Бисмиллаҳ..
Ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума муборак Мехри дарё, забони ширин, юзлари нурли, иймони бақувват дилга яқинларим! Жуманинг хайри ва барокати Сизга булсин! Барчамизга шу кунларга етишиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!❤
Аллоҳим барчамизга:
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!🤲
Бисмиллаҳ ила бошланиб,
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!🤲
Аллоҳим менинг Отамга ва Онамга ҳам жамийки мусулмонларнинг Оналарига ва Оталарига ҳам жаннат насиб қилсин!🤲
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин!
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин!
Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин!🤲
@GOZAL_DIYDOR
ДИККАТ! ДИККАТ! ДИККАН!
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ХАЙРЛИ КУН ХАММАГА.
МЕН СИЗЛАРГА ЯНГИ БИР КАМПАНИЯ ХАКИДА МАЛУМОТ БЕРМОКЧИМАН.
ХОХЛАСАНГИЗ МАН БИЛАН АЛОКАГА ЧИКИНГ СИЗЛАРНИ КУТАМАН.
КИМДИР МАХСУЛОТЛАР БН ТАНИШИШНИ ХОХЛАСА ЭРТАГА МАНГА АЛОКАГА ЧИКСИН.
👇👇👇
@Jannat_guli8
Ҳайрли кун Қадрдонларим!!!
Янги йилда Аллоҳ барча
ниятларингизга етқазсин
Келаётган 2025➖йил муборак
бўлсин Садоқатли Қадрдон Азиз дўстларим!!!
🕊I LOVE YOU ♥️
☁️☔️☃️💨🌦
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
❄️🕊
♥️💕 👑 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ !!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
@Gozal_diydor
АЛЛОҲ СИЗНИ БАХТЛИ ҚИЛГАНИНИ КЎРСАТУВЧИ 9 НАРСА
❗️Инсон баъзан ўзида бор неъматларни унутиб қўяади, бошқа миллионлаган инсонлардан фазилатда Аллоҳ уни устун қилганини унутади ва натижада ўзини бахтсиз ҳис қила бошлайди. Биз Аллоҳ сизга берган устунликлар фазилатларни базиларини эслатамиз.
🍀1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9.999.999 ҳужайра ўлган. Бу бахт эмасми?!
🍀2. Аллоҳ сизни оловга, бутга, хочга, сиғинадиган ва жаҳаннамда абадий қоладиган кофир эмас, муслимлардан қилди.
🍀3. Кўримсиз бир махлуқ эмас, келишган инсон бўлиб яралгансиз;
🍀4. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;
🍀5. Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда ёки харобазорда эмас, қулай, яшашга имкониятли юртда яшамоқдасиз;
🍀6.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;
🍀7.Фарзандларингиз соппа-соғ, баъзиларни фарзандига ўхшаб ногирон бўлиб туғилмади.
🍀8.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;
🍀9.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;
Шунча катта нарсаларда устун ва фазилатли экансиз, нега маҳзун бўласиз.
Табассум қилинг ва бахтингизни ҳис қилган ҳолатда яшанг!
T.me/Gozal_diydor
☝️Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми?
Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади.
Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.
Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.
Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади.
Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади.
Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
T.me/Gozal_diydor
🎄Ассаламу Алайкум! Сешанба тонгги муборак бўлсин ❄️
☃️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!❤️🍃
@Gozal_diydor
БАХТЛИ БЎЛИШ СИРЛАРИ
•Ўтмишни эсдан чиқаринг! Токи ўтмишнинг оғир юкини оралаб юрар экансиз, бахтли бўлаолмайсиз.
•Ўз умрингиз учун маъсулиятни хис қилинг! Вазият қандай бўлмасин, унга қандай ёндашиш ўз қўлингизда.
•Атрофдагилар билан яхши муносабатда бўлинг! Бу сизга бахт ато этувчи буюк неъматдир.
•Хаётий мақсадга эга бўлинг! Бу бахтга эриш учун жуда мухим.
