Biz juda ko'p marotaba oriylar millatchiligi, paneronizm haqida yozdik. Ulardagi millatchilik tarixni buzayotganini ta'kidladik.
Endi tenglik bo'lishi uchun o'zimizning fikrlashga o'rnashgan ammo ko'pchiligimiz sezmaydigan- panturkizm haqida.
Panturkizm- turkiy xalqlarni ulug'laydigan, birlashtiradigan sistema. Birlashsa nima qilibdi deyishingiz mumkin? Birlashsa ajoyib bo'ladi...
Ammo tanganing ikkinchi tomoni: panturkizm- faqat turkiylarni N1 ko'rsatadigan, boshqa xalqlarga nisbatan 2-darajada qaraydigan atamani anglatadi.
O'zbek ziyolilari unchalik millatchi emas. Ammo ular ishlatadigan ayrim atamalar panturkizm elementlarining ko'rinishidir.
Misol uchun deyarli har bir asar "biz buyukmiz" degan g'oyadan start oladi.
Bizning bobolar xorijda olib borgan urushlar "bunyodkorlik", boshqa xalqlarning bizga hujumi "bosqinchilik" deya uqdiriladi.
Turk dunyosida esa holat yanada salbiy. Ayniqsa turkiylar hamma xalqlardan eng qadimiyligi g'oyasi tez tez uqdiriladi. Turkiylar bir qarasa Shumerlar, yana birida Amerika hindulari, hatto Rimni qurgan Romul va Rem, etrusklarga ajdod bo'lgani-yu, Aleksandr Makedonskiy ham turkiy bo'lgani haqida tez tez propoganda olib boriladi.
Men bir holatni ta'kidlamoqchiman: har qanday teoriyani qabul qilish mumkun, qachonki faktga ega bo'lsa.
Turkiylar o'nlab imperiyalar vujudga keltirgan buyuk xalq bo'lgani aniq. Ammo bugun mifologiya va fantastik qarashlar panturkizm g'oyasi orqali turkiy tarixni buzmoqda.
Bu hayratlanarli faktlarni bizda omma qabul qilmoqda. Bu esa bizda ta'lim zaifligini ko'rsatadi.
Tarixchi xolislik, aql zakovat va faktga tayangan holda tarixni o'qishi lozim.
O'zbek xalqining yumshoqfe'lligi bu g'oyalarning avj olib ketishi-yu, qo'shni millatlar ila janjalga aylanib ketishidan saqlaydi.
Ammo boshqa turkiylarchi?
Bugun turk, qirg'iz, ozar, qozoq kabi xalqlardagi "feyk" g'oyalar qo'shnilar bilan munosabat taranglashuviga sababdir.
Ayniqsa qirg'izlardagi tarixiy teoriyalar qanchalik ajablanarli tomonga ketib qolganini bilamiz.
@historicallife
Xorazmda qad rostlagan Jaloliddin ibn Malikshohning mahobatli haykali.
Yaxshi. Sultonning vajohati, suvoriylik xususiyatlari, jasurligi va urushga chanqoqligi, qasosga intilishi kabi xususiyatlari o'zaro jam bo'lgandek taassurot uyg'onadi.
@historicallife
🛰 Вид на исторический центр Шахрисабза из космоса:
1. До реконструкции 2014-2016 годов
2. Во время реконструкции
3. После реконструкции
Как вы считаете, ЮНЕСКО правильно отреагировало?
@delatonkie #ЮНЕСКО
#uzb
Жаҳолат қурбонига айланган шоира
1842 йил маърифатпарвар шоира Нодирабегим Бухоро амири Насруллохон томонидан икки фарзанди ва 14 ёшли набираси билан бирга қатл этилган. Айтиш керакки, Нодирабегим ва Насрулло қиёфасида жаҳолат ва маърифат тўқнаш келди. Ўз замонасининг илғор фикрли зиёлиси бўлган Нодирабегим миллат ҳаловати ва адолатни пеша қилган амирдан, табиийки, нафратланар эди. Шу боис амир Нодирабегимни Қўқон хонлигида энг хавфли душманларидан бири, деб билганди. Аммо Насруллохон шоирани тўғридан-тўғри қатл этолмасди. Шу боис, қатл воқеаси учун йўлдан адашган Муҳаммадалихоннинг хатоларини асос қилиб олишга уринди.
