gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ЙИҒЛАЙМАН ЧУНКИ ДУНЁ БИЗЛАРНИ
ОЛДИМИЗГА КЕЛМОҚДА


Муҳаммад ибн Каъб Қуразийдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Язид Ҳасъамий таомга чақирилганида келди ва жиҳозланган уйни кўриб, ичкарига кирмай, ўтириб йиғлади. Нега йиғлаяпсиз”, дея ундан сўраганида: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сафар қўшинни кузатиб Уқбатил вадо деган жойга етганларида бундай деган 28эдилар: "Сизларни
динларингизни, омонатларингизни, ишларингизнинг хотимасини Аллоҳга ҳавола қилдим". Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг киядиган тўнига қимматбаҳо мўйнани қўшиб тикаётганини кўргач қуёшнинг чиқиш тарафига юзланиб, қўлларини чўзиб сизларга дунё пешвоз чиқмоқда, сизларга мол-дунё пешвоз чиқмоқда" дедилар. Бу сўзларидан биз дунё келиб устимиздан босиб қолармикин деган ҳаёлга бордик. Ҳозир сизлар энг яхши умматсизлар, ҳали вақти соати келиб сизларга битта ёғоч тавоқ эрталаб келса, кечга бориб яна бошқа ёғоч идиш келтирилади. Бирорталарингиз эрталаб бир кийимда чиқсангиз, кечки пайт бошқа бир кийимда чиқадиган бўласизлар. Худди Каъба беркитилгани каби уйларингизни беркитадиган бўласизлар дедилар. Абдуллоҳ айтди: қандаям йиғламайин, худди Каъбани беркитилгани каби уйларингизни беркитаётганларингизни кўрдим дедилар. (Ҳаким ривояти)

«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ҲАЁТИЙ ХИКОЯ

Битта бой одам уйига келган меҳмон билан айланишга чиқибди. Улар отда бир уйни ёнидан ўтаётиб тўхташибди. У уйдан битта киши чиқиб халиги бойга етти букилиб салом бериб сўрашибди, бой тил учида саломлашиб ўтиб кетибди. Мехмон бу киши ким нега сиз билан бунча қуюқ сўрашди деса қудам, уни қизини олганман дебди.

Улар яна йўлда кетаётса, олдиларидан битта киши чиқиб, у хам худи шундай етти букилиб салом берибди. Бой тили учида сўрашиб отдан хам тушмай ўтиб кетибди. Халиги меҳмон яна сўрабди. Бу иккинчи қудам, ундан хам қиз олганман дебди.

Улар йўлда давом этишибди мехмон қараса бир уйдан битта киши чиқиб турган экан. Халиги бой дарров отдан тушиб халиги одамга етти букилиб салом берибди. Ўша киши ҳам тил учида сўрашиб уйига кириб кетибди.

Бой отга миниб уйига қайтаётса мехмон бойга савол берибди. Нега ҳалиги киши билан отдан тушиб сўрашдиз деса уша киши мани қудам дебди. Шунда меҳмон бояги иккиси хам қудайиз эдику улар билан бундай сўрашмадиз деса. Бой улардан қиз олганман охирги кўрган қудамга қизимни узатганманда деган экан...

Изоҳ ўзингиздан...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ёниб турган шам ёнига учиб келган уч капалак оловнинг таъсири ҳақида фикрлаша бошлади.

Улардан бири учиб шам пилигига яқин келди ва ортга қайтиб шундай деди:
— Олов ёритар экан.

Бошқаси шамга янада яқинлашган эди, қанотини куйдириб олди ва қайтиб шундай деди:
— У куйдирар экан!

Учинчи капалак эса шам алангасига ўзини урди ва қайтмади. У билмоқчи бўлганининг хаммасини билди, аммо энди бу ҳақда шерикларига айтиб бера олмайди.

Қиссадан ҳисса шуки:
Соҳиби илмлар кўпинча ўз билганларининг барчаси ҳақида гапириш имконидан мосуво бўлади. Шу сабаб билган одам сукут сақлайди, сўзлаган одам эса кўп нарса билмайди.