•Ўзингизда борини қадрланг! Агар ношукр бўлмасангиз, бахтга эриш қийин эмас.
•Ижод қилинг! Бирор нарса яратиш сизга куч бағишлайди ва ахволингиз яхши томонга ўзгарди.
•Майда чуйдаларга эътибор берманг! Купинча майда гаплар катта бахтга завол етказиши мумкин.
•Насингизни жиловланг! Хар ишда меёр булгани маъқул.
•Бошқаларни бахтли килинг! Бу бахтга эришишни энг ишончли усулидир
T.me/GOZAL_DIYDOR
Қадр-қимматинг қачон тушади?
Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.
Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.
Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/Gozal_diydor
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ
❄️Бугун 21➖Декабрь Шанба куни.
Аллоҳ ушбу қутлуғ кунларимизга файз ва барокатлар ато этсин!!!
Қалбимизга
Ўз нурини ато этиб, инсонлар орасидаги меҳр➖оқибатни зиёда қилсин!!!
Барчангизга солиҳ амалларга серхосил бўлган хайрли кун ва узоқ умр тилаймиз!!!
Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг!!!
ҲАЙРЛИ КУН АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ!!!
🌸🕊
☁️☔️☃️💨🌦
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
❄️🕊
♥️💕 👑 ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
@Gozal_diydor
Бир зоҳиддан сўрашди: Юзингиз доим ёришиб, хурсанд юришингизнинг сири нимада?
У зот жавоб берди: Бор ишим Аллоҳнинг қўлида бўлгани ҳолда маҳзун юришдан ҳаё қиламан
T.me/Gozal_diydor
🌨 Aссалому алайкум. Ва Раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🗓Бугун 2024-йилнинг 18-Декабръ, Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. 😊
@Gozal_diydor
Фикрларингизга эътибор беринг…
• фикрларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар сўзларингизга айланади.
• сўзларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар ҳаракатга айланади.
• ҳаракатларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар одатга айланади.
• одатларингизга эътиборли бўлинг, чунки у сизнинг тақдирингизни белгилайди.
Ташқаридан кўринадиган муваффақиятли ҳаёт аслида ичкаридаги муваффақиятли ва соғлом фикрлардан бошланади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
@Gozal_diydor
❄️Aссалому алайкум! Ҳафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин😊
Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун, янги ҳафта барчага омадли келсин!
@Gozal_diydor
Эртасига дарсдан сўнг уйга қайтдиму, чарчоқ туфайли кўзларимни тош босгандек уйқуга чўмдим.
-Кечир... -тилга кирди у туш кўришим билан ёнимда ҳозир бўлиб, -сени ўнгимда танимаган кўринаман...
-Буни билган эдим. Илтимос, мени тарк этинг... тушларимда мени ўзингизга боғламанг. Бунақада телба бўлиб қолишим...
Йиғлаб уйғониб кетдим. Ҳа, чиндан ҳам телбага ўхшаб йиғладим.
Шундан сўнг уни кўрмадим. Тушларимда ҳам, ўнгимда ҳам.
Анча вақт ўтди. Онам уйга элчилар келганини, мени узатмоқ ниятини билдирди. Менга барибир эди: рози бўлдим. Учрашувга чиқардилар.
-Сиз?! -дедим ҳайратланиб. Қаршимда тушларимдаги маҳбубим турарди.
-Танишмизми? -жилмайди у, -менинг кўзимга ҳам иссиқ кўриняпсиз.
Музлаб қолгандек эдим. У ҳолатимни пайқаб қаҳвага таклиф этди. Ўтирдик. Фақат у гапирди, мен тингладим. Менинг сўзлаш учун тилларим қотиб қолганди. Унга ўғринча тикилар, хаёлларимни йиғолмасдим.
-Шундай қилиб, энди қачон кўришамиз? -учрашув сўнггида кўзларимга тикилди у. Сўнг яқинроқ келиб қулоғимга пичирлади, -бугун тушларингизда кутинг мени... Мен барини эсладим.