1822 йили отаси Умархоннинг вафотидан кейин тахтга ўтирган Муҳаммадалихон ҳокимиятни онаси билан бирга бошқаришга киришади, лекин у онасининг йўриғига кирмайди. Содиқ одамларидан осонликча воз кечиб, ёмонлар билан ошно бўлган тўнғич ўғил маишатпарастлик йўлини тутиб, онасига муттасил азоб беради. Амир Умархоннинг вафотидан кейин кўпроқ Султонмаҳмудхонга суяниб қолган Нодирабегим учун ижод қилишдан бошқа бирон-бир чора ва суянчиқ топилмайди. Насруллохон Нодирабегимни қатл этишда бераҳм жаллодларга хос бир йўлни тутди. Қисқа вақт ичида етарлича ғаним орттиришга улгурган Муҳаммадалихоннинг душманлари у ҳакда "Иккита туғишган синглиси бўлгани ҳолда ўгай онасига уйланибди", деб иғво тарқатади. Натижада Муҳаммадалихонга қаттиқ айблов қўйишади.
Аслида эса, Хонпошшаойим Муҳаммадалихоннинг ўгай онаси эмасди. Хонпошшаойим гарчи амир Умархоннинг саройидаги канизаклар қаторида юрган бўлсада, амир Умархон у вояга етмасданоқ оламдан ўтганди. Хуллас, Бухоронинг Қўқондаги элчиси Муҳаммадалихон кофир деб эълон қилинган фатвони амир Насруллога келтириб беради. Бухоро амири ва Қўқон хони ўртасида жанг бўлиб ўтади ва Муҳаммадалихон енгилиб, амирга тобелигини тан олишга мажбур бўлади. Ғалаба қилган амир Ўратепа, Қорачуқум, Тошкент ва Қўқон шаҳарларини Нодирабегимнинг иккинчи ўғли Султонмаҳмудхон ихтиёрига ўтказади.
Бироқ амир Бухорога қайтгач, Муҳаммадалихоннинг навбатдаги хатолари туфайли Қўқонда яна қўзғолон кўтарилади. Қўқондаги уламолар ўзларининг халоскори бўлган Бухоро амирини яна Қўқонга чақиради. Шундай қилиб, баъзилар амир Насруллога Нодирабегимни қатл этиш учун имконият яратиб берадилар. Унинг бостириб келаётганидан хабар топган Муҳаммадалихон хотини ва болалари билан бош олиб кетмоқчи бўлади, бироқ улгурмайди. Насруллохон шоирага руҳий азоб бериш учун унинг кўз олдида иккала ўғлини, севимли неварасини ўлдиради. Лекин у кутгандек Нодирабегим иродаcизлик қилмагач, ғазабланиб уни ҳам қатл қилдиради.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
"Пахта иши"нинг яширин сабаблари
Россиялик тарихчи, махсус хизматлар (КГБ) ва СССР тарихи бўйича китоблар муаллифи Александр Колпакиди:
"СССРда пахта "оқ олтин" деб аталган. Москва пахта етиштирувчи республикалардан уни жуда паст нархларда сотиб олган ва жаҳон нархларида экспорт қилган. Олинган валюта маблағлари, худди нефт долларлари ва табиий ресурслардан бошқа даромадлар каби, қуролланиш пойгасига сарфланган.
Қийин иқтисодий вазият туфайли Кремль пахта етиштиришни доимий равишда ошириш ҳақида талаб қўйган. Белгиланган мажбуриятларни бажариш имконсизлиги қўшиб ёзишга сабаб бўлди. СССРда қўшиб ёзиш амалиёти кенг тарқалган бўлиб, деярли барча ҳудудларда кузатилган. КГБ ҳам бу нарсани яхши билган, бироқ, коррупцияга қарши кураш, деб аталган кампания ҳаммани ҳам қамраб олмади.
Биз тушунамиз - қўшиб ёзиш, ҳийла-найранглар, поралар. Лекин савол туғилади: Ўзбекистон коррупцияга энг ботган республика эдими ёки йўқ. Ҳозир исталган одам шундай дейди: йўқ, албатта. Болтиқбўйи ва иккита Кавказорти республикаларида - хафа қилмаслик учун улар номини айтмайман — коррупциянинг таъсири жуда катта эди. Лекин нима учун уларга ҳеч ким тегмаган? Кейинчалик бу республикаларнинг раҳбарлари қайта қуришда катта роль ўйнади. Нима учун прокуратура бригадасини коррупцияга бутунлай ботиб кетган Ставрополь ўлкасига ташлашмади?
Коррупцияга қарши кампания баҳонаси билан Ўзбекистонга берилган зарба ташаббуси СССР Бош котиби Юлий Андроповдан чиққан, у ўз дунёқараши бўйича ғарбга яқин ва бозор муносабатлари позициясига эга бўлган.