🥀Хаётда ҳам шундай қадрдон... кўп гапирган одам мавзусининг халокатли томонини билмайди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​ҚИЁМАТ АЛОМАТЛАРИ
CАВОЛ: Қиёмат аломатлари ҳакида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиёмат куни қачон бўлиши Аллоҳ таоло яширган сирдир. Лекин унинг аломатлари ҳақида ояти карима ва ҳадиси шарифларда бизга бир қанча маълумотлар етиб келган. Қиёмат аломатлари - қиёмат яқинлашганда содир бўладиган воқеа-ҳодисалардир.
   Қиёмат аломатларининг ҳаммаси юзага чиқиб бўлса Аллоҳнинг иродаси билан бу дунё ниҳояси етади ва қиёмат қоим бўлади. Ўшанда бутун борлиқда ҳаёт тугайди. Борлиқнинг ҳозирги низоми тамомила бузилади. Ҳамма нарса остин - устин бўлиб кетади. Ана ўша қиёмат қоим бўлганидир.
   Кўплаб ҳадиси шарифларда қиёматдан олдин содир бўладиган катта ва кичик ҳодисалар ҳақида сўз юритилган. Жумладан, Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир куни суҳбатлашиб турсак, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар ва: “Нима ҳақда суҳбатлашиб турибсиз?”, дедилар. “Қиёматни эслаб турибмиз”, - дейишди. У зот: “Ўнта аломатни кўрмагунингизча қиёмат бўлмайди”, деб: Тутун (ўраб келиши), Дажжолнинг чиқиши, одамларга гапирадиган ҳайвоннинг чиқиши, Қуёшнинг мағриб (ботадиган жойи)дан чиқиши, Исо (алайҳиссалом)нинг ерга тушиши, Яъжуж-Маъжужнинг чиқиши, учта ер ютиши: машриқ, мағриб ва Арабистон ярим оролидаги ер ютишларини, Ямандан одамларни махшаргоҳга тўплайдиган оловнинг чиқишини эслаб ўтдилар” (Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган).
   Баъзи қиёмат аломатлари ақида китобларимиздан ҳам жой олган ва мусулмон киши имон келтириши лозимлиги таъкидланади. Масалан, “Ақоиди Таҳовия” китобида бу борада шундай дейилади:
وَنُؤْمِنُ بِأَشْرَاطِ السَّاعَةِ: مِنْ خُرُوجِ الدَّجَّالِ، وَنُزُولِ عِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ مِنَ السَّمَاءِ، وَنُؤْمِنُ بِطُلُوعِ الشَّمْسِ مِنْ مَغْرِبِهَا، وَخُرُوجِ دَابَّةِ الْأَرْضِ مِنْ مَوْضِعِهَا.
   “Қиёмат аломатларига: Дажжолнинг чиқиши, Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг осмондан тушиши, Қуёшнинг мағриб (ботадиган жойи)дан чиқиши, ер ҳайвонининг чиқишига имон келтирамиз”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: "Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шал одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.

Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлибди.

Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!

Сенчи?!! Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!! Сенинг оёқларинг соппа-соғ!! Сен гапира оласан!! Сен эшита оласан!! Барча неъмат бор сенда!!"

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлси
н.

🤲Келаси жума кунларига барчамизга соғ-саломат етказсин

ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛА
НГ

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавм эшиги олдига келсалар, эшикка юзланиб турмасдилар, балки ўнг ёки чап томонлари билан туриб "Ассалому алайкум, Ассалому алайкум" дер эдилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олишда, соч тарашда ва кавуш кийишда, қўйингки, барча ишларда ўнг томондан бошлар эдилар" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Одилхон қори Юнусхон ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Эрининг рухсатисиз остона хатламаган аёл ҳақида ривоят.

Ибрат олса арзирли воқеа.