Тамом.
T.me/Gozal_diydor
ИЛМ ОЛИШГА ТАРҒИБ ҚИЛИНГАН 5 ҲАДИС
1. «Аллоҳ таоло кимга яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ (дин илмларини чуқур тушунадиган) қилиб қўяди» (Имом Бухорий ривояти).
2. «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир» (Имом Ибн Можа ривояти).
3. «Ким илм излаш учун йўлга чиқса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг йўлини осон қилиб қўяди» (Имом Аҳмад ривояти).
4. «Ким илм ўрганиш учун йўлга чиқса, у то (уйига) қайтгунича Аллоҳнинг йўлида бўлади» (Имом Табароний ривояти).
5. «Илм Чин (Хитой)да бўлса ҳам, уни талаб қилинг (излаб топиб эгалланг). Зеро, илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир» (Имом Байҳақий ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/Gozal"diydor
Ибн Жавзий айтaди:
Боланг етти ёшгача сенинг райҳонингдир. Кейин ўн тўрт ёшгача сенинг ходимингдир.
Ўн беш ёшдан кейин сенинг шеригингдир. Агар яхшилик қилсанг дўстинг бўлади. Ёмонлик қилсанг душманинг. Шу ёшга етгач уни сўкилмайди ҳам урилмайди ҳам...
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
T.me/Gozal_diydor
❄️
Тонгда уйғонишнинг ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.
🌤 Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
❄️ Эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин!
@Gozal_diydor
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?
● Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.
○ Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
● Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.
○ Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
● Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
○ Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
● Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
○ Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.
● Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
○ Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
● Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
○ Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
● Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
○ Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
T.me/Gozal_diydor
❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
@Gozal_diydor
❄️Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!🌨
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин
☃️ Хонадонингизга тинчлик,
☃️ рўзғорингизга барака,
☃️ ишларингизга омад,
☃️ чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз.
Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
❄️Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.
@GOZAL_DIYDOR
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:
– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
– қироат бош оғриғини самарали даволайди.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
T.me/Gozal_diydor
🌾🌾🍁🌾🌾🍁🌾🌾🍁🌾🌾
🌺🌹🌺ЯНГИ тонга соғ-омонликда етказганингга шукур Аллоҳим..!🌺🌹🌺
Ушбу сўзларни ўқиётганларнинг оиласига тинчлик бергин..!
Узоқ умр, саломатлик бергин..!
Ота-онаси ҳаёт бўлса, узоқ умр, вафот этганларининг руҳини шод айлагин..!
Ҳар биримизни Жаннатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни қилгин..! Амин!
🌾🌾🍁🌾🌾🍁🌾🌾🍁🌾🌾
@Gozal_diydor
🌹Ассаламу Алайкум🌹
🌹ва роҳматуллоҳи🌹
🌹ва барокатуҳ🌹
🌸🍃Янги кун, янги имкониятлар муборак!!!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокотли ўтсин!🤲
🌹 Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
🌹 Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.
🌹 Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!
🌹🌼Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!
🌹🌸Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!
🌹Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
🌹🕊Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амийн.🤲🤲🤲
@Gozal_diydor
Ассаламу алайкум
Ва рахматуллохи
Ва баракатухи
Азизларим мехрибонларим
Олислардан топган ЯҚИНЛАРИМ!!!
АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!!!
🌸🕊
Умр берди Аллоҳим шукрлар бўлсин.
Исломни яратди зикрлар бўлсин.
Қалбингиз илм ➖нурларга тўлсин!!!
🌼Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌸Сокин кунлар бағрида,
🌸Хуш ифорлар таралди.
🌼Муборак➖Жума куни,
🌸Одам Ато яралди.
🌸Оллоҳим ЖУМА куни,
🌸Гуноҳларни кечирди.
🌸Тавба қилган инсонга,
🌸Оби зам-зам ичирди.
🌸Биз ожиз бандалармиз,
🌸Кўрсатайлик илтифот.
🌸Шукур қилган инсонга,
🌸"Жаннат" эмиш мукофот.