ўзбек ишини ким бошлаган? Гдлян ва Ивановни ҳамма билади. Ўзбекистон КГБ раиси Левон Мелкумовни деярли ҳеч ким билмайди. Буларнинг барини Андропов, Мелкумов, Гдлян, Ивановлар қилишди. У ерда бошига икки марта ўқ узиб, ўз жонига қасд қилганлар бўлган. Ва бу коррупцияга қарши кураш,деб аталган. Совет номенклатурасининг устунларидан бири — уруш фахрийси, ҳарбий нишонлар кавалери Шароф Рашидовни қулатишга сабаб бўлган ўзбек иши — республикаларда жуда салбий қабул қилинган. Бошқа раҳбарлар марказга ишончини йўқотиб, совет давлатининг сиёсий асосларини заифлаштирдилар.
Рашидов совет қўшинларининг Афғонистонга киритилишига қарши чиққани ва ислом олами билан муносабатларни мустаҳкамлашни хоҳлагани пахта ишининг яширин сабабига айланган.
Рашидов ҳар доим Афғонистонга қўшинлар киритилиши хато бўлганини кўрсатиб келган ва урушни тугатишни талаб қилган. У мусулмон республика етакчиси сифатида бундан манфаатдор бўлгани аниқ. Бу мамлакатимизнинг мусулмон дунёси билан муносабатларига жуда кучли геосиёсий зарба бўлди. Бу нафақат Рашидовнинг шахсига, балки совет иттифоқидаги асосий ислом омили саналган бутун Ўзбекистонга қарши кампания бўлган.
Тошкент ўзининг машҳур кинофестивали билан Осиё пойтахти эди. Эндиликда Осиё пойтахти Шанхай, ўша вақталарда Тошкент эди. Фақат Осиё эмас, балки араб давлатларининг ҳам. У ерга келишган, бу шаҳар мамлакатнинг озиқ-овқат эшиги эди. Ва айнан шу республикага шундай зарба берилди."
🔎 @unutilgan_tarix
Инглиз тилини билганлар учун Марказий Осиё (Афғонистон) бўйича фойдали подкаст
https://podcasts.google.com/?feed=aHR0cHM6Ly90aGVkaXBsb21hdC5jb20vP2ZlZWQ9aXR1bmVzJnBvZGNhc3Q9YXNpYS1nZW9wb2xpdGljcw&ep=14&episode=aHR0cHM6Ly90aGVkaXBsb21hdC5jb20vd3AtY29udGVudC91cGxvYWRzLzIwMjAvMTIvdGhlZGlwbG9tYXQtMjAyMC0xMi0xNi5tcDM
Samarqandda turizm oyligi doirasida xizmatlarga 50 foizgacha chegirmalar joriy qilindi
https://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=1499
Самарқандда туризм ойлиги доирасида хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинди
https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1499
В Самарканде в рамках месяца туризма введены скидки до 50 процентов на все услуги
https://uzbektourism.uz/ru/newnews/view?id=1499
🇺🇿 Telegram kanalimizga qo'shiling: /channel/uzbektourismofficial
Эксперты британской консалтинговой компании ARUP разработали электронную карту Ташкента с зонами возможного наводнения, как от обильных дождей, так и от прорыва дамб и плотин городских каналов.
Читать полностью…Чибисы держатся сырых травянистых берегов озёр и долин рек, болот и лугов. Зимой и весной их можно увидеть на посевах озимых, на солончаках, на вспаханных полях, всегда вблизи от воды. На пролётах и зимовках встречается небольшими стайками от 5 до 50 особей, но иногда могут образовывать значительные скопления.
Чибис | Northern Lapwing | Қизқуш | Vanellus vanellus (Linnaeus, 1758)
📍 Узбекистан, Джизакская область, Зафарабадский район, Чулигулистон
📅 2 января 2021
📷 Сувон Рахимов
➡️ Узнать больше
#birdsuz #birdsphoto
Жданко Т. Қорақалпоқларнинг тарихий этнографияси бўйича очерклар (XIX-XX аср бошларида уруғ-қабилавий тузилиши ва жойлашуви) (рус тилида).
Ушбу монографияда олима қорақалпоқ халқининг Хива хонлиги ва Россия империяси давридаги ижтимоий-сиёсий ҳаёти, уруғ тузилиши, бошқаруви каби масалаларни тадқиқ қилади. Қорақалпоқ халқи этнографиясига оид муҳим маълумотлар беради.