@Gozal_diydor
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Кўчада ётганимда одамлар садақа ташлаб кетишади. Ишқилиб самолётим учадиган кунгача кўчада ётиб юрганимда полициянинг қўлига тушиб қолмайда… Мен бойиш учун, мол-давлат тўплаш учун келмагандим. Болаларим бировдан кам бўлмасин, қизларимнинг сарпо-сепини тўкис қилай, уч-тўрт сўмгина ишлай деб келгандим. Мен бу ерларга жаннат излаб келмагандим. Шунчаки тирикчилик ташвишлари бошлаганди. Аммо кўрган-кечирган хорликларим, изтиробларим топганимдан ортиқ бўлди. Мен йўқотганларимнинг ўрнини фиръавннинг мол-дунёси ҳам тўлдиролмайди. Художон, менга умр бер, Ўзинг куч-қувват бер, юртимга етиб олай. Ўлигим бегона тупроқларда хор бўлмасин, Художон! Ўз юртимга, истараси иссиқ халқимнинг бағрида, фарзандларим, яқинларим қўлида жон беришни насиб қилган, Худойим!.. »
Солиҳа шу тун овсинининг Туркияда тутган кундалигидаги ёзувларни ўқиш билан тонг оттирди. Бир хаёли овсинининг  болаларини олдига олиб, юрагидаги бор нафрату аламларини айтиб-айтиб олгиси келса-да, «қанийди бу билан бир нима ўзгарса? Ўзи шундоқ ҳам шум етим бўлиб бўлиб армонга тўлиб ўтиришибди, уларнинг дилини оғритиб нима қиламан» деган раҳмоний ўй билан ўз-ўзидан ёзғириб қўйди.
«… Барибир опамнинг кўрган-кечирган кунлари шундоқлигича қолиб кетмаслиги керак. Ахир ҳозир хорижга жаннат истаб кетаётган хотин-қизлар камми? Майли, ҳаммаям раҳматли  Мавлуда  опамдек қийналмас, азият чекмас, бироқ улар топган минглаб доллар йўқотишлар ўрнини тўлдирадими? Одамларнинг дунёқаришаи бойигани билан биз ўзбекмиз, бизда эгасиз бегона жойларга кетган аёлга одамлар яхши кўз билан қарамайди. Бу дафтарни бирор газета-журналда ишлайдиган журналистга берсам-чи? У шу асосда бир нима ёзса одамларга таъсири сезилар?… Мавлуда опамнинг болалари дафтардагиларни ўқиган бўлса-чи? Келин ойим бизни шарманда қилиш учун онамнинг кундалигини бегоналарга, тағин газетачиларга берибди, деб мендан хафа бўлишса-чи?..» Солиҳа узоқ ўйлади. Ҳар томоннинг ҳисобини олди. Ҳар қандайига ўйламасин, фикрлари овсинининг мусофирчиликдаги изтироблари ёзилган дафтарни шундайлигича қолдиролмаслигини тасдиқларди. Дафтарни яна бир марта қўлига олди-да, «опамнинг исмлари, аниқ манзиллари йўқ-ку бу ерда. Мен ҳам айтмайман. Бу ердаги гаплар газетага чиқса, уни ўқиган хорижнинг пулига орзумандларга ибрат бўлса, савоби опамга тегади… Мавлуда опам ҳаёт бўлганларида ҳам менинг бу ишимни маъқуллаган бўлардилар…» дея кўнглидан кечган ўйдан дадилланиб, газета таҳририятларини кўзлаб йўлга отланди…
Муаллиф?

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!

T.me/Gozal"diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📝ДАРБАДАРЛИК ИЗТИРОБЛАРИ
(хаётий вокеа)


