мукофот қўйилган маҳсулотлар савдоси жоизлиги учун бир қанча шартлар қўйишган. Жумладан, “Буҳус фи қазоя фиқҳийя муосира” китобида учта шарт айтилган. Улардан бири қуйидагича:
الشرط الثالث: أن يكون المشتري يقصد شراء المنتج للانتفاع به، ولا يشتريه لمجرد ما يتوقع من الحصول علي الجائزة، لأنه إن لم يكن يقصد شراء المنتج، فإن ما يبذله من الثمن، إنما يبذله من أجل الجائزة، فكـأن فيه شبهة المخاطرة، فلا يخلو من شبهة القمار
“Учинчи шарт: Харидор маҳсулотни мукофотни қўлга киритиш учун эмас, балки ундан фойдаланиш мақсадида сотиб олсин. Чунки маҳсулот сотиб олишда ундан фойдаланиш мақсади йўқ бўлса, тўлаётган пулини мукофотни ютиб олиш учун бераётган бўлади. Бу ерда молни хатарга қўйиш шубҳаси бўлгани учун бу иш қимор эҳтимолидан холи бўлмайди”.
Агар мижоз таомни охиригача еб қўйса, пул тўламайди, акс ҳолда пулини тўлайди, деб шарт қўйиш дуруст эмас ва бу фосид савдо ҳисобланади. Еб тугатиш ёки тугата олмасликдан қатъий назар пул тўлайди дейилиб, унга мукофот ҳам белгиланса, юқоридаги иборага кўра, қимор шубҳасига тушиб қолади.
Қолаверса бундай ишлар динимизнинг бошқа кўрсатмаларига ҳам тўғри келмайди. Чунки одатда харидор мукофот илинжида тезроқ ейишга ҳаракат қилади, ҳаттоки қорни тўйиб кетса ҳам ейишдан тўхтамайди. Динимизда эса тўйгандан кейин таом ейиш жоиз бўлмайди. Фақатгина рўзага қувват йиғиш учун саҳарликда ёки меҳмонни ҳижолат қилмаслик учун бўлиши бундан мустаснодир.
Тез ва меъёридан ортиқ овқатланиш динимиздаги жонни асраб-авайлаш тамойилига зиддир. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидагилар келтирилган:
أما الأكل فعلى مراتب: فرض، وهو ما يندفع به الهلاك، فإن ترك الأكل والشرب حتى هلك فقد عصى. ومأجور عليه، وهو ما زاد عليه ليتمكن من الصلاة قائما ويسهل عليه الصوم. ومباح، وهو ما زاد على ذلك إلى الشبع لتزداد قوة البدن، ولا أجر فيه، ولا وزر ويحاسب عليه حسابا يسيرا إن كان من حل. وحرام، وهو الأكل فوق الشبع إلا إذا قصد به التقوي على صوم الغد أو لئلا يستحيي الضيف فلا بأس بأكله فوق الشبع
“Ейишнинг бир нечта даражаси бор.
- Фарз:
Бу ҳалок бўлмаслик миқдорича ейиш. Агар еб-ичишни қасддан тарк қилиб вафот этса, гуноҳкор бўлади.
- Савоб оладиган миқдор:
Фарз даражасидан кўпроқ, тик туриб намоз ўқиш ва рўза тутишга қодир бўла олиш учун ейиш.
- Мубоҳ:
Юқоридагидан зиёдроқ, тана куч-қувватга тўлиши учун тўйгунча ейиш. Бунга савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ. Ҳалолдан еган бўлса, охиратда енгил ҳисоб қилинади.
- Ҳаром:
Бунга тўйгандан кейин ҳам ейиш киради. Аммо эртанги куннинг рўзаси учун куч тўплаш ёки меҳмон уялиб ейишдан тўхтаб қолмаслиги учун ейилса мубоҳ бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
T.me/Gozal_diydor
Аллоҳдан сабр сўраяпсанми, демак Аллоҳдан бало сўраяпсан
Ножойиз сабр сўрашдан тийилинг
🎙Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
T.me/Gozal_diydor
Эрта уйғонганга барака бисёр.
Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун.
Дастурхонда сизга нонушта тайёр.
Ассаламу алайкум! 😘
Хайрли тонг!🥰
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!🤲
@Gozal_diydor
Кун маслаҳати.
Кимнингдир қилган ишини қоралашдан аввал, уни оқлаш учун йигирмата сабаб изланг.
Йигирмата сабаб топа олмасангиз, ўн тўққизта..., ўн саккизта..., шу тариқа битта сабаб топа олгунча ҳам қоралашдан тийилинг.
Ишонинг, сиз биргина оқловчи сабаб топишингиз билан, қолган ўн тўққизтасини кўра бошлайсиз.
Эътибор қаерга қаратилса, ўша ерда яратилиш бўлади!!!
Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 👇❤️
@Gozal_diydor
Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди...
Киши:
- Эй сен, нима сотяпсан? - деди.
Аёл:
- Ёғ сотяпман, жаноб. - деди.
Киши:
- Кўрсатгинчи! - деди...
Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устида бир неча томчи сачради. Ғазаби келиб:
- Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! - деди.
Аёл:
- Кечиринг, жаноб. Беҳосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? - деди.
Киши:
- Тўламагунингча кетмайман! - деди.
Аёл:
- Қанча туради, кийимингиз? - деди.
Киши:
- Минг дирҳам! - деди.
Аёл:
- Шунча пул менда нима қилсин? - деди.
Киши:
- Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! - деди.
Аёл:
- Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени ШАРМАНДА қилманг! - деди.
...У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради.
У воқеани айтиб берди.
Йигит:
- Мен бераман, ўша маблағни! - деди ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди.
Йигит:
- Кўнглингиз жойига тушдими? - деди
Киши:
- Нима демоқчисан? - деди.
Йигит:
- Кийимнинг пулини олдингизми? - деди.
Киши:
- Ҳа..! - деди.
Йигит:
- Кийим қани? - деди.
Киши:
- Нима? - деди.
Йигит:
- Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! - деди.
Киши:
- Яланғоч кетаманми? -деди.
Йигит:
- У ёғи билан ишим йўқ!- деди.
Киши:
- Кийимни бермасамчи? - деди.
Йигит:
- Унда пулини беринг! - деди.
Киши:
- Минг дирҳам - а? - деди.
Йигит:
- Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! - деди.
Киши:
- Минг дирҳам, бердинг-ку? - деди
Йигит:
- Уни икки минг дирҳамга
сотамиз! - деди.
Киши:
- Жуда кўпку? - деди
Йигит:
- Қимматлик қилса, марҳамат,
хоҳишингиз. Кийимни беринг! - деди.
Киши:
- Мени шарманда қилмоқчимисан? - деди.
Йигит:
- Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? -деди.
Киши:
- Бу - зулм, - деди.
Йигит:
- Зулм ҳақида СИЗ гапиряпсизми?! - деди.
Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди...
Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.
Йигит у пулларни аёлга ҲАДЯ қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
@Gozal_diydor
🍃🕊Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .
Ибодатларини гўзал бажарган қадрлигим!!!
🍂Ҳайрли тонг қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин мўминаларим.
🍂 Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизларим.
🍂 Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
🍂Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.
Субҳаналлоҳ...
Алҳамдулиллаҳ...
Лаа илаҳа иллаллоҳ...
Аллоҳу Акбар...
@Gozal_diydor
Фарзандингизга асло сақич олиб берманг!
Ҳозирги замонавий сақичлар ўзида жуда кўп миқдорда шакар ёки шакар ўрнини босувчи кимёвий моддалар сақлайди. Улардан бири ксилитол сийдик пуфаги саратонига сабаб бўлиши мумкин.
Сақич турли хил бўёқлар билан бўялади. Бу эса болада аллергия ёки диареяга сабаб бўлади!