Xorazmning yo'qolgan tarixini tiklaydigan asar !!! XI asr g'arb olimlarining biri tomonidan Beruniy asri deya nomlangan edi. Darhaqiqat o'z asrining dahosi va deyarli barcha sohalar bilimdoni bo'lgan Xorazm farzandi yuzlab asarlar yozgani sanoqligina qismi bizgacha yetib kelgan. Uning yozgan asarlari ichida ba'zilari bizga ma'lum va uning naqadar qiymatli ekanligini ko'pchilik juda yaxshi biladi. Gap ulug' olimning o'z vatani Xorazm tarixi haqida yozgan buyuk asari haqida ketmoqda. Gardiziy va Bayhaqiy kabi Beruniyga yaqin tarixchi olimlar o'z yozishmalarida bu asardan bir necha parchalarni beradilar. Bu parchalarni o'rganish jarayonida bir narsaga amin bo'ldikki ushbu asar olimning eng buyuk asarlaridan biri " Hindiston" ning darajasidan aslo kam bo'lmagan. Afsuski S.P.Tolstov fikricha ushbu yirik asar mo'g'ullar istilosi paytida yo'qolib ketgan va haligacha topilmagan. Agar bu manba qo'limizda bo'lganida biz Xorazmning islomdan oldingi va keyingi tarixini juda yaxshi holatda o'rganish imkoniga ega bo'lar edik.
@uzbtarixkanal
Мовароуннаҳрни маҳв этган хато – Telegraph
https://telegra.ph/Movarounna%D2%B3rni-ma%D2%B3v-ehtgan-hato-01-12
#Bu_Qiziq
Бухоро амирлари саройидаги маросим (Маълумотлар Академик В.В.Бартольд асаридан олинган)
Муаллифнинг исми Маҳмуд, Бухоро амири Валининг ўғли; унинг асари (форсийда ёзилган) "Баҳр ал-асрор фи маноқиб ал аҳрор" 1044/1634 йилда ўзбек ҳукмдорларидан Нодир Муҳаммад даврида ёзилиши бошланган ва 1050/1640-41 йиллардан кейин тугалланган. Бутун асар 4 қисмга бўлинган: Китобнинг охирги 4- қисми Жоний (Аштархоний)лар сулоласига бағишланган. Бу асарнинг шу пайтгача фақат 2 та қўлёзма нусхаси мавжуд: улардан бири Тошкентдаги Жўрабековлар оиласига тегишли бўлиб, фақат 1- учта қисми сақланган, бошқаси - Лондондаги India Office кутубхонасида сақланаётганида фақат 4- қисми мавжуд.
Лондонда сақланаётган қўлёзманинг нусха тарихчиларда кўпроқ қизиқиш уйғотади, чунки унда муаллиф ўз даври воқеалари ҳақида сўзлайди.
Жумдадан, маросимлар, уларда амалдорларнинг жойдашуви ва элчиларни қабул қилиш хусусида.
Муаллиф сўнгги бобларда она шаҳри Балхни кенгроқ таърифлайди, Балхдан чиққан ҳарбий амалдорлар, уламо ва қозилар ҳақида биографик маьлумотларни келтиради; ва ниҳоят Нодир Муҳаммад саройидаги маросимни тўлиқ тавсифлайди.
...Қабила ва туман бошлиқларидан ҳукмдор ёнига келганлар хамда элчиларнинг қабули анъаналари ва қоидаларига тўхталадиган бўлсак, улар қуйидаги тартибда бўлади. Ҳаммадан олдин шиғовул олдинга чиқади ва ҳукмдорга элчи қилиб узатилган кишининг илтимос ва маърузасини совғалари билан биргаликда етказади; кейин у бир неча қадам чекинади ва элчининг саломини, ауденция (кўриниши) сўраб қилган илтимосини ва унинг ҳадяларини етказишни бошлайди. Агар элчи амирлар даражасидаги шахс бўлса, унда 2 мансабдор шахс, масалан парвоначи, тўқсабо ёки бошқаси унинг ёнига икки томондан яқинлашиб, уни тахт (Высочайший престол)нинг пойигача олиб келадилар; қачонки худонинг ердаги сояси – ҳукмдорнинг қўли элчининг елкасига тегса, ҳамма уни ўшандай атрофидан ўраб олиб жойига қайтариб этадилар. Шундан кейин ҳукмдор ўнг ёки чап томондан ўтиришга буюради; ундан сўралмагунга қадар ўша жойда ўтиради. Ударнинг қайси табақага мансублиги аниқланмай туриб, тахтнинг тўғрисидан узоқроқда ўтиради; олийҳимматлик дастурхони ёзилганда у жойидан туради; стол учун жавобгар шахс унинг учун саройдан ташқарида шоҳона базм (зиёфат) тугагунга қадар овқатланиш анжомларини (прибор) тайёрлайди...
@Bukharamuseum телеграм канали учун махсус
#БухараМузей
Telegram | Instagram | Facebook |
Хива- тарихий ёдгорликлари
Профессор М.М.Абрамовнинг шахсий фондидан
Ушбу хужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сакланмокда. @uzbtarixkanal
"Milliy tarix" aslida nima?