Солиҳа кўксига муштлаб, сочини юлиб йиғлаётган овсинининг қизлари, келинларига бир зум нафрат билан тикилиб турди. Сўнг хонага шахд билан кириб, уввос солиб йиғлаётганларни ярим жаҳл, ярим ҳамдардлик билан тинчлантиришга уринди:
-    Бўлди, кеч тушганда кўз ёшини йиғиштиринглар. Доду фарёд, йиғи-сиғиларнинг фойдаси йўқ энди. Мавлуда опам ҳозир қабрда сўроқ-саволдан ўтяптилар, сизларнинг нола-фарёдингиз марҳумага зиён бўлади. Опам  энди гўрида тинч ётсин. Дод-фиғон қилган билан бир нима ўзгарадими?! Ундан кўра ҳақига дуолар қилинг, ётган жойлари нурга тўлсин.
Бир пасда таъзияли хонадон совуқ сукунатга чўмди. Энди аҳён-аҳёнда марҳуманинг қизлари пиққиллаган, ҳиққиллаган товуш чиқариб жимжитликни бузар, ҳеч ким бир-бирига бир оғиз сўз дейишга журъат қилолмас эди. Кечга томон келди-кетдининг кети узилиб, ўлик чиққан уйда фақат марҳуманинг яқинлари, қариндош-уруғ қолди. Солиҳа дастурхон ёзиб қўшнилар чиқарган егуликларни қўйди. Уйнинг ҳар бурчагида  биқиниб, кўз ёш тўкиб ўтирганларни бир жойга тўплаб овқатлантирди. Қайноғасининг тўнғич ўғли Зафарбек товоқдаги ширгуручга бир-икки қошиқ солган бўлдию, бир нуқтага тикилган куйи жим қолди. Солиҳа йигитнинг ҳам айрилиқ доғида, ҳам орият зўридан қийналаётганини билиб турганди. Аммо энди минг қийналмасин, бошини тошларга урмасин фойдаси йўқ. Онаси қайтмайди. Ота-она вафоти фарзандга мерос дейдилар. Аллоҳдан келганини бандаси кўтаришга мажбур. Аммо куйгулиги бошқа нарсадан. Овсини шу болаларини, қизларини деб хорижга ишлагани кетганди. Ўша ерда касали ўтиб кетиб, бедаво хасталикка айланган экан. Бир аҳволда юртга қайтдию, бир ҳафта касалхонада ётиб жон берди…
- Дурустроқ емадингиз, Зафаржон. Бунақада ўзингизни олдириб қўясиз-ку…
- Едим, келинойи, раҳмат сизга…
- Зафаржон, дардингиз оғирлигини биламан. Аммо сабр қилинг, бошқа чорамиз йўқ. Раҳматли Мавлуда опам учун еру осмон куйса ҳам энди уларга наф йўқ, қайтанга зараримиз тегади оҳ-воҳимиз билан. Хонадоннинг бош фарзандисиз, ука-сингилларингизга ҳам ота, ҳам она бўлинг. Ўзингизни бардам тутинг энди…
Солиҳа қайнисига сиртдан кўнгил кўтарувчи гапларни гапираётгани билан, кўнглида алам ва нафратдан ўзини қўярга жой тополмаётганди. «Эссиз, йигит, эссиз эркак,- дерди унинг кўзлари, онангни четга ишлагани жўнатиб қўйиб, ўзинг қайси юз билан у юборган пулларни хотин, бола-чақангга, ўзингга сарфлаб юрдинг?! Онанг бегона тупроқларда, ёт кишилар қўлига муте бўлиб топган пулга машина олиб миниб юришга чидаган ориятингга ўт тушсин-а!..»
Солиҳа бу гапларни Зафарнинг ўзига айштишдан маъни йўқлигини жуда яхши билади. Ўшанда овсини Туркияга кетмоқчилигини эшитганида ҳам Солиҳанинг капалаги учиб кетганди. Аввал ишонмади, сўнг минг истиҳола билан овсинидан сўради:
- Опа, четга кетармишсиз, ишлагани?..
- Ҳа, Солиҳабону, бироз ишлаб келмасам бўлмайди. Замонни кўряпсиз-ку… Ҳозир пули йўқ кишини одам ўрнида кўришмайди. Қизларни узатиш керак, ўғилларни уйлантириш керак. Зафарбекни уйлантириб роса қарзга ботиб кетганимиздан хабарингиз бор. Хуллас, оз-моз ишлаб келмасам бўлмайди…
- Опа, қўйинг шу четга чиқишни. Қизларингизни узатиш, ўғилларингизни уйлантириш бўлса, мана биз-амакилари, аммалари бор, ўзингизнинг яқинларингиз…
- Э, Солиҳабону, ҳозир ким ўзидан ортяпти? Қавм-қариндошга оғирлигини ташлаб, яқинлар ёрдамидан умид қилинадиган замонми ҳозир? Худога шукр, ҳаммангизнинг, яқинларимизнинг борига шукр, аммо ҳар ким ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши керак. Ҳамманинг ўзига яраша ташвиши етарли.
- Унда ўғилларингиз борсин, сиз қолинг, жон опа. Шу ёшингизда иш деб четга чиқсангиз болаларингизга иснод, ахир!
- Йўқ, Зафарбек ҳам, Зуҳриддин ҳам сингилларининг ёнида қолади.  Уйни эркаксиз қолдириб бўладими? Тағин бўй қизлар бор хонадоннинг эркаксиз қолиши маъқул эмас. Зафарбек яқинда уйланди. Ҳозир эр-хотин бир-бирининг ҳуснига қараб тўймайдиган, бир-бирининг меҳрига қонмайдиган пайти. Бу вақтда уларни ажратиб, ўғлим билан келиннинг кўзига балодай кўринмайман. Икки-уч йил ишлаб келайин, унгача Зилола ҳам ўқишини битказади, узатамиз, келин ёш болаларга ўралашиб қолганида Зафарбекни жўнатарман…

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ОМОНМИСИЗ  ҚАДРДОНЛАРИМ!

Инсонийлик нақшин кўраман,
Сизга бўлсин ширин онларим,
Мен сизларни яхши кўраман,
ОМОНМИСИЗ ҚАДРДОНЛАРИМ?

Талпинади сиз томон кўнглим,
Ўзига бек, ўзи хонларим,
Юрагимда соғинчлар лим-лим,
ОМОНМИСИЗ ҚАДРДОНЛАРИМ?

Ўзингиздан берингиз дарак,
Кўрмай қолсам бу жоним ҳалак,
Яхшиларга бўлибон тиргак,

ОМОНМИСИЗ ҚАДРДОНЛАРИМ?