🌸ЖУМА айём ҳар инсон,
🌸Қалби қувончга тўлсин.
🌸Оллоҳим севган кун бу,
🌼""Жума муборак бўлсин!""
┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄
ЖУМА МУБОРАК
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
@GOZAL_DIYDOR
Агар одамларнинг сенга муносабати ўзгарсин десанг,
аввал ўзингнинг ўзингга муносабатингни ўзгартир.
Ўзинг ўзингни чин қалбдан
севишни ўрганмагунингча,
сени ҳеч ким сева олмайди.
Лекин бунга эришганингдан кейин ҳам одамлар сенга қарши отадиган барча тошу тиканлардан миннатдор бўлишинг керак. Зеро, бу сенинг яқин орада атиргуллар ичига тушмоғингдан нишонадур.
Шамс Табризий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
@Gozal_diydor
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
@Gozal_diydor
💐СЕШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БУЛСИН💐
⛅️ХАЙРЛИ ТОНГ🌤
🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...
🌸Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!🤲
Яқинларга ҳам улашинг!👇
@Gozal_diydor
ХАЙРЛИ ТОНГ
Ассаламу алайкум Ҳайрли кун Олисдаги яқинларим!!!💐
Янги тонг отди!!!
Аллоҳ туҳфаси,
Дуога қўл очдим, бахтимдан масрур.
Умрим китобининг бир ➖саҳифаси
Берилгани учун ўзингга шукр!!!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу
❄️Бугунги 15➖Декабрь Якшанба куни сермазмун ва саодатли кунлардан бўлсин !!!
🕊I LOVE YOU ♥️
☁️☔️☃️💨🌦
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
❄️🕊
♥️💕 👑 ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
@Gozal_diydor
Тушларимда кўраман сени…
Уни биринчи марта тушимда кўргандим.
Ўшанда шамоллаб қолдим. Тушимда алаҳлаб қўрқиб чиқибман. Қоронғу тун, жала қуйяпти. Ортимдан бир гала итлар қувармишу мен эса чополмасмишман. Оёқларим ўзимга бўйсунмас экан. Бир ит ириллаб менга хамла қилар чоғ шарпа пайдо бўлди. У қўлидаги хивчин билан итларни ҳайдади. Кун ёришиб кетгандек бўлди. Қуёш нурлари остида ҳалоскоримга боқибман. Алпқомат йигит жангалак сочлари тушиб турган меҳрли кўзларини менга тикдида, “хайр” деганча йўқолди.
Ҳеч сўз деёлмай уйғониб кетдим. Кўрган тушим таъсирида тонггача мижжа қоқмадим. Хаёлимда қотиб қолган нурли чеҳрани неча ойки унутолмадим. Кўп ўйладимми... ё илоҳий инъомми, уни яна кўрдим. Тушимда. Бу сафар биз бир оз суҳбатлашдик.
-Ўша куни раҳмат, дея олмадим. Қутқарганингиз учун ташаккур, -дебман негадир ўша тушимни эслаб.
-Арзимайди, қарасам, оғир аҳволдасиз. Ташлаб қўйгим келмади. Асли... сизни кўпдан кузатиб келардим. Аммо... сизга кўринишим, гаплашишим мумкин эмас.
-Нима учун? -ҳайрон бўлдим. -Сиз инсон эмасмисиз? Руҳмисиз?
-Йўқ, -кулди йигит. -Тушлар оламида яшовчи одамман. Ахир одам уйқуга кетгач, руҳи танидан чиқиб тушлар оламига киради. Меники ҳам шундай. Ухлаганимда кезаман бу оламда, ҳудди сиз каби.
-Демак... сиз асли ҳаётда ҳам бор экансизда? Аммо таниш эмасмиз.
-Тўғри. Афсуски, уйғонимдан сўнг сира тушларимни эслолмайман. Сиз эса эслар экансиз!
-Мен барини хотирлайман. Сиз уйғонгач мени унутар экансизда, -маъсуюландим мен.