"Milliy tarix" har bir xalqning o'z o'tmishini o'ziga xos o'rganishi, ma'lum qolipga solishi, ajratishi va alohidalikda o'rganishidir.
Bu atama mintaqamizda aslida sovet zamoni tugashi ila paydo bo'ldi. 5 yangi mustaqil respublika o'z tarixini alohidalikda, "milliy tarix" nomi ostida o'rgana boshladi.
Aslida bu voqealarga poydevor 1924-25 yilgi chegaralanish va undan keyingi holatlar natijasida qo'yilgan.
Sovet davri mutasaddilari har bir respublikaga alohida tarix yozib berishgan.
Natijada "o'zbek tarixi", "tojik tarixi", "qozoq tarixi" kabi bir biridan alohida ajralgan mahalliy tarixlar paydo bo'ldi.
Sovet davri qulagach, bu "yangi tarix"larning salbiy oqibatlari ko'rina boshladi.
Ya'ni endilikda "milliy tarix" siyosiy ahamiyat kasb etib bordi. Har bir respublika ziyolilari sovetlar tashkil etgan "milliylik" g'oyalari ila bir biri bilan bahs olib bora boshladi.
Bahs vujudga kelmasligi ilojsiz bir jarayon edi. Chunki bu mamlakatlar "milliy tarixi" da aynan o'sha millat eng qadimiy, eng taniqli va mashhur sifatlarida ulug'lanib, mintaqada azaldan mavjudligi ta'kidlangan.
Bu jarayon 1991-yildan boshlab "milliy tarix"lar urushiga sabab bo'la bordi.
Hatto bu ziyolilar urushi davlat va millat darajasidagi inqirozlarga sabab bo'ldi. 5 millat orasidagi o'zaro ko'rolmaslik va bahs xarakteri kuchaydi.
Bu bahslar bugunga qadar davom etmoqda. Buning asosiy sababi aynan "milliy tarix".
O'quvchi ongiga tarixiy voqealar O'zbekistonda "O'zbekiston tarixi", Tojikistonda " Tojikiston tarixi" kabi singdiriladi.
Misol uchun Somoniylar davri birida o'zbek davlatchiligi, ikkinchisida tojik davlatchiligi deya uqdiriladi.
Natijada bu tarixni o'qigan Ikki millat orasida bahs va nizo boshlanadi.Ikkisi ham Somoniylarni o'ziga da'vo qiladi.
Aslida millatlar vujudga kelmagan, insonlar qabila va urug'lar, shahar va qishloqlar, dinlar toifasida o'ziga xoslikda yashagan davrlarni bugungi shakllangan zamonaviy 5 millat o'zaro tortishishi g'alati.
Somoniylar yoinki Buxoro amirligi har xil millatlar o'zaro birgalikda yashagan davlatlar bo'lgan. Bu bir butunlikni bugun "milliy tarix" ajratmoqda.
Taklifim Markaziy Osiyo tarixini "milliy tarix" sifatida alohidalikda emas, balki umumiylikda, o'ziga xos bir davriy nuqtai nazarda o'qish kerak.
Bu kelajakda Markaziy Osiyoning birlashishi va qudratga erishishida birinchi qadam bo'ladi.
@historicallife
O'zbekiston poytaxti Samarqand shahri bo'lgan paytlarda, jumhuriyat rahbari Fayzulla Xo'jaev yashagan uy.
Ikkinchi suratda Xo'jaevning oxirgi makoni- Kommunarka (Moskva) qatlgohi.
Uning va Akmal Ikromovning jasadi shu yerda ko'milgan.
@historicallife
🕌 Выхолощенный Шахрисабз
🇺🇿 Шахрисабз — один из древних городов Центральной Азии, располагается в Кашкадарьинской области Узбекистана.
🌳 С XVI века известен под своим нынешним названием, что означает "Зелёный город". Ранее много веков носил название Кеш.
⏳ Кеш уже был городом во времена походов Александра Великого, во времена кушан и эфталитов, был одним из центров восстания Муканны против арабских завоевателей.
🤱🏻 В 1336 году на окраине Кеша родился Тамерлан, будущий создатель огромной империи.
🧱 При Тамерлане в его родном городе был возведён гигантский дворец Ак-Сарай, от которого сейчас остались не менее грандиозные развалины.
🏛 В 2000 году исторический центр Шахрисабза был включён в список Всемирного наследия #ЮНЕСКО.
🕌 Вплоть до 2014 года в историческом центре Шахрисабза были сосредоточены выдающиеся архитектурные памятники и целые древние кварталы, несущие свидетельства многовековой истории этого города.
😱 В 2014-2016 годах в городе проходила реконструкция, которая по сути уничтожила большую половину исторических зданий города.