Дард чекмасин ширин жонингиз,
Қувончга бой ўтсин онингиз,
Нурли отсин ҳар бир тонгингиз,
ОМОНМИСИЗ ҚАДРДОНЛАРИМ?


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Гулларданда гузал опа сингиллар..............
Латофатли Хонимлар бу гуллар Сизлар учун.................
Хамиша сизларни бахт гузаллик назокат тарк этмасин......
Якинларингиз ардогида булинг....
Азизалар.........


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР


БЕЗОВТА БЎЛИБ, УХЛАЙ ОЛМАГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Зайд ибн Собит (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:

اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي
«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада  атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла тахузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».

Маъноси : Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.
Ибн Сунний ривоятлари
.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ёлғон Ҳақида...

Она фарзандига деди:
Таомингни еб тугатсанг, сени  айлантириб келаман.

Бола таомини еб тугатгач онасига деди:

- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?

Она: - Кеч бўлиб қолди  Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз ...
Бола кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади...

Бола каттароқ бўлгач, мактабга борди.

Устоз:
- Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан теварак атрофни сайр қилишга олиб бораман деб айтди.

Сайр қилишга бориш учун  биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон сайрга борамиз?

Устоз жавоб берди:

- Қандай сайр ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади...

Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:

- Aгар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.

Ўқув йили ҳам тугади.

Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:

- Дада, қани менинг велосипедим? деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?

Ҳикоя давом этади...

Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти -  ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта ҳато ва бу ҳато аксар ота - оналарда бор. Aфсуски, биз бу ҳатони болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

Aбдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди:
“Бир куни онам мени чақирди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникида ўтирган эдилар. Ҳой ўғлим, келақол, сенга бир нарса бераман, — деди онам. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамдан: Ўғлингга нима бермоқчисан? – деб сўрадилар. Хурмо бермоқчиман, — деб жавоб берди онам. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга: Aгар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи аъмолингга "ёлғон гапирди" деб ёзилар эди – дедилар.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Набий соллаллоҳу алайҳи  ва салламдан Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, у киши дедилар: "Қачонки Аллоҳ таоло ерни яратганида у (ўрнида турмай) ёйилиб кетди, бас тоғни яратиб унинг устига ташлади, (ер) ўрнида тек қарор топди. Шунда фаришталар тоғнинг яратилишидан ажабланиб, айтдилар:
- Ё Рабб! Тоғдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, темир, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Темирдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, олов, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Оловдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, сув, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Сувдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, шамол, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Шамолдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, ўнг қўлида садақа қилиб, чап қўлидан беркитадиган Одам боласи, деди".


Имом Аҳмад ривояти.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍁...Ассаламу алайкум...
🌻...ва роҳматуллоҳи...
🍂...ва барокатуҳ!....

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

☂️•☂️Илоҳим ҳар бирингизнинг
☂️•☂️кўнглингиз
☂️•☂️ХОТИРЖАМЛИКни,
☂️•☂️Юзингиз ТАБАССУМни,
☂️•☂️Хонадонингиз БАРАКАни,
☂️•☂️Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
☂️•☂️Қалбингиз ИЙМОНни,
☂️•☂️Танингиз САЛОМАТЛИКни,
☂️•☂️Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🍁Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

🍁☂️ХАЙРЛИ ТОНГ!☂️🍁


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Кузнинг яна бир кунини қарши олдик, Алҳамдулиллаҳ!

Ўтмишни, юракни музлатган дилхираликларни унутишга харакат қилинг, зеро улар энди ортга қайтмас...

Нояабрь очди аста эшикни,
Чиқиб кетди деразадан дард.
Мана уйга кирди нур, ифор,
Кириб келди остонадан Куз.


Аллоҳ ҳаммамизга хайрли амалларга тўла умр, тан-жон саломатлигини, хонадонимизга файз, ризқимизга барака, руҳимизга хотиржамлик, беморларга комил шифо ва қалбимизга иймон ҳаловати ва баҳор гўзаллигини ато этсин Кунларимиз сўраганимиздан-да зиёда бўлсин!🤲


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍃 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀 Кўнглингизни хотиржам,
☘ Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀 Танангизни саломатлик,
☘ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀 Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.
2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.
3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.
4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)
5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.
6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Охиратни.
ㅤㅤㅤㅤ
@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



🔥Ука...