Сақични оч қоринга чайнаш ошқозонда яра пайдо бўлишига имкон яратади!
Кўп сақич чайнаш болада хотира пасайишига сабаб бўлиши мумкин.
Сақич таъмини яхшилаш учун қўшиладиган глутамат моддаси асаб ҳужайраларини нобуд қилиши мумкин...
@Gozal_diydor
🌤Ҳайрли тонг!!
Ассалому Алайкум менинг қувноқ ва самимий дўстларим кунингиз Ҳайрли ўтсин!!!
Бугун 21➖Октябрь Душанба
Куз ойининг гўзал тонги
Сизу➖ бизга муборак бўлсин!!!
Бу кун сизга ва
яқинларингизга
хонадонингизга яхшилик➖
қувончлар хадя қиладиган кун бўлсин!!!
🌸🍂🌺🍁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 👑КУЗ ФАСЛИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
@Gozal_diydor
КУЯВЕРМА ДУНЁ ИШИГА...
✍️Нилуфар Темур қизи
🎙Рамзиддин Эгамбердиев
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
@Gozal_diydor
Қайси аёл ўзини эрини бошқа бир
аёлдан рашк қилса... 👇
Керакли манзилларга юборинг
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻
@Gozal_diydor
Келин ёмон бўлса ҳам ҳайдаб
юборманг!
КЕРАКЛИ ЖОЙЛАРГА ЮБОРИБ
ҚЎЙИНГ)
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻
@Gozal_diydor
. О Д А М...
(Хазрати Одам...)
Кўпинча бечораҳол, камбағал одамни назарга илмаймиз... Сабаби инсон бойлиги ёки лавозими билан эмас, балки имони билан улуғланишини унутиб қўямиз...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
@Gozal_diydor
🌸Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌸Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌸Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌸Ажабмас бирма бир ижобат бўлса..
@Gozal_diydor
🍃🌹Ассалому алейкум🌹🍃
азиз диндошларим!.💖
✨🍃🌸🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!.
Яна гўзал ва мунаввар бир
гўзал тонг барчага муборак
бўлсин!!!. ☕💞
✨🍃🌸Тонгда уйғотган ярат~
ган эгамга ҳамду санолар
бўлсин, жамики ўтган барча
пайғамбарларига дуруд
саловатлар бўлсин!!!. 🤲💞
✨🍃🌸 Пайшанба тонги барчага муборак
бўлсин!. 💞
✨🍃🌸Кунингизга,умрингизга
🕌 Яратган барака ато
этсин!!!!.🤲💞
✨🍃🌸Бошланган янги кун
барчамизга омад, бахт,
шодлик, кўнгил хотиржам
лигини олиб келсин!. 💞
✨🍃🌸 Кунимиз солих амал
ларга ва яхшиликларга бой
кун бўлсин!!!. 🤲💞
Бир гўзал тонг отди, хўб
тароватли,
Дилларда ажиб ҳис, хўб
салобатли.
Қушларнинг сайраши
дилларга ёқар,
Бобо қуёш кулиб ерга нур
сочар!.
✍️
Феруза Рустамова.
@Gozal_diydor
🌺Ассалому алайкум!🌺
Хайрли тонг
🤲Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Янги кунга бисмиллаҳ...
Одамлар наздида қадр-қимматинг ҳар қанча юқориласа ҳам, ўз назарингда ҳақиқий қадр-қимматинг асл ҳолида қолаверади.
Одамлар ҳар қанча алдамасин, сен ўзингни алдама.
@Gozal_diydor
«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
– Жаннатнинг кўчатидир.
– Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
T.me/Gozal_diydor
🌸 Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин 😊
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!🤲🏻
@Gozal_diydor
Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
@Gozal_diydor
ЯХШИ ИШЛАРГА ДАВАТ ҚИЛУВЧИ ЯХШИЛИК ҚИЛГАН БИЛАН БАРОБАР
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Дўстларингизга ҳам улашинг:
T.me/Gozal_diydor