🧨 Наиболее крупные памятники, конечно, сохранились, но были варварски снесены старинные кварталы, бывшие неотъемлемой частью исторического центра города.
📕 В 2016 году ЮНЕСКО включила Шахрисабз в Список Всемирного наследия, находящегося под угрозой, где он пребывает по сей день.
🤝 Двумя годами позже правительство Узбекистана пообещало выполнить рекомендации ЮНЕСКО по исправлению ситуации в Шахрисабзе, чтобы не дать полностью исключить его из списка.
Но как теперь вернуть уничтоженную историю?
@delatonkie
#video
Ўзбек чопонида чиқиш қилаётган Куба диктатори Фидель Кастро
СССР, Ўзбекистон. Коммунистлар йиғини. 1963 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
1⃣3⃣-yanvar 2021-yil, chorshanba.
🎉 BAYRAMLAR:🎉
🏴 Angliya - Londonda mimiklar festivali kuni.
🇷🇺 Rossiya - Matbuot kuni.
🇨🇻 Kabo-Verde - Demokratiya kuni.
🇱🇹 Litva - Ozodlik himoyachilari xotirasi kuni (1991).
🇲🇲 Myanma - Karen Yangi yili.
🇮🇳 Hindiston - Lori bayrami kuni.
🇹🇬 Togo - Ozodlik kuni.
🏴 Shotlandiya - “Kelt musiqa festivali” kuni.
🇸🇪 Shvetsiya - Muqaddas Knut bayrami.
📔TARIXDA BUGUN 📔
📔 532 - Vizantiya imperiyasida Nika inqilobi boshlandi.
📔1703 - Moskvada “Vedomosti” gazetasining birinchi soni nashrdan chiqdi.
📔1840 - “Leksington” kemasidagi yongʻin tufayli 139 kishi halok boʻldi.
📔 1858 - Rossiyada daatlabki pochta markasi muomalaga chiqdi.
📔1915 - Italiyadagi Avessano zilzilasi 30 000 kishini halok qildi.
📔1953 - SSSRda "Shifokorlar ishi" boʻyicha qamoqqa olishlar boshlandi.
📔 1967 - Togoda harbiy to‘ntarish.
📔1990 - Bokuda armanlarni kaltaklash boshlandi.
📔1991 - Sovet masus “Alfa” guruhi Vilnyusda teleminorani ishg‘ol qildi (13 ta qurbon).
📔1992 - Toshkentda Respublika baynalmilal madaniyat markazi tashkil qilindi.
📔 Kun tarixiga oid eng ishonchli va tezkor ma'lumotlarni @kalendarlar kanalidan topasiz
📔1992 - Mongoliyaning amaldagi konstitutsiyasi qabul qilindi.
📔1999 = O‘zbekiston Respublikasi davlat chegaralarini himoya qilish qo‘mitasi tashkil etildi.
📔1998 - O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi “Alpomish” dostoni yaratilganligining 1000 yilligini nishonlash to'g'risida” qaror qabul qildi.
📔 2000 - Ijod dunyosi” nashriyoti uyi tashkil etidi.
🎁 TAVALLUDLAR:🎁
🇷🇺1827 - Nikolay Beketov (1911) fizik kimyo va kimyoviy dinamikaning asoschilaridan biri.
🇧🇬 1863 - Aleko Konstantinov (1897) - bolgar adibi, jurnalist, jamoat arbobi.
🇩🇪1864 - Vilgelm Vin (1928) - nemis fizigi, Nobel mukofoti sohibi (1911).
🇺🇿1916 - Shamsiddinov Fazliddin (1980) - dirijyor, O’zbekiston (1965) va Qoraqalpog’iston 1973) xalq artisti.
🇿🇦1927 - Sidney Brenner - janubiy afrikalik biolog, Nobel mukofoti sohibi (2002).
🇮🇳 1949 - Rakesh Sharma - birinchi hind kosmonavti.
🇷🇺 1966 - Irina Apeksimova - rossiyalik teatr va kino aktrisasi.
📚 Kun tarixiga oid eng ishonchli va tezkor ma'lumotlarni 👉 @kalendarlar kanalidan topasiz
Хурматли гурухдошлар! Камида 50 киши гурух йиғилиш шарти билан барчангизни энг арзон нархларда романтик саёхатларга чорлаймиз.
Кунига 200,000 сўмдан киши бошига 3 махал овкат ва ётоқ билан Чимён қишлоғининг қоқ ўртасида сўлим оромгохда дам олиш (неча кун дам олиш чекланмаган, бутун гурухни автобус олиб бориб келади).
Дам олувчилар учун Тошкент вилояти Бустонлиқ ва Паркент туманлари сайёхлик объектларига қўшимча тўлов эвазига экскурсиялар: Хужа Ахрор Валий зиератгохи, Богустон, Паркент, Сукок ва бошкалар.