Борсанки хотиржам турибман ука,
Кўнглимга халоват қурибман ука,
Ёнимда елкадош жигарим бор деб,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Гоҳо тортишамиз гоҳ тилимиз бир,
Зарра адоват йўқ, йўқ юракда кир,
Қайси давра бўлса, айтай эмас сир,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Сен менинг томонда мен сенинг томон,
Ишни деб олисда юрганим ёмон,
Бахтинг бутун бўлсин, танинг соғ омон,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Йиғласам йиғлайсан куласан кулсам,
Ёнимни оласан хатолар қилсам,
Сендайин дўстим йўқ дунёда билсам,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Ҳеч қачон чиқмайди йўқ деган сўзинг,
Бир он кўринмасам излайди кўзинг,
Ишонганим ўзинг, фахримсан ўзинг,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Армонлар дилинга киролмай ёнсин,
Омад остонанга ўрнашиб олсин,
Ҳаёт ҳар онингга қувончлар солсин,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Борсанки хотиржам турибман ука,
Кўнглимга халоват қурибман ука,
Ёнимда елкадош жигарим бор деб,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!
!!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ                                                
                  ВАРАХМАТУЛЛОХИ

                           ВАБОРОКОТУХ🌹🌺

     ✨🕊🌹 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌹🕊✨

🌸 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса -  АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

🌸 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

🌸 Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўраймиз!

🌸Тан сиҳҳатлик, офият, бахт -  саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз ҳайрли ва мазмунли ўтсин!

✨Мана отди, яна бир тонг!
✨Нур таралди ҳар томон!
✨Хайр, баракот, раҳматлар..
✨Бизга ёғилсин, ҳар он!

  Биздан йироқлашманг!
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

🌸✨
💞💞💞💞💞💞💞💞💞

┄┄┅┅✿🍃❀🌺
   🌺❀🍃✿┅┅┄┄


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

⛅️ Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. 😊

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Хаёлларингиз шу гуллар🍃🌹🍃 каби гўзал бўлсин доим🥰
Биласизми бу гуллар🍃🌸🍃 сизчалик гўзал эмас....😍
Сиз каби мафтункор эмас🍃🌹🍃
Сизнинг табассумингиз шунчалар гўзалки буни ўзингиз билмасангиз керак.😍😉
!🍃🌹🍃


Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹

Каналимизга қўшилинг 👇❤️

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

- Хўп, бордингиз ҳам дейлик, нима қиласиз? Қаерга борасиз? Иш дегани сизга дарров тап-тайёр турмас?
- Унисини аниқладим-да, айланай Солиҳабону. Туркияга ўз-ўзидан кетадиган бўлибманми? Қудағайнинг бир дугонаси бор экан, Туркияга савдо иши билан қатнаб турармиш. Бир йиғинда ўша аёл билан танишиб, гаплашиб қолдик. Туркиядан менга иш топиб берадиган бўлди. Гаплашиб, келишиб борадиган жойимни аниқлаб олдим. Бир хонадоннинг иккита боласига энагалик қиларканман…
- Ҳаммасини ҳал қилган экансиз-ку, опа… Майли, ўзингизга қаранг. Ишқилиб, хайрли бўлсин…
Солиҳа ўша пайтлари овсинини деб эри билан ҳам жанжаллашишганди.
- Қандай қайнисиз? Одамда орият бўлсин экан-да!?  Ахир, ўша  аёл раҳматли акангизнинг, бир қориндан талашиб тушган жигарингизнинг хотини-ку! У ҳақида бирор ножўя гап гапирилса, бир учи сизга тегмайдими?!
- Нима қил, дейсан?!- Эрининг ҳам фиғони фалак бўлди.- Мен ўлган акамнинг хотинига хўжайинчилик қила оламанми? Иккита ўғли бор, қизлари бор, қолаверса, ўзининг ака-укаси бор, улар уялсин, ўшалар ор қилсин! Мен нима дейман? Нима қила оламан?! Ишлагиси келибди, борсин, кўрсин, ишласин. Мен ўз оиламни биламан, бошқаси билан ишим ҳам, ҳушим ҳам йўқ!..
Солиҳанинг овсинининг чет элга кетишига қарши кураши шу кўйи мағлубиятга учради. Овсини Туркияга кетди.
Онаси жўнатган пулларга ўғиллар уйларни таъмирлатишди, машина олишди. Оналарини узоқ юртларнинг бегона одамларига хизматкор қилиб, ўзлари юртда ялло қилиб юраверишди. Охир-оқибат онасининг бошига етиб, энди доду фарёд қилиб ўтиришибди.
… Зафарбекнинг юзига қарашни истамай, ўйга ботиб ўтирган Солиҳанинг хаёлларини келин Дилфузахоннинг овози тўзғитди:
- Келинойи, мана бу сизга экан. Ойижон касалхонага охирги борганимизда сизга бериб қўйишимни айтгандилар…
Солиҳа бир Дилфузага, бир қўлидаги дафтарга ҳайрон тикилиб ўзига узатилган дафтарни олди. Ҳайрати тошиб дафтарни варақлашга тушди. Бошида «Адашган кўнгил изтироби» деган ёзувга кўзи тушдию, бир қалқиб кетди. Дафтардаги битиклар нима ҳақидалиги ва уни овсини нега ўзига илинганини идрок этди.
- Зафарбек, Дилфузахон, сиқилмайгина ўтиринглар, мен эртага эрталабда келаман. Энди уйга борайин, болаларга бирор иссиқлик тайёрлаб беришим керак. Амакингиз шу ерда қоладилар.
Солиҳа таъзия эгалари билан хайрлашиб, уйи томонга қадамини жадаллатди.
Уйига келиб болаларининг ош-овқатини тўғрилаб, овсинининг келини тутқазган дафтарни варақлашга тутинди.
«… Одамлари ғалати экан. Ўзларини жуда устун қўйишади. Хизматкор, ҳатто ундан ҳам баттар одамга муомала қилгандек ижирғаниб иш буюришади. Ёш болалари ҳам тап тортмай иш буюради. Айтилган иши вақтидан бироз кечикса, «сенга шунинг учун пул тўлайман-ку!» деб дағ-даға қилишади. Отаси тенги, онаси тенги одамларни ҳам бемалол сенлашади. Барибир ўзимизнинг одамларга етмас экан ҳеч бир миллат. Меҳр-оқибатли, юзи иссиқ халқимни соғиндим…»  Солиҳа дафтарни варақлаб, ундаги ёзувларни ўқигани сари ўксиниб йиғларди. Сўнгги варақлардаги ёзувлар Солиҳанинг юрак-бағрини ўртаб юборди: «Қуриб кетсин бу грипп, пул тежайман деб оёқда ўтказиб юбордим. Тинка-мадоримни қуритди. Дори-дармон ҳам фалон пул, касалхонага ётиш учун ҳам пул керак. Нима қилсам экан?.. Ўзинг ёлғизлатма, мени Худойим…Ўпкам санчиб-санчиб оғрияпти. Овозим чиқмай қолди. Дори олиш учун кўчага, дорихонага чиққандим, уй эгаси уйга киритмади. «Сен юқумли касалликка чалингансан. Туберкулёзми, силми, баломи баттарми! Йўқол, болаларимга юқтирасан касалингни! Ол, мана, нарсаларинг. Сени идишларингни ахлатга ташлаб юбордим» деб юзимга эшик ёпди. Энди нима қиламан? Қайга бораман? Раҳм-шафқати йўқ экан, ҳатто охирги маошимни ҳам беришмади. Чипта олиш учун ҳам рейсни кутиш керак. Кейинги ҳафтага қайтсам… унгача кўчада ётаманми?..» Солиҳа шу ерга келганида овозининг борича ўкириб йиғлаб юборди. Тўшакка ўзини ташлаб, «опажоним, пул деб, болаларини деб хор бўлган опажоним» дея хўрсиниб-хўрсиниб кўз ёш тўкди. Айтиб-айтиб йиғлаб, бироз кўнгли бўшагач яна дафтардаги битикларга кўз тикди: «… Уч кундан бери туз тотмадим. Кўчада тунаяпман. Кундузлари дўкон, бозор айланиб вақт ўтказаман. Нафасим сиқиб, бошим айланяпти. Кейинги ҳафта юртга қайтаман.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



ЁМОНЛИКДАН САҚЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Жасурбек домла Раупов,

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларими
з:
Дўстларингизга ҳам улашинг
:


@GOZAL_DIYDOR

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ОТАМ КEЛДИ УЙИМГА


Кўнглим юксалди тоғдек,
Уйим яшнади боғдек,
Зимистонга чироғдек,
Отам келди уйимга.

Омонмисан қизим деб,
Матонатим, юзим деб,
Ортда қолар изим деб,
Отам келди уйимга.

Икки қўлида бозорлик
Шундоқ келса, озордек,
Меҳрибоним, хуш кўрдик,
Отам келди уйимга.

Бош қўяйин пойига
КАЪБА деб турган жойига,
Тўйиб олай нурли чиройига,
Отам келди уйимга.

Лек кўзим очган ҳамон,
Афсус, бу тушим экан.
Армонимдир бу ИНСОН,
Бир орзу хушим экан.

Мен яхшиман, ОТАЖОН,
Жаннатда кулиб юринг..
Лек тушимда бўлса ҳам
Уйимга келиб туринг.