-Афсус, шундай. Агар имкони бўлса, мени топинг... Балки шунда тушларим ёдимга тушар!
Уйғониб кетдим! Гапирмоқ учун анча сўзларим, сўраш учун саволларим қолиб кетди. Ҳайриятки, кейинги тунлар ҳам у ёнимда ҳозир бўлди. Ҳар кун! Ҳар куни биз тушларимда учрашардик... Мен реалликда эмас, тушларимда бахтли умр кечира бошладим. Тезроқ тун кириши, ухлашни кута бошладим. Мен чалкашиб кетдим... тушимни ўнг, ўнгимни туш санай бошладим.
Мен уни севиб қолдим...
У ҳам мени суярди.
Бир йил. Биз бир йилни бирга ўтказдик. Фақат тушларимда.
Биз хаёлиммиз истаган боғларда, сўлим тоғларда, шошқин денгиз тўлқинларида, мовий булутлар бағрида туни билан суҳбат қурардик. Бир неча дақиқалик тушларим гўё соатларга чўзиларди.
-Ўнгимда сенсиз қандоқ яшаяпман? -сочларимни силарди у. -Сенинг хаёлларингсиз. Мени топ, илтимос... мен, мен уйғоқ вақтимни негадир эслолмаяпман. Мен нечундир фақат ухлаяпман.
-Қаердан излай сизни, азизим? Мени... танирмикинсиз?
-Қалбим, албатта танийди.
У манзилини айтди. Эслаб қолишни тиришдим. Тонгда уйғонишим билан манзилни хотирладим. Ҳайрият, бари аниқ тиниқ ёдимда эди. Дам олиш кун бўлсада, уни кўзлаб уйдан чиқдим. Айтилган манзил биздан олис эмасди. Ярим соатда етиб бордим. Айтилган уй: 118чи хонадон. Андиша устунлик қилди. Ақлсизликдек кўринди. Ортга қайтмоқчи ҳам бўлдим... “Мени топ, илтимос...”. Унинг сўзлари қулоғимдан кетмади. Бор кучим билан эшикни қоқдим.
Хиёл ўтмай дарвоза ортидан бир қиз кўринди.
-Ассалому алайкум, келинг...
Тутилиб қолдим. Мен тушларимда ҳатто унинг исмини ҳам сўрамаган эдим.
-Ҳалиги... бу ерда бир йигит яшайдими? -тилга кирдим.
-Исми нима?
-Афсуски, билмайман...
-Агар акамни излаётган бўлсангиз... -қиз лабларини тишлади, -ҳозир касалхонада.
-Нима учун?! -юрагим титраб кетди.
-Бир ой аввал автоҳалокатга учрадилар.
Шифохона манзилини олиб у томон учдим. А. исмли йигитни иккинчи қаватдаги палатадан топдим.
Ҳовлиққанча кириб бордим. Уни юз кўзлари дока билан ўралган, танини игналар эгаллаб олган абгор ҳолда тасаввур этиб қўрққан эдим... Йўқ, қаршимдаги йигит кроватда газета ўқиб ётганди.
-Сизга ким керак?
Ўша сурат, ўша овоз, ўша нигоҳлар... мени танимади.
-Узр... соғайиб кетдингизми?
-Шукур, яхшиман. Кечирасиз, танимаган бўлсам. Шифокорлар бир муддат хотирамда муаммолар бўлишини айтишганди.
-Ҳа... мени эслолмаслигингиз табиий.
-Нима учун?
-Чунки биз фақат тушларимизда учрашганмиз... -шундай дея эшикни ёпиб чиқиб кетдим.
Ўша тун ухлолмадим. Ухлолмадимми, демак, у билан кўришолмадим.......
Ассалому алайкум...
Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
🌨 Ҳайрли тонг! Шанба тонгги муборак бўлсин...🌤
❄️Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди!
❄️Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини,
❄️Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан!
❄️Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин🤲
😊Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!!
@Gozal_diydor