Охангарон водийси зиёратгохлари, Тошкент вилояти Чиноз, Янгийул, Қуйичирчиқ, Тошкент туманлари зиёратгох ва музейларига дам олиш кунлар ва мактаб таътиллари пайтида экскурсиялар ва махсус дастурлар. Сиз археологик, православ, буддистик ва албатта ислом зиератгохлари, яқин ўтмиш қахрамонлари Турсуной Охунова, Усмон Юсупов, уй музейлари, вилоят ва туман ўлкашунослик музейлари, темир йўл, қишлоқ хўжалиги, совет даври тарихи билан ва албатта қадимги давр авлиёлари, ўзбек адабиети тарихи "Шум бола", " Ўтган кунлар", "Шайтанат", "Фарғона тонг отгунча", "Олмос камар", "Олтин водийдан эсган шабадалар", "Ёдгор", "Нетай", "Нур борки соя бор", "Одам бўлиш қийин", "Дунёнинг ишлари", "Икки эшик ораси" "Синчалак", "Келинлар қўзгғолони", "Кампирлар сим қоқди" ва бошқа кўплаб ўзбек адабиёти асарлари воқеалари кечган жойлар ва тарихи билан яқиндан танишасиз..
150.000 сумдан одам бошига бир кунлиа Самарканд шахрига зиёрат: Имом Бухорий зиёратгохи, Хўжа Дониёр мақбараси, Регистон, Гўри Амир, Биби Хоним, Шохи Зинда мажмуалари, Сиёб бозори, Афросиёб музейи сизларга мунтазир. Саёхат юқори сифатли туристик автобусда амалга оширилади.
250.000 сумдан одам бошига 2 кун бир тунов билан Бухорога зиёрат: Тошкентдан йўлда Имом Бухорий зиератгохи Самарқандда, Бухорода Хўжа Бахоуддин Нақшбанд зиератгохи, Бухоро Арки ва эски шахар мадраса ва мачитлари, карвон саройлари: Исмоил Сомоний мақбараси, Боло Ховуз масжиди, Арк, Тоқи телпак фурушон, Тоқи Заргарон, Абдуллахон тими, Лаби Ховуз мажмуаси, вақт етса Ситораи Мохи Хоса мажмуаси.
Ушбу саёхатларниг барчаси лицензияли туристик фирма томонидан ташкил этилади.
Хизматлар лицензияланган,
махсулотлар сертификатланган.
Барча саехат ва экскурсияларни ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларини биладиган, кексалар ва болалар билан ишлаш тажрибаси ва педагог дипломи бор тажрибали гидлар олиб боради.
Самарканд ва Бухоро саёхатларида қуйидаги хизматлар нарх ичида: Транспорт хизмати, экскурсия хизматлари.
Кириш чипталари, овкатланиш ва бошка хизматлар қўшимча тўланади (энг арзон нархлар, болалар ва кексалар учун чегирмалар мавжуд).
Бухоро саёхатида мехмон уйларида тунаб коламиз.
Тўлов усули исталган шаклда.
Маълумот учун телефонлар:
+998 97 131 80 26,
+998 33 131 80 26,
+998 99 766 80 27
Телеграм ва фейсбук гурухлар:
https://www.facebook.com/groups/ChimganYO/
https://www.facebook.com/groups/guideschooluz/
/channel/yoshlar_oromgohi,
/channel/eventguideuz,
/channel/guideschooluz
#Yoshlar_oromgohi
+998 97 131 80 26
+998 33 131 80 26
Телеграм ва фейсбук
https://www.facebook.com/groups/ChimganYO/
/channel/yoshlar_oromgohi
Российское издание "Лента.ру" опубликовало интересный материал об узбекских свадьбах. Деталями местных обычаев и личными историями с журналистами поделились узбекские жены. Имена героинь по их просьбе изменены. Предлагаем вам ознакомится с этим материалом.
Читать полностью…Samarqandda turizm oyligi doirasida xizmatlarga 50 foizgacha chegirmalar joriy qilindi
https://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=1499
Самарқандда туризм ойлиги доирасида хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинди
https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1499
В Самарканде в рамках месяца туризма введены скидки до 50 процентов на все услуги
https://uzbektourism.uz/ru/newnews/view?id=1499
🇺🇿 Telegram kanalimizga qo'shiling: /channel/uzbektourismofficial
https://telegra.ph/21-besplatnyj-resurs-dlya-praktiki-anglijskogo-yazyka-dlya-detej-i-vzroslyh-05-28
Читать полностью…Татьяна Жданко.