Эҳ, Отаси омонлар,
Сиз энг бахтли инсонлар,
Тўлиб, тошиб дия олар
«ОТАМ КEЛДИ УЙИМГА!»



@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ШОШИБ ХУЛОСА ЧИҚАРМАНГ.... 💦
(ибратли ҳикоя)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар...

Ҳаво анча иссиқ. Шу сабабдан автобусда одам унчалик кўп эмасди. Кейинги бекатдан 35 ёшлар атрофидаги, башанг кийинган бир аёл автобусга чиқди. Иссиқликдан беҳузур бўлиб ўтиришга жой ахтарди. Аксига олиб ҳамма жойлар банд, фақат орқароқдаги ўриндиқларнинг бирида 14—15 ёш атрофидаги қизча маюсгина кўчани томоша қилиб кетарди. Аёл умид билан ўша томонга юрди. Лекин қизча жой беришни ҳаёлига ҳам келтирмасди. Автобус жуда имиллаб кейинги бекатга келди. Яна бир нечта одам чиққач, аёл баттар ўнғайсизлана бошлади. Ниҳоят, у чидолмасдан қаршисида ўтирган аёллардан бирига қизча эшитадиган қилиб: «Биз ёшлигимизда, автобусга ўзимиздан катталар чиққанида жой берардик. Ҳозирги ёшларга ҳайронман. Ота-онаси қанақа тарбия беришган экана» — дея қизчага назар солди. Қизча ярқ этиб аёлга қаради. Аёл ғолибона қизчага боқиб турарди. У айтган гапларидан мамнунлигини юзида акс эттирди. Қизча нима қиларини ҳам билмай, ерга қараб, жим бўлиб қолди. Сариқдан келганлиги боис қизариб кетганлиги яққол намоён бўлди. Лекин жойидан сира жилмади. Яна ойнадан ташқарига маюс термилиб ўтиришда давом этди.
Кейинги бекатда автобус тўхтагач, ёшроқ бир йигит шошиб чиқиб, қизчанинг ёнига келди. «Акажон» — дея қизча йиғлаб юборди. У кўз ёшларини ортиқ тиёлмади. Акаси уни кўтариб олди. Улар тушиб кетаётганида қизча «Қанийди ота-онам бўлганида...» — деди аламзада нигоҳини ҳалиги аёлга қадаб. Аёл уятдан жим бўлиб қолди. Энди уни табиий иссиқлик эмас, қандайдир ички ҳарорат куйдирарди. Деразадан ака синглисини ногиронлар аравачасига ўтқазаётганлиги кўриниб турарди...

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳаётда баъзан ташқи кўринишга қараб шошилиб баҳо бериб қўямиз. Шунингдек, тилимизни ҳам ножўя гаплардан тия олмаймиз. Айтаётган ноўрин гапимиз ёнимиздаги инсонга оғир ботиши ҳақида кеч тушуниб етамиз. Аслида динимиз биз инсонларни хушмуомалалик, ширинсуханлик, гўзал одоб ва ахлоққа чақиради. Бу борада сўз мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг инсон кўнгли нозик хилқат эканлиги, қалбни ножўя сўзлар билан ранжитиш гўёки Каъбани вайрон қилишдек оғир гуноҳ эканлигини айтиб ўтган:

Демак, биз инсонлар барча билан ширин ва хушмуомалада бўлайликки, бу билан икки дунё азизлигига эришишдек олий бахтга муяссар бўламиз. Зеро, Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: яъни, «Кимга мулойимликдан насибаси берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насибаси берилибди.



T.me/Gozal_diydor


🌼🍃

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Тонг шамоли, ёки боди сабо ҳақида

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳларнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.

Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Факат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир.

Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди, хофизаси кучланади.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

"Итам туғаверади, молам туғаверади. Болага қондан, жондан ва қалбдан ўтади. Шунинг учун таҳорат билан эмиз, фарзандим олим, қори ва солиҳ бўлсин деган яхши ниятлар билан эмиз".
Бу Наманганда ўтган асрнинг 80 йилларида вафот қилган Меҳрихон ая отинойи ўгитларидан.

Ҳақиқатда Меҳрихон ая атрофидаги кишилар хонадонидан кўплаб олим, қори ва солиҳ кишилар чиққанига ўзим гувоҳман.

© Мубашшир Аҳмад

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄

@Gizal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍂Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

🍁Бугун ҳафтанинг Шанба куни  2 - ноябрь  2024-йил,  

🤲 Эй Аллоҳим!  Бугунги  кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.🤲


@Gozal_diydor

Читать полностью…
Subscribe to a channel