Татьяна Александровна Жданко (1909-2007) - совет ва рус этнографи, тарих фанлари доктори, фан ва техника бўйича СССР Давлат мукофоти лауреати (1981).
Т.Жданко 1930 йил йил Москва давлат университети тарих-этнология факультетини тамомлаган. Институтдан сўнг илмий сафар билан Ўзбекистонга йўлланма олади. 1931-1935 йилларда Самарқанддаги ЎзССР Марказий Давлат музейи бўлимини бошқаради. Ўзбекистондаги фаолияти давомида бир қанча экспедицияларда қатнашади. 1936 йилдан 1941 йилгача Мосвадаги СССР Халқлари музейининг Ўзбекистон бўлимига раҳбарлик қилади. 1942-1943 йилларда яна Самарқанддаги музейда (уруш йиллари) илмий фаолиятини давом эттирди. 1944 йил СССР ФА Этнография институти аспирантурасида С.П.Толстов раҳбарлигида таҳсил олди. 1947 йил номзодлик ишин муваффақиятли ҳимоя қилиб, институтнинг Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқлари этнографиясида ишини давом эттирди. 1945-1959 йилларда "Хоразм археологик-этнографик экспедицияси" таркибида С.Толстовнинг ўринбосари сифатида қатнашади.
GARDIZIY
GARDIZIY Abu Saʼid Abdulxay (11-a.) — fors tarixchisi. Uning hayoti haqida maʼlumot bizgacha yetib kelmagan. Gardiziyning 1050—52 y. larda yozilgan «Zayn al-axbor» («Xabarlar ziynati») asarida peshdodiylaryayai boshlab, 1032-y. gacha boʻlgan arab xalifalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, 1041-y. gacha bulgan Xuroson tarixi va gʻaznaviylar sultoni Sulton Mahmudning nabirasi Mavdud zamonasigacha boʻlgan voqealar sharhlangan. Asar oxirida musulmon, majusiy, yahudiy, zardushtiy va hind bayramlari, Hindiston va turkiy qabilalar haqidagi boblar ilova qilingan. «Zayn al-axbor»ning tohiriylar, safforiylar, somoniylar va gʻaznaviylar tarixiga oid qismi 1928-y. Nozim tomonidan Tehronda nashr etilgan. «Zayn al-axbor»ning Xuroson tarixiga oid qismi Oʻzbekistonda nashr qilingan (T., 1991).
@uzbtarixkanal
Фотоальбомдан: Хива- тарихий ёдгорликлари
Профессор М.М.Абрамовнинг шахсий фондидан
Ушбу хужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
@uzbtarixkanal
⚡️⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ⚡️⚡️
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 декабрдаги 812-сонли “Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент шаҳрида велосипед учун алоҳида йўлаклар ҳамда велошеринг хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан, мазкур хизматларни сифатли ҳамда аҳолига максимал даражада фойдали бўлишини таъминлаш учун, аҳоли ва фойдаланувчиларнинг таклиф ҳамда талабларини инобатга олиш юзасидан фикр ва мулоҳазаларни қуйидаги электрон манзилларга юборишингиз мумкин.
👉 toshkent@mintrans.uz
__
⚡️⚡️ ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ ⚡️⚡️
Согласно Постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан от 29 декабря 2020 года № 812 «О дополнительных мерах по классификации и поддержки деятельности по сдаче в аренду автотранспортных средств, использования электромобилей и мототранспорта, а также дополнительных мер по развитию велоспорта в стране» запланирован запуск отдельных велосипедных дорожек и велошеринга.
Чтобы обеспечить качество и максимальную пользу этих услуг для населения, чтобы учесть предложения и требования населения и пользователей, вы можете отправлять отзывы на следующие адреса электронной почты.
👉 toshkent@mintrans.uz
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
🎧Проект "Культурное наследие Узбекистана" представляет к прослушиванию 10 топ подкастов рубрики "Жемчужины Узбекистана"
К прослушиванию доступны⬇️
🕌 Подкаст про мавзолей Гур-Эмир
🤓 Подкаст про буддийский комплекc Кара-тепа
✨ "Джанбас кала"- великая крепость лучников
🎎 Фаязтепа — буддийский религиозный комплекс
🕌Мемориальный комплекс Занги-Ота
🏛Подкаст о музее имени И.В Савицкого
📺Ташкентская телебашня
📍 Городище Минг Урюк
😍Ичан Кала- исторический внутренний город Хивы
🌊Ляби Хауз-одна из главных достопримечательностей Бухары
🌐Скачивайте подкасты себе на гаджеты и слушайте в режиме ОФФЛАЙН
@clegacyuz
Хива- тарихий ёдгорликлари
Профессор М.М.Абрамовнинг шахсий фондидан
Ушбу хужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сакланмокда. @uzbtarixkanal